БОЛАЛАР ПСИХОЛОГИЯСИ
3.65K subscribers
3.99K photos
596 videos
9 files
2.95K links
ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ
Асосий канал: t.me/farzand_tarbiyasi759
T.me/PsixologFeruza759
Саволлар учун: t.me/farzand7
Реклама хизмати https://t.me/reklamaxizmatiBP

Барча ёшдаги аёллар ва болаларга психологик ёрдам курсатамиз.
Мурожаат учун: +998974407274
Download Telegram
Америкалик бир қизнинг ҳикояси:

"Мендан ўрта синфларнинг якуний имтиҳонларида назоратчилик қилиб беришимни сўрашди. Рози бўлдим. Вазифам cинов вақтида кўчирмакашликнинг олдини олиш эди. Парталар бўйлаб юргандим, бир болакай муштумини очиб, ичидаги бир парча қоғозга қараб-қараб қўяётгани кўзимга тушди. Зудлик билан олдига етиб бордим. Қўлидан варақчани юлиб, иккига бўлиб йиртиб ташладим. Уйда чўнтагимдан шу қоғоз парчалари чиқиб қолди. Бир бирига улаб қарасам шу нарса ёзилган экан: "Болажоним, мен сенга ишонаман! Ойижонинг".

#КАНАЛГА_УЛАНИНГ
👇👇👇
t.me/farzand_tarbiyasi7
​​▶️ Кучли ота-оналар тарбиялаган одамларнинг сифатлари:

Болалик даврларда онангизнинг кучли эканлигини англашингиз қийин. У сизга ўргатган қадриятларга назар ташлаб, улғайганингиздан сўнг тушуна бошлайсиз. У сизга узатадиган энг асосийси— ўзида бўлган куч-қувват. Аммо яна бир қатор қадриятлар ҳам бор. Келинг, кучли онангиздан сизга нималар ўтганини кўриб чиқамиз.

1⃣ Ўз муаммоларини мустақил ечишгa интилиш.
Сиз қачон бирортадан сув сўрасангиз, онангиз : «Ўзингни оёғинг йўқми?» деган. Ёки овқатланаётганда туз узатишларини сўраганингизда: «Ўзингни қўлинг йўқми?» деган. Ҳаммаси жуда аниқ: олам сизни атрофингизда айланмайди, ҳеч ким сиз учун ҳеч нарса қилишга мажбур эмас. Сиз ўзингиз учун ўзингиз бажаришни ўрганишингиз зарур.

2⃣ Ўз хатоларини ғурурланмасдан тан олиш.
Кўпчилигимиз гулдонни синдириб қўйганимизни ёки гиламга шарбат тўкканимизни бўйнимизга олмаганмиз. Кўпинча буни энг кичик ука/синглимизга ағдарганмиз. Лекин кучли оналар айбимизни қўрқмасдан бўйнимизга олишга ва унга жавоб беришга ўргатишган. Кучли она улғайтирган инсонни айнан шу сифатидан билиш мумкин.

3⃣ Ўзини ҳаммадан бошқача (такрорланмас) ҳис қилиш.
Чунки кучли оналар болаларига меҳрларини узата олишади ва уларни ўз орзулари изидан боришга ўргатади.

4⃣ Аниқ мақсадга эга бўлиш ва унга эришишга интилиш.
Кучли оналар нафақат ўхшаши йўқлигингизни сингдиришади, балки яна мақсадга етиш учун меҳнат қилишга ҳам ўргатишади. Уларнинг шарофати билан, сизда мураккаб мақсадлар ва уларга эришишга муваффақ қиладиган куч пайдо бўлади...

5⃣ «Йўқ» дея олиш.
Аксар одамлар, ўзларини севишларини ва ҳурмат қилишларини исташади. Шунинг учун кўпинча «йўқ» дея олишмайди, бу эса асосий муаммолардан бири. Баъзан биз, ҳатто, биздан сўрашган манзилни қаердалигини билмаслигимизни айтишдан ҳам қўрқамиз. Бироқ, кучли она тарбиялаган одам бундан қўрқмайди.

