FAVOIDUZ
199 subscribers
234 photos
7 videos
1 file
27 links
Favoid.uz tahririyati.
Admin: @favoid_admin .
@Favoiduz tahririyati, Olimlarning foydali so‘zlaridan parchalar.
O‘zbek tilidagi tafsir qanavati: @tafsirul_karim
Download Telegram
[أكثر الخَلْق منحرف في كلامه وسكوته...]

قال الإمام ابن القيم رحمه الله:

"وَفِي اللِّسَانِ آفَتَانِ عَظِيمَتَانِ، إِنْ خَلَصَ الْعَبْدُ مِنْ إِحْدَاهُمَا لَمْ يَخْلُصْ مِنَ الْأُخْرَى:

آفَةُ الْكَلَامِ،

وَآفَةُ السُّكُوتِ،

وَقَدْ يَكُونُ كُلٌّ مِنْهُمَا أَعْظَمَ إِثْمًا مِنَ الْأُخْرَى فِي وَقْتِهَا،

فَالسَّاكِتُ عَنِ الْحَقِّ شَيْطَانٌ أَخْرَسُ، عَاصٍ لِلَّهِ، مُرَاءٍ مُدَاهِنٌ إِذَا لَمْ يَخَفْ عَلَى نَفْسِهِ،

وَالْمُتَكَلِّمُ بِالْبَاطِلِ شَيْطَانٌ نَاطِقٌ، عَاصٍ لِلَّهِ،

وَأَكْثَرُ الْخَلْقِ مُنْحَرِفٌ فِي كَلَامِهِ وَسُكُوتِهِ فَهُمْ بَيْنَ هَذَيْنِ النَّوْعَيْنِ،

وَأَهْلُ الْوَسَطِ - وَهُمْ أَهْلُ الصِّرَاطِ الْمُسْتَقِيمِ - كَفُّوا أَلْسِنَتَهُمْ عَنِ الْبَاطِلِ، وَأَطْلَقُوهَا فِيمَا يَعُودُ عَلَيْهِمْ نَفْعُهُ فِي الْآخِرَةِ،

فَلَا تَرَى أَحَدَهُمْ يَتَكَلَّمُ بِكَلِمَةٍ تَذْهَبُ عَلَيْهِ ضَائِعَةً بِلَا مَنْفَعَةٍ، فَضْلًا أَنَ تَضُرَّهُ فِي آخِرَتِهِ،

وَإِنَّ الْعَبْدَ لَيَأْتِي يَوْمَ الْقِيَامَةِ بِحَسَنَاتٍ أَمْثَالِ الْجِبَالِ، فَيَجِدُ لِسَانَهُ قَدْ هَدَمَهَا عَلَيْهِ كُلَّهَا،

وَيَأْتِي بِسَيِّئَاتٍ أَمْثَالِ الْجِبَالِ فَيَجِدُ لِسَانَهُ قَدْ هَدَمَهَا مِنْ كَثْرَةِ ذِكْرِ اللَّهِ وَمَا اتَّصَلَ بِهِ.

--------
ص١٦١ - كتاب الجواب الكافي لمن سأل عن الدواء الشافي الداء والدواء - فصل اللفظة -


#ابن_القيم
• ═════ ❁✿❁═════ •
۩ Махлуқотларнинг аксари сўзлаши ва сукут сақлашида оғишувчидир…

۞ Имом Ибнул Қоййим раҳимаҳуллоҳ деди:

