ЭВОЛЮЦИЯ
46 subscribers
29 photos
8 videos
72 links
Савол ва таклифлар:
@Evolution_theory_uz_bot
Download Telegram
​Ақлли филлар 🐘

Бошқа маймунларга қараганда ақлсизроқ деб ҳисобланган гиббонлар ҳақидаги пост эсингиздами? Филлар ҳам худди шундай ҳолатга тушишган.

Узоқ вақт бу баҳайбатлар бирор бир меҳнат қуролидан фойдаланишга қодир эмаслигига олимларнинг ишончи комил бўлган. Филлар билан худди маймунларники каби тажриба ўтказишган. Филлар турган қафасга таёқ қўйишган, қафас ташқарисида эса банан ётган. Синовчиларнинг наздида фил хартуми билан таёқни олиб, бананни ўзи томонга суриши керак бўлган. Инсон нуқтаи назаридан барчаси мутлақо мантиқий ва оддий. Филлар ҳар доим ердан бирор нарсани териб олишгани ва бу тез-тез кичкина нарсалар бўлгани туфайли филларнинг муваффақиятсизлигини уларнинг текис юзадан буюмларни кўта олмаслиги билан тушунтиришнинг иложи йўқ эди.

Олимлар шуни ҳисобга олишмагандики, приматларнинг қўлларидан фарқли равишда, филларнинг ушлаш органи бу шунингдек бурун ҳамдир. Филлар хартумларидан нафақат озуқани олиш учун, балки шунингдек уни ҳидлаш ва пайпаслаб кўриш учун ҳам фойдаланишади. Ўзларининг қойилмақом ҳид билиш қобилияти билан бу девқоматлар нима билан иш кўраётганларини аниқ билишади. Бироқ, таёқни ердан кўтариб, улар бурун йўлакларини ёпиб қўйишади.
Ёпиқ кўзлар билан хонада буюмни топиш сизга осон бўлармиди?

Тадқиқотчилар синов шартларини бироз ўзгартиришади. Улар бананни филнинг боши устида, унинг хартуми етмайдиган баландликда осиб қўйишади ва филга бир нечта таёқ ва пишиқ квадрат қутиларни таклиф қилишади. Бир қанча вақтдан сўнг фил қутиларни оёқлари билан туртишни бошлаган. У қутиларни қатъий тўғри йўналишда, то уни айнан осиғлиқ турган мевалар остида ўрнатмагунча сураверган. Кейин эса фил унга олдинги оёқлари билан чиқиб, меваларгача хартуми билан етишга муваффақ бўлади. Олимлар масалани қийинлаштиришади ва қутини филнинг кўзи тушмайдиган жойда қолдиришади. Шу туфайли қачонки фил осиб қўйилган меваларни кўрганида, кўз олдида масалини ечиш учун восита бўлмай туриб, у ўз хотирасидан бу масаланинг ечимини топишга мажбур бўлган. Ва ҳар сафар у зарур ширинликка эришиш учун, қутини топиб керакли жойгача суриб борган.

Шундай қилиб, олимларнинг дастлабки янглиш фикрига хилоф равишда, фил ҳам, агар қуроллар тўғри тақдим этилса, улардан фойдалана олади. Бу ҳайвонларнинг ўзига хос жиҳатларини ҳисобга олмай туриб уларнинг ақлий қобилияти ҳақида ҳукм чиқариб бўлмаслигини яна бир бор исботлайди.

ЭВОЛЮЦИЯ
​Гомология ва аналогия 🦇

Сутэмизувчининг скелети бу ҳақиқий санъат асаридир. Ўз скелетимиз бизга яхши маълум, лекин пост остидаги кўршапалак скелетига бир қаранг. Ғаройиб, ахир унинг хар бир суяги инсон танасида ўз аналогига эгаку. Фақат ўлчамлар фарқ қилади холос.

Кўршапалакнинг "кафтлари" номутаносиб равишда йирик, лекин сиз қўлларимиздаги бармоқларимиз ва кўршапалакнинг қанотларидаги узун суякларнинг ўхшашлигини сезмаслигингиз даргумон. Инсон қўли ва кўршапалак қаноти битта нарсанинг икки хил кўринишидир. Бундай ўхшашлик ўз терминига эга – гомология. Бизнинг қўлимиз ва кўршапалак қаноти гомологикдир. Бизнинг умумий аждодимиз бўлган, унинг скелети, турли томонларга қараб, қисмма-қисм, бир сиқилиб, бир чўзилган.

Шунга ўхшаш яна бир қизиқ ҳолат бор. Бу отнинг туёғи. У бизнинг ўрта бармоғимиз тирноғи билан гомологик. Отлар ҳеч бир муболағасиз "оёқ учида юришади". Улар амалда қолган барча бармоқлар ва тирноқларидан айрилишган. Бизнинг кўрсаткич ва номсиз бармоқларимиз эса отнинг панжа ортидаги суяклар билан ўсиб кетган, тери остида деярли кўринмайдиган грифел суяклар билан гомологик. Шундай экан отнинг оғиргина вазнини бор йўғи олд ва орқа оёқлардаги ўрта бармоқлар кўтариб туради. Менимча, улар шунингдек кўршапалак суяклари билан ҳам гомологик эканини тушунтириб ўтириш шарт эмас.

Лекин, келинг, гомология ва аналогияни адаштирмайлик. Қаранг, кўршапалак қаноти бизнинг қўлимиз билан гомологик. Бироқ, шу билан бирга у ҳашарот қаноти билан аналогик. Кўршапалак ва ҳашарот қаноти бир хил вазифани бажаради, лекин уларнинг келиб чиқиши бошқа-бошқа – мана шу аналогиядир

Гомология, албатта, фақат қўл-оёқларимизга тегишли эмас. Масалан, бизнинг бош чаноғимиз 28та суякдан иборат. Ғаройиб, бироқ барча сутэмизувчиларнинг бош чаноғи худди шунча 28та суякдан(битта суяк кам-кўп) ташкил топган. Барча сутэмизувчилар ўртасидаги бундай ўхшашлик улар бир умумий аждоддан келиб чиқишганини ана бир бор исботлайди.

Агар умумлаштирадиган бўлсак, барча сутэмизувчиларнинг скелети бир хил, аммо алоҳида суяклар турлича дейиш мумкин. Суякларнинг шакли ҳар-хил бўлиши мумкин, лекин бу суякларнинг маълум тартибда бирлашган тўплами бир хил бўлади.

ЭВОЛЮЦИЯ
​Ортга қайтиш🕊


Ҳаммага салом! Сизларни яна бир бор кутишга мажбур қилдим. Бундан жуда афсусдаман. Биламан, бу биринчи марта эмас. Канални тарк этмаган содиқ обуначиларим, сизлар ҳақиқий қаҳрамонсиз! Айнан сизлар мени қайтишим кераклигига ишонтирдингиз. Сабр-тоқатингиз ва содиқлигингиз учун раҳмат. Ишонинг, бу мен учун катта аҳамиятга эга! Сизлар билан яна табиат сир-синоатларини ўрганишда давом этишим мумкинлигидан жуда-жуда хурсандман!

ЭВОЛЮЦИЯ
​Ичимиздаги аждод ва авлодларимиз.🧬

Ҳар биримиз у ёки бу тарзда ота-онамиз, бобо-бувиларимиз, ва бошқа узоқ аждодларимизга ўхшаб кетамиз. Чунки биз қандай кўринишимиз ва тузилишимиз кераклиги ҳақидаги маълумот айнан улар томонидан бизга узатилган. Кўзимиз ва сочларимиз ранги, бўйимиз, оғирлигимиз, хасталикларимиз, психологик хусусиятларимиз ҳақидаги қўлланма ДНКнинг бир қисми бўлган генларда яширинган. Ҳужайрада жойлашган барча генетик маълумот геном деб аталади. 

Геномни организмни қуришда қўлланиладиган чизма ёки дастур деб аташ мумкин, лекин, бошқа тарафдан, бу солнома ҳамдир. Геномда деярли оламнинг яралишидан, тўғрироғи биринчи организмдан бошлаб энг қадимги аждодларимиз ҳақида ахборот сақланиб қолган.  Инсон ва бошқа ҳайвонлар геномини ўрганиш орқали, биологлар ким кимдан келиб чиққанини аниқлаб, барча тирик жонзотларнинг шажаравий дарахтини тузишга муваффақ бўлишган.

ЭВОЛЮЦИЯ
❤1
Оловли Колибри

Марказий Америка, Коста-Рика ва Панама ғарбида учрайди.

#кунжонивори

ЭВОЛЮЦИЯ
#буқизиқ

Устрицалар ҳаётлари давомида жинсини бир неча марта ўзгартира олишади.

ЭВОЛЮЦИЯ
Ҳеч қандай шубха уйғотмайдиган шунчаки оддий дарахт пўстлоғи.🌚

Дейнтри боғи, АҚШ.

