EskiObod_Uz
127 subscribers
4.82K photos
3.13K videos
115 files
10.7K links
🕋 🕌Ў.М.И Наманган вилояти Вакиллиги Янгиқўрғон Тумани "Эскиобод" жомеъ масжиди.
🕋Таклиф ва саволлар учун:
@EskiObod_masjidi га мурожат килинг.
🕋Эскиобод масжиди расмий группаси:
https://t.me/Ilmiy_Suhbat_
Матбуот хизмати ходими
Абдусалом Йу́лдошев
Download Telegram
Олимларнинг оналари фарзандларига қандай тарбия бериб, улғайтиришган?!

Муҳаммад Ротиб Набулсий айтадилар:

Бир куни ёшлик чоғимда онам менга: "Ҳалол сўзини икки лабинг очиқ ҳолда айта оласанми?", деди. Ҳалол калимасини айтишга ҳаракат қилиб, икки лабимни бир-бирига ёпиштирмаган ҳолда айтдим. Онам маъқуллаб, мени ўпиб қўйди. Сўнгра онам: "Ҳаром сўзини ҳам икки лабинг очиқ ҳолда айта оласанми?", деди. Айтишга бир неча маротаба ҳаракат қилдим, лекин айта олмадим. Ҳафа бўлган ҳолда онамга, "Онажон, ҳаром сўзини айтишга кўп ҳаракат қилишимга қарамай, охирида икки лабим бир-бирига тегиб, ёпилиб қоляпти", дедим. Онам кулиб, "Ўғлим, бу - ҳалол билан ҳаром орасидаги фарқдир. Ҳаром - (ҳаёт йўллари) ёпиқ ва бахтсизлик, ҳалол - (ҳаёт йўллари) очиқ ва бахт-саодатдир, хоҳлаганингни ихтиёр қил, дунё ва охират эшиклари сен учун очилишини ёки ёпилишини. Агар хато (гуноҳ) қилсанг, онангни лаблари ёпилиб, юзида маҳзунлик бўлади. Агар яхши амал қилсанг, онангни лаблари табассум ила очилиб, хурсанд бўлади. Агар онангни доим табассум ҳолида кўришни хоҳласанг, ҳалол ва яхши (амалларни) лозим тут!", деди. Катта бўлдим ва онамнинг "ажойиб табассуми" ни йўқотмасликка ҳаракат қилдим. Онам вафот этган вақтда, видолашиш учун олдига кириб, охирги марта пешонасидан ўпдим, онамни икки лаби очиқ, табассум ҳолида кўриб, ўзимга-ўзим "Эй Онажон, то сизга йўлиққунимча ҳалолда бўлишлигимга қилган ваъдам, ваъда", деб айтдим.

Болаларингизга бу "айб", дебла эмас, балки, "бу ҳалол" - Аллоҳ бундан рози бўлади, "бу ҳаром" - Аллоҳ бундан ғазаб қилади, деб таълим беринглар! Токи одамлардан қўрқадиган авлод бўлиб эмас, Аллоҳ кузатиб туради деб, махфийда ҳам, ошкорада ҳам Аллоҳдан қўркадиган авлод булиб улгайсин.
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
#МАҚОЛА

Миллат тақдири – гўзал хулқли, илмли, тарбияли авлод қўлидадир

⊱•••┈••┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈••┈•••⊰

Мусохон АББОСИТДИНОВ,
Наманган вилояти бош имом-хатиби


➡️➡️ Батафсил

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
📚 Эй ислом қизи...

1) Уй ишларини  қилаётганингизда бисмиллаҳни айтишни унутманг уй ишлари ибодатдир.

2 ) ерда ётган ниманики бўлса олиб ўз жойига қўйишга одатланинг, у сизга қараб мени олиб қўй деб турган бўлади, эсингизда тутинг.

3) уйнинг саришталиги, ишларингиз тез битиши олган нарсаларингизни ўз жойига қўйишингизга боғлиқдир.

4 ) ўргимчак уйини бисмиллаҳ деб олишингизга Аллоҳ таоло бир қўйни сўйиб етим есирларга тарқатганлик савобини берар экан, демак уй ишларини талашиб қилсангиз арзийди.

5 ) идиш товоқ ёҳуд кийимларни ювганда жуда эътиборли бўлинг орқа олдини тозалаб ювинг зеро сизни бу қилган амалингиз оилангиздагиларга таъсири бор.

