EskiObod_Uz
138 subscribers
4.66K photos
3.07K videos
115 files
10.3K links
🕋 🕌Ў.М.И Наманган вилояти Вакиллиги Янгиқўрғон Тумани "Эскиобод" жомеъ масжиди.
🕋Таклиф ва саволлар учун:
@EskiObod_masjidi га мурожат килинг.
🕋Эскиобод масжиди расмий группаси:
https://t.me/Ilmiy_Suhbat_
Матбуот хизмати ходими
Абдусалом Йу́лдошев
Download Telegram
#Расулуллоҳ_соллаллоҳу_алайҳи_васаллам_ва_аҳли_байт

3. Уммул муъминин Оиша бинти Абу Бакр Таймийя розияллоҳу анҳумо

🔹Куняси:
Умму Абдуллоҳ .

🔹Отаси: Абу Бакр Сиддиқ ибн Абу Қуҳофа Таймий розияллоҳу анҳу.

🔹Онаси: Умму Румон Зайнаб бинти Омир Кинонийя розияллоҳу анҳо.

🔹Миллати: араб.

🔹Қабиласи: Қурайш (Бану Тайм уруғи).

🔹Насаби: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг насаблари билан еттинчи боболари Муррада бирлашади.

🔹Туғилган йили: ҳижратдан аввалги 8 ёки 9-йил (нубувватнинг 5 ёки 6-йили) / мил. 613 йил октябр – 615 йил сентябр ораси.

🔹Туғилган жойи: Маккаи мукаррама.

🔹Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан турмуш қурган йили: ҳижрий 1 ёки 2-йил, шаввол ойи / мил. 623 ёки 624 йил апрел.

🔹Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга турмушга чиққандаги ёши: 9 ёш (бу ёшдан каттароқ бўлган, деган маълумотлар ҳам бор).

🔹Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга турмушга чиққан жойи: Мадинаи мунаввара.

🔹Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйланганларидаги ёшлари: 53 ёшу 7 ойлик ёки 54 ёшу 7 ойлик.

🔹Маҳри: 400 ёки 500 дирҳам.

🔹Бирга турмуш қурган муддатлари: 8 ярим ёки 9 ярим йил.

🔹Вафот этган санаси: ҳижрий 57 ёки 58-йил, 17-рамазон / мил. 677 ёки 678 йил июл (Муовия розияллоҳу анҳунинг халифалик даврида).

🔹Умри: 66 ёш (ёки кўпроқ).

🔹Вафот этган жойи: Мадинаи мунаввара.

🔹Жанозасини ўқиган: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу.

🔹Қабри: Мадинаи мунаввара, Бақиъ қабристонида.
#Расулуллоҳ_соллаллоҳу_алайҳи_васаллам_ва_аҳли_байт

4. Уммул муъминин Ҳафса бинти Умар Адавийя розияллоҳу анҳумо.

🔹Отаси:
Умар ибн Хаттоб Адавий розияллоҳу анҳу.

🔹Онаси: Зайнаб бинти Мазъун Жумаҳийя розияллоҳу анҳо.

🔹Миллати: араб.

🔹Қабиласи: Қурайш (Бану Адий уруғи).

🔹Насаби: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг насаблари билан саккизинчи боболари Каъбда бирлашади.

🔹Туғилган йили: ҳижратдан аввалги 18-йил / мил. 605 йил.

🔹Туғилган жойи: Маккаи мукаррама.

🔹Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга турмушга чиққан йили: ҳижрий 3-йил, шаъбон ойи / мил. 625 йил январ-феврал.

🔹Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга турмушга чиққандаги ёши: 21 ёш.

🔹Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга турмушга чиққан жойи: Мадинаи мунаввара.

🔹Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга уйланганларидаги ёшлари: 55 ёшу 5 ойлик.

🔹Маҳри: 400 ёки 500 дирҳам.

🔹Бирга турмуш қурган муддатлари: 7 ярим йил.

🔹Вафот этган санаси: ҳижрий 45-йил, шаъбон ойи / мил. 665 йил октябр-ноябр (Муовия розияллоҳу анҳунинг халифалик даврида).

🔹Умри: 63 ёш.

🔹Вафот этган жойи: Мадинаи мунаввара.

🔹Жанозасини ўқиган: Марвон ибн Ҳакам роҳматуллоҳи алайҳ (ўша пайтда Мадина амири бўлган).

🔹Қабри: Мадинаи мунаввара, Бақиъ қабристонида.

🔹Олдинги турмуши: Хунайс ибн Ҳузофа Саҳмий розияллоҳу анҳу (Бадр ғазотида олган жароҳати туфайли ҳижрий 3-йил, рабиъул аввал ойи боши / мил. 624 йил, август охирларида Мадинада вафот этган).
#Расулуллоҳ_соллаллоҳу_алайҳи_васаллам_ва_аҳли_байт

5. Уммул муъминин Зайнаб бинти Хузайма Ҳилолийя розияллоҳу анҳо.

🔹Лақаби:
Уммул масокин (мискинлар онаси).

🔹Отаси: Хузайма ибн Ҳорис ибн Абдуллоҳ Ҳилолий.

🔹Онаси: Ҳинд бинти Авф Ҳимярийя.

🔹Миллати: араб.

🔹Қабиласи: Бану Ҳилол (... ибн Ҳавозин ... ибн Қайс Айлон ибн Музар).

🔹Насаби: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг насаблари билан у зотнинг ўн саккизинчи боболари Музарда бирлашади.

🔹Туғилган йили: ҳижратдан аввалги 26-йил / мил. 597 йил май – 598 йил апрел ораси.

🔹Туғилган жойи: Маккаи мукаррама.

🔹Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга турмушга чиққан йили: ҳижрий 4-йил, рабиъул аввал ойи / мил. 625 йил август-сентябр.

🔹Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга турмушга чиққандаги ёши: қарийб 30 ёш.

🔹Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга турмушга чиққан жойи: Мадинаи мунаввара.

🔹Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга уйланганларидаги ёшлари: 56 ёш.

🔹Маҳри: 400 ёки 500 дирҳам.

🔹Бирга турмуш қурган муддатлари: 3 ёки 8 ой.

🔹Вафот этган санаси: ҳижрий 4-йил жумодус-соний ёки зулқаъда ойи / мил. 625 йил ноябр ёки 626 йил апрел.

🔹Умри: 30 ёш.

🔹Вафот этган жойи: Мадинаи мунаввара.

🔹Жанозасини ўқиган: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.

🔹Қабри: Мадинаи мунаввара, Бақиъ қабристонида.

🔹Олдинги турмуши: Абдуллоҳ ибн Жаҳш розияллоҳу анҳу (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг эмикдош укалари, ҳижрий 3-йил, 7-шаввол, шанба / мил. 625 йил 22 март куни Уҳуд ғазотида шаҳид бўлган).
#Расулуллоҳ_соллаллоҳу_алайҳи_васаллам_ва_аҳли_байт

6. Уммул муъминин Умму Салама бинти Абу Умайя Махзумийя розияллоҳу анҳо.

🔹Исми:
Ҳинд.

🔹Отаси: Абу Умайя ибн Муғийра Махзумий.

🔹Онаси: Отика бинти Омир Кинонийя.

🔹Миллати: араб.

🔹Қабиласи: Қурайш (Бану Махзум уруғи).

🔹Насаби: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг насаблари билан олтинчи боболари Килобда бирлашади.

🔹Туғилган йили: ҳижратдан аввалги 22-йил / мил. 601 йил март – 602 йил феврал ораси.

🔹Туғилган жойи: Маккаи мукаррама.

🔹Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга турмушга чиққан йили: ҳижрий 4-йил, 25-шаввол / мил. 626 йил 29 март.

🔹Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга турмушга чиққандаги ёши: 26 ёш.

🔹Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга турмушга чиққан жойи: Мадинаи мунаввара.

🔹Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга уйланганларидаги ёшлари: 56 ёшу 7 ярим ойлик.

🔹Маҳри: баъзи уй анжомлари.

🔹Бирга турмуш қурган муддатлари: 6 йилу 4 ярим ой.

🔹Вафот этган санаси: ҳижрий 62-йил / мил. 681 йил сентябр – 682 йил август ораси (Язид ибн Муовиянинг халифалик даврида. Оналаримиз ичида энг охирги бўлиб вафот этади).

🔹Умри: 84 ёш.

🔹Вафот этган жойи: Мадинаи мунаввара.

🔹Қабри: Мадинаи мунаввара, Бақиъ қабристонида.

🔹Олдинги турмуши: Абу Салама Абдуллоҳ ибн Абдуласад розияллоҳу анҳу (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг эмикдош укалари. Эр-хотин олдин Ҳабашистонга, кейин Мадинага ҳижрат қилишган. Умму Салама онамиз Абу Салама розияллоҳу анҳудан тўрт нафар фарзанд кўрган. Абу Салама розияллоҳу анҳу ҳижрий 4-йил, 8-жумодус-соний / мил. 625 йил 14 ноябрда вафот этган эди).


https://t.me/eskiobodmasjidi
#Расулуллоҳ_соллаллоҳу_алайҳи_васаллам_ва_аҳли_байт

7. Уммул муъминин Зайнаб бинти Жаҳш Асадийя розияллоҳу анҳо.

🔹Куняси:
Уммул Ҳакам.

🔹Отаси: Жаҳш ибн Риоб Асадий.

🔹Онаси: Умайма бинти Абдулмутталиб (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аммалари).

🔹Миллати: араб.

🔹Қабиласи: Бану Асад ибн Хузайма.

🔹Насаби: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг насаблари билан у зотнинг ўн бешинчи боболари Хузаймада бирлашади.

🔹Туғилган йили: ҳижратдан аввалги 33-йил / мил. 590 йил июл – 591 йил июн ораси.

🔹Туғилган жойи: Маккаи мукаррама.

🔹Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга турмушга чиққан йили: ҳижрий 5-йил, зулқаъда ойи / мил. 627 йил март-апрел.

🔹Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга турмушга чиққандаги ёши: 38 ёш.

🔹Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга турмушга чиққан жойи: Мадинаи мунаввара.

🔹Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга уйланганларидаги ёшлари: 57 ёшу 8 ойлик.

🔹Маҳри: 400 ёки 500 дирҳам.

🔹Бирга турмуш қурган муддатлари: 5 йилу 4 ой.

🔹Вафот этган санаси: ҳижрий 20-йил / мил. 641 йил (ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг халифалик даврида. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўнг у зотнинг аёллари ичида биринчи бўлиб вафот этган).

🔹Умри: 53 ёш.

🔹Вафот этган жойи: Мадинаи мунаввара.

🔹Жанозасини ўқиган: ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу.

🔹Қабри: Мадинаи мунаввара, Бақиъ қабристонида.

🔹Олдинги турмуши: Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳу.

🔹Зайнаб бинти Жаҳш розияллоҳу анҳо ҳижоб ояти нозил бўлишига сабаб бўлган.


https://t.me/eskiobodmasjidi
#Расулуллоҳ_соллаллоҳу_алайҳи_васаллам_ва_аҳли_байт

8. Уммул муъминин Жувайрийя бинти Ҳорис Хузоъийя розияллоҳу анҳо.

🔹Отаси:
Ҳорис ибн Абу Зирор Хузоъий розияллоҳу анҳу (Хузоъа қабиласи, Банул Мусталиқ уруғининг бошлиғи бўлган).

🔹Миллати: араб.

🔹Қабиласи: Хузоъа (Бану Мусталиқ уруғи).

🔹Туғилган йили: ҳижратдан аввалги 14-йил / мил. 609 йил.

🔹Туғилган жойи: Макка билан Мадина орасидаги Қудайд ноҳияси, Мурайсиъ қишлоғи.

🔹Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга турмушга чиққан йили: ҳижрий 6-йил, шаъбон ойи / мил. 627 йил декабр – 628 йил январ.

🔹Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга турмушга чиққандаги ёши: 20 ёш.

🔹Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга уйланганларидаги ёшлари: 58 ёшу 5 ойлик.

🔹Маҳри: Бану Мусталиқ ғазотида асир бўлиб, Собит ибн Қайс розияллоҳу анҳунинг улушига тушган Жувайрийя розияллоҳу анҳони Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам асирликдан озод бўлиши учун шартнома ҳаққи (9 уқия = 360 дирҳам)ни тўлаб, озод қилганлар ва ҳайздан пок бўлгач, унга уйланганлар).

🔹Бирга турмуш қурган муддатлари: 4 ярим йил.

🔹Вафот этган санаси: ҳижрий 56-йил, рабиъул аввал ойи / мил. 676 йил январ-феврал (Муовия розияллоҳу анҳунинг халифалик даврида).

🔹Умри: 70 ёш.

🔹Вафот этган жойи: Мадинаи мунаввара.

🔹Жанозасини ўқиган: Марвон ибн Ҳакам роҳматуллоҳи алайҳ (ҳижрий 2-йил туғилиб, 65-йили вафот этади).

🔹Қабри: Мадинаи мунаввара, Бақиъ қабристонида.

🔹Олдинги турмуши: амакиваччаси Мусофиъ ибн Сафвон (Бану Мусталиқ ғазотида ўлган).


https://t.me/eskiobodmasjidi
#Расулуллоҳ_соллаллоҳу_алайҳи_васаллам_ва_аҳли_байт

9. Уммул муъминин Сафийя бинти Ҳуяй Назрийя розияллоҳу анҳо.

🔹Отаси:
Ҳуяй ибн Ахтаб (Мадинадаги яҳудий Бану Назир қабиласи бошлиғи бўлган).

🔹Онаси: Барра бинти Самавъал Қуразийя (Рифоъа ибн Самавъал розияллоҳу анҳунинг опаси).

🔹Насаби: Мусо алайҳиссаломнинг акаси Ҳорун алайҳиссаломга бориб тақалади.

🔹Миллати: Бану Исроил, яҳудий.

🔹Қабиласи: Бану Назир.

🔹Туғилган йили: ҳижратдан аввалги 10-йил / мил. 612 йил ноябр – 613 йил октябр ораси.

🔹Туғилган жойи: Мадинаи мунаввара.

🔹Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга турмушга чиққан йили: ҳижрий 7-йил, сафар ойининг охирлари ёки рабиъул аввал ойининг бошлари / мил. 628 йил июл, Хайбар ғазотидан Мадинага қайтаётганларида.

🔹Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга турмушга чиққандаги ёши: 17 ёш.

🔹Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга турмушга чиққан жойи: Саҳбо тоғи жойлашган ер (Хайбардан Мадинага кетишда 12 мил (22 км) узоқликда жойлашган, ҳозир Атва тоғи деб аталади).

🔹Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга уйланганларидаги ёшлари: 59 ёш.

🔹Маҳри: асирликдан озод қилиниши.

🔹Бирга турмуш қурган муддатлари: 4 йил.

🔹Вафот этган санаси: ҳижрий 50-йил, рамазон ойи / мил. 670 йил сентябр-октябр (Муовия розияллоҳу анҳунинг халифалик даврида).

🔹Умри: 60 ёш.

🔹Вафот этган жойи: Мадинаи мунаввара.

🔹Жанозасини ўқиган: Саъид ибн Ос розияллоҳу анҳу ёки Муовия розияллоҳу анҳу.

🔹Қабри: Мадинаи мунаввара, Бақиъ қабристонида.

🔹Олдинги турмушлари:
1) Шоир Саллом ибн Мишкам Қуразий (ажрашган);
2) Шоир Кинона ибн Абул Ҳуқайқ Рабиъ Назрий (Хайбар ғазотида хиёнати учун ўлдирилган).


https://t.me/eskiobodmasjidi
#Расулуллоҳ_соллаллоҳу_алайҳи_васаллам_ва_аҳли_байт

10. Уммул муъминин Умму Ҳабиба бинти Абу Суфён Умавийя розияллоҳу анҳо.

🔹Исми:
Рамла.

🔹Отаси: Абу Суфён Сахр ибн Ҳарб ибн Умайя розияллоҳу анҳу (ҳижратдан аввалги 57-йил туғилиб, ҳижрий 31-йили вафот этган).

🔹Онаси: Сафийя бинти Абул Ос (ҳазрати Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг аммаси).

🔹Акаси: Муовия ибн Абу Суфён розияллоҳу анҳумо (биринчи Умавий халифа).

🔹Миллати: араб.

🔹Қабиласи: Қурайш (Бану Умайя уруғи).

🔹Насаби: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг насаблари билан у зотнинг тўртинчи боболари Абдуманофда бирлашади.

🔹Туғилган йили: ҳижратдан аввалги 25-йил / мил. 598 йил апрел – 599 йил март ораси.

🔹Туғилган жойи: Маккаи мукаррама.

🔹Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан турмуш қурган йили: ҳижрий 7-йил, рабиъул аввал ойи / мил. 628 йил июл-август.

🔹Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга турмушга чиққандаги ёши: 32 ёш.

🔹Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга турмушга чиққан жойи: Мадинаи мунаввара.

🔹Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйланганларидаги ёшлари: 59 ёш.

🔹Маҳри: 400 динор – 4000 дирҳам .

🔹Бирга турмуш қурган муддатлари: 4 йил.

🔹Вафот этган санаси: ҳижрий 44-йил / мил. 664 йил апрел – 665 йил март ораси (Муовия розияллоҳу анҳунинг халифалик даврида).

🔹Умри: 69 ёш.

🔹Вафот этган жойи: Мадинаи мунаввара.

🔹Жанозасини ўқиган: Марвон ибн Ҳакам роҳматуллоҳи алайҳ (ўша пайтда Мадина амири эди).

🔹Қабри: Мадинаи мунаввара, Бақиъ қабристонида.

🔹Олдинги турмуши: Убайдуллоҳ ибн Жаҳш Асадий (Ҳабашистонда вафот этган ва ундан Ҳабиба исмли фарзанд туғилган).
#Расулуллоҳ_соллаллоҳу_алайҳи_васаллам_ва_аҳли_байт

11. Уммул муъминин Маймуна бинти Ҳорис Ҳилолийя розияллоҳу анҳо.

🔹Аввалги исми:
Барра (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг исмини Маймуна (бахтли, саодатли аёл) деб ўзгартирганлар).

🔹Отаси: Ҳорис ибн Ҳазн Ҳилолий.

🔹Онаси: Ҳинд бинти Авф.

🔹Опаси: Уммул Фазл Лубоба (Аббос ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳунинг хотини).

🔹Миллати: араб.

🔹Қабиласи: Бану Ҳилол (... ибн Ҳавозин ... ибн Қайс Айлон ибн Музар).

🔹Насаби: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг насаблари билан у зотнинг ўн саккизинчи боболари Музарда бирлашади.

🔹Туғилган жойи: Маккаи мукаррама.

🔹Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга турмушга чиққан йили: ҳижрий 7-йил, зулқаъда ойи / мил. 629 йил март (қазо умрадан кейин).

🔹Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга турмушга чиққан жойи: Сариф водийси (Маккадан Мадина тарафга чиқишда, Танъимдан кейин).

🔹Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга уйланганларидаги ёшлари: 59 ёшу 8 ойлик.

🔹Маҳри: 400 ёки 500 дирҳам (Маймуна онамизга маҳрни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўринларига амакилари Аббос розияллоҳу анҳу беради).

🔹Бирга турмуш қурган муддатлари: 3 йилу 4 ой.

🔹Вафот этган санаси: ҳижрий 51-йил / мил. 671 йил (Муовия розияллоҳу анҳунинг халифалик даврида).

🔹Вафот этган жойи: Сариф водийси.

🔹Жанозасини ўқиган: жияни Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо.

🔹Қабри: Сариф водийсида.

🔹Олдинги турмушлари:
1) Масъуд ибн Амр Сақафий (ажрашган);
2) Абу Руҳм ибн Абдулъуззо Омирий (вафот этган).


https://t.me/eskiobodmasjidi
#Расулуллоҳ_соллаллоҳу_алайҳи_васаллам_ва_аҳли_байт

ЖОРИЯЛАРИ:

1. Райҳона розияллоҳу анҳо.

🔹Отаси:
Амр ё Зайд ёки Шамъун.

🔹Миллати: Бану Исроил, яҳудий.

🔹Қабиласи: Бану Назир (Бану Қурайза қабиласига келин бўлиб тушгани учун бу қабилага ҳам нисбат берилади).

🔹Туғилган жойи: Мадинаи мунаввара, Бану Назир қабиласи.

🔹Мусулмон бўлган йили: ҳижрий 6-йил, муҳаррам ойи / мил. 627 йил май-июн (Бану Қурайза ғазотидан бироз кейин).

🔹Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга жория бўлган йили: ҳижрий 6-йил, муҳаррам ойи / мил. 627 йил май-июн (Бану Қурайза ғазотидан бироз кейин).

🔹Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга жория бўлган жойи: Мадинаи мунаввара.

🔹Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни жория қилиб олганларидаги ёшлари: 57 ёшу 10 ойлик.

🔹Бирга яшаган муддатлари: 4 йилу 11 ой.

🔹Вафот этган санаси: ҳижрий 10-йил, зулҳижжа ойи охири / мил. 632 йил март охирлари (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккадан видолашув ҳажидан Мадинага қайтиб келаётганларида).

🔹Вафот этган жойи: Мадинаи мунаввара.

🔹Жанозасини ўқиган: ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу.

🔹Қабри: Мадинаи мунаввара, Бақиъ қабристонида.

🔹Олдинги турмуши: Ҳакам Қуразий.

Райҳона розияллоҳу анҳонинг ҳусни чиройли ва одоби жуда гўзал бўлган.