EskiObod_Uz
125 subscribers
4.84K photos
3.14K videos
115 files
10.7K links
🕋 🕌Ў.М.И Наманган вилояти Вакиллиги Янгиқўрғон Тумани "Эскиобод" жомеъ масжиди.
🕋Таклиф ва саволлар учун:
@EskiObod_masjidi га мурожат килинг.
🕋Эскиобод масжиди расмий группаси:
https://t.me/Ilmiy_Suhbat_
Матбуот хизмати ходими
Абдусалом Йу́лдошев
Download Telegram
🤲 ОРЗИҚИБ КУТИЛГАН #ХУШХАБАР:
🕋 УМРА САФАРИ БОШЛАНМОҚДА!

Шу йил 5 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари Саудия Арабистонидаги “Abu Sarhad” ҳамкор ширкати раҳбари Абусарҳад Носир Абдуллоҳ жаноблари билан “Умра – 2022” мавсумини амалга ошириш бўйича шартнома имзоладилар.

🔸Юртимизда умра сафарини ташкил этиш чораларини кўриш, ҳудудларда COVID пандемиясидан аввал навбатда турган фуқароларнинг имкониятларини ўрганиш, рўйхатларни қайта шакллантириш, авиақатновлар жадвалини ишлаб чиқиш ва зиёратчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш ишлари бошланди.

🔸Шунингдек, умра зиёратини юқори даражада ташкил этиш учун кўп йиллик тажриба эга бўлган “Abu Sarhad” ҳамкор ширкати орқали Мадина ва Макка шаҳарларида зиёратчилар учун қулай шароитларни ҳозирлаш, Икки Ҳарам масжидига яқин бўлган меҳмонхоналарни танлаш, замонавий транспорт ва бошқа хизматлар кўрсатиш сифатини ошириш каби ишлар амалга оширилади.

❗️Таъкидлаш зарурки, шу кунларда Тошкент халқаро аэропортида норасмий шахслар алдовига учиб, ноқонуний йўллар орқали сафарга отланган кишиларнинг сохта ҳужжатлари сабабли муборак сафар охирига етмай қолган ҳолатлари аниқланмоқда. Шу боис, мўмин-мусулмонларни умра каби ибодат масалаларида жуда эҳтиёт бўлишлари ва бу борада ваколатли ташкилот бўлган Ўзбекистон мусулмонлари идораси орқали муборак сафарларни адо этишларига чақирамиз.

Қисқа фурсатларда умра сафарлари бошланиб, ҳудудлардаги навбатлар асосида белгиланган тўловларни амалга оширган, тегишли вакцинани олган ва Саудия Арабистонининг карантин талабларини бажарган фуқаролар тартиб билан муборак сафарга жўнатилади, инша Аллоҳ.

🔸Умра сафарларининг бошланиш санаси ва биринчи рейснинг учиш вақти ҳақида қўшимча хабар қилинади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати.

Ескиобод жомье масжиди Матбуот хизмати.
@eskiobodmasjidi
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хушхабар: Муфтий ҳазратлари Саудия Арабистонидаги ҳамкор ширкат билан "Умра – 2022" мавсумини амалга ошириш юзасидан шартнома имзоладилар

#видеолавҳа #умра
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Tavakkalna
​​#Хушхабар

Водийда биринчи онлайн телеканал

Ҳозирги замон технoлогияларидан унумли фойдаланган ҳолда "Qur'on TV" илмий-маърифий онлайн телеканали турли дастурлар орқали барча илмлар булоғи бўлмиш Қуръони карим зиёсини таратишдек масъулиятли ва шарафли хизматни ўз зиммасига олиб, ислом динига оид барча маълумотларни диндош биродарларимиз билан бўлишиб келмоқда.

Дарҳақиқат, кундан-кунга техника ва фан табора ривожланиб бормоқда, бу имкониятлардан фойдаланган ҳолда ислом динини янада кенгроқ тарқатиш мақсадида юртимизда яна бир илмий-маърифий онлайн телеканал ташкил бўлмоқда. Яъни водийда биринчи маротаба, Наманган вилояти бош имом-хатиби Абдулҳай домла Турсунов бошчилигида ва дуолари остида "Iqro" номли илмий-маърифий онлайн телеканалга асос солинмоқда.

Шу муносабат билан пойтахтимиз Тошкент шаҳрига ушбу илмий-маърифий онлайн телеканал асосчилари, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Наманган вилояти вакиллиги матбуот котиби Довудхон Исақов Обидхон ўғли ва «Ҳидоя» ўрта махсус ислом билим юрти матбуот котиби Баҳромжон Абдураҳимов Абдулбосит ўғли ташриф буюрдилар.

Ташрифдан мақсад, "Qur'on TV" илмий-маърифий онлайн телеканалида йўлга қўйилган тизимлар ва тасвирга тушуришда керак бўладиган техникалар, шу билан биргаликда олиб борилаётган ва келажакда режалаштирилган ишлар билан яқиндан танишиб, тажриба алмашиш ва "Iqro" илмий-маърифий онлайн телеканали ўз фаолиятини йўлга қўйишида тажрибамиздан келиб чиқиб керакли кўникмаларни бериб уларга кўмакчи бўлишимизни сўрашди.

"Qur'on TV" илмий-маърифий онлайн телеканали бош раҳбари Абдулҳаким қори Матқулов, бадиий раҳбар Жамшид Назаров ва барча ижодий жамоамиз билан биргаликда бор тажрибамиздан келиб чиқиб, уларни доимо қўллаб-қувватлашга ва келажакда "Iqro" илмий-маърифий онлайн телеканали билан ҳамкорликда катта лойиҳаларни амалга оширишга тайёрмиз.

Ушбу телеканал муносабати билан Наманган вилояти бош имом-хатиби Абдулҳай домла Турсунов бошчилигидаги уламолар кенгаши ва водий аҳлини,"Qur'on TV" илмий-маърифий онлайн телеканали бош раҳбари Абдулҳаким қори Матқулов ва барча ижодий жамоамиз номидан муборакбод этамиз, келгусидаги ишларига улкан зафарлар ва умматга манфатли бўладиган илмий-маърифий онлайн телеканал бўлишини тилаб қоламиз.

Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг 👇🏻

Telegram |Facebook | YouTube | Instagram | Tik-Tok |Twitter| WEBSITE
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ХУШХАБАР: ЯНГИ КЎРСАТУВ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ!

🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан халқимизнинг илму маърифатини ошириш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш мақсадида, “Маданият ва маърифат” телеканалида “Маърифий суҳбатлар” номли янги туркум кўрсатувлар ҳар пайшанба куни намойиш этилади.

🔸Шу йил 13 январь, пайшанба куни соат 21:00 дан бошлаб, “Маърифий суҳбатлар” номли кўрсатувнинг илк сонини томоша қилишни тавсия этамиз.

🤲 Аллоҳ таоло ушбу янги телелойиҳани барчамизга муборак қилсин!

#Анонс #видеолавҳа

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ХУШХАБАР: УМРА РЕЙСЛАРИ ҲАР КУНИ АМАЛГА ОШИРИЛАДИ!

🔸 Аввал, 2022 йил 22, 25 ва 28 январь кунлари Тошкент шаҳридан Саудия Арабистонидаги Жидда шаҳрига ўзбекистонлик зиёратчиларни умра ибодатларини адо этиш учун рейслар амалга оширилиши ҳақида хабар берилган эди. Аллоҳга шукрки, 22 январь куни 1-рейс парвози Саудия Арабистонига муваффақиятли амалга оширилди.

Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ва Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Комилов томонидан “Ўзбекистон 24” телеканалига берилган интервьюда умра зиёрати учун 2022 йил 1 февралдан Саудия Арабистонига ҳар куни биттадан рейс, 10 февралдан эса ҳар куни 2 та рейс ва Рамазон ойи давомида ҳар куни 3 тадан рейс амалга оширилиши маълум қилинди.

🤲 Аллоҳ таоло неъматларини бундан-да зиёда этсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@eskiobodmasjidi
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруфхон Алоходжаев)
#ХУШХАБАР

🌙 📞 РАМАЗОН ОЙИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ ФАТВО МАРКАЗИДАГИ КОЛЛ-МАРКАЗ 24 СОАТЛИ РЕЖИМГА ЎТКАЗИЛДИ!
#Рамазон_лойиҳаси

🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси ФАТВО МАРКАЗИ ташаббуси билан Рамазон ойида мўмин-мусулмонларнинг телефон орқали йўлланган рўза тутиш билан боғлиқ барча шаръий масалаларга уламоларнинг туну кун жавоб бериш тизими жорий этилди.

🔸Мўмин-мусулмонлар шу йилнинг 2 апрелдан 2 майга қадар ҳафтада етти кун, кунда 24 соат давомида ўзларининг рўза тутиш билан боғлиқ шаръий саволларига жавоб олишлари мумкин бўлади (ибодат вақтларидан ташқари).

📞 Бунинг учун 24 соат давомида қуйидаги телефон рақамига қўнғироқ қилишингизни тавсия этамиз: 78-150-33-44.

🤲Аллоҳ таоло мўмин-мусулмонларимизга рушди ҳидоят, уламоларимизга куч-қувват ато этсин.

#Рамазон #Колл_марказ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Хушхабар
#Анонс

Ассалому алайкум!
Ҳурматли каналимиз обуначилари!
Устоз Абдулҳай домла Турсуновнинг ҚУРБОНЛИККА ОИД МАСАЛАЛАР рукни остида бериб борилаётган туркум суҳбатларидан навбатдагиси, яъни "Қурбонлик қилувчининг таърифи" ҳақидаги суҳбатни 20 июнь куни каналимизда кузатинг!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Наманган вилояти вакиллиги матбуот хизмати


Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг
:👇
🌐 www.Ravza.uz
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
#Хушхабар
#Анонс

Ассалому алайкум!
Ҳурматли каналимиз обуначилари!
Устоз Абдулҳай домла Турсуновнинг ҚУРБОНЛИККА ОИД МАСАЛАЛАР рукни остида бериб борилаётган туркум суҳбатларидан навбатдагиси, яъни "Қурбонлик қилишнинг махсус вақти " ҳақидаги суҳбатни 21 июнь куни каналимизда кузатинг!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Наманган вилояти вакиллиги матбуот хизмати


Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг
:👇
🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
#Хушхабар
#Анонс

Ассалому алайкум!
Ҳурматли каналимиз обуначилари!
Устоз Абдулҳай домла Турсуновнинг ҚУРБОНЛИККА ОИД МАСАЛАЛАР рукни остида бериб борилаётган туркум суҳбатларидан навбатдагиси, яъни "Қурбонлик қилинадиган махсус жонлиқлар " ҳақидаги суҳбатни 22 июнь куни каналимизда кузатинг!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Наманган вилояти вакиллиги матбуот хизмати


Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг
:👇
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
#Хушхабар

▪️Тошкент ислом институтида магистратура ва докторантура босқичлари очилади

▫️Шавкат Мирзиёев бугун Сурхондарёда сайловчилар билан учрашди.

▫️Шавкат Мирзиёев сайловолди дастуридаги кўплаб масалаларга тўхталиб, жумладан диний-маърифий соҳада келгусида режалаштирилган ислоҳотлар билан сайловчиларни таништирди.

▫️Тошкент ислом институтида 2024-йилдан магистратура, 2025-йилдан докторантура йўналишида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади — Шавкат Мирзиёев

▫️"Юртимизда ислом оламининг етук уламолари иштирокида ҳар икки йилда Халқаро ислом илмий-амалий конференсиясини ўтказиб борсак, нима дейсизлар?", — деди номзод учрашувда.

🔗 Улашинг:
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
#ХУШХАБАР
Аллоҳ кимларни яхши кўради?

🍃 “Ким Аллоҳга тақво қилса, У зот унинг йўлини очиб қўюр. Ва ўзи  ўйламаган тарафдан ризқ берур”.
(Талоқ-2-3)

🍃 “Ва тақво қилганларга: “Роббингиз нимани нозил қилди?” дейилди. Улар: “Яхшиликни”, дедилар. Чиройли амаллар қилганлар учун  бу дунёда чиройли (мукофот) бордир. Албатта, охират диёри яхшироқдир. Роббиларининг диёри нақадар яхшидир. У адн жаннатидир. Унга кирганларида остидан анҳорлар оқиб турар, улар учун у ерда истаган нарсалари бор. Аллоҳ тақводорларни ана шундай мукофотлар”. (Наҳл-30,31)

🍃 “Бас, Аллоҳ тақводорларни  хуш кўради”. (Оли Имрон,76)
🍃 “Албатта Аллоҳ тақводорларни севадир”. (Тавба,7)
🍃 “Ва Аллоҳга тақво қилинг ҳамда билингки, албатта, Аллоҳ тақводорлар биландир” (Бақара, 194)

🍃 “Ва билингки, албатта Аллоҳ тақводорлар биландир”. (Тавба-36, 123)
🍃 “Албатта, Аллоҳ тақво қилганлар ва гўзал ишлар қилганлар биландир”. (Наҳл-128)
🍃 “Аллоҳ тақводорларни яхши билувчи Зотдир”. (Оли Имрон-115,  Тавба-44)

🍃 “Аллоҳ тақводорларнинг дўстидир”. (Жосия-19)
🍃 “Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлигингиз энг тақводорингиздир”. (Ҳужурот-13)
🍃 “Агар қишлоқлар аҳллари иймон келтирганларида ва тақво қилганларида эди, Биз албатта, уларга осмону ердан баракотларни очиб қўяр эдик”. (Аъроф-96)

🍃 “Бас, албатта, тақводорларга хушхабар беришинг ва у билан саркаш қавмларни огоҳлантиришинг учун  у (Қуръон)ни тилингга осон қилдик”. (Марям-97)
🍃 “Ва албатта, у (Қуръон) тақводорлар учун эслатмадир”. (Ал-Ҳаққа-48)
🍃 “Ва оқибат тақводорларникидир”. (Аъроф-128, Қасос-83)

🍃 “Бас, сабр қил, албатта оқибат тақводорларникидир”. (Ҳуд-49)
🍃 “Охират эса, Роббинг наздида тақводорлар учундир”. (Зухруф-35)
🍃 “Ва жаннат тақводорларга яқинлаштирилди”. (Шуаро-90)

🍃 “Ўша кунда тақводорлардан бошқа дўстлар бир-бирларига душмандир”. (Зухруф-67)
🍃“Бу китобда шак-шубҳа йўқ, у тақводорларга ҳидоятдир. Улар ғайбга иймон келтирурлар, намоз ўқирлар ва Биз уларга берган ризқдан нафақа қилурлар”. (Бақара-2-3)
🍃 “Албатта, тақводорлар жаннатлар ва булоқлардадир. Роббилари берган нарсани олувчилардир. Чунки улар бундан олдин эҳсон қилувчилардан бўлганлардир .Улар кечалари оз ухлар эдилар. Ва улар саҳарларда истиғфор айтар эдилар. Ва мол мулкларида сўровчи ва бечораларнинг ҳақи бордир”. (Зорият-15-19)

🍃“Албатта, тақводорлар жаннатлар ва чашмалардадир”. (Ҳижр-46)
🍃 “Бу эслатмадир. Албатта, тақводорлар учун гўзал оқибат. Улар учун эшиклари очиқ адн жаннатлари бордир. У ерда ёнбошлаган ҳолларида ундаги кўплаб мевалар ва шароблардан чақирарлар. Уларнинг ҳузурида кўзларини (номаҳрамдан) тийган тенгдош (ҳур)лар бор. Бу сизга ҳисоб куни учун ваъда этилган нарсалардир.”. (Сод-49,50,51,52,53)
🍃 “Албатта, тақводорлар омонлик жойида, боғу роғлар ва булоқларда бўлурлар. Улар шойи ипак киюрлар, бир-бирларига юзма-юз ҳолда (ўлтирурлар). Ана шундай! Ва Биз уларни ҳури ийнларга уйлантирдик. Улар у ерда омонлик ҳолларида турли меваларни чақирурлар. Улар у ерда биринчи ўлимдан  бошқа ўлимни тотмаслар. У зот уларни жаҳийм азобидан сақлар. Бу Роббингдан бўлган фазлдир. Ана шу улкан ютуқдир”. (Духон-51-57)

🍃 “Албатта, тақводорлар жаннатлар ва нозу неъматлар ичидадирлар. Роббилари уларга берган нарсалардан лаззатдадирлар. Роббилари уларни жаҳаннам азобидан сақлар”. (Тур-17-18)
🍃 “Албатта, тақводорлар жаннату анҳорларда. Сидқ ўриндиқда, қудратли Подшоҳ ҳузуридадирлар”. (Қамар-54-55)
🍃 “Албатта тақводорлар учун Роббилари ҳузурида наъийм жаннатлари бордир”. (Қалам-34)

🍃 “Албатта, тақводорлар соялар ва булоқлардадир. Ва ўзлари хоҳлаган мевалардадир. Енглар ва ичинглар, ош бўлсин. Қилган амалларингиз сабабидандир. Албатта, Биз муҳсинларни шундай мукофотлармиз”.  (Мурсалат-41-44)
🍃 “Ким Аллоҳга тақво қилса, У зот унинг ишида осонлик қилиб берадир”. (Талоқ-4)
🍃 “Ким Аллоҳга тақво қилса, унинг гуноҳларини кечирур ва ажрини кўпайтириб берур”. (Талоқ-5)

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
#ХУШХАБАР

РАМАЗОН ОЙИГА МУНОСИБ ТУҲФА

📚 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигидаги Фатво маркази уламолари томонидан “РЎЗАГА ОИД ФАТВОЛАР” номли янги китоб нашр этилди.

🔹Китобда ҳанафий уламолари томонидан фиқҳ ва фатво асарларида келтириб ўтилган Рўзанинг турлари, шартлари, рўзани очувчи омиллар, қазо ва каффоротни вожиб қилувчи ишлар ва рўзага доир энг муҳим масалалар содда ва равон услубда ёритилган. Шунингдек, мавзуга тегишли замонавий масалаларнинг ечимлари ва кўп сўраладиган саволларга жавоблар ҳам китобдан ўрин олган.

🤲 Аллоҳ таоло ушбу китобни юртимиз мўмин-мусулмонларига манфаатли айласин!

📖 Китобнинг ҳажми: 208 бет
📂Муқоваси: Юмшоқ
📇Нашриёт: “Matbaachi”
👉 Нархи: 25 000 сўм
Улгурчи олувчилар мурожаат қилишлари учун:
☎️
+998917806633
📨
@fatvo_reception
📍
Манзилимиз

🔗 Улашинг: @diniysavollar