O‘zLiDeP Farg'ona viloyat Kengashi
290 subscribers
14.3K photos
715 videos
74 files
2.31K links
☎️Tel.: +99895 400 07 30
Ижтимоий тармоқлар:
facebook.com/faruzlidep instagram.com/faruzlidep
📩E-mail: fr@uzlidep.uz
www.uzlidep.uz
Download Telegram
O’zLiDeP Фарғона шаҳар Кенгаши томонидан “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Фарғона шаҳар босқичи ўтказилди. Танловда 8 нафар тадбиркор аёлларнинг иш фаолиятлари ўрганилди. Иш ўринлари яратиш ва ўз салоҳиятларини намоён этишлари бўйича иштирокчилар ўртасидан уч нафар муносиб номзодлар саралаб олинди.
Биринчи ўринга “FAR NODIRABEGIM FAYZ” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Нозимахон Маматқулова муносиб деб топилди ва вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Шунингдек, иккинчи ўринга ҳунарманд Дилафруз Аманбаева, учинчи ўринга эса миллий заргарлик устаси Матлубахон Таштемировалар лойиқ кўрилди.

Каналга уланиш:👉@faruzlidep
#Табриклаймиз

O‘zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши Қўқон шаҳар ҳокими, O‘zLiDePдан сайланган Қўқон шаҳар Кенгаши депутати Усмонов Маруф Азамовични бугунги таваллуд айёми билан табриклайди!
Ўз навбатида, фидойи раҳбар, ташкилотчи инсон М.Усмоновга мустаҳкам соғлик, узоқ умр тилаймиз!

O‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши


@faruzlidep
🔴#LIVE

❗️Бир неча дақиқадан сўнг O'zLiDeP Сиёсий Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бошланади.

Йиғилишда жуда муҳим масалалар кўриб чиқилиши кутилмоқда.

O'zLiDePнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг.

#uzlidep #siyosiykengash

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
🔴#LIVE

O`zLiDeP Сиёсий Кенгашининг навбатдаги мажлиси бошланди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/9735

Мажлисда шу йилнинг 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида O`zLiDePнинг иштироки, Президентлик сайловида O`zLiDePдан кўрсатиладиган бўлажак номзод ҳамда навбатдаги қурултой кун тартибидан ўрин олган масалалар атрофлича муҳокама этилади.

#uzlidep #siyosiykengash

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
⚡️ Шавкат Мирзиёев президентлик сайловларида ЎзЛиДеП партиясидан қатнашади

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси 2021 йилги президентлик сайловларига амалдаги президент Шавкат Мирзиёевни номзод сифатида кўрсатмоқчи эканлигини эълон қилди. Бу ҳақда партия Сиёсий кенгашининг навбатдан ташқари пленумида маълум қилинди.
🔴#LIVE

O`zLiDeP Президентлик сайловида ўз номзодини илгари сурди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/9736

O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши аъзолари халқимизни янги марраларга етаклашга қодир бўлган, ўзининг бутун ҳаёти ва меҳнат фаолиятини Ўзбекистонимизнинг янада тараққий топишига бағишлаган, юртдошларимиз орасида жуда катта ҳурмат, обрў-эътибор қозонган инсон – Шавкат Миромонович Мирзиёевни Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлажак номзод сифатида кўрсатишни бир овоздан қўллаб-қувватладилар.

#uzlidep #siyosiykengash

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
O'zLiDeP Сиёсий Кенгашининг навбатдаги мажлисидан видеолавҳа

#uzlidep #siyosiykengash

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
O`zLiDeP Президентлик сайловида ўз номзодини илгари сурди

#uzlidep #siyosiykengash

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
🔴#LIVE

Йиғилишда ўтган беш йил ичида бевосита Шавкат Миромонович Мирзиёев бошчилигида давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳаларида улкан ислоҳотлар амалга оширила бошланганлигига алоҳида урғу берилди. Ўтган вақт мобайнида халқимизнинг турмуш шароити, дунёқараши ўзгарди. Ошкоралик муҳити жамиятимиз ҳаётининг ажралмас қисмига айланди. Энг асосийси, халқимиз, одамларимиз мамлакатда рўй бераётган истиқболли ислоҳотлардан розилик ҳиссини туймоқда ва ўзлари ҳам бу жараёнларда фаол иштирок этмоқда.

Мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётининг барча соҳаларида ўсиш, юксалиш, тараққиётга эришиш кузатилаётгани нафақат юртимизда, балки халқаро ҳамжамият томонидан ҳам чин маънода эътироф этилаётганлиги таъкидланди.

#uzlidep #siyosiykengash

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
🔴#LIVE

O’zLiDeP Сиёсий Кенгашининг навбатдаги йиғилиши давом этмоқда. Унда партия Сиёсий Кенгаши аъзоси, мамлакат Бош вазири А.Арипов сўзга чиқиб, кейинги беш йилда амалга оширилган ишлар салмоғи тўғрисида атрофлича фикр билдирди.

Барча Сиёсий Кенгаш аъзоларини Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод сифатида илгари сурилаётган Шавкат Миромонович Мирзиёев номзоди кўрсатилишини қўллаб-қувватлашга чақирди.

#uzlidep #siyosiykengash

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube