ERONSHUNOSLIK VA AFGʻONSHUNOSLIK OLIY MAKTABI
645 subscribers
6.15K photos
925 videos
73 files
2.19K links
Kafedraning talaba, magistrant va ustozlariga kafedraga oid tezkor xabar va yangiliklarni etkazish uchun ushbu kanal ochilgan.
Download Telegram
#тўйга_тўёна_билан
#янги_китоб

Хайрли кун🤝

Тил сақланиб қолиши учун унда камида бир миллион киши сўзлашиши лозим, дейишади. Қарангки, ўзбек тилида ҳам кам эмас, кўп эмас 50 миллион киши сўзлашар экан.

Аммо туриб-туриб, қанийди, нариги маҳалладаги ажнабий ўртоғим ҳам ўзбекчани ўрганса, яқин ўртоғим (дугона, дўстим) ҳадеб бошқа тилни мақтайвермай, она тилимизни ҳам севса, шунда эллик-олтмишдан ўтиб, юз миллионни мўлжаллармидик, деб энтикиб қўясан...

Хаёлпарастлигингни кўриб, "Ўзбекчани ўргатадиган тузукроқ қўлланма йўқ-ку!" деб оғзингни юмишса, "Академнашр"да
(@akademnashr) чиққан "Ўзбек тили. Хорижликлар учун интенсив курс"ни шап этиб олдига ташлаб, "билағон" суҳбатдошни мот этасан-қўясан.

Мавзулаштирилган йигирма дарс нафақат хорижликларга, яна ўзбекчани бузиб-янчиб, бундан сира уялмай сўзлашадиган ўзимизникиларга ҳам ёрдам бермай қўймайди.

Тил ўрганиш фойда, лекин энг аввал она тилини мукаммал, тўлиқ ўрганган ютади!

Муаллифлар:
Гулчеҳра Рихсиева, Меҳрибон Абдураҳмонова

➡️@sharq_xabar