Fargʻona viloyati Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik bosh boshqarmasi | Rasmiy kanal
3.54K subscribers
20.3K photos
1.91K videos
593 files
6.85K links
🏢👉🏻Manzil: Farg'ona sh. B.Marg'iloniy ko'cha 4 uy
Murojaat uchun:👇 ☎️ 73 244-10-34
📝https://t.me/farbandlik_info
💎https://www.facebook.com/fvh.kqbb
Fikr-mulohazalar uchun muloqot maydoni
Download Telegram
Бугун вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи Ж.Жуманов ҳамда вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи ўринбосари М.Ғоипов, бўлим прокурори Э.Омонбоевлар ҳамкорлигида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда барча шаҳар ва туман бўлим бошлиқларининг
10 ойлик хисоботлари эшитилди. Унга кўра аҳоли бандлиги ва даромадини ошириш, оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш борасида йўл қўйилган камчиликлар танқидий таҳлил қилинди.
Амалий ишларни ташкиллашда бошқарма бошлиғи Ж.Жуманов маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш, камбағал оилалар билан ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари юзасидан ижтимоий ҳимояга муҳтож, камбағал оилаларни даромадини ошириш ҳамда уларни камбағалликдан чиқариш, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги йўналишларида намунали микролойиҳаларни шакллантириш ва ишга тушириш бўйича тегишли кўрсатмалар берди.

Вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи ўринбосари М.Ғоипов Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг 09.08.2024-йилдаги 16-сонли баёнига асосан жорий йилнинг 10-ноябридан 10-декабрга қадар “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” доирасида корхона ва ташкилотларда фаолият юритаётган ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, коррупсияга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш, қонунчилик, хизмат интизоми, одоб-ахлоқ қоидалари ва ички тартиб қоидаларига риоя этиш бўйича тушунтириш ишларини олиб борди.

Вилоят прокуратураси бўлим прокурори Э.Омонбоев ҳоким ёрдамчилари фаолиятида учраб турган камчиликларни танқид остига олиб, тизим доирасидаги коррупциявий ҳолатларни олдини олиш, хусусан, имтиёзли кредитлар тақсимотини тўғри йўналтириш, уни ўз эгаларига етказиш ва амалий ишлар самарадорлигини таъминлашда масъулиятни янада кучайтириш лозимлигини таъкидлаб ўтди.

Каналга уланиш 👉@farbandlik_info
Ҳоким ёрдамчиларининг асосий вазифалари!

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 ноябрдаги 21-сон баёни билан маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларининг асосий вазифалари қайта тасдиқланди.


каналга уланиш учун
@farbandlik_info
Янги Меҳнат кодекси бўйича таътилни қандай қайта ҳисоблаш керак?

Янги Меҳнат кодекси меҳнат таътили  давомийлиги борасида уларни ҳисоб-китоб қилишда янги талабларни назарда тутади:

1️⃣ таътиллар аввалгидек иш кунларида эмас, балки календарь кунларида ҳисоблаб чиқарилади;

1️⃣ асосий таътилнинг энг кам давомийлиги 21 календарь кунни ташкил қилади (илгари – 15 иш куни эди).

Таътилнинг йигирма бир календарь куни 3 календарь ҳафтани ташкил этади. Бу 6 кунлик иш ҳафтасидан (худди шу уч календарь ҳафтаси) келиб чиқиб ҳисобланадиган таътилнинг 18 иш кунига  тенг. Мазкур «формула» келгусида таътиллар давомийлигини календарь кунларда тўғри қайта ҳисоблашга ёрдам беради.

Иккита вариантни кўриб чиқамиз.

1️⃣ Агар жамоа шартномасида ва меҳнат шартномаларида ходимларга қуйидаги таътиллар берилиши назарда тутилган бўлса:

асосий (меҳнат) – 15 иш куни давомийлигида;
қўшимча – 9 иш куни янги МК шартлари бўйича асосий таътилнинг давомийлигини албатта ўзгартириш керак.

Қўшимча таътил кунларининг давомийлиги 6 кунлик иш ҳафтаси ҳисобидан дам олиш иш кунларининг умумий давомийлиги бўйича фақат календарь кунларида қайта ҳисобланиши мумкин.

Мисол учун, агар душанбадан бошлаб 9 иш кунини санашни олсак, улар чоршанба куни тугайди. Энди бу душанбадан чоршанбагача календарь кунларида қандай кўринишини қайта ҳисоблаймиз. 10 календарь кун ҳосил бўлади.

Шундай қилиб, ушбу вазиятда ходимларга янги қоидаларга кўра қуйидаги миқдорда таътиллар берилиши керак:

асосий (меҳнат) – 21 календарь кун давомийликдаги;
қўшимча – 10 календарь кун

2️⃣ Агар жамоа шартномасида ва меҳнат шартномаларида ходимларга қуйидаги таътиллар берилиши назарда тутилган бўлса:

асосий (меҳнат) – 24 иш куни давомийлигида;
қўшимча – йўқ, корхона раҳбариятига ходимларнинг вакиллик органи (касаба уюшмаси қўмитаси) билан биргаликда янги Меҳнат кодексига биноан асосий таътил муддатини 21 календарь кунга ўзгартириш ёки фақат таътил кунларини календарь кунларига қайта ҳисоблаш тўғрисида қарор қабул қилишни тавсия қиламиз. 24 календарь кунлари билан таққослаганда, бу ерда таътилнинг қисқариши ва тегишинча, ходимлар меҳнат шароитларининг ёмонлашиши кузатилади.

24 иш куни (4 календарь ҳафта) календарь кунларига қайта ҳисобланганда тахминан йигирма 8 календарь кунни (худди ўша 4 календарь ҳафта) ташкил қилишини эътиборга олинг, бу белгиланган энг кам таътил давомийлигидан (21 календарь кун, 3 календарь ҳафта) кўпроқдир.

Шунинг учун сиз ходимларга давомийлиги 28 календарь кун бўлган таътилни қолдиришингиз мумкин. Бу қонун бузилиш бўлмайди, чунки у меҳнат шароитларини ёмонлаштирмайди, балки яхшилайди.

Ушбу вазиятларнинг барчасини жамоа шартномасида ёзиб қўйишни ва ходимлар билан меҳнат шартномаларига қўшимча келишувлар тузишни тавсия этамиз.

Уларда – асосий ва қўшимча таътил кунлари сонини аниқ белгиланиши керак (меҳнат шартномаси шартларини бироз ўзгартириб). Масалан:

асосий (меҳнат) таътил – 21 календарь кун давомийлигида;
қўшимча – 7 календарь кун,
уларнинг умумий давомийлиги камида 28 календарь кундан кам бўлмаслиги керак. Бу илгари амалда бўлганларга нисбатан меҳнат шароитларини ёмонлаштирмайди.

Ҳамкасбларингизга улашинг @farbandlik_info
Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига асосан қуйидагилар Олий Мажлис Сенати аъзолари этиб тайинланди:
Зиё Азамат Ҳамид ўғли – Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти директори
Йўлчиева Муножатхон Абдувалиевна – Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти профессори
Кўчимов Абдусаид Кўчимович – Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори
Рафиқов Қудратилла Мирсагатович – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси
Рахманкулов Мир-Акбар Ходжи-Акбарович – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти директори
Сафоев Содиқ Солихович – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари
Саъдуллаев Алишер Зафар ўғли – Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори
Турдиев Содиқжон – Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси бошқаруви раиси
Худайбергенов Турсинхан Айдарович – Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси.
@farbandlik_info
Fargʻona viloyati Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik bosh boshqarmasi | Rasmiy kanal
Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига асосан қуйидагилар Олий Мажлис Сенати аъзолари этиб тайинланди: Зиё Азамат Ҳамид ўғли – Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти директори Йўлчиева Муножатхон Абдувалиевна – Юнус Ражабий номидаги…
❗️Марказий сайлов комиссияси маълумотига кўра, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг биринчи мажлиси 2024 йил 18 ноябрь куни, Сенатнинг биринчи мажлиси эса 19 ноябрь куни Тошкент шаҳрида чақирилади.

Йиғилишларда раис ва раис ўринбосари аниқланади, шунингдек, бош вазир номзоди илгари сурилади.
Forwarded from Bandlik Vazirligi
#Диққат_танлов

❗️ Совринларнинг умумий қиймати 40 млн сўмлик танлов!

📖 "Ҳуқуқ билимдонлари - Умуммиллий Конституция имтиҳони" ўтказилади.

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32 йиллиги муносабати билан Адлия вазирлиги ва ТДЮУнинг Мақсадли капитал (Endowment fund) жамоат фонди ҳамкорлигида Ҳуқуқ билимдонлари - Умуммиллий Конституция имтиҳони ўтказилади.

⬇️Танлов шартлари билан батафсил бу ерда танишинг.

❤️‍🔥Танловда иштирок этиш учун @huquqbilimdonibot телеграм ботини ишга туширишингиз лозим.

Ғолиблар қуйидаги миқдорда рағбатлантирилади:

3-ўрин 8 млн сўм;
2-ўрин 12 млн сўм;
1-ўрин 20 млн сўм.

Имтиҳонда қатнашиб билимингизни синовдан ўтказинг ва ғолиб бўлинг!

@mehnatvazirligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
“Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонун татбиқ этиладиган давлат органлари ва ташкилотларининг рўйхати тасдиқланди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур қонун жорий йилнинг 6 декабридан бошлаб кучга киради.

Telegram | Instagram | Facebook
#Яшил_макон


Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан бир неча йилдан буён юртимиз бўйлаб "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси амалга ошириб келинмоқда.


Бугун Бағдод туманида Вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси томонидан тассаруфий ташкилотлар ҳамда маҳаллалардаги “Ҳоким ёрдамчилари” иштирокида “Мурувват” МФЙ ҳудудидаги ер майдонига 1000 туп олма ва 500 туп повлония кўчатлари экилди.