EskiObod_Uz
127 subscribers
4.82K photos
3.13K videos
115 files
10.7K links
🕋 🕌Ў.М.И Наманган вилояти Вакиллиги Янгиқўрғон Тумани "Эскиобод" жомеъ масжиди.
🕋Таклиф ва саволлар учун:
@EskiObod_masjidi га мурожат килинг.
🕋Эскиобод масжиди расмий группаси:
https://t.me/Ilmiy_Suhbat_
Матбуот хизмати ходими
Абдусалом Йу́лдошев
Download Telegram
Аллоҳ таоло дунё ва охиратда қалб учун берган мақомлар бор!

Аллоҳ ва Расулининг сўзларидан олинган қуйидаги оят ва ҳадислар бунга далил бўлади:

1 – Аллоҳ таоло пайғамбари Иброҳим алайҳиссалом тилидан шундай деди: «Ва (барча жонзот) қайта тириладиган Кунда мени шарманда қилмагин. У кунда молу-давлат ҳам, бола-чақа ҳам фойда бермас. Магар Аллоҳ ҳузурига тоза қалб билан келган кишиларгагина (фойда берур)» (Шуъаро: 87-89).

Қиёмат кунида соғлом қалб билан келганларгина нажот топадилар.

2 – Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тилидан шундай деди: «Жаннат тақводор зотларга йироқ бўлмаган (бир маконга) келтирилди (ва уларга дейилди): «Мана шу (неъматлар) сизларга – ҳар бир (Аллоҳга) қайтувчи, (ўз аҳдини) сақловчи (риоя қилувчи), Раҳмондан ғойибона қўрққан ва тавба-тазарру қилган қалб билан келган кишиларга ваъда қилинаётган нарсалардир» (Қоф: 31-33).

Қани тавба-тазарру қилган қалб, қани унинг сифатлари?!

3 – Имом Муслим «Саҳиҳ»ида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган қуйидаги ҳадисни келтирган: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ сизларнинг суратларингиз ва жисмларингизга қарамайди, балки қалбларингиз ва амалларингизга қарайди», дедилар. (Имом Муслим: 4/ 1987).

4 – Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ушбу ҳадис ривоят қилинган: «Огоҳ бўлинглар, танада бир парча гўшт борки, у тузалса тананинг ҳаммаси тузалади, агар бузилса тананинг ҳаммаси бузилади. Билингларки, у – қалбдир!» («Фатҳул-Борий»: 1/ 126; Имом Муслим: 3/ 1219).

Ушбу ҳадис оқил инсонлар учун ваъз ва дашном бўлишга кифоядир.

Доктор Носир Сулаймон Умар

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
🔻«АҲЛИМИЗНИ ҚАНДАЙ САҚЛАЙМИЗ?»🔻

#Оят
«Эй иймон келтирганлар, ўзингизни ва аҳли аёлингизни ёқилғиси одамлар ва тошлардан бўлган ўтдан қўрқитинг. Унинг тепасида қўпол, дарғазаб фаришталар бўлиб, улар Аллоҳнинг амрига исён қилмайдилар ва нима буюрилса, шуни бажарадилар»
(Таҳрим сураси, б-оят).
🔸 🔸 🔸
Аҳли аёлини, фарзандларини диндор қилиб тарбиялаш оила бошлиғининг Аллоҳнинг олдидаги бурчи эканлигига юқоридаги ояти карима ёрқин далилдир. Одамлар орасида ўзингни бил, ўзгани қўй, деган номаъқул гап юради. Лекин шариат бўйича эр хотин учун, ота болалар учун масъулдир. Қиёматда Аллоҳнинг ҳузурида жавоб беради.
Ҳазрати Умар юқорида зикр қилинган ояти карима нозил бўлгандан сўнг:
🔸 🔸 🔸
#Ҳадис
«Эй Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)! Ўз нафсимизни-ку сақлаймиз, аҳлимизни қандай сақлаймиз?», деб сўраган эканлар.
Шунда Пайғамбар алайҳиссалом:
«Аллоҳ сизларни нимадан қайтарган бўлса, уларни ҳам қайтарасизлар. Аллоҳ сизларни нимага буюрса, уларни ҳам буюрасизлар»,
деб жавоб берган эканлар.
🔸 🔸 🔸
Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу:
«Ўзингизга ва аҳлингизга яхшиликни таълим беринглар ва уларни одобли қилинглар», деб айтганлар.
🔸 🔸 🔸
Ҳадиси шарифда
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Эй аҳлим, намоз ўқинг, закот беринг, мискинларга, етимларга, қўшниларга яхшилик қилинг. Шояд Аллоҳ сизларни жаннатда бирга қилса, деган одамга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин», деганлар.

«Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
#Ҳадис

🔻«ЖАННАТ БОҒЛАРИ ЁНИДАН ЎТСАНГИЗ САЙЛ ҚИЛИНГ»🔻

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
- «Жаннат боғлари ёнидан ўтсангиз сайл қилинг», дедилар. Мен:
- «Жаннат боғлари нимадир?» дедим.
- «Масжидлар», дедилар».
- «Сайл нимадир?» дедим.
- «Субҳаналлоҳи, вал ҳамду лиллаҳи, ва лаа илаҳа иллаллоҳу ва Аллоҳу акбар», дедилар».

Термизий ривоят қилган.

Шарҳ: Демак, масжидлар жаннатнинг боғлари ҳисобланар экан. Уларнинг ёнидан ўтганда сайл қилиб, меваларидан еб қолиш керак.
▫️ Бундай фойдали сайлни қилиш қийин эмас — банда «Субҳаналлоҳи, вал ҳамду лиллаҳи, ва лаа илаҳа иллАллоҳу ва Аллоҳу акбар» деб қўйса, бас.
▫️ Жаннат боғларида сайл қилишни истаган одам ушбу улуғ ибораларни ёд олиб, доимо айтиб юришга одатланиши керак.

«Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
СУБАҲАНАЛЛОҲ!!!

👉 Биласизми, Қуръонни тинглаш инсон жисмида саратон таёқчаларининг тарқалишини камайтиради, ҳатто уларни йўқ қилади.

👉 Саждани узоқроқ қилиш хотирани кучайтириб, томирларда қон қолдиғи (тромб) пайдо бўлишининг олдини олади.

👉 Ташаҳудда ишораи саббоба қилиш юракни бақувват бўлишига ёрдам бериш учун қоннинг оқимини, ҳаракатини зиёда қилади.

👉 Кўп сажда қилиш танадан манфий зарядни кетказади. Чунки, ернинг заряди мусбат бўлиб, сажда пайтида танадаги манфий заряд ерга ўтади.


«Умумий насиҳатлар»дан.
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

Бaъзан фурсат топиб эслолмасам ҳам,
Юрак тўлиб тошганда дардлашмасам ҳам.
Баъзида дардингиз ололмасам ҳам,
Унутманг қадрдонларим юрагимдасиз!

Саййудул айём Жума муборак бўлсин сизни хамиша Аллоҳ асрасин !!

Биринчи бўлиб табриклаб қўйинг

Шу улуғ кунда Аллоҳ розилиги учун мени ҳаққимга дуо қилинг!

••┄┄┄❅┄┄┄•• Яқинларингизга ҳам улашинг!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
🍃🌹🍂ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🍂🌹🍃

🌸🌸•Роббимиз - Аллоҳ
🌸🌸•Динимиз - Ислом
🌸🌸•Қибламиз - Каъба
🌸🌸•Айёмимиз - Жума
🌸🌸•Фарзимиз - Намоз
🌸🌸•Қарзимиз - Закот
🌸🌸•Орзуимиз - Ҳаж
🌸🌸•Амалимиз - Савоб
🌸🌸•Тилимиз - Тақво
🌸🌸•Нафратимиз - Зино
🌸🌸•Севганимиз - Ҳайит
🌸🌸•Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
🌸🌸•Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!

🌹🌹•Забони зикрдан тинмаганларга,
🌹🌹•Кибр тулпорига минмаганларга,
🌹🌹•Шайтон найранг қилса, синмаганларга,
🌹🌹•Жума муборак...

🍃🌹🌹ЖУМА МУБОРАК АЗИЗ ДИНДОШИМ.🌹🌹🍃

🍂🌹🍂АЛБАТТА БИРИНЧИЛАРДАН БЎЛИБ ТАБРИКЛАНГ🍂🌹🍂
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Ассалому алайкум вароҳматуллоҳи вабарокатуҳ! Азиз диндошим, ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтишни унутманг !
Аллоҳумма солли ала саййидина Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам.

АЛЛОҲИМ, жума кунида, сендан енгиллик, ҳурсандчилик кутиб турган бандаларинг бор, уларга хушхабар бер.

Мени ва барча мусулмонларни бало ва ёмонликлардан асра Роббим! Ё Раббий! Йўлимиздан Сени унуттирадиган, Сенга ибодат қилишдан бизни тўсадиган инсонларни эмас, бизга ҳар доим Сени эслатиб, Сенинг эшигингга олиб борадиган қулларингни чиқар.

АЛЛОҲИМ, жума кунида, бизларни, ота-оналаримизни, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан, Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин! АМИЙН!
Яна бир бор
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
Эскиобод жомье масжиди матбуот хизмати
Абдусалом Йу́лдошев
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🔻«ҚОРОНҒУ ТУШГАНДА БОЛАЛАРНИ ЙИҒИБ КEЛИШ»🔻

#Ҳадис

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Хуфтоннинг зулмати - шайтонларнинг қўзғалиш соати ўтгунча болаларингизни йиғинг», дедилар».

Шарҳ:
Демак, кеч тушиши билан болаларни уйга тўплаш, ювинтириб, уйдаги ишлар билан машғул қилиш лозим экан. Ўша пайтда болалар кўчада қаровсиз қолсалар, уларга зарар етиб қолиши мумкин. Чунки бу пайтда шайтонлар қўзғалган вақт бўлади.

«Одоблар хазинаси, 4-жуз» китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
🔻«Ҳанафий мазҳаби уламолари наздида намознинг қуйидаги одоблар мавжуд»🔻

🔸 1. Такбири таҳрима вақтида эркак киши қўлларини енгидан чиқариши.

🔸 2. Қиёмда саждагоҳга, рукуъда икки оёқ учига, саждада бурун учига, ўтирганда юракка ва салом бераётганда елкаларга қараб туриш.

🔸 3. Эснаганда оғизни юмиш. Агар бунга қодир бўлмаса, енг билан тўсиш.

🔸 4. Йўтал келиб қолса, иложи борича қайтариш.

🔸 5. Иқомада "ҳайя ъалассолат" айтилганда намозга туриш.

••Албатта, бу каби нарсалар ҳисобида бир оз фарқлар бўлиши турган гап.

«Кифоя, 1-жуз» китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
МЕРОСНИНГ ШАРТЛАРИ


Меросда учта шарт бор:
1. Мерос қолдирувчининг ўлими.
2. Мерос қолдирувчининг вафотидан сўнг меросхўрнинг
ҳаёт бўлиши.
3. Мерос олувчининг мерос қолдирувчига нисбатан ким
эканлиги аниқ бўлиши ва насаби тайин бўлиши.
(“Далилул-вуррос” Киронавий).

МЕРОС ОЛИШ САБАБЛАРИ

Мерос олишнинг учта сабаби бор, улар:
1. Насаб (қариндошлик).
2. Никоҳ.
3. Вало (ҳукмий қариндошлик).

Мерос олишнинг аввалги сабаби “насаб”дир. Насаб – луғатда қаробат, қариндошлик деганидир. Қаробат деганда туғилиш туфайли мавжуд бўлган ҳар қандай ўзаро боғлиқлик тушунилади. Бунга “фарз эгалари”, “асабалар” ва “завул-арҳомлар” киради. Қаробатни “ҳақиқий насаб” деб ҳам атайдилар. (“Фарз эгалари”, “асабалар” ва “завул-арҳомлар” ҳақида кейинроқ сўз юритилади). Насаб орқали мерос олишга қуйидаги оят ва бошқа оятлар далилдир:

📜“Аллоҳ сизга фарзандларингиз борасида амр этади: бир ўғилга икки қиз насибаси. Агар улар иккитадан кўп (аёл) бўлсалар, уларга у (ота) қолдирганнинг учдан иккиси. Агар қиз битта бўлса, унга ярми. Агар унинг боласи бўлса, у қолдирган нарсадан ота-онасининг ҳар бирига олтидан бир. Агар унинг боласи бўлмаса ва ота-онаси меросхўр бўлса, онасига учдан бир. Агар унинг ака-укалари бўлса, онасига олтидан бир. У қилган васият ёки қарзини адо этгандан сўнг...”
(Нисо сураси, 11 оят).

Маййитга насаб жиҳатидан боғланган инсон меросга ҳақдорлар қаторида бўлади. Мерос олишнинг иккинчи сабаби никоҳдир. Никоҳ деганда шаръий дуруст никоҳ тушунилади. Бунда эр-хотин орасида саҳиҳ хилват бўлганми ёки йўқми фарқи йўқдир. Ботил ва фосид никоҳда мерос олиш ва қолдириш жорий бўлмайди.
Никоҳ орқали мерос олишга қуйидаги оят далилдир:

📜“Сизларга хотинларингиз қолдирган нарсанинг – агар уларнинг боласи бўлмаса – ярми тегади. Агар уларнинг боласи бўлса, сизга улар қолдирган нарсанинг чораги тегади. Улар қилган васиятни ёки қарзини адо этгандан сўнг. Уларга сиз қолдирган нарсанинг – агар болангиз бўлмаса – чораги тегади. Агар болангиз бўлса, уларга сиз қолдирган нарсанинг саккиздан бири тегади. Сиз қилган васиятни ёки қарзни адо этгандан сўнг”
(Нисо сураси, 12 оят).

Демак, эр хотинидан, хотин эридан мерос олади. Мерос олишнинг учинчи сабаби “вало”дир. Вало деганда қулликдан озод қилиш ила вужудга келувчи ҳукмий қаробат тушунилади. Буни яна “ҳукмий насаб” деб ҳам
атайдилар. Хожа ўз қулини озод қилгач, ўша хожа унга меросхўр бўлади.
Бир киши вафот этса ва унинг бир вақтлар уни озод қилган хожаси, яъни мавлосидан бошқа ҳеч кими бўлмаса, у қолдирган мерос ўша хожага бўлади.

Вало сабабидан меросхўр бўлишга қуйидаги икки ҳадис далил бўлади:

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жория Барира ҳақида:
“Вало (ҳукмий қариндошлик) озод қилган кишига бўлади” дедилар.
(Бухорий ривояти).

Бошқа ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам
қуйидагича марҳамат қилганлар:
“Вало (ҳукмий қариндошлик) насаб каби бир парча этдир”
(Шофеъий ва Ибн Ҳиббон ривоятлари).

Валода фақат озод қилган тараф меросхўр бўлади. Озод қилинган тараф меросхўр бўла олмайди. Зеро, озод қилиш, бошқача қилиб айтганда ҳаётга қайтадан келтириш, озод қилган тарафдан содир бўлади.

📚"Исломда мерос ва унинг тақсимоти" китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
#Ибрат

Сўнгги бор онангни қачон йўқладинг?!

Кимга қуллуқ қилиб, кўнглин тўқладинг,
Тунлари хотиржам, беғам ухладинг.
Битта саволимга жавобинг борми,
Сўнгги бор онангни қачон йўқладинг?!

Зор эмас эди-ку бир қучоқ гулга,
Ёки совға-салом, мол-дунё, пулга,
Аччиқ тилларингни ботириб болга,
Сўнгги бор онангни қачон йўқладинг?!

Ҳатто, ёринг кутмай, ухларди тунда,
Бир онанг йўлинг пойларди шунда,
Шундайин муҳаббат ҳаққи учун-да
Сўнгги бор онангни қачон йўқладинг?!

Даврон сурдинг тўй-у тантаналарда,
Хаёлинг нозанин, жаноналарда,
Жаннатнинг калити шу оналар-да,
Сўнгги бор онангни қачон йўқладинг?!

Боланг билан единг ёғли паловлар,
Уйингнинг тўрида турди бировлар,
Унинг овлоқ кўнглин, айт-чи, ким овлар,
Сўнгги бор онангни қачон йўқладинг?!

Пеш қилма қачондир берган молингни,
Онанг нима қилар бу газмолингни!?
Кўриб юрсам, дейди шу жамолингни,
Сўнгги бор онангни қачон йўқладинг?!

Юрибсан-да бугун, амалдор жўра,
Ишларинг кўп, вақтинг топилмас сира,
Ҳеч бўлмаса, битта сим қоқиб кўра,
Сўнгги бор онангни қачон йўқладинг?!

Гоҳ дунё қувладинг, гоҳида мансаб,
Гоҳ дилин оғритиб, айладинг ғазаб,
У фақат йиғлади, боласин қумсаб,
Сўнгги бор онангни қачон йўқладинг?!

Онаси йўқлардан бир сўра, қани,
Қаердан беминнат меҳр топгани,
Қабр эшикларин очмасдан ҳали,
Сўнгги бор онангни қачон йўқладинг?!

Бугун бор! "Онажон, боримсиз", - дегил,
Оёқларин ўпиб, саждага эгил,
Вафо Мўмин, ахир, жавобин бергил:
Сўнгги бор онангни қачон йўқладинг?!

Вафо Мўмин
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

ДУНЁ ВА ОХИРАТ ЯХШИЛИКЛАРИНИ СЎРАНГ

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
#Дуо
ОФАТНИ ДАФ ҚИЛИШДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло бир бандага аҳли аёли, моли ва фарзандида бир неъмат берса, у:

مَا شَاءَ اللهُ لاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ

«Ма ша`аллоҳу ла қуввата илла биллаҳи» деб айтса, шу неъматларда ўлимдан бошқа офат кўрмайди», дедилар.

Маъноси: Аллоҳнинг хоҳлагани бўлади. Аллоҳдан бошқада қувват йўқ.

Ибн Сунний ривоятлари.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
ҲАШР ҲАҚИДА ВАЪЗ

Аллоҳ таоло қиёмат куни жасадларни қабрларидан тирилтириб, мўминларга номаи аъмолларини ўнг тарафдан, гуноҳкорларга эса чап тарафдан беради. Аллоҳ таоло Қоф сурасида марҳамат қилади: «У кунда уларнинг устидаги ер ёрилиб, (улар) шошган ҳолларида (чиқиб келурлар). Бу фақат Бизгагина осон бўлган тўплашдир» (44-оят).

Барча инсонларнинг амаллари тарозига қўйилиши, бу амаллар яхши ёки ёмонлиги ўлчаниши ҳақиқатдир. Қиёматда сирот кўприги бўлиб, мўминлар бу кўприкдан яшин тезлигида ўтиб жаннатга равона бўлишади. Кофирлар учун эса бу кўприк қиличдан ўткир, қилдан ингичкадир.

Аллоҳ таоло Ўз фазли билан жаннат аҳлини жаннатга киритади. Жаннатдаги барча неъматлар жамланганда ҳам Аллоҳ таолонинг жамолини кўрганчалик лаззатли бўлмайди. Аллоҳ таолонинг жамолини бепарда кўриш барчамизга насиб этсин.
Дўзах аҳлининг дўзахга тушиши Аллоҳ таолонинг адолати ила бўлади. У зот Ўз Афви билан гуноҳкор бандаларини кечириши мумкин. Шунингдек, Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам ва баъзи хос бандалар ҳам гуноҳкор кишиларни шафоат қиладилар. Кофирлар, Аллоҳни инкор этганлар, ширк келтирганлар бундан мустасно.

Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «Албатта, Аллоҳ ўзига (бирор нарса) шерик қилинишини кечирмайди. Бундан ўзга (гуноҳлар)ни (Ўзи) хоҳлаган кишилар учун кечиргай. Кимда-ким Аллоҳга ширк келтирса, демак, у (тўғри йўлдан) жуда узоққа адашибди» (Нисо сураси, 116-оят).

Ақоидга кўра, мусулмон одам каттами, кичикми, гуноҳ қилса, кофир бўлмайди, балки гуноҳкор бўлади. Гуноҳни эса кечириш ёки кечирмаслик Аллоҳнинг ихтиёридадир. Кечирилмайдиган гуноҳ – бу ширк ва куфрдир.
Жаннат ва дўзах яратилган нарса бўлиб, уларнинг асло сўнгги йўқдир.

Ҳашр жуда улуғ кун бўлиб, бу ҳақда Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «Албатта, Ажрим куни (ҳисоб-китоб учун) белгиланган вақтдир.  У кунда Сур чалинур, бас, сизлар тўп-тўп бўлиб (маҳшаргоҳга) келурсиз. Осмон ҳам очилиб, (фаришталар учун) дарвозаларга айланиб қолур. Тоғлар ҳам (жойларидан) тўзитиб юборилур. Бас, у саробга айланиб қолур» (Набаъ сураси, 17–20-оятлар).

Ривоят қилинишича, қиёмат куни инсонлар 12 қисм бўлинган тирилтирилади. 1. Икки қўли ва икки оёғи йўқ ҳолда тирилтирилади. Бир нидо қилувчи: “Булар дунёда қўшниларига озор берган, лекин тавба қилмасдан ўлган кишилардир”, дейди. Мана шу уларнинг дўзахга ташланишига сабаб бўлади 2. Намозни енгил олиб, тавба қилмай ўтганлар чўчқа суратида тирилтирилади. 3. Закотни адо этмаганлар қоринлари илон ва чаёнга тўлдирилган ҳолда тирилтирилади. 4. Савдога, тижоратга ёлғон аралаштирганлар оғизларига қон тўлдирилган ҳолатда тирилтириладилар. 5. Аллоҳдан қўрқмасдан, балки инсонлардан қўрқиб гуноҳларини яширган, лекин тавба қилмай ўтган кишилар ўлимтик каби сассиқ ҳид билан тирилтирилади. 6. Ёлғон гувоҳлик берган, аммо тавба қилмай ўлганлар ҳалқумлари кесилган ҳолда тирилтирилади. 7. Гувоҳлик беришни ман этган, тавба нималигини билмай ўлганлар озиғлари йиринг ва қонга тўла ҳолда тирилтирилади. 8.  Тавба қилмасдан ўлган зинокорлар бошлари эгик, авратларидан йиринг, қон оққан ҳолда тирилтирилади. 9. Етимларнинг ва одамларнинг молларини ноҳақ еб, тавба қилмай ўтган кишилар юзи қора, кўзлари кўкарган, қоринлари оташга тўлдирилган ҳолда тирилтирилади. 10. Ота-онасига оқ бўлган, тавба қилмагнан, улардан кечирим сўрамай ўлган кишилар таналари пес ва мохов ҳолида тирилтирилади. 11. Маст қилувчи ичимликлар ичиб, тавба қилмасдан жон таслим қилган кишилар қалблари ва кўзлари кўр, тишлари ҳўкизнинг тишига ўхшаш, лаблари кўксларига осилган, тиллари қоринларигача шалвираб қолган ҳолда тирилтирилади. Мана шу 11 тоифанинг жазоси жаҳаннамдир. 12. Эзгу ишларни қилган, хайрли амалларнинг бошини тутган, гуноҳ ва ёмон ишлардан тийилган, беш вақтни канда қилмаган, доимий тавба қилиб юриб вафот этган кишилар ойдин кечадаги тўлин ой каби юзлари порлаган ҳолда тирилтирилади. Улар сирот кўпригидан яшин тезлигида ўтиб олишади. Уларнинг мукофоти жаннат, мағфират ва ризвондир.

"Мусулмон учун 30 ваъз" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
ДУНЁ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
— Эй Али! Ҳалокат сабабига интилганлардан қоч!

Ҳазрати Али розийаллоҳу анҳу сўрадилар:
— Эй Аллоҳнинг набийи, улар кимлар?
— Улар бойлар ва дунёпарастлар. Улар она боласига талпингани каби дунё тўплашга талпинган кимсалар. Улар эртага пушаймон қиладиган кимсалардир.


«Пайғамбаримизнинг (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ҳазрати Алига (р.а.) насиҳатлари» китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Она

Ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг олдиларига бир киши келиб, деди:
- “Эй Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакиларининг ўғли! Мен бир аёлни яхши кўрардим. Унга совчи жўнатдим. У менга турмушга чиқишдан бош тортди. Бошқа бир одам унга совчи юборганда, унга розилик берибди. Буни эшитиб, ўша аёлга нисбатан ичимда қаҳру ғазаб пайдо бўлди. Бориб, ўша аёлни ўлдирдим. Тавба қилишимга имкон борми?”.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ундан:
- “Онанг борми?” - деб сўрадилар. У:
- “Йўқ” - деди. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу:
- “Эй биродаримнинг ўғли! Аллоҳга тавба қил, истиғфор айт ва солиҳ амалларни кўпайтир!” - дедилар. Кейин бояги киши кетди. Бироз вақт ўтиб, Ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг шогирдларидан бири у зотга:
- “Нега бояги одамдан, “Онанг борми?” - деб сўрадингиз?” - деди. Шунда Ибн Аббос:
- “Аллоҳга қасамки, онага яхшилик қилишдан кўра, Аллоҳга муҳбуброқ бирорта амални билмайман” - деб жавоб бердилар.
•••┈┈••✾🌹✾••┈┈•••
Дўстларингизга улашинг!

🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Инсонлар рўй бераётган ҳодисаларда фойда ва зарарни кўрадилар, лекин у ҳодисаларни ким қилаётганини унутиб қўядилар. Баъзан қаттиқ кунларни кўриб қолсалар, у кунларни лаънатлайдилар. Бу эса Аллоҳни танимаслик ва қадардан ғафлатда бўлишдир.

“Ҳар бир жон ўлимнинг тотувчисидир. Биз сизларни ёмонлик билан ҳам, яхшилик билан ҳам синаб, имтиҳон қилурмиз. (Кейин) Бизнинг ҳузуримизгагина қайтарилурсиз”,
(Анбиё сураси, 35-оят).

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

Ижтимоий тармоқлардан фойдаланишда ният қандай бўлиши керак?

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
БОМДОДНИНГ ФАРЗИГА ЕТИБ КЕЛГАН КИШИ СУННАТНИ ЎҚИЙДИМИ?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бомдоднинг икки ракат суннатини ўқимаган одам имомни фарз намозида топса, қарайди: агар суннатни ўқиса, ҳеч бўлмаганда фарзнинг бир ракатига улгурадиган бўлса, суннатни ўқиб, сўнгра имомга иқтидо қилади. Мана шунда ҳам суннат, ҳам жамоатнинг фазилатига эришади. Чунки Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

«مَنْ أَدْرَكَ رَكْعَةً مِنَ الْصَلاَةِ فَقَدْ أَدْرَكَ الْصَلاَةَ»
(رواه الإمام مسلم والإمام ابن ماجة عن أبي هريرة رضي الله عنه)

яъни: “Ким намоздан бир ракатни топса, ҳақиқатан ўша намозни топибти” (Имом Муслим ва Имом Ибн Можа ривояти)”.

Бундай ҳолатда суннатни фарз ўқилаётган сафда ўқимайди. Чунки уламолар бундан қайтарганлар, макруҳ бўлади. Балки, имкон бўлса, бошқа хонада ёки сафдан узоқроқ жойда ўқиб, тезлик билан жамоатга қўшилади. Агар суннатни ўқиса, фарзнинг бир ракатига ҳам улгурмайдиган бўлса, суннатни ўқимасдан, фарз ўқиш учун жамоатга эргашади. Чунки жамоатга эргашишнинг савоби суннатни ўқиш савобидан кўпроқдир. Жамоатни фазилати ҳақида Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

«صَلاَةُ الْجَمَاعَةِ تَفْضُلُ صَلاَةَ الْفَذِّ بِسَبْعٍ وَعِشْرِيْنَ دَرَجَةً»
(رواه الإمام البخاري والإمام مسلم عن عبد الله بن عمر رضي الله عنهما)

яъни: “Жамоат билан ўқилган намоз ёлғиз ўқилган намоздан йигирма етти даража афзалдир” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти)”.
Шуни ҳам унутмаслик керакки, бомдоднинг фарзига қўшилгани сабабли ўқилмай қолган бомдоднинг суннатини фарздан кейин ўқилмайди. Балки суннат бундай кишидан соқит бўлади. Чунки бомдодни суннати фақат бир ўринда қазо қилинади. У ҳам бўлса, бомдоднинг суннати фарзи билан бирга қазо бўлиб, бугунги бомдод намозининг қазосини завол вақтигача ўқийдиган киши суннатини ҳам бирга қазо қилиб ўқийди, заволдан кейинга қолса, фақат фарзи ўқилади. (“Фатҳу бабил иноя” ва “Ҳидоя” китоблари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво ҳайъати. @diniysavollar
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
РАСУЛУЛЛОҲ СОЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВА САЛЛАМНИНГ ОИЛАЛАРИ

(Ҳамма билиш зарур)


Оталари Абдуллоҳ ибн Абдулмуттолиб пайғамбаримиз алайҳиссалом туғилмасларидан олдин оламдан ўтганлар.
Оналари Омина бинти Ваҳб пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг 6 ёшликларида вафот қилганлар.
Боболари Абдулмуттолиб ибн Ҳошим пайғамбаримиз алайҳиссалом 8 ёшликларида дунёдан ўтган.
Амакилари: Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва салламнинг 9 та амакилари бўлган. Уларининг исмлари: Ҳорис, Зубайр, Ҳамза, Зирор, Абу Толиб (Абду¬маноф), Абу Лаҳаб (Абдулуззо), Абдулкаъба, Муғийра ва Навфал.
Аммалари: Умайма, Баро, Умму Ҳакийм, Сафия, Арво, Отика.
Аёллари: Хадийжа бинту Ҳавайлид, Савда бинту Замъа, Оиша бинту Абу Бакр, Ҳафса бинту Умар, Зайнаб бинту Ҳузайма, Умму Салама (Ҳинд бинту Абу Умайя), Зайнаб бинту Жаҳш, Маймуна бинту Ҳорис, Жувайрия бинту Ҳорис, Умму Ҳабиба (Рамла бинту Абу Суфён), Мория бинту Шамъун, София бинту Ҳуяй.
Ўғиллари: Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва салламнинг учта ўғиллари бўлган аммо улар ёшликларида вафот қилганлар. Улар: Қосим, Абдуллоҳ, Иброҳим.
Қизлари: Зайнаб, Фотима, Руқайя, Умму Кулсум розияллоҳ анҳунна.
Куёвлари:
Абул Осс ибн Робиъ розияллоҳу анҳу – Зайнаб бинту Муҳаммад алайҳиссаломнинг турмуш ўртоқлари.
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу – Фотима бинту Муҳаммад алайҳиссаломнинг турмуш ўртоқлари.
Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу – аввал Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва салламнинг Руқайя  исмли қизларига уйланадилар, бир қанча вақт ўтиб Руқайя розияллоҳу анҳо вафот этганларидан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг кенжа қизлари Умму Кулсум розияллоҳу анҳога уйланадилар. Шу сабабли Усмон розияллоҳу анҳу «Зиннурайн» - икки нур соҳиби деган ном билан шарафланганлар.
Набиралари:
Абул Осс ибн Робиъ ва Зайнаб бинту Муҳаммад алайҳиссаломнинг фарзандлари: Али, Умома.
Али ибн Абу Толиб ва Фотима бинту Муҳаммад алайҳиссаломнинг фарзандлари: Ҳасан, Ҳусайн, Мухассин, Зайнаб, Умму Кулсум.
Усмон ибн Аффон ва Руқайя ибн Муҳаммад алайҳиссаломнинг фарзандлари: Абдуллоҳ.                                                                                                     

(Имом Термизий, «Шамоили Муҳаммадия»)


Каналга аъзо бўлиш:
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