6⃣ Ўзини баҳосини билиш ва ўзини ҳурмат қилиш.
Она— бизни шаксиз севадиган илк ва балки ягона инсон. У бизга қандай муҳаббатга лойиқ эканлигимизни кўрсатади. Кучли она сизга ўзингизни севишни ва ўзингиз билан келишишни, ўзингиз арзийдиганидан камига кўнмасликни ўргатади.

7⃣ Ўзни асосий ўринга қўйиш лозимлигини англаш — худбинлик эмас.
Бошқаларга ёрдам бериш, сахий бўлиш — булар, шубҳасиз яхши фазилатлар. Лекин, ортиқча сахийлик, эвазига ҳеч нарса олмасдан, доим беравериш керакми? Вақт ўтиши билан бу сизни зарарлайди. Кучли оналарнинг фарзандлари бу ишда тарозини бошқара олишади— ўзи ҳақида қайғуриш, аммо худбин бўлмаслик.

8⃣ Сизнинг қадрингиз — бу фақат сизнинг танангиз эмас.
Замонавий оламда ташқи гўзаллик жамиятдаги муваффақиятларнинг асосий сабаби ҳисобланади. Бироқ, кучли оналарнинг болалари шахсни ва унинг феълини ёқтириш лозимлигини билишади. Улар ажинларга, қориндаги ёғларга эътибор беришмайди.

9⃣ Гоҳида қўйиб юбора олиш (воз кечиш)ни кераклигини англаш.
Икки томонни ҳам ҳалок қиладиган муносабатларни давом эттириш, севимли бўлмаган ишда ишлаш ёки доим кўнгилсизликлар келтирадиган одам билан дўстлашиш— буларнинг бари кучли она тарбиялаган болалардан нарида бўлади. Улар қачон воз кечишни билишади.

🔟 Ўзини хафа қилдириб қўймаслик.
Мутахассислар исботлашди, атрофимиздаги инсонларни ўзимизга нисбатан яхши муносабатда бўлишга ўргатиш мумкин экан. Кучли оналарнинг болалари буни жуда ёш пайтларидан ўрганишади. Улар ҳеч қачон ўзларига нисбатан ҳурматсизлик ёки ҳақарот қилишларига йўл қўймайди.

1⃣1⃣ Камроқ сўзлаб, кўпроқ иш қилиш.
«Инсонни билмоқчимисиз? Унинг амалига қаранг, сўзига эмас», - бу ҳаммага маълум ибора. Бу фактга кучли оналарнинг фарзандлари болалигидан ўрганишади. Қийин йўл билан шаклланган феъл-атворлари бундай одамларнинг асосий ёрдамчиси бўлади.

1⃣2⃣ Берган ваъдасини бажариш.
Берган ваъдасини бажариш — оналар ўргатиши мумкин бўлган энг яхши фазилатлардан бири. Бу қийинчиликларга қарамасдан, ўз ваъдасини бажарган онанинг совғаси.

1⃣3⃣ Тинглай олиш.
Кучли оналар доим болаларини тинглай олишади. Ҳатто болалари бемаъни нарсаларни гапирсалар ҳам. Ўзлари диққат билан тингланган болалар, буни қадрини билишади ва ўзлари ҳам яхши тингловчи бўлишади.

#КАНАЛГА_УЛАНИНГ
👇👇👇
t.me/psixologFeruza7
Нима учун болалар ота-оналарни алдайди?

Болалар ёлғони.
Баъзан биз катталарга бу жуда ҳам беғубордек кўринади. Бироқ бола ота-онасини алдай бошлаши сабабларини беғубор ёки аҳамиятсиз деб бўлмайди. Болажонингиз ижод қилиб, тасаввуридаги нарсаларни воқеликка айлантирмоқчими? Ёки у ўзининг баъзи ҳаракатлари ёки ишларини сизнинг ҳушёр эътиборингиздан яширишга уриняптими? Қандай қилиб болани ёлғон гапирмасликка ўргатиш мумкин? Кичкинтойни айблаб, жазолашга шошилманг. Агар муаммога психологлар нуқтаи назаридан ёндашилса, у ҳолда тарбия ишларини, аввало, ота-оналарнинг ўзлари билан ўтказиш керак. Токи улар оқибат, яъни, ёлғон билан курашишни бошлаб юбормай, балки болани ноқулай вазиятдан чиқишнинг шундай нобоп йўлини танлашга ундаган сабабларга аҳамият берсин.

Сиз учун қанчалар аламли эшитилмасин, болажоннинг сизга ёлғон гапира бошлаши муносабатларингизда ўзаро ишончнинг инқирозидан дарак беради. Бу инқироздан чиқиш йўлини эса, тажрибалироқ, каттароқ тараф сифатида, айнан сиз излашингиз керак.
Болани ёлғонда айблаб, ноўрин хулқи учун койишга шошилманг. Фарзандингизда нима учун сизга ёлғон гапиришга эҳтиёж туғилганини тушунишга урининг. Негаки, кўпинча болалар ёлғонининг сабаби юзаки кўриниб турмайди.
Бу муаммонинг ечими учун ягона қўлланмани топа олмайсиз. Ечим бола билан ўзаро муносабатлардаги муаммоларга боғлиқ ҳолда ҳар бир шахс учун турлича бўлади.
Ота-оналар ва болалар ўртасидаги ишонч инқирози катта авлод ўзаро муносабатларнинг нотўғри усулини, болаларни тарбиялашда ноўрин тактикани қўллаганда юзага келади. Агар боланинг ҳаёти тинч ва осуда, бир текис бўлса, муаммоси бўлмаса, у сизга ёлғон гапирмайди. У сизни яхши кўрмагани ёки ҳурмат қилмагани учун ёлғон гапиришга журъат қилади, деб ўйлаш ноўрин. Унинг ёлғони ортида нима турганини тушуниб олсангиз, шу сизнинг "Фарзандимга қандай қилиб ёлғон ишлатмасликни ўргатсам экан", деган саволингизга жавоб бўлади.

Болалар нима учун алдайди?
Ҳар қандай ота-она фарзандига иложи борича энг яхши нарсаларни беришга ҳаракат қилади. Лекин, шунда ҳам, улар ниманидир хато қилишади. Хўш, нимани?
Эртами, кечми, болалар бизга ёлғон гапира бошлашининг сабаблари нима?
➡️ Ўта қаттиққўллик. Агар сиз фарзандингизни қаттиққўллик билан тарбиялаётган бўлсангиз, наздингиздаги ҳар бир нотўғри иши учун жазоласангиз, бола қилган иши учун навбатдаги жазодан қочишга ҳаракат қилиб, ёлғон гапиришидан ҳайрон қолмаса бўлади.
➡️ Ҳиссиётлари билан ўйнашиш. Агар сиз ҳафа бўлганингизни (балки ёлғондан) болага кўрсатиб, юрагингиз ёки бошингизни ушласангиз, ўзингизни ёмон ҳис қилишингизнинг сабаби болангизнинг қилиқлари ёки ёмон баҳосидан эканини айтсангиз, у шунчаки сизни ўйлаб ҳам ёлғон гапира бошлайди.
➡️Эътибор етишмаслиги. Агар бола ҳаммага ўзининг бахти оиласи, ота-онаси уни яхши кўриши билан боғлиқ гапларни ўйлаб топиб, гапираверса, унга ҳақиқатда айнан ўша нарса етишмаётган бўлиши мумкин.
➡️Ўзидан қониқмаслик комплекси. Бола ўзига ишонмаётган бўлиши мумкин. Бу ота-она уни ҳадеб танқид қилаверганда содир бўлади. Бу ҳолатда ёлғон ўзи учун унча чиройли бўлмаган воқеликни бошқаларга чиройли кўрсатиш, бошқаларнинг ва ўзининг кўз олдида ҳурмат ва олқишга сазовор бўлишга интилиш аломатидир.
➡️ Ҳиссиётларини намоён қилишнинг чекланганлиги. Бола – робот эмас. У доимо бир хилда яхши кайфиятда бўла олмайди. У хафа бўлиши, жаҳли чиқиши, ҳатто ғазабланиши мумкин. Агар унга ҳиссиётларини юзага чиқаришга имкон берилмаса, у буларни ичига ютади-да, ёлғон гапиради.
➡️Фантазия. Ижодкорлар ва орзу қилувчилар кичкина ёлғончилар орасида энг беғуборларидир. Бундай ёлғон, кўпинча, ижодий бошланишнинг ёки боладаги ўта ривожланган тафаккурнинг намоён бўлишидан дарак беради. Фантазиячиларнинг ёлғони, агар тушуниб, вақтида тўғри йўналишга йўлланса, бутунлай безиёндир.
Хўш, ёлғоннинг хусусиятига қараб фарзандингизнинг ёлғон гапиргани сабабини аниқлай олдингизми? Агар уддалаган бўлсангиз, унда бошланган йўлингизнинг ярмини босиб ўтибсиз. Энди асосийси – тўғри хулосалар чиқариб, ўз хатоларимиз ва фарзандимиз билан муносабатларимиз устида ишлашни бошлаш.

#КАНАЛГА_УЛАНИНГ
👇👇👇
t.me/farzand_tarbiyasi7
Фарзанд нутки равон бу́лиши хомиладорлик жараёнига боглик.
Шундай экан, соглом фарзанд ку́рмокчи экансиз, соглигингизга вактида эътибор беринг!

#КАНАЛГА_УЛАНИНГ
👇👇👇
t.me/psixologFeruza7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ту́нгич фарзандингизга кандай муносабатдасиз?
Болалар бизнинг аксимиз эканига далил.

рухият
Оналик мехрини ту́лик ололмаган у́гил болалар умр йулдошини онасига айлантириб олади.
Оилада маъсулиятсизлик килади,
у́зини боладай тутади.
Сабаб эса болаликдаги мехрга ту́ймаслик.
Бугун фарзандингизга бермаган мехрингизни у бутун умр у́зи билмаган холда излайди,лекин тополмайди.
Ана шу мехр учун бору-йу́гини беришга тайёр булади.

#КАНАЛГА_УЛАНИНГ
👇👇👇
t.me/farzand_tarbiyasi7
Америка Педиатрлари Уюшмаси тадқиқотларининг натижасига кўра, бола билан ҳар куни 15 дақиқа давомида китоб мутолаа қилишнинг фойдаси катта экан.

1. Бола миясининг 90% унинг 3 ёшига қадар ривожланиб бўлади. Шу даврда болага китоб ўқиш мия ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади.

2. Уч ёшлик боланинг сўз бойлигига қараб у 3 синфда "ўқиш"дан неча баҳо олишини олдиндан билса бўлади.

3. Кунига 15 дақиқа давомида болага китоб ўқиб берилса, у 1 йил мобайнида 1 миллионга яқин янги сўзни эшитган бўлади.

4. Биринчи синф китобларини ўқий олмаган бола, кейинчалик 4 синф китобларини ҳам ўқий олмайди.

5. Мактабгача ёшдаги болаларга кўп китоб ўқилган бўлса, улар 1-синфга қадар бошқаларга нисбатан тезроқ алифбени ўрганади, 20 гача санай олади ва ўз исмларини ёза олади.

6. Боланинг мактаб ёшигача бўлган даврида ота-онаси билан китоб ўқиши, уни мактаб даврида китобга қизиқувчанлиги ошишига олиб келади.

7. Ёшлигидан китоб ўқишга одатланган болада тил нуқсонлари, гапиришда қийинчиликлар бўлиши кам намоён бўлади.

8. Ўқиш бошқаларнинг ҳиссиётларини тушунишга ёрдам беради.

9. Ўқиш боланинг билимлари асосидир.

10. Китобдан олинган маълумот телевизор, интернет ва радиодаги қабул қилинган маълумотдан кўра кўпроқ мияга ижобий таъсир қилади. Ундан ташқари китоб ўқиш зеҳнни чархлаб, бола диққатини бир жойда узоқ вақт ушлай олиш қобилиятини кучайтиради.

11. Статистикани кўрсатишича, мактабгача ёшдаги болаларга ота-она китоб ўқиб берса, китобга бўлган қизиқиш 100% бўлади. Тўртинчи синфга келиб китобга бўлган қизиқиш 54%гача тушиб кетади. Бунинг сабаби, бола билан ота-она бирга ўқимаслигида экан.

12. Китоб тили адабий ва чиройлидир.

13. Китобни қизиқиш ва иштиёқ билан болага ўқиб бериш, кейинчалик унда китобга меҳр уйғонишига олиб келади.

14. Телевизордаги берилаётган "луғат"дан кўра китобда берилаётган матндаги "луғат" икки баробар кўпдир.

15. Уйда 6-8 ёшли болаларга ота-онаси китоб ўқиб бериш даврини болаларнинг бири китобни севганлари учун хуш кўрсалар, бири ота-онаси билан ажойиб вақт ўтказаётганлари учун яхши кўрар эканлар.

#КАНАЛГА_УЛАНИНГ
👇👇👇
t.me/farzand_tarbiyasi
😠 Бесабрлик асабийлик демакдир. Ноаниқликга чидай олмайдиган инсонлар ҳам орамизда бор. Ноаниқ вазият бундай одамларда ёмон хаёлларни чақиради ва бунинг натижаси хавотирланиш, ташвишланиш кўринишига киради. Хавотирнинг агрессив тури асабийликдир. Сиздаги ҳолатни аниқлаш учун ушбу саволларга жавоб беринг.

№5. “Сабрлимисиз ёки асабиймисиз?” - Асабийлик ва ўзига ишончсизлик сўровномаси

Тестни ишлаш учун сайтга киринг👇
👉 https://banktestov.ru/test/81056

Ёки тестга кириш учун
👉 МАНА БУ ЕРНИ БОСИНГ
————
#КАНАЛГА_УЛАНИНГ
👇👇👇
t.me/farzand_tarbiyasi7
Биз ку́пинча одамлардан, "хаммасидан чарчадим, хеч ким йу́к , тинч жойга кетгим келяпти, хеч ким безовта килмаса, шовкин-сурон бу́лмаса"- деган гапларни эшитиб коламиз. Буни карангки, бунака жой жуда хавфли экан. Инсонга бошка инсонларнинг тафти жудаям керак экан. Инсон тафтини хис килмаслик - тактил очлик сенсор депривация деб аталади.
Тасаввур килинг, сизга хеч канака ташки таъсир у́тказилмайди, на шовкин, на хид, на ташки тасвир олами, на бир тирик инсоннинг тафтини хис килмайсиз.Худди мана шу холат сенсор депривация деб аталади.
Олимлар ушбу феноменни у́рганишганда , шунга гувох бу́лишдики, киска муддатли сенсор депривация инсонга ижобий таъсир килса, узок муддатлиси жудаям хавфли экан.
Баъзан хавотирни камайтириш учун, бироз дам олиш учун хамма телефон, ноутбукларни у́чириб, ку́зларимизни юмиб дам олишимиз керак бу́лади.
Аммо узок давом этадиган сенсор депривация натижасида фикрлашимиз тормозланади, диккат пасаяди, оддий вазифаларни бажариш кийинлашади.
Тактил очлик.
1945 йил психоаналитик Р.Шпиц инсонга ташки олам таъсири канчалик мухимлигини у́рганиб чикди. У болалар уйидаги болаларни у́рганди ва шундай хулосага келди. Инсон тафтини хис килмаган болалар психикаси бузилиб, нормал ривожланмас экан.
Катта инсонлар учун инсон тафти мухим рол у́йнайди.
Тактил очликни интим алока билан адаштирмаслик керак.
Тактил мулокот кучоклаш, багрига босиш, елкасига кокиб ку́йиш, бошини силаш ва хоказо.
Багрига босилмаган болалар ёпилиб коладилар, хавотирли, тушкун бу́либ колишади.
Маслахат: фарзандларингизни тез-тез багрингизга босинг.
Агар у́зингиз жуда ёлгиз бу́лсангиз, сизни багрига босадиган инсонингиз бу́лмаса, контраст душ кабул килинг, бу бироз бу́лсаям тактил очлигингизни босишга ёрдам беради.

#КАНАЛГА_УЛАНИНГ ⤵️
t.me/farzand_tarbiyasi759