#МУТОЛАА_ВАҚТИ
МУНОЗАРА
Абу Бакр Боқилоний раҳимаҳуллоҳ ўз асрининг буюк уламоларидан эди. Ироқ ҳокими 371-ҳижрий санада уни танлаб, насронийлар билан мунозара қилиш учун Қустантинияга юборди. Рум подшоси Абу Бакр Боқилонийнинг келаётганликларини эшитгач, кирадиган эшикни паст қилиб қуришларини буюрди. Мақсади Боқилоний кираётиб эгилишлари ва Рум подшоси ва аъёнлари олдида ўзларини хорлашлари лозим эди.
Боқилоний келгач уларнинг ҳийласини англадилар ва айланиб орқа билан эгилиб кирдилар. Яъни, юзлари улар томонга эмас, эшик томонга бўлди. Подшоҳ билдики, олдида зийрак инсон турибди. Боқилоний кириб салом бермадилар. Зеро Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам аҳли китобга биринчи бўлиб салом беришдан қайтарганлар. Кейин у зот роҳибларнинг каттасига қараб:
- Аҳволингиз яхшими? Хотин, бола-чақангиз қандай? - дедилар.
Рум подшосининг аччиғи келиб:
- Билмайсанми, роҳиблар уйланмайди, бола-чақа қилмайди?! - деди.
Боқилоний:
- Аллоҳу акбар! Роҳибларингизни уйланиш ва бола-чақадан поклайсиз, Роббингизни эса уйланиш ва фарзанд ила муттаҳам қиласиз! - дедилар.
Кейин подшоҳ безбетларча:
- Оишанинг қилган ишига нима дейсан? - деди.
Боқилоний:
- Агар Оишага туҳмат қилинган бўлса, Марямга ҳам туҳмат қилинган. Ваҳоланки иккаласи ҳам покиза. Аммо Оиша турмушга чиқди ва фарзанд кўрмади. Марям эса турмушга чиқмади ва фарзанд кўрди. Ботил туҳматга қайси бири лойиқроқ эди? Аллоҳ иккисини ҳам пок қилди.
Подшоҳнинг ғазаби қайнади ва деди:
- Пайғамбарингиз ғазот қилар эдими?
- Ҳа.
- Ғалаба қозонар эдими?
- Ҳа.
- Мағлуб бўлар эдими?
- Ҳа.
- Ажабо! Пайғамбар ҳам енгиладими?!
Шунда Абу Бакр Боқилоний унга:
- Илоҳ ҳам хочга михланадими? - дедилар.
Подшоҳ жим бўлиб қолди.
Дўстларингизга ҳам улашинг
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi

Азоб
Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу энг бой саҳобалардан бири бўлган. У зот моли ва жони ила Аллоҳ йўлида хизмат қилди.
Бир куни у рўза тутди. Кечқурун ифторликка хизматкори таом олиб келди. Абдурраҳмон таомга тикилиб туриб деди: «Мусъаб ибн Умайр мендан яхши эди. У Уҳудда қатл қилинди. Уни ўрашга етарли кафан топа олмадик. Бошини ўрасак оёғи очилиб қолди. Оёғини ўрасак боши очилиб қолди. Сўнгра Аллоҳ бизга неъматларини тўкиб ташлади. Савобларимиз шу дунёда берилдими деб қўрқаяпман».
Сўнгра Абдурраҳмон ибн Авф ҳўнграб йиғлади ва таомни емади.
Мусъаб ибн Умайр розияллоҳу анҳу Маккада Ислом келишидан олдин энг бойвачча йигитлардан эди. Ҳеч ким ишлата олмайдиган мушкларни сепиб юрар эди. Оиласининг эркатойи эди. Мусулмон бўлганидан кейин оиласи уни ҳамма нарсадан маҳрум қилди. Аллоҳ ва Расулининг севгиси у зотни фақирга айлантирди. У зотни Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам Мадинага мураббий қилиб юбордилар. У ўзининг ҳикмати ва гўзал мавъизалари ила Мадина аҳлининг кўнглидан жой топди. Мадинада жуда кўп кишилар унинг хизмати ила исломга кирди. Бир куни Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам саҳобалари билан суҳбатлашиб ўтирган эдилар. Мусъаб келиб қолди. Саҳобалар Мусъабнинг аввалги тўкин-сочинликда юрган пайтларини эсладилар. Ҳозирдаги ҳоли уларнинг қалбларини эзиб ташлади. У эски, ямоқ солинган кўйлак кийиб олган эди. Барчалари йиғлаб бошлари эгилди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам Мусъабни кўриб муборак лабларида табассум пайдо бўлди. Кўзлари шодликдан яшнади.
Сўнгра дедилар: "Мен Мусъабни Маккада кўрганман. Ўша пайтда Маккада ота-онаси томонидан ундан кўра неъматга кўмилганроқ йигит йўқ эди. У буларнинг барчасини Аллоҳ ва Расулининг севгиси учун тарк қилди".
У зот Уҳуд жангида шаҳид бўлди.

YouTube
Eskiobod masjidi
HOLIS ALLOH UCHUN