EskiObod_Uz
125 subscribers
4.84K photos
3.13K videos
115 files
10.7K links
🕋 🕌Ў.М.И Наманган вилояти Вакиллиги Янгиқўрғон Тумани "Эскиобод" жомеъ масжиди.
🕋Таклиф ва саволлар учун:
@EskiObod_masjidi га мурожат килинг.
🕋Эскиобод масжиди расмий группаси:
https://t.me/Ilmiy_Suhbat_
Матбуот хизмати ходими
Абдусалом Йу́лдошев
Download Telegram
Иймон буюк давлатдир

Қиёмат куни золимлардан мазлумларга қилган зулми эвазига савоблари олиб берилади. Ҳаттоки, савоби қолмай ҳам қолади. Аммо иймони олиб берилмайди.

Мазлум ҳақдор бўлса ҳам золимнинг иймони қалбида тураверади. Сўнгра қолган ҳақ эвазига мазлумнинг гуноҳлари унинг зиммасига юкланади, ҳатто мазлумда гуноҳ мутлақо қолмайди. Ҳаммаси золимнинг зиммасига ўтади.

Шунча гуноҳлар юки билан ҳам ундан иймони тортиб олинмайди. Иймони қалби ичра бир дур янглиғ тураверади. Худди сассиқ, кўланса, ботқоқлик ичра бир дур ётипди, аммо, унинг қадрини ботқоқлик ҳам, унинг кўланса ҳиди ҳам тушира олмаганидек, иймоннинг қадрини ҳам соҳибининг қилган гуноҳ ва фасод ишлари тушира олмайди.

Золим зиммасига мазлумнинг гуноҳларини юклаб олиб, дўзах азобига мубтало бўлади. Аммо кунлардан бир кун у иймони туфайли жаннатга киритилади ва у ерда абадий қолади.

Аллоҳу Акбар! Иймоннинг қадру қиймати қанчалик улканлигини кўринг! Инсоннинг ҳамма савоблари кетди. Унда бирорта ҳасанот йўқ. Фақат қилган тоғдай гуноҳлари қолди. У ҳам етмагандай ҳақдорларининг гуноҳлари ҳам унинг зиммасига юкланди. Зиммасида шунча улкан гуноҳлар тоғи билан жаҳаннамга равона бўляпти. Аммо қалбида умид чироғи, яъни иймони бор. Ана шу иймони уни шу даражада улкан азобларнинг бир кун интиҳосига сабаб бўлади.

Нафақат интиҳоси, балки, абадий роҳат диёри жаннат висолига ҳам боис бўляпти. Ўзингиз айтинг! Бундан ҳам улкан неъмат борми инсон учун.

Лекин афсуски динсизлик, жаҳолат, фисқу-фужур урчиган бугунги замонамизда ҳар нарсанинг қадри- қиймати бор, аммо содиқ иймон қадрсиз бўлиб қолди. Айни ҳозирги кунимизда шундай бўлиб қолгани ачинарли ҳолки, куфр шу даражада осон бўлиб кетди.

Эрталаб инсон мусулмон ҳолда тонг оттирмоқда ва кечга бориб куфр ҳолига тушиб қолмоқда, ёки кечда мусулмон ҳолатида тунаб, тонгда кофир ҳолда уйғонмоқда.

Дунёвий манфаат учун динидан воз кечиб қўймоқдалар. Мишкоту шарифда келади Абу Довуд ривоят қиладилар, Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

“Қиёмат яқинлашганда шундай қаттиқ фитна бўладики, қоронғу кечадан тонг отган вақтда одам мусулмон бўлади, шомда кофир бўлади, шомда мусулмон бўлади, тонгда кофир бўлади. У вақтларда ўтирган одам турган одамдан яхшироқ, турган одам юргандан яхшироқ. У вақтларда уйингизда бўйра мисол бўлиб олинг. Яъни худди бўйра янглиғ уйингизнинг бир бурчини ўзингизга лозим тутинг”. (Ал-иътидол фи маротиб ар-рижол)

Набий соллалоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Мен исломга тўп-тўп бўлиб кираётганларингизни кўряпман, ҳали шундай вақтлар келадики, кишилар исломдан тўп-тўп бўлиб чиқиб кетадилар». (Ал-ъиёзи биллаҳи таъала)

Аллоҳ пок ўша кунларда бизни саломат сақласин! Исломда қоим қилсин! Иймон билан вафот этишимизга муваффақ этсин! Амин!

Дўстларингизга ҳам улашинг!!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
​​​Ғийбатнинг зарарлари.

1. Дуо қабул бўлмаслиги.
2. Яхшиликларнинг номайи аъмолдан камайиши.
3. Ёмонликларнинг номайи аъмолда кўпайиши.
4. Яхшиликларнинг қабул бўлмаслиги.
5. Қиёмат куни ҳақ эгаларининг фарёди.
6. Ҳисоб китобнинг қаттиқ бўлиши.
7. Қиёмат куни ҳасрат ва надомат зиёда бўлиши.
8. Қиёмат куни ғийбати қилинган кимса ғийбат қилган кимсанинг гўштини ейиши.
9. Қиёмат куни ўз гўштини ўзи ейиш.
10. Қиёмат куни баданини тирноқлари ила тирнаши.
11. Жаҳаннамда қичима касалига мубтало бўлиш.
12. Жаннатга энг охири ва дўзахга энг биринчи кириш.
13. Охиратда маймунга айланиш..
14. Қабр азоби жуда қаттиқ бўлиши.
15. Мунофиқнинг сифати пайдо бўлиши.
16. Охиратда хеч қандай эътибори бўлмаслик.
17. Мусулмонларга зулм қилиши.
18. Шайтоннинг яхши кўргани бўлиш..
19. Аллоҳ таъолога осийлик ва хилоф қилиш.
20. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хилофлик қилиш..
21. Тутган рўзаси макруҳ рўза бўлиш.
22. Ғийбат эшитгандан кейин адоват пайдо бўлиши.
23. Сирлари ошкор бўлиши
24. Ғийбат сабабли таҳорати нуқсонли бўлиш.
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
СИЛАИ РАҲМНИ УЗМАНГ!

Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳу айтади: «Арафот кечасида Пайғамбар алайҳиссалом билан ўтирган эдик. Шунда у зот айтиб қолдилар:
– Бугун кечаси силаи раҳмни узган киши мен билан ўтирмасин, орамиздан кетсин.
Давранинг четида ўтирган бир киши ўрнидан туриб, чиқиб кетди. Ҳеч қанча вақт ўтмай, у киши қайтиб келди. Пайғамбар алайҳиссалом:
– Нима учун даврамиздан туриб кетдинг? – дедилар. У айтди:
– Эй Аллоҳнинг Расули, сиздан бояги гапни эшитиб, холамникига бордим. У киши билан жанжаллашиб, орамиз бузилган эди. Борганимдан кейин холам менга: «Нимага келдинг, бу сенинг одатинг эмас эди-ку?» деди. Мен сиз айтган ҳадиснинг хабарини бердим. Мендан кечирим сўради, мен ҳам ундан кечирим сўрадим».
Пайғамбар алайҳиссалом:
– Яхши қилибсан, кел, жойингга ўтир! – дедилар. Сўнгра:
– Огоҳ бўлинглар, силаи раҳмни узган қавмга Аллоҳнинг раҳмати тушмайди! – деб огоҳлантирдилар.


Каналга аъзо бўлиш:
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
📌 Жаннатда уйим бўлсин десангиз...

Уммул мўминийн Умму Ҳабиба бинти Абу Суфён розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Бирор мусулмон банда Аллоҳ таоло учун ҳар куни ўн икки ракат фарздан ташқари ихтиёрий намоз ўқиса, Аллоҳ таоло у киши учун жаннатда уй қуради ёки у киши учун жаннатда уй қурилади», деганларини эшитдим.

Имом Муслим ривояти.

Изоҳ: Бизнинг Ҳанафий мазҳабимиздаги фарздан олдинги ва кейинги равотиб суннат намозларини ўқиш мана шу ҳадисга асосандир.

Жаннатда уйингиз бўлишини истайсизми? Унда Суннат намозларни ўқишда бардавом бўлинг!

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
​​Фаришталар ювинтирган саҳоба

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг замонларида, ҳижрий 3-санада жарчи ҳаммани Уҳуд ғазотига чорлай бошлади. Ҳанзала розияллоҳу анҳу бу нидони эшитиб, дарҳол қурол-аслаҳаларини олиб, урушга тайёргарлик кўрди. У бу пайтда аёли билан бирга бўлиб, ҳали ғусл қилишга улгурмаган эди.

Жарчининг чақириғи янграгач, кеч қолмаслик мақсадида ғусл ҳам қилмай ташқарига отилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бошчиликларида Уҳуд жангида иштирок этди. Жангда Ҳанзала розияллоҳу анҳу ўз ўлжасини излаётган оч бургутдек шиддат билан урушарди.

Бир пайт кўзи Абу Суфёнга тушиб қолди ва у билан яккама якка олишди. Бир уриб, Абу Суфённи ерга йиқитади. Кейин Шаддод ибн Асвад дарҳол Абу Суфёнга ёрдам беришга келади ва қилич билан зарба бериб, Ҳанзала розияллоҳу анҳуни шаҳид этади.

Уруш якунига етгач, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шаҳидларни бирма-бир кўздан кечираётганларида Ҳанзала розияллоҳу анҳуни кўриб қолдилар ва саҳобаларга “Албатта, Ҳанзалани фаришталар ғусл қилдиришмоқда” дедилар.

Кейин Ҳанзала ҳақида сўраш учун унинг аёлига одам юбордилар. Аёли “Эрим жунуб ҳолатда эди. Жарчининг чақириғини эшитгач, ғусл қилмай ташқарига чиқиб кетганди” деб жавоб берди. Буни эшитган Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам “Шунинг учун уни фаришталар ювинтиришаётган эканда” дедилар.

Маълумки, шаҳид бўлган киши ювилмайди, унга жаноза ўқилмайди. Кийимидаги қон билан дафн қилинади. Фаришталар Ҳанзала розияллоҳу анҳуни ювинтиришлари эса у кишидаги жунубликни кетказиш учун эди.

Ривоятларда келишича, Ҳанзала розияллоҳу анҳуни фаришталар кумуш идишда ёмғир суви билан ювинтирган эдилар.

Бу ривоятни Имом Ҳоким, Абу Нуайм “Ҳиля”да, Байҳақий “Сунанул кубро” ва “Далоилун нубувва” да ривоят қилишган.

Кейинчалик Авс ва Хазраж қабилалари ўзларидан чиққан қаҳрамонлар билан фахраланишарди. Авс қабиласи вакиллари “Биздан фаришталар ювинтирган Ҳанзала ибн Абу Омир, вафоти сабабли Раҳмоннинг арши титраган Саъд ибн Муоз, арилар ҳимоя қилган Осим ибн Собит, гувоҳлиги икки кишининг гувоҳлигига тенглаштирилган Хузайма ибн Собит чиққан” дейишса, Хазраж қабиласи вакиллари “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дарвларидаёқ Қуръонни жамлаган тўрт нафар кишилар биздан чиққан. Улар Зайд ибн Собит, Абу Зайд, Убай ибн Каъб, Муоз ибн Жабал” дейишарди.

Ҳадис, Сийрат китобларида Ҳанзала розияллоҳу анҳунинг исмлари келса, ёнида “Ғосийлул малааикаҳ” (“Фаришталар ювинтирган киши”) деган изоҳ бирга келтирилади.

Аллоҳ таоло барча саҳобалардан, жумладан, Ҳанзала розияллоҳу анҳудан рози бўлсин!

👉🏻 Манба: https://islom.uz/maqola/20938
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
УСТОЗ ТАРБИЯСИ

Бир талаба ҳофизи Қуръон бўлишни орзу қилди. У тонгга қадар Қуръон хатм қилар, намоз ўқир, тонг отгач, домласи олдига чиқарди. Бироқ уйқусиз тунлар сабаб ранг-рўйи сарғая бошлади.
Устоз валий даражасидаги зот эди. У нега бундай ҳолга тушиб қолганини бошқа талабалардан сўради. Улар: “Бу йигит тонггача Қуръон хатм қилади, эрталабгача мижжа қоқмай чиқади”, дейишди.
Талабанинг Қуръон ҳофизи бўлишини истаган устоз, уни ҳузурига чорлади.
– Қуръон ўқишнинг ўз қоидалари бор. Бугундан бошлаб Қуръон ўқиётганингда қаршингда мен турганимни тасаввур қил, – деди. Талаба: “Хўп”, деди.
Ҳар кеча Қуръонни хатм қилаётган шогирд тонгда устози ҳузурига келганда:
– Бу кеча Қуръони каримнинг фақат ярмигача ўқий олдим, – деди.
Устоз:
– Баракалла! Бу кеча уни Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларида тургандек ўқи, – деди.
Бу сафар талаба: “Қуръон нозил бўлган зот ҳузурида тўғри ўқий оламанми, йўқми?!” деган ҳаяжон билан тиловат қилди. Шу куни тонгда устозига – Қуръоннинг фақат тўртдан бирини тиловат қилганини – айтди. Устози бу юксалишни кўриб суюнди ва деди:
– Сен энди, ваҳий фариштаси Жаброил алайҳиссалом олдида тургандек ўқи.
Эртаси куни талаба:
– Устоз, бугун фақат бир сура ўқий олдим, – деди. Устози ҳам:
– Ўғлим, энди сен Аллоҳ таоло ҳузурида ўқиганингдек ўқи. Аллоҳ таоло сени тинглаётганини бир зум ҳам унутма, – деб тайинлади.
Талаба эртаси куни устози олдига йиғлаган ҳолда келди:
– Устоз, “Алҳамдулиллаҳи роббил ъаламийн”дан “Маалики явмиддин”гача келдим. “Ийяка наъбуду” дейишга тилим бормади. Чунки, бунинг маъноси “Фақат Сенгагина қуллик қиламиз”, дегани. Ҳолбуки, Аллоҳга имконим қадар қуллик қилолганим йўқ!..
Шунда устоз шогирди юксак бир мақомга кўтарилганини айтди, Қуръони каримни ҳамиша тадаббур билан ўқиш лозимлигини яна бир бор таъкидлади.
Бу ривоятни келтиришдан мақсад, “Тушунмасангиз, Қуръон ўқиманг”, дейиш эмас. Балки Қуръон тиловат қилганда уни тушунишга ҳаракат қилиш, маъносини илғаб олиш учун бир оятни ўнлаб, юзлаб марта қайта ўқишимиз лозимлигини айтмоқчимиз. Зотан, Қуръон бизнинг қалб кўзимизни очиш учун юборилган. Қуръон маънолари тушунилиб, ҳаётга татбиқ этиладиган Китоб. Қуръон амрларига кўра яшаладиган Китоб. Деворларга илиб қўйиладиган, фақат қабристонларда ўқиладиган, кўр-кўрона тиловат қилинадиган китоб эмас .

"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
ОТА-ОНАЛАРИМИЗ ҲАҚИГА ДУО ҚИЛЯПМИЗМИ?

Дуоси ижобатли деб умид қилинган улуғ зотлар ёки солиҳ инсонлар билан кўришганда имкон қадар ўзимиз ва фарзандларимизнинг келажаги учун дуо сўраб оламиз. Аслида, ана шундай ғаниматли пайтларда аввало ота-оналаримиз учун, қолаверса, ўзимиз ва фарзандларимиз учун ҳам дуо олсак тўғри бўлар эди. ...

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Онам мушрика эди, мен уни исломга даъват қилардим. Бир куни исломга даъват қилган эдим, у менга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида мен ёқтирмайдиган гапларни айтди. Мен пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига йиғлаб бордим ва: “Эй Аллоҳнинг расули, мен онамни Исломга даъват қилар эдим, у бўйин товларди, бугун яна даъват қилган эдим Сиз ҳақингизда мен хуш кўрмайдиган гапларни гапирди. Аллоҳга Абу Ҳурайранинг онасини ҳидоятга бошлашини сўраб дуо қилинг”, дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй Аллоҳ, Абу Ҳурайранинг онасини ҳидоятга бошла”, деб дуо қилдилар. Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуоларидан хурсанд бўлиб чиқдим. Уйимизнинг эшиги олдига келгандим, эшик қия очиқ экан, онам оёқларимнинг товушини эшитиб: “Жойингда тур, эй Абу Ҳурайра”, деди. Мен сувнинг шилдираётган овозини эшитдим. Онам ғусл қилиб, кийимини кийиб, шошиб рўмолини олиб, эшикни очди. Сўнгра: “Эй Абу Ҳурайра, ашҳаду аллаа илаҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва росулуҳ”, деди. Мен хурсандлигимдан йиғлаган ҳолда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига қайтиб бордим ва: “Суюнчилик, эй Аллоҳнинг расули, Аллоҳ дуойингизни қабул қилиб, Абу Ҳурайранинг онасини ҳидоятга бошлади”, дедим. У зот Аллоҳга ҳамду сано айтди ҳамда яхши гапларни гапирди.  Мен: “Эй Аллоҳнинг расули, Аллоҳга дуо қилинг, У зот мени ва онамни мўмин бандалрига суюкли қилсин ва уларни бизга суюкли қилсин”, дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй Аллоҳ, бу бандангни – яъни Абу Ҳурайрани – ва унинг онасини мўмин бандаларингга суюкли қил ва уларга ҳам мўинларни суюкли қил!”, дедилар. Шундан сўнг, бирор бир мўмин мен ҳақимда эшитса ёки мени кўрса, менга муҳаббат қўйиб қоладиган бўлди”.  Имом Муслим ривоят қилган.

Ўзимизга савол берайлик:
- Улуғ зотлар билан кўришганда Ота-онамизга дуо оляпмизми?

- Масжидга келиб дуо сўраганда ота-онамизнинг ҳаққига дуо сўраяпмизми?

- Намозларимиздан сўнг ота-оналаримиз ҳаққига дуо қиляпмизми?
Суфён раҳматуллоҳи алайҳдан сўрашди: “Инсон ўз ота-онасини қанча марта дуо қилади, ҳар куними, ҳар ойдами, ёки ҳар йилдами?”. У киши: “Фарзанд ота-онасини ташаҳҳудларнинг охирида дуо қилиши фойдали деб умид қиламиз”, дедилар.
Эътибор беринг! Ҳар намозда, намознинг ичида, ҳали салом бермасдан, дуолар ижобат бўладиган пайтда дуо қилишга тарғиб қиляпти.

* Кўпчилик инсонларнинг улуғ зотлардан дуо сўраганларида ишлари юришиши, фарзандларининг камолини кўриши кабиларни сўрашларига гувоҳ бўламиз.

Ота-оналари ҳақларида эса камдан-кам инсонлар дуо сўрашади. Уларнинг ҳам аксари ота-она бемор бўлгандагина дуо сўрашади ёки дуо қилишади. Аслида бизнинг дуомизга энг ҳақли зотлар ота-оналаримиз эмасми?!.


©Қудратуллоҳ Сидиқметов
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
☝️БОЛАДАГИ ҚОБИЛИЯТНИ ЙЎҚ ҚИЛУВЧИ НАРСАЛАР:

1.
Юзга уриш миядаги 300-400 ҳужайрани ўлдиради. Бошни силаш эса мияда янги ҳужайралар пайдо қилади;
2. Электрон ўйинлар ижтимоий ақлни, луғавий зийракликни барбод қилади. Ҳаддан ортиқ эътибор қаратилганидан мияга қон қуйилишига, мия ҳужайраларининг барвақт ҳалок бўлишига сабаб бўлади. Ёши улғайганда унга маҳорат, тажриба етишмайди;
3. Онани унинг ўғли олдида ҳақорат қилиш болани қўрқоқ, тортинчоқ қилиб қўяди, соғлом фикрлашдан тўхтатади. Чунки сўнгги тадқиқотларга кўра бола қобилиятни онасидан олади;
4. Боланинг фикрлари устидан кулиш, у тақдим қилган ишларни тақдирламаслик натижасида ундаги мотивация пасайиб кетади;
5. Боланинг ёшлигидан у билан суҳбат қуриш эшигининг ёпиқлиги нотўғридир. Бунинг натижасида ундаги сўз бойлиги ва ижтимоий зеҳн йўқолиб боради. Боланинг гапига аҳамият бермаслик, уни жим туришга буюриш, баъзи ҳолларда уни қаттиқ инкор қилиш яхшиликка олиб келмайди;
6. Таълим бериш давомида сув ичишни камайтириш керакми? Йўқ! Миянинг 85% и сувдан иборат. Ҳар 45 дақиқада 1 стакан (кичик шиша идишда) сув ичиш зарур. Агар ичмаса, тана ғайриихтиёрий ҳаракатлар (йўтал, акса уриш, стулни қимирлатиш, столни суриш каби ҳаракатлар) қила бошлайди. Ўқитувчига боладаги ноқулайлик зоҳир бўлади;
7. Нонушта қилмаслик ҳам яхши эмас. Аниқланишича, нонушта қилмайдиган кишиларда қондаги шакар миқдори пасайиб кетади. Бу эса мия ҳужайраларига етарлича озуқа етиб бормаслигини келтириб чиқаради ва ҳужайраларнинг парчаланишига сабаб бўлади. Фаст-фудлардан эҳтиёт бўлиш лозим;
8. Ўқувчининг қобилияти ва қизиқишларини ҳисобга олмай ўқитиш самарали натижага олиб келмайди;
9. Болаларга болаларча табиат билан яшашга имкон бермаслик ва уларни дарсга кўмиб юбориш мумкин эмас. Болаларда деворга ёзиш – бу уларнинг ёшлик чоғларида эркин ёзишга имкон бермаслик натижасидир;
10. Болани дастлабки босқичда хатини (ёзувини) кичик ёзишга мажбурлаш яхши эмас. Катта ёзув ўзига ишончлилик ва эркинлик белгиси ҳисобланади. Агар ёзув кичик бўлса, бунинг маъноси ана шу икки сифат (ўзига ишонч ва эркинлик)нинг йўқлигидир.

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
#МАҚОЛА

ОИЛА МУҚАДДАС ДАРГОҲ

⊱•••┈••┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈••┈•••⊰

Музаффар Тўрақулов,
Наманган тумани “Орифхон ҳожи” жоме масжиди имом хатиби

Батафсил ўқиш⤵️
https://www.ravza.uz/story/Oila_muqaddas_dargoh_

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:👇

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
#MAQOLA

ISLOM TINCHLIK VA BAG'RIKENGLIK DINI.

⊱•••┈••┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈••┈•••⊰

Mahmudhon Sidiqhodjayev,
Mingbuloq tumani "Shohi fozil" jome
masjidi imom xatibi.

Batafsil o'qish⤵️
https://www.ravza.uz/story/ISLOM_TINCHLIK_VA_BAGRIKENGLIK_DINI.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:👇

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
#Ҳаётий_воқеа (ибратли)
Ҳали вақт бор, ёшсан....

Нафсининг йўлига кириб, ҳали намозга эрта, ўйнаб-кулиб қолайлик дейдиган бугунги куннинг Аъашолари бор...

Ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Арабистон жазирасига Ислом динини олиб келганларида янги диннинг, янги пайғамбарнинг хабарини эшитиб, Маккага ҳар томондан одамлар кела бошлашди. Макка аҳли савдони яхши қиларди, савдогар халқ эди, турли юртлар билан борди-келдиси, олди-сотдиси бор эди. Охирзамон пайғамбари чиқибди, янги дин келибди деган хабар тезда чор тарафга тарқалиб кетган эди. Ўша даврда донғи Ямандан Дамашққача кетган Аъашо деган бир шоир бор эди. У пайтда шоирларнинг обрўйи жуда баланд эди. Ўша шоир бир даврада Пайғамбар алайҳиссаломнинг хабарини эшитиб қолди. Даврада ўтирган мусулмонлар Қуръондан оятлар ўқиб беришди. Бундан таъсирланган Аъашо Маккага йўл олди. «Мен ҳам борай, янги чиққан пайғамбарни кўрай, унинг динини қабул қилай» деб, Маккага келди-да, дўсти Утба ибн Робиъанинг уйида тунаб қолди. Утба ибн Робиъа шоирнинг эртасига бориб, пайғамбарни топиб, учрашмоқчи бўлаётгани ҳақидаги хабарни мушрикларнинг каттасига – Абу Жаҳл лақаби билан машҳур бўлган Абулҳакамга етказди. Абу Жаҳл «Аъашо мусулмон бўлса, обрўйи баланд бу шоир ҳаммани ўзига эргаштиради-ку» деб, кечаси билан мижжа қоқмай чиқди. Ўша маҳалда арабларда шеърхонлик ривожланган, зўр шоирни кўрса, доҳийдек унга эргашиб кетаверишар эди. Абул Ҳакам «Аъашо ҳам мусулмон бўлса, мусулмонларнинг сони, нуфузи, обрўси кўпайиб кетади-ку» деган ташвишда эрталаб келиб, Аъашо билан учрашди, нега келганини суриштирди. Аъашо «Муҳаммадни топиб, унинг динига кирмоқчиман», деди. Шунда Абу Жаҳл уни йўлдан урмоқчи бўлди, «Унинг динига кириб нима қиласан, унинг динига кирсанг, кўп нарсалар тақиқланган. Масалан, улар зино ҳаром дейишади», деди. Аъашо «Мен энди қариб қолдим, мен зинони тарк қилолмасам ҳам, зино мени тарк қиладиган ёшга етиб қолдим, бунга розиман», деди. Абу Жаҳл ўйлаб туриб, «Унинг динида маст қилувчи ичимликлар ҳам ман қилиняпти,  Муҳаммад уни ёмон кўради», деди. Ўша пайтда хамрнинг ҳукми ҳали тўлиқ тушмаган эди. Бу ҳукм кейинроқ Мадинада нозил бўлди. Абу жаҳл «Сен шунга розимисан, унинг динига кирсанг, кейин бу шаробларни ичолмайсан», деди. Аъашо ўйланиб қолди, чунки ўша маҳалда ҳам шоирлар маст қилувчи ичимликларни илҳом парисини олиб келадиган бир омил деб билишар эди. У ўйланиб туриб, «Бўлмаса мен бир йилдан кейин келарман. Бориб бир йил тўйиб-тўйиб шароб ичиб оламан-да, кейин қайтиб, унинг динига кираман. Ундан кейин ичмасам ҳам майли», деб қайтиб кетди. Аммо бир йилга бормай Аъашо вафот қилди. Бу воқеани Ибн Ҳишом ўзларининг сийрат китобларида келтирганлар. Аъашо нафсининг йўлига юриб, саҳоба бўлиш бахтидан маҳрум бўлди. 
Бу воқеадан қандай ибрат олиш кераклиги ҳаммамизга маълум. Бугун ҳам нафсининг йўлига кириб, ҳали намозга эрта, ўйнаб-кулиб қолайлик дейдиган бугунги куннинг Аъашолари бор. Бугун ҳам «Ҳамма қатори бошларсан, ҳозир бошласанг, мана бу лаззатлардан маҳрум бўлиб қоласан» дейдиган нафс кўринишидаги Абу Жаҳллар бор. Аммо вақт  ўтиб кетяпти, биродарлар. Жуда кўпчилигимиз тоат-ибодатга жуда яқин турибмиз, бир ҳатласак, бу йўлга ўтадиган кўчаларда юрибмиз, аммо нафсимиз бизни қайтаряпти, «Ҳали вақт бор, ёшсан, буёққа ўтсанг, кейин бу ишларни қилолмай қоласан» деган нарса бизнинг Абу Жаҳлимиз бўлади. Вақт эса ўзининг ишини қиляпти, биродарлар. Шунинг учун хайрли ишни кечиктирманг дейилади. 
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоало ҳаммамизни Ўзи рози бўладиган хайрли ишларга муваффақ айласин, дунёнинг ҳар турли балосидан Ўзи асрасин, залолатда юрганларга ҳам Ўзи инсоф-тавфиқ берсин!

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳ
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Кунига 20 дақиқа...

Кунига 20 дақиқа спорт билан шуғуллансангиз, саломатлигингиз хавотирини чекмайсиз;

Ҳар куни 20 дақиқасини уй саришталигига сарфлаган одам бесаранжомлик ғамидан қутулади;

Кунига 20 дақиқасини диққатни жамлаш учун сарфлаган киши ижод қобилиятсизлигидан нолимайди;

Эри ё хотинини эшитиш учун кунига 20 дақиқа ажратадиганлар муносабатларда муаммо чиқишидан хавотир олмаса бўлаверади;

Бир кунда 20 дақиқа фойдали китоб ўқийдиган киши дунёқараши кенгайишига ишонавериши мумкин;

Кунига энг камида 20 дақиқа вақтини болаларига бағишлаган одам эса улар орқасидан яхши гап эшитишга умид қилса бўлади;

Бир кунда 20 дақиқа очиқ ҳавода сайр қилган кишининг нафас йўллари касалликларидан узоқ бўлади;

Кунига 20 дақиқа ўзи билан қолиб, ишларини таҳлил қилолган одам ҳаётнинг чигал йўлларида адашиб қолмайди.

“Ирфон” тақвимидан
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
САНО

"Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдика ва табарокасмука ва тааълаа жаддука ва лаа илааҳа ғойрук".
Маъноси
: "Аллоҳим! Сени поклаб ҳамдинг билан ёд этаман. Сенинг номинг табаррукдир, кибриёинг улуғдир, Сендан ўзга илоҳ йўқдир".

♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
ГУНОҲЛАР АСОРАТИ


– Гуноҳ қилган одам Аллоҳдан узоқлашади;
– гуноҳкорнинг қадр-қиймати пасаяди;
– гуноҳ содир этган киши тоат-ибодат лаззатидан маҳрум бўлади;
– гуноҳкор кимсани мўминлар ёмон кўради;
– гуноҳ инсон қалбини қорайтиради, юзини шувит қилади;
– гуноҳ кетидан гуноҳ қилаверса, банда назарида катта гуноҳ ҳам кичкина бўлиб қолади;
– гуноҳлар қалбнинг, тананинг кучини қирқади. Шунинг учун осий банда танаси кучсиз, иродаси бўш бўлади;
– гуноҳкор юзидан ҳаё пардаси кўтарилади;
– гуноҳ туфайли шаръий илмдан барака кетади, киши ўқигани хотирасида қолмайди. Чунки илм қалбга нур бағишлайди, маъсият эса дил нурини сўндиради;
– гуноҳ инсон зеҳнини пасайтиради;
– гуноҳ кетидан гуноҳ қилавериш қалбни тошдек қотириб юборади;
– гуноҳкор ўзини ёлғиз, ҳимоясиз сезади;
– гуноҳкор банданинг ҳаёти оғирлашади, ишлари юришмайди, ҳар қадамда қандайдир муаммога дуч келаверади;
– гуноҳкор банда тириклигида, қабрда, охиратда танг аҳволда қолади;
– гуноҳлар сабаб банда қўлидаги неъматдан айрилади;
– гуноҳлар умрни қисқартиради;
– гуноҳ туфайли кишининг топган-тутганидан барака кетади;
– гуноҳкор одамнинг боши балодан чиқмайди, қачон қарасангиз қандайдир фалокатга йўлиқаверади;
– гуноҳ-маъсият сабаб ер юзида зилзилалар, сув тошқинлари, табиий офатлар кўп содир бўлади. (Манба: Анкабут сурасининг 40-ояти).
– одамлар орасида турли касалликлар тарқалади;
– қурғоқчилик, қаҳатчилик бўлади;
– сув, ҳаво, тупроқ таркиби бузилиб, атроф-муҳит ифлосланади, обод юртлар харобага айланади; (Манба: Рум сурасининг 41-ояти).
– гуноҳкор банда доим хавотирда юради, сири очилиб, одамлар олдида шарманда бўлишдан чўчийди. Аллоҳга итоат этган банда эса хотиржам яшайди.

Каналга аъзо бўлиш:
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
ТАҲОРАТ ДУОЛАРИ

- Таҳорат бошланиб, икки қўл ювилаётганда қайси дуо ўқилади?

Ушбу дуо ўқилади:

🤲 «Алҳамду лиллаҳиллази жаъалал маа таҳуран вал ислама нуран».
Маъноси: «Сувни ҳам, Ислом динини ҳам поклик манбаи қилиб яратган Аллоҳга ҳамдбўлсин».

Оғиз чайилаётганда ушбу дуо ўқилади:
🤲 «Аллоҳумма таҳҳир накҳати ва асқини мин ҳавзи набийика».
Маъноси: «Илоҳим, оғзимни пок қил, Пайғамбар ичган «Ҳавзи кавсар» сувидан ичишни насиб эт».

Бурунга сув тортилаётганда ушбу дуо ўқилади:
🤲 «Аллоҳумма ариҳни роиҳатал жаннати ва ла туриҳни роиҳатан-нари».
Маъноси: «Илоҳим, жаннат ҳидидан баҳраманд эт, дўзах исидан нари тут».

Юз ювилаётганда ушбу дуо ўқилади:
🤲 «Аллоҳумма баййиз важҳи би нурика явма табяззу вужуҳу улаика ва ла тусаввид важҳи явма тасвадду вужуҳу аъдоик».
Маъноси: «Илоҳим, севимли бандаларинг юзлари пок ҳолатда турувчи куни менинг юзимни ҳам ёруғ қил. Гуноҳкорлар юзи қора бўлгувчи кундан асрагил”.

Ўнг қўл ювилаётганда ушбу дуо ўқилади:
🤲 «Аллоҳумма аътини китаби биямини ва ҳосибни ҳисабан ясирон».
Маъноси: «Илоҳим, қиёмат куни амалларим ёзилган дафтарни ўнг тарафимдан бериб, ҳисобимни енгиллатгин».

Чап қўл ювилаётганда ушбу дуо ўқилади:
🤲 «Аллоҳумма ла туътини китаби бишимали ва ла мин варои зоҳри ва ла туҳосибни ҳисабан шадидан».
Маъноси: «Илоҳим, амаллар ёзилган дафтарни чапимдан ҳам, ортимдан ҳам бермагил, қаттиқ ҳисоб-китоб қилмагил».

Бошга маш тортилаётганда ушбу дуо ўқилади:
🤲 «Аллоҳумма ғашшини бироҳматика ва анзил ъалайя мин барокатика”.
Маъноси: «Илоҳим, Ўз раҳматинг билан бошимни силагин, устимга баракотларингни ёғдиргин».

Қулоққа маш тортилаётганда ушбу дуо ўқилади:
🤲 «Аллоҳумма ижъални миналлазина ястамиъунал қовла фаяттабиъуна аҳсанаҳу».
Маъноси: «Илоҳим, мени яхши сўзларга тобеъ қилгил ва эргаштиргил».

Бўйинга маш тортилганда ушбу дуо ўқилади:
🤲 «Аллоҳумма аътиқ рақобати минаннари ваҳфазни минассалосили вал ағлали».
Маъноси: «Илоҳим, мени дўзах азобидан асрагил ва занжирларда судрамагил».

Ўнг оёқ ювилаётганда ушбу дуо ўқилади:
🤲 «Аллоҳумма саббит қодамайя ъалас сироти явма тазиллу фиҳил ақдаму».
Маъноси: «Илоҳим, қиёматда – оёқлар тойгувчи кунда оёқларимни тойдирмагил».

Чап оёқ ювилаётганда ушбу дуо ўқилади:
🤲 «Аллоҳумма ижъал саъйи машкурон ва занби мағфурон».
Маъноси: «Илоҳим, қилган ишларимни савоб йўлига бургил ва гуноҳларимни авф этгил».

Таҳорат якунида ушбу дуо ўқилади:
🤲 «Аллоҳумма ижъални минат-таввобинал мутатоҳҳирина важъални мин ъибодикассолиҳиналлазина ла ховфун алайҳим ва ла ҳум яхзанун».
Маъноси: «Илоҳим, мени Ўз тарафингга юзланувчи покиза инсонлар сафига сол, қиёмат куни яхши бандаларинг қаторида қўллагил, азоблардан асрагил».

«ИБОДАТИ ИСЛОМИЯ» китобидан

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
ҚАРЗИНИ ТЎЛАШГА ҚУРБИ ЕТМАГАНДА

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Бир қул озод бўлиш учун шартлашилган баҳодаги маблағни тополмай, Ҳазрати Али розияллоҳу анҳудан ёрдам сўради. Шунда у зот: «Сенга Расулуллоҳ ўргатган калималарни ўргатайми? Агар:

اللهُمَّ اكْفِنِي بِحَلاَلِكَ عَنْ حَرَامِكَ وَأغْنِنِي بِفَضْلِكَ عَمَّنْ سِوَاكَ

«Аллоҳумма икфиний биҳалалика ъан ҳаромика ва ағниний бифазлика ъамман сивака» дуосини ўқиб юрсанг, қарзинг тоғнинг бир тарафича бўлса ҳам, халос бўласан», дедилар.

Маъноси: Эй Раббим, ҳаром (аралаштирмай) ҳалолинг билан менга кифоя эт. Фазлинг ила Ўзингдан бошқалардан беҳожат қил.

Имом Термизий ривоятлари.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
#МАҚОЛА

ШУКРОНА АҲАМИЯТИ

⊱•••┈••┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈••┈•••⊰

Иброҳим Қосимхўжаев
Наманган шаҳар "Ғойибберди махдум" жоме масжиди имом хатиби

Батафсил ўқиш⤵️
https://www.ravza.uz/story/Shukrona_ahamiyati

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:👇

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
#МАҚОЛА

НАМОЗ ЖАННАТ КАЛИТИ

⊱•••┈••┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈••┈•••⊰

Маъсумхон Турғунов
Наманган шахар “Шайх эшон” жоме
масжиди имом хатиби

Батафсил ўқиш⤵️
https://www.ravza.uz/story/Namoz_jannat_kaliti

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:👇

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
​​Меъёрдан ортиқ юк

Болалигида кўпчилик космонавт, учувчи бўлишни орзу қилган. Космонавтлар, учувчилар дуч келадиган ҳолатлардан бири – меъёридан ортиқча юкдир. Буни рус тилида перегрузка дейилади. Бу танага ташқаридан ортиқча юкнинг тушиши бўлиб, лотинча g (жи) ҳарфи билан белгиланади.

Инсон қаерда, қандай шароитда тургани, қандай тезликда ҳаракатланаётганига қараб турли юк босими остида бўлади. Кўпчилигимиз истироҳат боғларидаги аттракционларга тушганимизда, танамиздаги оғирлик, ноқулайликни ҳис этганмиз. Ана шу танага тушаётган юкдир. Бизга юк тушганда, танамиз ўз вазнидан бир неча баробар оғирлашиб кетади.

Инсон космосда вазнсизлик ҳолатида турганда унга юк тушмайди. Демак, бу пайтда унга тушадиган юк 0 g деб белгиланади.

Инсон ер сатҳида ҳаракатланмай турганда, ернинг тортишиш кучи сабабли унга 1 g оғирлигида юк тушаётган бўлади.

Самолётда кетаётган йўловчи танасига 1,5 g оғирликда юк тушади.

Парашютда тушаётган одам ерга сониясига 6 метр тезликда қўнганида унинг танасига 1,8 g оғирликда юк тушади.

Космонавтлар космик кемада Ер атмосферасига кираётган пайтда уларнинг танасига 3-4 g оғирликда юк тушади.

Парашютда тушаётган одам парашюти очилган лаҳзада унинг танасига 10 g оғирликда юк тушади.

Аэробатика (самолётни турли манёврларда, акробатик ҳаракатлар қилдириб учиш) самолётида учаётган учувчи танасига 12 g оғирлигида юк тушади.

Баъзан космик кеманинг фавқулодда тушиши асносида 20-26 g оғирликда юк тушади.

Автопойгада иштирок этаётган ҳайдовчи танасига фавқулодда 179,8 g оғирликда юк тушган.

Форт-Уортда бўлаётган автопойгада Кенни Брак исмли иштирокчи танаси бахтсиз ҳодиса туфайли 214 g оғирликдаги юкни қабул қилган.

Колибри қушлари тезкор ҳаракати, турли парвозлари сабабли уларнинг бошига 304 g оғирликда юк тушади.

Венера атмосферасининг зич қатламларида “Венера-7” сайёралараро станцияси тормоз бериши пайтида унга 350 g оғирликда юк тушган.

Қизилиштон номли қуш тумшуғи билан дарахтга уриб, ковак очаётган пайтда унинг бошига 1000 g оғирликда юк тушади.

Қуролдан ўқ отиш пайтида стволдан чиқаётган ўқнинг юки 47 000 g оғирликда бўлади.

Аллоҳ таоло инсон учун барча шароитларни яратиб қўйган. Ерда қулай юриши, қийналмаслиги учун Ернинг тортишиш кучини ҳам, атмосферанинг босимини ҳам, инсоннинг ички босимини ҳам бир-бирига мутаносиб қилиб яратган. Бу Роббимизнинг биз бандаларига ато этган катта неъмати, меҳрибонлигидир.

Аллоҳ таоло инсонга тоқати етмайдиган нарсани юкламаган. У Зот Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган:

لاَ يُكَلِّفُ اللّهُ نَفْساً إِلاَّ وُسْعَهَا

“Аллоҳ ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмас” (Бақара сураси, 286-оят).

Кимга қандай қувват беришни, кимни нимага кучи етадиган қилиб яратишни Аллоҳ таолонинг Ўзи билади. У Зот Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган:

وَاللّهُ يَعْلَمُ وَأَنتُمْ لاَ تَعْلَمُونَ

“Аллоҳ билади, сиз билмайсиз”
(Бақара сураси, 216-оят).

Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин!

👉🏻 Манба:
https://islom.uz/maqola/20949
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
МУСОФИРЛАРНИНГ ҲУКМЛАРИ

– Мусофир кишига нима лозим бўладими?
– Тўрт ракатли намозларни, масалан, пешинни, асрни, хуфтонни қисқа (қаср) қилиб, икки ракатдан ўқиши лозим. Шом ва витр намозини қисқартирмайди.
– Тўрт ракатли суннатларни қисқа қиладими?
– Йўқ.

– Мусофирларга нечук ишларни қилиш дуруст бўлади?
– Маҳсига ёки этикка уч кеча-кундузгача масҳ тортиш ҳам, қаттиқ машаққатли бўлган тақдирда намознинг суннатларини ўқимаса, рамазон ойида рўзани тутмасдан қазога қолдирса ҳам бўлади.

– Тўрт ракатли намозда мусофир киши муқим кишига имом бўлса, дуруст бўладими?
– Дуруст бўлади.

– Бу ҳолда намозни неча ракат қилиб ўқийдилар?
– Мусофир икки ракат ўқиб салом бериб, намозни тамом қилади. Орқасидан эргашган киши ташаҳҳудни ўқийди, аммо саловот ва дуони ўқимай, имом бўлган мусофирнинг салом беришини кутиб туради. Мусофир салом бергандан кейин муқимлар қиёмга турадилар ва қолган икки ракатни ўқиб, намозларини тамом қиладилар.

– Тўрт ракатли намозда мусофир кишининг муқимга эргашиши дуруст бўладими?
– Қазо намоз бўлса, дуруст бўлмайди, аммо вақтида адо қилинадиган намоз бўлса, дуруст бўлади.

– Бу ҳолда мусофир неча ракат ўқийди?
– Имомга тобеъ бўлиб тўрт ракат ўқийди.

– Мусофир киши тўрт ракатли намозни икки ракат ўқимай, тўрт ракат қилиб тўла ўқиса, намози дуруст бўладими?
– Дуруст бўлади, лекин икки ракат ўқимай, тўрт ракат ўқигани учун гуноҳкор бўлади.

– Мусофир киши ўз шаҳрида ўқилмай, қазога қолган тўрт ракатли намозни сафарда қазо қилмоқчи бўлса, неча ракат қилиб қазо ўқийди?
– Тўрт ракат қилиб қазо ўқийди.
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