6 ) туҳумни асло ювмай ишлатманг бу макруҳдир.

7 ) эрингиз, акангиз, укангиз, дадангиз барчаларини яъни оилангиздагиларни кийимларини ҳар доим дазмоллаб қўйинг, дазмолланмаган кийим ювиб чайилмаган кир кабидир.

8 ) уй, ҳовли, кўча ҳар қандай жойни супурганда қибла томонга қаратиб супурманг тўплаган ахлатларингиз қолиб кетмасин асло!! Қибланинг ҳурматини қилган аёлдан қорилар дунёга келади.

9)  овқатни таҳоратли қилишга одатланинг, овқат қилаётганда бисмиллаҳни унутманг "Кавсар,  Ихлос" сураларини айтиб қилинг. 

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
ЎТАЁТГАН ҲАР БИР ВАҚТИМИЗ ҲИСОБ-КИТОБЛИДИР

Вақтга эътиборли булиш муҳимлиги баён этилар экан, ўртача етмиш беш йиллик умр таҳлил қилиб кўриладиган бўлса, асосий вақт нималарга сарфланиши яққол намоён булади:

1. Ўн беш йил атрофидаги вақт болалик ва ўсмирлик билан ўтади;

2. Қолган олтмиш йилда агар бир суткада саккиз соатдан ухласа, йигирма йил умр уйқу билан ўтади;

3. Агар бир суткада саккиз соат касб-кор билан машғул бўлса, йигирма йил умр ишлашга сарфланган бўлади;

4. Агар бир суткада уч маҳал овқатланса, ҳар овқатланишига ярим соатдан вақт сарфласа, уч йилу тўққиз ой умр овқатланишга кетади;

5. Қолган ўн олти йил умр ибодат, оила ва шу каби ҳамманинг ўзи яхши кўрган машғулотларига сарфланади.


Мазкур ишларнинг барчаси шаръий ният туфайли ибодатга айланиши мумкин. Бу эса, мусулмон киши бутун умрини дақиқа-ю сонияларигача тўлиқ ибодатга айлантириб олиш имкониятига эга деганидир. Шунинг учун ҳар бир мусулмон киши ўтаётган кунида қанча фарз ва вожиб, суннату мустаҳаб амалларни, ота-она, қариндошлар, қўни-кўшни, юрт-ватан ҳақларини ва ҳоказо шариат талаб қилган амаларни ният билан бажараётганини ҳар доим сарҳисоб қилиб бориши лозим.
Зеро, ўтаётган ҳар бир вақт ҳисоб-китоблидир.

“Уламолар наздида вақтнинг қадри” китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
АЛЛОҲ ТАОЛОНИНГ ДЎСТЛАРИГА ЖИНЛАР ҲАМ ОДОБ КЎРСАТАДИ

Таҳонабавнда Шаҳомат деган бир жин бўлиб, жуда кўп одамларга озор бериб юрар эди. Ҳазрат Ашраф Али Таҳонавий унинг номига бир хат ёзиб, хатда жинни Худойи таолонинг азобидан қўрқитдилар. Ўша жин бу хатни кўриб, «Бу жинни қувадиган тумор эмас, лекин хатига парво қилинмайдиган одамнинг хати ҳам эмас. Яхши, энди биз кетамиз, бошқа ҳеч кимга озор бермаймиз», деган экан.
Мана бу байт тўғри айтилган:

Ҳар ки тарсад аз Ҳақу тақво гўзид,
Тарсад аз вай жинну инсу ҳар ки дид.

Маъноси:
Кимки Ҳакдан қўрқиб, тақвони ихтиёр қилса, жин ҳам, инсон ҳам, уни кўрган бошқа нарсалар ҳам ундан қўрқади.

"Мажолиси ҳакимул умма" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
СОЛИҲА АЁЛ ҚАНДАЙ БЎЛАДИ?



