EskiObod_Uz
125 subscribers
4.85K photos
3.14K videos
115 files
10.7K links
🕋 🕌Ў.М.И Наманган вилояти Вакиллиги Янгиқўрғон Тумани "Эскиобод" жомеъ масжиди.
🕋Таклиф ва саволлар учун:
@EskiObod_masjidi га мурожат килинг.
🕋Эскиобод масжиди расмий группаси:
https://t.me/Ilmiy_Suhbat_
Матбуот хизмати ходими
Абдусалом Йу́лдошев
Download Telegram
#ТАФАККУР:

ФАҚАТ ТИЛДА ТАВБА ҚИЛИШ ЁЛҒОНЧИЛАРНИНГ ТАВБАСИДИР


Аввало биргаликда тавба қилайлик:

استغفر الله (3) استغفر الله العظيم الکريم الذی لا اله الا هو الحی القيم و اتوب اليه. اللهم انت ربی لا اله الا انت خلقتنی و انا عبدک و انا علی عهدک و وعدک ما استطعت اعوذ تک من شر ما صنعت ابوء لک بنعمتک علی و ابوء بذنبی فاغفرلی فإنه لا يغفر الذنوب الا انت

Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ, астағфируллоҳ. Астағфируллоҳал ъазийм ал карим, аллазий лаа илаҳа илла ҳу... Ал ҳаййул қайюм ва атубу илайҳ.

Аллаҳума анта робби... Лаа илаҳа илла анта халақтаний... Ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту аъузу бика мин шарри ма санаъту абуу лака биниъматика алаййа ва абуъу бизамби фағфирли фа иннаҳу лаа яғфируз зунуба илла анта.

Ё Раббана! Шу ёшимизга қадар қилган хатоларимизни, гуноҳларимизни, айбларимизни, қусурларимизни лутфинг, караминг билан кечир. Бундан кейинги ҳаётимизда гуноҳу хато қилмасдан, севган қулинг бўлиб яшашимизни насиб эт!

Инсон гуноҳ қилган, айбли бўлиши мумкин. Аллоҳу Таъоло ҳазратлари Ғаффораз зунубдир – гуноҳларни авфу мағфират этгувчидир. Сатторал уюбдир – айбларни беркитувчидир. Афувдир – авф этишни севади.

Каримдир – бандасининг гуноҳидан қатъи назар, озгина қилган савобли ишлари учун ҳам кўп мукофотлар бериб, уни охиратда бахтиёр қилувчи улуғ раҳматга эгадир. Демакки, банда хатосини тушунсин, Аллоҳга қайтсин...

Аллоҳга қайтишни «тавба» дейдилар. Шуни билиш керакки, фақатгина «Тавба қилдим, ё Раббим!» дейишнинг ўзи билан тавба тавба бўлмайди. Тавба – ваъдадир, надоматдир... Инсон ўз ҳаётининг жараёнини, фаолиятини, йўналишини, яшаш тарзини ўзгартиришидир. Шунинг учун Аллоҳга астойдил тавба қилиш керак...

Ҳазрат Али разияллоҳу анҳу Куфа масжидига кириб қарасалар, масжиднинг бир бурчагида бир одам: «Тавба қилдим, ё Раббим! Тавба қилдим, ё Раббим!..» – деб ўтирибди. Ҳазрат Али унга: «Тавба қиляпсан, бу жуда яхши, аммо шуни билки, фақатгина сўзда: «Тавба қилдим, ё Раббим!» дейиш ёлғончиларнинг тавбасидир», – дедилар. Чунки тили билан тавба қилади, феъл-одатини ўзгартирмайди. Инсон ўз ҳолини, феъл-атворини ўзгартириши, яхши бир инсон ҳолига келиши керак.

Масалан, Аллоҳ асрасин, қимор ўйнаса, қиморни ташлаши, Аллоҳ асрасин, ичкилик ичувчи бўлса, ичкиликни ташлаши, ёмон одатлари бор бўлса, уларни ташлаши керак! Жаноби Ҳақ йўлига қайтиш бу...

Инсоннинг қайтиши қатъий бўлса, бу қайтишга «тавбаи-насуҳ», жуда самимий тавба дейдилар. Насуҳ – жуда самимий дегани. Мана шундай самимий қайтиш – тавба қилса, олдинги гуноҳлари қанча кўп бўлса ҳам, Аллоҳ кечиради. Ҳатто қотил бўлса ҳам, золим бўлса ҳам, кечиради. Бу хусусда Ҳадиси шарифларда муждалар бор. Шунинг учун Аллоҳнинг раҳматидан асло умид узмаслик, Аллоҳнинг раҳматини исташлик керак!..

"Ислом ва ахлоқ" китобидан.


https://t.me/eskiobodmasjidi
#ТАФАККУР

ҲОВЛИНГИЗ ОБОДМИ?

Ҳазрат Ашраф Али Таҳонавий айтадилар:

«Бир инсонга доимий яшаш учун ҳовли ҳадя қилинди. Унинг ижарада турадиган бошқа уйи ҳам мавжуд. Ижарадаги уйи яқин, ўзига мулк қилиб берилган уй узоқда экан. Икки уй ҳам хароб аҳволда. Ҳалиги одамнинг пули эса битта уйни обод этишга етади, холос. Шунда ўша одам: «Узоқдаги ўз уйимни таъмир қилгандан яқиндаги ижара уйни обод қилганим яхши», дебди. Буни эшитган ҳамма уни аҳмоқликда айблабди. Бизнинг ҳам мисолимиз шунга ўхшайди. Бизга ҳам бу дунё - ижарадаги ҳовли. Биз охиратдаги ўзимиз учун доимий манзил бўладиган уй қолиб, 70-80 йилга, балки ундан хам кам муддатга берилган ижара уйни обод қиляпмиз».

Бошқаларга хам эслатинг зеро сиз сабаб улар хам Хақни билиб олишар!
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👇👇👇👇👇👇👇👇
@eskiobodmasjidi
#Тафаккур

БИР КИШИДА ҚУЙИДАГИ БЕШТА ФАЗИЛАТНИ КЎРМАСДАН У БИЛАН ДЎСТЛИК ҚИЛМА:

1. Фақирликни бойликдан афзал билиш

2. Амални илмдан устун кўриш

3. Хорликни иззатдан юксак ҳисоблаш

4. Басират ва фаросат эгаси бўлиш

5. Ўлимга доим тайёр туриш

Хожа Абдухолиқ Ғиждувоний

👇👇👇👇👇👇👇
@eskiobodmasjidi
#ТАФАККУР:

Ўзлари муҳтож бўла туриб, муҳожирларга ёрдам қўлини узатган ансорлар ҳақида Аллоҳ таоло шундай деб марҳамат қилган:

“…гарчи ўзларида эҳтиёж бўлса-да, ўзларини қўйиб (ўзгаларни) ийсор-ихтиёр қилурлар…” (Ҳашр сураси, 9-оят).

Ўзига тўқ бир киши ҳайит арафасида махфий равишда қўй садақа қилмоқчи бўлди. Қўйни бир вакил орқали камбағал танишига юборди. Юбориш олдидан вакилдан танишига исмини айтмаслигини илтимос қилди.

Орадан бир неча кун ўтгач, воқеамиз қаҳрамони бозорда айланиб юрса, ҳалиги камбағал киши ҳам бозорда турган экан, ёнида эса ўзи садақа қилган қўй бор эди. Воқеамиз қаҳрамони фақир кишининг ўша қўйни сотмоқчилигини кўриб, ҳайрон бўлди ва ёнига бориб, "Қўйни нега сотмоқчисиз?" деб сўради.

Шунда фақир киши: "Менга бу қўйни бир муҳсин, қўли очиқ киши берганди. Кўриб турганингиздек, бу жонивор каттагина. Ён қўшним бор, бечоранинг ҳайитга қўй сотиб олишга қурби етмайди. Шунинг учун қўйимни сотгани олиб келдим. Буни сотиб, пулига кичикроқ қўйдан иккита оламан-у, биттасини қўшнимга бераман" деди.
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👇👇👇👇👇👇👇@eskiobodmasjidi
#ТАФАККУР:

​​• Агар бировнинг ташвиши сени ҳам ташвишга солса;
- билки ҳали табиатинг тоза экан.

• Агар ўзингдан бошқаларда ҳам гўзалликни кўра олсанг;
- билки, ички дунёинг гўзал экан.

• Агар биродарлик ришталарини муҳофаза қила олсанг;
- билки, сен учун нурли йўлларда доим ҳамроҳ топилади.

• Агар ўзингдан бошқаларга ҳам яхшиликни холис қила олсанг;
- билки, сен вафога жуда яқинсан!

• Билгин:
• Айбсиз дўст қидирган ёлғиз яшайди;
• Нуқсонсиз жуфт излаган бўйдоқ ўтади;
• Қийинчиликсиз ёр истасанг... истаб юраверасан;
• Лабингни фақат икки нарсага ишлат:
- бири табассум;
- иккинчиси сукут.
• Табассум мушкул ишларни ҳал қилади;
• Сукут эса мушкул ишларни ўтказиб юборади.

(Шайх Шаъровий).
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👇👇👇👇👇👇👇👇
@eskiobodmasjidi
​​#Тафаккур

Сочингиз оқарибди…

Кисро ҳасса ушлаб турган икки кишига қаради. Бирининг соқолидан олдин сочи оқарганди. Иккинчисини сочидан олдин соқоли оқарганди. Иккисидан бу ҳолат ҳақида савол қилди.

Биринчиси: «Соқолимдан олдин сочим оқарганини сабаби: сочим сақолимдан олдин чиққан. Катта кичикдан олдин қарийди», деди.

Иккинчиси: «Соқолим сочимдан олдин оқарди. Сабаби соқолим ғам, ташвиш ўрни бўлган қалбимга яқин», деди.

