ERONSHUNOSLIK VA AFGʻONSHUNOSLIK OLIY MAKTABI
645 subscribers
6.15K photos
925 videos
73 files
2.19K links
Kafedraning talaba, magistrant va ustozlariga kafedraga oid tezkor xabar va yangiliklarni etkazish uchun ushbu kanal ochilgan.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
MOODLE платформасида ишлаш бўйича йўриқнома: браузер мисолида

Маърузачи: Эрон-афғон филологияси кафедраси ўқитувчиси НИШАНБАЕВА АЗИЗА

@eron_afg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Инструкция по работе в системе MOODLE: на примере браузера

Докладчик: НИШАНБАЕВА АЗИЗА, преподаватель кафедры Ирано-афганской филологии

@eron_afg
2020/2021 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасалари талабаларига тўлов-контракт миқдорларини ўқув йили давомида тенг улушларда тўрт бўлиб тўлаш имконияти берилди

2020/2021 ўқув йилидан
бошлаб олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабалар ўқиш учун тўловларни тенг улушларда тўрт бўлиб, қуйидаги муддатларда амалга оширишлари мумкин.

Жумладан:

белгиланган тўлов миқдорининг камида 25 фоизини талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун 15 сентябргача ёки Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан белгиланган муддатгача ҳамда иккинчи ва ундан кейинги босқич талабалар учун 1 октябргача ёки олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) томонидан узайтирилган муддатгача;

белгиланган тўлов миқдорининг камида 50 фоизи 1 январгача, 75 фоизи 1 апрелгача ва 100 фоизи 1 июлгача ёки олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) томонидан узайтирилган муддатларгача;

хорижий фуқаролар учун олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) томонидан белгиланган муддатларгача;

табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентларга ўқув йилининг биринчи ярми учун тўловларни амалга ошириш муддати ва миқдорлари Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан ва қолган қисми олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) томонидан белгиланган муддатларгача амалга оширилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Ахборот хизмати

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Ўзбек тилини янада ривожлантиришга оид фармон имзоланди

Шавкат Мирзиёев «Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонни имзолади.

Фармонга мувофиқ, 2020–2030 йилларда ўзбек тилини ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш концепцияси ҳамда асосий йўналишлари тасдиқланди.

Асосий йўналишлар қуйидагиларни назарда тутади:

👉 2025 йилга қадар давлат мактабгача таълим тизимида ўзбек тилли гуруҳлар қамровини 72 фоизга, 2030 йилгача эса 80 фоизга етказиш;

👉 2030 йилга қадар умумтаълим мактабларида ўқув йиллари учун таянч ўқув режаларида она тили фанини ўқитиш кўламини амалдаги ҳафтада 84 соатдан 110 соатгача ошириш;

👉 олий таълим муассасаларида ўзбек тили кафедралари сонини 2025 йилга қадар 120 тага, 2030 йилгача эса 140 тага етказиш;

👉 лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида “Ўзбекистон миллий қомуси” жилдларини нашр этишни босқичма-босқич кўпайтириб бориш;

👉 2020 йилда ўзбек тилининг луғат бойлигини оширувчи 15 та лингвистик, соҳавий-терминологик, изоҳли луғатлар яратиш;

👉 телерадиоканаллар сухандон-бошловчиларининг ўзбек адабий тилидаги нутқ маданиятини оширувчи қайта тайёрлов курсларида ўқитиш тизимини жорий этиш ва қамровни 2030 йилгача 100 фоизга етказиш;

👉 2025 йилга қадар давлат тилида соҳавий иш юритиш ҳужжатларининг ягона электрон намуналарини ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланиш учун 14 та онлайн дастур ишлаб чиқиш, 2030 йилгача эса ушбу кўрсаткични 25 тага етказиш;

👉 дастурий маҳсулотларнинг ўзбекча иловалари ва электрон луғат дастурларини яратиш;

👉 хорижликлар учун ўзбек тилини ўргатувчи дастурлар яратиш;

👉 2030 йилга қадар хорижий олий таълим муассасаларида ўзбек тилини ўргатувчи марказлар сонини амалдаги 17 тадан 60 тагача кўпайтириш;

👉 2025 йилга қадар “Ўзбек тилининг дўстлари” клублари сонини 30 тага, 2030 йилгача эса 40 тага етказиш.

@eron_afg
🇺🇿 🇦🇫Афғонистон Ислом Республикасининг маданият вазири билан онлайн-мулоқот бўлиб ўтди.

Бугун 22 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Озодбек Назарбеков Афғонистон Ислом Республикасининг маданият вазири Муҳаммад Тоҳир билан онлайн-мулоқот ўтказди.

Маълумки, темурийлар сулоласи ҳукмронлиги пайтида мамлакат пойтахти Самарқанд ва Афғонистондаги Ҳирот шаҳри Хуросон пойтахти ҳисобланган. Аждодларимиз Абу Райҳон Беруний, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Бухоронинг сўнгги амири Амир Олимхоннинг қабрлари Афғонистон ҳудудида жойлашган. Онлайн-мулоқот жараёнида тарихий, маданий мероснинг муштарак жиҳатлари эсланди.

