FAVOIDUZ
198 subscribers
234 photos
7 videos
1 file
27 links
Favoid.uz tahririyati.
Admin: @favoid_admin .
@Favoiduz tahririyati, Olimlarning foydali so‘zlaridan parchalar.
O‘zbek tilidagi tafsir qanavati: @tafsirul_karim
Download Telegram
۩ Биродарига қарши ёмон хабар тарқатган кимсанинг жазоси

Имом Ибн Ражаб деди:

“Мўмин биродарига қарши ёмон хабар тарқатган, унинг айбларини излаган ва авратини (биродарининг камчиликларини) очган кимсанинг жазоси Аллоҳ унинг аврати-(камчилиги)ни излаб, гарчи уйининг ичида бўлсада уни шарманда-и шармисор қилади”.

•~~~•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•~~~•
Ал-Фарқ байна ан-Насиҳа ва ат-Таъйир” (20)

#giybat #birodar
👍10🔥2
۩ Ўзингиз учун олдиндан захира-(амал) қилинглар!

Имом Ибнул Қоййим деди:
“Кимга Охират ҳолати маълум бўлса унга дунёдан ажралиш осон кечади”.
Ва деди: “Эй сабр оёқлари (машаққатларни зиммангда) кўтар! Оз қолди”.
Ва деди: “Муштоқлик ерида тоат қадамлари елиб югурган замон қандай ҳам тотлидир”.


•~~~•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•~~~•
«Фавоид» (112-113)

Эй Аллоҳ! Бизни ҳидоятинга муваффақ айла ва амалимизни Ўзингнинг розилигинг йўлида қилгин!
👍116
۩ Чақимчининг зарари

“Дарҳақиқат, чақимчининг сўзи қалбда олов ёқади, унда гулҳан олдиради. Худди ўтин оловда қилганидек”.

•~~~•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•~~~•
(“Жомеъ ал-Масаил” (9/196)


#chaqimchi #nammam
👍63❤‍🔥1
لا يؤخذ العلم عن أربعةٍ

ال الإمام مالكٌ ـ رحمه الله ـ: «لا يؤخذ العلم عن أربعةٍ: سفيهٍ يُعلن السفهَ وإن كان أروى الناس، وصاحب بدعةٍ يدعو إلى هواه، ومن يكذب في حديث الناس وإن كنتُ لا أتَّهمه في الحديث، وصالحٌ عابدٌ فاضلٌ إذا كان لا يحفظ ما يحدِّث به».
[«سير أعلام النبلاء» للذهبي (٧/ ١٦٢)]
• ═════ ❁✿❁═════ •
۩ Илм тўрт кимсадан олинмайди

Имом Молик раҳимаҳуллоҳ деди:
“Илм тўрт кимсадан олинмайди:

тентаклигини эълон қиладиган тентакдан, гарчи одамларнинг энг теран фикрлиси бўлсада.
Бидъатига чорлайдиган бидъат эгаси.
Одамларнинг сўзида ёлғон сўзлайдиган кимса, гарчи мен уни ҳадисда (ёлғон сўзлайди, деб) айбламасамда.
Ибодатгўй, ҳурматли солиҳ киши, агар айтаётган ҳадисларини ёдламаса”.

•~~~•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•~~~•
[“Сияр Аълам ан-Нубала” (7/162)]

#ilm #tolib
👍7🔥43
۩ Нафсингнинг ёмонлигидан ҳазир бўл!

Имом Ибн Таймия деди:
“Банда нафсига хотиржам бўлмайди. Чунки, ёмонлик фақат ундан келади. Одамларни маломат қилиш ва уларни қоралаш билан ҳам шуғулланмайди.
Бироқ гуноҳларга қайтиб, улардан тавба қилади.
Нафсининг ёмонлиги ва амалининг шумлигидан Аллоҳдан паноҳ сўрайди.
Аллоҳдан Ўзига тоат-ибодат қилишда унга кўмак беришини сўрайди”.


•~~~•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•~~~•
“Мажмуʼ ал-Фатово” (8/215)

#nafs #gunoh
#favoid
👍6🔥43
۩ Фитналар юз берганда сабот кўрсатиш

Имом Ибн Таймия деди:
“Фитна ва шубҳалар юз берганда илм ва иймонда саботла туриш энг улкан неъматлардандир.
Одамлар орасида офиятда хотиржам бўладиган, фитнага учраганда муртад бўлиб кетадигани бор!
Шу нарса маълум бўлиши лозим бўладики, фитна ва шубҳа вақти иймонда саботла туриши энг улкан неъматлардандир”.

•~~~•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•~~~•
“Жомеъ ал-Масаил” (9/399)

[Sabot- mustahkamlik
matonat, qat'iylik
matonat, mardlik
]

#sobit
#sabr
#fitna
👍63
۩ Арофат (тоғи)да туришни қўлдан бой берган киши

Имом Ибн Ражаб деди:
“Ким бу йил Арофат (тоғи)да туришни ўтказиб юборган бўлса, бас, киши ўзи билган Аллоҳнинг ҳаққини адо қилсин..

Ким Байт(ул Ҳаром)га етмаган бўлса, чунки у бу кишидан йироқда, бас, Байт(ул Ҳаром)нинг Раббисини мақсад қилсин.
Чунки, У Зот Унга дуо ва умид қилган кишига бўйин томириданда яқинроқ”.

•~~~•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•~~~•
“Латоифул Маориф” (499)
👍93
۩ ▫️Ўртача бўлиш

Ҳофиз Заҳабий деди:

Кўп кулувчи, сертабассум киши буни камайтириши ҳамда ўзини маломат қилиши лозим бўлади, тоинки  одамлар уни ёқтирмай қолмасинлар.

Қовоғи солинган, маъюс бўлган киши эса табассум қилиши, хулқини гўзал қилиши, хулқи ёмонлиги учун ўзини ёмон кўриши лозим бўлади.

Мўътадилликдан ҳар қандай оғиш қораланган. Нафсга қарши кураш ва уни одобга чақиришдан ўзга чора йўқ”.

•~~~•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•~~~•
«Сияр» (10/141)


#odob #xulq #husnixulq
👍82🔥2❤‍🔥1
• ═════ ❁✿❁═════ •

۩ Бизни тўғри йўлга бошла!


Имом Ибн Таймия деди:
Агар У Зот уни бу йўлга ҳидоят қилса Ўзига тоат-ибодат қилиш ва Унга маъсият қилишни ташлашда Ўзи кўмак беради.
Натижада унга дунё ва Охиратда ёмонлик етмайди.. У ҳар лаҳза ҳидоятга муҳтож. У ҳидоятга еб-ичишдан ҳам муҳтожроқ.
Бунинг остига санаб адоғига етиш мумкин бўлмаган эҳтиёж турлари киради
”.

•~~~•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•~~~•
«Ал-Мажмуʼ» (8/216)

#hidoyat
#mustaqim #masiyat
👍84❤‍🔥1
۩ Тавҳидни беғараз амалга ошириш

Имом Ибнул Қоййим деди:
Агар банда Тавҳидни холис амалга оширса, дарҳақиқат, қалбидан У Зотдан ўзгасидан қўрқиш чиқиб кетади. Душмани унга Аллоҳ таоло билан бирга у (душмани)дан ҳам қўрқишидан енгилроқ бўлади. Балки Аллоҳни қўрқишда яккалайди.. Тавҳид Аллоҳнинг энг улкан қўрғони бўлиб, ким унга кирса омонда бўлади”.


•~~~•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•~~~•
Бадаъиул Фаваид” (2/775-776)
#tavhid
#тавхид
👍102❤‍🔥1
۩ Номусингни-(обрўйингни) фақирлик кунинга бер-(қолдир)

Абу Дардо розияллоҳу анҳу дедилар: “Агар одамларни айбласанг улар ҳам сени айблайдилар.
Агар уларга яқин келсанг сенга етиб оладилар.
Агар уларни тарк этсанг сени тарк этмайдилар.
Деди -яъни бир киши-: “Қандай йўл тутай?”
У киши: “Номусингни-(обрўйингни) фақирлик кунинг учун бер-(қолдир)”, дедилар**”.
• ═════ ❁✿❁═════ •
**Агар бирон киши обрўйингни тўкса, бас, уни жазолама. Бироқ унинг зиммасига қарз ўлароқ қолдирки, унга ҳожатманд бўлган кунинг, яъни Қиёмат Куни ундан оласан.
•~~~•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•~~~•
Хатиб “Тарих Бағдод” (7/199) ҳамда санаднинг мавқуф ривоят йўлини саҳиҳ деди.
#nomus
#faqir
👍8❤‍🔥1🔥1
۩ Сабрнинг мақтовга сазовор хислатларидан

Имом Ибнул Қаййим деди:

“Одамлар орасида меҳнат ва машаққат билан сабр қиладиганлари бор. Улар орасида нафсга бироз юклашни ўзи билан сабр қиладиганлари бор…
Ким шайтоннинг лашкарини енгса шайтонни ҳам енгади…
Ким сабрга одатланса душмани ундан ҳайбатланади.
Кимга сабр оғир келса душмани ундан умидвор бўлади ҳамда унга нисбатан ғаразига эришишига бир баҳя қолади”.

•~~~•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•~~~•
“Уддатус Собирин” (45-46)
#sabr
👍82🔥1
۩ Раҳбарларга қарши бош кўтариб чиқишнинг зарари

Имом Ибнул Қаййим деди:

“Подшоҳ ва ҳукмдорларга қарши бош кўтариб чиқиш билан инкор қилиш, батаҳқиқ, бу охирги замонгача ҳар бир ёмонлик ва фитнанинг асосидир…
Кимда-ким катта ва кичик фитналардаги исломда юз берган нарсаларни ўйлаб кўрса, уни ана шу аслу асоснинг зое қилинишидан эканини кўради”.

•~~~•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•~~~•
“Иълам ал-Муваққиъин” (3/430-431)
#xuruj
#hukmdor
👍7🔥4
۩ Дўзахдан озод бўлишдан умидвор бўлиш

Имом Ибн Ражаб деди: “Эй, дўзахдан озод бўлишга умид боғлаб, сўнг катта гуноҳ ва ёмонликларда бардавом бўлиш билан ўзини раҳматдан тўсаётган кимса!
Аллоҳга қасамки, ўзинга нисбатан самимий бўлмабсан.
Йўлингда сендан ўзгаси турмайди. Ўзингни маъсиятлар билан ҳалок қиляпсан.
Агар мағфиратдан маҳрум бўлсанг: “Бу қайдан бўлди?”, дерсан.

۝ “(Эй Муҳаммад ‎ﷺ‎ ), уларга: “Бу (мусибат - мағлубият) ўз қилмишларингиздан”, деб айтинг!”.۝
(Оли Имрон: 165)”.

•~~~•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•~~~•
“Латоифул Маориф” (495)
👍7❤‍🔥32
۩ Тавҳидга даъват қилиш Қуръонда биринчи нозил бўлган ишдир

Ҳофиз Ибн Ҳажар деди:
“Қуръонда биринчи нозил бўлган иш Тавҳидга даъват қилиш, мўмин ва итоаткор кишига жаннат хушхабарини бериш, ҳамда кофир ва итоатсиз кимсага дўзах «хушхабарини» бериш. Қачонки нафс шунга хотиржам бўлгач ҳукмлар нозил бўлди”.

•~~~•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•~~~•
“Фатҳул Борий” (9/40)

#tavhid
👍8❤‍🔥11
۩ Дуо энг фойдали малҳамлардандир

Имом Ибнул Қоййим деди:
“Дуо энг фойдали дармонлардандир.
У бало-офатнинг душмани бўлиб, уни даф қилади, муолажа қилади, тушишидан тўсади.
Тушган бўлса кўтаради ёки енгил қилади.
У мўминнинг қуроли, Ҳоким ўз «Саҳиҳида» ривоят қилганидек”.

•~~~•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•~~~•
“Дард ва даво” (11)
#duo
❤‍🔥8👍21
۩ Эй сен, дунёйингни тадбир қилганинг каби динингни ҳам тадбир қил!

Ҳофиз Ибнул Жавзий деди:

Эй сен, дунёйингни тадбир қилганинг каби динингни ҳам тадбир қил!
Агар кийимингга мих-(тикан) илинса уни чиқариб ташлаш учун ортга қайтасан.
Ушбу зарарлар михи-(тикани) ҳақиқатда қалбинга ёпишиб кетган.
Агар надомат чекиш сари икки қадам ортга ташласанг халос бўлардинг
”.

•~~~•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•~~~•
«Ал-Мудҳиш» (161)

#dunyo #din #🔥 #favoid #ilm #davat #islom
❤‍🔥11👍41
۩ Балки у Аллоҳнинг изни билан хавфсиздир

Вақти-вақти билан мунофиқнамо ихвоний мактаб ҳунар кўрсатиб ёлғон сўзлайдиган, бор омонатдорлик билан алдайдиган, ҳар қандай устамоллик билан мунофиқлик қиладиган ва аъло суратда хиёнат қиладиган талабаларни бизга етиштириб чиқаради!
Шу жумладан -охирги вақтда- “Ҳаж хавфсиз эмас”, деган ёлғон шиорлари.
У (шиор)ни мажусий сафавий ҳамда ғарблик кофир хўжайинларига лаббай деган ҳолда баланд кўтардилар!

Биз уларга қарата айтамиз:
Кек-адоватингиз билан ўлиб кетинглар! Дарҳақиқат, у Аллоҳнинг изни билан хавфсиз ҳаждир. Батаҳқиқ, икки шарафли Ҳарам хизматчиси, унинг валиаҳди, ҳамда барча давлат кишилари ва уларнинг ҳурматли фарзандлари кечаю кундуз ҳожиларнинг хавфсизлиги, сиҳат-саломати учун ишламоқдалар. Бу, Аллоҳ қалбини кек-адоватдан, тилини ёлғондан, кўзини эса хиёнатдан пок қилган ҳар бир инсофли киши учун қадимдан кўриб, гувоҳ бўлиб келинган ишдир.
#ixvon #shia #ixvoniy
❤‍🔥8👍3🔥1