Ҳабиб айтади:

Кўнгил оқлигига экан аломат,

Сочдаги оқлар қилманг, маломат.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтади:

1-Сочни пешона томондан оқариши кароматдир-улуғлик белгисидир.

2-Икки (қулоқ) томонидан оқариши вараъ-тақвони юксак чўққисидандир.

3-Мўйловнинг (биринчи) оқариши фаҳшдандир.

4-Елкадан оқариши шумликдандир.

Ҳакимлар айтади: «Сочнинг оқариши унинг ўлимидир».

Муъаммар ибн Сулаймон: «Сочнинг оқариши ўлим босқичларидандир.

Баҳжатул мажолис. Ибн Абдул Барр. 2/223.

Абдулҳай Лакнавий раҳматуллоҳи алайҳ айтади:


«Инсон бошидаги битта соч оқарса инсонга хитоб қилар экан: «Эй инсон тайёргарлигингни кўр. Чунки сенга ўлимдан хабар келди», дер экан.

Одамлар оқарган тукларни эмас, қалбдан гуноҳларни юлиб ташлаши керак!

🔗 Улашинг:
🌐 @eskiobodmasjidi
​​#Тафаккур

ФАРИШТАЛАР...

Хонадонингизда кекса одам борми? Бахтли экансиз! Дунё ташвишларидан тўйиб кетсангиз, шуларни зиёрат қилинг: ҳаёт абадий эмаслигини ўйлаб таскин топасиз.
Хонадонингизда гўдак борми? Сиз ҳам бахтли экансиз! Дунё ташвишларидан тўйиб кетсангиз, гўдакни бағрингизга босинг: ҳаёт давом этаётганини ўйлаб, таскин топасиз...

МУНОФИҚ

Онасини беҳурмат қилган одам қўшни кампирни яхши кўраман деса, ишонмайман. Ўз халқининг тилини, маданиятини, тарихини ҳурмат қилмаган одам бошқа халқларнинг тилини, маданиятини, “тарихини” ҳурмат қиламан, деса ишонмайман...

ОИЛА

Оилани муқаддас билмаганлар учун муқаддас нарсанинг ўзи йўқ!

КЎНГИЛ

Одам ҳамма нарсага тўйиши мумкин. Бойликка... Амалга... Шон-шуҳратга... Худонинг ўзи кечирсин-ку, ҳатто ҳаётга ҳам... Қариб-чуриганда “Омонатингни ола қол, Яратган Эгам”, дейдиганлар чин дилдан гапиради...
Одам ҳамма нарсага тўйиши мумкин. Фақат бир нарсага – Меҳрга тўймайди. Бу масалада шоҳу гадо баробар. Холбуки, дунёда бундан арзон нарса йўқ. Бир оғиз ширин Сўз, бир чимдим Меҳр кимни ўлдирибди? Биз эса шуни ҳам бир-биримиздан аяймиз...

ЭНГ БЕБАҲО, ЭНГ АРЗОН


Дунёда энг бебаҳо, аммо ҳалигача беназир тарқатиладиган хазина бор. Бу – она меҳри.

🔗 Улашинг:
🌐 @eskiobodmasjidi
#ТАФАККУР

Имом Шофиъий бир кун эрталаб бомдод намозидан кейин уйга қайтаётганларида, йўлда бир кишини учратдилар.

У киши салом бериб Имом Шофиъийдан ҳол-аҳвол сўраб:
- Қандай тонг оттирдингиз? -деди.
Имом Шофиъий қандай тонг оттирганларини қуйидагича тушунтирдилар:

- Мендан саккиз нарса сўралган ҳолда тонг оттирдим!
Киши ҳайрон бўлиб:
- Ҳазрат, сиздан ким бирор нарса сўраши мумкин?
Сизнинг бировга ишингиз тушмайдику? - деди.

Имом Шофиъий табассум қилиб, сўзларини изоҳладилар:
- Қарагин, мендан кимлар нима сўраябди:
1 - Роббим мендан фарзини сўраябди.
2 - Росулуллоҳ мендан суннатларини сўраябдилар.
3 - Оила, бола-чақам кунлик ризқларини сўраябдилар.
4 - Нафс унга эргашишимни сўраябди.
5 - Шайтон орқасидан боришимни сўраябди.
6 - Кироман котибийн малаклари (Елкадаги фаришталар) яхши нарсаларни ёздиришимни сўраябдилар.
7 - Ўтган кунлар қаришимни сўраябди.
8 - Охирида эса, ўлим фариштаси тайёр туришимни сўраябди.
Шундай қилиб мен мана шу сўровлар билан тонг оттираяпман.
Ҳар куни эрталаб бу саволлар жавобини кутябди.

Имом Шофиъийни эшитган киши ўйланиб туриб, бироздан кейин сўради:
- Эй имом, бу нарсалар фақат сиздан сўраляптими, ёки мендан ҳам сўраляптими?

- Буёғини билмадим, ўзинг ўйлаб кўр! - дедилар.

Киши бошини қуйи солиб, давом этди:
- Ҳар куни эрталаб мендан қанча нарсалар сўралаётган экан, билмас эканман.
Буларнинг жавобини ўйлаб кўриш керак.

Сиз нима деб ўйлайсиз, биздан ҳам бу саккизта нарса сўралаётганмикин?
Эрталаб ҳар куни ишимизга кетаётганимизда мана шу нарсаларни ўйлаб кўрамизми?


♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 @eskiobodmasjidi
#Тафаккур

Қиёмат куни ўғлингиз Аллоҳ ҳузурида туриб:

– Отажон, нима учун мени чет элга саёҳатга олиб бормагансиз, деб даъво қилмайди.
– Отажон, нима учун менга компьютер ва уяли телефон олиб бермагансиз, деб даъво қилмайди.
– Отажон, нима учун менга данғиллама ҳовли қуриб бермагансиз, мазали таомлар билан сийламагансиз, деб даъво қилмайди.

Лекин Қиёмат куни:

– Отажон, Аллоҳга қандай ибодат қилишни нима учун ўргатмагансиз?!
– Отажон, нима учун менга Қуръон ўқишни ўргатмагансиз?!
– Отажон, нима учун намоз ўқимаганимда мени бундан қайтармагансиз?!
деб даъво қилиши аниқдир.

Дўстларга ҳам улашинг!
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
🌏@eskiobodmasjidi
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
https://www.youtube.com/@EskiObodmasjidi
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
#ТАФАККУР

УЛУҒЛАР ҲИКМАТИ

1. Руҳни даволамай туриб, танани даволаб бўлмайди.
2. Дуо қилувчининг ейдиган таоми, киядиган кийими, тураржойи, барча нарсалари ҳалолдан 
бўлиши керак.
3. Энг яхши дори – хордиқ ва нафсни тийиш.
4. Секин-секин шошил.
5. Феъл кенглиги – ризқ мўллиги.
6. Кулиш билан йўқотилган нарса йиғлаш орқали топилмайди.
7. Кўп ухлайдиган одамнинг умри бебарака бўлади.
8. Ким бировнинг пайини қирқса, ўзиники ҳам қирқилади.
9. Ғазабнинг аввали тентаклик, охири надоматдир.
10. Болаларим мени ҳурмат қилсин десанг, ота-онангни эъзозла.
11. Бойликнинг яхшиси ҳалолдан топилгани, савобли ишларга сарфланганидир.
12. Кибрланма, зинога яқинлашма, ота-онага хизмат қил, исрофгарчилик қилма, ҳалол меҳнат 
қил, кийимингни тоза тут. Шунда соғлом бўласан, узоқ яшайсан.
13. Уйқуга кетишдан олдин “Аллоҳга шукр, мен соғман, мен яхшиман”, деган сўзларни 
такрорла.
14. Кўп кишилар сир сақлай билмаганлари учун ҳалокатга учрайдилар.
15. Умринг аввалида қанчалик сергак бўлсанг, умринг охирида ҳам шунчалик ҳушѐр туриб, 
тадоригингни кўриб қўй.
16. Қудуқ ичидан осмонга қараган одам жуда оз нарсани кўради.
17. Деворни нам, инсонни ғам йиқитади.
18. Ният хайрли бўлса, оқибат ҳам хайрли бўлади.
19. Ёмғир ёғаётганда кўзасини тўлдирмаган сувсиз қолади.
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👇👇👇👇👇👇👇👇

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
@eskiobodmasjidi
#ТАФАККУР:

Бир кунда камида 600 марта!

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам бир кунда 70 дан зиёд тавба ва истиғфор айтардилар.
 
وعن أبي هريرة رضي الله عنه قال : سَمعتُ رَسُول اللهِ صلى الله عليه وسلم يقولُ: «وَاللهِ إنِّي لأَسْتَغْفِرُ اللهَ وَأتُوبُ إلَيْهِ فِي اليَومِ أَكْثَرَ مِنْ سَبْعِينَ مَرَّةً » . رواه البخاري  

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Аллоҳга қасамки, мен бир кунда Аллоҳга етмиш мартадан кўп истиғфор айтиб, Унга тавба қиламан”, деяётганларини эшитдим”. (Бухорий ривояти). 

Ўзимизга шундай таъкидли савол берайлик: “Инсонларнинг гултожи, Пайғамбарларнинг имоми, олдинги ва кейинги гуноҳлари кечирилган зот кунига етмиш марта истиғфор айтганларидан кейин мен ким бўлибманки, истиғфор айтмасам! Нимамга кериламан?! Қайси гуноҳларим кечирилгани хабар қилинди?! Шундай экан, кунига етмиш ёки юз марта эмас, беш юз марта, минг марта истиғфор айтишим керак!”

Айтгандек, истиғфор «Аллоҳдан гуноҳларни мағфират қилишини сўраш» деганидир. Астағфируллоҳ деганимизда, «Аллоҳдан гуноҳларимни кечиришини сўрайман» деб айтаётган бўламиз.

Тавба эса Аллоҳ таолога қайтиш, юзланиш дегани.

Гуноҳдан тавба қилиш дегани ўша гуноҳдан тўхташ, гуноҳ қилиб қўйганига афсус, надомат қилиш ва ўша гуноҳга умрбод қайтмасликка азму қарор этишдир.

Тавба эшиги очиқ! Нимани кутяпмиз?!

Ёки гуноҳимиз, хатоимиз йўқми?!

Унутмайлик, жонимиз ҳалқумга келганда, ўлаётганимизда, «Тавба қилдим» десак, кеч бўлади.

Аллоҳ таоло бизни истиғфор ва тавбаи насуҳда собит бандаларидан қилсин, У Зот барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
#ТАФАККУР

ИБРАТ

Оғир касалликдан сўнг эр ёшгина аёли ва эмизикли ўғил фарзандини қолдириб вафот этди. Жанозага келган амаки гўдакни ўз қарамоғига олишини, келинойисини ҳам қаровсиз қолдирмаслигини ваъда қилиб марҳум акасига тегишли барча мол-мулкни ўз номига ўтказишини айтди. Бу ваъдаларга ишонган келинойи эрининг номидаги ҳамма нарсани қайнисининг номига ўтказиб берди.
Амаки акасига тегишли бўлган ҳамма нарсани сотиб, пулни қўлга олгач Америкага жўнаб қолди.

Америкада иш бошлади, яхшигина даромад қила бошлади. Америкалик хонимга уйланиб, тез орада фарзандли ҳам бўлди. Аёли унга даромад топишда ёрдам бериб турди. Хаш-паш дегунча орадан 15 йил ҳам ўтиб кетди.
Бу орада бева аёл ёлғиз ўғли билан оғир қийинчилик шароитда кун кўришар эди. Ўғлини ақлли, одобли қилиб тарбиялади, яхши кишиларнинг кўмаги билан таълим-тарбиясига хам имкон топди.

Орадан 15 йил ўтиб амаки жуда катта сармояга эга бўлди ва ўз юртига қайтишга қарор қилди. Аввал, ўзи юртига келиб каттагина ер сотиб олди. Унга жуда ҳашаматли қилиб вилла қурдирди. Мол-мулкини автомобил савдосига тикди ва тез орада ширкати шаҳардаги номдор ширкатлардан бирига айланди.
Амакисининг довруғини эшитган бола унинг ёнига ёрдам сўраб борди. Тўғрироғи, отасидан қолган мол-мулкни талаб қилгани борди. Аммо, амаки эса, болани қувиб солди, қайтиб қорасини кўрсатмаслигини талаб қилди.
Бола онасининг олдига кўнгли чўкиб, умидсиз ҳолда қайтди.

Амаки, қурган вилласини энг замонавий жиҳозлар билан жиҳозлади ва Америкадан қайтаётган оиласини шахсан кутиб олиш учун аэропортга янги хашаматли машинасида борди.
Аёли ва фарзандларини машинасига ўтказиб, жуда катта орзу ҳаваслар билан вилласига қайтиб келаётганда кутилмаганда йўлда бахтсиз ходиса рўй берди. Катта тезликда келаётган машинанинг ағдарилиб кетиши оқибатида амакининг ўзи, аёли ва фарзанди воқеа жойида вафот этишди.
Амакининг етим жиянидан бошқа яқин қариндоши йўқлиги учун қолган молу-давлатга бола меросхўр бўлди.
Аллоҳ таоло марҳумнинг молини унинг инисининг қўлига 15 йилга бериб қўйиб, шу вақт давомида уни кўпайтириб боланинг қўлига топшириши ҳеч кимнинг ҳаёлига келмаган эди.

Мазлумнинг дуоси билан Аллоҳнинг ўртасида парда йўқ, дегани шу бўлса ажаб эмас.
وما كان ربك نسيا
"Раббинг асло унутувчи эмас".

Ҳар қанча кучли бўлсангда, зулм қилма, зулмнинг охири надоматдир.
Сенку, ухларсан аммо, мазлум дуобадла бедор, Аллоҳни на мудроқ ва на уйқу олур.
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
#Тафаккур

Нима учун қулоқ суви аччиқ, кўз суви тузли, оғиз суви чучук?!

Қулоқ сувининг аччиқ бўлиши ҳикмати:
Аллоҳ таоло қулоқ сувини аччиқ қилиб яратди. У қўнғизу ҳашаротлардан сақлашга кўмаклашар экан. Агар аччиқ бўлмаганида ширин уйқуда ётган пайтимизда чумоли, қурт-қумурсқаларнинг қулоғимизга кириб кетиши мумкин эди.

Кўз сувининг тузли бўлиши ҳикмати:
Тиниқ-шаффоф кўзларимизга қанчадан-қанча чанг ва бошқа зарарли нарсалар кириши мумкин. Тузли сув шу нарсалардан асрайдиган энг фойдали ва муҳим суюқлик экан. Кўзга бирор нима кирса ёки тушса, шу заҳоти кўзимиз ёшланади. Демак, бу – бежиз эмас.

Оғиз сувининг чучук бўлиши ҳикмати:
Оғиз суви чучук бўлгани боис ҳар қандай таъмни ажрата олиш қобилиятига эгамиз. Агар оғиз суви аччиқ ёки тузли бўлганида неъматлар таъмини билолмас эдик.

🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
#ТАФАККУР

ҚАНОАТЛИ БЎЛ, БЕҲОЖАТ БЎЛАСАН

«Эй Одам фарзанди! Қаноатли бўл, беҳожат бўласан. Ҳасадни тарк қил, роҳатда яшайсан. 
Ҳаромдан сақлан, динингни холис қиласан. Ким ғийбатни тарк этса, унга муҳаббатим намоён
бўлади. Ким одамлардан узлатда бўлса, улардан омонда юради. Кимнинг сўзи оз бўлса, ақли
комил бўлади. Ким оз ризққа рози бўлса, Аллоҳ билан боғланибди. 
Эй Одам фарзанди! Сен амал қилмайдиган нарсангни биласан-у, нечук билмаган нарсангни
билишни талаб қилаверасан? 
Эй Одам фарзанди! Дунёда худди эртага ўлмайдигандек ҳаракат қиласан. Гўё абадий
яшайдигандек мол-дунё тўплайсан. 
Эй дунё, сенга ҳирсу очкўзлик билан ташланган одамдан юз ўгир. Сендан юз ўгирган
одамга интил. Сенга назар солувчиларнинг кўзидан холи бўл».

(Имом Ғаззолий. Қирқ ҳадиси қудсий). 
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
​​#Тафаккур

ШАЙТОН УНИТГАН ИККИ ТАРАФ

Шайтонни жаннатдан Аллоҳ ланатлаб қувгaн вақти шайтон Аллоҳга шундай деган экан:

Мен одамзотни 4 томонидан хужум қиламан дебди.
1. Олди томонидан чиқиб бойликка нафсбузарликка ўргатаман,
2. Ўнг томонидан келиб зинога номаҳрамга қарашга,
3. Чап томонидан келиб ҳаром еб, ҳаром ичишга,
4. Орқа томонидан келиб дўзахга ўзим билан тортиб кетаман дебди.

Шунда Аллоҳ боравер шундай қилишга уруниб кўрчи дебди.

Фаришталар Аллоҳдан
сўрашибди:
Нимага сен шайтонга одамга бунчалик хужум қилишига рухсат бердинг. Одамлар сени кўрмай туриб сенга ибодат қилишади сен яна уларга 4 томонидан шайтон юбораяпсан дебди.

Шунда Аллоҳ:
Шайтон 4 томонни айтдию 2 тамонни унитиб қўйди. Бандаларим пастга қараб намоз ўқиб менга ибодат қиладилар ва мен уларга юқори тарафдан баракани ёғдираман деган экан...


️Дўстларингизга ҳам улашинг!
Бизга обуна бўлинг!👇

🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
#Тафаккур

ТАҚДИР АҚИДАСИНИНГ ҲИКМАТИ

Қуръони карим тақдир масаласининг ҳикматини қуйидагича баён қилади:
  «Қўлларингдан чиққан нарсага хафа бўлмасликларинг, сизларга берган нарсага хурсанд бўлмасликларинг учун».

Яъни, Худони тақдирига ишонишнинг фойдаси шуки, агар сизнинг бирор мақсадингиз қўлдан чиқиб кетиб қолса, ортиқча ранжу ғам чекмайсиз. Агар бирор мақсад ҳосил бўлиб қолса, мутакаббирлик қиладиган даражада қаттиқ хурсанд ҳам бўлиб кетмайсиз.
  Ҳақиқий гап шуки, қайси одам
дунёдаги барча воқеа ва ҳолатларнинг Холиқи ва Молики деб Аллоҳ таолони билса, дунёда бўлиб турган ишлар барчаси тақдири илоҳий билан бўлади ва унинг воқеъ бўлиши иложсиздир, бирор кишининг кучи уни тўсолмайди, деб эътиқод қилса, айшда ҳам, мусибатда ҳам, роҳатда ҳам, кулфатда ҳам — ҳар икки ҳолат ҳам мўътадилликда тураверади.
  Ҳазрат Ашраф Али Таҳонавий айтдиларки, бунинг яққол мисоли шуки, дейлик икки одам бор, бири тақдирга қоил, иккинчиси тақдирга мункир. Икковида ҳам биттадан ўғил бор. Иккови ўғил ҳам ёлғиз фарзанд. Ҳар икки ўғил бир вақтда, бир хил касалга мубтало бўлди. Улар муолажа қилинсалар ҳам, ўлдилар. Кейин муолажада хатога йўл қўйилгани маълум бўлди. Энди оталарнинг ҳолини кўринг. Тақдирга мункир бўлгани-умр бўйи изтиробда ўтади. Ҳаёти давомида ҳеч қарор топа олмайди. Тақдирга қоил бўлгани эса бундай изтироб чекмайди. Чунки бу муолажанинг хато бўлиши ҳам тақдири илоҳийда битилган бўлиб, бундан ўзгача бўлиши мумкин эмас эди, деб билади.
  Аллоҳ таоло дунёни сабаблар олами қилган. Нима нарса рўй берса, сабаблар пардаси билан зоҳир бўлади. Ҳақиқатни билмаган одам шу пардада қолиб кетади. Пардани кўради, холос. Аммо ҳақиқатни билганлар эса оламдаги сабаблар барчаси фақатгина парда эканлигини биладилар. Асл фоил (иш бажарувчи) Ҳақнинг қудратидир.