“Тилда икки улкан офат бор. Агар банда биридан халос бўлса иккинчисидан халос бўлолмайди:
Сўзлаш офати
Ва сукут сақлаш офати.
Гоҳида иккисининг ҳар бири ўз вақтида биридан гуноҳи улканроқ бўлади.
Ҳақни (сўзламай) сукут сақловчи кимса соқов шайтон, Аллоҳга итоатсизлик қилувчи, риёкор, тилёғламалик қилувчидир агар ўзи ҳақида қўрқмаса.
Ботилни сўзловчи эса гапирувчи шайтон, Аллоҳга осий.
Махлуқотларнинг аксари сўзлаши ва сукут сақлашида оғишувчидир. Улар ана шу икки тур ўртасида.
Ўрта йўлни тутганлар -улар тўғри йўл узра юрувчилар- тилларини ботилдан тиядилар ва уни Охиратда фойдаси ўзларига қайтадиган сўзларда ишлатадилар.
Уларнинг биронтаси Охиратда зарар берадиган сўзни қўя туринг, фойдасиз зое бўладиган сўзни сўзлаётганини кўрмайсиз.
Банда Қиёмат Куни тоғлардек ҳасанотлар билан келади ва тили шуларнинг барини вайрон қилганини кўради.
Ҳамда тоғлардек гуноҳлар билан келиб, Аллоҳни кўп зикр қилгани ва У Зотга кўп боғлангани сабабли уларни (яъни гуноҳларни) вайрон қилганини кўради”.

•~~~•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•~~~•
Жавобул Кофий” (161)

#til #sukut #gap #soz
👍18
۩
۞ Имом Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ деди:

Ҳайит янги кийим кийган кишига хос эмас.
Балки ҳайит тоат-ибодати зиёдалашиб борадиган кишига хос.
Ҳайит кийим ва улов билан чиройли бўлган кишиники эмас.
Балки ҳайит гуноҳлари мағфират қилинганларникидир
”.

•~~~•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•~~~•
“Латоиф ал-Маориф” (483)

#iyd #hayit #tavba
👍10🔥6
۞ Имом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ деди:

Салафий пайғамбар йўлидан юз ўгирувчи анавиларда (қуйидагилар) жамланган:

Адаштирувчи шаҳват ва залолатга бошловчи фитналарга эргашиш. Уларда адашиш ва залолат Аллоҳ Пайғамбарини юборган йўлдан чиққанлари қадар мавжуд бўлади”. 

•~~~•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•~~~•
“Даръ Таъаруз ал-Ақл ва ан-Нақл” (1/166)
👍7🔥3
۩ Имом Вакиъ ибн Жарроҳ раҳимаҳуллоҳнинг ибодатгўйлиги

۞ Имом Вакиъ раҳимаҳуллоҳнинг таржимаи ҳолида (шундай маълумот) келади:

У киши ҳар кеча ўзининг (одатий) ўқийдиган қисми - Қуръоннинг учдан бирини (ўқимагунча) уҳламас эди.
Сўнг тун охирида туриб, муфассални* ўқирди.
Сўнг ўтириб, тонг отгунча истиғфор айтарди.

•~~~•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•~~~•
“Сияр Аълам ан-Нубала” (9/148).

*Муфассал - Қоф сурасидан Қуръонни охиригача

#ibodat
👍7🔥5❤‍🔥11
قال سفيان الثوري -رحمه الله:
"السلامة في أن لا تحب أن تُعرف"
يير أعلام النبلاء (٥٨/٧)
• ═════ ❁✿❁═════ •

۩ Суфён Саврий раҳимаҳуллоҳ деди: “Саломат қолиш - танилишни яхши кўрмаслигингдадир”.

•~~~•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•~~~•
“Сияр Аълам ан-Нубала” (7/58).

#kibr #ilm #tolib #riyo
👍6🔥6
۩ Қалб тириклиги илм биландир

۞ Имом Ибнул Қоййим раҳимаҳуллоҳ деди:

Аллоҳ субҳанаҳу қалб учун илмни Ер учун ёмғир каби қилди.
Худди Ер учун ёмғирсиз ҳаёт бўлмаганидек, қалб учун илмсиз ҳаёт йўқдир
”.

•~~~•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•~~~•
“Мифтаҳ Дарус Саъдаҳ” (1/478)

#ilm
👍12🔥6
۩ Кишининг аёли унинг масканидир

۞ Хаттоб ибн Муъалло ал-Махзумий ўғлига фойдали, узун васият қилди. Васиятида (қуйидаги жумлалар) ўрин олган:

“Эй ўғилчам! Дарҳақиқат, кишининг аёли унинг масканидир. Эр учун аёли билан ихтилоф қилиш ила ҳаёт йўқ.
Агар бирон аёл билан никоҳланишга қарор қилсанг, бас, унинг аҳли оиласи ҳақида сўра! Чунки, яхши илдиз ширин мева ўстиради”.

