EskiObod_Uz
147 subscribers
4.53K photos
2.96K videos
115 files
9.88K links
🕋 🕌Ў.М.И Наманган вилояти Вакиллиги Янгиқўрғон Тумани "Эскиобод" жомеъ масжиди.
🕋Таклиф ва саволлар учун:
@EskiObod_masjidi га мурожат килинг.
🕋Эскиобод масжиди расмий группаси:
https://t.me/Ilmiy_Suhbat_
Матбуот хизмати ходими
Абдусалом Йу́лдошев
Download Telegram
#Мақола #Ихтилофлар #Раддия
САФАРДА СУННАТ ЎҚИЛАДИМИ?

Бухоролик улуғ ва таниқли фақиҳлардан бири Имом ал-Ҳиндувоний юқоридаги қавлга ўхшашни фатво берган эканлар. Яъни, у зот мусофир йўлда юрганида суннатларни ўқимаса ҳам бўлади, лекин борадиган жойига етгандан сўнг суннатларни ўқиши афзалдир:
و يرخص للمسافر ترك السنن. و قيل لا. و الأعدل ما قال الهندوانى ان فعلها أفضل حالة النزول و الترك أفضل حالة السير الا سنة الفجر
"Мусофир учун суннатларни тарк қилиш рухсат этилади. Рухсат этилмайди, ҳам дейилган. Ал-Ҳиндувоний айтгани энг адолатлироғидур: агар уларни келиб тушган ҳолатида бажарса афзалдир. Сайр (йўлда юрган) ҳолатида эса ўқимагани афзалдир. Фақат бомдоднинг суннати унақа эмас (яъни, барча ҳолатларда уни ўқиш керак)".
Ҳанафий мазҳабининг яна бир мўътабар манбаларидан бири, Иброҳим Ҳалабийнинг “Ҳалабийи кабир” деб аталадиган машҳур асарида бундай ибораларни ўқиймиз:
يرخص للمسافر ترك السنن على قول البعض. و قال: الفضل لا يرخص. و فى المبسوط لشمس الأئمة لا قصر فى السنن و تكلموا فى فضل. قيل الترك ترخصًا و قيل الفعل تقربًا. و قال الهندوانى الفعل افضل حالة النزول و الترك فى حالة السير. انتهى. و هذا الأعدل اذا لم تكن مشقة حالة النزول. و قد تقدم عن ابن عمر انه قال: " لو كنت مسبّحا لـأتممت". و قال هشام: "رأيت محمدا كثيرا لا يتطوع فى السفر قبل الظهر و لا بعدها، و لا يدع ركعتي الفجر و المغرب، و ما رأيته يتطوع قبل العصر و لا قبل العشاء". كذا فى شرح الهداية للسروجى.
“Мусофир учун баъзиларнинг қавлига кўра суннатларни тарк қилишга рухсат берилади. “Фазилат шуки, рухсат берилмайди” деганлар ҳам бор. Шамс ул-аимма (ас-Сарахсийга тегишли) “ал-Мабсут”да: “суннатларда қаср қилинмайди, унинг фазилати борасида уламолар гапирганлар” дейилган. Рухсат жиҳатдан таркни, тақарруб жиҳатдан бажаришни айтилган. Ал-Ҳиндувоний: “(Сафарда бирор жойга бориб) тушган ҳолатда суннатларни қилиш афзал, йўлда кетаётган ҳолатда эса тарки яхши” деган. Бирор жойга бориб тушган ҳолатда машаққат бўлмаса, демак, мана шу фикр адолатлироқдир! Ибн Умар (р.а.)дан бир ривоят юқорида ўтдики, у: “Агар суннат ўқийдиган бўлсам, (фарзларни) тўла ўқирдим” деган. Ҳишом айтади: “Муҳаммад (ибн ал-Ҳасан аш-Шайбоний)ни кўп бора кўрганманки, сафарда пешиндан олдин ҳам, кейин ҳам нафл (яъни, суннат) ўқимасди. Лекин бомдод ва шомнинг икки ракъат (суннат)ини тарк қилмасди. Асрдан олдин ҳам, хуфтондан аввал ҳам нафл ўқиганини кўрмаганман”. Шунингдек, ас-Суружийнинг “Шарҳ ал-Ҳидоя” асарида келган”.
Юқоридаги иборалардан маълум бўлдики, шариатимизда сафарда суннатларни тарк қилишга рухсат бўлса-да, фазилат ва савоб истаб уларни ўқиш яхши. “Имомлар қўёши” деб улуғланган Муҳаммад ибн Аҳмад ас-Сарахсий ўзининг мазҳабимиздаги энг мўътабар манбалардан ҳисобланадиган асарида сафарда суннатларни қаср қилиб ўқилмаслиги ҳақида айтиб ўтган экан. Мазҳаббошиларимиздан бири Имом Муҳаммад эса шариатимиз берган рухсатдан фойдаланиб сафарда суннат намозларини ўқимаганлигини, бироқ, бомдод ва шомнинг суннатларини тарк қилмаганини ҳам билиб олдик. Шундай бўлса-да, Имом Ҳиндувонийнинг фикри энг адолатлиси экан. Яъни, сафарда меҳмонхонагами, борадиган уйигами тушгандан сўнг суннатларни қолдирмаслик керак. Йўлда кетаётганда ўқимаса бўлади.
Демак, ҳар қандай ҳолатда, баъзилар айтганидек сафарда суннат ўқиш асло гуноҳ бўлмайди!

@eskiobodmasjidi
#Мақола #Ихтилофлар

ФИТНАЛАРДАН ОГОҲЛИК

Ҳалиям фитна қилишдан тўхтамадингларми? Аллоҳга осий бўлишдан хали ҳам тўхтамадингларми?! Наҳотки сизлар ҳалиҳам тўнтарамиз, революция қиламиз деб ҳаракат қилиб, ўзларингча тўпланиб юрипсизлар. Қачонгача ўзларингни алдаб юрасизлар. Одамларни фикрини ўзларингга жалб қилмоқчисизлар. Лекин бариси бефойда эканини тушуниб етмаяпсизлар. Сизлар бариларингиз фитначисизлар. Сизлар худди Усмон разияллоҳу анҳуни тушунмасдан у кишини шаҳид бўлишига сабабчи бўлган тўртта жоҳил, ақидапарастсизлар. Яна Аллоҳ таоло: «Ва сизлардан фақат зулм қилганларнинг ўзигагина етмайдиган фитнадан сақланинг. Ва билинки, албатта, Аллоҳнинг иқоби шиддатлидир», деган.Ушбу ояти каримадаги «фитна» сўзи бошқа оятлардаги каби синов ва бало маъноларини англатади. Қайси бир жамоада золимлар зулм қилганда бошқалар қараб турса, ҳамма–зулм қилганлар ҳам, қараб турганлар ҳам баробар балога гирифтор бўладилар.«Зулм» деганда бир шахснинг иккинчи шахсга тажовуз қилишигина англанмайди, балки бу сўзнинг маъно қамрови кенг бўлиб, ҳамма ноҳақликлар, гуноҳлар унинг ичига киради. Хусусан, динни тарк этиш, Аллоҳнинг амрига юрмаслик, давлатда адолат ўрнатаман деб турли кризисларни пайдо бўлишига сабаб бўлиш, нормал ҳолатда давом этаётган турмушни бузиб ағдар-тўнтар қилиш, одамларнинг илм олишига халақит бериб фикрини чалҳитиш катта зулм ҳисобланади. Қайси бир жамиятда ана шундоқ зулмлар содир этилса, ўша жамиятнинг барча аъзолари; зулм ишларни қилганларию, уларга бефарқ қараб турганлари биргаликда фитнага-оммавий бало-офатга гирифтор бўладилар. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло Ўзига иймон келтирган бандаларини бундан огоҳлантириб, ушбу хитобни қилмоқда:
«Ва сизлардан фақат зулм қилганларнинг ўзигагина етмайдиган фитнадан сақланинг».Яна, эй зулм қилаётганлар:«...билгинки, албатта, Аллоҳнинг иқоби шиддатлидир».Зайнаб бинти Жаҳш разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва салам уйқудан юзлари қизарган ҳолда уйғониб: «Лаа илаҳа иллаллоҳу. Батаҳқиқ, яқинлашган ёмонликдан арабларнинг ҳолига вой бўлсин! Бугун Яъжуж ва Маъжужнинг тўғонидан манабунча очилди», дедилар.
Суфён қўлини букиб тўқсон ёки юзни кўрсатди. «Ичимизда солиҳлар туриб ҳалок бўламизми?» дейилди. Ҳа! Қачон фисқи фужур кўпайса», дедилар». Тўртовлари ривоят қилган.
Шарҳ: Кишилар ичида фисқи фасод кенг тарқалса Аллоҳ таоло. уларни агар ичларида аҳли солиҳ кишилар бўлса ҳам ҳалокатга дучор қилар экан. Сизларга мурожаат қиламан. Кўпчилик бўлиб фисқи фасодга қарши туриш лозим. Ўз ватанига хиёнат қилганларга, қарши илм билан, агар илм билан бўлмаса фикр билан қарши туриб курашиш керак.

Манбалар асосида Жамалов Нуруллоҳон тайёрлади

🌐 КАНАЛИМИЗ:
@eskiobodmasjidi
#Мақола #Ихтилофлар #Раддия
Абу Ҳанифа ким бўлганлар?

Имом Аъзам номи билан машҳур зот Абу Ҳанифа Нўъмон ибн Собит ибн Зутий 80-хижрий санада Кўфада таваллуд топганлар. Бу зот Ҳанафий мазҳабига асос солганлар. Оталари Собит ибн Зутий. Асли форс бўлганлар. Боболари эса Қобуллик бўлганлар.Оталари Термизда ҳам яшаганлар. Охири оилалари билан Кўфага келиб, Имом Аъзам шу ерда таваллуд топганлар. Оталари Собит ҳазрати Али розияллоҳу анҳу билан учрашганлар ва ўзларига, зурриётларига барака тилаб, у кишидан дуо олганлар. Имом Аъзам ёшликларида сўнги саҳобалардан илм ва тарбия олганлар ва 22 ёшларида Ҳаммод ибн Абу Сулаймонга шогирд бўладилар. Сўнгра вафотларигача 18 йил давомида шу зотдан илм ва тарбия оладилар. Ислом оламида фиқҳ илми маркази бўлган Кўфа ва Басра шаҳри уламоларига етакчилик қиладилар. Ироқ волийси Муҳаммад ибн Хубайр Абу Ҳанифани қозиликка таклиф қилади. Ул зот бу ишга холис бўлиш қийин деб, қозиликдан бош тортадилар. Ироқ волийси у кишини мажбуран қози қилмоқчи бўлганида, Абу Ҳанифа хафа бўлиб кетиб қоладилар, Абу Ҳанифа шу сабабли Ироқни тарк этиб, Ҳижозга ва Маккаи Мукаррамага йул оладилар , у ерда фиқҳ , ҳадис, тарихга доир кўпгина асарларни ёзадилар. Халифалик тепасидан Муовия авлодлари кетиб, Аббосийлар келгач, Абу Ҳанифа яна Ироққа қайтадилар. Бағдодга келиб қозиюл-қуззот бўлишликка чақиришади. Абу Ҳанифа бу давлат мансабидан ҳам бош тортади. Халифа Ал-Мансур Абу Ҳанифани бу ишдан бош тортгани учун жазолаб, зиндонбанд этади. Абу Ҳанифанинг "Фиқҳул Акбар" ёки "Асл ат Тавҳид" номли асарлари мусулмон қонуншунослигида дастлабки ёзма манбалардан ҳисобланади. Имом Аъзам бу асарларида Аллоҳ таолонинг бирлиги,зоти ва сифатлари, каломи, қудрати, иродаси, иймон, қазо ва қадар, хайр ва савоб, гуноҳ ва азоб, фазоилу нубувват, зухд ва тақво масалалаларидаги илоҳий ҳукмларни баён этади. Абу Ҳанифа ҳукм чиқариш учун Қуръони Карим ҳукмларига мувофиқ келувчи қиёс ва ижмоъ, истиҳсон ва урф каби хуқуқий қоидаларни кашф этдилар ва ҳаётга татбиқ этдилар. Имом Аъзам "Фиқҳул Акбар" китобларида шунингдек, муржиъа ва муътазила оқимларига ўз муносабатларини билдириб, уларда фалсафа ва ҳуқуққа оид чигал масалаларини ҳал этишнинг тўғри йулларини кўрсатдилар.
Аллоҳ барчамизни бу зотнинг мазҳабларида собит қадамлардан қилсин.

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
🌏@eskiobodmasjidi
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
https://www.youtube.com/@EskiObodmasjidi
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ихтилофлар_ва_ечимлар
Муфтий ҳазрат: Мазҳабга эргашиш ихтилофлардан сақлайди! (2-қисм)

Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ушбу мавзудаги чиқишлари давомида машҳур саҳоба Муоз ибн Жабал разияллоҳу анҳунинг ижтиҳод қилиш (ҳукм чиқариш) бобидаги ҳозиржавобликлари Расул алайҳиссаломни жуда ҳам хурсанд қилгани баён этилади.
Мужтаҳид уламолар Қуръон ва ҳадисга таяниб ижтиҳод қилганлари ҳамда бир вақтда барча зарур илмлар – тафсир, ҳадис, оятлар нозил бўлиш сабаблари, араб тили грамматикаси кабиларни пухта билганлари келтирилади.
Диёримизда асрлар давомида Ҳанафий мазҳабига амал қилингани, шунинг учун ўтмишда бундай ихтилофлар бўлмагани ҳақида сўз юритилади.
Ҳозирги кунда мазҳабни рад этадиган ёки тўртта мазҳабни қориштирадиганлар пайдо бўлаётгани афсус билан қайд этилади.

┉┅━❀🌺❀━┅┉
l🍃
l🌺🍃🌸
l🍃🌸🍃🌺🍃🌸
l🌼🍃🌺🍃🌸🍃🌺🍃🌸
•••┈┈••✾EskiObod_Uz✾••┈┈•••
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
🌏@eskiobodmasjidi
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
https://www.youtube.com/@EskiObodmasjidi
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