EskiObod_Uz
125 subscribers
4.84K photos
3.13K videos
115 files
10.7K links
🕋 🕌Ў.М.И Наманган вилояти Вакиллиги Янгиқўрғон Тумани "Эскиобод" жомеъ масжиди.
🕋Таклиф ва саволлар учун:
@EskiObod_masjidi га мурожат килинг.
🕋Эскиобод масжиди расмий группаси:
https://t.me/Ilmiy_Suhbat_
Матбуот хизмати ходими
Абдусалом Йу́лдошев
Download Telegram
#ФАРЗАНД_ТАРБИЯСИ

​​Бир тижоратчи шайхга ишлари кўплиги сабабли болалари тарбияси қийин бўлаётганидан шикоят қилди.

Шайх айтди:

«Болаларинга Қуръонни ўргат. Қуръон уларни тарбия қилади.

Уларга намозни ўргат. Намоз уларни ҳимоя қилади.

Уларни садақага ўргат.
Садақа уларни поклайди.

Улар ҳаққида яхшилар суҳбатини топишни сўраб дуо қил. Чунки суҳбатдош таъсир қилувчидир».

Болаларингиз бўйнингиздаги омонатдир.

Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг.
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👇👇👇👇👇👇👇👇
T.me/eskiobodmasjidi
#ФАРЗАНД_ТАРБИЯСИ

Нега фарзандлар ота-она устидан ҳукмрон бўлиб қолади?

Ҳазрати мавлоно, муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ ўзларининг "Фарзандларнинг ҳақлари" деган ваъзларида айтадилар:

"Ёдда тутинг! Аллоҳ таъолонинг бир суннати ҳадиси шарифда баён қилинган. У шуки, ким бирор бандани рози қилишлик учун Аллоҳ таъолони норози қилса, у ҳолда Аллоҳ таъоло уни ўша бандага тобе қилиб қўяди. Масалан, бир шахс бирор одамни рози қилишлик учун гуноҳ қилди ва гуноҳ қилиб Аллоҳ таъолони норози қилди. У ҳолда, ахири Аллоҳ таъоло ўша одамни у шахсга тобе қилдириб қўяди. Яъни, унинг устидан ҳукмрон қилиб қўяди. Бугун бизнинг ҳолатимиз ҳам шундай. Ўзининг фарзандларини рози қилишлик учун, унинг келажаги яхши бўлсин, унинг топиши яхши бўлсин ва жамиятда бир ўрни бўлсин деб қайғурадилар. Ушбу барча ишлар сабабидан уларга дин ўргатмайдилар ва динни ўргатмасдан Аллоҳ таъолони норози қиладилар. Бунинг натижаси шу бўладики, рози қилишлик фикри қилинган ўша фарзандлар ота-онасининг бошига миниб олади. Бугун, сиз ўзингиз кўриб олингки, жамиятда қанча фарзандлар ўзининг ота-онасига итоатсизлик қиляпти ва ота-онаси учун азоб бўляпти. Бунинг ягона сабаби, фарзандларни рози қиламан деб, Аллоҳ таъолони норози қилишдир".
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👇👇👇👇👇👇👇👇
🌐@eskiobodmasjidi
ФАРЗАНД ТАРБИЯСИДА АЛЛОҲ ТАОЛОДАН ЁРДАМ СЎРАНГ!

Эй ота, шуни яхши билингки, Аллоҳ таоло ҳидоят қилади ва болангиз тарбиясига ёрдам беришга қодир У Зотдир. Сиз ихлос ила Аллоҳ таолога юзланиб, фарзандингиз тарбиясига, унинг Ислом дини ёрдамчиси бўлишини сўранг.

Шоир айтади:
Шукр қилгил, сабр айла,
Қисмат қайга йўллар бўлса.
Ниятингга эришгайсан,
Агар Аллоҳ қўллар бўлса!

ФАРЗАНД ҲАҚҚИГА КЎП ДУО ҚИЛИНГ
Ота-оналар фарзандлари тақво ва солиҳ амалларда бардавом бўлиши учун Аллоҳ таолога юзланиб, тинимсиз дуолар қилиши лозим.
Олдингилар:
“Парвардигоро, хотинларимиздан ва зурриётларимиздан бизларга кўз қувончини бахш эт ва бизларни тақводорларга пешво қилгин” (Фурқон сураси, 74-оят), деб дуо қилишар эди.

ФАРЗАНДИНГИЗ УЧУН ИСТИҒФОР АЙТИНГ
Ота ўз зурриёди учун истиғфор айтиб, гуноҳларини мағфират
этишини жаннатда бирга қилишини сўраб, дуо қилиши лозим. Аллоҳнинг пайғамбари Яқуб алайҳиссалом болалари учун истиғфор айтиб шундай дейди: “Албатта, Раббимдан сизларни мағфират қилишини сўрайман. Албатта, мағфират қилувчи ва меҳрибон зот Удир” (Юсуф сураси, 98-оят).

ФАРЗАНДИНГИЗНИ ДУОИ БАД ҚИЛИШДАН САҚЛАНИНГ!
Оталар фарзандларини дуои бад қилишдан эҳтиёт бўлишлари лозим. Дуо ижобат бўладиган вақтга тўғри келиб қоладиган бўлса, бир умр афсус қилиб ўтишади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Ўз зиддингизга дуо қилманг, фарзандларингиз зиддига дуо қилманг, молу мулкингиз зиддига дуо қилманг. Яна Аллоҳдан ижобат бўладиган соатга тўғри келиб, дуоингиз қабул бўлиб қолмасин” (Имом Муслим ривояти).

ФАРЗАНДИНГИЗ ҚАЛБИГА АЛЛОҲ ВА РАСУЛИГА НИСБАТАН МУҲАББАТ УЙҒОТИНГ
Фарзандингизга Аллоҳ ва  Расулуллоҳ  соллаллоҳу алайҳи ва салламга муҳаббат қилишни ўргатинг. Фарзандингизга: “Еяётган таомимиз, яшаётган уйимиз, миниб юрган машинамиз ва биздаги барча нарса Аллоҳникидир. Биз бу дунёда ҳам, охиратда ҳам фақат Аллоҳнинг изни билангина бахт-саодатга эришишимиз мумкин, денг.

#Фарзанд_тарбияси
"Исломда оила" китобидан.
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺

​​#ФАРЗАНД_ТАРБИЯСИ

АЛЛОҲГА ТАВАККУЛ ВА ДУОЛАРИМИЗ ИЖОБАТ БЎЛИШИНИНГ АЙРИМ ШАРТЛАРИ

Фарзандларингизни боғчами, мактабми, олийгоҳгами кузатар экансиз доим уйдан чиқишлари олдидан дуо қилишни унутманг.  Агар фарзандларингиз хали кичик бўлсалар уларга ўргатингки, улар хам сизни эшитиб қўлларини очиб омин деб турсинлар. (Зеро  улар хам бир кун ота ёки она бўлганларида шундай қилсалар ажаб эмас...)

#Дуода - «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Аллоҳим, фарзандимни Ўзингни паноҳинга омонат топширдим, Ўзинг фарзандимни, хар ҳил балолардан, фалокатлардан, касалликлардан, ёмон ниятли инсонлардан, инсу-жинслардан, жами осмону-ер балоларидан асрагин. Сен асрасанг, хеч ким ва хеч нарса зарар келтира олмайди, Сен асрамасанг, хеч ким ва хеч нарса асра олмайди, Ўзингга таваккул килдим. Амин!» деб дуо қилиб, кузатинг ва кўнглингизни хотиржам қилаверинг, ин шаа Аллоҳ ХЕЧ ҚАНДАЙ ЗАРАР ЕТМАЙДИ.

Лекин буни шартлари бор. Аллоҳ асрашига чин диладан ишонган холда дуо қилинг. Базилар-«Барибир қўрқаманда..., кўча тўла мошина, хар хил одам бор» ва хо казолар деганларини эшитиб қоламиз. Бу каби шайтон васвасаларини кўнгилдан чиқарган холда дуо қилинг, дуо чин Аллоҳга таваккул ва кучли ишонч билан, бўлсин «...МИКИН» деган нарса қалбимизда бор экан дуоларимиз чин қалбдан бўлмайди.

Дуо ижобат бўлиш шартларидан яна - Аллоҳга чин иҳлос ва покиза қалб билан бўлмоғи хам шарт. Яни, инсонни бошқа инсонларга нисбатан қалбида - Хасад, гина, ёмон кўриш, араз, кечиримли бўла олмаслик (хохламаслик) каби иллатлардан қалбини поклаши керак. Бошқаларни дуоибат қилишидан олдин аввало ўша ёмонлик ўзига уришини ўйлаб Аллоҳдан қўрқиши керак. Чунки елкамиздаги икки фаришта бошқалар хаққига қилган хар бир дуоимизда у хох яхшилик хох ёмонлик бўлсин “сенга хам шундай бўлсин” деб дуо қилиб тўрадилар. Яна инсон барча мўмин-мусулмонлар, етимлар, беморлар, фарзанд талаблар, қарздорлар, мискин ва бечоралар ва хо казолар хақларига дуо қилмай, фақат ўзим бўлай деб дуо қиладиган бўлса хам дуоси ижобат бўлмаслиги мумкин. Валлоҳу аълам.

Унутмайлик, барчага яхшиликлар сўраб дуо қилиш, инсонни ўзига келадиган яхшиликлар зиёда бўлишига сабаб бўлади ин шаа Аллоҳ.

Аллоҳим барчамизни дуоси тез ижобат бўладиганлар қаторидан қилсин. Амин!

Дўстларингизга ҳам улашинг