EskiObod_Uz
141 subscribers
4.64K photos
3.06K videos
115 files
10.3K links
🕋 🕌Ў.М.И Наманган вилояти Вакиллиги Янгиқўрғон Тумани "Эскиобод" жомеъ масжиди.
🕋Таклиф ва саволлар учун:
@EskiObod_masjidi га мурожат килинг.
🕋Эскиобод масжиди расмий группаси:
https://t.me/Ilmiy_Suhbat_
Матбуот хизмати ходими
Абдусалом Йу́лдошев
Download Telegram
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ

Жума айёмингиз муборак бўлсин.

Абу Мусо ал-Ашъарий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Аллоҳ таоло қиёмат куни ҳафта кунларини ўз ҳайъатида қайтаради. Жума кунини нур сочиб турган гуллар ҳайъатида келтиради. Жума намозига чиқадиган кишилар худди келинчакни куёвининг ёнига олиб кетаётгандек атрофини ўраб борадилар. Жума уларга зиё тарқатиб туради. Унинг зиёсида юриб оладилар. Ранглари қордек оппоқ, ҳидлари мушки анбардек, Кофур тоғларида шўнғиб борадилар. Уларга инсону жинлар ҳавас билан қараб туради. То жаннатга киргунларича кўзларини узмайдилар. Уларга ҳеч ким аралаша олмайди, фақат савоб учун азон айтганларгина уларга эргашадилар".

Аллоҳумма солли ва саллим ва барик  ала саййидина Муҳаммад.


▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
🌏@eskiobodmasjidi
🍃🌹🍂ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🍂🌹🍃

🌸🌸•Роббимиз - Аллоҳ
🌸🌸•Динимиз - Ислом
🌸🌸•Қибламиз - Каъба
🌸🌸•Айёмимиз - Жума
🌸🌸•Фарзимиз - Намоз
🌸🌸•Қарзимиз - Закот
🌸🌸•Орзуимиз - Ҳаж
🌸🌸•Амалимиз - Савоб
🌸🌸•Тилимиз - Тақво
🌸🌸•Нафратимиз - Зино
🌸🌸•Севганимиз - Ҳайит
🌸🌸•Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
🌸🌸•Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!

🌹🌹•Забони зикрдан тинмаганларга,
🌹🌹•Кибр тулпорига минмаганларга,
🌹🌹•Шайтон найранг қилса, синмаганларга,
🌹🌹•Жума муборак...

🍃🌹🌹ЖУМА МУБОРАК АЗИЗ ДИНДОШИМ.🌹🌹🍃

🍂🌹🍂АЛБАТТА БИРИНЧИЛАРДАН БЎЛИБ ТАБРИКЛАНГ🍂🌹🍂


▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
🌏@eskiobodmasjidi
Ассалому алайкум вароҳматуллоҳи вабарокатуҳ! Азиз диндошим, ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтишни унутманг !
Аллоҳумма солли ала саййидина Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам.

АЛЛОҲИМ, жума кунида, сендан енгиллик, ҳурсандчилик кутиб турган бандаларинг бор, уларга хушхабар бер.

Мени ва барча мусулмонларни бало ва ёмонликлардан асра Роббим! Ё Раббий! Йўлимиздан Сени унуттирадиган, Сенга ибодат қилишдан бизни тўсадиган инсонларни эмас, бизга ҳар доим Сени эслатиб, Сенинг эшигингга олиб борадиган қулларингни чиқар.

АЛЛОҲИМ, жума кунида, бизларни, ота-оналаримизни, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан, Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин! АМИЙН!
Яна бир бор
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

👇👇👇👇👇👇👇

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
🌏@eskiobodmasjidi
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

Жума учун ғусл қилиш.

Хушбўй нарсалар суртиш.

Чиройли кийимлар кийиш.

Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.

Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.

Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.

Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.

Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.

Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.

Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.

Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.

Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.


♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👇👇👇👇👇👇👇

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
🌏@eskiobodmasjidi
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
#Мақола

Эр хотин ўртасини бузиш— Жаннатдан маҳрумликдир.

Оила ҳаётнинг абадийлигини, авлодларнинг давомийлигини таъминлайдиган, эзгу урф-одатларимизни сақлайдиган, шу билан бирга, келажак насллар қандай инсон бўлиб етишишига бевосита таъсир кўрсатадиган тарбия ўчоғи эканини унутмаслигимиз даркордир.

➡️Батафсил ўқиш⤵️
http://ravza.uz/story/Er_xotin_urtasini_busish_jannatdan_mahrumlikdir

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
#Мақола

Давлат байроғига ҳурмат – эл-юртга ҳурмат

18 ноябрь – Ўзбекистон Республикасининг “Давлат
байроғи тўғрисида”ги қонуни қабул қилинган кун
Тарихда ҳар бир давлатнинг ўз байроқлари мавжуд бўлиб, давлатнинг асосий белгиларидан ҳисобланади. Давлат рамзлари ҳар бир мамлакатнинг мустақиллигини ифодаловчи муқаддас белгидир.

➡️Батафсил ўқиш⤵️
http://ravza.uz/story/Davlat_bayrogiga_hurmat_

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
ПАЙҒАМБАРИМИЗ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИ ЙИҒЛАТГАН ҲОДИСАЛАР

Коинот Сарвари соллаллоҳу алайҳи васаллам жанобимиз фақат қудсий сабаблар билан йиғлаганларини кўрамиз:
1. Аллоҳ қўрқувидан.
2. Қуръони каримни эшитиб.
3. Аллоҳ севгисидан.
4. Вафот этган кимсага марҳаматларидан.
5. Умматларига бўлган шафқатларидан йиғлаганлар.

УММАТЛАРИГА ШАФҚАТЛАРИДАН ЙИҒЛАШЛАРИ

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу ҳазратларидан ривоят қилади: «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазратлари Иброҳим алайҳиссалом ҳақларидаги:

رَبِّ إِنَّهُنَّ أَضْلَلْنَ كَثِيرًا مِّنَ النَّاسِ ۖ فَمَن تَبِعَنِي فَإِنَّهُ مِنِّي ۖ وَمَنْ عَصَانِي فَإِنَّكَ غَفُورٌ رَّحِيمٌ


«Парвардигорим, у бутлар кўпдан-кўп одамларни йўлдан оздирдилар. Бас, ким менга эргашса, ана ўша мендандир (яъни, менинг динимдадир). Ким менга
исён қилса, яна Ўзинг Мағфиратли, Меҳрибонсан (яъни, ундай кимсаларни ҳам Ҳақ Йўлга ҳидоят қилишга қодирсан)»
(Иброҳим сураси 36-оят мазмуни).

Исо алайҳиссалом ҳақларидаги:

إِن تُعَذِّبْهُمْ فَإِنَّهُمْ عِبَادُكَ ۖ وَإِن تَغْفِرْ لَهُمْ فَإِنَّكَ أَنتَ الْعَزِيزُ الْحَكِيمُ
«Агар уларни азобласанг, улар Сенинг (ожиз) бандаларинг. Агар уларни мағфират қилсанг, албатта Сен Ўзинг Қудрат, Ҳикмат эгасидирсан
» (Моида сураси 118-оят
мазмуни)
оятларни ҳам тиловат қилдилар.

Кейин қўлларини кўтариб: «Аллоҳим! Умматим, умматим...» деб йиғлай бошладилар.

Аллоҳ таоло Жаброил алайҳиссаломга амр қилди: «Эй Жаброил! Расулим Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнига бор! Раббинг унинг нима учун йиғлаганини яхши билади, сен ундан нима учун йиғлаганини сўра!»

Жаброил алайҳиссалом Жанобимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб, нима учун йиғлаганларини сўрадилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаброил
алайҳиссаломга сабабини айтдилар. Ҳар нарсани яхши билувчи Аллоҳ таоло Жаброил алайҳиссаломга амр қилди: «Эй Жаброил! Муҳаммаднинг ёнига бор! Унга: Албатта, Биз яқинда умматинг ҳақидаги нарсадан сени рози қиламиз ва сени унутмаймиз, дегин!»
(Муслим, «Саҳиҳ», 301).

«ПАЙҒАМБАРИМИЗНИ ЙИҒЛАТГАН ҲОДИСАЛАР» китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Аллоҳнинг ҳаққи

Банда Аллоҳ таолога нисбатан бўладиган ақидани мукаммал эгаллаб, У Зотнинг ҳақларини адо этиб, шариатга тўлиқ амал қиладиган бўлганидан кейин яна бир неча одобларни ўрнига қўйиш керак бўлади.
Имом Найсабурий ўша одобларни ўн иккита дейдилар:
1. Қалб поклиги.
Бунда қалбни Аллоҳ таолодан бошқа нарсадан поклаш кўзда тутилган.
2. Сирнинг поклиги.
Худди шу покликдан сўнг мушоҳада аҳлидан бўлишга эришилади.
3. Садр – кўксининг поклиги.
Бунга ҳар доим ражо ва қаноат хислатларини ўзида мужассамлаштириш ила эришилади.
4. Руҳ поклиги.
Бунга ҳаё ва виқорни муҳофаза қилиш ила эришилади.
5. Ботин – қорин поклиги.
Бунга ҳалол луқмага диққан ила амал қилиш ҳамда иффатли бўлиш туфайли эришилади.
6. Бадан поклиги.
Бунга шаҳватларни тарк этиб, ҳойи-ҳавасни синдириш ила эришилади.
7. Икки қўлнинг поклиги.
Бунга ҳаромдан сақланиш ва фақат ҳалолларни ушлаш ила эришилади.
8. Маъсиятлардан покланиш.
Бунга гуноҳлардан тавба қилиб, надомат чекиш ила эришилади.
9. Тилнинг поклиги.
Бунга зикр ва истиғфорда бардавом бўлиш ила эришилади.
10. Камчиликлардан покланиш.
Бунга камчиликка йўл қўйишдан қўрқиб туриш ва Аллоҳ таолодан яхши оқибат умидида бўлиш ила эришилади.
11. Ҳар бир ишда эҳтиёт бўлиш.
12. Салафи солиҳлар каби барча яхшиликларга ҳозир бўлиб туриш.
Машойихлар “Исро” сурасидаги
“Ўзинг билмаган нарсага эргашма! Албатта, қулоқ, кўз ва дил – ана ўшаларнинг барчаси сўралажак нарсалардир”, оятидан инсоннинг ҳар бир аъзосининг ўзига хос одоби борлигини исбот қилганлар. Улар: “Аллоҳ таолога нисбатан бўлган ҳусни одоб сенинг аъзоларингдан ҳар бирининг Аллоҳ азза ва жалланинг розилигидан бошқа нарса учун ҳаракатланмаслигидир”, дедилар.

“Руҳий тарбия” китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
📌 КУНЛИК РЕЖА❗️

1. Беш вақт намозни ўз вақтида ўқиш.

2. Фарз намоздан олдинги ва кейинги суннатларни ўқиш.

3. Бомдоддан кейин тонгги зикрлар ва шомдан олдин кечки зикрларни мукаммал ўқиш.

4. Ҳар куни бир жуз (пора) Қуръондан тиловат қилиш. Уни бўлиб бўлиб, ҳар намоздан кейин ўқиса ҳам бўлади.

5. Уйқудан олдин таҳорат олиш ва “оятал курсий”ни ўқиш. (Ушбулар тонг отгунча шайтонлар ёмонлигидан сақлайди).

6. Зуҳо (чошгоҳ) намозини икки ёки тўрт ракат ўқиш.

7. Кун бўйи тили Аллоҳнинг зикри билан банд бўлиш.

8. Хуфтондан кейин (тунда уйғониб) кичик сураларни тиловат қилиб бўлсада таҳажжуд намозини ўқишга ҳаракат қилиш.


🔗 Бу маълумотни имкон қадар тарқатинг-ки, унга ким амал қилса савобига сиз ҳам шерик бўласиз!

♻️Дўстларингизга ҳамх улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
🌏@eskiobodmasjidi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ 🌹
🌹 ва Роҳматуллоҳ 🌹
🌹 ва Барокатуҳ 🌹

#ХАЙРЛИ_ТОНГ 🌞🌅

🤲🏻 ЭРТА ТОНГДА ЭНГ ЯХШИ НИЯТ!

Роббим сизни ўзининг уйи Каъба атрофида айланиб тавоф қилишлик неъматига насиб айласин‼️🤲🏻

🌸① Оддий ва хатарли касалликлардан асрайдиган САЛОМАТЛИК;

🌸② Йўқотган нарсаларимиздан беҳожат қиладиган ҚАНОАТ беришингни сўраймиз!!!

🌹Кунингиз ҳайрли, барокатли, машаққатсиз, сокин ўтсин!🤲

👉
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
🌏@eskiobodmasjidi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#Ихтилоф

#Мавзу: Такфир ҳақида

Ғайратжон Асабоев,
Янгиқўрғон тумани Эскиобод жоме масжиди имом-хатиби

🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
👥 ГУРУҲИМИЗ: @SOF_TALIMOTLAR
#Мақола
#Мотуридия

Нега ҳанафия эмас, мотуридия дейилади?

Имом Мотуридий фиқҳда Имом Абу Ҳанифа мазҳабида бўлганидек, эътиқодий қарашлари ҳам у зотнинг ақидага оид асарлари асосида шаклланган. Шунинг учун ҳам баъзи асарларда мотуридийларни ҳанафийлар деб ҳам аталган. Масалан, Ҳасан ибн Абдул Муҳсин Абу Азба “Равзатул баҳия фийма байнал Ашаироти вал Мотуридия” (Ашъарийлар ва Мотуридийлар ўртасидаги гўзал чаманзор” асарида мотуридийларни ҳанафийлар деб атаган.

Шу ўринда модомики Абу Мансур Мотуридий ақидада Имом Абу Ҳанифага эргашган бўлса, нега ақидада ҳам ҳанафия мазҳабидамиз дейилмасдан, мотуридия мазҳабидамиз дейилади? деган ҳақли савол пайдо бўлади. Бу саволга Доктор Али Абдулфаттоҳ Мағрибий “Имому Аҳлис сунна вал жамоа Абу Мансур Мотуридий ва арооуҳул каламия” (Аҳли сунна вал жамоа имоми Абу Мансур Мотуридий ва унинг калом илмидаги қарашлари) асарида батафсил жавоб берган бўлиб, жавобнинг хулосаси қуйидагилардир: “Абу Ҳанифадан кейин у зотнинг даврларида бўлмаган карромия ва ботиния сингари янги фирқалар пайдо бўлган. Бундан ташқари Абу Мансур Мотуридийдан илгари маърифатуллоҳ сингари айрим масалалар эҳтиёж бўлмагани сабабли ҳали таҳқиқ қилинмаган эди.

Шунингдек, Абу Ҳанифа даврида Аллоҳ таолонинг сифатлари тўғрисидаги ҳамда тавҳидни исбот қилиш ва унда ақлнинг тутган ўрни қай даражада экани ҳақидаги масалалар батафсил баён қилинмаган эди. Бир сўз билан айтганда калом илми тўлиқ шаклланиб улгурмаган эди. Қолаверса калом илми Абу Мансур Мотуридийдан илгари Аҳли сунна вал жамоа уламолари наздларида мақбул илм саналмас, балки ман қилинган илм ҳисобланар эди. Абу Мансур Мотуридийнинг таҳқиқлари туфайли бу илм мақбул илмга айланди. Демак, Абу Мансур Мотуридий ақидада Имом Абу Ҳанифанинг тутган йўлларини фақатгина шарҳлаб бериш билан кифояланган эмас, балки алоҳида ўзига хос янги йўлга асос солган олимдир. Шунга кўра ҳанафия мазҳабида фиқҳда Абу Ҳанифага, ақидада Мотуридийга мурожаат қилинади”.

Янгиқўрғон тумани "Эскиобод" жоме масжиди имом хатиби Ғайратжон Асабоев

🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
👥 ГУРУҲИМИЗ: @SOF_TALIMOTLAR
#Ҳадис

Қасам – ғазабга сабаб

Абдуллоҳ ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)дан. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай дедилар: “Ким мусулмон кишининг молини олмоқ учун ёлғондан қасам ичса, Аллоҳ таолони қиёмат куни унга қарши ғазабнок ҳолда топади” (Имом Бухорий, Имом Муслим ва Имом Термизий).

"Тижорат ҳақида 40 ҳадис" китобидан.

🔗 Улашинг:

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
🌏@eskiobodmasjidi
​​#Ҳадис

Аллоҳнинг ҳимояси, раҳмати ва муҳаббатига сазовор қиладиган амал.

Ибн Аббос розийаллоҳу анҳу ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимда уч (хислат) бўлса, Аллоҳ уни Ўз паноҳига олади, раҳмати билан ўрайди ва муҳаббатига дохил қилади”, дедилар. Шунда: “Эй Расулуллоҳ, ўша хислатлар қайсилар?” дейилди. У зот: “Кимга берилганида шукр қилса, (интиқом олишга) қодир бўла туриб кечириб юборса ва ва ғазабланида ҳам мулойим бўлса (ана ўша фазилатга эришади)”, - дедилар”.
Имом Ҳоким ва Байҳақий ривояти.


Шарҳ: Ушбу ривоятда бандани Аллоҳнинг ҳимояси, раҳмати ва муҳаббатига сазовор қиладиган уч хил амал ҳақида хабар қилинмоқда. Яъни, кимга неъмат берилганида шукр қилса, уни Аллоҳ рози бўладиган жойларга сарфласа, ким интиқом олишга қодир бўла туриб, ўзгалар айбини кечира билса, хато қилган одамни жазоламаса ва ғазаби чиққанида ўзини босиб, худди жаҳли чиқмагандек мулойимлик қила олса, ана шундай банда Аллоҳнинг раҳматига эришади. Аллоҳнинг раҳматига эришган бандани У Зот ҳимоясига олади. Аллоҳ фақат Ўзи яхши кўрадиган бандаларигагина раҳматини нозил қилади.

