EskiObod_Uz
125 subscribers
4.85K photos
3.14K videos
115 files
10.7K links
🕋 🕌Ў.М.И Наманган вилояти Вакиллиги Янгиқўрғон Тумани "Эскиобод" жомеъ масжиди.
🕋Таклиф ва саволлар учун:
@EskiObod_masjidi га мурожат килинг.
🕋Эскиобод масжиди расмий группаси:
https://t.me/Ilmiy_Suhbat_
Матбуот хизмати ходими
Абдусалом Йу́лдошев
Download Telegram
#Аёллар_саҳифаси

Аёлингизнинг таомини мақтаб туринг.

Шайхул ислом, Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:
Менинг ҳазратим Доктор Абдулҳай раҳматуллоҳи алайҳ бир куни бир ажойиб воқеани сўзлаб бердилар: Менга тааллуқли кишилар ичида бир жаноб бор эди. Аёли иккиси менинг мажлисимга келиб турар эди ва бироз ислоҳий алоқа ҳам ўрнатилган эди. Бир куни икковлари мени уйларига таклиф қилдилар. Шундай қилиб, мен уларнинг уйларига бордим. Бориб таом едим ва таом жудаям яхши тайёрланган эди.
Ҳазратимизнинг доимий одатлари шу эдики, қачонки, таом есалар, таомдан кейин, руҳланиши ва қалби севиниши учун, сиз жуда яхши таом пиширибсиз деб таом пиширган аёлни мақтаб қўяр эдилар.
Шундай қилиб, Ҳазрат таомни еб бўлдилар. Ўша аёл парда ортига келди ва Ҳазратга салом берди. Шунда, Ҳазрат, сиз жудаям лаззатли ва яхши таом пиширибсиз, таомни еб маза қилдим дедилар.
Ҳазрат айтадиларки, мен шу гапни айтганимда, парда ортидан ўша аёлнинг пиқир-пиқирлаб йиғлаган овози эшитилди. Мен эса ҳайрон бўлиб қолдим. Қайси гапим унга оғир ботгани ва қалбини парчалаганини билмай қолдим. Шунда, мен: "Нима гап? Нега йиғлаяпсиз"? деб сўрадим. У йиғисини зўрға тўхтатганча: "Ҳазрат! Бугун мен эрим билан бирга яшаётганимга қирқ йил бўлди. Лекин шунча муддат ичида хечам мен унинг тилидан “бугун таом яхши бўлибди” деган гапни эшитмадим. Ҳозир сиздан бу гапни эшитиб, менга йиғи😢 келиб кетди" деди.

"Ислаҳий хутбаат” китобидан

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
🌏@eskiobodmasjidi