ERONSHUNOSLIK VA AFGʻONSHUNOSLIK OLIY MAKTABI
582 subscribers
6.03K photos
902 videos
71 files
2.16K links
Kafedraning talaba, magistrant va ustozlariga kafedraga oid tezkor xabar va yangiliklarni etkazish uchun ushbu kanal ochilgan.
Download Telegram
💥💥💥 "Эрон-афғон филологияси" кафедраси учун яна бир хушхабар‼️

Кафедра битирувчиси, "Шарқ филологияси ва таржимашунослик" факультетида узоқ йиллардан бери декан муовини вазифасида ишлаб келаётган, " Мумтоз филология ва адабий манбашунослик" кафедраси УСТОЗИ" - НОДИР НУРИДДИНОВИЧ РАҲМАТУЛЛАЕВ Олий ва ўрта махсум таълим вазирининг фаҳрий ёрлиғи билан тақдирланди!

НОДИР НУРИДДИНОВИЧ‼️
ФАҲРИЙ ЁРЛИҚ МУБОРАК БЎЛСИН, деймиз! Қилаётган меҳнатдарингиз қадр топган кун муборак!
Эрон-афғон филологияси кафедраси устоз-талабалари номидан муборакбод этамиз!
Юзингиз доимо ёруғ, тани-жонингиз омон бўлсин!
БАЙРАМ ВА ЁРЛИҚ МУБОРАК‼️

@eron_afg
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Eron-afg'on filologiyasi kafedrasi 3-kurs dariy-ingliz guruhi talabasi Saydullayeva Diloromning bayran tabrigi!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#қутловларимиз_сизга_азиз_устозлар

"Эрон-афғон филологияси" кафедрасининг азиз устозларини 1 - октябрь "Ўқитувчи ва мураббийлар куни" билан чин кўнгилдан қутлаймиз‼️

➡️ @sharq_xabar
Ўқитувчилар ҳақида:

“Яхши ўқитувчи билан буюк ўқитувчининг фарқи нимада? Яхши ўқитувчи ўқувчисининг қобилиятларини сўнгги чегарасигача ривожлантиради. Буюк ўқитувчи эса бу чегарани бир қарашдаёқ кўра олади”

© Иоганн Гёте,
немис ёзувчиси.




“Ўқитувчи оғир ишларни енгил бажара оладиган кишидир”.

© Ральф Эмерсон,
америкалик ёзувчи




“Ўқитиш икки карра ўрганиш демакдир”.

© Жозеф Жубер,
француз ёзувчиси




_&“Болаларни ўқитиш – зарурий юмуш. Бироқ ўзимиз ҳам улардан ўрганишимиз ғоят фойдали эканини англашимиз керак”__

© Максим Горький



“Муаллимлик санъати ўқувчилар қалбида қизиқиш уйғотиш, сўнг бу талабни қондиришдир”

© Анатоль Франс,
француз ёзувчиси.



“Мен қилган нарсани қайтар”, деган одамдан ҳеч нарса ўргана олмаймиз. Бизнинг ягона чинакам ўқитувчиларимиз “Мен билан бирга бажар”, дейдиган кишилардир”

© Жиль Делез,
француз файласуфи.



“Ўқитувчи учун энг катта шодлик – шогирдини мақташгани”

© Шарлотта Бронте

"Мактабларга пул ишлатмаган давлат, пулини қамоқхоналарга сарфлайди."

© Отто фон Бисмарк

Каналамиз ➡️@iqtibosvaqti
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#қутловларимиз_сизга_азиз_устозлар

Тошкент давлат шарқшунослик университети 2 босқич талабаси Ирода Ражабовадан устозларга қутлов‼️

➡️ @sharq_xabar
2-kurs XMI fors ingliz guruhi talabasi Tog'ayeva Mushtariyning bayram tabrigi.
Устознинг буюклиги

Бир куни Румийнинг олдига она ўз боласини судраб келиб, унинг ширинликни кўп ейишидан шикоят қилибди. «Ўғлим сизнинг гапингизга киради, бир койиб қўйинг» — дебди онаси. Лекин Румий уларнинг уч ҳафтадан кейин келишларини сўрабди. Уч ҳафтадан сўнг бу воқеа яна такрорланибди. Яна уч ҳафта ўтгандан сўнг Румий ниҳоят дебди: «Болам, ширинликни кўп емагин, бу саломатликка зарар». Болакай эса унинг гапларига қулоқ солиб, бундан буён ширинликни камроқ ейишини айтибди.

Нима учун Румий шу гапни биринчи келгандаёқ айтиб қўяқолмади? Чунки Румий ҳам ширинликка ружу қўйган эди ва шу одатдан халос бўлиш учун унга олти ҳафта керак бўлди. Устознинг ўзи тўғри бўлса, унинг гапи ҳам натижали бўлади.

Кечроқ бўлса-да, барча ўқитувчи, мураббий ва устозларни бугунги байрам билан табриклайман. Бераётган билим ва тажрибаларингиз натижали ва самарали бўлишини тилаб қоламан. Бизни ҳам табриклаб қўйган ўқувчиларимизга эса раҳмат.

@xatoliklar
⚡️ Тиббиёт олий ўқув юртларида анъавий таълим шаклига рухсат берилди

Республика махсус комиссияси қарорига кўра, коронавирус пандемияси даврида тиббиёт ходимларига талаб юқорилигини инобатга олиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт олий ўқув юртларида ўқиш жараёнларини қисман анъанавий шаклга ўтказишга рухсат берилди.

Батафсил 👉 https://bit.ly/36q5MEZ

Обуна бўлинг 👉 t.me/yuz_official
Ўзбекистон ва Доха – умид манзиллари

Шу кунларда жаҳон ҳамжамияти эътибори марказида турган масалалардан бири, шубҳасиз Доха шаҳрида узоқ кутилган афғонлараро келишувнинг бошланишидир. Қатардаги афғонлараро келишув бошланишига бағишланган тантанали маросимда Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этди. Умуман олганда, Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон ташқи сиёсатидаги афғон йўналиши бўйича илгари сураётган ташаббуслари замирида улкан майдонни эгаллаган Евроосиё минтақасида кескин ўзгаришлар қилиш зарурати долзарблигини англаб етиш ва афғон низосини ҳал этишга кўмаклашувчи чораларни излашдек эзгу мақсадлар ётибди. Зеро, Давлатимиз раҳбари БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессиясидаги маърузасида иштирокчилар эътиборини яна бир бор ушбу масалага қаратгани бежиз эмас.

ЎзА мухбирлари Тошкент давлат шарқшунослик университети мутахассис-экспертларининг айни мавзуга оид фикрларини ёзиб олди.

Тўлиқ: http://uza.uz/oz/society/zbekiston-va-dokha-umid-manzillari-02-10-2020

➡️ @sharq_xabar
⚡️ Президент Шавкат Мирзиёевнинг АҚШ Президенти Дональд Трампга мактуби

Америка Қўшма Штатлари Президенти
Дональд Жон Трамп
Жаноби Олийларига

Сиз ва Мелания Трамп Хоним Олияларининг коронавирусга чалингани тўғрисидаги хабарни чуқур безовталик ва катта хавотир билан қабул қилдим.

Сизларни қисқа фурсатларда мазкур вирусни муваффақиятли енгиб ўтиб, шифо топишингизга, фаровон ҳаётингиз ҳамда масъулиятли давлатчилик фаолиятингизни давом эттиришингизга ишончим комилдир.

Ҳурматли Президент Жаноби Олийлари, ушбу синовли дамларда Сизга ва Мелания Трамп Хоним Олияларига ҳамда барча оила аъзоларингизга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, хотиржамлик ва куч-қувват ёр бўлишини тилаб қоламан.

Самимий эҳтиром ила,

Шавкат Мирзиёев,
Ўзбекистон Республикаси Президенти

Обуна бўлинг 👉 t.me/yuz_official
⚡️ Андижонда луғатшунослик инновация маркази очилади

Марказ учун ажратилган маблағлар эвазига замонавий типография олиб келинади ва жиҳозлар учун 3 этаждан иборат замонавий бино қурилмоқда.

👉 Батафсил
Обуна бўлинг 👉 t.me/yuz_official
TOShKENT ёки TOSHKENT?

Баъзи сабабларга кўра сўзларни бош ҳарфларда ёзишга тўғри келиб қолиши мумкин, масалан, сўзга урғу бериш, уни матндаги бошқа сўзлардан ажратиш учун. Сарлавҳалар ҳам кўпинча бош ҳарфларда ёзилади. Шундай ҳолатларда sh ва ch ҳарфларини қандай ёзиш керак, деган савол кўпчиликни қийнайди.

Алифбода бу ҳарфларнинг катта шакли қуйидагича берилган: Sh ва Ch.

Шунга кўра, кўпчилик TOShKENT сўзини айнан шу кўринишда ёзади. Лекин бир нарсани инобатга олиш керак: алифбода берилган бош ҳарфлар сўзнинг тўлиқ бош ҳарфларда ёзилишини назарда тутмайди.

Shahar сўзини SHahar кўринишида ёзиб бўлмайди, лекин сўз тўлиқ бош ҳарфларда ёзилса, Sh ва Ch ҳафрлари ҳам SH ва CH шаклда ёзилади.

Демак:
ShOSh
SHOSH

TOShKENT
TOSHKENT

AQSh
AQSH

ShHT
SHHT
(Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти)

ChIRChIQ
CHIRCHIQ

Асос: Кадастр қўмитасининг “Ўзбекистон Республикаси географик объектлари номларининг ўзбек тилида ёзилиши йўриқномасини тасдиқлаш ҳақида”ги Қарори.

@xatoliklar
⚡️ Исматулла Эргашев Британия элчиси билан Афғонистон масаласини муҳокама қилди

2020 йилнинг 2 октябрь куни Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Буюк Британиянинг Тошкент шаҳридаги элчиси Тим Торлот билан учрашди.

Бўлиб ўтган суҳбат чоғида афғон можаросини тинч йўл билан ҳал этиш, ушбу мамлакатда турли лойиҳалар, жумладан иқтисодий лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш бўйича Ўзбекистон ва Буюк Британиянинг саъй-ҳаракатлари муҳокама қилинди.

Афғонистондаги можарони ҳал этишга кўмаклашиш бўйича Ўзбекистон-Британия ҳамкорлигининг устувор йўналишлари тўғрисида ҳам батафсил фикр алмашилди. Афғонистон мавзусида икки томонлама маслаҳатлашувларни давом эттиришга ўзаро қизиқиш билдирилди.

Обуна бўлинг 👉 t.me/yuz_official