O‘zLiDeP Farg'ona viloyat Kengashi
304 subscribers
13.9K photos
646 videos
74 files
2.24K links
☎️Tel.: +99895 400 07 30
Ижтимоий тармоқлар:
facebook.com/faruzlidep instagram.com/faruzlidep
📩E-mail: fr@uzlidep.uz
www.uzlidep.uz
Download Telegram
ЎзЛиДеПдан сайланган Фурқат туман Кенгаши депутати М.Валиевга Қўқонбой МФЙда яшовчи бир гуруҳ фуқаролар томонидан қилинган мурожаатга асосан, бугунги кунда ички йўлларни тартибга келтириш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.

Каналга уланиш:👉@faruzlidep
2021- 2022 йилларда Бешариқ туманидаги бир қатор маҳаллаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини яхшилаш бўйича «Йўл харитаси» ишлаб чиқилган эди.

Бугун ЎзЛиДеП Фарғона вилояти Кенгаши аппарат раҳбари в.б Ҳалимжон Раҳмонов Бешариқ туманида бўлиб туман Кенгаши депутатлари билан «Йўл харитаси» ижросини назорат қилиш, ҳудудларнинг кўркам қиёфа касб этишини таъминлаш бўйича долзарб вазифалар хусусида суҳбатлашди.
O’zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши томонидан Марғилон шаҳар “Гўраввал” МФЙ қошида ташкил этилган БПТда тадбиркорлар иштирокида давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбатида тадбиркорлик фаолиятларини янада кенгайтириш истагида бўлган ёшларга яратилаётган имтиёзлар ва имтиёзли кредитлар тўғрисида тушунчалар берилди.
Давра суҳбати якунида жорий йилнинг 24 октябрь куни ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фуқароларни фаол иштирок этишлари айтиб ўтилди.
Аввал хабар берганимиздек, ЎзЛиДеП Фарғона вилояти Кенгаши аппарат раҳбари в.б Ҳалимжон Раҳмонов Бешариқ туманида маҳаллаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси» ижросини ўрганмоқда.

Ҳ.Раҳмонов қурилиши олиб борилаётган объектларда бўлиб, ишларнинг самарадорлиги билан танишди. Халқ депутатлари Бешариқ туман Кенгаши депутатлари ушбу қурилишларни ўз назоратларига олиши, Мустақиллик байрамигача қурилиш ишларини якунлаб, байрамни обод масканларда нишонлаш таъкидланди.
ЎзЛиДеП Данғара туман Кенгаши депутатлик гуруҳининг иш режасига асосан "Туманда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишларни манзилли ўрганиб бориш" мавзусидаги навбатдаги депутатлик гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда туман кенгаши депутатлари ҳамда туман ҳокими ўринбосари И.Ўразалиев ва МФЙ раислари шитирок этишди. Йиғилиш якунида тегишли қарорлар қабул қилиниб муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилди.
ЎзЛиДеП Қўқон шаҳар Кенгаши депутатлари ва аппарат ходимлари иштирокида жорий йил 24 октябрда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш масалаларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.
Йиғилишни Қўқон шаҳар Кенгаши раиси X.Муқадасов очиб сайловолди жараёнларига фаол қатнашиш ва пухта ҳозирлик кўриш лозимлигини таъкидлади.
Шунингдек, сайловда биринчи маротаба қатнашадиган ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида сиёсий ўқувларни ташкил этиш бўйича режалар ишлаб чиқилди.

Каналга уланиш:👉@faruzlidep
ЎзЛиДеП вилоят, туман-шаҳар Кенгашлари томонидан сайловолди тарғибот-ташвикот ишлари олиб борилмоқда.
Ана шундай тадбирлардан бири Бешариқ тумани Булоқбоши МФЙ БПТда ўтказилди.
Унда ЎзЛиДеПдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоднинг сайловолди дастур лойиҳаси бўйича партия аъзоларининг фикр-мулоҳазалари тингланди. Шунингдек, партиянинг дастурий мақсад ва вазифалари фуқароларга тушунтирилди.

Каналга уланиш:👉@faruzlidep
ХОТИН-ҚИЗЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШИЛДИ

“Бир депутат – юз аёлга кўмакчи” лойиҳаси доирасида 11 нафар хотин-қизларнинг қувончига қувонч улашилди. Уларга Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгаши депутати Аскар Кадиров томонидан Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан музлатгич ҳамда тикув машиналари байрам совғаси сифатида топширилди.

👉👉👉Батафсил

Каналга уланиш:👉 @farkotibiyat
ЎзЛиДеПдан сайланган Данғара туман Кенгаши депутати Б.Бўтабеков ташаббуси билан ўтказилган сайёр қабулда туман давлат кадастри корхонаси бошлиғи иштирок этди. Боиси Тўлабой ва Катта Ганжиравон маҳаллалари аҳолисидан ушбу соҳа бўйича мурожаатлар кўп бўлаётганди.
Сайёр қабулда 18 нафар фуқаролардан мурожаат қилиниб, шундан 8 нафар фуқароларнинг мурожаати жойида ҳал этилди. Қолган 10 нафар фуқароларнинг мурожаатлари назоратга олиниб, кадастр ҳужжатлари билан боғлиқ ишлар тез кунда ҳал қилинишига келишиб олинди.

Каналга уланиш:👉@faruzlidep
#Табриклаймиз

Ҳурматли Ферузахон Маҳамаджановна!

O‘zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши Сизни бугунги туғилган кунингиз билан самимий муборакбод этади.

Айни пайтда Сиз Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси сифатида ҳам фидойилик билан фаолият юритиб, сайловчиларнинг ишончини қозониб келмоқдасиз. Шунингдек, Фарғона шаҳридаги 5-оилавий поликлиника бош врачи лавозимида ҳам юксак ватанпарварлик иштиёқида меҳнат қилмоқдасиз.

Сизнинг амалга ошираётган ишларингизга омад тилаб, бугунги таваллуд айёмингиз билан табриклаймиз. Сизга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик тилаймиз.

O‘zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши.
📍 ДЕПУТАТ ХАЙРЛИ ИШЛАРГА ҚЎЛ УРДИ

8-Қувасой сайлов округидаги мавжуд маҳаллалар аҳли ўзлари сайлаган депутатдан рози эканликла-
рини кўп таъкидлашади. Ахир, сайловчилари ҳолидан хабардор бўладиган, кимга қандай кўмак керак бўлса доим тайёр, фидойи халқ ноибидан ким ҳам рози бўлмайди?

Мазкур сайлов округидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлигига сайланган Асқар Кадировнинг бу галги кўмак манзили Қалъача маҳалласи бўлди.

👉 Батафсил
ЎзЛиДеП Данғара туман Кенгаши сайловолди штаби йиғилиши ўтказилди. Унда партиянинг туман Кенгаши раиси, туман кенгаши депутатлари, штаб аъзолари иштирок этди.
ЎзЛиДеПнинг сайловолди кампанияси фаолиятини ташкиллаштириш ва мувофиқлаштириш, сайлов комиссиялари, ваколатли вакиллар ва кузатувчилар билан ишлаш каби вазифалар йиғилишда муҳокама қилинди. Ҳозирги кунда кўнгилли ёшлар, кузатувчи ва ваколатли вакилларнинг сиёсий билимларини ошириш мақсадида сиёсий ўқувлар бўлаётгани йиғилишда таъкидланди.
ЎзЛиДеП Фарғона вилоят Кенгаши аппарат раҳбари в.б Ҳалимжон Раҳмонов Данғара тумани Каттатурк МФЙда бўлиб ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган «Йўл харитаси»нинг бажарилишини ўрганди.
Ўрганиш жараёнида Раҳматулло маҳалласи ва 6-мактабда олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишилди. «Йўл харитаси»даги ишларнинг ўз вақтида сифатли бажарилиши туманнинг янада ривожланишига хизмат қилади.

Каналга уланиш:👉@faruzlidep
#ТАЪЗИЯ

ЎзЛиДеП Фарғона вилояти Кенгаши Фарғона давлат университети ректор Шермуҳаммадов Баҳодир Шермуҳаммадовичга падари бузруквори
Мирзаолимов Шермуҳаммаджон Эрмуҳаммедовичнинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.

Каналга уланиш:👉@faruzlidep