Кўпчилик солиҳа аёл сўзини ишлатади, лекин уни ҳамма ҳар - хил тасаввур қилади.
Солиҳа аёл:
- У, барча ишда охират манфаатини устун қўяди. Бу дегани дунёдан узилиб олади - дегани эмас.
- У, эрига ҳудди ходим подшоҳга хизмат қилганидай итоатда бўлади. Бу дегани қул дегани эмас.
- У, эрига охиратни эслатишдан чарчамайди.
- У, агар эри намоз ўқимай қўйса, ундан аразлаб олади.
- У, эри олиб келганига рози бўлади.
- У, эри ғоиб бўлганда, мол- мулкини, бола - чақасини, уй - жойини муҳофаза қилади.
- У, оиладаги сирларни мутлақо ташқарига олиб чиқмайди.
- У, эридан ўзгани сирдош тутмайди.
- У, дунё матоҳларига муккадан кетиб, ҳар нени олиб беришини талаб қилавермайди. Бу дегани ҳеч нима сўрамайди дегани эмас. Эрини имкониятидан ташқарисини талаб қилмайди.
- У, эри нотўғри иш қилаётганда, шариат билан қайтаради.
- Унга бирор ишда ихтиёр берилса, «Шариатга тўғри келадими?» дея сўраб, тўғри келганини танлайди.
- У, эрини ҳолатига қараб муомала қилади. Эркаликни кўтарадиган вақт истаганча эркалик қилади. Кўтармайдиган вақт, меҳрибон онасидай бўлиб олади.
- У, фарзандларини ёшлигиданоқ, Исломий тарбия қилади.
- У, ҳаромдан қаттиқ нафратланади.
- У, ўзгаларга ҳасад қилмайди.
- У, эрининг ота - онасига гўзал муомилада бўлади.
- У, номаҳрамларга яқин йўлашни ҳаёлига ҳам келтирмайди.
- У, ибодатларини имкон қадар, мукаммал бажаришга ҳаракат қилади.
- У, беҳуда вақт кетказадиган сериалларга ошиқ бўлмайди.
- У, ҳамиша Исломий филмларга, нашидаларга, тиловатларга мойил бўлади. Фарзандлари учун, Исломий фақат Исломий ахлоқни ўргатувчи мултфилмлар кўрсатади.
- У, қўпол, баджаҳл бўлмайди.
- У, асло аёллик назокатини йўқотмайди. Ҳеч қачон эркаклашишга яқинлашмайди.
- У, эри ҳақидаги шубҳа - гумонлардан нари бўлади.
- У, эрини қизғонади.
- У, эрига итоатни Аллоҳга итоат- деб билади.
- У, эри шодлигида эркатой қиздай, маҳзунлигида меҳрибон онадай бўлади.
- У, кечиримли бўлади.
- У, келишмовчилик содир бўлса, келишув эшикларини ёпиб юбормайди.
- У, доно бўлади.
- У, урушқоқ, шаллоқи, қарғайдиган, гиначи, полпис, беэътибор бўлмайди.
- У, соддалик, оддийликни ўзидан узоқлаштирмайди.
- У, эридан ақллик эканини исботлашга урунмайди. Ақллироқ бўлган чоғида ҳам, буни унга сездирмайди. Тўғрироқ фикрни ҳикмат билан етказади.
- У, кўчага интиладиган бўлмайди.
- У, кўпроқ оиласи билан уйда қолишни хуш кўради.
- У, ҳар - ҳил ношаръий базмларга, зиёфатларга ҳирс қўймайди.
- У, эрининг рухсатисиз, кўчага қадам ранжида қилмайди.
- У, ўзини номаҳрамларга намоён этмайди. Эрини даюс кимса бўлиб қолишдан доимо асрайди. Ўзини ўраб юради.
- У, фақат эри учунгина ясанади.
- У, гарчи ўзига маъқул келмай, юзларида норозилик аломати сезилса-да, эри айтганига «Хўп» дея итоат қилади.
- У, мободо эр ғазаб қилгудай бўлса, фақат сукут қилади. Гап қайтариб, олишмайди.
- У, уй - жойини покиза тутади.
- У, ўзи учун борлиқ бу эри деб билади.
- У, жаҳли чиқса, аёлликдан чиқиб кетмай жаҳл қилади.
- У, ўта кетган қайсар бўлмайди.
- У, вазиятлар тақазосига кўра доно ва ёш гўдакдай бўла олади.
- У, эрини намозга уйғотади. Турмаганига қўймайди.
- У, фарзандларига кунлик равишда, дуолар, ҳадислар, Қуръон оятларини ёд олдириб боради.
- У, ўзи учун эридан бошқа номаҳрам эркакларни мутлақо ҳаётидан ўчириб юборади.
- У, юқоридагиларни барини ичига олади!


Каналга аъзо бўлиш:
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤲Тонгда ўқиладиган дуо

اللهُمَّ بِكَ أَصْبَحْنَا وَبِكَ أَمْسَيْنَا وَبِكَ نَحْيَا وَبِكَ نَمُوتُ وَإِلَيْكَ النُّشُورُ

Ўқилиши: Аллоҳумма бика асбаҳнаа ва бика амсайнаа ва бика наҳйаа ва бика намууту ва илайкан нушуур.

Маъноси: Аллоҳим, Сенинг номинг ила тонг оттирдик, Сенинг номинг ила кеч киргиздик. Сенинг номинг ила тириламиз ва Сенинг номинг ила ўламиз. Ва Сенга қайтажакмиз.

#дуо
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣
​​«ДЎЗАХГА КИРМАЙ ҚОЛИШ АМАЛ ТУФАЙЛИ»

Баъзи мўмин бандалардан дўзахга мубтало қиладиган амаллар содир бўлсаю, у кейин бошқа керакли амалларни қилса дўзахга кирмай қолиши мумкин. Маълум гуноҳларни қилган одамнинг дўзахга кирмай қолишига сабаб бўладиган амалларни уламоларимиз учга бўлганлар.

1. ТАВБА

فَخَلَفَ مِن بَعْدِهِمْ خَلْفٌ أَضَاعُوا الصَّلَاةَ وَاتَّبَعُوا الشَّهَوَاتِ فَسَوْفَ يَلْقَوْنَ غَيّاً(59)
إِلَّا مَن تَابَ وَآمَنَ وَعَمِلَ صَالِحاً فَأُوْلَئِكَ يَدْخُلُونَ الْجَنَّةَ وَلَا يُظْلَمُونَ شَيْئاً(60)
«Бас, уларнинг ортидан бир ўринбосарлар қолдики, улар намозни зое қилиб, шаҳватларига эргашдилар. Бас, тезда ёмонликка йўлиқурлар. Магар ким тавба қилса ва иймон келтириб, амали солиҳ қилса, бас, ана ўшалар жаннатга кирурлар ва ҳеч зулм қилинмаслар».
(Марям сураси, 59-60-оятлар).

2. ЯХШИ АМАЛЛАР

Маълум гуноҳларни қилган мўмин одамнинг дўзахга кирмай қолишига сабаб бўладиган амаллар тоифасига ҳасанот - яхши амаллар ҳам киради.

الْحَسَنَاتِ يُذْهِبْنَ السَّـيِّئَاتِ
«Албатта, яхшиликлар ёмонликларни кетказади».
(Ҳуд сураси, 114-оят).

Мўмин киши томонидан қилинган ҳар бир яхши иш ёмонликларни кетказади ва ўз эгасининг дўзахга киришдан сақланишга сабаб бўлиши мумкин.

3. МУСИБАТЛАР

Маълум гуноҳларни қилган мўмин одамнинг дўзахга кирмай қолишига унга бу дунёда етган мусибатлар ҳам сабаб бўлади.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мусулмонга қай бир мусибат: ҳорғинликми, беморликми, ташвишми, маҳзунликми, озорми, ғам-ғуссами, ҳаттоки, тикан киришими, етадиган бўлса, албатта, Аллоҳ улар ила унинг хатоларини каффорат қилур», дедилар».
Икки шайх ривоят қилганлар.

«Сунний ақийдалар» китобидан.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
#Биласизми?

«ДЎЗАХГА КИРМАЙ ҚОЛИШ АМАЛ ТУФАЙЛИ»

⚪️ Баъзи мўмин бандалардан дўзахга мубтало қиладиган амаллар содир бўлсаю, у кейин бошқа керакли амалларни қилса дўзахга кирмай қолиши мумкин. Маълум гуноҳларни қилган одамнинг дўзахга кирмай қолишига сабаб бўладиган амалларни уламоларимиз учга бўлганлар.


🔻1. ТАВБА🔻

فَخَلَفَ مِن بَعْدِهِمْ خَلْفٌ أَضَاعُوا الصَّلَاةَ وَاتَّبَعُوا الشَّهَوَاتِ فَسَوْفَ يَلْقَوْنَ غَيّاً(59)
إِلَّا مَن تَابَ وَآمَنَ وَعَمِلَ صَالِحاً فَأُوْلَئِكَ يَدْخُلُونَ الْجَنَّةَ وَلَا يُظْلَمُونَ شَيْئاً(60)
«Бас, уларнинг ортидан бир ўринбосарлар қолдики, улар намозни зое қилиб, шаҳватларига эргашдилар. Бас, тезда ёмонликка йўлиқурлар. Магар ким тавба қилса ва иймон келтириб, амали солиҳ қилса, бас, ана ўшалар жаннатга кирурлар ва ҳеч зулм қилинмаслар».

(Марям сураси, 59-60-оятлар).


🔻2. ЯХШИ АМАЛЛАР🔻

⚪️ Маълум гуноҳларни қилган мўмин одамнинг дўзахга кирмай қолишига сабаб бўладиган амаллар тоифасига ҳасанот - яхши амаллар ҳам киради.

الْحَسَنَاتِ يُذْهِبْنَ السَّـيِّئَاتِ
«Албатта, яхшиликлар ёмонликларни кетказади».

(Ҳуд сураси, 114-оят).

⚪️ Мўмин киши томонидан қилинган ҳар бир яхши иш ёмонликларни кетказади ва ўз эгасининг дўзахга киришдан сақланишга сабаб бўлиши мумкин.


🔻3. МУСИБАТЛАР🔻

⚪️ Маълум гуноҳларни қилган мўмин одамнинг дўзахга кирмай қолишига унга бу дунёда етган мусибатлар ҳам сабаб бўлади.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мусулмонга қай бир мусибат: ҳорғинликми, беморликми, ташвишми, маҳзунликми, озорми, ғам-ғуссами, ҳаттоки, тикан киришими, етадиган бўлса, албатта, Аллоҳ улар ила унинг хатоларини каффорат қилур», дедилар».

Икки шайх ривоят қилганлар.

«Сунний ақийдалар» китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
#БИЛАСИЗМИ?

1. Иккинчиси йўқ Зот: Аллоҳ таоло. «Айт: У – Аллоҳ ягонадир». (Ихлос сураси, 1-оят)

2. Учинчиси йўқ икки нарса: Кеча ва кундуз. «Кеча ва кундузни икки оят-аломат қилдик» (Исро сураси,12-оят).

3. Тўртинчиси йўқ уч нарса: Мусо алайҳиссаломнинг Ҳизрга айтган учта узри.

4. Бешинчиси йўқ тўрт нарса: Забур, Таврот, Инжил, Қуръон (Қуръонда зикр қилинган самовий китоблар)

5. Олтинчиси йўқ беш нарса: Мўминларга фарз қилинган беш вақт намоз.

6. Еттинчиси йўқ олти нарса: Аллоҳ таоло осмонлару ерни яратган олти кун. «Биз осмонлар ва ерни ҳамда уларнинг ўртасидаги бор нарсани олти кунда яратдик» (Қоф сураси, 38-оят).

7. Саккизинчиси йўқ етти нарса: Етти қават осмон «У (Аллоҳ) етти осмонни устма-уст қилиб яратган Зотдир» (Мулк сураси,3-оят).

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҲАЁТНИНГ  БИЗГА  КЕРАКЛИ  БЎЛГАН  БЕШ  ҚОИДАСИ:

1) Одамларни ўзингизга хаддан ортиқ яқин олманг.
Шунда биласиз уларни сизга мухтожлиги борми ёки йўқ. Масофа сақланг ва ҳурматингизни билинг.

2) Қуруқ гапга асло ишонманг.
Хозирги даврда қуруқ сўзни баҳоси арзон..

3) Сизни керак билган ва сиз билан фахрланувчи инсонларни қадрланг.
Сизни керак билмаган инсонларнинг ортидан қувламанг..

4) Одамларни ўзини оқлаш учун топган сўзларига ишонманг. Агар хоҳиш бўлса ҳар қандай холатда имкон топиб бажаради..

5) Сиз одамларни ўз дунёқарашингиз  билан баҳоламанг. Сиз кимлар учундир нималаргадур тайёрдирсиз аммо, у инсон сиз учун ҳеч нарса қилишга тайёр бўлмаслиги мумкин ёки бунинг акси..

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
#Биласизми

🔻«МУРИД нима дегани?»🔻

«Мурид» сўзи арабча бўлиб, «ирода қилувчи» деган маънони англатади. Аҳли тасаввуф бу истилоҳни Қуръони Каримнинг Каҳф сурасидаги:

وَاصْبِرْ نَفْسَكَ مَعَ الَّذِينَ يَدْعُونَ رَبَّهُم بِالْغَدَاةِ وَالْعَشِيِّ يُرِيدُونَ وَجْهَهُ وَلَا تَعْدُ عَيْنَاكَ عَنْهُمْ تُرِيدُ زِينَةَ الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَلَا تُطِعْ مَنْ أَغْفَلْنَا قَلْبَهُ عَن ذِكْرِنَا وَاتَّبَعَ هَوَاهُ وَكَانَ أَمْرُهُ فُرُطاً

«Ўзинингни эртаю кеч Роббларига, Унинг юзини ирода қилиб, дуо қилувчилар билан бирга тут. Дунё ҳаётининг зийнатини хоҳлаб, улардан икки кўзингни бурма. Қалбини Ўз зикримиздан ғофил қилиб қўйганларимизга ва ҳавойи нафсига эргашиб, иши издан чиққанларга итоат қилма»

(Каҳф сураси, 28-оят.) ояти каримасидан олинган, дейдилар.

🔸Демак, ирода қилиш, яъни муридлик Аллоҳ таолони ирода қилишдан иборат бўлади. Бинобарин, мурид Аллоҳ таолонинг муриди бўлади. Муридларнинг асосий аломати «эртаю кеч Роббларига, Унинг юзини ирода қилиб дуо қилишдир» билан содир бўлади.
🔸Ушбу далил ва маънодан келиб чиқадиган бўлсак, «шайхнинг муриди» деган истилоҳ мутлақо нотўғри бўлади. Баъзи бир «шайх» ларнинг «ўз муридим бор» дейиши ва муридларни худди ўзининг қулидек кўриши ҳам мутлақо нодуруст бўлади. Мурид Аллоҳ таолонинг розилигини қилади ва ўша иродасига эришиш йўлида шайхга шогирд тушади. Шогирдлигини тасдиқлаш ва аҳду паймон ила мустаҳкамлаш учун ўз устозига байъат қилади.

«Тасаввуф ҳақида тасаввур» китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
🔻«ХУНУК ИСМНИ ГЎЗАЛ ИСМГА ЎЗГАРТИРИШ»🔻

#Ҳадис

Саъид ибн Мусаййиб розияллоҳу анҳудан, отасидан, бобосидан ривоят қилинади:

«У Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига борганида:
«Исминг нима?» дедилар.
«Ҳазн», деди.
«Сен Саҳлсан», дедилар.
«Отам менга қўйган исмни ўзгартирмайман», деди.
Ибн Мусаййиб:
«Шундан кейин бизда маҳзунлик доимий бўлиб қолди», деди.


(Бухорий, Аҳмад ва Абу Довуд ривоят қилишган.)

Шарҳ: Ҳазн — қийинчилик. Саҳл — осонлик. Саъид ибн Мусаййиб розияллоҳу анҳунинг боболари Ҳазн ибн Абу Ваҳб Қарашийнинг бир оғиз хатолари ила бутун бошли бир уруғ қийинчиликка қолган экан. Шунинг учун хунук исмларни гўзал исмларга ўзгартишдан зинҳор бош тортмаслик керак.

«Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
🔆«ҲАР КУНИ МИНГ САВОБ КАСБ ҚИЛИШ»🔆

#Ҳадис 🔻

Мусъаб ибн Саъд розияллоҳу анҳудан, у киши отасидан бундай ривоят қиладилар:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдик. Бас, у зот:
- «Сизлардан бирингиз ҳар куни минг савоб касб қилишдан ожиз бўлурми?» дедилар.
Шунда у зотнинг ҳам мажлисларидан бир киши:
- «Қандоқ қилиб биримиз минг ҳасана касб қилади?» деб сўради.
- «Юзта тасбеҳ айтади. Бас, унга мингта савоб ёзилади ва ундан мингта хато ўчирилади», дедилар».


ШАРҲ: Демак, бир марта «субҳаналлоҳи» деган бандага ўнта савоб ёзилар ва ундан ўнта хато ўчирилар экан. Бундан Исломда савоб касб қилиш жуда ҳам осонлиги келиб чиқади. Ўша савобни касб қилишни ихтиёр қилганлар қани?!

«Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг.
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
​​🍀 АЖОЙИБ МАСЛАХАТЛАР 🍀

🔴 Бахтли бўлишни истасангиз..
💠 Намозни ўз вақтида ўқинг.

🔴 Юзингиз нурли бўлишини истасангиз.
💠 Ярим тунда қиём бўлинг.

🔴 Кўнгил хотиржамлиликни истасангиз..
💠 Қуръонни тиловат этинг.

🔴 Соғлом бўлишни истасангиз..
💠 Унда рўза тутинг.

🔴 Кунингиз қувончли ўтишини истасангиз..
💠 Истиғфор айтинг.

🔴 Ғам қайғу сизни тарк этишини истасангиз..
💠 Дуо қилинг.

🔴 Ташвишлардан холи бўлишни истасангиз.
💠 «Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ», деб айтинг.

🔴 Баракангиз бўлишини истасангиз..
💠 Набий (алайҳи солату ва саллам)га саловат айтинг.

🔴 Қийинчиликларсиз ҳасанотларга эга бўлишни
истайсизми?
💠 Унда мана бу маълумотни ўзингизда сақлаб турмай,
бошқалар билан ҳам улашинг.

🔴 СУБҲАНАЛЛОҲ.. Ким Аллоҳ таоло билан бирга
бўлса, Аллоҳ ҳам у билан биргадир.
💠 Ким Аллоҳ таолони яхши кўрса, Аллоҳ ҳам уни яхши
кўргай.

🔴 Биласизми:Ким ҳар фарз намоздан кейин
💠 «Оятул Курсий»ни ўқиса, унинг жаннатга киришини фақат ўлим тўсиб туради холос.
💠 Яъни, у ўлмагани учун жаннатга кирмайди, агар
вафот этса, уни жаннатдан тўсадиган ҳеч нарса қолмайди дегани.

🔴 Эслатма: Кейинчалик олий мукофотлар билан тақдирланмоқчи бўлсангиз.  💠 Унда хайрли илмларингизни сир тутманг.

🔴 Ёдингиздан чиқмасин:
💠 Бошқаларга илинишингиздан аввал "Бисмиллаҳир роҳманир
роҳийм" деб айтинг.

🔴 Бугунги ҳикмат Ҳаёт жуда ҳам қисқа.
💠 Сиз уни бировларга нафра т қилиш билан ўтказиб юборманг!!!
бизни каналмиз

🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
#ибрат

СИЗ АЛЛОҲДАН ҚЎРҚАСИЗМИ? БУНИ ЕТТИ НАРСА БИЛАН БИЛИБ ОЛАСИЗ!

1.Тилда: Аллоҳдан қўрққан одам тилини ёлғондан ғийбатдан бошқаларга бўҳтон қилишдан ва бекорчи сўзлар айтишдан тияди. Уни, Аллоҳни зикр этувчи, Қуръон ўқувчи ва илмий музокаралар билан машғул аъзо ҳолида шай тутади.

2. Қалбда: Аллоҳдан қўрққан одам қалбида мусулмон қардошларига душманлик ҳис қилмайди: ёлғон, бўҳтон ва ҳасад қилиш каби ғайриинсоний туйғуларни қалбидан йўқ қилади. Чунки ҳасад, кишининг гўзал амалларини маҳв этади. Шунга кўра, Аллоҳнинг расули буюради: Эй ўқувчи, билки, ҳасад қалбларга жойлашган ва жамият ҳаётида катта зарарларга йўл очувчи ёмон бир касалликдир. Қалблардаги хасталиклар, яни ёмон туйғулар, ёмон феъллар фақат илм ва амал билан даволаниши мумкин.

3. Кўзда: Аллоҳдан қўрққан одам ейишда ҳам, ичишда ҳам, кийишда
ҳам бошқа хусусларда ҳам кўзини ҳаромдан эҳтиёт қилади. Дунёга ҳирс билан ва ҳар нарсани қўлига киритиш иштиёқи билан эмас, ибрат назари билан қарайди . Ҳалол бўлмаган нарсаларга қарашдан тийилади. Шунинг учун ҳам Аллоҳнинг расули буюради: - Ким кўзини ҳаром нарсалар билан тўлдирса, Оллоҳ ҳам қиёмат куни унинг кўзини олов билан тўлдиради.

4. Меъдада: Аллоҳдан қўрққан одам меъдасига ҳаром луқма бермайди. Чунки ҳаром луқма ейиш энг катта гуноҳлардан биридир. Шу боис Аллоҳнинг расули буюради: - Инсон зотининг меъдасига бир луқма ҳаром луқма тушганда бу луқма меъдасида қанча вақт турса, еру кўкдаги фаришталар ҳам шунча вақт унга лаънат ўқийдилар.

5. Қўлда: Аллоҳдан қўрққан одам қўлини ҳаромга узатмайди, аксинча, Аллоҳнинг ризосига уйғун нарсаларга узатади. Каъбдан шундай бир ривоят қолган: - Аллоҳ яшил зумраддан бир бино яратган. бу бинода етмиш минг доира ва ҳар доирада минг хона бор. Бу ерга фақатгина ўзига ҳаром нарса инъом этилганда ёлғиз Аллоҳдан қўрққани учун уни рад этган кишилар киради.

6. Оёқда: Аллоҳдан қўрққан одам исён йўлида эмас, Аллоҳга итоат йўлида одимлайди. Илм ва яхши ахлоқ ўрганиш мақсадида олимлар ва солиҳ кишилар мажлисига боради.

7. Итоатда: Аллоҳдан қўрққан одам ёлғиз Аллоҳ ризоси учун унга итоат этади. Риёдан, инсонларга ўзини ё ишларини кўз-кўз қилишдан ва иккиюзламачиликдан сақланади.
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
🔻«МЎМИН МЎМИНГА БИРОДАР»🔻

Қайсдан ривоят қилинади:

«Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу:
«Бир одам шеригига «Сен душманимсан» деса, икковидан бири Исломдан чиқади ёки шеригидан воз кечган бўлади», деди».
Қайс:
«Кейин Абу Жуҳайфанинг менга хабар беришича, Абдуллоҳ:
«Ким тавба қилса, бундан мустасно», деган экан», деди».


Шарҳ: Чунки мўмин мўминга душман бўлиши мумкин эмас. Мўмин мўминга биродар, ака-ука бўлади. Душман эса иймондан ташқаридаги кишидир.
▫️ Демак, бир киши «Сен менинг душманимсан», деса ва айтилган киши ҳақиқатан ҳам душман бўлса, демак, у иймондан чиққан одам бўлади. Агар у киши душман бўлмаса, мўмин кишини душман дегани учун айтган одамнинг ўзи иймондан чиқади.

«Одоблар хазинаси, 2-жуз» китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
🔻«МЎМИН МЎМИНГА БИРОДАР»🔻

Қайсдан ривоят қилинади:

«Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу:
«Бир одам шеригига «Сен душманимсан» деса, икковидан бири Исломдан чиқади ёки шеригидан воз кечган бўлади», деди».
Қайс:
«Кейин Абу Жуҳайфанинг менга хабар беришича, Абдуллоҳ:
«Ким тавба қилса, бундан мустасно», деган экан», деди».


Шарҳ: Чунки мўмин мўминга душман бўлиши мумкин эмас. Мўмин мўминга биродар, ака-ука бўлади. Душман эса иймондан ташқаридаги кишидир.
▫️ Демак, бир киши «Сен менинг душманимсан», деса ва айтилган киши ҳақиқатан ҳам душман бўлса, демак, у иймондан чиққан одам бўлади. Агар у киши душман бўлмаса, мўмин кишини душман дегани учун айтган одамнинг ўзи иймондан чиқади.

«Одоблар хазинаси, 2-жуз» китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Дуойим қабул бўлсин десангиз...

1. Ейдиган, ичадиган, киядиган нарсалари ва яшайдиган ерлари ҳаромдан бўлмаслиги лозим.

2. Дуо пайтида ихлосли бўлиши зарур.

3. Мусулмонларга қарши бўлмаслиги керак.

4. Кийимлари ғоят тоза бўлиши даркор.

5. Таҳоратли бўлиши лозим.

6. Қиблага юзланган ҳолда дуо қилиши зарур.

7. Тиз чўкиб ўтирган ҳолда дуо қилсин.

8. Аввал нафл намози ўқимоғи даркор.

9. Хайр-эҳсонлар қилиши керак.

10. Камбағаллар ва илм толибларини хурсанд қилсин.

11. Дуони Аллоҳ таолога ҳамд-санолар билан бошламоғи лозим.

12. Пайғамбаримизга, барча набийларга, асҳоби киромга саловот-дурудлар айтмоғи зарур.

13. Энг афзал саловот-намоздаги «Аллоҳумма солли», «Аллоҳумма барик»ни қанча кўп ўқиса, дуоси шунча тез қабул бўлади.

14. Қўлларини кўкси баробар кўтариб, ҳовучларини очиб, кафтларини бирлаштириб дуо қилмоғи даркор.

15. Дуо одобига риоя қилмоғи керак.

16. Аллоҳ таолога хушуъ ва хузуъ билан ёлбормоғи лозим.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