EskiObod_Uz
125 subscribers
4.84K photos
3.13K videos
115 files
10.7K links
🕋 🕌Ў.М.И Наманган вилояти Вакиллиги Янгиқўрғон Тумани "Эскиобод" жомеъ масжиди.
🕋Таклиф ва саволлар учун:
@EskiObod_masjidi га мурожат килинг.
🕋Эскиобод масжиди расмий группаси:
https://t.me/Ilmiy_Suhbat_
Матбуот хизмати ходими
Абдусалом Йу́лдошев
Download Telegram
НАМОЗ ТУГАГАНДА ўқиладиган дуо

Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни тугатсалар, уч марта «Астағфируллоҳ», деб сўнгра:

اللهُمَّ أَنْتَ السَّلاَمُ وَمِنْكَ السَّلاَمُ تَبَارَكْتَ يَا ذَا الْجَلاَلِ وَالإِكْرَامِ

«Аллоҳумма антас салам ва минкас салам, табарокта йа зал жалали вал икром», деб айтар эдилар.

(Маъноси: Эй Аллоҳим, Сен саломсан ва салом Сендандир. Эй улуғ ва ҳурматли зот, Сен баракотлисан.)

Имом Муслим ривоятлари.

• Муғийра ибн Шўъба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоздан фориғ бўлсалар:

لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ، اللهُمَّ لاَ مَانِعَ لِمَا أَعْطَيْتَ وَلاَ مُعْطِيَ لِمَا مَنَعْتَ وَلاَ يَنْفَعُ ذَا الْجَدِّ مِنْكَ الْجَدُّ

«Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайин қодир. Аллоҳумма ла маниъа лима аътойта ва ла муътийа лима манаъта ва ла йанфаъу зал жадди минкал жадд»ни ўқир эдилар.

(Маъноси: «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Унинг шериги ҳам йўқ. Мутлақ мулк Уники ва ҳамд ҳам Унгадир. У ҳар нарсага қодирдир. Эй Раббим, Сен берган нарсани манъ қилувчи йўқ. Ва Сен манъ қилган нарсани берувчи йўқ. Буюклик Сендандир, бошқанинг буюклиги фойда бермайди.)

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ алайҳиссалом:
«Ким ҳар бир намоз сўнгида ўттиз уч мартадан «субҳаналлоҳ, алҳамдулиллаҳ, Аллоҳу акбар», деб юзинчисини

لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ

«Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайин қодийр», деб айтса, гуноҳлари денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечирилади», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

• Муоз розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг қўлларимдан ушлаб: «Эй Муоз, Аллоҳга қасамки, мен сени яхши кўраман ва сенга ҳар намоз сўнгида

اللهُمَّ أَعِنِّي عَلَى ذِكْرِكَ وَشُكْرِكَ وَحُسْنِ عِبَادَتِكَ

«Аллоҳумма аъинний ъала зикрика ва шукрика ва ҳусни ъибадатик»ни айтишни тавсия қиламан», дедилар».

(Маъноси: Эй Аллоҳим, Сени зикр этишда, Сенга шукр қилишда ва ибодатингни гўзал бажаришда менга ёрдам бер.)

Абу Довуд ва Насаий ривоятлари.

• Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз сўнгида:

اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الكُفْرِ وَالفَقْرِ وَعَذَابِ القَبْرِ

«Аллоҳумма инний аъузу бика минал куфри вал фақри ва ъазабил қобр», деб айтар эдилар.

(Маъноси: Аллоҳим, куфрдан, камбағалликдан ва қабр азобидан Сендан паноҳ тилайман.)

Ибн Сунний ривоятлари.

🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
ФАРЗАНД ТАРБИЯСИДА АЛЛОҲ ТАОЛОДАН ЁРДАМ СЎРАНГ!

Эй ота, шуни яхши билингки, Аллоҳ таоло ҳидоят қилади ва болангиз тарбиясига ёрдам беришга қодир У Зотдир. Сиз ихлос ила Аллоҳ таолога юзланиб, фарзандингиз тарбиясига, унинг Ислом дини ёрдамчиси бўлишини сўранг.

Шоир айтади:
Шукр қилгил, сабр айла,
Қисмат қайга йўллар бўлса.
Ниятингга эришгайсан,
Агар Аллоҳ қўллар бўлса!

ФАРЗАНД ҲАҚҚИГА КЎП ДУО ҚИЛИНГ
Ота-оналар фарзандлари тақво ва солиҳ амалларда бардавом бўлиши учун Аллоҳ таолога юзланиб, тинимсиз дуолар қилиши лозим.
Олдингилар:
“Парвардигоро, хотинларимиздан ва зурриётларимиздан бизларга кўз қувончини бахш эт ва бизларни тақводорларга пешво қилгин” (Фурқон сураси, 74-оят), деб дуо қилишар эди.

ФАРЗАНДИНГИЗ УЧУН ИСТИҒФОР АЙТИНГ
Ота ўз зурриёди учун истиғфор айтиб, гуноҳларини мағфират
этишини жаннатда бирга қилишини сўраб, дуо қилиши лозим. Аллоҳнинг пайғамбари Яқуб алайҳиссалом болалари учун истиғфор айтиб шундай дейди: “Албатта, Раббимдан сизларни мағфират қилишини сўрайман. Албатта, мағфират қилувчи ва меҳрибон зот Удир” (Юсуф сураси, 98-оят).

ФАРЗАНДИНГИЗНИ ДУОИ БАД ҚИЛИШДАН САҚЛАНИНГ!
Оталар фарзандларини дуои бад қилишдан эҳтиёт бўлишлари лозим. Дуо ижобат бўладиган вақтга тўғри келиб қоладиган бўлса, бир умр афсус қилиб ўтишади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Ўз зиддингизга дуо қилманг, фарзандларингиз зиддига дуо қилманг, молу мулкингиз зиддига дуо қилманг. Яна Аллоҳдан ижобат бўладиган соатга тўғри келиб, дуоингиз қабул бўлиб қолмасин” (Имом Муслим ривояти).

ФАРЗАНДИНГИЗ ҚАЛБИГА АЛЛОҲ ВА РАСУЛИГА НИСБАТАН МУҲАББАТ УЙҒОТИНГ
Фарзандингизга Аллоҳ ва  Расулуллоҳ  соллаллоҳу алайҳи ва салламга муҳаббат қилишни ўргатинг. Фарзандингизга: “Еяётган таомимиз, яшаётган уйимиз, миниб юрган машинамиз ва биздаги барча нарса Аллоҳникидир. Биз бу дунёда ҳам, охиратда ҳам фақат Аллоҳнинг изни билангина бахт-саодатга эришишимиз мумкин, денг.

#Фарзанд_тарбияси
"Исломда оила" китобидан.
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
​​Муҳим тавсиялар

Ғийбат –
узоқ йиллар давомида машаққат ила тўпланган ҳасанотларни бир дақиқада куйдириб юбориш.

Кибр Лавҳул маҳфузга биринчи ёзилган жиноят.

Намоз – ҳар бир нарсанинг униб-ўсишига, яшашига керак бўладиган сувдек ўта муҳим нарса.

Ота-онага яхшилик қилиш – икки оёғи ила ерда юрадиган жаннат парчаларига эътибор кўрсатиш.

Ҳаж – бизнинг қиёмат куни маҳшар майдонида туришни ўрганишимизга сабаб бўладиган йиллик улкан йиғилиш.

Рўза – бу дунёда таомсиз ўтказиладиган ва охиратдаги жаннатга анча яқинлашишга сабаб бўладиган соатлар.

Ихлос – амалнинг қабул бўлиши учун зарурий махфий нарса.

Садақаи жория – тўхтамай ҳаракатланадиган ва қўлимиздан тутиб, Жаннат эшиги очилишига сабаб бўладиган амал.

Силаи раҳм – ризқ зиёда этилишига сабаб бўлувчи бошқача услуб.

Аллоҳ таолонинг йўлидаги биродар – бизнинг руҳимизнинг ярми.

Закот – бизнинг покланишимизга ва қувватимизнинг зиёда бўлишига сабаб бўлувчи бир дақиқалик жарроҳлик амалиёти.

Оила қуриш – дунёдаги улкан масъулиятлардан бири. Бу масъулиятни ҳис қилганлар савобга эришади, ҳис этмаганлар азобга тортилади.

Рибо – Аллоҳ таолога қарши урушнинг расмий эълони.

Суннатлар – яшашдаги услуб ва энг афзал ҳаётнинг пухта низоми.

Дақиқа – Аллоҳ таолонинг фазли ила зикр ва тасбеҳ орқали жаннатда 60 та ва ундан кўпроқ дарахт эктириш имконияти.

Масжидлар – Аллоҳ таолонинг ердаги Уйлари бўлиб, У Зот у ерда яхши кўрган бандаларини қабул қилади.

Илм мажлислари – у ерда тамадди қилиш (руҳий озуқа олиш) учун яратилган ердаги жаннат боғлари.

Лаа илааҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Росулуллоҳ – яшашимиз шу калималар тақозосига кўра бўлиши керак. Булар бизнинг кислороддан, тоза ҳаводан ҳам муҳим бўлган, бутун танамизга сингиган, дунё ва охиратдаги энг қадрли нарсаларимиздан ва жаннатнинг калитидир.

👉🏻 Манба: https://islom.uz/maqola/20920
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Ота-онанинг фарзандида ўн ҳаққи бор:

1. Ота-она оч қолса, тўйдиради.

2. Либосга муҳтож бўлса, кийинтиради.

3. Иш буюрса, бажаради.

4. Чақирса, “лаббай” деб дарҳол ёнларига боради.

5. Бир нарса буюрса, бажаради. Буюрган нарсалари гуноҳ бўлса, юмшоқлик билан тушунтиради ва чиройли тарк этади. Кўнглини олади.

6. Ота-онага юмшоқ гапиради.

7. Исмларини айтиб чақирмайди.

8. Уларнинг ортида юради.

9. Ўзи учун хоҳлаб, раво кўрган нарсасини ота она учун ҳам хоҳлаб раво кўради, ўзи учун истамаган раво кўрмаган нарсани улар учун ҳам раво кўрмайди, истамайди.

10. Ўзи учун дуо қилганда, улар учун ҳам Яратгандан кечирим сўрайди – мағфират тилайди.

Вафотларидан сўнг ота онани рози этмоқ уч нарса билан мумкин бўлур:
1. Фарзанд Яратганнинг буюрганига амал қилиб, қайтарганларидан қайтса – таъқиқларидан тийилса, солиҳ бўлса... (марҳум ота она рози бўлур). Чунки, ота-она фарзандлари солиҳ бўлганидан севинганчалик бошқа нарсадан севинмайди.

2. Уларнинг қариндошларини, дўстларини зиёрат қилиш билан...

3. Ота она учун Яратгандан кечирим – мағфират, авф тилаш билан улар учун (уларнинг номига ёки улар номидан) садақа бермоқ ва яхшилик (эҳсон) қилмоқ билан...

“Ҳикматлар хазинаси” китобидан.
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
📌 Ҳаётингизни беҳуда ўтказманг!

Рабиъ ибн Ҳайсам роҳимаҳуллоҳ:
- "Фақатгина тўққиз каломда яхшилик бор" - дер эди.

1. Таҳлил - Ла илаҳа иллаллоҳда;
2. Такбир - Аллоҳу акбарда;
3. Тасбеҳ - Субҳаналлоҳда;
4. Таҳмид - Алҳамдулиллаҳда;
5. Яхшиликдан савол беришда;
6. Ёмонликдан паноҳ сўрашда;
7. Амру-маъруф қилишда;
8. Наҳий-мункар қилишда;
9. Қуръон тиловат қилишда.


♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
БУЮК ХУЛҚ СОҲИБИДАГИ ГЎЗАЛ ЎРНАКЛАР

Қуръони каримда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг буюк хулқ соҳиби эканлари Қуйидагича мадҳ этилган:

وَإِنَّكَ لَعَلَىٰ خُلُقٍ عَظِيمٖ {٤}

“Албатта, Сиз буюк хулқ узрадирсиз!”
.
(Қалам сураси, 4-оят).

Ушбу буюк хулқ мўмин-мусулмонлар учун ўрганишлари ва ҳаётларига татбиқ этишлари лозим бўлган гўзал ўрнак ҳисобланади. Уламолар қуйидаги одобларга риоя қилиб уларни ўзининг доимий одатига айлантириб олган киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқлари билан хулқланган бўлади, деганлар:

1. Барча ёмон сўз ва ишлардан тийилиш;

2. Одамлар билан муомала қилишда овозни баландлатмаслик;

3. Кечиримли бўлиш;

4. Зиммадаги вазифани бажаришда сусткашлик қилмаслик;

5. Кўп кулишдан сақланиш;

6. Эҳтиёжмандларнинг ҳожатларини раво қилишни ортга сурмаслик;

7. Аҳли-оиласига уй ишларида кўмаклашиш;

8. Ҳайитларда, тўйларда энг яхши кийимларини кийиш;

9. Оз таом билан кифояланиш;

10. Ортиқча мақтовларга рози бўлмаслик;

11. Бировга азият бериши мумкин бўлган сўзларни ҳазиллашиб ҳам айтмаслик;

12. Дўстларининг бирортасига ҳам ёмон кўз билан қарамаслик;

13. Ширин сўзли бўлиш;

14. Фақат рост гапни гапириш;

15. Инсонларга ҳам, бошқа ҳайвонларга ҳам раҳм-шафқатли бўлиш;

16. Бахиллик қилмаслик;

17. Тунги уйқуда эрта ётиб эрта туриш;

18. Жамоат намозига кечикмаслик;

19. Ғазабланмаслик, ғазаби келган пайтда “Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм” дейиш;

20. Кўп гапиришдан тийилиш;

21. Қуръони каримни тушуниб, тадаббур билан қироат қилиш ва ўзгаларнинг тиловатларини ҳам тинглаб юриш;

22. Доимо хушбўйликлар ишлатиб юриш; 23. Доимо мисвок ишлатиб юриш;

24. Шижоатли бўлиш, ўзининг зарарига бўлса ҳам ҳақни гапириш;

25. Инсонларнинг насиҳатларини қабул қилиш;

26. Аёллари ва фарзандлари ўртасида адолат билан иш юритиш;

27. Инсонларнинг азиятларига сабрли бўлиш;

28. Узи учун яхши кўрган нарсани бошқаларга ҳам бўлишини яхши кўриш;

29. Саломни кўпайтириш;

30. Кийимлари ва соч-соқолларини доимо ораста тутиш, ва ҳакозолар.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқларини ўрганиб уларни ҳаётимизга татбиқ қилиб яшаш бахтига Аллоҳ таоло барчаларимизни муваффақ қилсин. 🤲


📚"Динимиз аҳкомлари" китобидан.
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
🍃🌹🍂ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🍂🌹🍃

🌸🌸•Роббимиз - Аллоҳ
🌸🌸•Динимиз - Ислом
🌸🌸•Қибламиз - Каъба
🌸🌸•Айёмимиз - Жума
🌸🌸•Фарзимиз - Намоз
🌸🌸•Қарзимиз - Закот
🌸🌸•Орзуимиз - Ҳаж
🌸🌸•Амалимиз - Савоб
🌸🌸•Тилимиз - Тақво
🌸🌸•Нафратимиз - Зино
🌸🌸•Севганимиз - Ҳайит
🌸🌸•Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
🌸🌸•Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!

🌹🌹•Забони зикрдан тинмаганларга,
🌹🌹•Кибр тулпорига минмаганларга,
🌹🌹•Шайтон найранг қилса, синмаганларга,
🌹🌹•Жума муборак...

🍃🌹🌹ЖУМА МУБОРАК АЗИЗ ДИНДОШИМ.🌹🌹🍃

🍂🌹🍂АЛБАТТА БИРИНЧИЛАРДАН БЎЛИБ ТАБРИКЛАНГ🍂🌹🍂

🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Ассалому алайкум вароҳматуллоҳи вабарокатуҳ! Азиз диндошим, ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтишни унутманг !
Аллоҳумма солли ала саййидина Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам.

АЛЛОҲИМ, жума кунида, сендан енгиллик, ҳурсандчилик кутиб турган бандаларинг бор, уларга хушхабар бер.

Мени ва барча мусулмонларни бало ва ёмонликлардан асра Роббим! Ё Раббий! Йўлимиздан Сени унуттирадиган, Сенга ибодат қилишдан бизни тўсадиган инсонларни эмас, бизга ҳар доим Сени эслатиб, Сенинг эшигингга олиб борадиган қулларингни чиқар.

АЛЛОҲИМ, жума кунида, бизларни, ота-оналаримизни, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан, Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин! АМИЙН!
Яна бир бор
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
Эскиобод жомье масжиди матбуот хизмати
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

Жума учун ғусл қилиш.

Хушбўй нарсалар суртиш.

Чиройли кийимлар кийиш.

Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.

Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.

Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.

Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.

Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.

Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.

Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.

Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.

Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.


♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

#Мавзу: Муҳаррам ойи - тавбалар қабул бўладиган ой

Абдулҳай домла Турсунов,
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Наманган вилояти вакили


Сайтдан кўриш
Ютубдан кўриш

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:👇

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
ЖУМА ТОНГИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни бомдод намозидан олдин:

أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.
Ибн Сунний ривояти.

Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.

🌙 Энг яқин инсоним, Ашуро куни ва Жума айёми муборак бўлсин!

Шу кунларга етказганига Аллоҳга шукрлар бўлсин!🤲


♻️ Яқинларни табриклашни унутманг!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
🌙 Ашуро куни аҳли-аёлга кенгчилик қилиш, бир йиллик кенгчиликка сабаб бўлади.

Абу Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Ашуро куни аҳли аёлига кенглик яратса, Аллоҳ унга йил бўйи кенглик яратади”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).

Суфён ибн Уяйна раҳматуллоҳи алайҳ: “Бу ҳадисни олтмиш йил тажриба қилдим ва фақатгина яхшилик кўрдим”, деганлар.

🤲 Аллоҳ таоло ушбу ойнинг фазилатларидан барча мўмин-мусулмонларни тўлиқ баҳраманд этсин. Ўзининг розилигини топадиган амалларда бардавом қилсин.
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Энг гўзал аёллар кимлар?

– Аллоҳнинг Китобини ёд олиб, ундаги аҳкомларни ҳаётига татбиқ қилган аёллар.
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобийя аёлларини ўзига йўлбошчи ва намуна қилиб олган аёллар.
– Поклик, иффат ва ҳаё рамзи бўлган рўмолни ечиш ҳақдаги ҳар қандай тарғиб ва тазйиқларга қулоқ солмайдиган аёллар.
– Ота онасига итоатли, ҳар соҳадаги мажбуриятларни холис бажарувчи аёллар.
– Эрига итоаткор, Аллоҳ ғазаб қилмайдиган нарсаларда эрига бўйсунувчи, эрига ёрдамчи ва дўст бўлувчи аёллар.
– Уйқу лаззатидан воз кечиб, таҳажжуд намозида Аллоҳдан ажру савобни сўровчи аёллар.
– Аллоҳ таолонинг розилиги, муҳаббати ва баракасини тилаб нафл рўзалар тутувчи аёллар.
– Тилини тийиб, бировнинг обрўсига путур етказишдан сақланувчи аёллар.
– Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларга қарамайдиган аёллар.
– Ислом равнақи йўлида, Аллоҳ йўлида эри, фарзанди, мол мулки ва жонини бағишловчи аёллар.
Мазкура аёллар ҳақиқий дунё гўзаллари танловининг энг юқори ўринларини эгаллайдилар.


♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
#МАҚОЛА

ДЎСТ ВА ҚАДРДОН БИРОДАРЛИК – ИККИ ДУНЁ САОДАТИ

⊱•••┈••┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈••┈•••⊰

Муроджон Бойқобилов,
Поп тумани "Имом Зайнилобидин" жоме масжиди имом-хатиби

Батафсил ўқиш⤵️
https://www.ravza.uz/story/Dust_va_qadrdon_birodarlik_ikki_dunyo_saodati

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:👇

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Имом Заҳабий раҳимаҳуллоҳ деди:
“Аёл учун риоя этиши вожиб амаллар:
1. Эридан ҳамиша ҳаё, андишада туриши.
2. Унинг олдида кўзини ерга тикиши.
3. Амрларига итоат этиши.
4. Сўзлаганда сукут сақлаши.
5. Келган вақтда ўрнидан туриб қаршилаши.
6. Ғазабини келтирадиган нарсалардан узоқ бўлиши.
7. Уйдан чиқаётганда у билан бирга эшикка кузатиб чиқиши.
8. Уйқу ором вақтида ўзини (меҳри муҳаббати, эътиборини) кўрсатиши.
9. Эри йўқ вақтида унинг мол-мулкида, уйида ва тўшагида хиёнат қилмаслиги.
10. Хушбўй бўлиши.
11. Оғзини мисвок билан, жисмини мушку анбар ва хушбўйликлар билан парвариш қилиши.
12. Унинг олдида зийнатланиб, безаниб юриши.
13. Уни ортидан ғийбат қилмаслиги.
14. Эрининг оиласи ва қариндошларини иззат- икром қилиши.
15. Уни (топган тутганини) кам бўлсада, кўп ўрнида кўриши.

📚“Кабоир” китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
ГУНОҲКОРЛАРНИ ЛАЪНАТЛАМАНГ

Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ривоят қилади: Ҳимор лақабли бир киши (Ҳуоймон ибн Амр) бор эди. Вақти-вақти билан келиб, латифалари билан Расули акрамни кулдирар эди. Тез-тез ичиб келгани учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни ҳузурларидан чиқариб юборар эдилар. Бир куни яна ичиб келган экан, саҳобалардан бири:
— Аллоҳим, шу одамни лаънатлагин. Неча марта ичиб келгани учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни чиқариб юборсалар ҳам, бу ҳеч ўзгармади, — деди.
— Уни қарғамагин, – дедилар у зот, — Аллоҳга қасамки, у тўғрисида билган ягона нарсам — у Аллоҳ ва Расулини чин дилдан севади.
(Имом Бухорий. Одоб, 84.)

  Мазкур ҳадиси шариф бирор кимса гуноҳ қилса, дарров уни тупроққа қориштириб, абгор қилмасликка ишора қилади. Аллоҳ инсонни азиз қилиб яратди. Агар кўнглида пушаймонлик ҳисси уйғонса, қилган гуноҳлари учун тавба қилади. Мўмин киши гуноҳ қилган бандани турткилайвермай, пушаймонлик ҳисси уйғонишида сабабчи бўлса, қанчалар улуғ савоб қилган бўлади.

🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
ҚИЁМАТ КУНИ ГУНОҲЛАРНИ ЯШИРАДИГАН АМАЛ

Қайси амалларни қилсак, Қиёмат куни гуноҳларимиз яширилади?

— бир мусулмонни шарманда қилмасак;

— биродаримизнинг мусибатидан шодланмасак.
Эҳтимол, Аллоҳ унга раҳм қилиб, сени балога гирифтор қилар.

— гуноҳ қилган кишининг айбини очишга ҳаракат қилмасак. Зеро, тавба эшиклари очиқ. Эҳтимол, Аллоҳ унинг гуноҳларини кечириб, унинг айбини ошкор қилганинг учун сенга гуноҳ ёзар?

— имкон борича бир мусулмонни айбини яширишга уринсак.

Роббим, айбларимизни яширгин!

"Ҳикматлар" китоби

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
БИРИНЧИЛАР

— Энг биринчи бўлиб иймон келтирган инсон — Хадича бинти Хувайлид розияллоҳу анҳо.

— Озод эркаклардан энг биринчи бўлиб иймон келтирган инсон — Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу.

— Ёш болалар орасида биринчи бўлиб иймон келтирган инсон — Али ибн Абу Толиб розияллоху анху.

— Биринчи бўлиб озод қилинган мусулмон қул — Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳу.

— Биринчи бўлиб мусулмон бўлган қул

— Билол ибн Рабоҳ розияллоҳу анҳу.

— Форслардан биринчи бўлиб мусулмон бўлган инсон — Салмон Форсий розияллоҳу анҳу.

— Рум (Византия)ликлардан биринчи бўлиб мусулмон бўлган инсон — Суҳайб ибн Синон Румий розияллоҳу анҳу.

— Аллоҳ таоло йўлида биринчи бўлиб ўқ узган инсон — Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу.

— Ҳижратдан олдин биринчи туғилган мусулмон — Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо.

— Ҳижратдан кейин Мадинада биринчи туғилган бола — Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳу.

— Энг биринчи нозил бўлган оятлар — Алақ сурасининг дастлабки беш ояти.

— Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга тўлиқ ҳолда биринчи нозил бўлган сура Муддассир сураси.

— Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Ислом саломини айтган биринчи инсон — Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳу.

— Исломда биринчи бўлиб қилич яланғочлаган инсон — Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳу.

— Исломдаги биринчи муаззин Билол ибн Рабоҳ розияллоҳу анҳу.


♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#duo

Барча дуоларни жамловчи дуо

اللَّهُمَّ إِنَّا نَسْأَلُكَ مِنْ خَيْرِ مَا سَأَلَكَ مِنْهُ نَبِيُّكَ مُحَمَّدٌ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَنَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا اسْتَعَاذَ مِنْهُ نَبِيُّكَ مُحَمَّدٌ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَأَنْتَ الْمُسْتَعَانُ وَعَلَيْكَ الْبَلَاغُ وَلَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إِلَّا بِاللَّهِ

Ўқилиши: Аллоҳумма инний асъалука мин хойри ма саъалака минҳу набиййука Муҳаммадун соллаллоҳу алайҳи васаллам, ва наъузу бика мин шарри мастаъоза минҳу набиййука Муҳаммадун соллаллоҳу алайҳи васаллам, ва антал мустаъону ва ъалайкал балағу валаа ҳавла валаа қуввата илла биллаҳ.

Маъноси: Аллоҳим, Набиййинг Муҳаммад алайҳиссалом сўраган нарсаларнинг яхшисини Сендан сўрайман. Ва Н абиййинг Муҳаммад алайҳиссалом паноҳ сўраган нарсаларнинг ёмонидан паноҳ сўрайман. Ва Сен ёрдам сўралувчи Зотсан. Етуклик Сенгадир. Аллоҳдан бошқа ўзгартирувчи ва қувват йўқдир.

(Имом Термизий ривояти).
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
Шайхни жеркиб берди, аммо...

Али Тантовий раҳимаҳуллоҳ Ироққа адабиёт мударриси қилиб тайинланди. Бағдодда пиёда айланди. Сўнгра чанг бўлган ҳолда аудиторияга кирди. Устоз уни талаба деб ўйлаб:
- Эй эшак! Нега кеч қолдинг?-деди.

Шайх Али Тантовий узр сўради. Сўнгра талабалар ёнига бориб ўтирди.

Устоз деди:
- Бугун бу ерга сизларга адабиётдан дарс бериш учун буюк шайх Али Тантовий келади. Мени унинг олдида уялтириб қўйманглар.

Сўнг устоз талабалардан адабиётга оид саволларни сўрай бошлади. "Талаба" Али Тантовий  саволларга мукаммал жавоб берар эди.

Устоз Али Тантовийдан сўради:
- Буҳтарий ва Абу Тамом ўртасини солиштира оласанми?

Тантовий жуда ажойиб жавоб қилди. Шунда устоз хурсанд бўлиб сўради:
- Афтидан сен яхши талабага ўхшайсан. Исминг нима?

Тантовий:
- Исмим Али Тантовий, деди.

Устоз хушидан кетишига оз қолди.

Тантовий айтади:
"Инсонларнинг зоҳирига қараб ҳукм чиқаришни қачон тўхтатамиз?!".

Абдулқодир Полвонов таржимаси

Дўстларингизга ҳам улашинг!!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