Фото: Georgia MacGregor

ЭВОЛЮЦИЯ
👍1
​Қизил Қиролича Тамоили. Яшаш учункураш🐇🐺


«Турган жойингда қолиш учун бор кучинг билан югуришинг керак», - деган эди Люис Кэрролнинг китобидаги Қизил Қиролича. Худди шу нарсани барча биологик турлар ўзларининг табиатдаги ўринларини эволюция миқёсида кузатиб айтишлари мумкин. Олимлар бу ҳодисани Қизил Қиролича Тамойили деб аташган.
Бўрилар қуёнлар билан озиқланадилар шундай экан, тезроқ югура олган узунқулоқлар устунликка эга бўлишади. Улар омон қолиб, наслни давом эттиришади ва генларини кейинги авлодга узатишади. Шу тариқа, кейинги авлод бўрилари янада тезроқ қуёнларни овлашларига тўғри келади. Бўрилар орасида ўлжага ета олган ёки ҳийла ишлатиб уни қўлга тушира олганлари оч қолишмайди. Бу  бўрилар устунликка эга бўлишади, улар ўзларини тўйдира олишади, насл қолдириб, уларга ўз қобилиятларини мерос қолдиришади, яъни эволюциянинг кейинги тармоғида қуёнлар бунга мослашишга мажбур бўлишади. Ва бу ниҳоясиз давом этаверади.

Турлар ўртасидаги рақобат ҳайвонларни бир бирларига душман қилиб қўймайди. Бу бир тур бошқасининг кўмагисиз яшай олмаслигини англатади.
Қуёнлар бошқа турлар сингари нафақат табиий "душманларига", балки атроф-муҳитга ҳам мослашишлари керак бўлади. У ҳам доимо ўзгариб туради: бир ҳаво исиб кетади, бир сув тошқини содир бўлади, бир озуқа кам униб чиқади ва ҳк.  Кимда қулай хусусиятлар бўлса, ўша мослашиб, насл қолдиради.

Яшаш учун курашнинг бошқа бир шакли бу тур ичидаги курашдир.  Барча қуёнлар бир хил озуқани ейишади, уларга бир хилда бошпана керак бўлади, бир хил йиртқичлардан қочишади, демакки улар бир-бирларининг рақибларидирлар.
Қуён қуёнга бўри.

Табиатда бир сония бўлса ҳам нафас ростлаш мумкин эмас, озгинага чалғиб қолсангиз, тамом, сизни ё еб қўйишади ёки сиздан ўзиб кетишади. Доно Қизил Қиролича айнан шу ҳақида гапирган эди.

«Курашаётганлар мағлуб бўлишлари мумкин, лекин курашмаганлар аллақачон мағлубдирлар»
Бертолд Брехт

ЭВОЛЮЦИЯ
👍2
Оққорин Кабутар

Янги Гвинея, Бисмарк архипелаги ва Сулаймон оролларида учрайди.

#кунжонивори

ЭВОЛЮЦИЯ
👍1
​Гладиатор ўргимчак 🕸

Шубҳасиз, эволюция жуда ғаройиб. Мана масалан, ўргимчаклар тўр тўқиб, ўлжанинг ўзи келиб унга тушишини кутишади. Лекин, кўринишидан, гладиатор ўргимчак учун бу етарли эмас шекилли.

У тўрга тутишнинг ўзига хос усулини танлаган. Қоронғилик тушиши билан инидан чиқиб, ёпишқоқ ва қайишқоқ иплардан кичкина тўр тўқийди. Ўлжани унинг катталигидаги тўр билан тутиш мумкин бўлса, каттакон тўр тўқиб ўтиришнинг нима кераги бор? Эволюция ҳар доим оқилона тежамкорликни рағбатлантиради.

Яшириниб, ўлжасини кутади. Худди теннисчидек тўп оширилишини кутиб туради. Гладиатор ўргимчакнинг кўриш қобилияти жуда ривожланган ва у қоронғиликда усталик билан йўналишни аниқлай олади.

Ўлжа унга етарлича яқин келиши биланоқ, ўргимчак унинг устига тўрини ташлайди. Ўлжа қўлга тушади. Ҳисоб 1:0. Ўргимчак ғалаба қозонди.

У қандай эпчиллик билан буни уддалашини бир кўринг!

ЭВОЛЮЦИЯ
👍2
Сичқонсимон Пакана Опоссум

Жанубий Американинг Амазонка ва Ориноко дарёлари оралиғидаги ҳудудларда яшайди.

#кунжонивори

ЭВОЛЮЦИЯ
👍1
#буқизиқ

Тимсоҳлар тилларини чиқара олишмайди.

ЭВОЛЮЦИЯ
👍1
Жундор тенрек.

Мадагаскарда яшайди.

Майда ҳашоротлар ва чувалчанглар билан озиқланади. Тенрек дарахтга тирмаша олсада, бу қобилиятидан кўп фойдаланмайди.