Ҳофиз Шерозий яхши гап айтганлар:
Ин ҳама мастию беҳуший на ҳадди бода буд,
Бо ҳарифон он чи кард он наргиси мастона кард.

Маъноси:
«Бу бехудликлар, мастликларни пайдо қилишга майнинг ҳадди йўқ эди. Ҳарифларга (майхонадагиларга) нима қилган бўлса, ўша мастона наргис кўзли қилди.

Шоир «Мастона наргис»дан Ҳақ таолонинг иноятини назарда тутган.

"Мажолиси ҳакимул-умма" китобидан.
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
​​#Тафаккур

"Бугундан бошлаб ғийбат қилмайман!"

Ғийбатни тарк этиш томон 7 қадам...

1. Нафл намоздаги саждада, азон ва иқомат орасида ушбу дуони кўп такролаш:
اللهم اجعل كتابي في عليين واحفظ لساني عن العالمين
“Aллоҳуммажъал китаабий фи Иллиййин ва иҳфаз лисааний анил аъаламийн"
Маъноси: Aллоҳим китобимни яъни (Қиёматда бериладиган кишининг номайи аъмоли) Иллийинда яъни (Жаннатда) қилгин ва тилимни оламлардан сақлагин".
2. Ҳар сафар кимнидир ғийбат қилганингизда ўзингизни қийнаб, 100 бор истиғфор айтиб, ўз ҳасанотларингизни сақлаб қоласиз ва тилингизни муҳоза этишга одатланасиз.
3. Барча мўминларга нисбатан қалбингиз саломат бўлиши ва асло ғийбат қилмаслик учун ушбу дуони кўп айтинг: "Ей Роббимиз, Ўзинг бизларни ва бизлардан илгари иймон билан ўтган зотларни мағфират қилгин ва қалбларимизда иймон келтирган зотлар учун бирон ғилли-ғаш қилмагин". (Ҳашр, 10).
4. Олдингизда ғийбат қилинган кишини ҳимоя қилинг. Зеро, Набий алайҳиссалом: "Ким биродарини обрўсини сақласа, Aллоҳ Қиёмат куни унинг юзини оловдан асрайди", деганлар.
5. Ким ғийбат қилишдан халос бўлса, қабр азобининг учдан биридан халос бўлишини ёдда тутинг.
6. Ким мажлис ёки суҳбат ниҳоясида ушбу дуони айтса, ўша мажлисда бўлган нарса (ғийбат ва бекорчи гаплар) мағфират қилинади:
سبحانك اللهم وبحمدك ,أشهد أن لا إله إلا أنت أستغفرك وأتوب اليك
“Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдика, ашҳаду ан ла илааҳа илла анта астағфирука ва атуубу илайка”
Маъноси: Aллоҳим, Сени поклаб ёд етаман, Сенга ҳамд бўлсин. Гувоҳлик бераманки, Сендан ўзга илоҳ йўқ. Сендан мағфират сўрайман ва Сенга қайтаман (тавба қиламан)”.
7. Зикрни гўзаллигини ҳис қилинг ва ушбу оятни ёдда тутинг: "Улар у жойда бирон беҳуда ва гуноҳ-ёлғон (сўз)ни ешитмаслар". (Воқеа, 25).

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
#Тафаккур

Нима учун қулоқ суви аччиқ, кўз суви тузли, оғиз суви чучук?!

Қулоқ сувининг аччиқ бўлиши ҳикмати:
Аллоҳ таоло қулоқ сувини аччиқ қилиб яратди. У қўнғизу ҳашаротлардан сақлашга кўмаклашар экан. Агар аччиқ бўлмаганида ширин уйқуда ётган пайтимизда чумоли, қурт-қумурсқаларнинг қулоғимизга кириб кетиши мумкин эди.

Кўз сувининг тузли бўлиши ҳикмати:
Тиниқ-шаффоф кўзларимизга қанчадан-қанча чанг ва бошқа зарарли нарсалар кириши мумкин. Тузли сув шу нарсалардан асрайдиган энг фойдали ва муҳим суюқлик экан. Кўзга бирор нима кирса ёки тушса, шу заҳоти кўзимиз ёшланади. Демак, бу – бежиз эмас.

Оғиз сувининг чучук бўлиши ҳикмати:
Оғиз суви чучук бўлгани боис ҳар қандай таъмни ажрата олиш қобилиятига эгамиз. Агар оғиз суви аччиқ ёки тузли бўлганида неъматлар таъмини билолмас эдик.
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
​​#Тафаккур

5 маҳал намоз ўқийдиган одам бир кунда:

- 40 маротаба “Басмала”
- 40 маротаба “Фотиҳа сураси”
- 80 маротаба “Ар-Раҳмон”
- 80 маротаба “Ар-Роҳим”
- 213 маротаба “Аллоҳу Акбар”
- 120 маротаба “Субҳана Роббиял Аъзийм”
- 240 маротаба “Субҳана Роббиял Аъла”
- 15 маротаба “Субҳанака” ни яъни “Сано дуоси”
- 40 маротаба “Самиъ Аллоҳу лиман ҳамидаҳ”
- 40 маротаба “Роббана лакал ҳамд”
- 40 маротаба “Омийн (Эй Аллоҳ дуоимни қабул қил)”
- 33 маротаба “Зам сура”
- 21 маротаба “Ташаҳҳуд” ни ўқиб Пайғамбаримизга саловат
- 21 маротаба “Ташаҳҳуд” ни ўқиб Шаҳодат калимаси
- 26 маротаба Фаришталарга ва мўминларга салом
- 13 маротаба “Аллоҳумма антас Салам”
- 13 маротаба “Роббана атина” дуоси
- 13 маротаба “Роббана иғфирлий” дуоси
- 15 маротаба “Аллоҳумма солли ва салим” дуоси
- 15 маротаба “Аллоҳумма барик” саловати
- 15 маротаба “Шайтон” дан паноҳ тилайди.

Шуни билингки, энг хайрли амалингиз “Намоз” дир...!

Дўстларингизга ҳам улашинг
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
#Тафаккур_вақти

Тилнинг иккинчи офати: маҳмадоналик.

   Маҳмадоналик, яъни кўп гапириш ҳам ёмон деб топилган одатлардандир. Маҳмадоналик зарур ёки зарур бўлмаган гапларни керагидан ортиқ гапириб лақмалик қилишдан иборат. Чунки, зарур гапни бир-икки оғиз сўз билан мухтасар баён қилиш ҳам мумкин ёки уни таъкид ва такрорлар билан истаганча шишириб ифодалаш ҳам мумкин. Мақсадни битта сўз билан ифодалаш имкони бўла туриб, икки, уч сўзга ўтиш-маҳмадоналик, гарчи ҳожатдан ортиқ гапирилган бу сўзлар туфайли бирор гуноҳ ёки зарар юзага чиқмасада.
   Ато ибн Рабоҳ айтади: «Сизлардан олдингилар ортиқча гапни ёқтирмас эдилар. Улар Аллоҳнинг китоби ва Расулуллоҳнинг суннатидан бошқа ёки яхшиликка буюриш, ёмонликдан қайтариш ва тирикчиликка тааллуқли энг зарур ишларни ҳожат доирасидагина гапиришдан бошқасини ортиқча гап деб ҳисоблардилар. Ёки шак-шубҳасиз сизларнинг устингизда қилган ҳар бир амалингизни ёд олиб, ёзиб тургувчи улуғ фаришталар борлигини, ўнг ва чап томонда ўтирган икки фаришта инсонни ҳозиру нозир ҳолда кузатиб, оғзидан чиққан ҳар бир сўзини ёзиб олишини инкор қиласизми?! На динингизга, на дунёнгизга фойдаси бўлмаган гапларга эрталабданоқ тўлиб қолган саҳифангиз кўрсатилганида уялмайсизми?!».
   Саҳобаларнинг биридан ривоят қилинади: «Бир киши менга савол қилди. Ташна одам муздай сувга қандай чанқоқ бўлса, мен у кишига жавоб беришга ундан-да чанқоқ эдим. Лекин шу заҳоти жавобдан ўзимни тийдим, ортиқча гапириб қўйишдан қўрқдим».
   Билгин! Ортиқча гапнинг чегарасини кўрсатиш мушкул. Аммо, энг муҳими Аллоҳ таолонинг китобида чегараланган:
   "Уларнинг кўпгина махфий суҳбатларида яхшилик йўқ, магар ким садақага, яхшиликка ва одамлар орасида ислоҳга амр қилсагина, яхшилик бор. Ким ўша ишни Аллоҳнинг розилиги учун қилса, албатта, унга улуғ ажр берамиз" (Нисо сураси, 114-оят).
   Тафаккур қилайлик...

Абу Ҳомид Ғаззолий
"Тил офатлари"
китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi