“FARG‘ONA HETK” AJ
3.37K subscribers
29.7K photos
4.13K videos
4 files
11.6K links
Farg‘ona hududiy elektr tarmoqlari korxonasi AJ rasmiy kanali

🔧 Elektr ta’minoti
🛠 Ta’mirlash ishlari
📢 Rejalashtirilgan uzilishlar
📰 Yangiliklar

📷 Instagram: @fargona_hetk_aj
Download Telegram
Шавкат Мирзиёев кечаги электр энергия узилиши бўйича муносабат билдирди. Халқимиз, мутасаддилар ва барча ОАВ-блогерларга ҳамкорлик, фидойилик учун миннатдорлик билдирди.

“...Биз бугунги кунда глобал дунёда яшамоқдамиз. Глобал оламда ҳамма нарса бир-бирига боғлиқ. Ҳар бир одамнинг ҳаёти бутун инсоният ҳаёти билан янада кўпроқ боғлиқ бўлиб қолмоқда.

Олис-яқин ҳудудларда юз бераётган турли ижтимоий-иқтисодий жараёнлар, техноген офатлар бизга ҳам ўз таъсирини ўтказмасдан қолмайди.

Мана куни кеча электр таъминоти бўйича содир бўлган техник узилиш бир зумда бутун минтақа ҳаётида кучли акс-садо берганига барчамиз гувоҳ бўлдик.

Бу авариядан ўша заҳотиёқ хабар топиб, дарҳол Ҳукумат комиссиясини тузишга топшириқ бердим. Комиссия, тармоқ ва ҳудуд раҳбарлари билан доимий мулоқотда бўлиб, авария ҳамда унинг иқтисодиёт ва аҳоли ҳаётига салбий таъсирини бартараф этиш бўйича ишларни, шахсан назоратимга олдим.

Шу билан бирга, бундай ҳолатда халқимиз ҳам вазиятни тўғри қабул қилиб, саросимага тушмади. Фурсатдан фойдаланиб, аввало сабр-тоқатли халқимизга, шунингдек, ушбу вазиятни бартараф этишда жонбозлик кўрсатган барча соҳа ва идоралар ходимларига, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқ вакилларига ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Бу ҳодисадан тўғри хулоса қилиб, биз Ўзбекистон тараққиётини давримизнинг глобал муаммолари билан янада боғлиқ ҳолда кўришимиз керак. Бу борадаги мавжуд таҳдид ва муаммоларни бартараф этишга доимо тайёр туришимиз керак.

Тинч-осойишта ҳаёт осмондан тушмайди. Бу ҳаётни қадрлаш, асраб-авайлаш, бу ҳаётни ҳимоя қилиш керак” - деди Президент.

Манба

▶️@minenergy_uz
▶️
@prminenergy
"Кимки маънавият масаласи – бу фақат Маънавият ва маърифат маркази ёки тегишли вазирлик ва идораларнинг иши деб ўйласа, хато қилади" - Президент.

"Маънавият – жамиятдаги барча сиёсий-ижтимоий муносабатларнинг мазмуни ва сифатини белгилайдиган пойдевордир. Бу пойдевор қанча мустаҳкам бўлса, халқимиз ҳам, давлатимиз ҳам шунча кучли бўлади", деди давлатимиз раҳбари.

Стратегиянинг маънавий тараққиётни таъминлаш ва соҳани янги босқичга олиб чиқиш йўналиши бўйича Президент қуйидаги вазифаларнинг аҳамиятини алоҳида қайд этди:

- мавжуд 12 мингдан зиёд кутубхона имкониятларидан самарали фойдаланиб, китобхонликни оммалаштириш;

- жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланадиган аҳоли сонини 33 фоизга етказиш;

- мамлакатимизда Олимпия ва Паралимпия ҳаракатини янада ривожлантириш.
Президент Шавкат Мирзиёев йиғилишда кечаги воқеалар - минтақавий энерготизимда рўй берган носозликлар ва уларнинг оқибатларига тўхталди.

"Биз бугунги кунда глобал дунёда яшамоқдамиз. Глобал оламда ҳамма нарса бир-бирига боғлиқ. Ҳар бир одамнинг ҳаёти бутун инсоният ҳаёти билан янада кўпроқ боғлиқ бўлиб қолмоқда.

Олис-яқин ҳудудларда юз бераётган турли ижтимоий-иқтисодий жараёнлар, техноген офатлар бизга ҳам ўз таъсирини ўтказмасдан қолмайди.

Мана, куни кеча электр таъминоти бўйича содир бўлган техник узилиш бир зумда бутун минтақа ҳаётида кучли акс-садо берганига барчамиз гувоҳ бўлдик.

Бу авариядан ўша заҳотиёқ хабар топиб, дарҳол Ҳукумат комиссиясини тузишга топшириқ бердим. Комиссия, тармоқ ва ҳудуд раҳбарлари билан доимий мулоқотда бўлиб, авария ҳамда унинг иқтисодиёт ва аҳоли ҳаётига салбий таъсирини бартараф этиш бўйича ишларни шахсан назоратимга олдим" деди давлатимиз раҳбари.
Давлатимиз раҳбари мавзуни давом эттирди:

"Бундай экстремал вазиятда энергетика, нефть-газ, коммунал соҳа, транспорт, ҳокимликлар, соғлиқни сақлаш, фавқулодда вазиятлар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари, оммавий ахборот воситалари ўзаро баҳамжиҳат ишлагани ҳисобига авария оқибатлари босқичма-босқич бартараф этилмоқда

Шу билан бирга, бундай ҳолатда халқимиз ҳам вазиятни тўғри қабул қилиб, саросимага тушмади.

Фурсатдан фойдаланиб, аввало сабр-тоқатли халқимизга, шунингдек, ушбу вазиятни бартараф этишда жонбозлик кўрсатган барча соҳа ва идоралар ходимларига, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқ вакилларига ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Бу ҳодисадан тўғри хулоса қилиб, биз Ўзбекистон тараққиётини давримизнинг глобал муаммолари билан янада боғлиқ ҳолда кўришимиз керак. Бу борадаги мавжуд таҳдид ва муаммоларни бартараф этишга доимо тайёр туришимиз керак.

Тинч-осойишта ҳаёт осмондан тушмайди. Бу ҳаётни қадрлаш, асраб-авайлаш, бу ҳаётни ҳимоя қилиш керак", деди Президент.
Тараққиёт стратегиясидаги яна бир муҳим вазифа – Ватанимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш, очиқ ва прагматик, фаол ташқи сиёсат олиб боришдан иборат.

Бу борада Президент дунёда ва минтақада юзага келаётган хавф-хатарларни инобатга олиб:

- Янги Ўзбекистон хавфсизлиги концепциясини қабул қилиш;

- ахборот технологиялари билан боғлиқ хуружларнинг олдини олиш ва кибер хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги ишларни такомиллаштириш;

- Қуролли Кучларнинг бошқарув тизимини янги босқичга олиб чиқиш;

- фавқулодда вазиятларни бошқариш тизимини такомиллаштириш;

- ички ва ташқи молиявий оқимларни мониторинг қилиш ва улар билан боғлиқ хавф-хатарларни олдини олиш бўйича аниқ чора-тадбирларни белгилаб олиш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.
Президент Тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича Давлат дастури ижросини ташкил этиш бўйича ҳам қатор топшириқлар берди.

"Бир нарсани аниқ тушуниш лозим. Дастурда кўзда тутилган барча чора-тадбирлар халқимиз томонидан катта ишонч билан қизғин қабул қилинди.

Уларнинг амалдаги ижросини аҳолимизнинг барча қатламлари – ўрта синф вакиллари ва тадбиркорлар, зиёлилар, бюджет соҳаси ходимлари, ҳарбий хизматчилар, фахрийларимиз, кам таъминланган оилалар, ногиронлиги бор фуқаролар – барча-барчаси ўз кундалик ҳаётида сезишлари керак" деди давлат раҳбари.

Жумладан, Қорақалпоғистон ва Хоразмда 1-4-синф ўқувчиларини бепул нонушта ёки тушлик билан таъминлаш, республикадаги ички йўллар масаласи, ирригация-мелиорация тадбирларига доир вазифалар кўрсатиб ўтилди.
Тараққиёт стратегияси ва Давлат дастурини амалга ошириш бўйича Республика комиссияси тузилади.

Республика комиссияси дастурдаги тадбирлар тўлиқ, ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этиш ва назорат қилиш бўйича ҳар ойда вазирлик, идора ва ҳудуд раҳбарларининг ҳисоботини эшитиб, уларнинг фаолиятига танқидий баҳо бериб боради, ҳар чоракда амалга оширилган ишлар натижаси, бу борада раҳбарларнинг жавобгарлиги бўйича Президентга ахборот бериб боради.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси котибият ва департаментлари раҳбарлари бошчилигида 7 та йўналишда доимий ишловчи штаблар тузилиб, вазирлик, идора ва ҳудудлар билан топшириқларнинг кунлик ижросини ташкиллаштиради.
Президентимиз “Инсон қадри учун – 100 та мақсад” доирасида амалга ошириладиган ишларимиз ва уларнинг натижасини аҳолининг барча қатлами ва хорижий ҳамкорларимизга тўлақонли шаклда, содда ва тушунарли тилда етказиб бориш зарурлигини таъкидлади.

Мутасаддиларга янги ёндашувлар асосида оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали дастур ижроси бўйича барча даражадаги раҳбарларнинг ҳар ўн беш кунда халққа ҳисобот бериш тизимини йўлга қўйиш ва назоратини ташкил қилиш.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига дастурнинг жойлардаги ижроси натижадорлигини аҳолига етказиш бўйича онлайн портални ишга тушириш вазифаси топширилди.

Шу билан бирга, дастур ижросининг мониторинги, аҳолининг бу борадаги фикр ва мулоҳазаларини қабул қилишнинг институционал тизими ҳам бўлиши шарт, дея таъкидлади Президент ҳамда "Тараққиёт стратегияси" маркази ва "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиб, такомиллаштириш бўйича таклиф киритишни топширди.
Президент Шавкат Мирзиёев:

"Кўриб турганингиздек, Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясини ҳаётга жорий этиш учун олдимизда жуда катта вазифалар турибди. Уларни амалга ошириш албатта осон бўлмайди.

Лекин биз ўтган беш йил мобайнида бу борада катта тажриба тўпладик, ўз иш услубимизни шакллантирдик. Энди талаб янада қаттиқ бўлади. Бу фақат Президентнинг талаби эмас, бизга ишонч билдирган халқимизнинг талаби, ҳаёт талаби.

Шунинг учун ҳам бир ғайратимизга ўн ғайрат қўшиб, ҳақиқий фидойилик намунасини кўрсатиб ишлашимиз керак".
Президент Шавкат Мирзиёев:

"Ҳар бир сўзимиз, ҳар бир хатти-ҳаракатимиз жамиятга, одамлар қалбига қандай таъсир кўрсатишига ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ эътибор беришимиз зарур.

Давлат тузумини ичидан емирадиган, ижтимоий барқарорлик кушандаси бўлган коррупция балосига қарши, бюрократиянинг ҳар қандай кўринишларига, одамларни менсимаслик, маҳаллийчилик ва гуруҳбозлик иллатларига қарши барчамиз кескин кураш олиб боришимиз керак.

Мен ишонаман – кўпни кўрган, мард ва олижаноб, меҳнаткаш ва бағрикенг халқимиз билан биргаликда Янги Ўзбекистонни – инсон тинч, озод ва фаровон яшайдиган, эзгу мақсадларини эмин-эркин амалга оширадиган давлат ва жамиятни албатта барпо этамиз.

Бунинг учун бизда барча сиёсий, иқтисодий, маданий-маърифий асослар, энг муҳими, кучли хоҳиш-ирода ва қатъий интилиш бор", деди давлатимиз раҳбари сўзининг якунида.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент: "Вертикал тизимни маҳаллагача туширдик. Энди буни бажариш керак"
Амалга оширилган барча чора-тадбирлар натижасида мамлакатимиздаги мавжуд иссиқлик ва гидроэлектр станцияларининг фаолияти 80 фоизга тикланди

Ишлаб чиқарилган электр энергияси ҳажми етарли эмаслигига қарамай, мутахассислар ушбу қувватларни бутун мамлакат бўйлаб тақсимлашга ҳаракат қилмоқдалар. Бунда, биринчи навбатда, аҳоли ва ижтимоий аҳамиятга эга объектларни электр энергияси билан таъминлашга ҳаракат қилинмоқда. Шу билан бирга, электр энергиясини етказиб беришда якка тартибдаги узилишлар мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, дастлаб гидроэлектр станциялари фаолияти тикланган эди. Айни пайтда уларнинг ишлаб чиқариш қуввати максимал даражада электр энергияси таъминоти тизимига етказиб берилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати

▶️
@minenergy_uz
▶️
@prminenergy
В результате всех принятых мер работа действующих тепловых и гидроэлектростанций страны восстановлена на 80 процентов.

Несмотря на недостаточность производимой электроэнергии, специалисты стараются распределить её по всей стране, стремясь обеспечить этим объемом, прежде всего, население и социально значимые объекты. При этом, понятно, что имеют место отдельные перебои в подаче электроэнергии.

Напомним, что первоначально была восстановлена работа гидроэлектростанций. В настоящее время их производственная мощность выведена на максимальные показатели.

Пресс-служба Министерства энергетики Республики Узбекистан

▶️
@minenergy_uz
▶️
@prminenergy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Давлатимиз раҳбари йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги муаммоларни танқид қилди.
Республикамиз ҳудудларида электр энергияси таъминоти билан боғлиқ ҳолат юзасидан қўшимча маълумот (соат 18:00 ҳолатига)

Умумтизимда юзага келган носозликлар сабабли мамлакатимиздаги мавжуд газ қазиб олиш конлари ва уни қайта ишлаш заводларида технологик жараёнларнинг бузилиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бу эса, ўз навбатида газ ишлаб чиқариш ҳажмининг камайишига олиб келмоқда.

Шу сабабли, иссиқлик электр станцияларида газ босимининг камайиши кузатилмоқда ва бу электр энергиясини ишлаб чиқариш ҳажмига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Ҳурматли истеъмолчилар, бугун, соат 04:00 ҳолатига электр энергияси таъминоти билан боғлиқ ҳолат юзасидан ҳудудлар кесимида маълумот берган эдик. Таъминот юзасидан вазият мунтазам равишда ўзгариб бормоқда ва соат 18:00 ҳолатига навбатдаги маълумотни тақдим этамиз.

Истеъмолчиларни электр энергияси билан барқарор таъминлаш борасида барча чоралар кўриб борилмоқда.

1. Қоракалпоғистон Республикаси
— Барча туман ва шаҳарларида электр таъминоти мавжуд (100%).

2. Андижон вилояти (45%) — Андижон шаҳар 70%, Хонобод тумани 80%, қолган барча туман ва шаҳарларда 10% электр таъминоти мавжуд;

3. Бухоро вилояти (80%) — Қоракўл тумани 60%, қолган барча туман ва шаҳарларда 100% электр таъминоти мавжуд;

4. Жиззах вилояти (100%) — Барча туман ва шаҳарларида электр таъминоти мавжуд;

5. Қашқадарё вилояти (40%) — Қарши шаҳар 80%, қолган барча туман ва шаҳарларда 5% электр таъминоти мавжуд;

6. Навоий вилояти (95%) — Хатирчи тумани 80%, қолган барча туман ва шаҳарларда 100% электр таъминоти мавжуд;

7. Наманган вилояти (77%) — Наманган шаҳри 75%, Мингбулоқ тумани 75%, Косонсой тумани 75%, Норин тумани 80% Поп тумани 70%, Тўрақўрғон тумани 75%, Уйчи тумани 75%, Учқўрғон тумани 80%, Чортоқ тумани 75%, Чуст тумани 75%, Янгиқўрғон тумани 80%, Наманган тумани 80% электр таъминоти мавжуд;

8. Самарқанд вилояти (55%) — Каттақурғон шаҳар 50%, Каттақурғон тумани 90%, Жомбой тумани 90%, Пасдарғом тумани 10%, Нарпай тумани 70%,Тайлоқ тумани 70%, Ургут тумани 80%, Самарқанд шахар 95% электр таъминоти мавжуд;

9. Сурхондарё вилояти (65%) Денов, Сариосиё, Узун туманлари ва Денов шаҳри 100 %, Термиз шаҳри 70%, Термиз туман 60 %, Олтинсой тумани 70%, Шўрчи, Бойсун, Қумқўрғон, Ангор, Мизробод, Жарқўрғон, Қизириқ, Бандихон туманлари 10% электр мавжуд;

10. Сирдарё вилояти (55%) — Ширин шаҳри 100%, қолган туман ва шаҳарларда 45% электр таъминоти мавжуд таъминоти мавжуд;

11. Тошкент вилояти (80%) — Ангрен шаҳар 30%, Бекобод шаҳар 60%, Нарафшон шаҳар 10%, Олмалиқ шаҳар 60%, Оҳангарон шаҳар 50%, Чирчиқ шаҳар 80%, Янгийўл шаҳар 50%, Бука тумани 15%, Бўстонлик тумани 70%, Зангиота тумани 100%, Қибрай тумани 80%, Қуйи Чирчиқ тумани 60%,Оҳангарон тумани 50%, Паркент тумани 70%, Пискент тумани 20%, Тошкент тумани 80%, Ўрта Чирчиқ тумани 20%, Юқори Чирчиқ тумани 70%, Чиноз тумани 90%, Янгийўл туман 80% электр таъминотига уланган;

12. Фарғона вилояти (70%) — Данғара тумани 50%, Фарғона тумани 70%, Ўзбекистон тумани 50%, Риштон тумани 50%, Бувайда тумани 40%, Қўқон шаҳар 100%, Тошлоқ тумани 50%, Марғилон шаҳар 60%, Қўштепа тумани 50%, Боғдод тумани 50%, Олтариқ тумани 50%, қолган туман ва шаҳарларида 100% электр таъминоти мавжуд;

13. Хоразм вилояти (100%) — Барча туман ва шаҳарларида электр таъминоти мавжуд;

14. Тошкент шаҳри (100%) — Барча туман ва шаҳарларида электр таъминоти мавжуд.

Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати

▶️
@minenergy_uz
▶️
@prminenergy
RASMIY MUNOSABAT

Ijtimoiy tarmoqlar orqali Farg‘ona viloyati Dang‘ara tumani Qiyali qo‘rg‘oncha qishlog‘idan yo‘llangan elektr uzatish tarmog‘ida yuzaga kelgan qisqa tutashuv hamda ushbu tarmoqda iste’molchilar soni yuqoriligi yuzasidan videomurojaat "Farg‘ona hududiy elektr tarmoqlari korxonasi" AJ tomonidan nazoratga olindi.

Mazkur murojaat mutaxassislar tegishli ma’sullar ishtirokida joyida o‘rganiladi.

Murojaat yuzasidan amalga oshirilgan ishlar bo‘yicha kelgusida batafsil ma’lumot beriladi.

"Farg‘ona HETK" AJ
matbuot xizmati.
Бугун, 27 январь куни эрталаб соат 9:00 дан бошлаб шаҳарлараро йўналишлар бўйлаб, шунингдек, аксарият ҳудудларда газ қуйиш шохобчалари ишлай бошлайди.

Айни дамда Тошкент, Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари бундан мустасно бўлиб, ушбу ҳудудларда газ таъминотининг иш режимини тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

Эртага эрталабдан бошлаб республикамиздаги барча газ қуйиш шохобчалари иш фаолиятини тиклаш режалаштирилмоқда.

▶️@minenergy_uz
Сегодня, 27 января, с 9 утра начинают работу АГНКС вдоль междугородних трасс, а также в большинстве областей.

Исключение составляют в настоящее время Ташкентская, Ферганская, Андижанская и Наманганская области, где продолжаются работы по восстановлению рабочего режима газоснабжения.

Планируется, что все АГНКС по республике начнут работать к завтрашнему утру.

▶️@minenergy_uz
Forwarded from MINENERGY.UZ
Магистрал газ қувурлари тармоғидаги газ ҳайдаш агрегатларининг ишга туширилаётгани ҳақида маълумот

27 январь куни соат 12:00 ҳолатга кўра “Ўзтрансгаз” АЖ тизими орқали табиий газ етказиб бериш ҳажми соатига 4 839 минг метр кубни ташкил этмоқда.

Шу жумладан олинаётган табиий газ ҳажми:
▪️газ қазиб олувчи корхоналардан соатига 5 403 минг метр куб (25 январь куни соат 10.00 ҳолатига нисбатан 98%);
▪️табиий газ импорти соатига - 639 минг метр куб;
▪️Газни ер остида сақлаш иншоотларидан соатига 850 минг метр кубни ташкил этмоқда.

Мамлакатимиз умутизимида кузатилган электр энергияси узилишлари туфайли “Ўзтрансгаз” АЖ компрессор станцияларидаги иш фаолияти тўхтаб қолган газ ҳайдаш агрегатларининг барчасида иш фаолияти тўлиқ тикланди.

Ҳозирги пайтда Фарғона водийси вилоятларига табиий газ узатувчи “Оҳангарон” КСни ишга тушириш чоралари кўрилмоқда.

Амалдаги иссиқлик электр станцияларидан фақатгина Тахиатош ИЭС табиий газ билан тўлиқ таъминланмоқда. Навоий, Сирдарё, Таллимаржон, Тошкент ва Янги-Ангрен ИЭСларида ҳозиргача табиий газ билан таъминланганлик даражаси 50-80% ни ташкил этмоқда. Табиий газ етказиб бериш магистрал газ қувурларига кириб келаётган босим ҳажмига қараб орттириб бориляпти.

Ҳозирча Фарғона водийси вилоятларига табиий газ узатувчи магистрал газ қувурларида босимнинг етарли эмаслиги боис Тўрақўрғон ИЭСга табиий газ узатиш йўлга қўйилгани йўқ.

Электр станцияларига зарурий кўрсаткичларда табиий газни етказиб бериш мақсадида электр таъминоти узилиши чоғида ишдан тўхтатилган саноат корхоналарига табиий газ етказиб бериш ҳозирча йўлга қўйилмади. АГТКШларига эса навбати билан табиий газ узатила бошланган.

▶️@minenergy_uz
▶️
@prminenergy
Forwarded from MINENERGY.UZ
💡Бугун соат 16:00 да Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида электр энергияси таъминоти тўлиқ тикланиши режалаштирилган.

Соат 14:00 ҳолатига, Андижон вилоятида — 89%, Наманган ва Фарғона вилоятларида — 91%. Қолган ҳудудларда электр таъминоти тўлиқ тикланган.

▶️
@minenergy_uz
▶️
@prminenergy
▶️
@uzbyuksalish
Forwarded from MINENERGY.UZ
💡Сегодня к 16:00 планируется полностью восстановить энергоснабжение во всех регионах Узбекистана.

По состоянию на 14:00, энергоснабжение Андижанской области восстановлено на 89%, Наманганской и Ферганской областей — на 91%. В остальных регионах подача электроэнергии обеспечена на 100 %.

▶️
@minenergy_uz
▶️
@prminenergy
▶️
@uzbyuksalish