#ТАФАККУР:
• Агар бировнинг ташвиши сени ҳам ташвишга солса;
- билки ҳали табиатинг тоза экан.
• Агар ўзингдан бошқаларда ҳам гўзалликни кўра олсанг;
- билки, ички дунёинг гўзал экан.
• Агар биродарлик ришталарини муҳофаза қила олсанг;
- билки, сен учун нурли йўлларда доим ҳамроҳ топилади.
• Агар ўзингдан бошқаларга ҳам яхшиликни холис қила олсанг;
- билки, сен вафога жуда яқинсан!
• Билгин:
• Айбсиз дўст қидирган ёлғиз яшайди;
• Нуқсонсиз жуфт излаган бўйдоқ ўтади;
• Қийинчиликсиз ёр истасанг... истаб юраверасан;
• Лабингни фақат икки нарсага ишлат:
- бири табассум;
- иккинчиси сукут.
• Табассум мушкул ишларни ҳал қилади;
• Сукут эса мушкул ишларни ўтказиб юборади.
(Шайх Шаъровий).
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👇👇👇👇👇👇👇👇
@eskiobodmasjidi

ҲЕЧ БИР ВАЛИЙ ПАЙҒАМБАР
ДАРАЖАСИГА ЕТОЛМАЙДИ
Ҳеч бир валий пайғамбар даражасига етолмайди. Чунки пайғамбарлар гуноҳ қилишдан сақланганлар, маъсумдирлар, охирги нафасларида имонларини йўқотиш хавфи, қўрқувидан омондирлар, ваҳий билан икром этилганлар, фаришталарни кўришга мушарраф бўлганлар, диний ҳукмларни халққа етказишга маъмурдирлар, амр этилганлар, уларга халқни тўғри йўлга йўллаш ва даъват этиш вазифаси юклатилган. Шунинг учун ҳеч бир валий пайғамбарлар даражасига етолмайди.
Илм аҳлларидан бир қисми пайғамбарлик вазифалари орасида бошқаларни камолга етказиш борлигидан ҳам пайғамбарлар валийлардан устун эканини айтишган. Бошқани камолга етказиш фақат ўзи комил бўлганларнинг насибасидир.
📌Каналга аъзо бўлинг!

ҲАЁТБАХШ ЎГИТЛАР
Оиз Қаранийнинг “Маҳзун бўлма” номли Китобида қуйидаги тавсиялар келтирилган:
1. Иймон билан яхши ишлар пок ҳаёт сиридир. Бу икковини қўлга киритиш учун ҳаракат қилинг.
2. Илм-маърифат талабида бўлиб, ҳамиша китоб ўқишни йўлга қўйинг. Чунки китоб мутолааси ғам-ташвишни кетказади.
3. Одамларга яхшиликнинг ҳамма турини раво кўринг, эзгулик улашишда бардавом бўлинг. Шунда кўнглингиз шод бўлади.
4. Шижоатли бўлинг, журъатсизлик, қўрқоқликни тарк этинг. Ғайратли бўлиш қалбга роҳат бағишлайди.
5. Қалбингизни ҳасад, гина-кудурат, ахлоқсизлик, ғирромлик каби иллатлардан покланг.
6. Назар солиш, гапириш, эшитиш, одамларга аралашиш, ейиш-ичишда меъёр бузилишига йўл қўйманг.
7. Самарали ишлар билан банд бўлинг. Шунда хафаликни унутасиз.
8. Бугунги кун ҳудудида яшанг, ўтиб кетган ёки энди келадиган кунларни унутинг.
9. Кўриниши, ризқи, саломатлиги, бойлиги, илми ўзингиздан пастдагиларга қаранг, улардан ибрат олинг.
10. Эътиборингизни қўрқинчли хаёлларга, ёмон фикрларга қаратманг, уларга боғланиб қолманг.
11. Ғазаб қилманг, сабрли бўлинг, ғазабингизни ичингизга ютинг, ҳалим, бағрикенг бўлинг. Чунки инсон умри жуда қисқа.
12. Неъматлар кетишидан, бало-офатлар келишидан асло чўчиманг, балки Аллоҳга таваккал қилинг.
13. Ҳаётингизни соддалаштиринг, дабдабали яшашдан четланинг. Чунки дабдабали ҳаёт руҳ учун азобдир.
14. Сиз ҳақингизда айтилган ёмон сўзлар ҳеч қачон сизга зарар бермайди, балки ўша сўзни айтган кишига зиён етади.
15. Бирон кишидан раҳмат кутманг, яхшиликни Аллоҳ розилиги учун қилинг.
16. Фойдали режалар тузинг, ғамингизни унутиш учун ўша режа билан машғул бўлиб, фикр юритинг.
17. Ҳар қандай ишни ўша заҳоти битиришни ўрганинг, бугунги ишни эртага қўйманг.
18. Ўзингизга муносиб фойдали амални ўрганинг, ўзингиз роҳат оладиган ишни бажаринг.
19. Бировнинг хатосига, миш-мишларга, турли гап-сўзларга эътибор бераверманг.
20. Пиёда юринг, спорт билан шуғулланинг, соғлиғингизга аҳамият беринг, чунки соғ танда соғлом ақл бўлади.
21. Танқидлардан саросимага тушманг, бардам бўлинг. Шуни билинг: танқидлар қийматингизни ўлчайдиган мезондир.
22. Ҳамма нарса Аллоҳнинг тақдири билан бўлади. Шуни асло ёддан чиқарманг.
23. Ёмон тасодифлар рўй бериб қолишига шай туринг. Балки сизда содир бўлаётган нарсалар яхшилик бўлиб чиқар.
24. Мусибатлар кўзга малҳам, қалбга қувватдир.
25. Албатта, қийинчилик билан бирга енгиллик ҳам бор.
26. Жиддий, самара берадиган ишларни ўзингизга вазифа қилиб олинг, бекорчиликдан четланинг.
27. Қасос олишга бўлган уринишингиз, бировларга нисбатан адоватингиз хусуматчингиз бир четда қолиб, фақат ўзингизга зарар келтиради.
28. Сизга етадиган барча мусибатлар сабаб гуноҳларингиз кечирилади.
📚"Бахтли ҳаёт сари" китобидан.
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄••••
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!

“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)
2022 ЙИЛ 08 МАЙ (1443ҳ - 07 Шаввол ) ЯКШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)
⏰ ТОНГ - 03:33
⏰ ҚУЁШ - 05:02
⏰ ҚИЁМ - 12:09-12-19
⏰ АСР - 17:10
⏰ ШОМ - 19:19
⏰ ҲУФТОН - 20:47
#ҚИЁМ
НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-14 ДА -5 ва +5 қилиб олинган
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••

Инсон қанча кучли бўлмасин, руҳан бир дарддошга муҳтож бўлади. Бу инсоннинг нуқсони эмас, балки Аллоҳ таолонинг бизга қанчалик заиф эканлигимизни билдириб қўювчи ҳикмати бўлса керак.
Эсланг, Ҳабибимиз ﷺга биринчи ваҳий тушганда қаттиқ қўрқиб кетадилар. Ўшанда кимнинг олдига борадилар? Уйларига бориб “زملوني ،زملوني” “Мени ўраб қўйинглар, Мени ўраб қўйинглар”, дейдилар. Холбуки ўзлари ўраниб олишга қодир эдилар лекин Ҳадича онамиз билан дардлашмоқчи эдилар. Улар кутган нарса ҳам бўлди, Ҳадича онамиз гўзал сўзлари билан (Аллоҳга қасам, Аллоҳ сизни ташлаб қўймайди, ахир сиз силаи-раҳм қиласиз, рост сўзлайсиз…) у зотга сакинат ҳотиржамлик бердилар.
Бежиз Аллоҳ таоло “Ва сизларга сокинлик топишингиз учун ўзингиздан жуфтлар яратганлиги ва ораларингизда севги ва марҳаматни солиб қўйгани (ҳам) Унинг оят-белгиларидандир (Рум, 31)”, демаган экан.
🔗 Улашинг: @eskiobodmasjidi

Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруфхон Алоходжаев)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
📖 АЖДОДЛАРНИ ХОТИРЛАШ - ЯХШИ ФАЗИЛАТ
🎙Обидхон Икрамов,
🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти вакил ўринбосари
#Видео #Хотира
Наманган вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
Сайтдан кўриш
Ютубдан кўриш
🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube

ҲАҚИҚИЙ БОЙЛИК📚
Биз бойлик деганда нимани тушунамиз? Мол-дунёси кўп, топган пули ўзи тугул ўзидан кейинги нечадан-неча авлодларига ҳам етадиган маблағга эга одамларни тушуниб қолдик. Бироқ ҳақиқий бойлик китоб эканини унутиб қўйдик. Милодий IX асрларда мусулмонлар китобларни ҳақиқий бойлик деб билишган. Боғдод халифаси халққа арзигулик нимани ҳадя қиламиз, деб маслаҳат сўраганида вазирлари бир овоздан бир кутубхона ҳадя қилишни маслаҳат беришган экан. Ҳатто у вақтларда масжид ва шифоналарда ҳам алоҳида кутубхоналар бўлган экан. Фақат халифалар эмас, амир ва вазирлар ҳам ўз кутубхонаси бўлишига катта аҳамият беришар экан. Ибн Синодан муолажа олган Бухоро амири Муҳаммад Мансур ўз қасрининг кўп қисмини китобларга ажратиб берган экан. Ибн Сино ижозат сўраб, шу кутубхонанинг китобларидан фойдаланган. Милодий 963 йили вафот этган Муҳаллабий деган вазир бир юз саккиз минг жилд китобни мерос қолдирган экан. Бухоро амири ҳузурига чорлаганида бир табиб янги жойга кўчаётган эдим, китобларимни тўрт юз туяга ортиб қўйган эдим, деб бора олмаслигига узр сўраган экан.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇

Масжидларни кимлар обод қилади?
«Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган, намозни тўкис адо этган, ҳақдорларга закот берган, ёлғиз Аллоҳдангина қўрқадиган зотлар обод қилурлар. Ана ўшалар ҳидоят топувчилардан бўлсалар ажаб эмас», дейиляпти ояти каримада. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида ҳам масжидни қуриш ва уни обод қилиш борасида кўплаб тарғиблар келади.
Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар алайҳиссалом шундай дедилар: «Ким Аллоҳ учун бир масжид қурса, Аллоҳ жаннатда шунинг мислича жой бунёд қилади».
Муттафақун алайҳ.
Ибн Можа ҳазрати Жобир ибн Абдуллоҳдан ривоят қиладилар:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким Аллоҳ учун бир кабутар тухум қўядиган жойчалик ёки ундан ҳам кичикроқ бир масжид қурса, Аллоҳ унга жаннатда бир уй бино қилади».
Кабутар тухум қўя оладиган жойда намоз ўқиб бўлмайди, азизлар. Инсон бундай кичик жойга сиғмайди. Демак, бу ерда мажоз ва муболаға қоидалари бор. Ҳадиси шарифда бу истилоҳни келтиришдан мақсад шуки, қай бир инсон ниҳоятда кичик бўлса ҳам, лекин ичига кириб, намоз ўқиса бўладиган бирорта масжид қурса, Аллоҳ ўша инсонга жаннатда бир уй бино қилар экан. Демак, қурилган масжиднинг катта-кичиклиги эътиборга олинмас экан. Мусулмон одам бир киши намоз ўқийдиган жойни тайёрлаб берса ҳам, жаннатда унга бир қаср бино қилинаверади.
Баъзи уламоларимиз ҳадисда «кабутар тухум қўядиган жой» деганда масжид қурилишига кичик бўлса ҳам ҳисса қўшиш назарда тутилган, дейдилар. Бир масжидни қуриб битиришга жуда кўплаб одамнинг меҳнати сингади: уни қуришда усталар, ишчи ва хизматчилар иштирок этади, ҳомийлар ўз ҳиссаларини қўшадилар, ҳар бир мусулмон банда масжидга битта ғишт қўйиб бўлса ҳам ҳисса қўшишни истайди. Бинобарин, масжид бино бўлгандан кейин фаразан тақсимланса, кабутар тухум қўядиган жойдек ёки ундан-да кичик улушда ҳиссаси қўшилган одамга ҳам Аллоҳ таоло жаннатда бир қаср қуриб бераверар экан.
Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳ

РИЗОЛИК
Гоҳида дардингизнинг давоси сизга ўйлаганингиздан ҳам яқинроқ бўлади. Мана, Айюб алайҳиссаломга ерни тепиш
буюрилмоқда:
“(Шунда унга айтилди): “Оёғинг билан (ерни) тепгин! (чашма отилиб чиқур). Мана шу чўмиладиган ва ичимлик совуқ сувдир” (Coд сураси, 42-оят).
Дардининг давоси у зотга яқин эди. Шифо сабабларини қўллашдан Аллоҳнинг хоҳишигина тўсиб турарди, холос. Аллоҳ хоҳлаган вақтда Айюб алайҳиссалом ўз дардларига давонинг жойини билдилар ва Аллоҳ таолонинг изни ила дарддан халос бўлдилар.
Сиз Вашингтон ё Парижга, ёки Пекинга боришингиз шарт эмас. Агар Аллоҳ хоҳласа, дардингизнинг давоси жуда яқин. Фақатгина қалбингиз ила ризо шаҳрига сафар қилинг:
Давоингиз ўзингизда, лекин сезмайсиз.
Дардингиз ўзингиздан, лекин кўрмайсиз.
Аллохдан рози бўлсангиз, Унинг Ўзи сизни рози қилади.
Касаллик розиликнинг энг оғир имтиҳонларидандир. Агар шу имтиҳондаги жавобингиз розилик бўлса, натижа сизни рози қилувчи бўлади.
Баъзилар сўраб қолишади: “Мен қандай қилиб касалликка чидайин, ахир, унда қаттиқ оғриқ бўлса? Қандай қилиб ўзим ёқтирмаган нарсага рози бўлишим мумкин?”. Уламолардан бири бунга жавобан: “Бунинг ҳеч қандай тушунарсиз жойи йўқ. У касалликка ўзи суйган нарсасига етиштиргани учун рози бўлади, оғриғи борлиги учун ёмон кўради. Бу дардига дармон бўладиган ёқимсиз дорига ўхшайди. У бир вақтнинг ўзида ана шу дорини ҳам рози бўлиб ичади, ҳам ёқтирмайди”.
Ич-ичингиздан Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматига айтишни буюрган сўзларни айтинг: “Аллоҳни Робб деб, Исломни дин деб, Муҳаммад соллаллоҳу
алайҳи ва салламни Набий деб рози бўлдим”.
Қалбингиздан айтинг. Балки қалбингизни бу сўзларнинг маъносини чуқур англашга ўргатинг. Дилингизни мазкур сўзлар ила тозаланг. Аллоҳнинг ҳукмларига рози бўлиш Аллоҳдан рози бўлишнинг бир қисмидир. Агар Ундан рози бўсангиз, Унинг Ўзи сизни рози қилади. Қалбингизни розиликдан нафас оладиган, ундан лаззатланадиган қилинг-да, танангизга қаранг. Аллоҳнинг изни ила унинг барча қисмларида шифо аломатларини кўрасиз.
Қўлларингизни дуога очиб, дуоингизда Унинг исмини ёд этинг. Сўнг қўлларингиз билан танангизни силанг, Аллоҳ таоло сизни тарк этай деб турган нарсаларни шу
туфайли қайтарса, не ажаб. Касалликни Роббингизни Шофий исми ила таниш даврининг бошланиш нуқтаси деб қабул қилинг...
«Чунки Сен Аллоҳсан» китобидан.

«БИСМИЛЛАҲ»НИНГ ШАРОФАТИ
Ҳазрати Жобирдан ривоят қилинади:
«Аллоҳ Расули дедилар:
- Киши уйига қайтганида, ичкарига кираётганида ва овқатланаётганида Аллоҳнинг номини ёдга олса («Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм...» деса), шайтон (шерикларига): «Бу ерда сизлар учун на ётадиган жой, на егулик йўқ» дейди.
Уйга кираётганда, овқат еяётганда «Бисмиллаҳ...»ни айтмаса, шайтон шерикларига бундай дейди: «Сиз овқатга эришдингиз, бироқ ётишга жойингиз йўқ».
Кираётганда ҳам, овқатланаётганда ҳам «Бисмиллаҳ...» демаса, шайтон ҳамроҳларига айтадики: «Ҳам ётадиган жойга, ҳам кечки овқатга улгурдингиз (эришдингиз)».
Муслим ва Абу Довуд ривояти.

БОШҚА ДИНДАГИЛАР БИЛАН МУОМАЛА ОДОБИ
Мусулмон шахснинг бошқа дин вакиллари билан алоқаси ҳам ўз динининг таълимотлари асосида бўлади. Бу алоқалар Қуръони карим ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари ва сийратларида ўз аксини топган. Ислом самовий динларнинг барчаси асли бир, ҳаммаси Аллоҳдан, деб эълон қилади.
Аллоҳ таоло Шууро сурасида марҳамат қилади:
شَرَعَ لَكُم مِّنَ ٱلدِّينِ مَا وَصَّىٰ بِهِۦ نُوحٗا وَٱلَّذِيٓ أَوۡحَيۡنَآ إِلَيۡكَ وَمَا وَصَّيۡنَا بِهِۦٓ إِبۡرَٰهِيمَ وَمُوسَىٰ وَعِيسَىٰٓ أَنۡ أَقِيمُواْ ٱلدِّينَ وَلَا تَتَفَرَّقُواْ فِيهِۚ
«У Зот сизларга дин этиб, Ўзи Нуҳга васият қилган ва сенга ваҳий қилган ҳамда Иброҳим, Мусо ва Ийсога васият этган нарсамизни шариат қилди: «Динни барпо қилингиз ва унда тафриқага тушмангиз!» (13-оят).
Ҳа, Нуҳ, Иброҳим, Мусо ва Ийсо алайҳиссаломларга дин юборган Аллоҳ таоло Муҳаммад алайҳиссаломга ҳам Ислом динини юборган. Уларни набий сифатида танлаб олган. Шу билан бирга, Аллоҳ томонидан юборилган мазкур набийларга бир хил фармон ҳам бўлган. Бу фармон «Динни барпо қилинглар, унда тафриқага тушманглар», деган илоҳий амрдир.
— Мусулмон инсон Аллоҳ таоло томонидан юборилган набийларнинг барчасига, уларга нозил қилинган китоб ва саҳифаларга бирдек иймон келтириши, улардан бирортасини фарқлаб, четга чиқариб қўймаслиги лозим.
— Мусулмон киши бошқа динларга эътиқод қилувчи кишиларга ёмонлик қилмаслиги керак, улар билан яхши муомалада бўлиши, муносиб алоқалар ўрнатиши мумкин.
— Мусулмон киши бошқа дин вакилларининг ибодатхоналарини ҳурмат қилади, уларнинг диний-ақидавий масалаларига аралашмайди, уларга ноҳақ жабр қилмайди.
— Мусулмон одам бошқа дин вакиллари билан яхши алоқада бўлади, уларга ҳадялар бериб, улардан ҳадялар олиши мумкин.
— Мусулмон киши бошқа дин вакилларини меҳмон қилиши ва уларга меҳмон бўлиши ҳам жоиз.
— Мусулмон киши бошқа дин вакилларидан бўлган қўшнисига гўзал муомалада бўлади.
— Мусулмон киши бошқа дин вакилларидан бемор бўлганларини кўргани бориши жоиз.
— Мусулмон одам бошқа диндаги танишининг яқин кишиси вафот этганда, таъзияга бориши жоиз.
— Мусулмон инсон мусулмон бўлмаганларнинг ишида ишласа ёки уларни ўз ишида ишлатса бўлади.
— Мусулмон киши мусулмон бўлмаган одамлар билан савдо-сотиқ, ижара ва бошқа молиявий муомалаларни олиб бориши жоиз.
— Мусулмон киши мусулмон бўлмаган одамлар билан шариат ҳалол қилган доирада ширкатлар тузиши мумкин.
— Мусулмон киши мусулмон бўлмаган одамлар билан қарз олди-берди қилиши жоиз.
— Мусулмон киши мусулмон бўлмаган одамларни молиявий ишларда вакил қилиши ёки ўзи уларга вакил бўлиши жоиз.
— Мусулмон киши мусулмон бўлмаган одамлар билан омонат олиш ва омонат қўйиш муомаласини қилиши жоиз.
— Мусулмон киши ҳарбий ҳолатда бўлмаган ғайримуслим одамларнинг шариат мухтарам санаган молларига талофат етказиши мумкин эмас.
— Мусулмон киши мусулмон бўлмаган одамларнинг топиб олинган молларига ҳам худди мусулмонларнинг топиб олинган молларига бўлгани каби масъулиятда бўлиши зарур.
“Ижтимоий одоблар” китобидан.

ОХИРАТДАГИ ҲИСОБ
👇👇👇
☪️ Инсон ўз атрофида яхшилик билан ёмонлик кураш олиб бораётганига гувоҳ бўлиб яшайди. Кўпинча бу курашда ёмонлик ғолиб чиқади. Бир одам ўзининг қисқа умри давомида яхшиликнинг ёки ёмонликнинг оқибати нима бўлганини билиб олиши қийин. Инсон яхшилик ғолиб кела олмаганини ва ёмонликка яраша жазо берилмаганини кўриб, афсус чекади. Энг одил Зот бўлмиш Аллоҳ таоло эса бу дунёда бўлмаса ҳам, у дунёда барча яхшиликка мукофот ва ёмонликка жазо бериши муқаррар. Ҳар бир инсон қилган ишлари учун ҳисоб-китоб қилиниши муқаррар эканлиги ҳақида Қуръони Каримнинг жуда кўп оятларида сўз юритилган.
Қиёмат сурасида тасвирлаб айтиладики, ўша кунда кўзлар даҳшату ҳайратда қолади, Ой ўз ўрнидан жилади ва Қуёш иккови бир-бирига қўшилиб кетади. Бутун борлиқда тартиб деган нарса қолмайди. Шундай бир даҳшатли ҳолатда, қўрқинчда қолган инсон "Қаерга қочсам бўларкин, қаердан бошпана топсам экан", дея шошиб қолади. Албатта, Аллоҳдан бошқа қочадиган жой ва бошпана йўқ. Ана шу кунда ҳар бир инсон ўз қилган ишлари учун жавоб беради. У вақтда ҳеч қандай узр қабул қилинмайди.
Ҳисоб-китобдан сўнг тақводор мўмин-мусулмон кишилар жаннатга киритиладилар у ерда моддий маънавий неъматлардан хоҳлаганларича баҳраманд бўладилар. Ёмон иш қилган кишилар эса дўзахга киритиладилар ва у ерда кучли оловда ёндирилиб, дахшатли азобларга дучор бўладилар.
"Иймон" китобидан.

ҒИЙБАТЧИГА ЖАВОБ!
🍂🍂🍂🍂🍂🍂
Бир киши Ҳасан Басрий ҳазратларининг олдиларига келиб: “Фалончи сенинг ҳақингда фалондай, пистондай номаъқул гапларни гапирди”, дебди.
- Қачон?
- Бугун.
- Қаерда?
- Уйида.
- Унинг уйида нима қилаётган эдинг?
- Зиёфатга борувдим.
- Зиёфатда нима единг?
Ҳалиги киши саккиз хил таомнинг номини санади.
Шунда Ҳасан Басрий ҳазратлари:
- Ўша одамнинг саккиз хил таоми қорнингга сиғдию, бир оғиз сўзи сиғмадими? Тур, кет бу ердан! – дедилар ва ғийбатчини даргоҳларидан қувиб чиқардилар.
“Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўкинма)” китобидан.
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
@eskiobodmasjidi
🍂🍂🍂🍂🍂🍂
Бир киши Ҳасан Басрий ҳазратларининг олдиларига келиб: “Фалончи сенинг ҳақингда фалондай, пистондай номаъқул гапларни гапирди”, дебди.
- Қачон?
- Бугун.
- Қаерда?
- Уйида.
- Унинг уйида нима қилаётган эдинг?
- Зиёфатга борувдим.
- Зиёфатда нима единг?
Ҳалиги киши саккиз хил таомнинг номини санади.
Шунда Ҳасан Басрий ҳазратлари:
- Ўша одамнинг саккиз хил таоми қорнингга сиғдию, бир оғиз сўзи сиғмадими? Тур, кет бу ердан! – дедилар ва ғийбатчини даргоҳларидан қувиб чиқардилар.
“Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўкинма)” китобидан.
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
@eskiobodmasjidi
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)
2022 ЙИЛ 09 МАЙ (1443ҳ - 08 Шаввол ) ДУШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)
⏰ ТОНГ - 03:31
⏰ ҚУЁШ - 05:01
⏰ ҚИЁМ - 12:09-12-19
⏰ АСР - 17:11
⏰ ШОМ - 19:20
⏰ ҲУФТОН - 20:49
#ҚИЁМ
НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-14 ДА -5 ва +5 қилиб олинган
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄••••
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
@eskiobodmasjidi
2022 ЙИЛ 09 МАЙ (1443ҳ - 08 Шаввол ) ДУШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)
⏰ ТОНГ - 03:31
⏰ ҚУЁШ - 05:01
⏰ ҚИЁМ - 12:09-12-19
⏰ АСР - 17:11
⏰ ШОМ - 19:20
⏰ ҲУФТОН - 20:49
#ҚИЁМ
НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-14 ДА -5 ва +5 қилиб олинган
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄••••
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
@eskiobodmasjidi
ДУДУҚ БОЛАНИНГ СЎЗЛАШИ
🌱 🌸 🌱 🌸 🌱 🌸 🌱 🌸 🌱
Фаҳд ибн Атия ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига ўн ёшдан ошган тилсиз, дудуқ болани келтириб: “Эй Аллоҳнинг пайғамбари, дуо қилинг, бу боланинг тили чиқсин”, дейишди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам болага қараб: “Мен кимман”, деган эдилар, бола у зотга қараб: “Сиз Аллоҳнинг пайғамбарисиз”, дея жавоб берди. Шу билан боланинг тили хатосиз сўзлай бошлади, дейилади.
Бир куни янги туғилган болани барокат бўлсин, деган ниятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қучоқларига қўйишди. У зот болага қараб: Мени танияпсанми? деб сўрадилар. “Сиз Расулуллоҳ бўласиз”, деди бола. “Аллоҳ сенга барака ато этсин, тўғри топдинг”, дедилар Пайғамбаримиз алайҳиссалом. Сўнг болага Муборак, дея исм қўйдилар.
“Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи васаллам) машҳур мўъжизалари” китобидан.

ДАВОЛАНИШ ЖОИЗЛИГИ ҲАҚИДА
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ қайси бир дардни нозил қилган бўлса, албатта, унинг шифосини ҳам туширгандир», дедилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.
Муслимнинг лафзи:
«Ҳар бир дарднинг давоси бордир. Қачон даво дардни топса, Аллоҳ азза ва жалланинг изни ила тузаладир».
Шарҳ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ҳадиси шарифлари бутун жаҳон тиббиётининг чексиз равишда ривожланишининг асосидир. Бунда табибларга ҳеч тиним билмай турли дардларга даво излаш даъвати мужассам бўлган.
Бу ҳадиси шариф нафақат табибларга, балки беморларга ҳам катта умид бахш этадиган манба бўлган. Беморлар ҳам Аллоҳ Расулининг гапларидан руҳланиб дардларига даво излашда тиним билмаганлар. Дунё тарихида биринчи марта мусулмонлар дардларни тузаладиган, тузалмайдиган турларга ажратишдан воз кечиб, ҳамма дардларни тузаладиган деб эълон қилганлар.
Уламоларимиз барча табиблар давоси йўқ деб қарор қилган дардга ҳам даво излаш кераклигига ушбу ҳадиси шарифни далил қилиб келтирганлар. Шундоқ қилиб Ислом соясида дунё тарихида мисли кўрилмаган кенг ва жиддий равишда тиббий изланишлар бошланди. Мусулмонлар ичидан дунё тиббиётининг бобокалонлари етишиб чиқди. Ҳаттоки янги дунё тибни ўз тилида мусулмон уламоларнинг энг кўзга кўринганларидан бири «Ибн Сино»нинг номидан олиб «Медицина» деб атайдиган бўлди.
Усома ибн Шарик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келсам, у зотнинг саҳобалари худди бошларида қуш учиб юргандек ўтиришган экан. Салом бериб, ўтирдим. У ёқдан, бу ёқдан аъробийлар келишди ва: «Эй Аллоҳнинг Расули, даволанайликми?» дейишди. «Даволанинглар, Аллоҳ қайси бир дардни қўйган бўлса, албатта, унинг давосини ҳам қўйган. Фақат биттадан, қариликдан бошқасини», дедилар».
Сунан соҳиблари ривоят қилишган.
Шарҳ: Ушбу ривоятдаги «У зотнинг саҳобалари худди бошларида қуш учиб юргандек ўтиришган экан», деган жумланинг маъноси устида йиртқич қуш учиб юрганда жим бўлиб қолган баъзи паррандалар каби қимир этмай жим ҳолда ўтиришган экан, деганидир. Бу ҳадиси шарифда ҳам аввалги маъно таъкидланмоқда, фақат қариликнинг давоси йўқлиги қўшиб қўйилмоқда.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
"Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан.

ҚАБР АЗОБИ ВА НЕЪМАТИГА ИЙМОН
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, банда қачон қабрига қўйилса-ю, ундан соҳиблари қайтиб кетса, у уларнинг кавушларининг тақиқланганини эшитиб турганида олдига икки фаришта келиб, уни ўтирғизишади ва (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни назарда тутиб):
«Бу одам ҳақида нима дер эдинг?» дейишади. Мўмин бўлса:
«Гувоҳлик бераманки, албатта, у Аллоҳнинг бандаси ва Расулидир», дейди.
Унга:
«Дўзахдаги ўрнингга назар сол, батаҳқиқ, Аллоҳ сенга уни жаннатдаги ўринга алмаштириб берди», дейилади. У икковини ҳам кўради», дедилар.
(Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насоий ривояти)
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллан икки қабр ёнидан ўтдилар ва:
«Албатта, икковлари азобланмоқдалар. Катта нарса учун азобланаётганлари йўқ. Ҳа! Улардан бири пешобидан покланмас эди. Бошқаси бўлса чақимчилик қилиб юрар эди», дедилар. Сўнгра бир хурмонинг ҳўл шохини опкелтириб, иккига бўлиб, ҳар бир қабрга биттадан санчиб қўйдилар-да:
«Шоядки, иккови қуригунча у иккисидан (азоб) енгиллатиб турилса», дедилар.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизлардан бирингиз ёки бир инсон қабрга қўйилса, унинг олдига қорамтир-зангори рангли икки фаришта келади. Улардан бири Мункар, бошқаси Накир дейилади». дедилар.
(Термизий ривояти)
Хулоса шуки, қабр азоби ва неъмати ҳақида, икки фариштанинг сўроқ-савол қилиши ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан мутавотир хабарлар келган. Бунинг собитлигига иймон келтириш вожибдир. Ким инкор қилса, кофир бўлади.
Аммо ўша азоб ёки неъмат қандай бўлади? Бу ҳақда гапирмаймиз. Чунки бу дунёда унга ўхшаш нарса бўлмагани учун ақл унинг кайфиятини тасаввур қила олмайди. Шариат эса бу борада ақл кўтарадиган нарсани эмас, балки ақлларни лол қолдирадиган нарсаларни олиб келди. Чунки руҳнинг қабрда бандага қайтиши бу дунёда ҳамма биладиган тарзда эмас, ғайриодатий тарзда амалга ошади.
«Ақийдатут - Таҳовия шарҳининг талхийси» китобидан.

9 май – Хотира ва қадрлаш кунига бағишланади! Хотира муқаддас қадрлаш савоб, ҳозиргидек тинч ва осойишта ҳаёт учун курашганлар юртнинг фахри ҳисобланади!
@eskiobodmasjidi
@eskiobodmasjidi
"ФОТИҲА" - ҲАЁТ АСОСИ
Шунча йиллик умрим ва “Фотиҳа” сураси, борасида тадаббур қилиш натижасида унинг ҳаёт асоси, дунё-ю охиратдаги барча яхшиликлар калити эканини англаб етдим. Чунки бу сурада раҳмат, ҳиммат, истиқомат, васатийлик, адолат, саломатлик, тўғрилик, умид ва некбинлик бор. У - раҳмат, ғалаба, нусрат сурасидир. Бу сура: рукия, шифо, даво, зикр ва илмдир. Мазкур сурада дунё ва охиратдаги ғалаба ва нажот маёқлари бор.
Бу сура – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам рисолатларининг мухтасар баёнидир. У руҳоний мададнинг боши, иймоний захира, ҳаётга ёрқин назардир. Бунинг бутун борлиғи умид, некбинлик, муваффақият, сакинат, розиликдир. Фотиҳа – Аллоҳнинг ғазаби, аламли азоби, жазосидан нажот чамбарагидир. Шунинг учун бу сурани тадаббур қилинг, такрорланг. Бир кичик китобда бу сурадаги 200 та фойда саналган эди. Айрим уламолар эса бу сурада мингдан ортиқ фойдани топишган. Аллоҳ таоло Ҳижр сураси, 87-оятида:
ولقد انك ستعانين الماني والممرات العظيم
“Ва, батаҳқиқ, сенга етти такрорланувчини ва Улуғ Қуръонни бердик”, деганда нақадар рост айтган эди.
“Ниҳоят саодатни топдим“ китобидан.

ИНСОН ҚАДРИ
Донишманд халқимизнинг ҳикмати ўлароқ бугунги кун хотира ва қадрлаш куни деб аталган. Зеро, вафот этиб кетганларни хотирлаш, ҳақларига дуо қилиш улар оламдан ўтиб кетгандан кейинги ягона иложимиз, ягона имкониятимиздир. Вафот этганларга бундан бошқа яхшилик қилиш имконимиз йўқ. Бироқ, айнан ўтганларни ёдлаш асносида яна бир муҳим иш – инсонни тириклигида, кўзи очиқлигида қадрлаш, эъзозлашдир.
Дўстлар, яхшиларни авайлаб сақланг,
Салом деган сўзнинг салмоғин оқланг.
Ўлганда юз соат йиғлаб тургандан,
Уни тиригида бир соат йўқланг,
деб бежиз айтилмаган.
Амр ибн Шуайб отасидан, у киши бобоси розияллоҳу анҳумдан ривоят қиладилар:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кичикларимизга раҳм қилмаган, катталаримизни қадрламаган биздан эмас», дeдилар.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг биздан эмас дейишлари жуда оғир сўздир. Бу мусулмон эмас, мeнинг умматим эмас дeганларидир. Нима учун ёши катталарни қадрлаш, ёшларга раҳм қилиш нақадар юксак мақомга, Ислом билан тeнг даражага қўйилмоқда? Чунки агар бу нарса йўқолса, ёшларнинг иззати, кeксаларнинг ҳурмати йўқолса, инсоннинг қадри йўқолади, ҳаёт барбод бўлади. Зотан, инсонни улуғлаш, эъзозлаш, катталарни ҳурмат, кичикларни иззат қилиш динимизнинг мақсадларидан биридир.
Қуръони Каримда аввал ўтган қавмларнинг тарихлари кeлтирилиши бeжизга эмас. Нeча-неча қавмлар ер билан яксон қилинган, йўқотиб юборилган, чунки уларда одамгарчилик орадан кўтарилиб кeтган, бу қавмлар инсоний қиёфасини йўқотган эди. Инсон диндан ғофил қолса, ўзлигини йўқотади. Шунинг учун жамиятга олимлар, аҳли илмлар кeрак. Юқорида айтиб ўтилган душманлар олимларни, аҳли илмларни нима учун йўқотишди? Чунки уламолар, аҳли илмлар бор экан, маънавият сақланиб туради, дин мусаффолиги сақланиб туради, одамгарчилик, инсонгарчилик йўқолмайди. Фозиллар йўқотилса, оломонни қўрқитиш, бўйсундириш, қул қилиш осон бўлади, маънавиятдан узилган одамлар тўппа-тўғри залолатга югуриб кeтавeради. Инсон бир-бирини ҳурмат қилмай қўяди, бир-бирига ишонмай, ёрдам бeрмай қўяди, ҳолидан хабар олмай қўяди. Инсонлик қиёфаси ҳайвонлик нусхасига ўтиб кeтавeради. Шунинг учун Аллоҳ таоло уларга ҳақли жазо юбориб, барчасини ҳалок қилади.
Имом Абу Довуд Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда айтилганидек, соч-соқоли оқарган кeкса мусулмонни ҳурмат қилиш Аллоҳни ҳурмат қилишдир.
Худди шунингдек, Қуръон ёдлаган одам, агар у бу борада ғулувга кeтмаган бўлса, унга жафо қилмаган бўлса, холис қори бўлса, уни ҳурмат қилиш ҳам Аллоҳни ҳурмат қилиш билан баробардир. Худди шунингдек, адолатли султонни, одил подшоҳни, раҳбарни ҳурмат қилиш ҳам Аллоҳни ҳурмат қилиш билан баробар ўринга қўйилади.
Ҳазрати Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг жуда муҳим, айниқса бугунги кунга ниҳоятда кeрак бўлган бир сўзлари бор: «Аллоҳ таоло Қуръон билан ҳал бўлмаган ишларни султон билан ҳал қилади». Подшоҳ, одил раҳбар шунинг учун кeрак. Масалан, Қуръон ўғрилик қилма дeяпти, аммо одамлар ўғрилик қиляпти, шундай пайтда султон ўғрилик қилганларга жазо бeради, шаръий ҳукмни қўллайди, натижада одамлар бу гуноҳдан, бировнинг ҳақидан тийилади.
Шунинг учун раҳбарни дуо қилиш эътиқод даражасига кўтарилган. Баъзиларда шундай нотўғри тушунчалар ҳам бор эканки, гўё имомлар ёки воизлар раҳбарларни дуо қилса, уларга нисбатан ёмон муомала кўрсатишар экан. Ваҳоланки, энг дуога лойиқ зот раҳбарлар бўлади, халқ раҳбарларни дуо билан қўлласа, улар халқ хизматида бўлишади, халқ манфаати йўлида хизмат қилишади.
Саййид Раҳматуллоҳ ТЕРМИЗИЙ