•~~~•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•~~~•
“Ровдатул Уқалa” (202)

#nikoh #muhabbat #oila #uylanish
👍11🔥4
۩ Имом Бухорийнинг ошиқиши

۞ Имом Ибн Касир деди:
“Бухорий бир кечада уйқусидан уйғониб, чироқни ёқарди.
Зеҳнидан ўтган фойдани ёзиб қўярди.
Сўнг чироғини ўчирарди. Сўнг яна бир бор турарди.
Ҳатто бу (ҳолат) у кишидан йигирма мартага яқин такрорланарди”.

•~~~•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•~~~•
“Ал-Бидая ва ан-Ниҳая” (14/528)

#buxoriy #ilm #tolibiilm
👍10🔥2
۩ Имом Бухорий ҳақидаги муаттар олқиш

۞ Илм аҳлининг имом Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий ҳақида қоғозга туширилган гўзал олқишларидан бири, унинг шайхи имом Қутайба ибн Саъиднинг сўзидир:

“Агар Муҳаммад ибн Исмоил саҳобалар ичида бўлганда, албатта, оят-(пешқадам) бўларди”.

•~~~•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•~~~•
“Ҳадюс Сарий” (483), “Тағлиқ ат-Таълиқ” (5/402)
👍10🔥2
۩ Ўлимнинг маълум ёши йўқ
Аллома Абу Абдуллоҳ ал-Қуртубий деди:

“Уммат ўлимнинг маълум ёши, маълум замони ва маълум бир касали йўқ эканига ижмоъ қилган. Сабаби, киши бунга шай туриши ва тайёргарлик кўрган бўлиши учундир”.

•~~~•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•~~~•
“Ат-Тазкир биаҳвали ал-Мавта ва Умурил Ахиро” (124)
👍15🔥3
۩ Олимнинг қоқилишидан ҳазир бўлмоқлик

Ҳофиз Хатиб “Ал-Фақиҳ вал Мутафаққиҳ” (2/27)да
Абдуллоҳ ибн Ал-Муътаз раҳимаҳуллоҳнинг ушбу
сўзини ўз санади билан келтиради:

Олимнинг хатоси кеманинг синиши каби. (Кема) чўкади ва у билан бирга кўпчилик ҳам чўкади”.

•~~~•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•~~~•
Жамеъ Баянил Илм ва Фадлиҳ” (2/1873 рақам остида),
“Иълам ал-Муваққиъин”3/24

#olim #ilm
👍12🔥5
۩ Суҳуфийдан* илм олинмайди

Имом Авзоийдан шундай деганлари собит бўлган:
“Бу илм то қоғозга тушгунча кишилар қабул қилиб олар экан мудом азиз эди. Натижада уни нолойиқ кимсалар эгаллади ёки унга кириб келди”.

“Сунан Доримий” (1/483-рақам)
Имом Шофеий деди:
Ким китоблардан фиқҳ-(илм) ҳосил қилса ҳукмларни зое қилибди”.

•~~~•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•~~~•
Нававий “Муқаддима ал-Мажмуʼ” (1/38)
• ═════ ❁✿❁═════ •
*Суҳуфий - шайхларнинг ҳузурида илм олишни тарк этиб, фақат китоблардан илм ҳосил қиладиган кимса

#ilm
👍10🔥3
۩ Ўзимга, умуман аҳли сунна ва хусусан талабаларга биродаримиз, суйганимиз, йўлдошимиз ҳурматли шайх, доктор Холид ибн Қосим ар-Роддадий вафоти билан таъзия изҳор қиламан.

Аллоҳ у кишини Ўзининг кенг раҳмати билан буркасин, у кишига олий Фирдавс (жаннати)ни маскан айласин. Аҳли оила ва зурриётларига сабр ва тасалли берсин. Дарҳақиқат, биз Аллоҳникимиз ва батаҳқиқ, биз Унинг ҳузурига қайтгувчимиз. Эртага бомдод намозидан кейин Аллоҳнинг изни билан масжид ан-Набавийда у кишига жаноза намози ўқилади.
🔥5👍41
۩ Ислом ва суннатда ўлган киши

۞ Абу Бакр ал-Маррузий деди:

“Абу Абдуллоҳга дедим -имом Аҳмад ибн Ҳанбални назарда тутяпти-:

Ислом ва суннатда ўлган киши яхшиликда ўладими?
У киши: жим бўл! Балки яхшиликнинг барида ўлади, деди”.


•~~~•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•~~~•
Ибнул Жавзий “Манақиб Имам Аҳмад” (248), “Сияр Аълам ан-Нубала” (11/296)

#sunnat
👍11
۩ Илмнинг бари оғирдир

Имом Молик бир масала ҳақида сўралганда: «Билмайман», деди.
У кишига: “У енгил, осон масала”, дейилди.
Шунда у киши ғазабланди ва: “Илмда енгил нарса йўқ. Ахир Аллоҳ азза ва жалланинг сўзини эшитмаганмисан:
Зеро, Биз Сизга оғир Сўзни - Қуръонни туширажакмиз”. (Муззаммил: 5).
Илмнинг бари оғир, хусусан Қиёмат Куни у ҳақда сўраладигани”, деди.

•~~~•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•~~~•
(“Иълам ал-Муваққиъин” (5/105) ва бошқа манбаларда).

#ilm
👍8🔥3
۩ Давомий суратда саломат қолишни хоҳлаган киши

۞ Ҳофиз Ибнул Жавзий деди:

Ким давомий суратда саломат қолиш, душманлар устидан ғалаба қозониш, синовсиз офиятда бўлишни хоҳласа, бас, буйруқ ва қайтариқни билмабди ҳамда таслим бўлишни тушунмабди”.

•~~~•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•~~~•
“Сойдул Хотир” (279)

#sabr #azob
👍10🔥5
۩ Ажойиботлардан

۞ Ҳофиз Ибн Ҳазм деди:
“Ажойиботлардан:
Фазилатлар гўзал саналгани билан оғир ҳисобланади, разилатлар қабиҳ саналгани билан енгил ҳисобланади”.

•~~~•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•~~~•
“Ал-Ахлақ ва ас-Сияр” (81)

#xulq #husnixulq
👍111
۩ Имом Ибн Аъвннинг пархезкорлиги

۞ Тобеин, имом Абдуллоҳ ибн Аъвн ал-Басрийнинг таржимаи ҳолида Баккор ибн Муҳаммаднинг сўзи келади:
“Ибн Аъвн бирон кишини сўкканини ҳеч кўрмадим, на қулни, на чўрини, на қўйни, на товуқни ва на бирон нарсани.
Бирон кишини тилига у кишиданда эгалик қилувчироқ эканини кўрмадим”.

•~~~•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•~~~•
Ибн Саъд «Тобақот» (7/262)
👍11🔥41
۩ Одамларга нисбатан гўзал хулқли бўлишнинг жамламаси

۞ Имом Ибнул Қоййим деди:

“Одамларга нисбатан гўзал хулқли бўлишнинг жамламаси икки иш:
Сўз ва феълга боғлиқ яхшиликни сарфлаш, ҳамда сўз ва феълга оид азиятни тийиш.

Бу эса беш устун устига қоим бўлади:
Илм, саҳоват, сабр, новда-(хулқи)нинг яхши бўлиши, исломнинг саҳиҳ бўлиши”.

•~~~•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•~~~•
“Таҳзиб Сунан Аби Довуд” (3/353)
#xulq
👍10🔥3
[قاعدة]

قال شيخنا أ.د. عبد الله البخاري حفظه الله ورعاه:

‌" .. خذها قاعدة ،أهل الباطل والمبطلين يرمون غيرهم بما هو فيهم ".

(من لقاءات الجمعة/اللقاء ٧١)
• ═════ ❁✿❁═════ •
۩ Қоида

Шайхимиз устоз, доктор Абдуллоҳ ал-Бухорий ҳафизаҳуллоҳ деди:

“… Мана бу қоидани ол! Ботил аҳли ва ботил йўлдагилар ўзларидан бошқаларни ўзларида мавжуд айб билан айблайдилар”

•~~~•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•~~~•
(Жума учрашувларидан/ 71 учрашув)

#botil #bidat
👍13🔥3