ERON-AFGʻON FILOLOGIYASI
567 subscribers
5.9K photos
883 videos
71 files
2.11K links
Kafedraning talaba, magistrant va ustozlariga kafedraga oid tezkor xabar va yangiliklarni etkazish uchun ushbu kanal ochilgan.
Download Telegram
​​#ОТМ_янгиликлари

Ўзбекистонлик талабалар Индонезияда ғолиб бўлди

Индонезиянинг
Таълим ва маданият вазирлиги томонидан “Bulan Bahasa dan Sastra – 2020” (Тил ва адабиёт ойлиги – 2020) номли халқаро тадбир ташкил этилди.

Тадбир доирасида “Festival Handai Indonesia” (Индонезия дўстлик фестивали)нинг ҳикоя сўзлаб бериш, нотиқлик санъати, қўшиқ куйлаш, шеър ўқиш, актёрлик маҳорати, аския ва репортаж олиб бориш каби 7 турдаги онлайн мусобақалари ўтказилди.

Ушбу мусобақаларда 30 та мамлакатдан 100 нафардан зиёд талаба, жумладан, Тошкент давлат шарқшунослик университети талабалари ҳам қатнашди.

Университетнинг Хорижий мамлакатлар иқтисодиёти ва туризм факультети иккинчи босқич талабаси Шаҳзод Тўлаганов репортаж олиб боришда аъло натижа кўрсатиб, биринчи ўринни эгаллади.

Нотиқлик санъати мусобақасида ушбу факультет учинчи босқич талабаси Бекзод Абдувоитов совриндорлар сафидан жой олди. Ҳозирда у университетлараро алмашинув дастури бўйича Индонезиянинг Ислом Маланг университетида онлайн тарзда таҳсил олмоқда.

Талабларнинг ушбу муваффақиятида университет профессор-ўқитувчилари, қолаверса, Индонезиядан таклиф этилган икки нафар волонтёр Алфред Боби Тангконда ва Дви Харианинг хизматлари катта.

28 октябрь куни фестивалнинг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди. Унда ўзбекистонлик талабаларга Индонезия таълим ва маданият вазирлиги томонидан пул ва қимматбаҳо совғалар топширилиши белгиланди.

Маълумот учун, яқинда Тошкент давлат шарқшунослик университети ва Индонезиянинг Ислом Маланг университети ўртасида онлайн меморандум имзолаш маросими ўтказилган эди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g