FAVOIDUZ
200 subscribers
234 photos
7 videos
1 file
27 links
Favoid.uz tahririyati.
Admin: @favoid_admin .
@Favoiduz tahririyati, Olimlarning foydali so‘zlaridan parchalar.
O‘zbek tilidagi tafsir qanavati: @tafsirul_karim
Download Telegram
‏{قُلۡ كُلࣱّ مِّنۡ عِندِ ٱللَّهِۖ فَمَالِ هَـٰۤؤُلَاۤءِ ٱلۡقَوۡمِ لَا یَكَادُونَ یَفۡقَهُونَ حَدِیثࣰا}

قال ابن عباس رضي الله عنهما، في هذه الآية:
الحسنة، والسيئة من عند الله أما الحسنة فأنعم الله بها عليك، وأما السيئة فابتلاك بها.

(حسن)
تفسير ابن المنذر ٢٠٢٤
• ═════ ❁✿❁═════ •

۩ Айтинг: “Ҳамма нарса Аллоҳдандир”. Нега бу қавм ҳеч гап англамайдилар-а?! (Нисо: 78).


۞ Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо ушбу оят ҳақида дедилар:
“Ҳасанот-(яхшилик) ва гуноҳ Аллоҳнинг ҳузуридан. Ҳасанотга келсак, бас, Аллоҳ буни сизга инъом қилди. Гуноҳга келсак, бас, У Зот бу билан сизни синади”.

•~~~•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•~~~•
Ҳасан,
“Тафсир Ибнул Мунзир” (2024)
👍14
۩ Етук ҳикмат

۞ Имом, пешво, ишончли (ровий) Саъид ибн Абдулазиз Танухий деди:

“Ҳаётда фақат икки кишининг бирида яхшилик бор:
Ёд олган ҳолда сукут сақловчи ҳамда билган ҳолда сўзловчи”.

•~~~•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•~~~•
“Сияр Аълам ан-Нубала” (8/36), “Тарихул Ислам” (10/219)).
👍17
‏[إنا لنخشى الله وما نسقط]

مرَّ ابن عمر برجل من أهل العراق ساقطًا على الأرض، والناس حوله، فقال: «ما هذا؟» فقالوا: إذا قرئ عليه القرآن أو سمع الله يُذكَر خرَّ من خشية الله.
فقال ابن عمر رضي الله عنه:
«والله إنا لنخشى الله وما نسقط».

(حسن)
فضائل القرآن لأبي عبيد ٢١٤
• ═════ ❁✿❁═════ •

۩ Дарҳақиқат, биз Аллоҳдан қўрқамиз ва йиқилмаймиз

۞ Ибн Умар (розияллоҳу анҳумо) Ироқ аҳлидан бўлган, ерга йиқилган одам олдидан ўтдилар. Одамлар унинг атрофида эди.

Шунда: “Бу нимаси?”, дедилар.

Улар: “Агар унга Қуръон ўқилса ёки Аллоҳ зикр қилинаётганини эшитса Аллоҳдан қўрққани сабабли йиқилади”, дедилар.

Шунда Ибн Умар розияллоҳу анҳумо: “Аллоҳга қасамки, биз дарҳақиқат, Аллоҳдан қўрқамиз ва йиқилмаймиз”, дедилар.

•~~~•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•~~~•
Ҳасан,
Абу Убайд “Фадоилул Қуръан” (214)
👍19
Ҳақ билан ботилни ажратиш фитна эмас
Дилмурод Абу Муҳаммад
🔖 Ҳақ билан ботилни ажратиш фитна эмас

🎙Устоз Абу Муҳаммад Дилмурод хафизахуллох

☑️ #насиҳат #uz #fitna #дуо
👍24
۩ Бидъатчи ҳақни яшириш билан (ҳамоҳангдир)

۞ Имом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ деди:
“Бирон бидъатчи йўқки, албатта уни ўзига қарши келадиган ҳужжатларни яширишни ёқтирадиган, уни ёмон кўрадиган, уни ошкор қилиш ва ривоят қилиш ҳамда уни сўзлашни ёмон кўрадиган, шундай қилганлардан нафратланадиган ҳолда кўрасиз”.

•~~~•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•~~~•
“Дарʼ Таъаруз ал-Ақл ва ан-Нақл” (1/221)
👍10
‏قال ابن عمر رضي الله عنهما:

دخل عمر على حفصة وهي تبكي، فقال لها: «ما يبكيك؟ لعل رسول الله ﷺ طلقك؟ إنه قد كان طلقك مرة، ثم راجعك من أجلي، والله لئن كان طلقك مرة أخرى لا أكلمك أبدا».

(حسن)
مسند أبي يعلى ١٧٢

بوب عليه العلامة الوادعي في الجامع الصحيح:
(رغبة الرجل في بقاء ابنته مع الرجل الصالح)
• ═════ ❁✿❁═════ •

۩ Ибн Умар розияллоҳу анҳумо дедилар:
“Умар (розияллоҳу анҳу қизлари) Ҳафса (розияллоҳу анҳо) ҳузурига у йиғлаган ҳолда кириб, унга: “Нима сабабдан йиғлаяпсан? Эҳтимол Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сени талоқ қилгандурлар? Чунки, у киши сени бир марта талоқ қилиб, сўнг мен сабабли сени қайтариб олгандилар. Аллоҳга қасамки, агар сени яна бир бор талоқ қилган бўлсалар сен билан ҳеч қачон гаплашмайман”, дедилар”.

•~~~•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•~~~•
(Ҳасан, Абу Яъло «Муснад» (172)).
Аллома (Муқбил) ал-Вадиъий “Жамиʼ ас-Саҳиҳ”да бу (асар) хусусида шундай боб очдилар:
“Киши ўз қизи солиҳ киши билан бирга қолишига рағбат қилиши”.
👍19
‏[اهتمام الصحابة وصبيانهم بصوم رمضان]

قال ابن أبي الهذيل:

كنت جالسًا عند عمر رضي الله عنه فجيء بشيخ نشوان في رمضان قال: «ويلك وصبياننا صيام فضربه ثمانين».

(صحيح)
علقه البخاري ٣٧/٣
ووصله ابن سعد في طبقاته ١١٥/٦

‏وجاء عند عبد الرزاق ١٣٥٥٧ ، ١٧٠٤٣:
فضربه ثمانين، ثم سيره إلى الشام.

فجمع عمر رضي الله عنه، بين حد الخمر والتعزير وهو تغريب المفطر إلى الشام، وهو مذهب جمهور الفقهاء.

‏[من لم يأمر أولاده الصغار بالصلاة كما أمر النبي ﷺ فإنه يعزر تعزيرًا بليغًا]

قال شيخ الإسلام رحمه الله:

ومن كان عنده صغير مملوك أو يتيم أو ولد فلم يأمره بالصلاة فإنه يعاقب الكبير إذا لم يأمر الصغير، ويعزر الكبير على ذلك تعزيرًا بليغًا؛ لأنه عصى الله ورسوله.

مجموع الفتاوى ٥٠/٢٢
• ═════ ❁✿❁═════ •

۩ Саҳобалар ва уларнинг гўдаклари Рамазон рўзасига аҳамият қаратганликлари

Ибн Абу Ҳузайл деди:

Мен Умар розияллоҳу анҳу ҳузурларида эдим. Рамазонда маст ҳолатдаги қария олиб келинди.

У киши: “Ҳолинга вой бўлсин! Ахир гўдакларимиз рўзадорку”, дея унга саксон дарра урдилар.

(Саҳиҳ, Бухорий таълиқ ўлароқ ривоят қилди (3/37), Ибн Саъд «Тобақот» (6/115)да исноди билан тўлиқ ривоят қилди).

Абдурраззоқда (13557, 17043) шундай ворид бўлган:
“Унга саксон дарра уриб, сўнгра Шомга бадарға қилдилар”.
Демак, Умар розияллоҳу анҳу маст қилувчи ичимлик жинояти учун жазо ва таъзирини бериш ўртасини жамлаганлар. (Узрсиз) рўза тутмайдиган кишини Шомга бадарға қилиш (таъзирини бериш) демакдир. Ва у, жумҳур фуқаҳолар мазҳаби.

“Кимда-ким Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам буюрганларидек кичик ёшдаги фарзандларини намозга буюрмаса, батаҳқиқ, оғир суратда таъзири бериб қўйилади”.

Шайхул Ислом раҳимаҳуллоҳ деди:
“Кимда кичик ёшдаги қул ёки етим ёхуд фарзанд бўлиб, уни намозга буюрмаса, батаҳқиқ, катта киши жазога тортилади, агар кичикни (намозга) буюрмаса. Ҳамда катта ёшдаги одамга бунинг учун оғир суратда таъзири бериб қўйилади. Чунки, у Аллоҳ ва Расулига итоатсизлик қилди”.

•~~~•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•~~~•
“Мажмуʼ ал-Фатово” (22/50)
👍14
‏[يقرأون عليه فيفسر لهم]

عن عبد الله بن مسعود رضي الله عنه، أنه كان إذا اجتمع إليه إخوانه نشروا المصحف فقرءوا، وفسَّر لهم.

(صحيح)
فضائل القرآن لأبي عبيد ص١٥٣
• ═════ ❁✿❁═════ •

۩ Улар у кишига ўқиб берадилар, у киши эса уларга тафсирини айтиб берарди

۞ Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят, у киши ҳузурида биродарлари тўпланса, мусҳаф тарқатиб, ўқирдилар. Ва у киши уларга тафсирини айтиб берардилар.

•~~~•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•~~~•
Саҳиҳ,
Ибн Убайд “Фадоил ал-Қуръан” (153)
👍16
۩ Нарх-наво кўтарилди


۞ Имом Абу Ҳазим Салама ибн Дийнорга:
“Эй Абу Ҳазим, дарҳақиқат, нарх-наво кўтарилганини кўрмайсизми?, дейилди.
У киши: “Бунинг нимаси сизларни ғамга соляпти? Арзончиликда бизга ризқ берган Зот қимматчиликда ҳам бизни Ўзи ризқлантиради”, деди.

•~~~•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•~~~•
(Абу Нуъайм «Ҳиля» (3/239), у кишининг ривоят йўли орқали Ибн Асокир “Тарих Димашқ” (22/60)да ривоят қилди).
👍9🔥5
۩ Тана ва қалбнинг энг кўп дарди

۞ Имом Ибнул Қоййим раҳимаҳуллоҳ деди:
“Тана ва қалбнинг энг кўп дарди бесабрликдан келиб чиқади. Қалб, тана ва руҳ сабрга ўхшаши(чалик бирон нарса) билан ҳифзу ҳимояланмаган. У энг катта фаруқ-(ажратувчи) ва энг улкан малҳам…”.

•~~~•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•~~~•
“Задул Маъад” (4/306)
👍13
‏[كان أنس رضي الله عنه يدعو إذا مرًَ بآية فيها ذكر النار]

عن أنس بن مالك رضي الله عنه، أنه كان إذا مرَّ بآية فيها ذكر النار وقف عندها ودعا.

(صحيح)
فضائل القرآن لأبي عبيد ص١٩٩
• ═════ ❁✿❁═════ •

۩ Анас розияллоҳу анҳу дўзах зикр қилинган оятни ўқисалар дуо қилардилар

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят, у киши дўзах зикр қилинган оят ўқисалар, шу оятда тўхтаб, дуо қилардилар.

•~~~•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•~~~•
Саҳиҳ,
Абу Убайд “Фазоил ал-Қуръан” (199)

#дуо #дузах

#оят
👍11
۩ Қизингни фосиққа турмушга берма


۞ Имом Шаъбийдан шундай деб айтганлари саҳиҳдир: 
“Ким қизини фосиққа турмушга берса, дарҳақиқат, (ўртадаги) қариндошлик риштасини узибди”.

•~~~•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•~~~•
Ибн Ҳиббон «Сиқот» (8/230), Хаттобий “Ғарибул Ҳадис” (3/117) ва Абу Нуъайм «Ҳиля» (4/314) ривоят қилдилар.
Ироқий “Тахриж ал-Иҳё” (2/41)да саҳиҳ деди.
#никох #турмуш
👍12
۩ Бекорчи-бемаънилар билан дўстлашишдан ҳазир бўл!

۞ Имом Ибнул Қоййим раҳимаҳуллоҳ деди:

“Агар уйғоқлик-ҳушёрлик билан ризқланган бўлсанг, бас, уни узлат-ёлғизлик уйида сақла! Чунки, дўстлик қўллари юлиб олгувчидир.
Бекорчилар билан дўстлашишдан ҳазир бўл! Чунки, (инсон) табиати ўғри. Фосиқ билан дўст бўлма ва унга ишонма! Чунки, ким биринчи неъмат берувчига хиёнат қилса сенга ҳам вафо қилмайди”. 

•~~~•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•~~~•
“Бадаъиул Фавоид” (3/1220)
👍14
۩ Расулуллох соллаллоҳу алайҳи ва саллам видолашув ҳажидаги нутқларида мусулмонларнинг қони, моли ва обрўси-(номуси)нинг ҳаром эканини (айни ўша кунги) замон ва макон ҳурматига ўхшатиш билан таъкидладилар.

۞ Абу Бакрота розияллоҳу анҳу дедилар:
“Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам қурбонлик куни нутқ сўзладилар.

“Бу қайси кун эканини биласизларми?”, дедилар.
Биз: “Аллоҳ ва Расули Билгувчироқ”, дедик.
У киши сукут қилдилар, ҳатто биз у (кун)ни бошқа номи билан номласалар (керак), деб ўйладик.
У киши: “Ахир қурбонлик куни эмасми?”, дедилар.
Биз: “Худди шундай”, дедик.
У киши: “Бу қайси ой?”, дедилар.
Биз: “Аллоҳ ва Расули Билгувчироқ”, дедик.
У киши сукут сақладилар, ҳатто биз у (ой)ни бошқа номи билан номласалар (керак), деб ўйладик.
У киши: “Ахир Зул Ҳижжа (ойи) эмасми?”, дедилар.
Биз: “Худди шундай”, дедик.
У киши: “Бу қайси шаҳар?”, дедилар.
Биз: “Аллоҳ ва Расули Билгувчироқ”, дедик.
У киши сукут сақладилар, ҳатто биз у (шаҳар)ни бошқа номи билан номласалар (керак), деб ўйладик.
У киши: “Ахир (бу Макка) ал-Ҳарам шаҳри эмасми?”, дедилар. Биз: “Худди шундай”, дедик.
У киши: “Дарҳақиқат, сизларнинг қон, мол ва обрў-(номус)ларингиз сизларга ана шу ойингиз, ана шу шарҳрингиздаги ана шу кунингиз ҳурмати каби Раббингизга йўлиқадиган Кунингизгача сизларга ҳаромдир. Огоҳ бўлингиз, етказдимми?”, дедилар.
Улар: «Ҳа!», дейишди.
У киши: “Эй Аллоҳ, гувоҳ бўл! Бас, ҳозир бўлган ғойиб-(бу ерда қатнашмаган) кишига етказсин. Гоҳида етказилган киши эшитувчидан ёд олувчироқ бўлиши мумкин. Мендан кейин бир-бирингизнинг бўйнингизга (қилич) урадиган-(чопадиган) кофирлар (каби ортингизга) қайтиб кетмангиз”, дедилар.


•~~~•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•~~~•
Бухорий (67) ва Муслим (1679)
👍16🔥4
قال الامام ابن القيم رحمه الله:

"وتبليغ السنة الى الأمة أفضل من تبليغ
السهام إلى نحور العدو"

بدائع التفسير (٢/٤١٦)

۞ Имом Ибнул Қоййим раҳимаҳуллоҳ деди:

“У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг суннатларини умматга етказиш ўқ-ёйни душман бўғизига етказишдан афзалроқдир”.

•~~~•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•~~~•
“Бадаиʼ ат-Тафсир” (2/416)
👍15🔥3
۩ Талоқ ҳожат тушгани учун мубоҳ-(ҳалол) қилинди
Имом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ деди:
“Тўғри (қавл) шуки, талоқ аслида қайтарилган. Балки у ҳожат тушгани учун мубоҳ-(ҳалол) қилинди”.

•~~~•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•~~~•
“Жамиъул Масаил” (1, 48) ва шунга ўхшаши (1/344), у киши раҳимаҳуллоҳнинг қуйидаги китобларига ҳам қаралсин “Ар-Родду аъла ас-Субкий фий масʼальти Таълиқ ат-Талоқ” (2/680)
👍7🔥2
۩ Барча Ислом аҳлини Рамазон ойи бошланиши билан табриклаймиз 🌙

Ушбу ой сизга ва оилангизга баракали бўлсин!
Аллоҳ тутган рўзаларимизни, қилган дуоларимизни ва ибодатларимизни қабул қилсин!

آمين
👍23🔥5
۩ Бошлиқликни яхши кўриш шаҳвати

۞ Имом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ деди:

“Шаддод ибн Авс (розияллоҳу анҳу): “Эй арабларнинг қолганлари, эй арабларнинг қолганлари!
Мен сизлар ҳақингизда риё ва яширин шаҳватдан қўрқаман”, дер эдилар.

Абу Довуд Сижистоний:
“… Яширин - бошлиқликни яхши кўришдир”, деди.
Чунки, бошлиқликни яхши кўриш тажовуз ва зулмнинг аслидир…”.

•~~~•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•~~~•
“Ал-Фатово ал-Кубро” (1/94)
👍8🔥51
۩ Биродарингнинг юзига табассум қилишинг

۞ Ҳофиз Заҳабий Жарир розияллоҳу анҳунинг сўзларини келтирди:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мени кўрсалар албатта, табассум қилардилар”.

Сўнг шундай дея изоҳ киритди:

Бу, ислом хулқидир. Энг олий мақом тунда кўп йиғловчи ва кундузи табассум қилувчи бўлган кишидир”.

Мен айтаманки: Жарир розияллоҳу анҳунинг ҳадиси «Саҳиҳайн»да.
👍14🔥5
۩ Фарзандга меҳрибонлик қилиш

۞ Имом Бухорий «Саҳиҳ»да шундай боб очдилар: “Фарзандга меҳр кўрсатиш, уни ўпиш ва қучоқлаш”. Бу борада бир неча ҳадислар келтирдилар.

Ҳофиз ибн Баттол шундай изоҳ киритдилар: “Кичик ёшдаги фарзандга меҳр бериш, уни қучоқлаш, ўпиш ва унга мулойимлик қилиш Аллоҳ рози бўладиган ва бунинг учун мукофотлайдиган амаллардандир”.

•~~~•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•~~~•
“Шарҳ ал-Бухорий” (9/211)
👍11🔥2❤‍🔥1