🔗 Улашинг:

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
🌏@eskiobodmasjidi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
УЧ ФАЗИЛАТ МАҚОМИНИ ОЛГАН ЖАННАТ АҲИЛЛАРИ ҲАҚИДА
〰️〰️〰️〰️〰️〰️
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ
Термизий.


♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Каналга аъзо бўлинг!
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
🌏@eskiobodmasjidi
​ҲИСОБИ ҚИЛИНАДИ

Ҳазрати Мусо алайхиссалом Парвардигорга мурожаат қилиб шундай дедилар:
– Роббим, менга дўстларингдан бирортасини кўрсат!
Парвардигор айтди:
– Эй Мусо, анави тоққа чиқ, у ерда ғор бор, унда бир одам яшайди. Ўша ғорни макон тутган одам Менинг дўстимдир - деди.
Ҳазрати Мусо алайхиссалом тоққа чиқиб, ғорга кирдилар. Қарасалар, у ерда бир одам очликдан беҳол ётибди. Боши остида ғиштдан ёстиғи, ёнида жойнамози, яна биргина тўни бор, бошқа ҳеч вақоси йўқ бир фақир киши экан. Ҳазрати Мусо алайхиссалом:
– Роббим, шу фақир одам Сенинг дўстингми? – деб сўрадилар. Шунда Парвардигор:
– Эй Мусо, азаматим ва қудратим ҳаққи, шу одам дўстим бўлса-да, эгнидаги кийими, ёстиқ қилган ғиштининг ҳисобини бермагунича жаннатга қўймайман, – деди.



ҲА АЗИЗ ДИНДОШЛАРИМ ҲАТТО ҲАР БИР ОЛГАН НАФАСИМИЗНИ ҲАМ , ҲИСОБ КИТОБ ҚИЛАДИГАН КУН БОР!

ҲЕЧ БИР ИНСОН БИР БИРИГА ЗУЛМ ҚИЛИШГА ҲАҚҚИ ЙЎҚ! ҲИСОБ КИТОБ ҚИЛГУВЧИ АЛЛОҲ БОР!
ИНШААЛЛОҲ.


▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
🌏@eskiobodmasjidi
​​🌺🌺СУННАТ НИМА?🌺🌺

🌱Аввало «Суннат» ўзи нима эканлигини билиб олиш лозим. Суннат ва Ҳадис бир-бирининг ўрнида ишлатиб келинган истилоҳлардир. Уларга яхшилаб диққат қилинса, Ҳадис хосроқ, Суннат умумийроқ эканлиги кўринади.

«Ҳадис» араб тилида «гап-сўз» маъносини англатади. Демак, ҳадис деганда, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг айтган гап-сўзлари кўзда тутилади ва тушунилади.

📖Ҳадис илми билан шуғулланувчи олимни муҳаддис деб атаймиз. Муҳаддислар асосан, ҳадисни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан қайси йўллар билан, кимлар орқали ривоят қилиниб, ўзларигача етиб келганини аниқлайдиган олимлардир. Улар бу улкан масъулиятли ишни амалга оширишда жуда ҳам аниқ ва ишончли йўлларни танлашган. Мазкур услуб ва илмий йўллар инсоният тарихида умуминсоний (гуманитар) илмларга асос бўлган.

💭«Суннат» сўзи араб тилида «тарийқат – маънавий йўл» деган маънони англатади. «Фалончининг суннати» деганда, ўша одамнинг ҳаётий йўли тушунилади. Шундан келиб чиқиб, «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари» деганда, у зотнинг тарийқатлари, йўлларини тушунамиз.

📝Суннат муҳаддислар истилоҳида қуйидагича таъриф қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан асар бўлиб қолган гап, иш, тақрир, халқий (тана тузилиши), ахлоқий сифатлар ва таржимаи ҳолга тегишли маълумотлар «Суннат» дейилади».

Ушбу таъриф Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан асар бўлиб қолган ва ишончли манбалар орқали ривоят қилинган бир неча хил нарсани ўз ичига олмоқда ва ўша нарсаларнинг тўплами «Суннат» деб номланишини англатмоқда.
——————————————————-
📚«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
🌏@eskiobodmasjidi
Ё Расулуллоҳ
Қанча йиллар ўтди, замонлар ўтди,
Қанча файласуфлар-у, олимлар кетди.
Сизни қалбиммиздан ўчирмас Аллоҳ,
Сизни кўрмай севдик Ё Расулуллоҳ.

Охирги сўзинггиз умматим булди,
Бу сўздан кўзлар ҳам ёшларга тўлди.
Сизга таъриф ёзишга етмайди сиёх,
Сизни кўрмай севдик Ё Расулуллоҳ.

Умринггиз ўтди ҳар лахза ғамда,
Шунда ҳам қилдинггиз табассум ҳанда.
Униб ўсгандир сиз теккан гиёҳ,
Сизни кўрмай севдик Ё Расулуллоҳ.

Сиз айтган сўзлар ҳадисда аён,
Ҳақ йўлга бошлайди минг йилдан буён.
Сизга азизликни бергандир Аллоҳ,
Сизни кўрмай севдик Ё Расулуллоҳ.

Кўрмадик сизни бу дунёда биз,
Жаннатда дийдорни берсинда Аллоҳ.
Абдусаломдан сизга чиройлик бир сўз,
Сизни кўрмай севдик Ё Расулуллоҳ.

ЭскиОбод жомъе масжиди админи
Абдусалом Ёʻлдошев
ОНАСИ БОРНИНГ

Ғамим бисёр деса,ишонманг,
Бахти бордир онаси борнинг,
Ҳеч йўқса бир инсон олдида,
Қадри бордир онаси борнинг.

Йўлларига муштоқ қаровчи,
Ҳориб келса бошин силовчи,
Нон сўраса, жонин берувчи
Марди бордир онаси борнинг.

Бўлса ҳамки уйда,кўчада,
Турфа таом ютса нечада,
Дастурхоннинг битта бурчида
Ўрни бордир онаси борнинг.

Тўлса, тўлар тўкилмас сира,
Қоқилса ҳам, йиқилмас сира,
Дунёлардан ўкинмас сира,
Сабри бордир онаси борнинг

Умр -ғамгоҳ,минг ташвиш ўтар,
Гоҳ ютказар, гоҳида ютар,
Бошин қўйса,дардин аритар
Кўкси бордир онаси борнинг.

Қарамайди ёмғир,қорга ҳам,
Фарзанд деса кўнар дорга ҳам,
Сотмайдиган олтин,зарга ҳам,
Дўсти бордир онаси борнинг.

Ғариб эмас, ночор эмас у,
Шаҳаншоҳдир, маликадир у,
Муштипарин кўнглида мангу
Тахти бордир онаси борнинг.

Ғамгусордир меҳрибон она,
Садоқатда танҳо, ягона,
Яратгандан чексиз шукрона
Қарзи бордир онаси борнинг.

Ғамим бисёр деса,ишонманг,
Бахти бордир онаси борнинг,
Ҳеч ўйланмай жонини берар
Марди бордир онаси борнинг!..

Абдусалом Йулдашев
Висол.
Сени ишқингда бу жоним ҳаста,
Сенга етишмоққа умрим пайваста.
На қилай руҳим сени истаса,
Аллоҳим жаннатда юзингни кўрсат.

Қилгин юзиммизни дўзахга харом,
Бўлмасин бандангга жаннатинг армон.
Ўзинг дард бергувчи, ўзингсан дармон,
Аллоҳим жаннатда юзингни кўрсат.

Бандамиз хатодан ҳоли эмасмиз,
Сен билган илмни бизлар билмасмиз.
Сени севдик, сенга муштоқмиз,
Аллоҳим жаннатда юзингни кўрсат.

Расули Акрамнинг уммати қилдинг,
Бизни бандаларнинг олийси билдинг.
Сени қулинг бўлдик, сен бизни суйдинг,
Аллоҳим жаннатда юзингни кўрсат.

Сенга товба қилиб, истиғфор айтиб,
Мағфират сўраймиз фақат ўзингдан.
Сен қайтарганингдан бизлар ҳам қайтиб,
Чиқмаймиз сен айтган барча сўзингдан.

Мустаҳкам қил бизни ўзинг динингга,
Иймон келтирамиз фақат ўзингга.
Абдусалом муштоқ сенинг юзингга,
Аллоҳим жаннатда юзингни кўрсат.

ЭскиОбод жомъе масжиди админи
Абдусалом Юлдашев
18.05.2020