#кунжонивори

ЭВОЛЮЦИЯ
👍1
​Ҳаёт пойдевори🧬

XX аср бошларигача, органик (тирик) ва анорганик (нотирик) оламлар бир биридан мутлақо фарқ қилади деб ҳисобланган ва тирик нарсаларни тирик қиладиган «ҳаётий куч» ҳақида қарашлар мавжуд эди.  Бу ҳол то Фридрих Вёлер мочевина молекуласини синтез қилганига қадар давом этган. Биринчи бор тирик молекула сунъий ҳосил қилинган эди.

Органик моддаларни яратиш учун ҳаётий куч шарт бўлмай, энг оддий кимёвий моддалар етарли бўлар экан.
Табиат жуда оддий тузилган, ҳаёт пойдеворида кимёвий реакциялар ётади. Танамиздаги водород атомлари билан Ер пўстлоғидаги водород атомлари бир хил қонунларга бўйсунади. Бизнинг организмимиз бир вақтнинг ўзида сон саноқсиз реакциялар содир бўладиган улкан заводга ўхшайди. Бу корхонанинг бошқарув маркази эса барча йўл-йўриқлар шифрланган ДНКдир.

ЭВОЛЮЦИЯ
👍2
#буқизиқ

Жирафаларнинг бўйин суюклари сони инсонларники билан бир хил. Жирафаларда ҳам етти дона. Аммо улар жуда узун бўлгани туфайли бизларга суяклар аслида кўпдек туюлади.

ЭВОЛЮЦИЯ
Дубулғадор василиск.

Сув юзасида ҳудди ерда чопгандек югура олади. Марказий ва Жанубий Америкада (Коста-Рикадан То Венесуэлагача) ҳудудларида учрайди.

#кунжонивори

ЭВОЛЮЦИЯ
​Бананни олиш учун нечта шимпанзе керак? 🦍

Сиз учун нимани ҳис қилаётганингиз ёки исташингизни бошқа бир одамга тушунтириш осон ишми? Сизнинг мушугингиз нимани исташини тушуна оласизми? Ейиш, ичиш, ухлаш - буниси тушунарли. Аммо қолган хулқ-атвори бу жумбоқ. Шунчаки «миёв» англаш учун етарли эмас.

Олдимизга ўзга сайёраликлар учиб келишди дейлик, уларнинг хатти-ҳаракатини қанчалик аниқ тушуна оламиз? Бу худди чумолиларга бирор нимани ўргатишга ўхшаб кўринмайдими? Биз ақл-заковатимиз ва билимларимиз орқали чумолиларни бир мунча тушуна олармиз, аммо улар бизни тушунишадими? Бундай вазиятда айнан биз чумолиларга айланамиз.

Ҳа, майли. Ҳозир ўзида биз инсонлармиз. Ва биз бир нарсани текшириб кўришимиз мумкин: энг яқин қондошларимиз - шимпанзеларни қанчалик тушуна оламиз? Масала мазмуни тушунарли, энди шартларига ўтамиз.
Берилган: қафасда турган шимпанзе, овқатни яширувчи олим, бундан бехабар бошқа бир олим. Олим тажриба жойини тарк этишдан олдин, бананни тош остига яширади, шимпанзе эса буни кузатиб туради. Бироздан сўнг, бошқа олим келади, қафасдаги шимпанзе аввал шовқин солиб олимнинг эътиборини ўзига қаратади, сўнгра қўли билан аввал тош остини кейин эса оғзини кўрсатади. Менимча , ишора аниқ-равшан. Ажойиб, тўғрими? Шимпанзе шунчаки овқат ейишини «айтмайди». У овқат яширилган жойни эслаб қолади, одамни «чақиради», ва овқатни ейиши учун унга олиб беришини сўрайди. Бу пухта режа!

Шундай экан тушуна олиш жуда муҳим нарса. Биз ўта ғаройиб уюшқоқликка эга чумолиларга, шимпанзелардек муносабатда бўлмаймиз. Биз уларни яхши тушунмаймиз. Ҳеч бўлмаганда ўзга сайёраликлар чумоли бўлмасинлар-да, бўлмаса жуда алам қилган бўларди.

ЭВОЛЮЦИЯ
Пакана мартишка

Дунёдаги энг кичик маймун ҳисобланади. Бўйи бор йўғи 11-15 см. Жанубий Африкада истиқомат қилади.

#кунжонивори

ЭВОЛЮЦИЯ
#буқизиқ

Коалалар кунда 22 соатгача ухлашлари мумкин. Бунга сабаб улар ейдиган евкалипт япроқларида катта миқдорда токсинлар ва клетчатканинг мавжудлиги, озуқавий моддаларнинг озлиги ва уни ҳазм қилиш учун жуда кўп энергия кераклигидадир.

ЭВОЛЮЦИЯ