FAVOIDUZ
200 subscribers
234 photos
7 videos
1 file
27 links
Favoid.uz tahririyati.
Admin: @favoid_admin .
@Favoiduz tahririyati, Olimlarning foydali so‘zlaridan parchalar.
O‘zbek tilidagi tafsir qanavati: @tafsirul_karim
Download Telegram
‏[اهتمام الصحابة وصبيانهم بصوم رمضان]

قال ابن أبي الهذيل:

كنت جالسًا عند عمر رضي الله عنه فجيء بشيخ نشوان في رمضان قال: «ويلك وصبياننا صيام فضربه ثمانين».

(صحيح)
علقه البخاري ٣٧/٣
ووصله ابن سعد في طبقاته ١١٥/٦

‏وجاء عند عبد الرزاق ١٣٥٥٧ ، ١٧٠٤٣:
فضربه ثمانين، ثم سيره إلى الشام.

فجمع عمر رضي الله عنه، بين حد الخمر والتعزير وهو تغريب المفطر إلى الشام، وهو مذهب جمهور الفقهاء.

‏[من لم يأمر أولاده الصغار بالصلاة كما أمر النبي ﷺ فإنه يعزر تعزيرًا بليغًا]

قال شيخ الإسلام رحمه الله:

ومن كان عنده صغير مملوك أو يتيم أو ولد فلم يأمره بالصلاة فإنه يعاقب الكبير إذا لم يأمر الصغير، ويعزر الكبير على ذلك تعزيرًا بليغًا؛ لأنه عصى الله ورسوله.

مجموع الفتاوى ٥٠/٢٢
• ═════ ❁✿❁═════ •

۩ Саҳобалар ва уларнинг гўдаклари Рамазон рўзасига аҳамият қаратганликлари

Ибн Абу Ҳузайл деди:

Мен Умар розияллоҳу анҳу ҳузурларида эдим. Рамазонда маст ҳолатдаги қария олиб келинди.

У киши: “Ҳолинга вой бўлсин! Ахир гўдакларимиз рўзадорку”, дея унга саксон дарра урдилар.

(Саҳиҳ, Бухорий таълиқ ўлароқ ривоят қилди (3/37), Ибн Саъд «Тобақот» (6/115)да исноди билан тўлиқ ривоят қилди).

Абдурраззоқда (13557, 17043) шундай ворид бўлган:
“Унга саксон дарра уриб, сўнгра Шомга бадарға қилдилар”.
Демак, Умар розияллоҳу анҳу маст қилувчи ичимлик жинояти учун жазо ва таъзирини бериш ўртасини жамлаганлар. (Узрсиз) рўза тутмайдиган кишини Шомга бадарға қилиш (таъзирини бериш) демакдир. Ва у, жумҳур фуқаҳолар мазҳаби.

“Кимда-ким Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам буюрганларидек кичик ёшдаги фарзандларини намозга буюрмаса, батаҳқиқ, оғир суратда таъзири бериб қўйилади”.

Шайхул Ислом раҳимаҳуллоҳ деди:
“Кимда кичик ёшдаги қул ёки етим ёхуд фарзанд бўлиб, уни намозга буюрмаса, батаҳқиқ, катта киши жазога тортилади, агар кичикни (намозга) буюрмаса. Ҳамда катта ёшдаги одамга бунинг учун оғир суратда таъзири бериб қўйилади. Чунки, у Аллоҳ ва Расулига итоатсизлик қилди”.

•~~~•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•~~~•
“Мажмуʼ ал-Фатово” (22/50)
👍14
‏[يقرأون عليه فيفسر لهم]

عن عبد الله بن مسعود رضي الله عنه، أنه كان إذا اجتمع إليه إخوانه نشروا المصحف فقرءوا، وفسَّر لهم.

(صحيح)
فضائل القرآن لأبي عبيد ص١٥٣
• ═════ ❁✿❁═════ •

۩ Улар у кишига ўқиб берадилар, у киши эса уларга тафсирини айтиб берарди

۞ Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят, у киши ҳузурида биродарлари тўпланса, мусҳаф тарқатиб, ўқирдилар. Ва у киши уларга тафсирини айтиб берардилар.

