ERONSHUNOSLIK VA AFGʻONSHUNOSLIK OLIY MAKTABI
638 subscribers
6.14K photos
923 videos
73 files
2.19K links
Kafedraning talaba, magistrant va ustozlariga kafedraga oid tezkor xabar va yangiliklarni etkazish uchun ushbu kanal ochilgan.
Download Telegram
Forwarded from SHARQDAN XABARLAR
#тонг_янгилиги
⚡️⚡️⚡️

Ниҳоят онлайн дарслардаги асосий муаммо - интернет трафиклари масаласига алоқа операторларидан ечим таклиф қилиняпти.

UZTELECOM GSM алоқа оператори талаба ва ўқитувчиларга мўлжалланган “ТА'LIM” тариф режасини ишлаб чиқибди.

Талабалар ва ўқитувчилар энди атиги 34 минг 900 сўм эвазига:
— 8 000 МБ интернет трафик;
— “TA’LIM” тариф режасидаги қўнғироқларга 1000 дақиқа, Ўзбекистон бўйлаб қўнғироқлар учун 300 дақиқа;
— 500 SMS олишлари мумкин.⠀

Бундан ташқари, “TA’LIM” тарифига уланганлар учун 5000, 8000 ва 12000 МБ пакетларга 20% гача, ZiyoNET хизматига абонент тўлови учун эса 50% чегирма ҳам берилган.

Компания вакилларининг айтишича, “ТА'LIM” тариф режасида талабалар ва профессор-ўқитувчилар масофавий таълим олиш учун Ўзбекистон ОТМлари, вазирликлар, идоралар, илмий-услубий марказларининг 100дан ортиқ ўқув ва ахборот платформаларига шу билан биргаликда веб-сайтларига интернет-трафикни сарф қилмасдан мутлақо бепул киришлари мумкин.

Мана шуниси жуда яхши иш бўлибди!

➡️@sharq_xabar
Кузатув

Истеъдодсизлар ўз йўлини топиб олаверади, сиз истеъдодни ҳимоя қилинг, асранг, деган фикрда катта ҳикмат бор. Чунки истеъдоднинг тугилган мушти бўлмайди, кўнгли жуда бўш бўлади. Шу учун истеъдодли одамлар ҳамиша бой бериб келишган. Гўзалликнинг иродаси мўрт. Курашувчанлик эзгулик учун мисоли бир бегона ўт, у бу дағалликни ўз бағрига сиғдиролмайди. Истеъдод эгаси одамлар билан эмас, асосан ўз хаёли, ўзлиги билан банд. Унга орзусидаги мукамалликка интилишига халал беришмаса бўлди. Бу мукаммалликни истеъдодсизлар ўз даражасида — карьера, шон-шуҳрат, обрў-эътибор ва яна алламбало деб тушунишади.

Баҳодир Йўлдошев

@eron_afg
Forwarded from ShF murabbiylari kanali
ERONSHUNOSLIK VA AFGʻONSHUNOSLIK OLIY MAKTABI
Photo
👆Кафедрамизнинг 2020-2021 укув йили доирасидаги мураббийлари руйхати!
Forwarded from ShF murabbiylari kanali
Assalamu alaykum dars jadvali bugungi holat bilan
Forwarded from Xushnudbek.uz
Яхши хабар

Айтишларича, бугун Олий мажлис Қонунчилик палатаси фракцияларида "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"га қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳаси, хусусан, қонунчиликдан "ибодат либоси" атамасини чиқариб ташлаш масаласи муҳокама қилинган.

Жумладан, адлия вазири ўринбосари бу ўзгартишлар ортидан келиб чиқадиган ижобий натижалар, хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли ўзгартиришлар киритилиши масаласи ҳам кўриб чиқилиши тўғрисида гапирган.

Шахсан мен ушбу қонун лойиҳасини тўлиқ қўллаб-қувватлайман. Хусусан, "ибодат либоси" билан боғлиқ норма амалиётда шу пайтгача бирор ижобий фойда келтирмаган, аксинча нафақат виждон эркинлигини чеклаш ёки қийинчилик туғдириш, балки кимларгадир ёқмай қолган инсонларни "диний мақом" билан жазолаш учун ричаг бўлиб хизмат қилган. Сўнгги йиллардаги диний бағрикенглик бўйича қилинаётган ўзгаришларнинг мантиқий давоми сифатида мазкур ўзгариш Ҳукуматнинг ижобий имижига яхши таъсир қилиши, инсонларда ишончни янада мустаҳкамлаши табиий.


👉 @xushnudbek 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Афғонлараро тинчлик музокаралари
#uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Афғонистон томонидан Ўзбекистон ёки Марказий Осиёдаги бошқа мамлакатларга таҳдид пайдо бўлишига йўл қўймаймиз» – «Толибон» вакили

👉 https://kun.uz/71590126

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Хайрли тонгни Эрон нонуштаси билан бошланг!

@eron_afg
Forwarded from UzReport.news
Vazirlar Mahkamasi tarkibida "Davlat tilini rivojlantirish departamenti" tashkil etildi

👉 https://uzreport.news/society/vazirlar-mahkamasi-tarkibida-davlat-tilini-rivojlantirish-departamenti-tashkil-etildi

UzReport rasmiy sahifalari:

Telegram | Facebook | YouTube | Instagram
«Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди

Киритилаётган ўзгаришларга асосан, фуқаролар жамоат жойларида ибодат либосларида юришларига йўл қўйилмаслиги ҳақидаги чеклов олиб ташланмоқда.

👉 https://kun.uz/10479638

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Forwarded from Mirzo Qalandar (Mirzajon Qalandarov)
ما را به غمِ عشق همان عشق عَلاج است

👤 بیدل دهلوی

Ishqdan kelgan g'amimizga davodir o'sha Ishq

🎙Mirzo Qalandar
📒matn
#بیدل
#Bedil

@MirzoQalandar
Forwarded from Xushnudbek.uz
Контракт нархи қанча бўлди?

Пандемия шароитида аҳолининг тўлов қобилияти пасайишини ҳисобга олиб янги 2020/2021 ўқув йилида тўлов-контракт миқдори учун кундузги шаклда ўқийдиган барча талабаларга 10 фоиз чегирма берилиши маълум қилингандан сўнг кўпчилик бу имтиёз қандай қўлланиши ҳақида савол бермоқда.

Энг аввало айтиш жоизки, 10% чегирма стипендия оладиган талабага ҳам, стипендия олмайдиган талабага ҳам бирдек қўлланади.

Талабаларга янада тушунарлироқ бўлиши учун, аниқ жадвал асосида кўрсатишга ҳаракат қилдим.

Юқоридаги жадвалда БАКАЛАВР КУНДУЗГИ шаклдаги таълим учун контракт миқдори акс этган.

👉 МАГИСТРАТУРА КОНТРАКТ НАРХЛАРИ

Чегирмадан сўнг, Ўзбекистондаги давлат ОТМларида стипендиясиз энг арзон конракт 5 млн 771 минг сўмни ташкил қилмоқда. Маълумот учун: давлат ОТМларининг 80%ида айни шу миқдордаги контракт белгиланган.

Энг қиммат контракт эса 8 млн 828 минг сўмни ташкил этмоқда (ЖИДУни ҳисобга олмаганда).

P.S.: мазкур рақамлар расмий миқдор эмас, шунчаки менинг ҳисоб-китобларим.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сувдан қўрқмайдиган ва сузишни яхши кўрадиган болакай😅

@eron_afg
Forwarded from Mirzo Qalandar (Mirzajon Qalandarov)
در جان کُنمت جای
نه در دیده و دل ...
👤 مولانا


Ko'zlarimda, qalbimda emas,
jonimda bo'lursan doim
👤Mavlono Rumiy
#مولانا
#Rumiy

🎙Mirzo Qalandar
📒matn

@MirzoQalandar
«Толибон» ҳаракатининг вакили​: Афғонистон Ўзбекистон ёки Марказий Осиёдаги бошқа мамлакатларга хавф туғдирмайди.

@eron_afg
Аввалроқ Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида Афғонистон ҳукумати ва «Толибон» ҳаракати ўртасида инклюзив музокаралар бошлангани тўғрисида хабар қилинган эди.

Мазкур музокаралар доирасида «Толибон» ҳаракатининг Қатардаги сиёсий ваколатхонаси раҳбари Мулла Биродар Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги муносабатлар, шунингдек, минтақадаги вазият ҳамда ўзаро ҳамкорлик масалаларига алоҳида тўхталиб ўтди. ЎзА манбаси унинг сўзларини келтириб ўтди.

Мулла Абдул Ғани Биродар, «Толибон» ҳаракатининг Қатардаги сиёсий ваколатхонаси раҳбари:

– Ўзбекистон ўз ташқи сиёсатида Афғонистонда тинчлик ўрнатиш масаласига устувор масала сифатида қарашини яхши биламиз. Шу йилнинг февраль ойида ҳам Доҳада Ўзбекистон ташқи ишлар вазири билан афғон муаммосини ижобий ҳал этиш бўйича фикр алмашган эдик.

Тинчлик музокаралари доирасида Ўзбекистонда ҳам ташриф билан бўлганмиз ва қатор юзма-юз мулоқотларда қатнашганмиз. Шу ўринда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг афғон заминида тинчлик ва барқарорлик ҳукм суриши учун доимий равишда олиб бораётган саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаймиз. Жаноб Мирзиёевнинг тинчликни таъминлаш борасидаги кўрсатмалари, йўналишлари биз учун қадрли. Чунки расмий Тошкент бу ташаббуси билан нафақат Афғонистон ёки Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиё халқларига тинчлик ва осуда ҳаётни таъминлашни мақсад қилганини яхши биламиз. Бугун Ўзбекистон томони Афғонистонни қайта тиклаш ишларида ҳам фаол.

Ўзбекистон ташаббуси билан Афғонистонда амалга оширилаётган Мозори-Шариф – Кобул – Пешовар йўналиши бўйича темирйўл, Сурхон – Пули-Хумри электр узатиш линияси каби йирик лойиҳалар таҳсинга лойиқ. Ушбу хайрли ишлар Афғонистон учун ҳам зарур ва бу афғон иқтисодиётини кўтаришда муҳим туртки бўлишига ишонамиз.

Ушбу лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш учун ўзбекистонлик кўплаб мутахассислар Афғонистонда фаолият юритади. Уларнинг хавфсизлигини таъминлаш хам муҳим масала. Бу жиҳатни эътибордан четда қолдирмаган холда, асосий диққатни шунга қаратамиз.

Хабарингиз бор, бундан бир неча ой муқаддам, Доҳада Толибон ҳаракати ва АҚШ ўртасида тинчлик шартномаси имзоланди. Шу қадамларнинг ўзиёқ Толибон ҳаракати тинчлик тарафдори эканлигини кўрсатади. Биз келишув шартларини бажарамиз албатта. Шу нуқтаи назардан айтишим мумкинки, келгусида Афғонистон томонидан Ўзбекистон ёки Марказий Осиёдаги бошқа мамлакатларга хавф, таҳдид пайдо бўлишига йўл қўймаймиз.

Ишончим комилки, Ўзбекистон билан қўшничилик алоқалари янада мустаҳкамланади. Илиқ ва самимий муносабатлар ҳар икки мамлакат барқарорлиги учун хизмат қилади. Яна шуни алоҳида қайд этмоқчиманки, келгусида Афғон заминида радикал кайфиятдаги гуруҳ ва ташкилотлар, террорчилик гуруҳлари бўлишига йўл қўйилмайди. Тинчлик келишувида нафақат Толибон, балки Америка томонининг хам мажбуриятлари бор.

Унга кўра, расмий Вашингтон Афғонистондан ўз ҳарбий қўшинларини олиб чиқиб кетади. Ҳарбийлар мамлакатни тарк этгач, биз Афғонистонни осудалик, тинчлик уйига айлантирамиз. Мамлакатда барқарорлик ҳукм суришига эришамиз.

Сир эмас, сўнгги йилларда Афғонистонда ҳарбий ҳаракатлар туфайли вайронагарчиликлар кузатилди, афғон халқининг ҳаёти издан чиқди. Ана шу уруш талафотларини бартараф этишда қўшни мамлакатлар, хусусан марказий Осиёнинг йирик мамлакатларидан бири ҳисобланган Ўзбекистон томони яқиндан ёрдам бераётганини қадрлаймиз.

@eron_afg
🌙🌙🌙 ТАЪЗИЯ 🌙🌙🌙

"Таржимашунослик ва халқаро журналистика" кафедраси мудири ХОДЖАЕВА НИЛУФАР БЕКМУРАТОВНАнинг падари бузрукворлари БЕКМУРОД ОТАнинг вафотлари билан У кишига таъзия изҳор қиламиз. Метин ирода ва чексиз сабр тилаймиз!

НИЛУФАР БЕКМУРАТОВНА!

Таъзиямизни қабул қилинг.
Отангиздан ажралганингиз Сиз учун оғир жудолик эканини тушунамиз!

Сизга улкан сабр, саломатлик ва куч-қувват тилаймиз! Фарзандларингизга бош бўлинг.

Муҳтарам падари бузрукворингиз охиратлари обод бўлсин!

Инна лиллаҳи ва инна Илайҳи рожиъун!

@eron_afg