⬇️
Батафсил
http://madaniyat.uz/post/view/9015
Madaniyat.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Синонимлар луғати

Эргаш гап таркибида шарт маъносини кучайтириш, таъкидлаш учун хизмат қилувчи синоним сўзлар луғати:
- агар,
- мабодо,
- башарти,
- бордию,
- магар.

@xatoliklar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ona_tilim_faxrim

Кореялик Ли Джи Ин Тошкент давлат шарқшунослик университети докторантурасида таҳсил олган. Ҳозирда у Ханкук чет тиллар университетининг Марказий Осиё кафедрасида ўзбек тилидан сабоқ бериб келмоқда.

Яқинда Ли Джи Ин янги “Ўзбек тили” дарслигини яратди. Эндиликда Корея Ҳукумати кўмагида Кореяда тан олинадиган ўзбек тилидан босқичма-босқич имтиҳон ўтказиш тизимини ишлаб чиқишни режалаштирган.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g

O’zbekiston Respublikasi 🏛YUNESKO ga a'zo bo’lgan kun

🇺🇿O’zbekiston YUNESKOga 1993 - yilda mustaqil davlat sifatida a'zo bo’lgan va bu Tashkilot bilan uning har bir sohadagi ishlarida faol ishtirok etib kelmoqda.

Tarixiy ahamiyatga ega bo’lgan voqyealardan biri, 1998 yil 6-7 noyabr kunlari O’zbekistonda YUNESKO Boshqaruv Qo’mitasining oxirgi 155-majlisi bo’lib o’tgan, unga ko’ra Toshkent deklaratsiyasi “A'zo mamlakatlarda YUNESKOning faoliyati va madaniyati” qabul qilingan. YUNESKO rahbarligida O’zbekiston xalqi uchun muhim bo’lgan, tarixga, fanga, dunyo xalqlari madaniyatiga hissa qo’shgan olimlarning sana va yubileylar nishonlanishi ko’zda tutildi.Ulardan:
👉 astronom olim Mirzo Ulug’bekning 600-yilligi
👉 Amir Temurning 660- yilligi
👉 olim Al-Farg’oniyning 1200-yilligi
👉 olim va teolog Al-Buxoriyning 1225- yilligi
👉 olim va rassom Kamoliddin Behzodning 545-yilligi;
Bundan tashqari, YUNESKO rahbarligida va hamkorligida
👉Buxoro va Xiva shaharlarining 2500 yillik, 👉Shaxrisabz va Qarshining 2700 yillik, shuningdek,
👉Samarqand shahrining 2750 yilligi va
👉Toshkent shahrining 2200 yillik yubileylari tantanali nishonlangan.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Неповторимый Иран"

Подготовила: студентка 2-курса факультета Восточной филологии и переводоведения Акбарова Фазила
Forwarded from Edu.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Факт 24 | Талабалар дииқатига! Тўлов-контракт пулини тўртга бўлиб тўлаш мумкин.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Тоққа ёки тоғга?

Кирилл алифбосида
Ғ
ҳарфи билан тугайдиган сўзларга -га, -ган, -ганча, -гунча, -гани каби қўшимчалар қўшилса, нутқда ҳам, ёзувда ҳам товуш алмашиши (қ + қа) кузатилади:
Тоғ + га = тоққа
Боғ + га = боққа

Тоғга
Тоққа



Лотин алифбосида
G‘
ҳарфи билан тугайдиган сўзларга -ga, -gan, -gancha, -guncha, -gani каби қўшимчалар қўшилса, фақатгина нутқда товуш алмашиши кузатилади (q + qa), ёзувда эса аслича қолаверади (g‘ + ga):
Tog‘ + ga = tog‘ga
Bog‘ + ga = bog‘ga

Toqqa
Tog‘ga

@xatoliklar
❗️Таълим тизимини тубдан ўзгартирадиган фармон лойиҳаси муҳокамага қўйилди

👉 https://regulation.gov.uz/ru/document/23678

Ўқинг, таклиф беринг, бефарқ бўлманг!

@eron_afg
Surmadin ko‘zlar qaro, qo‘llar xinodin lolarang...

Zokirjon Xolmuhammad o'g'li Furqat

@misraginam
Фото от Ҳулкар Восиловна
بيمار خنده‌های توام
بيشتر بخند...

Kulgularing bemoriman
Koʻproq kul...

Faridun Mushiriy, Eron shoiri

@misraginam
Forwarded from SHARQDAN XABARLAR
#янги_топилмалар

НАНАЙ ЕРОСТИ ТОПИЛМАЛАРИ

Университетимизнинг Мумтоз филология кафедраси профессори Қосимжон Содиқов Тошкент вилояти Бустонлиқ тумани ҳудудидан топилган янги археологик материаллар устида иш олиб бормоқда.
Суратлар ана шу тадқиқот жараёнида олинган.

“Сирли тош”нинг умумий кўриниши.
Қўрғондан чиққан сопол синиқлари.
Қадимий қўрғондан чиққан ўқ-найзалар.
Тошдан ишланган буюмлар.
Топилмаларни ўрганиш жараёни.

Қуйида ушбу топилмалар билан боғлиқ мақола билан танишинг.

➡️@sharq_xabar