FAVOIDUZ
197 subscribers
234 photos
6 videos
1 file
27 links
Favoid.uz tahririyati.
Admin: @favoid_admin .
@Favoiduz tahririyati, Olimlarning foydali so‘zlaridan parchalar.
O‘zbek tilidagi tafsir qanavati: @tafsirul_karim
Download Telegram
۩ Сабрнинг мақтовга сазовор хислатларидан

Имом Ибнул Қаййим деди:

“Одамлар орасида меҳнат ва машаққат билан сабр қиладиганлари бор. Улар орасида нафсга бироз юклашни ўзи билан сабр қиладиганлари бор…
Ким шайтоннинг лашкарини енгса шайтонни ҳам енгади…
Ким сабрга одатланса душмани ундан ҳайбатланади.
Кимга сабр оғир келса душмани ундан умидвор бўлади ҳамда унга нисбатан ғаразига эришишига бир баҳя қолади”.

•~~~•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•~~~•
“Уддатус Собирин” (45-46)
#sabr
👍82🔥1
۩ Раҳбарларга қарши бош кўтариб чиқишнинг зарари

Имом Ибнул Қаййим деди:

“Подшоҳ ва ҳукмдорларга қарши бош кўтариб чиқиш билан инкор қилиш, батаҳқиқ, бу охирги замонгача ҳар бир ёмонлик ва фитнанинг асосидир…
Кимда-ким катта ва кичик фитналардаги исломда юз берган нарсаларни ўйлаб кўрса, уни ана шу аслу асоснинг зое қилинишидан эканини кўради”.

•~~~•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•~~~•
“Иълам ал-Муваққиъин” (3/430-431)
#xuruj
#hukmdor
👍7🔥4
۩ Дўзахдан озод бўлишдан умидвор бўлиш

Имом Ибн Ражаб деди: “Эй, дўзахдан озод бўлишга умид боғлаб, сўнг катта гуноҳ ва ёмонликларда бардавом бўлиш билан ўзини раҳматдан тўсаётган кимса!
Аллоҳга қасамки, ўзинга нисбатан самимий бўлмабсан.
Йўлингда сендан ўзгаси турмайди. Ўзингни маъсиятлар билан ҳалок қиляпсан.
Агар мағфиратдан маҳрум бўлсанг: “Бу қайдан бўлди?”, дерсан.

۝ “(Эй Муҳаммад ‎ﷺ‎ ), уларга: “Бу (мусибат - мағлубият) ўз қилмишларингиздан”, деб айтинг!”.۝
(Оли Имрон: 165)”.

•~~~•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•~~~•
“Латоифул Маориф” (495)
👍7❤‍🔥32
۩ Тавҳидга даъват қилиш Қуръонда биринчи нозил бўлган ишдир

Ҳофиз Ибн Ҳажар деди:
“Қуръонда биринчи нозил бўлган иш Тавҳидга даъват қилиш, мўмин ва итоаткор кишига жаннат хушхабарини бериш, ҳамда кофир ва итоатсиз кимсага дўзах «хушхабарини» бериш. Қачонки нафс шунга хотиржам бўлгач ҳукмлар нозил бўлди”.

•~~~•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•~~~•
“Фатҳул Борий” (9/40)

#tavhid
👍8❤‍🔥11
۩ Дуо энг фойдали малҳамлардандир

Имом Ибнул Қоййим деди:
“Дуо энг фойдали дармонлардандир.
У бало-офатнинг душмани бўлиб, уни даф қилади, муолажа қилади, тушишидан тўсади.
Тушган бўлса кўтаради ёки енгил қилади.
У мўминнинг қуроли, Ҳоким ўз «Саҳиҳида» ривоят қилганидек”.

•~~~•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•~~~•
“Дард ва даво” (11)
#duo
❤‍🔥8👍21
۩ Эй сен, дунёйингни тадбир қилганинг каби динингни ҳам тадбир қил!

Ҳофиз Ибнул Жавзий деди:

Эй сен, дунёйингни тадбир қилганинг каби динингни ҳам тадбир қил!
Агар кийимингга мих-(тикан) илинса уни чиқариб ташлаш учун ортга қайтасан.
Ушбу зарарлар михи-(тикани) ҳақиқатда қалбинга ёпишиб кетган.
Агар надомат чекиш сари икки қадам ортга ташласанг халос бўлардинг
”.

•~~~•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•~~~•
«Ал-Мудҳиш» (161)

#dunyo #din #🔥 #favoid #ilm #davat #islom
❤‍🔥11👍41
۩ Балки у Аллоҳнинг изни билан хавфсиздир

Вақти-вақти билан мунофиқнамо ихвоний мактаб ҳунар кўрсатиб ёлғон сўзлайдиган, бор омонатдорлик билан алдайдиган, ҳар қандай устамоллик билан мунофиқлик қиладиган ва аъло суратда хиёнат қиладиган талабаларни бизга етиштириб чиқаради!
Шу жумладан -охирги вақтда- “Ҳаж хавфсиз эмас”, деган ёлғон шиорлари.
У (шиор)ни мажусий сафавий ҳамда ғарблик кофир хўжайинларига лаббай деган ҳолда баланд кўтардилар!

Биз уларга қарата айтамиз:
Кек-адоватингиз билан ўлиб кетинглар! Дарҳақиқат, у Аллоҳнинг изни билан хавфсиз ҳаждир. Батаҳқиқ, икки шарафли Ҳарам хизматчиси, унинг валиаҳди, ҳамда барча давлат кишилари ва уларнинг ҳурматли фарзандлари кечаю кундуз ҳожиларнинг хавфсизлиги, сиҳат-саломати учун ишламоқдалар. Бу, Аллоҳ қалбини кек-адоватдан, тилини ёлғондан, кўзини эса хиёнатдан пок қилган ҳар бир инсофли киши учун қадимдан кўриб, гувоҳ бўлиб келинган ишдир.
#ixvon #shia #ixvoniy
❤‍🔥8👍3🔥1
۩ Илмга кириб келувчиларнинг офати

Ҳофиз Ибн Ҳазм деди:
“Илм ва илм аҳлига илм аҳлидан бўлмаган ҳолда илмга киришувчиларданда зарарлироғи йўқ.
Чунки, улар:
Билмайдилар ва биламиз, деб ўйлайдилар. Барбод қиладилар ва ўнглаяпмиз дея баҳо берадилар”.

•~~~•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•~~~•
“Ал-Ахлақ ва ас-Сияр” (91)


#ilm #ilmsiz #ruvaybida
👍9❤‍🔥4🔥1
۩ Китоб ва суннатда ботил йўқ

Имом Ибн Таймия (“Мажмуʼ ал-Фатава” (11/490)) айтганидек:

“Аниқ-равшан ақлга зид келадиган нарса ботилдир. Китоб, суннат ва ижмода ботил йўқ. Бироқ унда шундай сўзлар борки, гоҳида баъзи инсонлар уни тушунмайди ёки ундан ботил маънони тушунадилар.
Офат улар томондандир, Китоб ва суннатдан эмас”.

•~~~•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•~~~•
#quronvasunnat #ibntaymiyya
❤‍🔥113
🔥
۩ Массонийлик ва ихвон


Муҳаммад Ғаззолий ал-Ихвоний “Маъалимул Ҳақ” (224) китобида деди: “Дарҳақиқат, массонлардан бир қанчасини ихвон жамоатига мансуб экани ҳақида кўп сўзлар эшитдик.
Улар орасида устоз Ҳасан ал-Ҳудайбийнинг айни ўзи.
Бироқ мен бу кофир ҳайъатлар исломдаги катта бир жамоатга шундай тарзда ич-ичигача кириб олишга қандай қодир бўлганини аниқ билмайман!”

•~~~•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•~~~•

#massonlar #ixvon #ixvoniylar #masson
👍8🔥3
۞ Аллоҳ икки шарафли Ҳарам хизматчиси, валиаҳд жаноблари ҳамда ҳажда хизмат кўрсатиб келаётган умумий жиҳатларни Раҳмоннинг меҳмонларига кўрсатаётган улкан хизматлари учун ташаккур билдирсин!

◉ Дуо ҳожиларнинг хавфсизлиги учун тунларни бедор ўтказаётган хавфсизлик ходимларига ҳам етиб боради. Чегарада қўриқчилик қилувчи ҳамда жанубий сарҳадлардаги ҳақиқий мужоҳидларга сабот ва ғалаба тилаб дуо қилишни ҳам унутмаймиз.
👍10❤‍🔥6
۞ Шайтонинг сенга азоб беришидан олдин унга азоб бер!

Имом Ибнул Қоййим деди:
Ким шайтонини бу диёрда Аллоҳ таолони зикр қилиш, Уни ибодатда яккалаш - тавҳид, Ундан мағфират сўраш ва Унга тоат-ибодат қилиш билан азобламаса шайтони уни Охиратда дўзах азоби билан азоблайди. Ҳар бир киши шайтонини азоблаши, ёки шайтони уни азоблаши муқаррар”.

• ═════ ❁✿❁═════ •
“Бадаиъул Фавоид” (2/793)

#ibnqoyyim #azob #shayton
#favoid
❤‍🔥8👍4🔥2
۩ Аллоҳнинг мўминга фазлу карами ва лутф кўрсатиши

۞ Имом Ибнул Қоййим деди: “Раб субҳанаҳу мўмин бандасини дунёдан бирон нарсани маън қилса, албатта, унга унданда афзали ва фойдалироғини ато этади.
Бу эса мўминдан ўзгаси учун бўлмайди..
Банда ўз фойдасини билмаганлиги, Раббисининг фазлу карами, ҳикмати ва лутфини билмаганлиги учун унга маън қилинган нарсалар билан унга захира қилинган нарсалар ўртасидаги тафовутни билмайди”.


• ═════ ❁✿❁═════ •
«Фавоид» (79)

#momin #ibnulqoyyim #fazilat #banda
❤‍🔥9👍31
۩ Ботилда бўлган кимсадан четлашиш

۞ Аллома ҳофиз Ибн Ҳажар деди:

Дарҳақиқат, одамлардан четлашиш, айниқса ботилда бўлган кимсадан (четлашиш) ибодат жумласидандир.

Худди Халил - Иброҳим алайҳис-саломда юз берганидек. У киши дедилар:
۝ “Албатта мен Раббим (буюрган тараф)га кетгувчидирман”.۝
(Соффат: 99)”.

•~~~•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•~~~•
“Фатъҳул Борий” (8/717)

• ═════ ❁✿❁═════ •
#ibrohim #alayhissalom #botil #muqotaa
❤‍🔥7👍6🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
MUJADDID
۩ Илмсиз фатво бериш.

Ҳурматли шайх, аллома Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин раҳимаҳуллоҳ
• ═════ ❁✿❁═════ •

Youtube:
https://youtu.be/_5D4z5gOWYw


Telegram:
https://t.me/mujaddid_uz
🔥6❤‍🔥5👍2
Channel photo updated
۩ Дунёда зоҳидлик қилишнинг моҳияти

Имом Ибнул Қоййим деди:
“Мурод қўлни дунёдан холи қилиш, уни чиқариб ташлаш ва дунёдан қуруқ қўл билан ўтириш эмас. Балки мурод, уни қалбдан батамом чиқариб ташлаш. Зоҳидлик дунё қалбингда бўлган ҳолда уни қўлингдан тарк этишинг эмас. Балки зоҳидлик дунё қўлингда бўлган ҳолда уни қалбингдан тарк этишингдир”.

• ═════ ❁✿❁═════

“Ториқ ал-Ҳижратайн” (2/548)
#dunyo #zuhdlik #zohid #dunyo #ibnulqoyyim
👍8❤‍🔥4🔥1
۩ Ҳофиз Ибнул Жавзий деди:

“Маълуминг бўлсинким, қалб қўрғон каби.. Унинг атроф чеккасида ҳавойи нафс ва шайтонлар мавжуд.. Қўрғон аҳли билан атрофдагилар ва шайтонлар ўртасида доим жанг бўлур. Шайтонлар мудом қўриқчининг ғафлатда қолиши ва баъзи ёриқлардан ўтишни истаган ҳолда қўрғон атрофида айланиб юради. Қўриқчига қўриқлашдан бирон лаҳза бўшашмаслиги лозим бўлади. Чунки, душман бўшашмайди”. 

•~~~•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•~~~•
“Талбис Иблис” (36)

#qalb #ibnuljavziy
3❤‍🔥3👍3🔥3
📌قال الشيخ عبدالله بن عبدالرحيم البخاري حفظه الله

"لا يمكن أن تميز بين الحق والباطل إلاّ إن كان معك ما ينير لك الطريق :

كما قال : الإمام صالح ابن مهران في طبقات علماء الحديث في أصبهان.

قال رحمه الله : كل صاحب صناعة لا يستطيع أن يعمل في صناعته إلاّ بآلة! وآلة الإسلام العلم".

📔المصدر : [شرح الأصول الستة (الدرس الرابع)].
• ═════ ❁✿❁═════ •

۩ Шайх Абдуллоҳ ибн Абдурраҳим ал-Бухорий ҳафизаҳуллоҳ шундай деди:

“Ҳақ ва ботил ўртасини ажратишга фақат сенда йўлни ёритувчи нарса бўлсагина имкон топасан:
Имом Солиҳ ибн Миҳрон Асбаҳондаги ҳадис уламоларининг табақасида айтганидек.
У киши раҳимаҳуллоҳ:
“Ҳар бир сир-синоат эгаси ўз санъатида фақат асбоб билан ишлашга қодир бўлади. Исломнинг асбоби илмдир”, деди”.

•~~~•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•~~~•
Манба: олти асос шарҳи (Тўртинчи дарс)


#haq #botil
❤‍🔥9👍7🔥21