#Мақола #Мотурудий #Раддия
#Мавзу: АҚИДАДА ҚАБР АЗОБИ.
Ҳар бир Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган мўмин банда борки сирот кўприги хақида гапирилса қалбимизди қўрқув эгаллайди у ердан ўтишликда оёғларим тойилмасмикан,Аллоҳ таоло мўмин бандалари учун вада қилган жаннат тамон ўтаоламанмикан деган қўрқув ва умидда бўлади. Буюк зотлар айтадилар инсон шу дуё хаётида сирлт кўпригидан ўтадилар яъни қуръонга ва хадисга амал қилиб шариатнинг йўлидан ташқарига чиқмай яшаса, ислом дини йўлидан тойилмаса инша Аллоҳ қиёмат кунидаги катта имтихон бўлган сирот кўпригидан ҳам тойилмайди.
Ҳар бир мусулмон борки, Аллоҳнинг ягоналигини сидқидилдан тасдиқ қилиб, тили билан тавҳид калимасини айтади. Шунингдек, у Аллоҳнинг фаришталари, китоблари, Пайғамбарлари, қиёмат кунига, тақдирнинг яхши- ёмони Аллоҳдан эканлигига ва ўлгандан сўнг қайта тирилишга ишонмоғи шартдир Бу эса имон дейилади.
Шу билан бир қаторда ҳар бир мусулмон киши қабр ҳаёти ва азоби борлигига ишониши лозимдир. Дунё ва охират ўртасида бошқа бир ҳаёт бўлиб, у барзах ҳаёти, яъни, қабр ҳаётидир.
Қабр ҳаёти ўзига хос бир ҳаётки, у ҳар хил сир-асрорларга, ғаройиб воқеа-ҳодисаларга бой бўлиб, ҳали тириклардан бирон-бир кимса уни ўзида синаб кўрган эмас. Мусулмон киши қабр ҳаёти ҳақидаги маълумотларни Аллоҳнинг китоби ва охир замон Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг суннатларидан олиши керак.
Яна қабрда шундай кўз кўриб қулоқ эшитмаган ғаройиботлар бор. Улар охиратга тааллуқли ҳодисалардир.
Масалан, қабрнинг кенг ёки тор, ёруғ-равшан ёки олов бўлиб ловуллаб туриши сингари ҳодисалар шунга мисол бўла олади.
Хадис келтирилади
Инсонлар қабрларда азобланиб ётган ўликларни кўра олишганида ғайбга имон келтиришнинг ҳеч бир қизиғи қолмасди. Шундан кейин ҳам, яъни, азобни ўз кўзи билан кўргач, инсонлар ичида бирорта динни ёлғончи дегувчи кофир кимса қолармиди? Унда бандаларни яратишдан кўзланган ҳикмат қайда қолар эди? Ахир илоҳий ҳикмат ким кофир, ким мўмин бўлишини синаб кўришдан иборат-ку.
Норин туман "Умархўжа эшон" масжиди имом хатиби Бобохўжаев Мухаммадшокир.
🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR