Ermanov Farhod - Эрманов Фарход
566 subscribers
5.34K photos
634 videos
2 files
1.84K links
Download Telegram
Умуман, Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги инвестиция лойиҳалари ва маҳаллий саноатда жами 320 мингта доимий иш ўрни яратишга масъул бўлиши таъкидланди.

Президентимиз тўртинчи йўналиш – Янги Ўзбекистон массивлари, ипотека дастури доирасида ва хусусий сектор билан келаси йили 90 мингта хонадонли уй-жойлар қуриш шартлигини қайд этди.

Бугунги кунга қадар ипотека дастурлари доирасида қурилиши керак бўлган хонадонларнинг атиги 20 мингтаси ёки 40 фоизи якунига етган. Бундан ташқари, Қашқадарё, Наманган ва Тошкент вилоятларида жами 1 минг хонадонли уй-жойларни қуриш ишлари бошланмаган.

Бош вазирга ўн кун муддатда режани бажармаган ҳудудлар бўйича хулоса қилиб, таклиф киритиш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Келаси йили ҳар бир вилоят ҳокими 5-10 минг хонадонли уй-жой қуриш режасини қилиб, бунинг учун бир ой муддатда ер участкаларини аукционга чиқариши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Мутасаддиларга бир ой муддатда қурилиш соҳасида 6 ойгача ишга қабул қилиш бўйича соддалашган меҳнат шартномаларини ишлаб чиқиб, келгуси йилда норасмий сектордаги 100 минг аҳолини қонуний фаолиятга ўтказиш вазифаси қўйилди.

Ҳоким ёрдамчилари билан биргаликда ҳар бир маҳаллада қурилиш бригадалари тузиб, 50 минг аҳолини даромадли меҳнат билан таъминлашга топшириқ берилди. Бунда, уларга меҳнат қуролларини харид қилиш учун субсидия ажратилиши таъкидланди.

Йиғилиш якунида ҳудуд ва тармоқлар раҳбарлари йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш ва янги вазифалар ижросини ташкил этиш юзасидан Президентга ҳисобот берди.

Facebook|Instagram|Twitter
Ўзбекистонда учта қуёш фотоэлектр станциясини қуриш бўйича тендер ғолиблари эълон қилинди

БААнинг Masdar компанияси Бухоро вилоятида 250 МВ, Хитойнинг GD Power-Powerchina консорциуми Наманган вилоятида 150 МВ ва Франциянинг Voltalia SA компанияси Хоразм вилоятида 100 МВ қувватга эга фотоэлектр станциялари қуриш лойиҳалари бўйича ғолиб деб топилди. Ушбу ФЭСлар 2024 йил охиригача қуриб, фойдаланишга топширилади.

👉 https://kun.uz/19613797

Kun.uz расмий канали
Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан халқ билан мулоқот тизими янги босқичга олиб чиқилмоқда. «Оққўрғон тажрибаси» энди Бешариқда

Президент Халқ қабулхоналари, йигирмадан зиёд вазирликлар, қўмиталар, республика ташкилотлари, секторлар раҳбарлари Фарғона шаҳридан 120 км. олисдаги Бешариқнинг 62 та маҳалласида уйма-уй юриб, сайёр ва шахcий қабуллар ўтказди.

41 минг 674 та хонадону 1 минг 30 дан зиёд ижтимоий соҳа объектидаги ўрганишларда 11 минг 272 та масала аниқланган бўлса, уларнинг 8 минг 430 дан зиёди ҳал этилди, 2 минг 840 дан ортиқ масала эса назоратга олинди.

Қўқон шамоли асли Бешариқдан бошланади, дейишади. Айниқса, изғиринли кунларда электр таъминотига талаб ҳар қачонгидан ҳам ошади. Шу боис ҳам бу борадаги муаммоларни юмшатиш мақсадида 4 та трансформатор, 315 та бетон таянч ўрнатилиб, қарийб 11 км. янги тармоқ тортилди.

Батафсил УзАда...

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Сардор Умурзаков раислигида Хоразм вилоятида фаоллар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фарход Эрмановни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси лавозимига тасдиқлангани муносабати билан Хоразм вилояти ҳокими лавозимидан озод қилиш тўғрисидаги фармони ўқиб эшиттирилди.


Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Қўшкўпир тумани ҳокими вазифасида ишлаб келган Жўрабек Рахимов Хоразм вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинлангани маълум қилинди.

Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Йиғилишда сўзга чиққан фаоллар кейинги йилларда Хоразмда амалга оширилган ижобий ўзгаришлар, эришилган ютуқларни эътироф этиб, Жўрабек Рахимовни якдиллик билан қўллаб-қувватлашларини таъкидладилар.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов сўзга чиқиб, Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифалар ҳақида тўхталиб ўтди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram