ERONSHUNOSLIK VA AFGʻONSHUNOSLIK OLIY MAKTABI
645 subscribers
6.15K photos
925 videos
73 files
2.19K links
Kafedraning talaba, magistrant va ustozlariga kafedraga oid tezkor xabar va yangiliklarni etkazish uchun ushbu kanal ochilgan.
Download Telegram
Ҳурматли талаба!
Ҳурматли ота-она!

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ташаббуси билан олий таълим муассасаларида ўқув жараёнини анъанавий ёки масофавий шаклда давом эттириш мақсадида талабалар ва уларнинг ота-она(васий)лари ўртасида ижтимоий сўровнома ўтказилмоқда.

Сизнинг саволларга объектив жавоб беришингиз ўқув жараёнини анъанавий ёки масофавий шаклда давом эттириш масаласига ойдинлик киритиб беришда ёрдам беради. Сўровнома аноним тарзда ўтказилади, унда респондентнинг исм-шарифи кўрсатилмайди.

Сўровнома жорий йилнинг 20 октябрь куни соат 23:59га қадар ўтказилади. Сиздан мазкур сўровномада фаол иштирок этишингизни сўраб қоламиз.

Сизга сўровномадаги иштирокингиз учун аввалдан миннатдорчилик билдирамиз.

Сўровномага ўтиш учун қуйидаги ҳаволини босинг!
https://forms.gle/r14o45g6CFS3K3ah8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
УМР

Кўзим очсам - тонг эди,
Ҳаёт сари бонг эди.

Кўнгил эди, ахир, тўқ,
Киприк қоқсам - ёшлик йўқ.

Кирар шом - кўзни юмсам,
Поёнга етар қиссам.

Кеч бўлмай нур тўлдурсам,
Кўз юмилмай улгурсам...


Бобур Бобомурод
هرگه که تو را جویم

در دل نگرم
....

👤 مولانا

Har safar seni izlarsam
qalbimga qararman...

🎙Mirzo Qalandar
📒matn

Ustozga bag'ishlanadi

@MirzoQalandar
Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
Масъул лавозимга тайинланадиган шахслардан ўзбек тилини билиш сертификати талаб этилади

«Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Фармонига биноан:

👉 Вазирлар Маҳкамаси уч ой муддатда лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига тўлиқ ўтишни таъминлаш мақсадида ишчи гуруҳи ташкил қилади ва аниқ чора-тадбирларни назарда тутувчи “Йўл харитаси” ишлаб чиқиб, Президент Администрациясига киритади;

👉 2021 йил 1 апрелдан бошлаб ўзбек тили ва адабиёти бўйича билимни баҳолашнинг миллий тест тизими асосида раҳбар кадрларнинг давлат тилида расмий иш юритиш даражаси аниқланади ҳамда масъул лавозимларга тайинланадиган шахслар учун давлат тилини билиш бўйича даража сертификатлари жорий этилади;

👉 Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказида ўзбек адабий тили меъёрлари ва давлат тилида иш юритиш бўйича қисқа муддатли (1–2 ойгача) ўқув курслари мунтазам равишда ташкил этилади;

👉 ўзбек тилидаги мавжуд луғатлар асосида узлуксиз таълимнинг барча турлари учун қуйидаги ўқув луғатларини яратиш чоралари кўрилади, шу жумладан:

кўп жилдли “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”нинг тўлдирилган янги нашри (кирилл ва лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида);
“Ўзбек тилининг имло луғати”;
“Ўзбек тили синонимлари луғати”;
“Ўзбек тили синонимларининг катта изоҳли луғати”;
“Ўзбек тили фразеологизмларининг катта изоҳли луғати”;
“Ўзбек тили омонимлари луғати”.

👉 Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ўзбек тилидан жаҳоннинг етакчи хорижий тилларига ва хорижий тиллардан ўзбек тилига таржима қилувчи компьютер дастури яратилади;

👉 2021 йил 1 январдан бошлаб марказий телеканалларда “Тилга эътибор”, “Она тилида сўзлашамиз”, “Нотиқлик маҳорати”, “Тил – миллат кўзгуси”, “Китоб билим манбаи”, “Билимли ёшлар – келажак бунёдкори” каби туркум кўрсатув ва эшиттиришлар ташкил қилинади.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
‼️Эълон ‼️

Ҳурматли ТАЛАБАЛАР!!!
Онлайн ўқиш даврида Ахборот-ресурс марказида хизмат кўрсатиш йўлга қўйилди. "Шарқ филологияси ва таржимашунослик" факультети талаба ва устозлари +998 90 983-16-96 рақамидаги телеграми орқали электрон адабиётлар олиш учун мурожат қилишлари мумкин.