•~~~•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•~~~•
Саҳиҳ,
Ибн Убайд “Фадоил ал-Қуръан” (153)
👍16
۩ Нарх-наво кўтарилди


۞ Имом Абу Ҳазим Салама ибн Дийнорга:
“Эй Абу Ҳазим, дарҳақиқат, нарх-наво кўтарилганини кўрмайсизми?, дейилди.
У киши: “Бунинг нимаси сизларни ғамга соляпти? Арзончиликда бизга ризқ берган Зот қимматчиликда ҳам бизни Ўзи ризқлантиради”, деди.

•~~~•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•~~~•
(Абу Нуъайм «Ҳиля» (3/239), у кишининг ривоят йўли орқали Ибн Асокир “Тарих Димашқ” (22/60)да ривоят қилди).
👍9🔥5
۩ Тана ва қалбнинг энг кўп дарди

۞ Имом Ибнул Қоййим раҳимаҳуллоҳ деди:
“Тана ва қалбнинг энг кўп дарди бесабрликдан келиб чиқади. Қалб, тана ва руҳ сабрга ўхшаши(чалик бирон нарса) билан ҳифзу ҳимояланмаган. У энг катта фаруқ-(ажратувчи) ва энг улкан малҳам…”.

•~~~•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•~~~•
“Задул Маъад” (4/306)
👍13
‏[كان أنس رضي الله عنه يدعو إذا مرًَ بآية فيها ذكر النار]

عن أنس بن مالك رضي الله عنه، أنه كان إذا مرَّ بآية فيها ذكر النار وقف عندها ودعا.

(صحيح)
فضائل القرآن لأبي عبيد ص١٩٩
• ═════ ❁✿❁═════ •

۩ Анас розияллоҳу анҳу дўзах зикр қилинган оятни ўқисалар дуо қилардилар

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят, у киши дўзах зикр қилинган оят ўқисалар, шу оятда тўхтаб, дуо қилардилар.

•~~~•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•~~~•
Саҳиҳ,
Абу Убайд “Фазоил ал-Қуръан” (199)

#дуо #дузах

#оят
👍11
۩ Қизингни фосиққа турмушга берма


۞ Имом Шаъбийдан шундай деб айтганлари саҳиҳдир: 
“Ким қизини фосиққа турмушга берса, дарҳақиқат, (ўртадаги) қариндошлик риштасини узибди”.

•~~~•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•~~~•
Ибн Ҳиббон «Сиқот» (8/230), Хаттобий “Ғарибул Ҳадис” (3/117) ва Абу Нуъайм «Ҳиля» (4/314) ривоят қилдилар.
Ироқий “Тахриж ал-Иҳё” (2/41)да саҳиҳ деди.
#никох #турмуш
👍12
۩ Бекорчи-бемаънилар билан дўстлашишдан ҳазир бўл!

۞ Имом Ибнул Қоййим раҳимаҳуллоҳ деди:

“Агар уйғоқлик-ҳушёрлик билан ризқланган бўлсанг, бас, уни узлат-ёлғизлик уйида сақла! Чунки, дўстлик қўллари юлиб олгувчидир.
Бекорчилар билан дўстлашишдан ҳазир бўл! Чунки, (инсон) табиати ўғри. Фосиқ билан дўст бўлма ва унга ишонма! Чунки, ким биринчи неъмат берувчига хиёнат қилса сенга ҳам вафо қилмайди”. 

•~~~•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•~~~•
“Бадаъиул Фавоид” (3/1220)
👍14
۩ Расулуллох соллаллоҳу алайҳи ва саллам видолашув ҳажидаги нутқларида мусулмонларнинг қони, моли ва обрўси-(номуси)нинг ҳаром эканини (айни ўша кунги) замон ва макон ҳурматига ўхшатиш билан таъкидладилар.

۞ Абу Бакрота розияллоҳу анҳу дедилар:
“Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам қурбонлик куни нутқ сўзладилар.

“Бу қайси кун эканини биласизларми?”, дедилар.
Биз: “Аллоҳ ва Расули Билгувчироқ”, дедик.
У киши сукут қилдилар, ҳатто биз у (кун)ни бошқа номи билан номласалар (керак), деб ўйладик.
У киши: “Ахир қурбонлик куни эмасми?”, дедилар.
Биз: “Худди шундай”, дедик.
У киши: “Бу қайси ой?”, дедилар.
Биз: “Аллоҳ ва Расули Билгувчироқ”, дедик.
У киши сукут сақладилар, ҳатто биз у (ой)ни бошқа номи билан номласалар (керак), деб ўйладик.
У киши: “Ахир Зул Ҳижжа (ойи) эмасми?”, дедилар.
Биз: “Худди шундай”, дедик.
У киши: “Бу қайси шаҳар?”, дедилар.
Биз: “Аллоҳ ва Расули Билгувчироқ”, дедик.
У киши сукут сақладилар, ҳатто биз у (шаҳар)ни бошқа номи билан номласалар (керак), деб ўйладик.
У киши: “Ахир (бу Макка) ал-Ҳарам шаҳри эмасми?”, дедилар. Биз: “Худди шундай”, дедик.
У киши: “Дарҳақиқат, сизларнинг қон, мол ва обрў-(номус)ларингиз сизларга ана шу ойингиз, ана шу шарҳрингиздаги ана шу кунингиз ҳурмати каби Раббингизга йўлиқадиган Кунингизгача сизларга ҳаромдир. Огоҳ бўлингиз, етказдимми?”, дедилар.
Улар: «Ҳа!», дейишди.
У киши: “Эй Аллоҳ, гувоҳ бўл! Бас, ҳозир бўлган ғойиб-(бу ерда қатнашмаган) кишига етказсин. Гоҳида етказилган киши эшитувчидан ёд олувчироқ бўлиши мумкин. Мендан кейин бир-бирингизнинг бўйнингизга (қилич) урадиган-(чопадиган) кофирлар (каби ортингизга) қайтиб кетмангиз”, дедилар.


•~~~•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•~~~•
Бухорий (67) ва Муслим (1679)
👍16🔥4
قال الامام ابن القيم رحمه الله:

"وتبليغ السنة الى الأمة أفضل من تبليغ
السهام إلى نحور العدو"

بدائع التفسير (٢/٤١٦)

۞ Имом Ибнул Қоййим раҳимаҳуллоҳ деди:

“У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг суннатларини умматга етказиш ўқ-ёйни душман бўғизига етказишдан афзалроқдир”.

•~~~•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•~~~•
“Бадаиʼ ат-Тафсир” (2/416)
👍15🔥3
۩ Талоқ ҳожат тушгани учун мубоҳ-(ҳалол) қилинди
Имом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ деди:
“Тўғри (қавл) шуки, талоқ аслида қайтарилган. Балки у ҳожат тушгани учун мубоҳ-(ҳалол) қилинди”.

•~~~•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•~~~•
“Жамиъул Масаил” (1, 48) ва шунга ўхшаши (1/344), у киши раҳимаҳуллоҳнинг қуйидаги китобларига ҳам қаралсин “Ар-Родду аъла ас-Субкий фий масʼальти Таълиқ ат-Талоқ” (2/680)
👍7🔥2
۩ Барча Ислом аҳлини Рамазон ойи бошланиши билан табриклаймиз 🌙

Ушбу ой сизга ва оилангизга баракали бўлсин!
Аллоҳ тутган рўзаларимизни, қилган дуоларимизни ва ибодатларимизни қабул қилсин!

آمين
👍23🔥5
۩ Бошлиқликни яхши кўриш шаҳвати

۞ Имом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ деди:

“Шаддод ибн Авс (розияллоҳу анҳу): “Эй арабларнинг қолганлари, эй арабларнинг қолганлари!
Мен сизлар ҳақингизда риё ва яширин шаҳватдан қўрқаман”, дер эдилар.

Абу Довуд Сижистоний:
“… Яширин - бошлиқликни яхши кўришдир”, деди.
Чунки, бошлиқликни яхши кўриш тажовуз ва зулмнинг аслидир…”.

•~~~•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•~~~•
“Ал-Фатово ал-Кубро” (1/94)
👍8🔥51
۩ Биродарингнинг юзига табассум қилишинг

۞ Ҳофиз Заҳабий Жарир розияллоҳу анҳунинг сўзларини келтирди:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мени кўрсалар албатта, табассум қилардилар”.

Сўнг шундай дея изоҳ киритди:

Бу, ислом хулқидир. Энг олий мақом тунда кўп йиғловчи ва кундузи табассум қилувчи бўлган кишидир”.

Мен айтаманки: Жарир розияллоҳу анҳунинг ҳадиси «Саҳиҳайн»да.
👍14🔥5
۩ Фарзандга меҳрибонлик қилиш

۞ Имом Бухорий «Саҳиҳ»да шундай боб очдилар: “Фарзандга меҳр кўрсатиш, уни ўпиш ва қучоқлаш”. Бу борада бир неча ҳадислар келтирдилар.

Ҳофиз ибн Баттол шундай изоҳ киритдилар: “Кичик ёшдаги фарзандга меҳр бериш, уни қучоқлаш, ўпиш ва унга мулойимлик қилиш Аллоҳ рози бўладиган ва бунинг учун мукофотлайдиган амаллардандир”.

•~~~•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•~~~•
“Шарҳ ал-Бухорий” (9/211)
👍11🔥2❤‍🔥1
‏قال الشيخ ابن عثيمين رحمه الله:

الردّ على الباطل - سواء بدعة قولية أو عقدية أو فعلية هو الحق، وتركه هو العيب، وإذا قيل لمن يردّ ذلك: اشتغل بعيبك [عن] عيوب غيرك، قلنا لهم: وهذا من عيبي إن لم أردّ على الباطل؛ لأن الرد على الباطل واجب.

📚 فتح ذي الجلال والإكرام ٣٣٢/١٥
• ═════ ❁✿❁═════ •
۞ Шайх Ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳ деди:

“Ботилга раддия бериш -хоҳ у сўзга оид ёки ақидага оид ёхуд фелга оид бўлсин фарқсиз- ҳақдир.
Уни тарк этиш айб.
Ана шу (ботилга) раддия бераётган кишига: бошқани айбини қўйиб, ўзингни айбинг билан машғул бўлсангчи, дейилса биз уларга: агар ботилга раддия бермасам бу айнан мени айбим бўлади, деймиз.
Чунки, ботилга раддия бериш вожибдир”.

•~~~•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•~~~•
“Фатъҳ Зил Жалал вал Икром” (15/332)
👍8🔥4
۩ Ўйлаб кўр!

۞ Имом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ деди: “Юсуф (алайҳис-салом)нинг қиссасида шундай огоҳлантирув борки, кимда-ким ҳаром қилинган макру ҳийла қилса, батаҳқиқ, Аллоҳ унга ҳийла қилади. Бу эса ҳаром бўлган макру ҳийлага қўл урувчи хусусидаги Аллоҳнинг қонуниятидир… Бунда яна шундай огоҳлантирув борки, Аллоҳга таваккул қилувчи мўминга барча махлуқотлар макру ҳийла қилса, дарҳақиқат, Аллоҳ у (мўмин)нинг фойдасига макр қилади, ҳамда у томондан бирон куч ва қувватсиз унга ғалаба беради”.

•~~~•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•~~~•
“Ал-Фатово ал-Кубро” (6/132)
👍11🔥3
فهو شهر عباداتٍ وطاعاتٍ، جميع أوقاته ليله ونهاره، ساعاته وأوقاته كله خير لا ينبغي التفريط فيه؛ لأن كثيرًا من الناس اليوم لا يعرفون شهر رمضان إلا أنه شهر السهر بالليل على القيل والقال، والنوم في النهار حتى عن الصلوات الخمس، ولا يستيقظ إلا عند غروب الشمس للإفطار، ويصلي الصلوات التي فاتت عليه في آخر النهار، والله أعلم هل تقبل هذه الصلوات أو لا، لكنه حُرم خيرًا كثيرًا بهذا النوم وهذا الكسل، الليل يسهر على القيل والقال، واليوم يسهرون على الفضائيات و على ما يبث في هذه المحطات، يسهرون عليها، وفيها ما فيها من الشرور، ثم إذا تسحروا وملئوا بطونهم من الطعام ناموا، إلى أخر النهار، ناموا عن الصلوات الخمس، أي صومٍ هذا؟ هذا صار شهر الكسل والخمول وإضاعة الصلاة.


