EskiObod_Uz
147 subscribers
4.53K photos
2.96K videos
115 files
9.88K links
🕋 🕌Ў.М.И Наманган вилояти Вакиллиги Янгиқўрғон Тумани "Эскиобод" жомеъ масжиди.
🕋Таклиф ва саволлар учун:
@EskiObod_masjidi га мурожат килинг.
🕋Эскиобод масжиди расмий группаси:
https://t.me/Ilmiy_Suhbat_
Матбуот хизмати ходими
Абдусалом Йу́лдошев
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЁДЛАБ ОЛИНГ ЖУДА КЕРАКЛИ ДУО

Аллоҳумма аҳсин аақибатана фил умуури куллиҳа ва ажирна мин хизйид дуня ва азабил ахироҳ.

Маъноси:

Эй Аллоҳ! Барча ишларда оқибатимизни хайрли қил ва дунёда шарманда бўлишдан ва дўзах ўтидан Ўзинг сақла
.

T.me/eskiobodmasjidi
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир куни Аббос розияллоҳу анҳуга: “Гўзаллигинг мени ажаблантиради”, дедилар. У киши: “Инсоннинг гўзаллиги нима, ё Аллоҳнинг расули?”, дедилар. У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Унинг тили”, дедилар».

Имом Табарий ривояти
@eskiobodmasjidi
ОВҚАТНИ МАҚТАШ ҲАМ СУННАТДАН

Абдулҳай Лакнавий бир куни эр-хотин муридлариникига меҳмонга борибдилар. Овқат ниҳоятда мазали бўлган экан (одатда, шайх Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига кўра, овқатни доим мақтаркан), парда ортидаги аёлга қарата:
— Аллоҳ рози бўлсин, овқатингиз жуда мазали чиқибди, — дебдилар.
Бу гапни эшитган аёл йиғлаб юборибди. Шунда шайх бунинг сабабини сўраганларида шундай жавоб берган экан:
— Эрим билан 40 йилдан бери бирга яшайман. Лекин бирон марта ҳам менга овқатимни мақтамаган. Сиздан биринчи марта бу гапни эшитиб, кўзимга ёш келди.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/eskiobodmasjidi
Audio
#EskiObod jomʼe masjidi imom xatibi Gʻayratjon Asaboev.


1-DARS
Imom Buxoriy siyratlari.


@eskiobodmasjidi
Комил мумин ким?

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим

Қутбул Орифин Шайҳ Мухаммад ат тажоний бу киши Жавохир деган китобида айтган эканларки:
5 та иш борки ким ўша ишни қиладиган бўлса Аллоҳ ўша кишини ўзига ҳидоят қилади ва ўзини йу‌лига бошлайди ва шу 5 та иш инсонни иймон нурини зиёда қилади деган эканлар.
1.Аллоҳ таоло га комил иймон келтирмоқлик
Аллоҳ айтади:
Албатта Аллоҳ таоло иймон келтирган кишиларни ту‌гри йу‌лга бошлайди.
Бошка бир оятда:
Ким Аллоҳ таолога иймон келтирса Аллоҳ уни қалбини ту‌ғри йу‌лга солиб қу‌яди.
2.Аллоҳ таоло га юзланмоқлик яьни Инобат Аллоҳ таоло га боғланиш ва Аллоҳ таоло дан бошка барча нарсадан юз ўгириш, узилишдур деган эканлар.
Аллоҳ оятда:
Аллоҳ ўзига инобат қилган кишиларни хидоятга бошлайди.деган.
3.Аллоҳ таоло тоатидан нафси билан уришиш,жанг қилишлиқдур.Аллоҳ таоло қайтарган нарсаларидан сақлиниш билан Аллоҳ таоло ни таотига рози бўлишлиқ
Хатто ки яхши сифатларни ўзига вожиб қилиб бажаргай Ўша яхши сифатларни Аллоҳ учун барпо қилгай.
Аллоҳ таоло айтади:
Бизни йу‌лимизда жидду жаҳд қилган кишиларга биз уларга ўзимизга келадиган йу‌лларга бошлаб қу‌ямиз.
4.Росулаллоҳга эргашишлик хар бир сўзда, хар бир амалда хаттоки харакат ва саконотларида ҳам инсон Росулаллоҳга иктидо қилмоқлигидур.
Аллоҳ таоло айтади: Сизлар
Пайғамбарга эргашинглар, шоядки шунда хидоят топгайсизлар.
5.Аллоҳ таоло га боғланиш.
Ким Аллоҳ таолога боғланса
Аллоҳ таоло уни ту‌ғри йу‌лга бошлаб қу‌йгай.
Кейин бир қанча ишлар зикр қилиндики,шайтон учун бандани васваса килишга бирон йу‌л қолдирмайдиган ишларни хам зикр қилдилар. ва бу нарсалар бандани иймонини зиёда қилмоқлигида хеч қандай шубҳа йу‌кдур, чунки банда билан шайтон ўртасиндаги шайтонни ҳийлаларини дафь қилишлик иймонини зиёда қилади.
Бу ишлар Аллоҳ учун бўлган ибодатларни тузатмоқлик, ўша ибодатларни иҳлос билан бажармоқлик ва Аллоҳ таолодан шайтоннинг васвасасидан паноҳ сўрашлик каби ишлар инсонни иймонини камолотиға етказади.
Бу тўғрисида бир қанча оятлар келтирибдилар,
Шайтон учун хеч кандай иймон келтирган ва парвардигорига таваккул қиладиган кишиларнинг устига шайтон учун хеч қандай йу‌л йу‌кдур.
Демак манашу ишларни хаммасига эга бўлишлиқ тасаввуфни маърифати билан ва яхши билишлик билангина рўёбга чиқади. дедилар .
Бу тасаввуф
Қуръон ва суннатни зубдаси чўққиси хисобланади. дедилар
Бу жойда бир қанча қоидаларни айтибдилар.
Банданинг ишлари сўзларининг асосидурким, манашу асосга етадиган бўлса унинг аҳволи зохиран ҳам ботилан ҳам тўғрилиқда бўлади дебдилар ва унга ўша бандани бирон ахволига нохислиқ етмайди дедилар.бу Росулаллоҳнинг гапларига биноанки Хисоб-китоб қилинглар ўзларингизни токи Қиёматда хисоб китоб қилинмасларингиздан олдин.
номаи аьмонларизни тарозига солинглар,тарозига солинмасидан бурун.
2 -чи коидаси банда бирон бир иш қилар экан,бирон бир гап гаплар экан факатгина Аллоҳни розичилигини мақсад қилиб гапирмоғлигидур.
Агар мақсади тўғри бўлса, Аллоҳ учун бўладиган бўлса ва қалбини хар ҳил ёмон нарсалардан ювадиган бўлса Аллоҳ дан бошка учун бўлган нарсалардан қалбини тозалайдиган бўлса،манашу қоидага амал қилган хисобланади.
Бирон бир гап, бирон бир ишни қилар экан албатта Аллоҳни истаб қилмоқлиқ керак бўлади. депдилар.
3 -чи қоида
Қалбини мусулмонларни барчаси учун рахмат макони қилиб қу‌йгай.
Мусулмонларининг барчаларига таьзим ва хурматдан иборат бўлган хакларни адо қилмоқлиғи керакдур.
Агар бу қоидага амал қилиб рўёбга чиқарадиган бўлса Аллоҳ таоло хам унинг қалбига мусулмонларга нисбатан рахматни уйғотган булиб ва унинг бошка аъзоларига ҳам Илоҳий рахмат нурларини ёғдириб қўяди ва Илоҳий рахматнинг ҳаловатини тотади ва пайғамбарларнинг хакикий меросидан улуш олган бўлади.
Качоники инсон бошка мусулмонларга нисбатан қалбида мехр шавқатни ўрнаштириб билса комил мумин даражасига етади.

Урганч шахар Мискин бобо масжиди имом хатиби Кўзибай Машарипов.

