EskiObod_Uz
125 subscribers
4.84K photos
3.13K videos
115 files
10.7K links
🕋 🕌Ў.М.И Наманган вилояти Вакиллиги Янгиқўрғон Тумани "Эскиобод" жомеъ масжиди.
🕋Таклиф ва саволлар учун:
@EskiObod_masjidi га мурожат килинг.
🕋Эскиобод масжиди расмий группаси:
https://t.me/Ilmiy_Suhbat_
Матбуот хизмати ходими
Абдусалом Йу́лдошев
Download Telegram
#Мазҳабсизлик

Ҳанафийлик мазҳаби

Мазҳаб асосочиси Aбу Ҳанифа Нўмон ибн Собит бўлиб, “Имом Aъзам” лақаби билан шуҳрат қозонган. У зот Куфа шаҳрида (699-767) таваллуд топиб, ўша ерда вафот этган. Устози Шаъбийдан калом, ҳадис, тафсир, фиқҳ илмларини мустаҳкам эгаллаб, улар орасида айниқса фиқҳ илмига катта қизиқиш билан қарайди. Aбу Ҳанифа яшаган давр Умавийлар ва Aббосийлар сулоласининг давлат бошқаруви вақтларига тўғри келди. Aбу Ҳанифа Қуръони карим, сунна, саҳобийлар сўзлари, қиёс, истеҳсон, ижмо, урф каби фиқҳий манба ва услубларга кўра ҳукум чиқарган. Aбу Ҳанифа асос солган ҳанафийлик мазҳаби саккизинчи аср ўрталарида тарқала бошлаб, нафақат Куфа, балки, Ироқ, Жазоир, Тунис, Марокаш, Индонезия, Малазия, Эрон, Мовароуннаҳр, Хуросон, Aфғонистон, Ҳиндистон, Покистон, Туркия ва бошқа мамлакатларга тезда тарқалиб улгурди.

Имом Aбу Ҳанифа асос солган ҳанафий мазҳаби Ироқнинг Куфа шаҳрида юзага келиб, Мовароуннаҳрнинг йирик шаҳарлари - Самарқанд ва Бухорода ўз тараққиётининг чўққисига кўтарилди. Мўтадиллиги, миллий урф-одатларга бағри кенглиги, турли минтақалардаги шарт-шароитларга мос келиши ва бошқа омиллар туфайли ҳанафийлик кўплаб мусулмон мамлакатлари халқлари томонидан қабул қилинган. Ҳозирда мусулмонларнинг тақрибан 47% ҳанафий мазҳабига эргашадилар.

Имом Aбу Ҳанифадан таълим олган шогирдлар замонасининг етук пешволари бўлиб етишган. Aна шундай шогирдлардан бири Aбу Юсуф бўлиб, Ҳорун ар-Рашид даврида қозилик вазифасида ишлаган. Иккинчи шогирди имом Муҳаммад ибн Ҳасан ўз навбатида устозидан олган барча илмини имом Шофиъийга ўргатган. Ҳадисларни саралашга моҳир бўлган, ҳар бир масалани далиллай оладиган Зуфар ибн Хузайл ҳам имом Aбу Ҳанифанинг кўзга кўринган асҳобларидандир. Яна бир шогирди Ҳасан ибн Зиёд И. A.нинг "Aдаб ал-кади" ("Қозининг одоби"), "Aннафақот" ("Нафақалар"), "Фароиз" ("Мерос илми") каби китобларини ёзиб тугатди.

Имом абу Ҳанифанинг ўғли Ҳаммод ва набираси Исмоил ҳам шаръий илмлар борасида йетук алломалар еди, улар турли шаҳарларда қозилик мансабида ишлашган. Ҳуросонда биринчи бўлиб ҳадисни ёзиб олган Aбдуллоҳ ибн Муборак ҳам имом Aбу Ҳанифадан таълим олган.

Дунёнинг кўпгина жойларида, жумладан, Марказий Осиё мамлакатларида мусулмонлар имом Aбу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳнинг мазҳаби қоидалари асосида ибодат қилиб келмоқдалар.

T.me/eskiobodmasjidi
#Мақола
#Мазҳабсизлик

Мазҳабларни инкор қилишнинг ҳукми

Биров мазҳабларни инкор қилса, уларни ёмон деб ҳисобласа, ҳадис китобларига эргашишни даъво қилса, унинг ҳукми қандай бўлади? У мубтадеъ бўладими ёки йўқми?
Унга жавоб. Мазҳаб эгалари – улар Абу Ҳанифа бўладими, Шофиъий бўладими, Молик ёки Аҳмадми ёхуд улардан бошқалари бўладими, мазҳабларини тузишда ва масалаларни ишлаб чиқишда шариатга хилоф қилган эмаслар. Ҳар бирлари тўртта асосий манбага – Қуръон, ҳадис, ижмоъ ва қиёсга суянганлар. Уларнинг ораларидаги ихтилофлар оят ва ҳадисларнинг маъноларини тушунишда юз берган, холос. Уларнинг бирортаси бу борада таассубга йўл қўймаган ёки қиёсни шариатга муқаддам ҳам қилмаган. Ҳидоят имомларининг барчаси қиёсни устун қўйишдан покдирлар. Улардан бирортаси тарафга бу айбни нисбат қилиш айни ёлғон ва бўҳтондир.
Айрим мутаассиблар ҳанафийларни «асҳоб ар-раъй» дейишлари эътибордан соқитдир. Бу ерда қизиқ гап хаёлга келади: райъ сўзига кирган «алиф-лом» артикли «аҳдий» бўлиб, дақиқ райъни билдиради. Яъни, ҳақиқатдан ҳам ҳанафийлар дақиқ, нозик раъй соҳибларидирлар!
Ҳофиз Ибн Ҳажар Асқалоний Шофиъий ўзининг «ал-Мажмаъ ал-муассас фи-л-мўъжам ал-муфаҳрас» асарида: «Ҳанафий мазҳабида бизнинг мазҳабимизда учрамайдиган мустаҳкам асосга эга қоидалар мавжуд», деб иқрор бўлган. Аллоҳ таоло ўз мазҳабига мустаҳкам бир зотнинг тилидан ҳанафийликнинг гўзаллигини васф қилдириб қўйди. Лекин уни кўпчилик тушунмай келади.
Хуллас, мазҳабларнинг бирортаси оят ва ҳадислар, ижмоъ ва қиёсга мухолиф эмас. Ҳар бир масаланинг асли мана шу тўрт нарсадан бирортасидандир. Шоҳ Валийуллоҳ Деҳлавий «ал-Инсоф фий баён сабаб ал-ихтилоф» асарида ёзади:
«Ушбу қоидаларга кўра фиқҳнинг асосини қурдилар. Ўзларидан олдин бирорта масала борасида сўз юритилмаган, уларнинг замонларида вужудга келган бўлса, бу борада марфуъ-муттасил ёки мурсал ёхуд мавқуф бўлган саҳиҳ ё ҳасан ёки эътиборга лойиқ ҳадис топдилар. Икки шайх (Абу Бакр Сиддиқ ва Умар ал-Форуқ разийаллоҳу анҳумо), бошқа халифалар, шаҳарларнинг қозилари ва фақиҳларининг хабарларини топганлар. Ёки ўша ҳадис ва хабарларнинг умумийлигидан, ишорасидан ёхуд тақозосидан истинбот қилдилар. Шу хилда Аллоҳ уларга суннатга амал қилишни осон айлади». Тамом.
Демак, юқоридагиларда маълум бўлдики, тўрттала мазҳабни инкор қилувчи ёки уни ёмон деб билувчи агар тўрт мазҳаб шариатга мувофиқ бўлганлиги учун шундай деб инкор қилса ёки ёмон санаса, кофир бўлади. Чунки, у динни хор қилган ва инкор қилган бўлади.
Олимхон Одилхон уғли

🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
👥 ГУРУҲИМИЗ: @SOF_TALIMOTLAR
T.me/eskiobodmasjidi
#Мақола
#Мазҳабсизлик

Бемазҳаблик иллати

«Мазҳаб керакмас, мен фақат Қуръон ва Суннатга эргашаман» дейдиган, ёки «Мен мазҳабларнинг рожиҳ (кучли) сўзларига амал қиламан» дейдиган одамни пайпоғига масҳ тортаётганини кўрсанг билгинки у каззоб экан.

Чунки у ўзи даъво қилганидай Қуръон ва Суннатга эргашган бўлганида эди оёғини ювган, ёки маҳсисига масҳ тортган бўлар эди.

Мазҳаблар масалаларини рожиҳини олиб амал қиламан деган даъвоси ҳақ бўлганида эди жавробга энг юқори шартларни қўйган мазҳаб сўзига амал қилиб (латта, юпқа пайпоққа эмас) қалин, усти ва ости тери билан қопланган, бир фарсаҳ (6 км) масофага сафар қилса йиртилиб кетмайдиган жавробга масҳ тортган бўлар эди.

Манбалар асосида тайёрланди.

Болтабой ўғли Мулла Умархон масжиди имом хатиби М Юсупов.

🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
👥 ГУРУҲИМИЗ: @SOF_TALIMOTLAR
T.me/eskiobodmasjidi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Маърузалар. #Мазҳабсизлик
#Аудио

🎙"НИМА УЧУН БИЗ ҲАНАФИ МАЗҲАБИДА ИБОДАТ ҚИЛАМИЗ".
👤 ┠ Поп тумани "Саиджалол хўжа" жоме масжиди имом-ноиби устоз Абдураҳмонов Адҳамжон домла ҳафизаҳуллоҳ

🌐 Манба @ISLAH_UZ

🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
👥 ГУРУҲИМИЗ: @SOF_TALIMOTLAR
T.me/eskiobodmasjidi
#Мақола
#Мазҳабсизлик

МАЗҲАБСИЗЛИК - КАТТА ХАТАР

Мазҳабни инкор этувчилар жонланиб қолган бир даврда яшар эканмиз, уларга аҳли илмларимиз муносиб жавоблар ва раддиялар бериб келишяпти.
Бемазҳаблар “Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг даврларида мазҳаблар бўлмаган. Шу боис бирор мазҳабга эргашиш бидъатдир” деб, бугун илмсиз ёшларни ўз домларига тортмоқдалар.

Қуръони карим ва ҳадиси шарифларга тўғридан-тўғри эргашилади деб, мазҳаб имомларини саҳиҳ ҳадисга риоя қилмасдан, ўз ижтиҳодларини ҳадисдан устун қўядилар, дейишмоқда. Аслида, мазкур даъволар жоҳилликдан бошқа нарса эмас. Уларнинг “мазҳаб”, “мужтаҳид”, “муқаллид” сўзларини тушунмасликлари оқибатида жоҳил бўлиб қолганлар. Пайғамбаримиз алайҳиссалом саҳобаи киромларга фиқҳий масалаларни ўзлари таълим берганлар. У зот Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳуни Яманга жўнатаётганларида: “Эй Муоз, агар бирор ҳукм чиқаришингга тўғри келиб қолса, нима қиласан?” дедилар. У:
– Аллоҳнинг Китоби билан ҳукм қиламан, – деди. У зот:
– Агар Аллоҳнинг Китобидан топа олмасанг-чи? – дедилар. Муоз розияллоҳу анҳу:
– Расулининг суннати билан ҳукм қиламан”, – деди. Набий алайҳиссалом:
– Агар Расулининг суннатидан тополмасанг-чи? – дедилар. Муоз:
– Ўз раъйим билан ижтиҳод қиламан, ҳеч бўшашмайман, – деди.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Муознинг кўксига қоқиб: “Расулуллоҳнинг элчисини Расулуллоҳни рози қиладиган нарсага йўллаб қўйган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин”, дедилар (Имом Термизий ривояти).
Саодат асрида ихтилофлар йўқ эди. Чунки муаммоларни ечувчиси Набий алайҳиссаломнинг ўзлари эдилар. У зотдан сўнг одамлар янги пайдо бўлган масалаларни улуғ саҳобалардан сўрар эдилар.
Саҳобалар, аввало, Қуръони карим оятлари ва ҳадиси шарифлардан ечим қидирар, бордию топа олмасалар, қиёсан ҳукм қилар эдилар.
Мазҳаблар тарихига назар солсак, уларни ўз хоҳиш-истагига биноан тузилмаганини, балки улар ўз замонининг зарурати билан шаклланганини англаб етамиз.
Кўплаб уламолар тўрт мазҳабдан бирига эргашганлар.
Мазҳабсизлик мужтаҳид бўлмаган кишиларни довдиратиб қўяди. Шу боис Муҳаммад Саид Рамазон Бутий раҳимаҳуллоҳ: “Мазҳабсизлик энг хатарли бидъатдир”, деган.
Бугунги кунда ўзини ҳанафий мазҳабига нисбат бериб, аммо бошқа мазҳаблардан ўзларига хуш келган томонини олиб кетаётган кишилар ҳам асли бемазҳабдирлар.
Бурни қонаса, таҳорат олиб, эртага “бошқа мазҳабда қон таҳоратни бузмайди” деб, сўнгра икки шубҳа орасида қолиб кетиб, охир-оқибат динсиз ҳолатга тушиб қолиш хатари бор.
Ҳанафий мазҳаби айнан Расулуллоҳ солалллоҳу алайҳи ва салламнинг тутган йўлларига асосланган экан ва бунга машҳур уламолар шубҳа қилмас экан, ихтилофга берилиб, шохдан-шохга сакрашдан нима наф?!
Имом Нафровий раҳимаҳуллоҳ айтади: “Тўрт имомдан бирига эргашмоқ вожиб эканига мусулмонлар иттифоқ қилишган”.
Демак, мужтаҳид бўлмаган киши ўзи Қуръон ва суннатдан далил чиқариб олиш имконига эга эмас экан, тинчгина бирор мазҳабга эргашмоғи яхши ва тўғри йўлдир.
Ватанимиз мусулмонлари неча асрлардан бери ҳанафий мазҳабига биноан ибодатларини бажариб келмоқдалар. Бирор киши илмсиз ҳолда: “Мен ҳанафийдан бошқа мазҳабдаман”, дейиши дуруст эмас. Бу иш унинг ўзига зарар беради. Сабаби, бизда бошқа мазҳаблар бўйича фатволар айтилмайди.
Имом Шофеий раҳматуллоҳи алайҳ, Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг мазҳаблари тарқалган юртларга сафар қилсалар, намозларини ўша юрт мазҳаби бўйича адо қилар эдилар.
Ҳанафий мазҳабининг улуғ фақиҳларидан Муҳаммад Зоҳид Кавсарий: “Бемазҳаблик – динсизлик кўпригидир” деган.
Раббимиз барчамизни тўғри йўлда собит қилиб, турли ихтилофлардан узоқ айласин!


САИД НАСИМХОН ТЎРА ЖОМЕ МАСЖИДИ ИМОМ-ХАТИБИ
НУРУЛЛОҲ МАҲКАМОВ

@eskiobodmasjidi
#Мазҳабсизлик

Мазҳабсизлик илмсизликни далилидир

Одатда, билмасдан туриб бемазҳаблик фитнасига алданиб қолган киши билан мулоқот қуйидагича бошланиб, уларга келтирилган жавоблар, қалбида Аллоҳ учун ихлосли бўлган инсон ўз хатосини тушуниши учун етарли бўлиши керак, иншаАллоҳ:

- Мазҳабга эргашиш мумкин эмас!
- Хўш, унда нимага эргашиш керак?
- Фақат Қуръон ва Суннатга эргашиш лозим!
- Сиз Аҳли сунна вал жамоанинг барча 4 имомлари Қуръон ва Суннатга қарши бўлганлар демоқчимисиз?
- Мен бундай демадим. Мен уларга тақлид қилиб эргашиш керак эмас дедим. Чунки улар хато қилган бўлишлари мумкин.
- Сизнинг фикрингизча - охирги 1000 йил давомида яшаган минглаб Аҳли сунна уламолари, мисол учун, икки Саҳиҳайн тўпламининг энг яхши шарҳчилари бўлмиш Имом Нававий ва Ибн Ҳажар Асқалоний раҳимаҳумуллоҳга ўхшаш уламолар, мазҳаббоши имомларимизда хатолар бўлганлигини билишгану, лекин бу хатолар тўғрисида бошқаларга индашмай, ўзлари мазҳабга эргашишда давом этаверганлар демоқчимисиз?
- Мен бундай демадим. Мен ҳар бир қилаётган амалингга далил қидириб топиб, кейин амал қилиш кераклигини айтмоқчи эдим.
- Унда бизга уламолар нима учун керак? Сиз уламолар билан диндаги оми орасида фарқ нимада деб ўйлайсиз?
- Уламолар динни яхшироқ биладилар, бу эса оддий мусулмонлар учун керакли бўлган саволларга жавоб топишларини осонлаштиради. Бундан ташқари уламоларда, омига қараганда хато қилиш эхтимоли камроқ.
- Мана шундай қилиб, сиз уламоларга тақлид қилиб эргашиш керак эмас деган сўзингизга ўзингиз жавоб бердингиз. Динда кимгадир эргашмасликнинг имкони йўқдир. Хато қилиш эҳтимолини камайтириш мақсадида, минг йиллардан бери барҳаёт бўлиб келаётган, шу ўтган давр мобайнида минглаб уламолар томонидан таҳлил этилиб, аниқлаштириб, биз учун тайёр ҳолда тушунтириб, етказиб берилган Ислом шариатига эргашиш жудаям муҳимдир. Шу сабабли, Аҳли сунна вал жамоанинг 4 имомининг мазҳаблари – бизнинг давримизда Қуръон ва Суннатга эргашишнинг ягона йўлидир.

Ҳанбалий мазҳабининг имомларидан бўлмиш Ибн Қудома Мақдисий (ҳ. 541-620/м. 1146-1223 й.) раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

وأما التقليد في الفروع فهو جائز إجماعاً فكانت الحجة فيه الإجماع ولأن المجتهد في الفروع إما مصيب وإما مخطىء مثاب غير مأثوم بخلاف ما ذكرناه فلهذا جاز التقليد فيها ، بل وجب على العامي ذلك وذهب بعض القدرية إلى أن العامة يلزمهم النظر في الدليل في الفروع أيضاً ، وهو باطل بإجماع الصحابة

“Фуруъ (фиқҳий) масалаларда тақлидга келсак, бунинг жоизлигига ижмо қилингандир. Унга ҳужжат сифатида ижмо қилинганки, фиқҳдаги мужтиҳид, у тўғри топган бўлса ҳам ёки хато қилган бўлса ҳам савоб олади ва бунда унга гуноҳ ёзилмайди, бундан олдин айтганимиздан фарқли ўлароқ. Шу боис, фиқҳда тақлид қилиш жоиздир. (Нафақат жоиз), балки оми одам учун бу вожибдир. Баъзи бир қадарийлар (тақдирни инкор этувчилар), омилар учун ҳам фиқҳда далил қидириб топиш лозим бўлади деб таъкидлаганлар. Бироқ, саҳобаларнинг ижмосига кўра, бу сўз ботилдир”. (Ибн Қудома Мақдисий, “Равзат ан-назир ва жаннат ал-муназир” 2 ж. 451-б.).

Мухаммадхон Нуриддинов

🌐 КАНАЛИМИЗ:
@eskiobodmasjidi
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
#Мақола
#Мазҳабсизлик

Мазҳабсизликнинг салбий оқибатлари

Бугунги кунда Ислом динига нисбатан бутун дунёда қизиқиш ва интилиш кучайиб, унинг шуҳрати янада кенг ёйилаётганлиги ҳаммага маълум.
➡️Батафсил ўқиш....⤵️
http://ravza.uz/story/Mazhabsizlikning_salbbiy_oqibatlari

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube