EskiObod_Uz
125 subscribers
4.86K photos
3.14K videos
115 files
10.7K links
🕋 🕌Ў.М.И Наманган вилояти Вакиллиги Янгиқўрғон Тумани "Эскиобод" жомеъ масжиди.
🕋Таклиф ва саволлар учун:
@EskiObod_masjidi га мурожат килинг.
🕋Эскиобод масжиди расмий группаси:
https://t.me/Ilmiy_Suhbat_
Матбуот хизмати ходими
Абдусалом Йу́лдошев
Download Telegram
#Зикр

Умму Салама онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тонг отса:

اللَّهُمَّ إنِّي اسْأَلُكَ عِلْمًا نَافِعًا وَرِزْقًا طَيِّبًا وَعَمَلاً مُتَقَبَّلاً

«Аллоҳумма инний ас`алука ъилман нафиъан ва ризқон тоййибан ва ъамалан мутақоббала», деб айтар эдилар.


Маъноси: “Аллоҳим, Сендан фойдали илм, покиза ризқ, қабул бўладиган амал сўрайман”.

Ибн Можа ва Ибн Сунний ривоятлари.

📌Каналга аъзо бўлинг!
🌏@eskiobodmasjidi
#Зикр

Умму Салама онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тонг отса:

اللَّهُمَّ إنِّي اسْأَلُكَ عِلْمًا نَافِعًا وَرِزْقًا طَيِّبًا وَعَمَلاً مُتَقَبَّلاً

«Аллоҳумма инний ас`алука ъилман нафиъан ва ризқон тоййибан ва ъамалан мутақоббала», деб айтар эдилар.


Маъноси: “Аллоҳим, Сендан фойдали илм, покиза ризқ, қабул бўладиган амал сўрайман”.

Ибн Можа ва Ибн Сунний ривоятлари.

📌Каналга аъзо бўлинг!
🌏@eskiobodmasjidi
#Зикр

Умму Салама онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тонг отса:

اللَّهُمَّ إنِّي اسْأَلُكَ عِلْمًا نَافِعًا وَرِزْقًا طَيِّبًا وَعَمَلاً مُتَقَبَّلاً

«Аллоҳумма инний ас`алука ъилман нафиъан ва ризқон тоййибан ва ъамалан мутақоббала», деб айтар эдилар.


Маъноси: “Аллоҳим, Сендан фойдали илм, покиза ризқ, қабул бўладиган амал сўрайман”.

Ибн Можа ва Ибн Сунний ривоятлари.

📌Каналга аъзо бўлинг.
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
🌏@eskiobodmasjidi
​​​​#Зикр

ТАХЛИЛ, ТАСБЕХ, ТАКБИР, ТАХМИД ва ИСТИҒФОР айтишнинг фазилати.

#Таҳлил бу “Ла илаҳа иллаллоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ” дейиш.

#Тасбеҳ бу “Субҳаналлоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ ҳар қандай айбу-нуқсондан покдир” дейиш.

#Такбир бу “Аллоҳу акбар” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ буюкдир” дейиш.

#Таҳмид бу “Алҳамду лиллаҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин” дейиш.

#Истиғфор бу “Астағфируллоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ менинг гуноҳларимни мағфират этсин (кечирсин)” дейиш демакдир.👇
ㅤㅤㅤㅤ
l🍃
l🌺🍃🌸
l🍃🌸🍃🌺🍃🌸
l🌼🍃🌺🍃🌸🍃🌺🍃🌸
•••┈┈••✾EskiObod.Uz✾••┈┈•••
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
🌏@eskiobodmasjidi
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
https://www.youtube.com/@EskiObodmasjidi
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
📿 ТИЛ ВА ҚАЛБ ЗИКРИ

...Ҳужжатул ислом Имом Ғаззолий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: “Билингки, албатта басират эгалари учун зикр энг афзал амал эканлиги кашф бўлди. Лекин зикрнинг учта пўстлоғи бор. Баъзи пўстлоғи баъзисига қараганда мағизга яқин. Учта пўстлоқнинг остида мағзи бор.

🔸 Биринчиси: Фақат тил зикри.

🔸 Иккинчиси: Қалб
зикри. Қалб ҳозир бўлгунича зикрда бардавом бўлиб, ҳушёр бўлиб туради. Агар тарк қилинса, унинг табиати фикрлар водийсига кезиб юради.

🔸 Учинчиси: Зикр қалбга ўрнашишлиги, шу даражада ўрнашадики, чалғитишни имкон йўқ.

🔸 Тўртинчиси: у мағиз ҳисобланади.
Мазкур – яъни Aллоҳ ёди қалбга ўрнашади. Зикр ўчади ва махфий бўлади. Бу эса, талаб қилинган мақсаднинг айни ўзидир. Сўнгра зикрга ҳам, қалбга ҳам бурилмайди, балки Аллоҳ ёди кишининг жумласини эгаллаб олади. Қачонки, ўша мақом асносида зикрга бурилиш бўлса, бу нарса тўсилиш ҳижобдир. Яъни Aллоҳ ёди тўлиғича қамраб олганда хаёли зикрга кетса тўсилиш ҳисобланади, шу сабабли бу зикрдан ҳам олий мақомдир”.

Орифлар бу мақомни “Фано” деб аташади. Бу зикр мағизининг мевасидир. Бошланиши тил зикри, сўнгра такаллуф ила қалб зикри, сўнгра, зикрни қалб табиатига айланиши, сўнгра Aллоҳ таолонинг ёди тўла эгаллаши ҳосил бўлади...

➡️ БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @diniysavollar

#ЗИКР #ҚАЛБ #ТИЛ
​​#зикр_ва_дуо

Бизга бошпана берган Аллоҳга ҳамд бўлсин

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон тўшакларига ётадиган бўлсалар:

الحَمْدُ للهِ الَّذِي أطْعَمَنَا وَسَقَانَا وَكَفَانَا وَآوَانَا فَكَمْ مِمَّنْ لاَ كَافِيَ لَهُ وَلاَ مُؤْوِيَ

«Алҳамду лиллаҳиллазий атъамана ва сақоонаа ва кафаанаа ва ааваана факам мимман лаа кафийа лаҳу ва лаа му`вийа»,
деб айтар эдилар.

Маъноси: Бизни едирган, ичирган, кифоя қилган ва бошпана берган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Қанчадан-қанча кишиларнинг сақлагувчиси ва бошпана бергувчиси йўқ.

Имом Муслим, Абу Довуд, Термизий ривоятлари.
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
​​#зикр_ва_дуо

Бирор нарса зарар берганда айтиладиган зикр

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан бўлган Аслам қабиласилик бир кишидан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида ўтирган эдим, бир саҳобий киши келиб: «Эй Расулуллоҳ, мана шу кеча чаён чақиб олиб, тонг отгунигача ухлаганим йўқ», деди. У зот: «Агар кеч кирганида:

أَعُوذُ بِكَلِمَاتِ اللهِ التَّامَّاتِ مِنْ شَرِّ مَا خَلَقَ

«Аъузу бикалиматиллаҳит тааммаати мин шарри ма холақ», десанг, иншааллоҳ, бирор нарса зарар бермайди»,
дедилар.

Маъноси: Аллоҳнинг мукаммал калималари ила У халқ қилган нарсаларнинг ёмонлигидан паноҳ тилайман.

Абу Довуд ривоятлари.
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
​​#зикр_ва_дуо

Уйқусида қўрққанда айтиладиган дуо
 
Амр ибн Шуайб оталаридан, оталари боболаридан ривоят қиладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйқусида қўрққанларга:
 
أعُوذُ بِكَلِمَاتِ اللهِ التَّامَّةِ مِنْ غَضَبِهِ وَشَرِّ عِبَادِهِ وَمِنْ هَمَزَاتِ الشَّيَاطِينِ وَأنْ يَحْضُرُونِ
 
«Аъузу бикалиматиллаҳит таммаҳ мин ғозобиҳи ва шарри ъибадиҳи ва мин ҳамазатиш шайатийни ва ан йаҳзуруни», деб айтишни ўргатардилар.

(Маъноси: Аллоҳнинг мукаммал калималари билан Унинг ғазабидан, бандаларининг ёмонлигидан, шайтон ҳозир бўлиб, васваса қилишидан паноҳ тилайман.)
Абу Довуд, Термизий ва Ибн Сунний ва бошқалар ривояти.

Абдуллоҳ ибн Амр шу дуони ақли кирган болаларига ўргатар эди. Агар ақли кирмаган бўлса, уни ёзиб бўйнига осиб қўярди.
 🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
​​#зикр_ва_дуо

Аллоҳга яқин бўладиган пайт

Амр ибн Абаса розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Бу киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни:
«Банда Раббига яқин бўладиган пайт кечанинг охирги иккинчи ярмидир. Ана шу соатда Аллоҳ таолони зикр қилишга қодир бўлсанг, зикр қил», деб айтганларини эшитдилар.
Абу Довуд ва Термизийлар ривояти. Термизий ҳасан, саҳиҳ ҳадис дедилар.

👉🏻 Манба: https://islom.uz/maqola/20909
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
​​#зикр_ва_дуо

Истиғфорнинг хосияти

1. Аллоҳга итоатгўй банда истиғфор айтади;
2. Истиғфор айтган банда пайғамбарлар, солиҳлар йўлидан юради;
3. Истиғфор айтган одам имон ҳаловатига эришади;
4. Истиғфор бандани гуноҳлардан поклайди;
5. Истиғфор айтган одамнинг гуноҳлари савобли ишларга алмаштирилади;
6. Истиғфор айтган одамга неъматлар кўпайтириб берилади;
7. Истиғфор банданинг мартабасини кўтаради;
8. Бахт-саодат, тинчлик-хотиржамлик олиб келади;
9. Истиғфор туфайли одамлар ҳам, жамият ҳам бузуқликлардан покланади;
10. Истиғфор ёмғир ёғишига сабаб бўлади;
11. Мол-дунёга барака киритади;
12. Истиғфор айтган инсон фарзанд неъмати билан сийланади;
13. Деҳқончилик, чорвачиликдаги унумдорлик ҳам истиғфор айтиш билан узвий боғлиқ;
14. Истиғфор айтувчи жаҳаннамдан нажот топади;
15. Истиғфор банданинг жаннатга киришига сабаб бўлади;
16. Истиғфор Аллоҳнинг раҳмати тушишига, банда ҳолати ижобий томонга ўзгаришига сабаб бўлади, яхшиликларни кўпайтиради;
17. Истиғфор танани бақувват, соғлом қилади, касалликларни аритади;
18. Истиғфор айтган одамнинг ҳаёти фаровон бўлади;
19. Истиғфор билан ватан тинч бўлади, эл-юрт тараққий этади;
20. Истиғфор инсон кўнглини хотиржам қилади;
21. Бошга тушган балоларни даф этади;
22. Бандани Аллоҳга яқинлаштиради;
23. Истиғфор айтган одам Аллоҳнинг марҳаматига сазовор бўлади;
24. Истиғфор мажлис каффоратидир;
25. Истиғфор ғийбатга каффорат бўлади;
26. Шайтон васвасасини қайтаради;
27. Аллоҳ истиғфор айтган бандани яхши кўради;
28. Истиғфор айтиш Аллоҳни рози қилади;
29. Ғам-ташвишларни кетказади;
30. Хурсандчилик олиб келади;
31. Юзни нурли қилади;
32. Ризқ келишини осонлаштиради;
33. Истиғфор айтган одамнинг дуоси қабул бўлади;
34. Аллоҳ истиғфор айтувчининг оғирини енгил қилади;
35. Кўп истиғфор айтган одам қиёмат куни номаи аъмолини кўриб хурсанд бўлади;
36. Оламдан ўтиб кетган ота-оналар фарзандлари айтган истиғфор туфайли жаннатда юқори мартабага кўтарилишади;
37. Истиғфор одамни тушкунликдан халос этади;
38. Ҳасрат-надоматни, пушаймонни кетказади;
39. Қалбни тиниқлаштиради;
40. Истиғфор айтган одамнинг ризқи кенг бўлади, касб-корига барака киради...

Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким саййидул истиғфор –

اللهُمَّ أَنْتَ رَبِّي لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ خَلَقْتَنِي وَأَنَا عَبْدُكَ وَأَنَا عَلَى عَهْدِكَ وَوَعْدِكَ مَا اسْتَطَعْتُ أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا صَنَعْتُ أَبُوءُ لَكَ بِنِعْمَتِكَ عَلَيَّ وَأَبُوءُ بِذَنْبِي فَاغْفِرْ لِي فَإِنَّهُ لاَ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلاَّ أَنْتَ

«Аллоҳумма анта роббий лаа илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту аъузу бика мин шарри ма сонаъту, абу
`у лака биниъматика ъалаййа ва абу`у бизамбий фағфирлий фаиннаҳу ла йағфируз зунуба илла анта»ни кечки пайт айтиб, тонг отгунича вафот этса, жаннатга киради. Ким тонгда айтиб, шу куни вафот этса, унда ҳам жаннатга киради», дедилар.

Маънос
и: Аллоҳим, Сен парвардигоримсан, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Мени халқ қилдинг ва мен Сенинг қулингман. Мен Сенга берган ваъдамда ва Сенга берган аҳдимда қодир бўлганимча турибман. Қилган нарсаларимнинг ёмонидан Сенинг номинг билан паноҳ тилайман. Менга ато қилган неъматларингга иқрор бўлдим. Ва яна гуноҳларимга ҳам иқрор бўлдим. Менинг гуноҳларимни кечир. Чунки Сендан бошқаси гуноҳларни кечира олмайди.

Имом Бухорий ривоятлари.

Кунингизни истиғфор билан мунаввар этинг.


👉🏻 Манб
а: @islomuz
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
​​​​#Дуо
#Зикр #Суннат

📌 АЛЛОҲ РОЗИЛИГИ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ҳар куни эрталаб ва кечқурун:
«Розийту биллааҳи Роббан ва бил Ислаами дийнан ва би Муҳаммадин соллаллооҳу алайҳи васаллама росуула», деб уч марта айтса, қиёмат куни Аллоҳнинг розилигини топади, деганлар».
Бошқа бир ривоятда: «Албатта, жаннатга киради», дейилган.

Маъноси: Аллоҳни Робб, Исломни дин, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни расул деб рози бўлдим.

Дўстларингизга ҳам улашинг!
Бизга обуна бўлинг.

🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