EskiObod_Uz
147 subscribers
4.53K photos
2.96K videos
115 files
9.88K links
🕋 🕌Ў.М.И Наманган вилояти Вакиллиги Янгиқўрғон Тумани "Эскиобод" жомеъ масжиди.
🕋Таклиф ва саволлар учун:
@EskiObod_masjidi га мурожат килинг.
🕋Эскиобод масжиди расмий группаси:
https://t.me/Ilmiy_Suhbat_
Матбуот хизмати ходими
Абдусалом Йу́лдошев
Download Telegram
нглар. Уларга сифатини айтиб беринглар. У нима деяѐтганини хабар қилинглар. Зеро, улар аввалги аҳли китоблардир. Улар пайғамбарлар ҳақида биз билмаган нарсаларни билишади”, дейишди. Бас, иккиси йўлга тушиб, Мадинага етиб келишди ва яҳудий олимларидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақларида сўрашди ва ўз навбатида, у зотнинг сифатларини зикр қилишди. Яҳудий олимлари у иккисига: “Муҳаммаддан уч нарса ҳақида сўранглар. Агар у сизларга ўшалар ҳақида хабар берса, у ҳолда ҳақиқий пайғамбардир. Агар хабар қилолмаса, ѐлғончи кишидир. Аввало, сизлар бориб ундан “Ғор соҳиблари” хусусида сўранглар. Улар ҳақида хабар берсин. Бу борада ажойиб қисса бор. Кейин машриқ ва мағрибни айланган киши ҳақида хабар берсин. Сўнгра руҳ ҳақида сўранглар. Руҳ нима эканини айтиб берсин. Агар Муҳаммад сизларга шу нарсаларни айтиб берса, бас, у пайғамбардир. Унга итоат этинглар!” дейишди яҳудий олимлари. Назр ва Уқба ортга қайтиб, қавми олдига келишди. – Эй, Қурайш жамоаси! Яҳудий олимлари Муҳаммаддан баъзи нарсаларни сўрашимизни буюрди, – дейишди.
йигитлар бир ѐ ярим кун ухладик деб ўйлайдилар ва ораларидан битталарини яширинча шаҳарга егулик хариб қилиб келиш учун жўнатадилар. У йигит бозорга келиб таом сотиб олиб, ѐнидаги тангани узатганида, сотувчи ҳайрон бўлиб: ―Бу Дақѐнусдан қолган танга-ку, бирон ердан хазина топиб олдингми? деб сўрайди. Йигит ҳам ҳайрон бўлиб: ―Ҳеч қандай хазина топиб олганим йўқ. Бу менинг қавмим ишлатадиган оддий танга, деб жавоб қилиб, Дақѐнусга нима бўлганини сўрайди. Бу орада тўпланиб кетган одамлар унинг аллақачон ўлиб кетганини айтишиб, йигитни подшоҳ олдига олиб боришади. Бу шоҳ мўмин, солиҳ киши эди. Йигитдан ўзи ва ўртоқлари бошидан кечган воқеаларни эшитгач, аскарлари ва шаҳар аҳли билан ўша ғор оғзига борадилар. Ичкаридаги йигитлар Дақѐнус олиб кетгани келди, деб ўйлашиб, ўлим олдидан сўнгги бор ибодат қилиб олишга тутинадилар. Подшоҳ ва унинг одамлари ғорга киришиб, уларни ибодат устига кўрадилар ва намозларини тугатганларидан сўнг подшоҳ йигитларнинг ҳар бири билан қучоқлашиб кўришиб, уларнинг бошларидан кечган саргузашт Аллоҳ таоло бандаларини қиѐмат кунида ҳисоб-китоб қилиш учун қайта тирилтириши ҳақ эканига бир оят – аломат эканини айтади (Шайх Алоуддин Мансур, ―Қуръони каримнинг ўзбекча изоҳли таржимаси). “Тафсирул фахрир розий”, 21-жуз, 82-бет.
Шундан сўнг улар Пайғамбар алайҳиссалом ҳузурларига келиб, яҳудийлар ўргатган саволларни беришди. Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сўраган нарсаларингиз ҳақида сизларга эртага хабар қиламан”, дедилар. Бироқ “Иншааллоҳ” (яъни, “Агар Аллоҳ хоҳласа”) демадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ ваҳий туширишини ўн беш кун кутиб қолдилар. Жаброил алайҳиссалом у зот ҳузурларига келмади. Шунда Макка аҳли иғво тарқатиб: “Муҳаммад эртага хабар қилишни ваъда берганди. Бугун ўн бешинчи кун ҳам ўтяптики, сўраган нарсамиз ҳақида бирон нарса дегани йўқ”, деб ичларидан севинишди. Пайғамбар алайҳиссалом ваҳий келмаѐтганидан ва Макка аҳлининг гапини эшитиб маҳзун бўлдилар. Ниҳоят, Жаброил алайҳиссалом Аллоҳдан Асҳобул каҳф қиссасини олиб келди. Шунда у зот уларга мўмин йигитлар ва ер юзини айланиб чиққан киши ҳақида хабар бердилар. Руҳ ҳақидаги саволга Аллоҳ таоло шундай жавоб қилди: “(Эй Муҳаммад алайҳиссалом,) Сиздан руҳ-жон ҳақида сўрайдилар. Айтинг: “Руҳ Ёлғиз Парвардигорим биладиган ишлардандир”. Сизларга жуда оз илм берилган208” (Исро сураси, 85-оят). Асҳобул каҳф қиссаси баѐни мана бу жумлалар билан бошланади: “Балки Сиз каҳф (ғор) ва битик эгалари (ҳақидаги ривоятдан воқиф бўлгач, бу) Бизнинг оятларимизнинг энг ажойиби деб ўйлагандирсиз?” “Каҳф” сўзи ичи кенг ғор маъносини англатади. Бу ердаги ғордан мурод, мўмин йигитлар ўзлари учун макон тутган жойдир. Кучли қавлга кўра, “битик”дан мурод, асҳобул каҳф исмлари, насаблари ва қиссалари ѐзилган лавҳ. Яъни, эй муҳтарам пайғамбар, Биз сизга сўзлаб бераѐтган асҳобул каҳф қиссаси қудратимизга да
лолат қилувчи оятларнинг энг ажойиби деб ўйлаѐтгандирсиз? Йўқ, бундай ўйламанг. Зеро, Бизнинг қудратимиз чексиздир. Аллоҳ ҳар нарсага қодирдир. Шундан кейин йигитлар ғорга жойлашганларидан кейин айтган сўзлари келтирилади: Эсланг, ўшанда у (мўмин) йигитлар ғорга паноҳ истаб боришиб: “Парвардигоро, бизларга Ўз ҳузурингдан раҳмат – марҳамат ато эт ва бизларнинг ишимизни ўнгла”, дедилар. Бу ердаги “раҳмат” манзилдаги омонлик, ризқнинг кенглиги ва гуноҳларнинг мағфират этилишини ўз ичига олади. Яъни, ўша йигитлар эътиқодларини сақлаш учун ўз масканларини тарк этиб, ғордан паноҳ топиб, у ерни ўзлари учун қароргоҳ қилиб олгач: – Ё Парвардигор! Бизлардан марҳаматингни дариғ тутман. У билан қалбимиз таскин топсин, ишларимиз ўнглансин! Биз динимизни сақлаш, имонда мустаҳкам туриш ва тоатингда бардавом бўлиш йўлида ҳаракат қилмоқдамиз. Ўзинг ишимизни осон қил, бизларга тавфиқ бер! – дея илтижо қилган вақтларини эсла! Имонини сақлаш учун йўлга чиққан йигитлар камчилик эди. Улар жуда ѐш бўлишларига қарамай имонлари саломатлиги учун борларини беришга тайѐр эдилар. Ояти карима сиѐқидан кўриниб турибдики, улар йўлларида учраган ғорни ўзлари учун маскан қилиб олганлар. Ҳа, улар эътиқодларини асраш йўлида қулай ва шинам уй-жойларини ташлаб, ғорни маскан тутдилар. Ғорга кириб, жойлашгач, дарров Аллоҳга тазарру қилдилар, У Зотдан яхшилик умидида дуо қилдилар. “Бас, Биз ўша ғорда бир неча йил уларнинг қулоқларига уриб (ухлатиб) қўйдик”. Бу ерда “қулоққа уриш” деганда ғорга кириб паноҳ топган йигитларнинг узоқ муддатга ухлатиб қўйилиши назарда тутилмоқда. Қулоққа уриш билан улар атрофидаги нарсаларни ҳис қилмайди, эшитмайди. Яъни, йигитлар ғорга кирганларидан кейин Аллоҳ таолога дуо-илтижолар қилганларида, Аллоҳ уларнинг қулоқларини эшитмайдиган қилиб парда билан тўсиб қўйди. Натижада, улар уйғотиб юбориши мумкин бўлган нарсаларни эшитмайдиган бўлиб қолдилар ва қаттиқ уйқуга кетдилар. Бу ерда “бир неча йил” деб умумий тарзда айтиляпти. Аммо қисса сўнггида улар ғорда 300 йилдан кўпроқ ухлаганлари баѐн қилинган. Ўша йигитлар ҳис қилиш аъзоларининг барчаси тўсилганига қарамай Аллоҳ бу ерда қулоқни хослашига сабаб, айнан қулоқ инсоннинг уйғонишига асосий омилдир. Қулоқнинг эшитиш вазифаси ишдан чиқса, одамнинг ухлаши қийин бўлмайди. Ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эрта турмайдиган бир киши ҳақида: “Унинг қулоғига шайтон бавл қилибди”, деганлар. Яъни, ўша нарса уни қуѐш чиқишидан олдин туришига монеълик қилган. Узоқ давом этган уйқудан кейин нима бўлгани қуйида баѐн қилинади: “Сўнгра (уларнинг ичидаги қанча ухлаганлари ҳақида тортишадиган) икки гуруҳдан қайси бири турган муддатларини (тўғри) ҳисоблаганини билиш учун уларни уйғотдик”. Кўпчилик муфассирлар наздида, икки гуруҳдан бири асҳобул каҳф, иккинчиси шаҳар аҳлидир. Аллоҳ асҳобул каҳфни шаҳар аҳлининг замонида (яъни, орадан уч юз йил ўтиб) уйқудан уйғотган эди. Улар мўмин йигитларнинг хабарларини билишарди. Айтилишича, мўмин йигитларни уйғотган шаҳар аҳолиси икки тоифага: мўмин ва кофирга бўлинган. Улар ғорда қанча муддат турганлари ҳақида ихтилоф қилишган. Қалб таскин топадиган қавл шуки, икки гуруҳ ҳам асҳобул каҳфдан бўлган. Чунки Аллоҳ таоло “Ўзаро савол-жавоб қилишлари учун Биз уларни ана шундай уйғотдик”, деган. Оятдаги “билиш”дан мурод, ҳақиқатни изҳор қилишдир. Балки қайси бир гуруҳ тўғрироқ ҳисоблашини билиш маъносида бўлиши ҳам мумкин. Имонини саломат сақлаш мақсадида бўлган йигитларни Аллоҳ 300 йилдан ортиқ ухлатиб қўйиб, кейин бирон жойларини ўзгармаган ҳолда турғазиши У Зотнинг қудратига, Унга ихлос билан ибодат қилиш лозимлигига, ўлгандан кейин тирилиш ҳақлигига далолат қилувчи аломатлардандир. Юқорида асҳобул каҳф қиссаси умумий тарзда келтирилди. Энди мазкур қисса мукаммалроқ суратда баѐн қилинади. Аллоҳ таоло шундай дейди: “(Эй Муҳаммад алайҳиссалом,) Биз Сизга уларнинг хабарларини рўй-рост сўйламоқдамиз. Ҳақиқатан, улар Парвардигорига имон келтирган ва Биз имонларини зиѐда қилган йигитлардир. Биз уларнинг дилларини (имон билан) қувватладик. Ўшанда улар туриб дедилар: “Бизнинг Парвардигоримиз осмонлар ва ернинг Парвардигоридир. Бизлар Ундан ўзга “ило
ҳ”га ҳаргиз дуоилтижо қилмаймиз. Акс ҳолда ноҳақ (сўзни) айтган бўламиз. Ана у қавмимиз эса Ундан ўзга “илоҳ”ларни (худо) қилиб олдилар. Улар ўзлари учун аниқ бир ҳужжат келтирсалар эди. Бас, Аллоҳ шаънига ѐлғон тўқиган кимсадан ҳам золимроқ ким бор?! (Йигитлар!) Модомики, сизлар улардан ва Аллоҳдан ўзга –
улар сиғинаѐтган нарсалардан четланган – юз ўгирган экансизлар, энди ғорга паноҳ топиб боринг. Парвардигорингиз сизларга Ўз раҳмат-марҳаматини кенг қилади ва сизларнинг ишларингизни ўнглайди” (Каҳф сураси, 13-16-оятлар). Яъни, эй Муҳаммад, Сизга ва умматингизга бу қиссани Биз сўзлаб берамиз. Бу қисса ердаги ва кўкдаги нарсалардан хабардор Парвардигорингиз томонидан нозил қилингандир. Унинг ростлигида шубҳа йўқ. Аллоҳнинг: “Биз Сизга уларнинг хабарларини рўй-рост сўйламоқдамиз” дейишидан мўмин йигитлар ҳақидаги қисса баъзи одамларга маълум экани, аммо унга хурофот ва ботил нарсалар аралашиб кетганига ишора қилади. “Ҳақиқатан, улар Парвардигорига имон келтирган ва Биз имонларини зиѐда қилган йигитлардир”. Ўша йигитлар Яратганга ихлос қилган, Парвардигорларига тўлиқ бўйин эгган, унинг ҳақлигига имон келтирган эдилар. Аллоҳ таоло уларнинг ихлосларини, ҳақ йўлда собитқадамликларини бардавом қилди. Ҳидоятларига ҳидоят, имонларига имонни зиѐда қилди. Ибн Касир шундай деган: “Аллоҳ таоло уларни йигитлар, демоқда. Ёшлар кексалардан кўра ҳақни қабул қилишга мойил бўладилар. Сабаби, ѐши қарилар бирон нарсани маҳкам ушлаб олсалар, ундан воз кечишлари қийин бўлади. Шу сабаб, Аллоҳ ва Расулига ижобат қилувчиларнинг кўпи ѐш йигитлар бўлишган. Қурайш қабиласининг кексалари ўз эътиқодларидан (яъни, ширкдан) воз кечишмади. Жуда оз қисми имонга мушарраф бўлди. Бир қанча имомлар, жумладан, Бухорий “Биз уларнинг имонларини зиѐда қилдик” оятини имон зиѐда бўлиши ва камайишига далил қилганлар209. Биз уларнинг дилларини (имон билан) қувватладик. Ўшанда улар туриб дедилар: “Бизнинг Парвардигоримиз осмонлар ва ернинг Парвардигоридир. Бизлар Ундан ўзга “илоҳ”га ҳаргиз дуо-илтижо қилмаймиз”. Оятдаги “қалбни қувватлаш”дан мурод, уларнинг қалбларини мустаҳкамлаш, ҳақ йўлда сабот билан туришга йўллаш ва тасалли беришдир. Улар қавмлари қилаѐтган нотўғри ишларни тарк этиш ва имон йўлида ҳар қандай машаққатга чидашга аҳд қилаѐтганларида шундай сўзларни айтишган. Ёки подшоҳлари уларни бут-санамларга сиғинишга ундаганида, сабот билан туриб ширк ва залолат йўлига юрмасликларини баралла эълон қилишган. Нима бўлганда ҳам, ғордан паноҳ топган мўмин йигитлар қалби мустаҳкам, ҳаққа бўйин эгган ва Аллоҳнинг зикри билан диллари хотиржам бўлган ѐшлар эди. Аллоҳ таоло уларнинг имонларини зиѐда қилган, қалбларини саботли, бардошли қилган, Ўз паноҳида асраган. “Бизнинг Парвардигоримиз осмонлар ва ернинг Парвардигоридир. Бизлар Ундан ўзга “илоҳ”га ҳаргиз дуо-илтижо қилмаймиз”, дедилар. Яъни, улар Аллоҳдан ўзга бирон нарсага ибодат қилмасликларини душманлари қаршисида туриб эълон қилдилар. Улар қатъият ва шижоат билан: – Парвардигоримиз осмонлар ва ернинг Парвардигоридир. У барча нарсани яратган Зотдир. Биз Аллоҳдан ўзга “илоҳ”ларга ҳаргиз топинмаймиз! – дедилар.
Алусийга кўра, мўмин йигитлар: “Парвардигоримиз осмонлар ва ернинг Парвардигоридир”, деб тавҳидур рубубияга, “Ундан ўзга “илоҳ”га ҳаргиз дуо-илтижо қилмаймиз”, деб тавҳидул улуҳияга ишора қилишган211. “Акс ҳолда ноҳақ (сўзни) айтган бўламиз”. Яъни, Биз Аллоҳдан ўзгага ибодат қилмаймиз. Агар фаразан, Ундан ўзгасига дуо ва ибодат қилсак, у ҳолда ҳақиқат доирасидан узоқ гапни айтган бўламиз. Бу оят ўша йигитлар имони қай даражада кучли бўлганини кўрсатади. Қайси банда ҳақ йўлда улар каби сабот билан тура олса, Аллоҳ таоло унинг қалбини қувватлантиради, қийинчилик ва машаққатларга сабрли қилади. Шунингдек, бу оят Аллоҳга ширк келтириш инсоннинг асл фитратига тескари эканига ҳам далолат қилади. Аллоҳнинг мана бу сўзлари нақадар ҳақ: “Ким Аллоҳга ширк келтирса, бас, у гўѐ осмондан қулагану, уни (бирон ваҳший) қуш (ўлжа қилиб) олиб кетган ѐки (қаттиқ) шамол йироқ жойларга учириб кетган (кимса) кабидир” (Ҳаж сураси, 31оят). Йигитлар ўз имонларини ошкор қилиш билан бир қаторда қавмларининг ботил эътиқодини ҳам очиб
ташладилар ва уларни инкор қилдилар: “Ана у қавмимиз эса Ундан ўзга “илоҳ”ларни (худо) қилиб олдилар. Улар ўзлари учун аниқ бир ҳужжат келтирсалар эди”. Маълумки, уларнинг қавми қилаѐтган ширк амалларига бирон нарсани далил қилиб келтиролмасдилар. Йигитлар бу ерда уларнинг ана ўша ожиз тарафларига урғу беришмоқда. Яъни, ғайратли мўмин йигитлар Ёлғиз Аллоҳга ибодат қилишга, ҳар қандай ширк амални тарк этишга аҳд қилишгач, қавмлари қилаѐтган нотўғри ишларин инкор қилиш мақсадида: – Манави қавмимиз жаҳолат домига тушиб қолишган. Улар бут-санамларни Аллоҳга шерик қилишяпти. Улар мана шу бут-санамлар Аллоҳга шерик қилиши жоизлигини қувватлайдиган бирон ҳужжат келтира оладиларми?! Шубҳасиз, улар бундай қилишдан ожиздирлар! – дедилар. Бу оят динда ҳар бир нарсанинг собит ҳужжати бўлиши кераклигини ҳам кўрсатади. Мушрикларнинг нозик жойини ушлаб, уларни ожиз қолдирувчи оят Қуръони каримнинг бошқа ўрнидан ҳам келтирилган: “(Эй Муҳаммад алайҳиссалом, мушрикларга) айтинг: “Сизлар Аллоҳни қўйиб дуо-илтижо қилаѐтган (бутларингиз) ҳақида хабар беринглар – менга кўрсатинглар-чи, улар ердан нимани яратганлар? Ёки улар учун осмонлар(ни яратиш)да шериклик борми?! Агар ростгўй бўлсангиз, менга ушбу (Қуръон)дан илгари (нозил бўлган ва сизларнинг бутларга сиғинишингизни тасдиқлайдиган) бирон китобни ѐки бирон илмий асарни (яъни, аввалги уламолардан қолган бирон аниқ ҳужжатни) келтиринглар!” (Аҳқоф сураси, 4-оят). Шундан сўнг мўмин йигитлар қавмларини зулмда айблаганлари баѐн қилинади: “Бас, Аллоҳ шаънига ѐлғон тўқиган кимсадан ҳам золимроқ ким бор?!” Аллоҳ номига ѐлғон тўқиган, Унга ибодат қилиш ва итоат этишда шерик қилганлардан ҳам золимроқ кимса йўқдир! Зеро, Аллоҳ шерикдан пок Зотдир! (Йигитлар!) Модомики, сизлар улардан ва Аллоҳдан ўзга – улар сиғинаѐтган нарсалардан четланган – юз ўгирган экансизлар, энди ғорга паноҳ топиб борингиз. Парвардигорингиз сизларга Ўз раҳмат-марҳаматини кенг қилади ва сизларнинг ишларингизни ўнглайди”. Қисса давомида мўмин йигитлар ғордан паноҳ топиб, узоқ уйқуга кетганларидан кейинги ҳолатлари баѐн қилинади. Аллоҳ таоло шундай деган: “Қуѐш чиқишда уларнинг ғорларидан ўнг тарафда ўтиб кетганини, ботишда эса улардан сўл томонга ўтиб кетганини, улар (ғорнинг) тўрида эканларини кўрасан. Бу ҳам Аллоҳнинг оят-мўъжизаларидандир. Кимни Аллоҳ ҳидоят қилса, бас, ўшагина ҳидоят топувчидир. Кимни йўлдан оздирса, бас, унинг учун тўғри йўлга йўлловчи бирон дўст топа олмайсан. Уйқуда эканлар, сен уларни уйғоқ, деб ўйлайсан. Биз уларни ўнг томонга, сўл томонга айлантириб турамиз. Уларнинг итлари эса олди оѐқларини остонага ѐзиб ѐтади. Агар уларнинг устидан чиқиб қолсанг, (аҳволидан) даҳшатга тушиб юз ўгириб қочган бўлар эдинг” (Каҳф сураси, 17-18-оятлар). Эй инсон, агар сен ғор эгаларини мана шу ҳолатда кўрсанг, қуѐш машриқдан чиқиб, ғорларига нисбатан ўнг томонга ўтиб кетганини, ботишда уларнинг чап томонига ботганининг гувоҳи бўласан. Иккала ҳолатда ҳам қуѐш зиѐси уларга етиб бормайди. Бу Аллоҳ таолонинг ҳимоясидир. Қуѐш тафти уларга азият етказмаслиги, рангларини ўзгартириб, либосларини чиритиб юбормаслиги учун шундай қилинди. “Улар (ғорнинг) тўрида эканларини кўрасан”. Яъни, улар ғорнинг ўртасида, кенг жойда ухлаб ѐтганларининг гувоҳи бўласан. Ушбу оят тафсирида уламолар икки хил фикрдалар. Имом Розий буни қисқача шундай ифодалаган: “Биринчи қавл шуки, ўша ғорнинг оғзи шимол томонга очилган эди. Агар қуѐш чиқса, ғорнинг ўнг томонида бўларди. Қуѐш ботаѐтганида ғорнинг чап томонида бўларди. Қуѐш зиѐси ғор ичига етиб бормаган. Лекин ѐқимли шабада ва ҳаво ғорга кириб турган. Иккинчи тоифа уламоларга кўра, қуѐш чиққанида Аллоҳ таоло унинг зиѐсини ғорга тушишдан тўсган. Қуѐш ботаѐтганида ҳам худди шундай бўлган. Бу одатдан ташқари ҳолат бўлган. Аллоҳ асҳобул каҳфга хослаган улуғ кароматдир бу”. Иккала фикрда ҳам жон бор. Аммо қалб иккинчи қавлга мойил бўлади. Чунки Аллоҳ таоло “улар (ғорнинг) тўридадирлар” деган сўзи улар ғор ўртасида ухлаб ѐтганларини кўрсатади. Шунга қарамай уларга қуѐш зиѐси етиб бормаган. Бу уларнинг ҳоли ажиб бўлганидан дарак беради. “Бу ҳам Алло
ҳнинг оят-мўъжизаларидандир”. Мана шу оят ҳам ғорга кириб паноҳ топган мўмин йигитларнинг ҳоли оддий эмас, ғаройиб, одатдан ташқари бўлганига ишора қилади. Яъни, Биз уларга кўрсатган марҳаматимиз чексиз қудратимизга далолат қилувчи, иродамизга бирон нарса тўсқинлик қилолмаслигига ишора қилувчи аломатлардандир. Оят мана бу жумла билан тугайди: “Кимни Аллоҳ ҳидоят қилса, бас, ўшагина ҳидоят топувчидир. Кимни йўлдан оздирса, бас, унинг учун тўғри йўлга йўлловчи бирон дўст топа олмайсан”. Аллоҳ кимни ҳақ йўлга ҳидоят қилса, ана ўша инсон ҳидоят топибди. У икки дунѐ саодатини қўлга киритибди. Аллоҳ қайси бандани тўғри йўлдан оздириб қўйса, эй Муҳаммад алайҳиссалом, Сиз унинг учун ҳақ йўлга йўлловчи биронта ҳам йўлбошчини топа олмайсиз. Шундан кейин ғор ўртасида ухлаб ѐтган йигитларнинг ғаройиб кўриниши тасвирланади: “Уйқуда эканлар, сен уларни уйғоқ, деб ўйлайсан”. Яъни, эй хитоб қилинаѐтган инсон, агар сен уларни кўришга қодир бўлганингда, ухлаб ѐтган бўлсалар ҳам уларни уйғоқ деб ўйлаган бўлардинг. Бунга сабаб, уларнинг кўзлари очиқ ва дам-бадам у ѐқдан-бу ѐққа ўгирилиб олишлари эди: “Биз уларни ўнг томонга, сўл томонга айлантириб турамиз”. Яъни, ухлаѐтганларида уларни ўнг ва чап томонга ўгириб қўямиз. Бу таналарини ҳимоя қилиш, кўп ухлаганлари сабаб ер жисмини чиритиб юбормаслиги учун қилинган эди. Асҳобул каҳф уйқу ҳолатида неча марта ўнг ва чап томонга ўгириб қўйилганини фақат Аллоҳ билади. Муфассирлар бу борада биронта ҳам саҳиҳ ривоятни келтиришмаган. Шунинг учун бу масалани четлаб ўтамиз. Кейин ғор эгаларининг ити шундай тасвирланади: “Уларнинг итлари эса олди оѐқларини остонага ѐзиб ѐтади”. Асҳобул каҳфга сафарда ҳамроҳ бўлган ит ғор оғзида икки оѐғини чўзиб ѐтарди. Гўѐ ит эгаларини ҳимоя қилиб, уларнинг олдига биров киришига тўсқинлик қилиб тургандек. “Агар уларнинг устидан чиқиб қолсанг, (аҳволидан) даҳшатга тушиб юз ўгириб қочган бўлар эдинг”. Яъни, агар сен уларни шу ҳолатда кўрганингда, қўрқувдан ортингга қарамай қочган, қиѐфаларидан даҳшатга тушган бўлардинг. Уламолар бу оятдан бир қанча ҳукмларни чиқаришган. Жумладан, Ибн Касир шундай деган: “Ит, одатдагидек, эшик олдида ѐтган. Бу унинг одати ва табиатидир. Ит эшик олдида уларни қўриқлаб турган. У уй ташқарисида эди. Саҳиҳ ҳадисда айтилганидек, ит бор уйга фаришталар кирмайди. Уларнинг итлари ғор эгалари баракасига шерик бўлди. Улар шу ҳолатда ухлаб қолишди. Бу яхши кишиларга суҳбатдош бўлишнинг фойдасидир. Мана шу сабаб ит зикр қилинган, у ҳақида хабар берилди”. Ибн Атийя отасидан ривоят қилади: “Мен Абулфазл Жавҳарий ҳижрий 469 йилда Миср жоме масжидида ваъз қилиб: “Ким аҳли хайрни яхши кўрса, уларнинг баракасидан насибадор бўлади. Бир ит фазилат аҳлини яхши кўрди ва уларга ҳамроҳ бўлди. Шу сабабдан Аллоҳ ўша итни Каломининг муҳкам оятларида зикр қилди”, деганини эшитганман”. Қуртубий айтмоқчики, баъзи итлар солиҳлар ва авлиѐларга ҳамроҳ бўлиб шундай улуғ даражага эришган экан, у ҳолда мўмин бандаларнинг валий ва солиҳлар билан аралашиб юриши ҳақида нима деб ўйлайсиз? Бу ерда камолот даражасига чиқа олмаган, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳамда у зот оилаларини яхши кўрадиган мўминлар қалбига тасалли берилмоқда. Анас ибн Моликдан ривоят қилинади: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан масжиддан чиқдим. Масжид эшиги олдида бир кишини кўрдик. У: “Ё Расулуллоҳ, қиѐмат қачон бўлади?” деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “У кунга нима тайѐрлагансан?” дедилар. Бу саволдан ҳалиги киши хокисор бўлиб қолди (шашти тушиб кетди). Кейин: “Ё Расулуллоҳ, қиѐмат кунига намоз, рўза ва садақа амалларидан кўпини ҳозирлай олмадим. Бироқ мен Аллоҳ ва Расулини яхши кўраман”, деди. Шунда у зот: “Бас, сен ўзинг яхши кўрганлар билан бирга бўласан”, дедилар” (Бухорий ривоят қилган). Анас розияллоҳу анҳу шундай деган: “Бас, мен Аллоҳ ва Расулини, Абу Бакр ва Умарни яхши кўраман. Гарчи улар каби амал қилолмасам ҳам, (жаннатда) улар билан бирга бўлишдан умид қиламан”. Қисса давомида уйқудан уйғонган йигитларнинг ҳолати ва ўрталарида бўлиб ўтган суҳбат ҳақида ҳикоя қилинади: “Ўзаро савол-жавоб қилишл
ари учун Биз уларни ана шундай уйғотдик. Улардан бири деди: “Қанча (муддат ухлаган ҳолда) турдинглар?” Улар(нинг айримлари): “Бир куни ѐ ярим куни турдик”, дедилар. (Қолганлари эса:) “Қанча (ухлаб) турганингизни Ёлғиз Парвардигорингиз билади. Энди бир кишини мана бу пулингиз билан шаҳарга жўнатинглар, у энг сара, покиза таомларни танлаб, сизларга ундан ризқ – насиба олиб келсин. У эҳтиѐт бўлсин ва сизларни бировга сездириб қўймасин. Чунки улар (яъни, шаҳар аҳли) сизлардан огоҳ бўлиб қолсалар, сизларни тошбўрон қиладилар ѐки яна ўзларининг динларига қайтарадилар. У ҳолда, ҳеч қачон қутула олмайсизлар”, дейишди” (Каҳф сураси, 19-20-оятлар). Аллоҳ таоло “Ўзаро савол-жавоб қилишлари учун Биз уларни ана шундай уйғотдик”, дейиш билан асҳобул каҳф узоқ давом этган уйқудан нима сабаб уйғотилганини баѐн қилмоқда. Уйқудан турғазишнинг бошқа сабаблари ҳам бор. Аммо бу ерда қисқа қилиб биргина сабаб зикр қилинмоқда. Яъни, Биз мўмин йигитларни чуқур уйқуга кетказганимиздан кейин, улар бирбирларидан сўрашлари учун уйқудан турғаздик. Хўш, улар уйғониб, бир-бирларига қандай саволларни беришди? Улардан бири деди: “Қанча (муддат ухлаган ҳолда) турдинглар?” Улар(нинг айримлари): “Бир куни ѐ ярим куни турдик”, дедилар”. Йигитлардан бири: – Бу ғорда қанча ухлаб ѐтдингиз? – деб сўради. Унинг саволига бошқалари: – Бир кун ѐки ярим кун ухлаган бўлсак керак. Қанча ухлаганимизни аниқ билмаймиз, – деб жавоб қайтарди. Шундан кейин ғор эгаларидан баъзилар бунинг илмини Аллоҳга хослагани баѐн этилади: (Қолганлари эса:) “Қанча (ухлаб) турганингизни Ёлғиз Парвардигорингиз билади”, дейишди. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу мана шу оятни далил қилиб, асҳобул каҳф етти нафар бўлган, деб айтган. Чунки оятда “Улардан бири”, дейилмоқда. Бу бир киши. Унга берилган жавобда: “Бир ѐки ярим кун турдик”, дейилмоқда. Бу кўпликдир. Унинг энг оз миқдори уч кишидир. Кейин “Қанча (ухлаб) турганингизни Парвардигорингиз билади”, дейилмоқда. Бу бошқа бир жамоа (уч кишининг) гапидир. Шу билан улар етти киши бўлади. “Энди бир кишини мана бу пулингиз билан шаҳарга жўнатинглар”. Яъни, бу ерда қанча муддат турганингиз ҳақида баҳслашишни тўхтатинг! Буни фақат Аллоҳ билади. Сизларлар ҳозир ичингиздан бир кишини манави кумуш тангалар билан яқин атрофдаги шаҳарга юборинглар. Бирон егулик олиб келсин. Ҳозир таомга муҳтожмиз. Айтилишича, оятдаги шаҳардан мурод, ғорга киргунларича ўзлари яшаган шаҳардир. “У энг сара, покиза таомларни танлаб, сизларга ундан ризқ – насиба олиб келсин. У эҳтиѐт бўлсин ва сизларни бировга сездириб қўймасин”. Яъни, шаҳарга етиб борса, бозорни қидириб топиб, ундаги энг ҳалол, покиза, сифатли ва баракали таомлардан олиб келсин! Очликни қондирувчи энг сара егуликларни танласин. Шаҳарга киришда ва чиқишда эҳтиѐт бўлсин. Уни биронтаси сезиб қолмасин! – деди. “Чунки улар (яъни, шаҳар аҳли) сизлардан огоҳ бўлиб қолсалар, сизларни тошбўрон қиладилар ѐки яна ўзларининг динларига қайтарадилар. У ҳолда, ҳеч қачон қутула олмайсизлар”, дейишди. Шаҳарга сездирмай кириб-чиқиш сабаби баѐн қилинмоқда бу оятда. Яъни, шаҳарга таом олишга борадиган киши энг тоза егуликлардан олсин ва сизларнинг хабарингизни бировга айта кўрмасин! Зеро, улар турган жойингизни билиб қолишса, тошбўрон қилишади ѐки ўзларининг ботил динларига қайтаришга ҳаракат қилишади. Аллоҳ сизларга нажот берганидан кейин ўша нотўғри йўлларга кирсангиз, у ҳолда дунѐда ҳам, охиратда ҳам нажотга эришолмайсиз! Ақидасини кўз қорачиғидай асраш пайида бўлган бу мўмин йигитлар орадан 300 йилдан зиѐд вақт ўтиб кетганини, замон ўзгариб, авлодлар алмашганини, ўзлари яшаб келган шаҳарларининг ташқи кўриниши ҳам бутунлай ўзгариб кетганини билишмасди. Аслида уларни ширкка масжбурлаган кимсаларнинг даври даврони аллақачон ўтиб кетган эди. Ушбу ибратли қисса қуйидагича давом эттирилади: “Шундай қилиб, Аллоҳнинг (қайта тирилиш ҳақидаги) ваъдаси ҳақ эканини ва (қиѐмат) соатининг (келиши) шак-шубҳасиз эканини билишлари учун (одамларни ғордаги йигитлар аҳволидан) огоҳ қилдик. Ўшанда (яъни, ғордаги йигитлар уйқудан уйғониб, одамлар бу мўъжизанинг гувоҳи бўлганларидан кейин, улар ажаллари етиб вафот этишгач,) ўзаро уларнинг ишла
ри ҳақида талашиб-тортиша бошладилар. Бас, (айрим кишилар:) “Уларнинг устига уйлар бино қилинглар. Парвардигори уларни жуда яхши Билувчидир”, дедилар. Уларнинг устида ҳукмрон бўлганлар: “Албатта биз улар устида бир масжид қуриб оламиз”, дейишди” (Каҳф сураси, 21-оят). Аллоҳ таоло асҳобул каҳф хабарини одамларга маълум қилишининг ҳикмати мана шу оятда баѐн этилмоқда. Яъни, одамлар Аллоҳ таолонинг қайта тирилиш ҳақидаги ваъдаси ҳақ эканини кўзлари билан кўришлари, қиѐмат қоим бўлишига шубҳа йўқ эканини билишлари учун ғордаги йигитлар хабарини уларга маълум қилинди. Зеро, кимда-ким ғордаги йигитлар ҳолатини билса, узоқ муддат ухлаб ѐтиб кейин уйғонганларини кўрса, Аллоҳ таоло инсонларни қайта тирилтириб, қиѐмат куни ҳисоб қилиш учун маҳшаргоҳга тўплашига кўзи билан кўриб тургандек аниқ ишонади. Ривоят қилинишича, ғордаги мўмин йигитларнинг шериги таом сотиб олиш учун кумуш тангаларни олиб шаҳарга борганида, озиқ-овқат сотаѐтган бир киши олдига келиб, пулни унга берди. Сотувчи тангани кўриб, ҳайрон бўлди. Чунки ушбу танга анча йиллар олдин зарб қилинганди. Бундан бошқа савдогарлар ҳам хабар топишди ва унга: “Бу тангаларни қаердан олдинг?” дейишди. У: “Кеча шу тангага озроқ хурмо сотиб олгандим. Мен шаҳар аҳлиданман. Мушриклар тазйиқидан қўрқиб шерикларим билан ғордан паноҳ топганмиз”, деди. Бас, савдогарлар уни подшоҳ ҳузурига олиб боришди ва танга билан шаҳарга келган йигит қиссасини айтиб беришди. Подшоҳ бундан хурсанд бўлиб, бошқа шерикларини ҳам кўриш учун у билан ғорга келди. Асҳобул каҳфни кўргач, уларга салом берди. Шундан кейин Аллоҳ таоло уларни вафот эттирди. Асҳобул каҳф вафотидан сўнг шаҳар аҳолиси нима қилгани қуйида келтирилади: “Ўшанда (яъни, ғордаги йигитлар уйқудан уйғониб, одамлар бу мўъжизанинг гувоҳи бўлганларидан кейин, улар ажаллари етиб вафот этишгач,) ўзаро уларнинг ишлари ҳақида талашиб-тортиша бошладилар”. Одамлар ғордан паноҳ топган йигитлар вафотидан кейин улар ҳақида ихтилоф қила бошладилар. Улардан баъзилар: “Улар фалон даврда яшаган”, деса, бошқалар: “Улар ғорда фалон йил туришган”, деб айтарди. “Уларнинг устига мана бундай бино қурамиз”, деганлар ҳам бор эди улар орасида. Талашиб тортишганлар ичидан баъзилари мўмин, баъзилари кофир эди. Бас, (айрим кишилар:) “Уларнинг устига уйлар бино қилинглар. Парвардигори уларни жуда яхши Билувчидир”, дедилар. Ихтилоф қилаѐтганлар ичида айрим одамлар: – Улар турган ғор оғзига бир уй қуринглар. То одамлар у ерга бориб, уларга азият етказмасин, – дедилар. Улар ичидан баъзилари орадаги низога барҳам бериш, беҳуда тортишиш олдини олиш учун: – Жанжални бас қилинг! Аллоҳ таоло уларнинг хабарларини билувчи Зотдир! – дедилар. “Уларнинг устида ҳукмрон бўлганлар: “Албатта биз улар устида бир масжид қуриб оламиз”, дейишди”. Шаҳардаги сўзи ўтадиган, гапи ерда қолмайдиган кишилар: – Уларни табаррук қилиш учун устларига бир масжид – ибодат қиладиган жой қурамиз, – дейишди. Алусий шундай деган: “Бу оят солиҳлар қабри устига бино қуриш, у ерда масжид қуриш, намоз ўқиш жоизлигига далил қилинган. Жумладан, Шиҳоб Хафожий Байзовий тафсирига ѐзган ҳошиясида буни зикр қилган. Бу ботил ва ўта нотўғри гапдир. Чунки Аҳмад, Абу Довуд, Термизий, Насоий ва Ибн Можа Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда: “Аллоҳ қабрларни зиѐрат қиладиган аѐлларни ва унинг устига масжидлар ва ўриндиқлар қилиб оладиганларни лаънатлаган”, дейилган. Имом Муслим ривоятида шундай дейилган: “Огоҳ бўлингларки, сизлардан олдингилар пайғамбарлари қабри устида масжид (қуриб) олишган. Мен сизларни бу ишдан қайтараман”. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Аллоҳ пайғамбарларининг қабрларини масжид қилиб олган яҳудий ва насронийларни лаънатлаган” (Бухорий ва Муслим ривоят қилган). Шундан сўнг асҳобул кафҳ неча киши бўлгани ҳақидаги низо ва унинг ечими келтирилади: “Ҳали улар (яъни, Пайғамбар алайҳиссаломга замондош бўлган яҳудий ва насронийларнинг айримлари ўша асҳобул каҳфни:) “Учтадир, тўртинчилари итларидир”, десалар, айримлари: “Улар бешта бўлиб олтинчилари итларидир”, деб ғайбга тош отадилар.
Яна: “Улар еттитадир, саккизинчилари итларидир”, ҳам дейдилар. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом,) Сиз “Уларнинг ададларини энг яхши биладиган Зот Парвардигоримдир. Уларни жуда оз киши билади”, денг! Бас, улар хусусида фақат (ўзингизга нозил бўлган ваҳий воситасида) очиқ мужодала – мунозара қилинг ва (асҳобул каҳф) ҳақида уларнинг биронтасидан фатво – савол сўраманг!” (Каҳф сураси, 22-оят). Яъни, эй муҳтарам Пайғамбар, одамлар асҳобул каҳф ҳақида баҳслашадилар. Улардан баъзилар: “Улар учта бўлган. Тўртинчилари итларидир”, деса, бошқалар: “Улар бештадир. Олтинчилари итларидир”, деб аниқ билмаган нарсалари ҳақида гап сотадилар. “Ғайбга тош отадилар” деб, “учтадир, тўртинчилари итлари”, “бештадир, олтинчилари итлари”, деб ихтилоф қилган кишиларга раддия берилмоқда. “Ғайбга тош отиш”дан мурод, ҳужжат-далили бўлмаган ҳолда тахмин ва шубҳагумон билан гапириш, ўзи аниқ билмаган нарса ҳақида талашиб-тортишишдир. Шундан кейин ҳақиқатга яқинроқ бўлган қавл келтирилади: Яна: “Улар еттитадир, саккизинчилари итларидир”, ҳам дейдилар. Яъни, мўминлар: “Асҳобул каҳф еттитадир, саккизинчилари итлари”, дейишади. Ибн Касир шундай деган: “Аллоҳ таоло бу ерда асҳобул каҳф ҳақида одамларнинг ихтилофини келтирган ва уч хил қавлни зикр қилган. Тўртинчи гапни ҳеч ким айтмаган. У Зот “Ғайбга тош отадилар”, деб аввалги икки гап заиф (аҳамиятсиз, нотўғри) эканига ишора қилган. Кейин “Улар еттитадир, саккизинчилари итларидир”, деб учинчи қавлни келтириб, сукут қилган ѐки тасдиқлаган. Бу охиргиси тўғри экани, ҳақиқат айнан шундайлигига далолат қилади”. Кейин Аллоҳ таоло Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга асҳобул каҳф сони ҳақида тортишаѐтганларга қандай хитоб қилишни ўргатади: “(Эй Муҳаммад алайҳиссалом,) Сиз “Уларнинг ададларини энг яхши биладиган Зот Парвардигоримдир. Уларни жуда оз киши билади”, денг!” Яъни, эй муҳтарам Пайғамбар, ғор эгалари сони ҳақида баҳслашаѐтганларга: – Парвардигорим азза ва жалла ғор эгаларининг сонини сизлардан яхшироқ билади. Сизлар эса фақат гумон қилмоқдасизлар. Парвардигоримнинг илми эса аниқ ва батафсилдир. Аллоҳ барча нарсани қамраб олган Зотдир. Асҳобул каҳф сони қанчалигини жуда ҳам оз одамлар билади, – деб айтинг. Бу ерда имонларини сақлаш учун ғордан паноҳ топган мўмин йигитлар сони қанчалигини кам одамлар билиши таъкидланмоқда. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: “Мен ана ўша камчилик одамларданман. Улар етти нафар бўлишган”, деган ва исмларини бирма-бир зикр қилган. “Бас, улар хусусида фақат (ўзингизга нозил бўлган ваҳий воситасида) очиқ мужодала – мунозара қилинг ва (асҳобул каҳф) ҳақида уларнинг биронтасидан фатво – савол сўраманг!” Яъни, шундай экан, ғор соҳиблари хусусида бирон киши билан баҳслаша кўрманг! Илло ўзингизга ваҳий қилинган нарсалардан четга чиқмаган ҳолда очиқ мунозара қилинг! Мўмин йигитлар ҳақида улардан сўраманг! Сабаби Сизга ваҳий қилинаѐтган қисса аҳли китобдан сўрашга ҳожат қолдирмайди. Шундан кейин келажакда бирон ишни қилишдан олдин, албатта “Иншааллоҳ”, дейиш лозимлиги таъкидланади: “Ва бирон нарса ҳақида: “Мен албатта бу ишни эртага қилувчиман”, дея кўрманг. Магар “Иншааллоҳ! – Аллоҳ хоҳласа”, (денг. Бу сўзни айтишни) унутиб қолдирган вақтингизда (ѐдингизга тушиши билан) Парвардигорингизни зикр қилинг ва: “Шояд Парвардигорим мени бундан ҳам (яъни, асҳобул каҳф ҳақида хабар беришдан ҳам) яқинроқ (менинг ҳақ Пайғамбар эканимга яхшироқ далолат қиладиган) тўғри йўлга ҳидоят қилса”, денг!” (Каҳф сураси, 23-24-оятлар). Имом Қуртубий шундай деган: “Кофирлар руҳ, мўмин йигитлар ва Зулқарнайн ҳақида сўрашганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Саволингизга эртага жавоб қайтараман”, деб “Иншааллоҳ”, демаганлари учун Аллоҳ Расулига танбеҳ берган219. Яъни, эй Муҳаммад алайҳиссалом, бирон ишни келажакда бажаришга қарор қилсангиз, “Мен буни эртага қиламан!” деб айтманг. Балки ишингизни Аллоҳнинг изни-иродасига боғланг. “Мен бу ишни эртага Аллоҳнинг изни ва хоҳиши билан бажараман”, денг. Зеро, сиз ва бошқалар томонидан қилинадиган иш-ҳаракат Аллоҳнинг хоҳишига боғлиқдир. Бандалар қиладиган барча ишлар Аллоҳга аѐн. Агар У Зот хоҳласа, ўша иш содир бўлади, хоҳламаса, йўқ. Бу ерда келажакка оид режа тузиш,
эртанги қилинадиган ишларни ният қилишдан эмас, балки қиладиган иши ҳақида: “Мен буни шубҳасиз амалга ошира оламан”, деб аниқ ўзига ишонишдан қайтарилмоқда. Зеро, эртага нима бўлишини Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди. Оқил киши Аллоҳ жорий қилган сабабларни юзага келтиради. Кейин уни Аллоҳнинг иродасига боғлайди, “Эртага фалон ишларни аниқ бажараман”, деб айтмайди, балки “Агар Аллоҳ хоҳласа, мана бу ишларни қиламан”, деб барча нарсани Аллоҳга ҳавола қилади. Мўмин банда Аллоҳнинг хоҳиши ўзининг хоҳишидан устун икки оят нозил қилинишига қуйидаги воқеа сабаб бўлган: яҳудийлар қурайшлик арабларга: ―Бориб Муҳаммаддан сўранглар-чи, агар ҳақиқатан ҳам пайғамбар бўлса, сизларга руҳ – жон ҳақида, асҳобул каҳф ва Зулқарнайн тўғрисида хабар берсин, деган эканлар. Улар келиб Пайғамбар алайҳиссаломдан шу ҳақида сўраганларида, у зот: ―Эртага келинглар, албатта сизларга жавоб қиламан, дебдилар-у, ―Иншааллоҳ сўзини қўшмабдилар. Шунда бир қанча вақт ваҳий келиши тўхтаб, сўнгра Пайғамбар алайҳиссаломга танбеҳ бўлиб юқоридаги оятлар нозил бўлган (Шайх Алоуддин Мансур, ―Қуръони каримнинг ўзбекча изоҳли таржимаси). эканини, ожизона тадбиридан кўра Аллоҳнинг ҳикматли тадбири мутлоқ олий эканига аниқ имон келтиради. Ҳаѐтда қанчадан-қанча инсонлар ўзларича бирон ишни қилмоқчи бўлиб, унга обдон тайѐргарлик кўрадилар. Кейин Аллоҳнинг иродаси унинг ўйлаган режасини ўзгартириб юборади. Сабаби ўша одамлар ишни бошлашдан олдин Аллоҳнинг хоҳиши ўзларинкидан устун келишини хаѐлларига келтирмагандилар. Аллоҳ ожиз банда ўрганиб қолган одатларни бузишга, кутилмаган ишларни қилишга қодирдир. Аллоҳ ҳикматли ва меҳрибон Зотдир. “(Бу сўзни айтишни) унутиб қолдирган вақтингизда (ѐдингизга тушиши билан) Парвардигорингизни зикр қилинг”. Яъни, бирон ишни қилишдан олдин “Иншааллоҳ”, деб айтинг. Агар ишларни Аллоҳнинг иродасига боғлаш ѐдингиздан кўтарилса, эслашингиз билан айтинг. Бу оятдан маълум бўладики, бирон ишни қилишдан олдин, албатта “Иншааллоҳ” – агар Аллоҳ хоҳласа қила оламан бу ишни, деб айтиш лозим. Агар унутиб қўйса, эслаган вақтида айтади. Шунда ишларни Аллоҳга ҳавола қилган, оятда айтилган кўрсатмани бажарган бўлади. “Шояд Парвардигорим мени бундан ҳам яқинроқ тўғри йўлга ҳидоят қилса”, денг! Яъни, эй муҳтарам Пайғамбар, бирон иш қилмоқчи бўлсангиз, Парвардигорингиз хоҳишини илгари қўйинг. Агар унутсангиз, эслаган вақтингизда айтинг ва шояд Парвардигорим менинг Пайғамбар эканимга далолат қилувчи асҳобул каҳф қиссасидан ҳам яхшироқ ҳужжат-далилни берса, деб айтинг! Аллоҳ таоло у зот алайҳиссалом сўраган нарсани ато қилди: Расули акрамга анбиѐлар қиссаларини, ғайб хабарларини етказди. Асҳобул каҳф ҳақида одамлар томонидан қилинган баҳс-мунозара баѐнидан кейин Аллоҳ таоло мўмин йигитлар ғорда қанча муддат турганларини очиқ-ойдин маълум қилган: “Улар ғорларида уч юз йил турдилар ва яна тўққиз йилни зиѐда ҳам қилдилар. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом,) айтинг: “Уларнинг қанча турганларини Аллоҳ яхшироқ билувчидир. Осмонлар ва ернинг сирлари Ёлғиз Уникидир. У Зот нақадар Кўрувчи, Эшитувчидир! Одамлар учун Ундан ўзга дўст-мадакор йўқдир. У Ўз ҳукмида ҳеч кимни шерик қилмайди” (Каҳф сураси, 25-26-оятлар). Йигитлар ғорда 300 йил ухладилар. Бунга яна тўққиз йилни зиѐда қилишди. Бу ерда Аллоҳ таоло мўмин йигитлар ғорда қанча муддат ухлаганлари ҳақида хабар қилмоқда. Буни Аллоҳдан ўзга ҳеч ким аниқ билмайди. Одамларнинг бу ҳақидаги гаплари тахмин, шубҳа-гумондан иборатдир. Баъзилар айтишича, “улар ғорларида уч юз йил турдилар” жумласи аҳли китобга тегишлидир. Аллоҳ уларга раддия бериб, “Уларнинг қанча турганларини Аллоҳ яхшироқ билувчидир”, деган. Имом Ибн Касир иккала қавлни келтириб, улардан аввалгисини тўғрироқ деб билган ва: “Бу билан Аллоҳ таоло Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламга асҳобул каҳф ғорда қанча муддат турганларини хабар қилмоқда. Улар қамарий йил ҳисобига кўра, 309 йил, шамсий йил ҳисобига кўра, 300 йил ухлашган. Қамарий ҳисоб ҳар 100 йилда шамсийдан 3 йилга фарқ қилади. Шу сабаб Аллоҳ уч юз йилдан кейин “яна тўққиз йилни зиѐда қилдилар”, деган”. “Осмонлар ва ернинг сирлари Ёлғиз Уникидир”. Бу ерда йигитлар ғорда қанча турганларини фақат Аллоҳ аниқ бил
иши алоҳида таъкидланмоқда. Яъни, осмонлар ва ердаги барча нарсани Аллоҳ билади. У Зотдан ҳеч нарса махфий қолиб кетмайди. “У Зот нақадар Кўрувчи, Эшитувчидир!” Аллоҳ ҳамма нарсани кўриб туради, барча нарсани эшитиб туради. Хоҳ катта, хоҳ кичик, хоҳ махфий, хоҳ ошкора бўлсин, бирон нарса Унинг назари ва эшитишидан четда қолмайди. (Аллоҳнинг кўриши ва эшитиши одамларникига умуман ўхшамайди. Аллоҳ таоло Ўзи яратган мавжудотларга ўхшашдан Пок Зотдир. – таржимон). Аллоҳ таоло оятни қуйидаги жумла билан тамомлайди: “Одамлар учун Ундан ўзга дўст-мадакор йўқдир. У Ўз ҳукмида ҳеч кимни шерик қилмайди”. Осмонлар ва ер аҳли орасида Аллоҳдан ўзга кўмакчи, мадад берувчи, ишларни тадбир қилувчи йўқдир. Аллоҳ таоло Ўз ҳукмида яратганларидан биронтасини шерик қилмайди. Муфассирлар юқоридаги оятлар тафсирида қуйидаги масалаларни зикр қилишган: Мўмин йигитлар қўним топган ғорнинг қаерда жойлашгани ва улар қайси замонда яшаб ўтишгани. Уламолар асҳобул каҳф турган ғор қаердалиги ҳақида бир қанча фикрларни айтишган. Улар ичида энг машҳурига кўра, у ғор Эфес деб аталадиган шаҳар яқинидадир. Бу шаҳар ҳозир Туркия ҳудудида. Айтилишича, у Измир шаҳридан 40 мил масофа узоқликдадир. Ҳозир “Аѐзбук” номи билан танилган. Бошқа бир қавлга кўра, ғор “Абсус” дейиладиган мамлакатдадир. Яна бир қавлга кўра, ўша ғор Ақаба кўрфази ва Фаластин оралиғидаги Петра номли мамлакатдадир. Бу ҳақида бошқа фикрлар ҳам айтилган. Аммо уларни зикр қилишдан бирон манфаат бўлмагани боис сўзни қисқароқ қилишни лозим топдик. Жумҳур муфассирларга кўра, мўмин йигитлар мелодий III асрда, Рим императори Дақѐнус замонида яшаб ўтишган. Дақѐнус одамларни бут-санамларга сиғинишга мажбур қилар, сўзига кирмаганларни қаттиқ азобларди. Қуйида асҳобул каҳф қиссасидан олинадиган энг муҳим фойдаларни қисқача зикр қиламиз: 1. Асҳобул каҳф қиссаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳдан етказган нарсаларнинг ҳақ эканига далолат қилади. Одамлар мўмин йигитлар ҳақидаги қисса борасида жуда кўп ихтилоф қилишди. Аллоҳ Ўз Расулига ваҳий қилиб, улар тортишаѐтган масалани очиқ-ойдин баѐн қилиб берди. 2. Имон қалбга маҳкам ўрнашса, банда учун ҳамма нарса осон бўлади. 3. Мўмин банда доим, айниқса, қийин дамларда, ғам-ташвишга ботганда Аллоҳ таолога дуо қилиши керак. Киши Аллоҳга тақво қилса, У Зотга итоат этса, Аллоҳ унга машаққатдан чиқар йўлни пайдо қилади, ғам-ташвишдан халос қилиб, уни ўйламаган томонидан ризқлантиради ва турли шикаст-балолардан сақлайди. 4. Холис ният ва тўғри фикр кишини ҳақиқат сари бошлайди. Покиза қалб соҳиблари яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қиладилар. 5. Шаръий сабабларни юзага келтириш Аллоҳга таваккул қилишга зид эмас. Йигитлар Аллоҳга таваккул қилиб йўлга чиқдилар ва ҳожат бўлганида ишлатиш учун пул ҳам олдилар. Демак, оқил мўминнинг Аллоҳга таваккули ва сабабларни юзага келтириши орасида зиддият пайдо бўлмайди. 6. Асҳобул каҳф қиссаси Аллоҳ таоло Ўзи яратган мавжудотларни қайта тирилтиришга қодир эканига ишора қилади. 7. Мўмин киши бирон ишни қилишни қалбига тугса, албатта “Иншааллоҳ”, дейиши керак. Зеро, у барча нарса Аллоҳнинг хоҳишига боғлиқ эканига имон келтиради.

@eskiobodmasjidi
Ассалому алайкум қадри баланд, oлисдаги қадирдоним.

Аллоҳ сизнинг қалбингизни шод айласин! Маҳзунлигингизни кетқазиб, шод айласин. Гуноҳ ва камчиликларимизни кечирсин, беморларимизга шифо бериб, хонадонингизни файзли ва барокатли қилсин!

Кунимиз хайрли, барокатли энг муҳими дунё ва охиратимизга фойдали ўтсин!

@eskiobodmasjidi
Эътиқод ва билим соясида юксалган бир инсоннинг фақир ва йўқсил бўлиши унинг қадрини пастга урмайди. Бирор кимса агар ёмон ахлоқи ва илмсизлиги сабабли обрўсизланса, бойлиги ва қариндошларининг ким эканлиги ҳам уни юксалтира олмайди (обрўйини тиклолмайди).

Илм инсонни барча зарарлардан, ёмонликлардан ҳимоя қилувчи бир отадир. Тақво эса паноҳ истаганни бағрига босиб сақлаган онадир...

Эй, инсон ўғли! Илм ва тақводан паноҳ иста ва икки қўлинг билан уларнинг узангисига ёпиш. Токи Жаноби Ҳақ сени ўз неъматига сарафроз қилсин ва умрингни гўзал кунлар билан зиёда қилсин.

Маҳмуд Замахшарий
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
@eskiobodmasjidi
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal
#Мақола

ЯХШИЛИКНИНГ МУКОФОТИ ФАҚАТ ЯХШИЛИК

Мусулмон киши Аллоҳга ибодат қилиш, инсонларга яхшилик қилишлик уни икки дунё саодатига олиб келишини яхши англайди. Унга омонат қилиб берилган ягона фурсати бўлмиш дунё ҳаётида, ҳам дунёсини, ҳам охиратини обод қилади. Қуйида Ҳаж сурасининг 77-ояти тафсири билан танишсак.

➡️Батафсил ўқиш👇👇👇
http://ravza.uz/story/yaxshilikning_mukofoti_faqat_yaxshilik

🌐 www.Ravza.uz | Telegram 
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal
#Мақола

Риёкорлик ёмон иллат.

Риё бу қилаётган амални, гапираётган гапни, қилаётган ниятини атрофдагилар билсин дея бажаришидир. Агарда бирор яхшилик қилаётган бўлса одамлар мени яхши инсон десин, молидан инфоқ қилаётган бўлса мени сахий деб ўйласин, ибодат қилаётган бўлса инсонлар тақволи экан деб ўйласин деб ҳаракат қилишдир.

➡️Батафсил ўқиш👇👇👇
http://ravza.uz/story/riyokorlik_yomon_illat

🌐 www.Ravza.uz | Telegram 
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal
#Мақола

Илм ўз эгасини ҳамиша азиз этади

Илм олиш фазилати ҳақида Қуръони каримда бундай марҳамат қилинади: «Мўминлар ёппасига (жангга) чиқишлари шарт эмас. Уларнинг ҳар бир гуруҳидан бир тоифа чиқмайдими?! (Қолганлари Пайғамбардан) динни ўрганиб, қавмлари уларга (жангдан) қайтиб келгач, (гуноҳдан) сақланишлари учун уларни огоҳлантирмайдиларми?!» (Тавба сураси, 122-оят).


➡️Батафсил ўқиш 👇👇👇
http://ravza.uz/story/Ilm_uz_egasini_hamisha_aziz_etadi

🌐 www.Ravza.uz | Telegram 
Instagram | Facebook | Youtube
Qur’on muncha ham ajoyib-a!

Qur’onni Jabroil alayhissalom olib tushdi. Natijada, U Farishtalar orasida eng afzaliga aylandi.

Qur’on Muhammad alayhissalomga tushdi. Natijida, U zot butun odamzotning sayyidiga aylandi.

Qur’on ummati Muhammadga nozil qilindi. Natijada, bu ummat eng yaxshi ummatga aylandi.

Qur’on ramazon oyida nozil boʻldi. Natijada, ramazon oyi oylarning eng afzaliga aylandi.

Qur’on qadr kechasida nozil boʻldi. Natijada, u kechalar ichida eng yaxshisi va ming oydan afzalroq boʻldi.

Endi, nima deb oʻylaysiz? Agar Qur’on qalblarimizga joy boʻlganida qandoq!
@eskiobodmasjidi
Мазҳабни инкор қилиш.

Ҳофиз Ибн Ҳажар Асқалоний Шофиъий ўзининг "ал-Мажмаъ ал-муассас фи-л-мўъжам ал-муфаҳрас" асарида: "Ҳанафий мазҳабида бизнинг мазҳабимизда учрамайдиган мустаҳкам асосга эга қоидалар мавжуд", деб иқрор бўлган. Аллоҳ таоло ўз мазҳабига мустаҳкам бир зотнинг тилидан ҳанафийликнинг гўзаллигини васф қилдириб қўйди. Лекин уни кўпчилик тушунмай келади.
Хуллас, мазҳабларнинг бирортаси оят ва ҳадислар, ижмоъ ва қиёсга мухолиф эмас. Ҳар бир масаланинг асли мана шу тўрт нарсадан бирортасидандир. Шоҳ Валийуллоҳ Деҳлавий "ал-Инсоф фий баён сабаб ал-ихтилоф" асарида ёзади:
Ушбу қоидаларга кўра фиқҳнинг асосини қурдилар. Ўзларидан олдин бирорта масала борасида сўз юритилмаган, уларнинг замонларида вужудга келган бўлса, бу борада марфуъ-муттасил ёки мурсал ёхуд мавқуф бўлган саҳиҳ ё ҳасан ёки эътиборга лойиқ ҳадис топдилар. Икки шайх (Абу Бакр Сиддиқ ва Умар ал-Форуқ разийаллоҳу анҳумо), бошқа халифалар, шаҳарларнинг қозилари ва фақиҳларининг хабарларини топганлар. Ёки ўша ҳадис ва хабарларнинг умумийлигидан, ишорасидан ёхуд тақозосидан истинбот қилдилар. Шу хилда Аллоҳ уларга суннатга амал қилишни осон айлади".
Демак, юқоридагиларда маълум бўлдики, тўрттала мазҳабни инкор қилувчи ёки уни ёмон деб билувчи агар тўрт мазҳаб шариатга мувофиқ бўлганлиги учун шундай деб инкор қилса ёки ёмон санаса, кофир бўлади. Чунки, у динни хор қилган ва инкор қилган бўлади.
Агар у тўрт мазҳабни шариатга ва ояту ҳадисга хилоф деган эътиқодда бўлса, у хатокордир. Биз бунинг хато эътиқодда эканини юқорида зикр қилдик.
Тушуниш лозимки, агар мужтаҳид имомлар масалаларни таҳқиқ қилиб, истинбот қилиб, тартибга солмаганларида эди, тамоми олам зулматда ва гумроҳликда қолган бўларди. Шариатнинг ҳукмларига биров тўла хабардор бўла олмасди. Чунки, шариат ҳукмларидан кўпчилиги далилларнинг зоҳиридан истинбот қилинмайди. Демак, мазҳабларни ёмон деб билиш эҳсонга ношукрликдир.
Ҳадис китобларига эргашиш даъвосига келадиган бўлсак, агар даъвогар саҳиҳни ҳасандан, ҳасанни заифдан, носихни мансухдан ажрата оладиган бўлса, ўтган муҳаддисларнинг даражасида оят ҳамда ҳадис ва асорларнинг маънолари шарҳидан хабардор бўлса, ундан ташқари, ҳадис ва бошқа китобларга тааллуқли бўладиган жами зарурий фанлардан билими етарли бўлса, ундай киши мақтовга сазовордир. Лекин, аниқки, бизнинг замонамизда бундай кимсанинг топилиши анқонинг уруғини топган кабидир. Ҳижрийнинг саккизинчи юз йиллигигача бу сифатлар билан тавсифанадиган зотлар кўпчиликни ташкил қиларди. Шундан сўнг, тўққизинчи юз йилликда Аллома Жалолиддин Суютий хотимат ал-ҳуффоз (ҳофиз ҳадисшуносларнинг охиргиси) бўлдилар. Ўнинчи юз йилликда ҳам айрим олимлар – Али ал-қори, Шайх Абдулҳақ Деҳлавий кабилар изма-из муҳаддис бўла олдилар, лекин улар ҳам ана ўшаларнинг мартабасига ета олмаганлар. Ана шундан бери то ҳозиргача ҳадисни кама ҳаққуҳу (аниқ, ҳақиқий, том маънода ) саҳиҳидан заифини ажрата оладиган моҳир олимлар ҳам бу ёқда турсин, бирорта кимса учрамади. Худо ҳоҳласагина бизнинг замонамизда бўлиши мумкин.

Толибжон Шарипов.

🌐 КАНАЛИМИЗ:
t.me/eskiobodmasjidi
👥 ГУРУҲИМИЗ:
@eskiobadmasjidi
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

Аллоҳ таоло сизларни дуо қилишга буюрди. Ўзи уни қабул қилишга ваъда ҳам берди”.

Абу Довуд ривояти
@eskiobodmasjidi
Ота-онага ўлим тилаш

Баъзи нобакор фарзандлар ота-онасининг тезроқ ўлиб, нариги дунёга кетишини орзу қилади. Бунинг турли сабаблари бўлиши мумкин. Масалан, ота-онаси бой-бадавлат бўлишса, мол-мулкига тезроқ эга бўлиш учун шундай орзуга борилади, ҳатто ошкора айтиш даражасига етиб боради.

Бу ҳам пасткашликнинг бир туридир. Зеро, мард киши ота-онасининг мулкига кўз олайтирмайди, ўз пешона тери билан топган молига суяниб иш тутади. Баъзилар касалманд, камбағал ёки қариб-қартайиб қолган ота-онаси хатти-ҳаракатларини тергаб туришини ёқтирмайди.

Айниқса, ёш йигит-қизлар нима қилаётгани, қаерга бориб, қаердан келаётгани ҳақида сўраган ота-онасига ўқраяди, ҳалиям ёш бола кўрасизми, деб норозилигини очиқча билдиради. Саёқ ва бебош юришга халақит бераётган ота-онасининг тезроқ ўлишини тенгқурларига билдиради.

Устоз Абдуррауф Ҳановий раҳимаҳуллоҳ ҳикоя қилади:
«Менинг бир қариндошим бор эди. Унга отасидан анча пул, тилла ва турар-жойлар мерос қолган эди. У – моҳир савдогар ҳам эди. Кунларнинг бирида онаси ундан аччиқланиб, қаттиқ дуоибад қилди. Кўп ўтмай у одам ҳар тарафдан кўнгилсизликларга йўлиқди. Охири, фақирликда ҳаётдан кўз юмди. Ҳолбуки, у на ҳаром ишларни қилар ва на фахш йўлларга юрар эди. Отам раҳматлик унга хайр-эҳсон қилиб турар ва унинг оиласига мен орқали эгулик ва таомлар юбориб турар эди».

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ ТEРМИЗИЙ «Ота-онага оқ бўлишдан сақланайлик» китобидан.

📌Каналга аъзо бўлинг!
@eskiobodmasjidi
Муҳаммад алайҳиссалом тановул этган таом турлари ва уларнинг таркиби

Товуқ гўшти

«Саҳиҳайн»да Абу Мусо Ашъарий Набий алайҳиссаломнинг товуқ гўшти еганларини ривоят қилган. Товуқ гўшти иссиқлик бўлиб, намлиги учун ошқозонга оғирлик қилмайди ва уни ҳазм қилиш тездир. Товуқ гўшти мия фаолиятини яхшилаб, манийни кўпайтиради. Овозни яхшилайди, рангни тоза қилади, ақлни кучайтиради ва тоза қонни кўпайтиради.

Хўроз гўшти мижози жуда иссиқ, намлиги камдир. Қари хўроз гўшти агар сув ва ёввойи заъфарон, укроп билан пиширилса, астма ва бадбўй ҳид каби касалликларга даво. Жўжа гўшти тез ҳазм бўлиб, юмшоқдир, ундан ҳосил бўладиган қон латиф ва суюқдир.


«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам табобатлари» китобидан.

@eskiobodmasjidi