كلمات رمضانية
( فضائل شهر رمضان)
ليلة الخميس/1/رمضان 1439
للشيخ  صالح بن فوزان الفوزان 
حفظه الله ورعاه
• ═════ ❁✿❁═════ •

۞ У тоат-ибодатлар ойи, барча вақтлари, кечаларию кундузлари. Соат ва вақтларининг бари яхшилик. Бу ойда камчиликка йўл қўйиш ярашмайди. Чунки, бугунги кунда кўпчилик одамлар Рамазон ойи деганда фақат тунни фойдасиз гап сўз билан бедор ўтказиш, кундузи эса ҳатто беш вақт намоздан ҳам уҳлаб қолишни тушунадилар. Фақат ифторлик қилиш учун қуёш ботганда уйғонади.
Ўтказиб юборган намозларни куннинг охирида ўқийди. Бу намозлар қабул қилинадими ёки йўқ Аллоҳ Билгувчироқ.
Бироқ у ана шу уйқу ва дангасалик сабабли кўп яхшиликдан маҳрум бўлади.
Тун “у ундай деди, бу бундай деди”, билан бедор ўтказилади. Бугунги кунда эса ойнайи жаҳон каналлари ва у дастурларда берилаётган нарса-(кўрсатув)лар билан бедор ўтказадилар.
Шулар билан бедор ўтказадилар. У ерда эса қанчадан-қанча ёмонлик мавжуд. Сўнг саҳарлик қилсалар ва қоринларини овқатга тўлдирсалар куннинг охиригача уйқуга кетадилар.
Беш вақт намоздан ҳам уҳлаб қоладилар.
Ахир бу қандай рўза?
Бу дангасалик, ланжлик ва намозни зое қилиш ойига айланди қолди.

•~~~•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•~~~•
Рамазонга оид сўзлар
“Рамазон ойи фазилатлари”
1439 ҳ йил/ 1 Рамазон/ Пайшанба туни

Шайх Солиҳ Фавзон ал-Фавзон

(Аллоҳ у кишини ҳифзу ҳимоясига олсин ва қўрисин!)
👍12🔥6
۩ Бузуқлик-(ахлоқсизлик) нимада мавжуд бўлса, албатта, уни булғайди

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ушбу сўзлари собит бўлган:

Бузуқлик-(беодоблик) нимада мавжуд бўлса, албатта, уни булғайди. Ҳаё нимада мавжуд бўлса, албатта, уни зийнатлайди”. 

•~~~•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•~~~•
(Ҳадис) имомлари ривоят қилдилар: Термизий (1974), Ибн Можа (4185) ва бошқалар. Аллома Албоний “Саҳиҳ Адаб ал-Муфрад” (469)да саҳиҳ, деди.
👍10🔥4
۩ Тинглаш одоби

۞ Аллома Саъдий (раҳимаҳуллоҳ) деди:
“Бирон сўзловчи сенга диний ёки дунёвий ишни сўзлаётганда хуш адаб-ахлоқдандир:

Бу сўз хусусида у билан тортишмаслигинг, агар уни биладиган бўлсанг. Балки уни билмайдиган ва унга (ҳеч) воқиф бўлмаган кишининг қулоқ солишидек унга қулоқ солишинг. Унга (ўзингни) фойда олаётгандек кўрсат, худди доно кишилар қилганларидек…”.

•~~~•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•~~~•
“Риёз ан-Назиро” (584)
👍17
۩ Дин насиҳат-(самимийлик)дир

۞ Ҳофиз Абу Ҳафс ал-Фаллос (вафоти: 248 ҳ) раҳимаҳуллоҳ деди:
Яҳё ибн Саъид ал-Қаттон мени бомдод намозини ўқиб бўлганимиздан кейин тоғ томондан келаётган ҳолимда кўриб: “Қаердан келяпсан? Ана у томонданми?”, деди.
Мен: “Улар билан намоз ўқишга етиша олмай, мана бу масжидда намоз ўқидим”, дедим.
Шунда у киши: “У ерда намоз ўқима! Чунки, уларнинг имоми мўътазилийдир”, деди.

•~~~•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•~~~•
Фаллос “Илал ал-ҳадис” (138-бет, 35-рақам)
👍11🔥2