Каналга уланиш
⤵️

https://t.me/eskiobodmasjidi
ҚАБР АЗОБИ ВА НЕЪМАТИГА ИЙМОН

Ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобалар розияллоҳу анҳумдан келган хабарлар асосида қабр азобига - ким шунга лойиқ бўлса ва уни Мункар ва Накирнинг Роббидан, динидан ва набийсидан сўроқ қилишга (иймон келтирамиз). Қабр жаннат боғларидан бир боғдир ёки дўзах чуқурларидан бир чуқурдир.
Шарҳ: Яъни осий бўлиб, азобга лойиқ бўлганлар учун қабр азоби бўлишига иймон келтирамиз. Мункар ва Накир номли икки фаришта бандадан унинг қабрида туриб Робби, дини ва набийси ҳақида сўроқ-савол қилишига иймон келтирамиз. Қабр азоби ва унда уч нарса ҳақида сўралиши ҳақ эканига қабр азоби ҳақида келган оятлар ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан, саҳобалар розияллоҳу анҳумдан собит бўлган хабарлар далолат қилади. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қабр жаннат боғларидан бир боғдир ёки дўзах чуқурларидан бир чуқурдир", деганлар.
Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятлари бунга далилдир:
"Ва оли Фиръавнни ёмон азоб ўраб олди. У ўтоловдир. Унга эртаю кеч кўндаланг қилинурлар. Соат қоим бўлганида эса: "Оли Фиръавнни энг ашаддий азобга киритинглар", (дейилур)" (Ғофир сураси, 45-46-оятлар).
"Уларни ҳалокатга учрайдиган Кунларига йўлиққунларига қадар тек қўй. У Кунда ҳийлалари уларга ҳеч қандай фойда бермас ва уларга ёрдам ҳам берилмас. Ва албатта, зулм қилганларга ундан ўзга азоб ҳам бор, лекин уларнинг кўплари билмаслар" (Тур сураси, 45-47-оятлар).
"Аллоҳ иймон келтирганларни бу дунё ҳаётида ҳам, охиратда ҳам собит сўз ила собитқадам қилур. Аллоҳ золимларни залолатга кетказур" (Иброҳим сураси, 27-оят).
Ва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг
"Албатта, банда қачон қабрига қўйилса-ю, ундан соҳиблари қайтиб кетса, у уларнинг кавушларининг тақиллаганини эшитиб турганида олдига икки фаришта келиб, уни ўтирғизишади ва (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни назарда тутиб):
"Бу одам ҳақида нима дер эдинг?" дейишади. Мўмин бўлса:
"Гувоҳлик бераманки, албатта, у Аллоҳнинг бандаси ва Расулидир", дейди.
Унга: "Дўзахдаги ўрнингга назар сол, батаҳқиқ, Аллоҳ сенга уни жаннатдаги ўринга алмаштириб берди", дейилади. У икковини ҳам кўради", деган сўзлари (Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насоий Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар).
Ва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг
"Сизлардан бирингиз ёки бир инсон қабрга қўйилса, унинг олдига қорамтир-зангори рангли икки фаришта келади. Улардан бири Мункар, бошқаси Накир дейилади", деган сўзлари (Термизий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган).

"Ақийдатут-Таҳовия" шарҳининг талхийси, китобидан.
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/eskiobodmasjidi
3 январ душанба куни учун намоз вақтлари

«Аҳлингизни намоз (ўқиш) га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга бардошли бўлинг!»
ТОҲА сураси 132- оят.

@eskiobodmasjidi
#ҚУРЪОНИ КАРИМ ҚИССАЛАРИДАН
АСҲОБУЛ КАҲФ ҚИССАСИ
Қуръони каримда муҳтарам пайғамбарларнинг қавмлари билан бўлган ҳодисаларни ѐритувчи қиссалар билан бирга бошқа қавмлар ҳақида ҳам маълумотлар келтирилган. Булар Қуръон ҳақ Калом эканига, Аллоҳнинг даргоҳидан нозил қилинганига далолат қилади. Зеро, уларда оқил кишилар учун ибрат ва панднасиҳатлар бордир. Аллоҳ таоло айтади: “Ҳақиқатан, уларнинг қиссаларида ақл эгалари учун ибрат бордир. (Ушбу Қуръон) тўқиб чиқарилган сўз эмас. Балки ўзидан аввалги нарсаларни (самовий китобларни) тасдиқловчи, (унга) имон келтирадиганқ қавм учун барча нарсаларни муфассал баѐн қилувчи ҳидоят ва раҳмат (бўлган бир Китоб)дир” (Юсуф сураси, 111-оят).
@eskiobodmasjidi
🤲 Сендан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Сенинг банданг ва расулингдир...

«Аллоҳумма инний асбаҳту ушҳидука ва ушҳиду ҳамалата ъаршика ва малаикатика ва жамийъа холқик, аннака анталлоҳу лаа илаҳа илла анта ваҳдака лаа шарийка лака ва анна Муҳаммадан ъабдука ва росулук»

Маъноси: “Аллоҳим, албатта, мен тонг оттирдим. Сени ҳамда аршингни кўтарувчи фаришталарингни ва ҳамма халқ қилган нарсаларингни гувоҳ қилиб айтаманки, Сендан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Сенинг банданг ва расулингдир”

@eskiobodmasjidi
Ассалому алайкум қадри баланд, oлисдаги қадирдоним.

Аллоҳ сизнинг қалбингизни шод айласин! Маҳзунлигингизни кетқазиб, шод айласин. Гуноҳ ва камчиликларимизни кечирсин, беморларимизга шифо бериб, хонадонингизни файзли ва барокатли қилсин!

Кунимиз хайрли, барокатли энг муҳими дунё ва охиратимизга фойдали ўтсин!

@eskiobodmasjidi
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким:

رَضِيتُ بِاللهِ رَبًّا وَبِالإِسْلاَمِ دِينًا وَبِمُحَمَّدٍ صلى الله عليه وسلم رَسُولاً

«Розийту биллаҳи роббан ва бил ислами дийнан ва бимуҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллама росула», деса, унга жаннат вожиб бўлади», дедилар.

(Маъноси: “Аллоҳни раббим деб, Исломни диним деб, Муҳаммад алайҳиссаломни расул деб рози бўлдим”).


Абу Довуд ривоят қилганлар.

@eskiobodmasjidi
Имом Абулҳасан ал-Ашъарий

Аблҳасан Али ибн Исмоил ал-Ашъарий роҳимаҳуллоҳнинг насаблари улуғ саҳобий Абу Мусо ал-Ашъарий розияллоҳу анҳуга бориб тақалади. У киши боғдодда яшаб, ўша ерда 333 ҳижрий санада санада вафот этганлар.
Абулҳасан Али ибн Исмоил ал-Ашъарий роҳимаҳуллоҳ дастлаб мўътаийларнинг бошлиғи Абу Али Жибоийдан дарс олган ва кези келиб ўзи ҳам мўътазилийларга бош бўлган. Кейин тавба қилиб, мўътазилийларга қарши бўлган. Кейин тавба қилиб, мўтазилийларга қарши бўлган. Уларнинг айбларини фош қилган ва Аҳли сунна ва жамоанинг имоми бўлишга эришган.
Имом Абулҳасан Али ибн Исмоил ал-Ашъарий роҳимаҳуллоҳ Аҳли сунна ва жамоа ақийдаси бўйича бир неча китоблар ёзган. Улардан баъзиларини эслаб ўтайлик.
1. “Мақолатул исломиййин”.
Имом Абулҳасан Али ибн Исмоил ал-Ашъарий роҳимаҳуллоҳ ўзларининг бу китобларида Аҳли сунна ва жамоанинг ақийдасини баён қилиб берган.
2 “Ал-Ибона”.
Бу китобда Аҳли сунна ва жамоанинг мазҳабини имом Аҳмад ибн Ҳанбалнинг Қавллари асосида баён этилган ҳамда мўътазилий ва жаҳмийларга раддиялар қилинган.
3. “Рислотун ила аҳлис сағр”
Мазкур риолада имом Абулҳасан Али ибн Исмоил ал-Ашъарий роҳимаҳуллоҳ мўътазийларга маълум бир масалаларда раддия қилади ва ўзининг имом Аҳмад мазҳабида эканини баё қилди.
Абулҳасан Али ибн Исмоил ал-Ашъарий роҳимаҳуллоҳ ўзининг мазкур уч китобида оят ва ҳадисларни таъвийл қилиш йўлига ўтмайди. Салаф уламолар, ҳусусан, имом Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳнинг йўлларини тутади.
4. “Ал-Ламаъ”.
Имом Абулҳасан Али ибн Исмоил ал-Ашъарий роҳимаҳуллоҳ ўзининг бу китобида аввалги уч китобидагидан бошқача йўл тутиб, ақлий далилга ҳам эътимод қилади. Шундай қилиб, у киши бу китобда салаф уламолар йўлидан эмас, кейинги, таъвил йўлини тутганлар изидан боради.
Имом Абулҳасан Али ибн Исмоил ал-Ашъарий роҳимаҳуллоҳнинг ҳайтлари ва мазҳабларини чуқур ўрганган уламолардан шайҳ Муҳаммад Абу заҳра роҳимаҳуллоҳ қуйидагиларни ҳулоса қиладилар:
“Қуръони Карим ва ҳадиси шарифда келган ақийдаларни олган ва тушунтиришнинг барча услубларини қўллаган.
Ташбага оид оятларнинг зоҳирини – сиртқи маъносини олган. Аммо ташбиҳга ўтмаган. У, Аллоҳ таолонинг бандаларнинг юздига ўхшамаган юзи ва У зотнинг махлуқотларнинг қўлига ўхшамаган қшли борлигига эътиқод қилган.
Ақоидга оҳод ҳадислардан ҳужжат келтирган.
Аҳли ҳавонинг барчасидан, мўътазийлардан четда бўлган.
Имом Абулҳасан Али ибн Исмоил ал-Ашъарий роҳимаҳуллоҳнинг мазҳаби ўртача ва мўътадил мазҳабдир. У киши ақийдаларга далил келтиришда ҳам нақлдан, ҳам ақлдан истифода қилган. Имом Абулҳасан Али ибн Исмоил ал-Ашъарий роҳимаҳуллоҳ Қуръони Карим ва ҳадиси шарифда келган Аллоҳ таолонинг, Унинг Расулларининг ва охират кунинг васфларини собит қилади. Ақлий ва мантиқий далилларни ҳужжат қилиб келтиради. Шунингдек, у киши фалсафий масалардан ҳам фойдаланган. Чунки, Имом Абулҳасан Али ибн Исмоил ал-Ашъарий роҳимаҳуллоҳ мўътазйлар, файласуфлар, қарматийлар, ботинийлар, рофизийлар ва бошқаларга раддиялар қилган. Бу ишда эса, ўшаларни қаноатлантириш ва зиддиларига далил келтириш лозимдир”.

Абдулазиз БОБАМИРЗАЕВ

@eskiobodmasjidi
ҚАЛБ НИМА ДЕГАНИ?

«Қалб» луғатда бир нарсани ағдаришни англатади. У бир хил турмай, у ёқ-бу ёққа ағдарилиб тургани учун ҳам «қалб» деб аталган.
Ислом тушунчаси бўйича қалб икки хил: зоҳирий ва ботиний бўлади.
Зоҳирийси кўкракнинг чап томонида жойлашган конус шаклидаги гўшт парчасидир. Ботинийси эса нуроний, латиф, билувчи, инсонни инсон қилувчи нарсадир.
Зоҳирий қалб инсоннинг зоҳирида – жисмида жон вазифасини ўтайди. Ботиний қалб эса инсоннинг ақлий, руҳий-маънавий ҳаётида жон вазифасини ўтайди.
Бу ерда ботиний қалб кўзда тутилади. Жисм соғлом бўлиши, баъзан бемор бўлиши ва вақти келиб ўлиши табиий бўлганидек, қалб ҳам соғлом бўлиши, бемор бўлиши ва ўлиши табиийдир. Шунинг учун ҳам қалбга алоҳида эътиборли бўлиш зарур. Албатта, қалб табобати бадан табобатидан кўра анча аҳамиятлироқ эканини таъкидлашга ҳожат ҳам қолмаган бўлса керак.
Қалб табобати илми Қуръони Карим ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари асосида юзага келган, ривожланган ва ўз самарасини бериб келмоқда.
Аллоҳ таоло "Юнус" сурасида марҳамат қилади:
«Эй одамлар! Батаҳқиқ, сизга Роббингиздан мавъиза, кўкслардаги нарсага шифо, мўминларга ҳидоят ва раҳмат келди» (57-оят).
Яъни Қуръон қалбингиздаги руҳий, маънавий дардларингизнинг барчасига шифо бўлиб келди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қалб табибларининг имоми бўлганлар ва бу ишда ҳаммага намуна кўрсатганлар. Ул зотнинг ҳадисларида бу масалалар ажойиб услуб ила баён қилинган.
Мусулмон уламолар оят ва ҳадислардан қалб табобати борасида самарали даво йўлларини топганлар. Тасаввуф уламолари бу ишда барчага устоз бўлганлар. Улар ихлос билан қалб табобати борасида нодир китоблар таълиф қилганлар.

"Руҳий тарбия" китобидан.
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
Kanalimiz👇👇
@eskiobodmasjidi
#таҳорат
🚰 Таҳорат – намознинг калити

Таҳоратнинг фарз ва суннатларини кўпчилик назарий жиҳатдан билади-ю, аммо амалда хатога йўл қўяди. Бунинг сабаби, баъзилар таҳоратни устоздан эмас, балки китоб ўқиб ўрганганидир. Аслида эса таҳорат амалиёт бўлгани учун ҳар бир намозхон уни худди намозни устоздан ўрганганидек ўрганиши керак. Сахобалар ҳам тахорат олишни амалда кўрсатиб ўргатганлар. Бу борада бепарволик ярамайди. Зотан, намознинг дуруст бўлиши учун ҳам таҳорат мукаммал бўлиши керак бўлади. Таҳорат мукаммал бўлиши учун эса таҳоратнинг фарзи, суннати, мустаҳаби ва одобини билиш керак. Шунинг учун таҳоратдаги амаллар рўйхатини тартиб билан бирма-бир келтириб ўтамиз.

🔸 Таҳоратда тўртта фарз бор. Улар:
1. Юзни ювиш (сочдан қулоққача, жағнин тагигача);
2. Икки қўлни тирсаклари билан ювиш;
3. Бошнинг тўртдан бирига ва соқолнинг юзни тўсиб турган қисмига масх тортиш;
4. Икки оёқни тўпиқлари билан ювиш.

🔸 Таҳоратнинг суннатлари ўнта:
1. Ният қилиш;
2. Таҳоратни “бисмиллаҳ” билан бошлаш;
3. Таҳорат олишдан олдин икки қўлни бўғимлари билан қўшиб ювиш;
4. Мисвок ишлатиш;
5. Оғиз ва бурунни ювиш;
6. Таҳоратда тартибга риоя қилиш;
7. Таҳорат аъзоларини ювишни кетма-кет, узлуксиз бажариш;
8. Аъзоларни уч мартадан ювиш;
9. Қўл ва оёқ бармоқлари орасига ҳамда соқолга хилол қилиш;
10. Бошнинг ҳаммасига бир марта ва икки қулоғига масх тортиш.

🔸 Таҳоратнинг мустаҳаби иккита:
1. Ўнгдан бошлаш;
2. Бўйинга масх тортиш.

🔸 Таҳоратнинг одоблари ўн учта:
1. Қиблага қараб ўтириб таҳорат қилиш;
2. Баланд жойда ўтириб таҳорат қилиш;
3. Таҳорат қилишда узри бўлмаса, бировнинг ёрдамидан фойдаланмаслик;
4. Таҳорат қилаётганда гаплашмаслик;
5. Узуги бор одамлар уни қимирлатиб, остига сув етказиши;
6. Оғзига ва бурнига ўнг қўл билан сув олиб, бурунни чап қўл билан тозалаш;
7. Шошилиб қолмаслик учун намоз вақти кирмасидан таҳорат қилиш;
8. Сувни исроф қилмаслик;
9. Ишлатишга қулай бўлиши учун таҳорат суви солинган идишни ўнг томонга қўйиб олиш;
10. Қалбдаги ният билан тилдаги гапни бирлаштириш;
11. Ҳар бир аьзони ювганда “Бисмиллаҳ”ни айтиш;
12. Таҳорат қилиб бўлгандан кейин шаҳодат калимасини ва ривоятда келган дуони ўқиш;
13. Таҳорат қилиб бўлгандан кейин икки ракат намоз ўқиш.

🔸 Таҳоратнинг макруҳлари тўққизта:
1. Сувни исроф қилиш;
2. Сувни ўта кам ишлатиш;
3. Сувни юзга ёки бошқа аъзоларга уриш;
4. Дунёвий гапларни гапириш;
5. Узр бўлмаган ҳолда бошқанинг ёрдамидан фойдаланиш;
6. Нажосат бор жойда таҳорат қилиш;
7. Рўзадор киши оғиз ва бурунни чайишда муболаға қилиши;
8. Таҳоратнинг суннатларидан бирини тарк этиш;
9. Ўта иссиқ, ўта совуқ ёки қуёшда исиб қолган сувда таҳорат қилиш.

Давоми 👇

@eskiobodmasjidi
Қуйида таҳорат олиш асносида йўл қўйиладиган баъзи камчиликлар тўғрисида маълумот бериб ўтмоқчимиз. Чунки ҳозирги кунимизда таҳоратга бирозгина эътиборсизлик, бепарволик кучайиб қолмоқда. Аслида эса таҳорат – намознинг калити дейилади. Демак, таҳоратга ҳам худди намозга этибор бергандек эътибор бериш керак. Акс ҳолда ҳар иккала ибодат ҳам нуқсонли бўлади.

Бу ўринда барча маълумотларни тўлиқ келтиришдан йироқмиз. Негаки, мазкур маълумотлар кўплаб китобларда мукаммал ҳолда келтирилган. Биз эса айнан ҳозирги кунда тахоратда йўл қўйилаётган айрим камчиликлар тўғрисида сўз юритмоқчимиз.

🔸 1. Юзни ювиш асносидаги хатолар: аввало юзни юваётганда икки қўлнинг ҳовучига сув олиб ювиш, ювганда ҳам сувни юзга зарб билан уриб ёки сувни сочиб юбориб кейин ишқалаш ҳолати кузатилади. Аслида эса ўнг қўлга сув олиб юзга сочмасдан оҳиста қилиб юзни юқори қисмидан яъни пешонадан қуйилади. Сўнгра оқиб тушаётган сув ўнг қўл билан юзга ишқалаб ҳамма жойига етказилади. Мазкур амални бажариш асносида ерга тушаётган сув қайтиб тепага сачрамаслигининг чорасини кўриш керак. Бунинг учун эса таҳорат олинаётган жой баландроқ бўлиши керак.

🔸 2. Қўлни тирсаклар билан ювишдаги хатолар: бунда аввало кийимнинг енги тирсакдан юқорига кўтарилган ҳолда бўлиши шарт. Баъзилар ушбу ҳолатга бепарво бўлгани оқибатида тирсакни тўлиқ юва олмайди. Шунинг учун ҳам енгни иложи борича юқорига шимариб, сўнгра қўлни тирсаклар билан юваётганда тирсакнинг орқа қисмидаги тери буришиб турадиган жойига алоҳида эътибор бериш керак. Акс ҳолда айнан ўша жойга кўпинча сув тўлиқ етиб бормайди. Натижада таҳорат ноқис бўлади. Ушбу ўринда эътибор беришимиз керак бўлган ишлардан яна бири, сув тушиб турадиган жўмраклардан сув узлуксиз оқиб туради купчилик эсаайнан мана шу жойда хатога йўл қўяди, яъни, оқиб турган сув остидан қўлни чиқариб олмайди, балки қайта-қайта ишқалайверади ва ўзича уч марта ювдим деб ўйлайди. Аслида эса қўлни сувдан узмас экан, неча марта ишқаласа ҳам, барибир, бир мартага ўтади, холос. Бу ҳолатда суннат амал тарк этилган бўлади (Бурунлари обдастада таҳорат қилингани туфайли бу муаммо бўлмаган).

🔸 3. Бўйинга масх тортишдаги хатолар: бунда баъзилар бўйинга эмас, балки гардани (бўйиннинг орқа томони) аралаш бўйнига ҳам масх тортиб юборади. Аслида эса учта бармоқ: ўрта, номсиз ва жимжилоқ бармоқларнинг ташқи томони ила бўйиннинг олди қисмидаги икки ёнбош томони (жон томир) устига қўйилиб оҳиста тортилади.

🔸 4. Оёқни ювишдаги хатолар: бармоқлар орасига албатта хилол қилиш керак. Бунда ўнг оёқ жимжилоғининг пастки тамонидан бошланади, охири чап оёқ жимжилоғида якунланади. Баьзиларнинг товони ёрилган бўлса янада эҳтиёт бўлиши керак, ёрилган жойларига албатта сув етказиш зарур.

Эътиборли бўлишимиз керак бўлган ишлардан яна бири, оёқни уч марта ювиш. Бунда ҳам албатта оёқни сувни тагидан чиқариш билан узиш ёки сувни уч мартагача тўхтатиш билан узиш мумкин.

Кейингиси эса оёқдан оқиб тушаётган сувга эътибор бериш. Бунда одатда оқиб тушаётган сув оёқлар турган жойгача сачраб тушади. Бунинг оқибати нима бўлишини эса юқорида айтиб ўтдик.

Кўпчилик яна бир хатога йўл қўяди. Яъни ўнг оёқни ювиб бўлиб яна пастга қўйиб, кейин чап оёғини ювади. Натижада чап оёғини юваётгандаги сув яна ўнг оёғи устига сачрайди. Шунинг учун ўнг оёғни ювгандан кейин уни жўмраклар ўрнатилган жойга, яъни баландга кўтариб туриб кейин чап оёқни ювиш керак. Шунда сув сачраш хавфи бўлмайди.

Каналга уланиш учун 👇

@eskiobodmasjidi
Audio
#EskiObod jomʼe masjidi imom xatibi Gʻayratjon domla.

Imom Buxoriy siyratlari

2-DARS

@eskiobodmasjidi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳазил, мазаҳ қилиш ҳақида


©Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

♻️Бошқаларга #УЛАШИНГ❗️
═══════════════════
KANALIMIZ 👇👇
@eskiobodmasjidi
КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН
КЎК ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГ
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2022 ЙИЛ 04 ЯНВАР (1443ҳ - 30 Жумадул аввал ) СЕШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

ТОНГ - 06:16
ҚУЁШ - 07:39
ҚИЁМ - 12:18-12-28
АСР - 15:16
ШОМ - 16:59
ХУФТОН - 18:25

#ҚИЁМ
НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-23 ДА -5 ва +5 қилиб олинган
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
@eskiobodmasjidi
ҚУРЪОНИ КАРИМ ҚИССАЛАРИДАН
АСҲОБУЛ КАҲФ ҚИССАСИ

Қуръони каримда муҳтарам пайғамбарларнинг қавмлари билан бўлган ҳодисаларни ѐритувчи қиссалар билан бирга бошқа қавмлар ҳақида ҳам маълумотлар келтирилган. Булар Қуръон ҳақ Калом эканига, Аллоҳнинг даргоҳидан нозил қилинганига далолат қилади. Зеро, уларда оқил кишилар учун ибрат ва панднасиҳатлар бордир. Аллоҳ таоло айтади: “Ҳақиқатан, уларнинг қиссаларида ақл эгалари учун ибрат бордир. (Ушбу Қуръон) тўқиб чиқарилган сўз эмас. Балки ўзидан аввалги нарсаларни (самовий китобларни) тасдиқловчи, (унга) имон келтирадиганқ қавм учун барча нарсаларни муфассал баѐн қилувчи ҳидоят ва раҳмат (бўлган бир Китоб)дир” (Юсуф сураси, 111-оят). Қуръони каримда пайғамбарлар қиссасидан ташқари яна асҳобул каҳф қиссаси, чоҳ эгалари қиссаси, боғ эгалари қиссаси, қишлоқ эгалари қиссаси, фил эгалари қиссаси, Зулқарнайн қиссаси, кучли сел ѐпирилгани ҳақидаги қиссалар келтирилган. Ана шундай қиссалардан бири Асҳобул каҳф воқеасидир. Асҳобул каҳф қиссаси Қуръони каримнинг Каҳф сурасида келтирилган. Аллоҳ таоло шундай дейди: “Балки Сиз каҳф (ғор) ва битик эгалари (ҳақидаги ривоятдан воқиф бўлгач, бу) Бизнинг оятларимизнинг энг ажойиби деб ўйлагандирсиз206? Эсланг, ўшанда у 206 Муфассирлар ѐзишича, асҳобул каҳф – ғор эгаларининг қиссаси бундай бўлган экан: Исо алайҳиссалом замонларидан кейин Рум давлатларининг бирида Дақѐнус номли золим шоҳ чиқиб, одамларни бутларга ибодат қилишга мажбур этар, амрига бўйсунмаган кишиларни эса ўлдирар экан. Кунлардан бирида, унга фуқароларидан бир неча йигит унинг фармонидан бош тортиб, бутларга сиғинаѐтганини етказибдилар. Подшоҳ уларни ўз саройига чақириб, бу хабарнинг рост-ѐлғонлигини сўраганида, улар: ―Бизлар Ёлғиз Аллоҳдан ўзга бирон кимса ѐки нарсага сиғинмаймиз‖, деб жавоб қилдилар. Шунда шоҳ уларга: ―Сенлар ѐш, чиройли, бақувват йигитлар экансанлар, ўз жонларингга жабр қилманглар. Мен сенларни ўлдириб юборишга кўзим қиймаяпти. Яхшиси, эрталабгача ўйлаб кўриб, эртага менга жавобини айтинглар, деб уларга рухсат беради. Йигитлар ўзаро маслаҳатлашиб, ―Аллоҳдан ўзгага бўйсунгандан кўра шу диѐрни тарк этганимиз афзал, дейишиб, тун қоронғусида шаҳарни тарк қилишади. Йўлда яйловдан ўтиб бораѐтганларида уларга ўша ерлик бир чўпоннинг ити ҳам эргашади. Тонгга яқин бир тоққа етиб боришиб катта ғорга кириб яширинадилар. Эрталаб бу воқеадан хабар топган шоҳ ўз аскарлари билан уларнинг ортидан тушиб, ўша ғор оғзига яқинлашгач, аскарлар унга киришга қўрқадилар. Шунда Дақѐнус уларга ғордаги йигитлар очлик ва ташналикдан қирилиб кетишлари учун ғор оғзини беркитиб ташлашни буюради. Лекин Аллоҳ таоло Ўзининг садоқатли бандаларини ҳалок бўлишдан сақлайди – уларни узоқ уйқуга чўмдиради. Уйғонганларида орадан 300 йил ўтган эди. Бундан бехабар
(мўмин) йигитлар ғорга паноҳ истаб боришиб: “Парвардигоро, бизларга Ўз ҳузурингдан раҳмат – марҳамат ато эт ва бизларнинг ишимизни ўнгла”, дедилар. Бас, Биз ўша ғорда бир неча йил уларнинг қулоқларига уриб (ухлатиб) қўйдик. Сўнгра (уларнинг ичидаги қанча ухлаганлари ҳақида тортишадиган) икки гуруҳдан қайси бири турган муддатларини (тўғри) ҳисоблаганини билиш учун уларни уйғотдик” (Каҳф сураси, 9-12-оятлар). Имом Розий шундай деган: “Билгинки, Қурайшдан бир гуруҳ одамлар асҳобул каҳф қиссасидан ажабландилар ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни имтиҳон қилиш учун улар ҳақида сўрадилар. Шунда Аллоҳ: “Балки Сиз каҳф (ғор) ва битик эгалари (ҳақидаги ривоятдан воқиф бўлгач, бу) Бизнинг оятларимизнинг энг ажойиби деб ўйлагандирсиз?” деди. Яъни, бундай ўйлама! Зеро, Бизнинг оятларимизнинг ҳаммаси ажойибдир. Осмонлар ва ерни яратишга, ерни ўсимликлар, ҳайвонлар ва маъданлар билан зийнатлашга, кейин қуруқ ер қилиб қўйишга қодир бўлган Зотга одамлардан баъзи тоифаларни Ўз ҳимоясига олиш учун 300 йилдан зиѐд ухлатиб қўйиш қийин эмас. Аллоҳ таоло ҳар нарсага қодирдир207”. Муфассирлар Асҳобул каҳф қиссаси нозил бўлишига бир қанча сабабларни келтиришган. Қисқаси, Қурайш қавми Назр ибн Ҳорис ва Уқба ибн Абу Муайтни Мадинадаги яҳудий олимлари олдига юборишган. “Улардан Муҳаммад ҳақида сўра