ERON-AFGʻON FILOLOGIYASI
563 subscribers
5.88K photos
880 videos
71 files
2.09K links
Kafedraning talaba, magistrant va ustozlariga kafedraga oid tezkor xabar va yangiliklarni etkazish uchun ushbu kanal ochilgan.
Download Telegram
🌙🌙🌙 ТАЪЗИЯ 🌙🌙🌙

"Хитойшунослик" факультети декани ОЧИЛОВ ОЗОД МАРДИЕВИЧнинг падари бузрукворлари МАРДИ ОТАнинг вафотлари билан У кишига таъзия изҳор қиламиз. Метин ирода ва чексиз сабр тилаймиз!

ОЗОД МАРДИЕВИЧ!

Таъзиямизни қабул қилинг.
Отангиздан ажралганингиз Сиз учун оғир жудолик эканини тушунамиз!

Сизга улкан сабр, саломатлик ва куч-қувват тилаймиз! Фарзандларингизга бош бўлинг.

Муҳтарам падари бузрукворингиз охиратлари обод бўлсин!

Инна лиллаҳи ва инна Илайҳи рожиъун!

@eron_afg
ИЛК КЕКСАЛИК НАФАҚАСИ

• Умар розияллоҳу анҳу Мадина кўчаларидан бирида қария яҳудийнинг тиланчилик қилиб ўтирганини кўриб:
«Сенга инсоф қилмабмиз! Ёшлигингда жизя*нгни олиб, қариганингда эса эътиборсиз қолдирибмиз!» -, дея байтул молдан,яъни давлат ҳазинасидан бошқа дин вакиллари қариялари учун нафақа пули ажратдилар.
• Шу одат инсоният тарихида қарияларга молиявий кўмакнинг илк намунаси эди.
• Ҳа, Ислом инсониятга манфаат борасида умумбашарий диндир, унинг фойдасидан фақатгина мусулмонлар эмас, балки бошқа дин вакиллари ҳам манфаатланади.

©️ Ғолиб Сафо тайёрлади

* Жизя мусулмонлар ҳимоясида яшаётган ғайримуслимнинг омонлик тўлови

@eron_afg
Forwarded from Ko’zgu (Kamola Shavkatovna)
هر که معشوقی ندارد عُمر ضایع می‌گذارد !

Sevgani bo'lmaganning umri zoye ketibdi!

Shayx Sa'diy
Tarjimon: @MirzoQalandar

Payshanba👉sandal👉fors adabiyoti
@sharqadabiyoti
BILASIZMI

Kambodja alifbosi 74 ta harfdan iborat va dunyodagi eng ko'p harfga ega alifbo hisoblanadi. Bugenvil orolining (Tinch okeani) aholisi eng qisqa alifboga ega, unda 12 ta harf bor. Alifbo lotin tiliga asoslangan va V, K, G, I, A, E, O, R, S, T, U, P harflarini o'z ichiga oladi. Gavayi alifbosida ham harflar soni kam - atigi 13 ta.

Yaqin kunlarda esa oʻzbek tili bayramini rasman nishonlaymiz.

@eron_afg
ЖИДУга янги ректор тайинланди

👉 https://kun.uz/57322640

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Онлайн ва офлайн

Мана бу ерда инглизча online сўзини онлайн (onlayn) шаклида ёзиш кераклигини айтган эдим. Унинг зид маъноли offline сўзини ҳам шу тарзда ёзишимиз керак: офлайн.

Аҳамият берган бўлсангиз, бу сўз битта ф ҳарфи билан ёзилади:
Оффлайн | Offlayn
Офлайн | Oflayn

Бу икки сўздан ташкил топган мураккаб сўзлар чизиқча билан ёзилади: онлайн-мулоқот, онлайн-ахборот маркази, онлайн-сўровнома, офлайн-браузер, офлайн-савдо, онлайн- ва офлайн-таълим.

Бу сўзлар гапнинг бошида келмаса, доим кичик ҳарфларда ёзилади.

@xatoliklar
Forwarded from Sattorov qaydlari (Fazliddin Sattorov)
Жой номлари... Уни айтишдан уялманг!

«Бургали», «Нонхўр», «Шилқим», «Энамяхши», «Кўтарма», «Чивинтепа»... Булар нима экан, деб ҳайрон бўлаётгандирсиз?! Бу жой номлари. Улар ўз-ўзидан пайдо бўлмаган. Маълум бир тарихий ҳақиқати бор. Лекин аксариятининг шакли ўзгариб кетган. «Тилга бефарқ бўлманг» кўрсатувида ана шундай топонимик номлар ҳақида сўз юритганман.

Ушбу ҳавола орқали кўришингиз мумкин.

@qayduz
​​​​​​🇮🇱🇦🇪🇧🇭🤝 Исроилнинг БАА ва Баҳрайн билан тинчлик битимлари қандай оқибатлар келтириб чиқариши мумкин?

15 сентябрь куни Исроил Оқ Уйда АҚШ воситачилигида Бирлашган Араб Амирликлари ва Баҳрайн билан тинчлик битимини имзолади. Ушбу битимлар эса Яқин Шарқдаги сиёсий жараёнларга жиддий таъсир кўрсатиши мумкин.

Дональд Трамп ва Беньямин Нетаняҳу учун ғалаба

Дональд Трамп учун тинчлик битимлари Эронга қарши «максимал босим» стратегиясида жуда катта аҳамият касб этади. Энди Яқин Шарқда кучлар нисбатида жиддий ўзгаришлар содир бўлиши, Эрон учун имкониятлар кескин пасайиши мумкин. Бу эса сайлов йилида Трамп учун жуда катта ютуқдир. Оқ Уйдагилар бу воқеани АҚШ ташқи сиёсатида ҳақиқий тўнтарув дея бонг урмоқда.

Трамп Исроилга, аниқроғи Нетаняҳу ҳукуматига фойда келтирадиган ҳар қандай иш, унинг сайлов базасининг муҳим қисми бўлган америкалик христиан евангелист сайловчиларга яхши таъсир кўрсатишини тўғри англайди. Шундай қилиб, Трампнинг бу қарорлари унинг рейтингини кескин оширди, Трамп тинчлик бўйича Нобель мукофоти олишга даъвогарлик қилмоқда.

Нетаняҳу учун ҳам бу воқеа ҳақиқий ғалаба. Исроил бош вазири уни қамоққа етаклаши мумкин бўлган коррупция иши бўйича судланмоқда. Унинг коронавирус пандемиясига қарши ҳаракатлари яхши бошланганди, аммо бугунги кунда Исроилда вирус билан боғлиқ вазият кескин тус олган. Нетаняҳуга бўлган норозиликлар авжига чииқан мана шундай шароитда, Оқ Уйдаги маросим унинг барча айбларини «ювиб кетиши» мумкин.

Исроил, БАА ва Баҳрайн (эҳтимолий) учун ютуқ

Беньямин Нетаняҳу яҳудийлар давлати ва араблар ўртасида 1920 йилларда тасвирланган «Темир девор» стратегияси амалга ошишига ишонади. Ушбу стратегия ғояси шундан иборатки, Исроилнинг кучи охир-оқибат арабларни уларнинг ягона танлови унинг мавжудлигини тан олиш эканлигини англашга мажбур қилади. Оқ Уйдаги битимлар эса, ушбу стратегияни амалга ошишида жуда катта қадам. Шунингдек, бу битимлар Исроилнинг энг ашаддий душмани – Эрон учун кутилмаган зарба.

БАА ва Баҳрайн учун бу битим янги савдо имкониятлари ва хафвсизлик кафолатидир. БАА бу битим ортидан АҚШдан замонавий қурол-яроғлар оқимини кутиши мумкин. Шунингдек, бу Эронга қарши туриш учун ажойиб имкониятдир. Эрон 1969 йилгача Баҳрайнни ўз ҳудудининг бир қисми дея даъво қилган. Бугунги кунга қадар ҳам Баҳрайн ҳукмдорлари Эрон томонидан эҳтимолий хатарларни кутишарди. Аммо, Эрон Баҳрайннинг тинчлик битимига қўшилганини ҳазм қила олмади ва Баҳрайндан ўч олишини маълум қилди.

🇵🇸🇮🇷Фаластин ва Эрон учун мағлубият

Фаластин раҳбарлари БАА ва Баҳрайннинг ҳаракатларини қоралади. Фаластинликлар икки кўрфаз давлатларини Фаластинга нисбатан хиёнат қилганликда айблашмоқда. Фаластин араб давлатларининг Исроилга босимини кутган бир пайтда, муносабатлар илиқлашмоқда, Исроил араб давлатлари билан янги жамоатчилик алоқаларини мустаҳкамламоқда. Аммо Фаластин учун янада хавотирли жиҳат Баҳрайннинг тинчлик битимини имзолаши бўлди. Фаластин фикрича, Баҳрайннинг битимга қўшилиши Саудия Арабистони томонидан маъқулланмасдан ҳеч қачон амалга ошмаган бўларди. Саудия Арабистони эса, Фаластиннинг мустақиллигини талаб қилган арабларнинг тинчлик режасининг муаллифи эди.

Ушбу келишув Эрон
раҳбарияти томонидан ҳам кескин қораланган. Трампнинг санкциялари аллақачон Теҳрон учун ҳақиқий иқтисодий муаммоларни келтириб чиқарганди. Янги битимдан сўнг, энди Эроннинг янги стратегик «бош оғриғи» бор. Эрон учун Яқин Шарқда манёвр қилиш учун имкониятлар пасаймоқда. Эрон ҳукумати олдида мураккаб саволлар пайдо бўлмоқда.

Каналга уланиш⬇️⬇️⬇️
@Siyosatdon_klubi
Эрон Ислом Республикасининг Тошкентдаги элчихонаси Маданият вакили Муҳсен Пурмуҳсенийнинг вакиллик миссияси ўз ниҳоясига етаётганлиги сабабли, бугун, 18 сентябр санасида Тошкент давлат шарқшунослик университетининг бир қатор устозлари Пурмуҳсений жаноблари билан хайрлашув учрашувини ўтказишди.
Учрашувда "Эрон-афғон филологияси" кафедраси мудири Ҳ. Мирзахмедова, кафедра устозлари Н. Нуриддинов, М. Қаландаров, "Мумтоз филология ва манбашунослик" кафедраси устози Н. Раҳматуллаевларни Муҳсен Пурмуҳсений миссияси давомидаги охирги иш кунида элчихонада қабул қилди.
Кафедра устозлари, ўз навбатида, охирги йиллардаги самарали ҳамкорлик ва қўллаб-қувватлашлар учун самимий ташаккурларини изҳор қилдилар.
"Эрон-афғон филологияси" кафедраси номидан ноёб китоблар ва эсдалик совғаларини дўстлик қўлини доимо узатиб келган жаноб Муҳсен Пурмуҳсенийга топширдилар.
Ҳар икки томон вакиллари келажакда хам ҳамкорликлар бардавом бўлишига умид билдиришди.

@eron_afg
Охирги икки ўқув йили давомида Тошкент давлат шарқшунослик университети "Эрон-афғон филологияси" кафедраси талабаларига оғзаки форс тилидан сабоқ бериб келаётган эронлик мутахассис- Муҳаммад Ризо Аслонийга университет раҳбарияти номидан ташаккурнома тақдим этилди.
ТДШУ халқаро ишлар бўйича проректори Махмудов Элёр Азимович эроншунос талабаларимизнинг келажакда таржимонлик ва мамлакатлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашларида Муҳаммад Ризо Аслонийнинг тажрибаси ва форс тилини ўқитишдаги кўмаги алоҳида эканлигини таъкидлади.
2020-2021 ўқув йилида "Эрон-афғон филологияси" кафедрасида Муҳаммад Ризо Аслоний билан бирга Эрондан таклиф этилган яна икки нафар волонтёр профессор-ўқитувчи ўз фаолиятини олиб боради. Уч нафар эронлик мутахассисларнинг бир вақтда "Эрон-афғон филологияси" кафедраси ўқув жараёнига жалб этилиши бу кафедранинг тарихида кузатилаётган илк ҳолат бўлиб, талабаларимизнинг келажакда касбий фаолияти ва кучли мутахассис бўлиб етишишларига ўзининг ижобий ҳиссасини қўшади.

@eron_afg
اوز آ: مرکز فرهنگ و زبان فارسی باهمکاری دانشگاه زبان و ادبیات اربکی تاشکند و رایزنی فرهنگی ج . ا . ایران تاسیس می شود
@eron_afg
Болалик....

Фақат болаликдагина овқатингизни охиригача еб қўйганингиз учун ҳам раҳмат эшитаверасиз.(қоринча сизники- ташвиши бошқаларники "даври")

Фақат болаликдагина сизнинг тилингизга мослаб бошқалар чучук тилда гапириши мумкин.
(улғайгач, сиз уларнинг тилини топишингиз керак)

Фақат болаликдагина ўйлаб топган хунарингиз иш беради...(кейин бировнинг ҳуши йўқ)

Болалик қачонки, сиз уйқуни" жазо" сифатида олмай қўйганингиздагина тугайди...
Ҳаёт ўзи уйғотиб олади...

Абдумалик Файзуллаев саҳифасидан

@eron_afg