EskiObod_Uz
145 subscribers
4.58K photos
3.02K videos
115 files
10.1K links
🕋 🕌Ў.М.И Наманган вилояти Вакиллиги Янгиқўрғон Тумани "Эскиобод" жомеъ масжиди.
🕋Таклиф ва саволлар учун:
@EskiObod_masjidi га мурожат килинг.
🕋Эскиобод масжиди расмий группаси:
https://t.me/Ilmiy_Suhbat_
Матбуот хизмати ходими
Абдусалом Йу́лдошев
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шайх Алижон қори:
30-дарс. МАДДИ ТАБИИЙ.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қуръон_билан_ҳамсафар

"Қуръон билан ҳамсафар".
24-қисм.
“Ёдлаганингизни Қуръон эшитиб мустаҳкамланг!”.
#ХИЖРИЙ_ОЙЛАР

Хижрий йил ҳисоби бўйича 12 ой мавжуддир. Бу ойларни ҳар биримиз билишимиз ва фарзандларимизга ўргатишимиз лозимдир. Чунки, Рамазон ойи, ҳаж ойи, мавлид ойи ва бошқа ибодат ойлари ушбу хижрий ойларига боғлиқдир:

1. Муҳаррам.
2. Сафар.
3. Робийъул-аввал.
4. Робийъус-соний.
5. Жумадул-увла.
6. Жумадул-охир.
7. Ражаб.
8. Шаъбон.
9. Рамазон.
10. Шаввол.
11. Зул-қаъда.
12. Зул-ҳижжа.

Каналга уланиш
⤵️
#Расулуллоҳ_соллаллоҳу_алайҳи_васаллам_ва_аҳли_байт

АХЛОҚ-ОДОБЛАРИ

🔹Муомалалари:
мулойим, ўта самимий, очиқ ва гўзал эди. У зот энг муомаласи осон киши бўлганлар. У зотни дастлаб кўрган киши ҳайбатларидан ўзини йўқотиб қўяр, яқиндан танигач, у зотни яхши кўриб қолар эди. Ҳеч қачон бировни камситмаганлар. Ҳар бир суҳбатдошга алоҳида аҳамият бериб қарар эдилар, шунинг учун уларнинг ҳар бири ўзини у зотга бошқалардан кўра яқинроқ ҳис этар эди. Қўл бериб кўришганларида қўлларини биринчи бўлиб тортиб олмас, суҳбатдошлари гапини тугатиб, ўз ихтиёри билан туриб кетмагунча суҳбатни бўлмасдан, сабр қилиб турар эдилар. Одамлар ичида энг шафқатли, энг меҳрибон ва энг раҳмдил, муомала борасида энг одобли, хулқ-атвор жиҳатидан энг оддий, ёмон ахлоқлардан энг узоқ киши эдилар. Ёмон ишларни қилмас, ҳаёсиз сўзларни сўзламас, бозорларда шовқин-сурон қилмас эдилар. Ёмонликка ёмонлик билан жавоб қайтармас, балки кечириб юборар эдилар. Ҳаммага бирдек бағрикенглик билан муомала қилар, одамлар учун меҳрибон ота бўлиб қолган эдилар.
Фарзандингизга доимо айтиб туришингиз керак булган 9 та сузлар.

1. Сен кучлисан, енгилма!
2. Мен доим сен билан биргаман.
3. Хаммасини уддалайсан.!!!
4. Mен сенга ишонаман.
5. Mен сен билан фахрланаман.
6. Менга ердам бераетганинг учун рахмат.
7. Mен сени яхши кураман.
8. Кунинг кандай утди?
9. Бундай вазиятда сен кандай йул тутган булар эдинг?

Мехр ва эьтиборингизни аяманг😊Купрок багрингизга босиб кучоклаб туринг, эркаланг болалигини хис килсин.

Болани урманг!Болага нима яхши-ю,нима емонлигини тушинтиришдан эрингманг.
ЎТАЁТГАН ҲАР БИР ВАҚТИМИЗ ҲИСОБ-КИТОБЛИДИР

Вақтга эътиборли булиш муҳимлиги баён этилар экан, ўртача етмиш беш йиллик умр таҳлил қилиб кўриладиган бўлса, асосий вақт нималарга сарфланиши яққол намоён булади:

1. Ўн беш йил атрофидаги вақт болалик ва ўсмирлик билан ўтади;

2. Қолган олтмиш йилда агар бир суткада саккиз соатдан ухласа, йигирма йил умр уйқу билан ўтади;

3. Агар бир суткада саккиз соат касб-кор билан машғул бўлса, йигирма йил умр ишлашга сарфланган бўлади;

4. Агар бир суткада уч маҳал овқатланса, ҳар овқатланишига ярим соатдан вақт сарфласа, уч йилу тўққиз ой умр овқатланишга кетади;

5. Қолган ўн олти йил умр ибодат, оила ва шу каби ҳамманинг ўзи яхши кўрган машғулотларига сарфланади.


Мазкур ишларнинг барчаси шаръий ният туфайли ибодатга айланиши мумкин. Бу эса, мусулмон киши бутун умрини дақиқа-ю сонияларигача тўлиқ ибодатга айлантириб олиш имкониятига эга деганидир. Шунинг учун ҳар бир мусулмон киши ўтаётган кунида қанча фарз ва вожиб, суннату мустаҳаб амалларни, ота-она, қариндошлар, қўни-кўшни, юрт-ватан ҳақларини ва ҳоказо шариат талаб қилган амаларни ният билан бажараётганини ҳар доим сарҳисоб қилиб бориши лозим.
Зеро, ўтаётган ҳар бир вақт ҳисоб-китоблидир.

“Уламолар наздида вақтнинг қадри” китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
#Расулуллоҳ_соллаллоҳу_алайҳи_васаллам_ва_аҳли_байт

АХЛОҚ-ОДОБЛАРИ

🔹Сабрлари:
У зотдек сабр-бардошли инсонни дунё бошқа кўрмаган. Чунки Аллоҳ таолонинг Ўзи у зотга сабрлилик, чидамлилик, ҳалимлик ва кечиримлилик хислатларини инъом этган эди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар қандай азиятни, мусибатни бардош билан қарши олардилар. Озор кучайган сари у зотнинг сабрлари ҳам зиёда бўлиб борар, жоҳилларнинг жаҳолати кучайган сари у зотнинг матонатлари ортиб борар эди.

🔹Қасос олишлари: ўзлари учун ўч олмаганлар, фақат Аллоҳнинг шариати поймол этилгандагина керакли чораларни кўрганлар.
‼️#Долзарб_мавзу‼️

Душанба – оғир кун...ми?

“Душанба – оғир кун”. Кўпчилик хорижий мамлакатларда оммалашган, ҳатто халқимиз орасида ҳам ҳазил аралаш кўп бор такрорланадиган бу гапнинг бирор асоси борми? Динимизда бу масалага қандай қаралади?

Айрим Ғарб давлатларида оғир кун деб хуш кўрилмайдиган душанбанинг динимиздаги ўрни, аҳамияти катта. Пайғамбаримиз (а.с.) ҳаётларидаги кўпгина ажойиб воқеалар айнан шу куни рўй берган.

Илм-фан шиддат билан илдамлагани сари одамлар, айниқса, ривожланган мамлакатлар аҳолисининг эҳтиёжлари шунга монанд ўсиб бориши табиий. Уни қондириш эса роботдай ишлашни талаб этади. Бундай тинимсиз меҳнат қилишнинг, ҳолдан тойдирувчи югур-югурларнинг биринчи куни бўлгани учун ҳам душанбани унча ёқтиришмас, балки...

Биз мусулмонлар эса табиатдаги мавжуд ҳамма нарсага Аллоҳ таолонинг санъат асари деб қарайдиган, яралмишларни Яратувчи туфайли яхши кўрадиган маданият эгасимиз. Шу жиҳатдан бутун борлиқ биз учун ҳикмат ва эзгулик манбаидир. Бироқ халқимиз орасида баъзи нарсалар бахтсизлик ва кулфат келтириши ҳақидаги хурофотлар бирмунча ёйилгани ҳам ҳақиқат. Ана шу хурофотларнинг қора занжирига баъзи миллатдошларимиз душанбадан шумланишни ҳам қўшиб олишган.

Динимизда ўз меҳнати билан кун кўриш, оила аҳлини ҳалол луқма билан таъминлаш вожиблиги ҳақида кўплаб ояти карима ва ҳадиси шарифлар бор. Ҳатто шу мақсад билан ҳаракат қилиш улуғ ибодат саналади. Душанба куни эса ана шу қутлуғ ибодатнинг биринчи кунидир.

Душанба кунининг фазилатлари


Оламларга раҳмат этиб юборилган Пайғамбаримиз (а.с.) душанба куни дунёга келганлар. Бу ҳақда: “У кун (душанба) мен туғилган ва пайғамбар қилиб юборилган кундир”, деганлар (Имом Муслим).

У зотнинг пайғамбар бўлишларидан бироз олдин Каъба таъмирланганида Ҳажарул асвад (қора тош)ни ўрнига қўйиб, қабилаларидаги муқаррар низонинг олдини олган кунлари ҳам душанба эди (Муҳаммад Ҳамидуллоҳ, “Ҳижрий тақвим ва унинг тарихи”). Бу жиҳатдан душанба биз учун ҳам муаммоларимизни ҳал қиладиган ва эзгулик элчиси бўладиган кун.

Пайғамбаримиз (а.с.): “Қуръони карим менга душанба куни нозил қилинди”, деганлар (Имом Термизий). Биз ҳам душанба кунига зиммамиздаги масъулиятнинг аҳамиятини ёдга соладиган хайриҳох дўст деб қарашимиз мумкин.

Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг вафот этган кунлари ҳам душанба эди (Имом Бухорий). Шундай экан, душанба инсонларнинг энг афзали (а.с.)га салавот юборадиган, тиловатларимиз савобини бағишлайдиган фурсат бўлиши мумкин эмасми?

Душанба сафар, тижорат ва ризқ ахтариладиган кундир. Зеро, Аллоҳнинг расули (с.а.в.): “Душанба сафар ва тижорат кунидир”, деб марҳамат қилганлар. Саҳобалар бунинг сабабини сўрашганида: “Чунки ўша куни Шуайб (а.с.) тижорат қилиш ва ризқ топиш учун сафарга чиққанлар”, деб жавоб берганлар (Ибн Можа). Демак, душанбани ҳалол ризқ умидида ишга шўнғиш билан суннатга эргашиб, савоб олиш кунига айлантириш ўзимизга боғлиқ.

Душанбада бандалар кечирилади. Пайғамбаримиз (а.с.) марҳамат қилганлар: «Жаннат эшиклари душанба ва пайшанба кунлари очилади. Аллоҳ таолога ҳеч нарсани шерик қилмаган ҳар бир банда мағфират қилинади. Фақат биродари билан ораларида душманлик бўлган кимсалар мустасно! (Улар ҳақида:) “Шу иккиси ярашиб олгунича муҳлат беринг”, дейилади» (Имом Муслим).

Душанба – амаллар тақдим қилинадиган кун. Пайғамба­римиз (а.с.): “Амаллар ҳар душанба ва пайшанба Аллоҳга кўрсатилади”, деганлар (Имом Муслим). Демак, душанбани муносиб тақдирлаш куни деса ҳам бўлади.

Душанба рўза кунидир. Ойша (р.а.) онамиз хабар беришича: “Расулуллоҳ (с.а.в.) душанба ва пайшанба кунги рўзаларни муштоқ бўлиб кутардилар” (Имом Термизий). Пайғамбар (а.с.)-нинг ўзлари ҳам: “Бандаларнинг амаллари душанба ва пайшанба кунлари Аллоҳ таолога рўбарў қилинади. Мен амалларимнинг Аллоҳ таолога рўзадор ҳолимда рўбарў қилинишини яхши кўраман”, деганлар (Имом Термизий).

Нўъмон Абдулмажид тайёрлади.
Дўстларингизга ҳам улашинг.


https://t.me/eskiobodmasjidi
Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа)

Аввал:
Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21), Олма – ота (-21)

Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)

Каналга аъзо бўлиш учун ушбу линкни босинг!


https://t.me/eskiobodmasjidi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Аллоҳнинг_яратганлари

Жаннат гўзалроқ ва боқийдир

🍃 Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! 🍃

Янги кун ҳам бошланди. Аллоҳ таоло янги кунни файзли, баракали ва хайрли қилсин.

🌹Дилда иймон, тилда бўлсин зикр саловат.
🌹Ибодатлар гуноҳларга бўлсин каффорат.
🌹Ҳажга бориб Байтуллоҳни айланг зиёрат.
🌹Борар манзилингиз бўлсин Фирдавси Жаннат.
🌹Жаннатнинг хушбўйлардан бўлинг баҳраманд.
🌹Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат.
🌹Дуоларим Парвардигор этсин ижобат.
🌹Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат!

🌤 Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин!

🌹💐🌞XАЙРЛИ КУН!😊💐🌹

☝️ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!

https://t.me/eskiobodmasjidi
31-дарс. МАДДИ ТАБИИЙ 2.


https://t.me/eskiobodmasjidi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шайх Алижон қори:
31-дарс. МАДДИ ТАБИИЙ 2.


https://t.me/eskiobodmasjidi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қуръон_билан_ҳамсафар

"Қуръон билан ҳамсафар".
25-қисм.
“Аллоҳнинг каломини хушуъ билан ўқинг!”.


https://t.me/eskiobodmasjidi
​​ЎН ХИЛ СЎЗ ФАРЗАНДЛАР РУҲИЯТИНИ БАРБОД ҚИЛАДИ:

📌1. “Эшак, ит, ҳайвон”, деб сўкиш.

📌2 “Бадбахт, каззоб, ярамас, семиз, букри, ҳароми”....., деб хорлаш.

📌3. Бошқаларга солиштириш фарзандни ўзида камчиликни ҳис қилдириб, ўзига бўлган ишончни йўққа чиқаради.

📌4. “Сен ҳеч нарсани тушунмайсан, жим бўл, эй иблис, сендан ҳеч қандай фойда йўқ,” деб фарзандни барбод қилиш.

📌5. “Бошингни ёраман, қонингни ичаман, сўяман,” деб хатокорлик билан таҳдид қилиш.

📌6. Қаноатлантирмасдан ман қилавериш. Доим "йўқ, йўқ, йўқ", деб истакларини рад қилиб, сабабини тушунтирмаслик.

📌7. “Аллоҳ жонингни олсин, кошки ўлиб қолсанг, лаънати,” каби сўзлар билан қарғаш.

📌8. Фарзандни сирлари ва айбларини бошқалар олдида очиб ташлаш.

📌9. Муайян бир ишни бажарсанг сени яхши кўраман, буни қилиб қўйганинг учун сени яхши кўрмайман, мана буни есанг ёки ютсанг ёки дарс тайёрласанг сени яхши кўраман, деб яхши кўришни шарт қилиб қўйиш.

📌10. “Эркак киши йиғламайди, жим бўл, ҳали сен гапиришга кичиксан, бу бола мени жинни қилди, мени унга кучим етмаяпти, Аллоҳ дўзахга ташлаб жазойингни берсин,” каби хато сўзларни ишлатиш.

БУ КАБИ СЎЗЛАРНИ АСЛО ИШЛАТА КЎРМАНГ!!


https://t.me/eskiobodmasjidi
#Расулуллоҳ_соллаллоҳу_алайҳи_васаллам_ва_аҳли_байт

АХЛОҚ-ОДОБЛАРИ

🔹Ғазаблари:
у зот табиатан ғазабдан йироқ, розиликка мойил эдилар. Ғазаблансалар, фақат Аллоҳ учун ғазабланар, розиликлари ҳам Аллоҳнинг розилигига тобе эди. Ноҳақликка қарши шундай қаттиқ ғазаб қилардиларки, то ҳақ қоим бўлмагунича ғазаблари тушмас эди. Ғазабланганлари юзларидан билинар эди, баъзан қўлларини силтаб қўяр эдилар.

🔹Ҳаёлари: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўта ҳаёли эдилар. Ҳаёлари чимилдиқдаги келинчакдан ҳам кучли эди. Бировга тик боқмас, тикилиб турмас эдилар. Бирон нарсани ёқтирмасалар, юзларидан билинарди. Ҳаё қилганларидан, ҳеч кимга у ёқтирмайдиган сўз билан мурожаат қилмасдилар. Бирортасини танқид қилишга тўғри келиб қолса, унинг номини айтмасдан: «Одамларга нима бўлдики, бундай қилишяпти?!» дердилар.

https://t.me/eskiobodmasjidi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#savol_javob

Ayol eridan "mahrimga mendan rozi bo'lishingizni bering" desa va eri o'z roziligini mahr sifatida bersa bo'ladimi?

Ustoz Muhammad Ayyubxon domla Homidov
КАРОМАТ БОБИ

وَعَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «لَقَدْ كَانَ فِيمَا قَبْلَكُمْ مِنَ الأُمَمِ نَاسٌ مُحَدَّثُونَ، فَإِنْ يَكُ فِي أُمَّتِي أَحَدٌ، فَإنَّهُ عُمَرُ». رَوَاهُ البُخَارِيُّ، وَرَوَاهُ مُسْلِمٌ مِنْ رِوَايَةِ عَائِشَةَ، وَفِي رِوَايَتِهِمَا قَالَ ابْنُ وَهْبٍ: «مُحَدَّثُونَ» أَي: مُلْهَمُونَ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизлардан аввалги умматлар ичида сўз илқо қилинадиган (яъни, илҳом берилган) кишилар бўлган. Агар менинг умматим ичида ҳам бирорта шундай киши бўлса, у Умардир», дедилар».

Имом Бухорий ривоятлари. Имом Муслим ҳам худди шу лафздаги хадисни Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилганлар.