ШОК! ЎЗБЕКИСТОНДА ОДАМЛАР ҚОНУНИЙ СОТИБ ОЛГАН МАШИНАЛАРИДАН МАҲРУМ ҚИЛИНМОҚДА!
Тасаввур қилинг, бир неча йил пул тўплаб авто бозордан машина сотиб олдингиз, нотариус орқали расмийлаштирдингиз, ГАИда рўйхатдан ўтказдингиз...
Аммо тайёр туринг: эртага мүлкингиз “жиноий мулк” деб эътироф этилиб, банк фойдасига мусодара қилиниши мумкин.
Бундай кўргулик Абдувохид Мамуров, Гулнигор Носирова, Илҳом Иброҳимов, Бекзод Саттаров ва яна кўплаб ҳалол фуқароларнинг бошига келган.
Улар автомобилларни ўз маблағлари ҳисобидан қонуний сотиб олганлар, аммо InfinBankнинг Яшнобод филияли собиқ раҳбарлари ташкил этган жиноий схеманинг қурбонига айланганлар.
Автомобиллар аввал бошда сохта шахслар номига автокредит орқали расмийлаштирилган, сўнгра яширинча бошқаларга — яъни ҳеч нарсадан бехабар, ҳалол харидорларга — сотиб юборилган.
Жиноят фош этилгач, мазкур машиналарга тақиқ қўйилган. Суд жиноятчиларни ҳатто умрида кўрмаган машина харидорларининг ҳеч қандай жиноятга алоқадор эмаслигини тан олди.
Аммо, шунга қарамай, суд ушбу машиналарни “жиноий йўл билан олинган мулк” деб баҳолаб, банк фойдасига мусодара қилиш тўғрисида қарор чиқарди.
Шу тарзда, ҳалол меҳнат билан топилган пуллар ва қонуний йўл билан сотиб олинган машиналар бир кунда тортиб олиниши мумкин экан.
Бугун — машина. Эртага — уйм ёки бизнесингиз бўлиши мумкин.
Суд қарори хусусий мулк дахлсизлиги каби асосий ҳуқуқий тамойилни тагиндан қўпориб ташламоқда.
Бунинг устига, одамларга фақат фуқаролик судига мурожаат қилиб, ҳозирда қамоқда бўлган жиноятчилардан товон талаб қилиш “тавсия” қилинмоқда.
Мана буни ҳақиқий жиноятчилар қолиб жабрдийлаларни жазоланадиган тизим дейишади.
💬 Telegram |📱 Facebook |
🐦 Twitter |📱 Instagram | ▶️ YouTube

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ФЕРМЕР ҲОВУЗЛАРИ — БОЛАЛАР ҚАБРИГА АЙЛАНЯПТИМИ?
(АУДИОДА ПАХТАЧИ ТУМАНИ ҲОКИМИ ҚАЮМ ХУШБОҚОВ)
Ёзги таътилга чиқаётган ўқувчилар учун “Сўнги қўнғироқ” кунидаги байрам Самарқанд вилояти Пахтачи туманида мотамга айланди. Уч мактаб ўқувчиси томчилатиб суғориш ҳовузларида чўкиб ҳалок бўлди.
Беҳрўз, Асадбек ва Нурмуҳаммад уч нафар 6-синф ўқувчилари бугун ҳаётда эмас. Улар уйларидан “стадионга ўйнашга” чиқиб кетганлар, аммо бошқа томонга — фермер хўжалигига қарашли томчилатиб суғориш ҳовузига боришган.
Бу ҳовузлар ҳозирда Ўзбекистоннинг деярли ҳар бир қишлоқ хўжалигида бор, аммо улар болалар учун хавфсизлик жиҳатидан ҳеч қандай талабларга жавоб бермайди. Четлари тайғоқ, симтўр билан ўралмаган, қоровул ҳам йўқ. Ёш бола у ерга кирса, чиқишга қийналиб қолади.
Энг аламлиси — бу болалар, эҳтимол, аввал ҳам у ерга боришган. Эҳтимол, ҳовузлар болаларга бассейн вазифасини ўтаган. Бу ҳолатни маҳаллий раҳбарлар, таълим муассасалари, профилактика инспекторлари билмайдими? Нима учун улар ҳовузлар ёнида эслатмалар ўрнатишни, симтўр ўрашни ёки қоровул жойлаштиришни ўйламайди?
Ҳар гал шундай фожиа содир бўлгандан кейин “ота-оналар назорат қилсин”, “маҳалла эътиборли бўлсин” деб мурожаатлар қилинади. Лекин бу мурожаатлар бир неча кунда унутилади. Баъзилар эса бу воқеани ёпишга уринади. Нега? Чунки “катталарга гап етмасин”. Лекин фожиа ҳақиқати ошкор қилмас экан, янги қурбонлар бўлиши муқаррар.
Болалар ўлими — бу ота-оналарнинг фожиаси, лекин фақат уларники эмас. Бу — фермер хўжаликлари раҳбарларининг ҳам жавобгарлиги. Бу — маҳаллий ҳокимият ва таълим тизими раҳбарларининг ҳам масъулияти. Бу — Бош прокуратура ва болалар хавфсизлиги учун масъул барча идораларнинг чинакам синови.
Бу кунларда Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ҳам шунга ўхшаш фожиалар рўй бермоқда. Лекин уларнинг аксари оммавий ахборот воситаларига чиқмайди. Расмий статистика эълон қилинмайди. Ота-оналар йиғлаб қолади, бошқалар эса афсус билдириш билан чекланади.
Бир болани ўн икки йил тарбиялаб катта қилишга қанча меҳнат, машаққат ва муҳаббат керак. Ўша заҳматлар бир дақиқалик эътиборсизлик натижасида йўқ бўлмаслиги учун жамоатчилик, журналистлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва давлатнинг юқори поғонасидаги раҳбарлар бу масалага жиддий ёндашиши шарт.
Фермер хўжаликларидаги ҳовузлар — бу чўмилиш жойи эмас, болалар ҳаёти учун хавфли жой. Улар ёпиқ ва четлари ўралган бўлмаса, бундай фожиалар яна давом этаверади.

МАКТАБДАГИ КИЧИК КАМОМАДЛАР
Шофриконнинг 15-мактабида ошхона қурган «Fast Quality Building» MЧЖ раҳбари 1 миллион 782 минг маблағни ортиқча ҳисоблаб ўзлаштирди. Фирма раҳбари Ҳалимов Шерзод Субҳонович шунчаки ҳисоб-китобда адашган бўлиши ҳам мумкин. Когон туман суди қурувчига 1 миллион 875 минг сўм жарима жазосини тайинлади.
Когондаги «Баркамол авлод» мактаби ҳисобчиси Худойбердиева Розия Маҳсумовна ойлик маош ёзишда 130 минг сўмга адашиб, ўқитувчилардан бирига ортиқча пул белгилаб юборган. Когон туман суди ҳисобчини 375 минг сўм жаримага тортди.
Когондаги ихтисослаштирилган мактаб таъмирини олиб бораётган «Elegant invest qurilish» МЧЖ ҳужжатларида кичик маблағ ўзлаштируви аниқланди. Фирма раҳбари Яҳёев Азамат Хомитович бажарилмаган ишни ҳужжатларда бажарилди деб кўрсатиб 247 минг сўм кўпроқ ёзиб юборган. Изчил тафтишда аниқланган хато фақат шу эди. Когон туман суди фирма раҳбарини 1 миллион 875 минг сўм жарима жазосини тайинлади.

КОГОНДАГИ МАЙДА КИССОВУРЛАР ТУРКУМИДАН
Когонда тадбиркор Отамуродова Нигина Отаниёз қизи ўз номида хусусий боғча очиб тизимга боғчага қатнамайдиган бегона бир боланинг расмини жойлаган. Натижада давлат ушбу «боғча тарбияланувчиси» сабаб 565 минг сўм субсидяни ортиқча ҳисоблаб берди. Когон туман суди хусусий боғча раҳбарини 340 минг сўм жарима билан жазолади.
Когон туман Маданият бўлими бош ҳисобчиси 3 ходимга рағбатлантириш ёзишда хатога йўл қўйиб жами 6 миллион сўм ортиқча тўлов ҳисоблаб юборди. Когон туман суди адашган ҳисобчига 375 минг сўм жарима солди.
Яна бир хусусий боғча раҳбари тизимга боғчага қатнамайдиган болаларнинг расмини жойлаштириб давлатнинг 1 миллион 904 минг субсидия маблағини ўзлаштирди. Когон туман суди нодавлат боғча мудири Ражабов Шодмон Асатовичга 340 минг сўм жарима белгилади.
Жарималар ғазнада.

МУДОФАА ВАЗИРЛИГИГА ҚАЧОН ТАЙИНЛИ РАҲБАРЛАР КЕЛАДИ?
Жорий йилнинг 22 май санасида Мудофаа Вазирлиги ташкилий сафарбарлик бош бошқармаси бошлиғи водий вилоятлардаги мудофаа ишлар бўлимларига полковник Бозоров Самандар Сапоевич ташриф буюрди.
Мудофаа ишлар бўлимига келиб “ҳаммангни лавозимингни қисқартираман, йўқотаман”, деб қўпол муомалада бўлди.
Ўзи полковник Бозоров 6 йилдан бери ташкилий сафарбарлик бош бошқарма бошлиғи лавозимида ўтириб биронта ҳам янгилик қилмади. Борини ҳам йўқотди.
Эскича ишлаш принципида ўзи ойлигимиз паст, етмайди. Маошни гапирсак, бор ишдан бўша, деб босим қилиш йўлида ўтиб олади.
Муаммони айтсангиз, душманга айлантиради. Бир ойлик армия пулини йиғамиз, бир йиллик ҳарбий хизматга одам жўнатамиз.
Кунимиз маҳаллада ўтса ҳамки, раҳмат эшитмадик. Ҳар 2 йилда туман военкомларни алмаштириш билан овора.
Жўнатган военкомлар умуман военкомат ишини билмайди. Тўғри келган одамни раҳбарликка тайинлаш мумкинми?

ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ – КУРАШ ҚУРОЛЛАРИНИ ТЎҒРИ ТАНЛАНГ
Ўзбекистон жамоати ақидапарстликка ружу қўйиб асл олимларни унутганча эртакчи ва ривоятчиларни даврнинг тўрига чиқараётгани, уларни "аҳли илм" деб улуғлаётгани ачинарли ҳолат.
Ғояга қарши ғоя билан курашилади, жаҳолатни қонун ва қарорлар билан енгиш имконсиз. Аммо маърифат ғоясини дуч келган киши тарғиб қилолмайди, тарғиб қилса-да натижа доимий бўлмайди.
Бугун тармоқларда бир шахс «Тирик китоб» номи билан машҳур бўлмоқда. Жамоатчилик, блогерларнинг бу инсонга қизиқиши ғоят яхши, мақтовга лойиқ. Бир қарашда "тирик китоб" билан суҳбатлар китоб ўқишни оммалаштиради мумкин, илмга қизиқишни орттиради. Бироқ бу вақтинчалик таъсир, ўткирчи хайп.
Китоб ўқишни, илмга қизиқишни тизимли тарғиб қилиш лозим. Билимлари тизимлаштирилмаган кимса маърифат тарғиботчиси бўла олмайди. Кетма-кет иқтибослар келтириб оммани бир он қизиқтириш мумкин, кейин бу афсун таъсири йўқолади.
Китоб ўқиш, амалий илм авваламбор инсоннинг сийратига ва ҳаёт тарзига таъсир қилади. Ҳозир моддият устун, истайсизми йўқми кишилар илмли одамнинг илми ҳаётини қанчалар енгил ва тўкин қилганига эътибор қаратади. Мана шу моддий жиҳат, стабил тўкин ҳаёт ҳам илмга қизиқишга асос бўла олади. «Тирик китобнинг» бу борада ютуқлари мақтагулик эмас.
Бугун ўзбек жамоатчилигига Ойнинг бўлинмаганлиги, Эволюция назарияси замонавий тиббиёт асоси эканлигини, Сайёралар Қуёш атрофида айланиши ва бошқа илмий хулосаларни айтиш хатарли.
Эволюция ҳақида асосли гапирган биолог олим Бахтиёр Шералиев тармоқларда такфир қилингани ёдимизда.
Тарихий фактлар ва аниқ далиллар билан араб босқинчи Қутайбанинг зулми ҳақида гапирган тарихчи академик Азамат Зиёни жумбул жамоатимиз кофирдан олиб муртадга солди.
Ўз даврида Жордано Бруно ва Галилей ҳам жоҳил ақидапараст оломоннинг худди шундай тавқи лаънатига учраган эди.
Бора-бора олимлар минбарда хавфли ҳақиқатларни айтмай қўяди. Асл олимларни бир четга суриб, оломонга ёқадиган гапни айтувчи аллачилар олқишланади. Ўзбек жамоати ҳақиқий илмнинг аччиқ ҳақиқатларига тайёр эмас, шунинг учун олимлар мум тишлаган.
Минбар бўш бўлгач бир томонда «тирик китоб»лар , китоб ўқимаган кутубхоначи блогерлар ва бошқа томондан ривоятчи конспиролог муллалар даврани эгаллайди.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
САРИОСИЁДА 500 ҚЎЙ ЖАРЛИККА ҚУЛАБ ҲАЛОК БЎЛДИ
25 май куни Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани Хуфар қишлоғи яқинида юз берган ҳалокатли ҳодиса оқибатида тахминан 500 та қўй жарликқа қулаб, ҳалок бўлди.
Гувоҳларга кўра, қўйлар дарадан ўтаётган вақтда улардан бири ўзини жарга ташлаган ва қолганлари унга эргашган. Натижада, бутун сурув ҳалокатга учраган.
Қўйларнинг эгаси Сурхондарёда машҳур бой Нарзуллаев Жўрақул исмли шахс экани маълум қилинмоқда.
Фожеага сабаб сифатида маҳаллий участковой, ижтимоий ходим ва маҳалла еттилигининг қўйларни қишлоқ йўлидан ўтказишга рухсат бермагани айтилмоқда. Шу боис чўпонлар уларни дара йўлидан олиб ўтишга мажбур бўлганлар.
Мутахассислар таъкидлашича, қўйлар табиатан жамоавий жонзотлар бўлиб, улар етакчига эргашиш орқали ўзини хавфдан асрайди. Агар етакчи нотўғри йўл танласа ҳам, қолганлари унга кўз юмиб эргашаверади. Бу инстинктив ҳаракат кўп ҳолларда бундай фожеаларга олиб келиши мумкин.

ИНСОНЛАРДАГИ "ҚЎЙ ИНСТИНКТИ": ГУРУҲ ТАЪСИРИ ВА УНИНГ ПСИХОЛОГИК МЕХАНИЗМЛАРИ
25 май куни Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани Хуфар қишлоғи яқинида юз берган ҳолат кўпчилик учун шунчаки қўйлар ҳалокати бўлиб туюлиши мумкин. Аслида эса, бу воқеа ортида нафақат қишлоқ хўжалиги муаммоси, балки инсон ва ҳайвонлардаги умумий психологик механизм – гуруҳ таъсири (толпа психологияси) тургани яққол кўзга ташланади.
Қўйлар — жамоавий жонзот. Улар хавфсизликни гуруҳга эргашишда кўради. Шунинг учун, бир қўй жарликка тушганда, қолганлари ҳам инстинктга асосланиб, унга эргашади. Бу ҳолат "қўй инстинкти" дейилади. Айнан шу инстинкт туфайли бир хатоли ҳаракат бутун сурувнинг ҳалокатига сабаб бўлади.
Инсонлар ҳам табиатан ижтимоий мавжудот бўлиб, уларнинг хулқ-атвори кўпинча атрофидаги гуруҳнинг таъсири остида шаклланади. Бу ҳолат психологияда гуруҳ таъсири ёки “гала психологияси” (“herd mentality”) деб аталади.
Гуруҳ таъсири — бу бир инсоннинг ўз фикри, ишончи ёки хулқ-атворини гуруҳнинг фикрига мослаштириш ҳолатидир. