ERONSHUNOSLIK VA AFGʻONSHUNOSLIK OLIY MAKTABI
639 subscribers
6.14K photos
923 videos
71 files
2.19K links
Kafedraning talaba, magistrant va ustozlariga kafedraga oid tezkor xabar va yangiliklarni etkazish uchun ushbu kanal ochilgan.
Download Telegram
Xushxabar!!!
Uzoq kutilgan o'zbek tilidagi ilk va mukammal "PASHTU TILI GRAMMATIKASI" (Fonetika va morfologiya) kitobi nashrdan chiqdi. Pashtu tili sohasidagi juda katta bo'shliqni ustozimiz Professor Rahmonxo'ja Inomxojayev to'ldirishda davom etyaptilar. Bu afg'onshunoslar (xossatan pashtushunoslar) uchun chinakam xursandchilik. Buni talabalik davrida ham, o'qituvchilik davrida ham o'zbek tilidagi bir mukammal, yaxlit pashtu grammatikasiga oid kitobga yalchimagan kamina yaxshi tushunadi, his qiladi.
Ustozning ushbu xolis qilgan ishlari manfaatli bo'lsin! Ketma-ket boshlaridan o'tkazgan dardlari gunohlariga kafforat bo'lsin! Olloh yana ham komil shifo bersin! Uzoq yillar ustozning g'ayrati, bilimi, insoniyligidan o'rnak olib istifoda qilishlik biz shogirdlariga ham nasib etsin!
Oybek Muhammad
‼️‼️АҚШ юқори импакт факторли журналлари. Байрам учун супер акция.
Октябр сони учун қабул

💵Мақола чоп этиш нархи: 365 минг

Қабул 15.10.2020 гача

🖨Нашр: 6-7 ноябрда

🔝Мақолангизни ОАК тан олган базаларда индексатция қилинувчи Американинг юқори импакт факторли тематик илмий журналларида чоп қилинг ва бепул сертификатга эга бўлинг.

1. American Journal of Applied Science
IMPACT FACTO: 5.2

2. American Journal of Social Science and Education Innovatsions
IMPACT FACTOR: 5.5

3. American Journal of Medical Sciences and Pharmaceutical Research

4. American Journal of Interdisciplinary Innovatsions and Research
IMPACT FACTOR: 5.4

5. American Journal of Veterinary Sciences and Wildlife Discovery
IMPACT FACTOR: 5

6. The American Journal of Agriculture and Biomedical Engineering
IMPACT FACTOR: 5.3

7. The American Journal of Engineering and Technology
IMPACT FACTOR: 5.2

8. The American Journal of Horticulture and Floriculture Research
IMPACT FACTOR: 5.25
Барча маълумотлар:

👉@rsupportagent

📞 +998999875210
💥💥 ТАБРИКЛАЙМИЗ 💥💥

Президент фармони билан ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган

Куранбеков Ахматкул - Тошкент давлат шарқшунослик университетининг эрон-афғон филологияси кафедраси профессори

«Дўстлик» ордени билан ТАҚДИРЛАНДИЛАР!!!!

Устозни, уларнинг шогирдларини, кафедра устоз-талабаларини ушбу буюк эътироф билан ТАБРИКЛАЙМИЗ!!! МУБОРАК БЎЛСИН!!!

Умрингиз узоқ, тани-жонингиз соғ бўлсин! Шогирдлар ардоғида юринг, устоз!

@eron_afg
УСТОЗГА МУҲАББАТ.

Мавлоно Жалолиддин Румийнинг Пирлари ва устозлари , у зотга маърифат ўргатган зот Шамс Табризий бўладилар. Шамс Табризий бир муддат Румийга маърифат ўргатгандан кейин ғоиб бўладилар. Устознинг фироқидан куйиб юрган Румийдан бирор нарса ундириш мақсадида бир киши Румийнинг олдиларига келди ва " Мен Шамс Табризийни шаҳримизда кўрдим" , деди.Мавлоно мастона суюниб , хушхабар баҳоси ўлароқ эгниларидаги хирқаларини ёлғончининг елкасига ташладилар.Тўпланганлар ҳалигининг ёлғончи эканлигига шаҳодат бердилар. Мавлоно шунда уларга шундай дедилар: " Мен хирқамни унинг ёлғонига бердим.Хабари чин бўлса эди жонимни берар эдим ".

xadicha.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❇️ ҚУТЛОВ ❇️

"Эрон-афғон филологияси" кафедраси магистранти Фирдавс Ҳамдамов ўз устозларини байрам билан САМИМИЙ ҚУТЛАЙДИ!

@eron_afg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Aziz va mo'tabar ustozlar!
Shogird uchun eng ulug' kun, ustozlar bayrami sizga qutlug' bo'lsin!

F. Hamdamov

@eron_afg
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❇️ ҚУТЛОВ ❇️

"Эрон-афғон филологияси" кафедраси 3-курс, форс-инглиз (рус) гуруҳи талабалари ўз устозларини байрам билан САМИМИЙ ҚУТЛАЙДИ!

@eron_afg
#яхши_янгиликлар

Шарқдан янгиликлар‼️

Куни кеча университетимизнинг етакчи профессори, довруқли шарқшунос Аҳмаджон Қуронбековнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони билан "Дўстлик" орденига сазовор бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу хабар оғушида кўнгилларимиз қувончга лиммо-лим бўлиб турган кезларда, бугун эрта тонгдан яна бир хушбар олдик. Университетимизнинг фидоий, талабалар кўнглига ўз билими билан йўл топган икки устози - Хитой филологияси кафедраси доценти Жасур Зиёмуҳаммедов ҳамда Шарқ филологияси ва таржимашунослик факультети декан ўринбосари Нодир Раҳматуллаев Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг фахрий ёрлиғи билан тақдирландилар.

Мукофот ва фахрий ёрлиқлар муборак, азиз устозлар‼️

➡️ @sharq_xabar