@eron_afg
🗣 Hurmatli talaba! Hurmatli ota-ona!

💬 Oliy va o‘rta maxsus taʼlim vazirligining tashabbusi bilan oliy taʼlim muassasalarida o‘quv jarayonini anʼanaviy yoki masofaviy shaklda davom ettirish maqsadida talabalar va ularning ota-ona(vasiy)lari o‘rtasida ijtimoiy so‘rovnoma o‘tkazilmoqda.

🌀 Sizning savollarga obyektiv javob berishingiz o‘quv jarayonini anʼanaviy yoki masofaviy shaklda davom ettirish masalasiga oydinlik kiritib berishda yordam beradi. So‘rovnoma anonim tarzda o‘tkaziladi, unda respondentning ism-sharifi ko‘rsatilmaydi.

📌 So‘rovnoma joriy yilning 20-oktabr kuni soat 23:59ga qadar o‘tkaziladi. Sizdan mazkur so‘rovnomada faol ishtirok etishingizni so‘rab qolamiz.

Sizga so‘rovnomadagi ishtirokingiz uchun avvaldan minnatdorchilik bildiramiz.

👇 So‘rovnomada qatnashish:
https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSchsUMH_qyoTZVaJlFKbgU6txA6arEXVFvWWGxjmyioqSmWEg/viewform

@tsuos
Президент фармони: Лотин ёзувига тўлиқ ўтиш чоралари кўрилади, мансабдорлар давлат тилини билиши шарт бўлади

Ўзбек тилини ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштиришга оид президент фармони имзоланди.

➡️ https://kun.uz/47486820

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Араб хаттотлик намуналари.
Кўринг, завқ олинг!

@eron_afg
ТИЛ БАЙРАМИ БАРЧАМИЗГА
МУБОРАК БЎЛСИН!


1989 йил, 21 - октябрь куни Давлат тили тўғрисидаги қонун қабул қилинган, унга мувофиқ ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган. Ҳар бир халқнинг ўз она тилиси унинг бебахо бойлиги ва миллий ифтихори саналади.
Барча Ўзбек ахлига Ўзбек тили куни байрами муборак бўлсин!

@eron_afg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📜Икрем Эспирли, Туркия

Алишер Навоийнинг “Кеча келгумдир дебон...” ғазалининг матлаъси.
Ўзбек тилининг чет эллик муҳибларига ажойиб совға

👉 http://xs.uz/uzkr/42172

Расмий саҳифаларимиз 👇

Instagram | Facebook | Youtube | Telegram
Forwarded from Edu.uz
#Ижтимоий_фикр

Сўровномада янада кўпроқ талабаларнинг иштирокини қамраб олиш мақсадида у 21 октябрь соат 15:00 гача узайтирилди.

Сиздан мазкур сўровномада фаол иштирок этишингизни сўраб қоламиз.

Сўровномага ўтиш учун қуйидаги ҳаволани босинг.

https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSchsUMH_qyoTZVaJlFKbgU6txA6arEXVFvWWGxjmyioqSmWEg/viewform

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
⚡️⚡️⚡️

📢 ШАРҚДАН ЧОРЛОВ

Тошкент давлат шарқшунослик университети раҳбарияти Сиз азизларни "Она тилим – дўппи кийган сўз" мавзуидаги бадиий-маърифий байрам тадбирига чорлайди.

Вақти: 21 октябрь, 2020 йил, соат 14:00

Zoom ҳаволаси:
https://us02web.zoom.us/j/86285421250?pwd=NEtOSmdTVDdSWS93QmE2c2k1TTY1dz09

Идентификатор: 862 8542 1250
Кириш рақами: 211020

Манзил: Миробод тумани, Шаҳрисабз кўчаси 16 уй

➡️ @sharq_xabar
Forwarded from SHARQDAN XABARLAR
💥 ТАБРИКЛАЙМИЗ💥

Тошкент давлат шарқшунослик университети "Эрон-афғон филологияси" кафедраси устози Эгамбердиева Дилобар Мамаражаб қизи 1992 йилнинг 21 октябрь санасида таваллуд топган. У киши талабаларимизга форс тилидан сабоқ бериб келмоқдалар.

Ҳурматли ДИЛОБАР МАМАРАЖАБ ҚИЗИ‼️

Сизни таваллуд айёмингиз билан чин қалбимиздан университет жамоаси номидан муборакбод этамиз. Яқинларингиз бахтига доимо соғ-омон бўлиб юринг!

Кўнглингиз туб-тубидан жой олган барча эзгу истакларингиз ушалсин.

Машаққатли меҳнатларингиз роҳатини кўриб юринг!
Илмий ишингизни тез кунларда ҳимоя қилиб олиб, олимлар қаторида юришингиз тилакдошимиз!

Юзингиздан табассум ҳеч қачон аримасин. Дунёдаги барча яхши ниятларни йўллаб қоламиз!

➡️ @sharq_xabar
Bugun Afgʻonistonda "Milliy oʻzbek tili kuni" bayrami. Afgʻoniston -- Oʻzbek tili davlat tili hisoblanadigan jahondagi ikkinchi davlat.

@nursharqdan_kitobxonlik
🇺🇿🤝🇦🇫Афғонистонда Ўзбек тили куни нишонланди

Жорий йилнинг 20 октябрь куни Афғонистон Ислом Республикасига ташрифи доирасида Бош вазир ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков раҳбарлигидаги Ўзбекистон Республикаси ҳукумати делегацияси Кобул шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбек тили кунини нишонлашда иштирок этди. Афғонистон томонидан тадбирда Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Ашраф Ғани ҳамда мамлакатнинг олий раҳбарияти иштирок этди.

Батафсил: https://mift.uz/uz/news/uzbekiston-ukumati-delegatsijasi-afonistonda-uzbek-tili-kunini-nishonlashda-ishtirok-etdi

Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг Кобулда ўзбек тили байрамини нишонлаши ва унда Афғонистон президенти Ашраф Ғанининг иштирок этиши муҳим аҳамият касб этади. Буни қуйидаги омиллар билан изоҳлаш мумкин:

Ўзбекистондан ташқари дунёда ўзбек тили фақат Афғонистонда расмий тил мақомига эга. Бу мақом Афғонистон Ислом Республикаси Асосий Қонунида акс этган;
Ўзбекистондан ташқари дунёда ўзбек тили таълими, ўзбек тилида фаолият юритадиган телевидения, радио, китоблар, газеталар ва бошқа нашрлар сони бўйича Афғонистон етакчилик қилади.
Ўзбекистондан ташқари дунё ўзбеклари орасида сон жиҳатдан Афғонистон ўзбеклари биринчи ўринни эгаллайди. Расмий маълумотларга кўра, уларнинг сони 5 млндан зиёдни ташкил этади.

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram
- Так, бу йил ўзбек тили байрами чёткий нишонлансин! Тепадан приказ бор. Пресс-секретар Курбанова, сиз ответственный!

- Тушунарли, Дильмурат Джураевич!

- Хаджаев, сиз финансовый масалаларини решать қилас!

- Есть, ўртоқ бошлиқ!

- Тилчиладан у-бу кимни топийла! Ходимлани тўплаб, лекция ўқиб берсин! Кстати, ашулачила бўса, яна яхши. Кароче, эртага тадбир нормально бўсин!

- Ясно. Дильмурат Джураевич, ўзиз тадбирни очиб, табриклаворасми?

-А, нет! Вы че?! Замим мастер бунақа нарсалага. Ўзбекчада манга қийинроқ, тилим айланмиди. “Муракобот”, “мукаработ” деган сўзила жа сложно-де! Тем более эртага селекторим бор. Хуллас, всем понтяно, да?!

-Да, да..!

Оққа кўчирувчи: Муслим Мирзажонов

P.s. Яхшиямки, мансабдорлар давлат тилини билиши шарт бўлган, ўзбек тилини ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштиришга оид президент фармони имзоланди. Манбаси: https://kun.uz/47486820

@eron_afg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
MOODLE платформасида ишлаш бўйича йўриқнома: Android ва IOS тизимлари мисолида

Маърузачи: Эрон-афғон филологияси кафедраси ўқитувчиси НИШАНБАЕВА АЗИЗА

@eron_afg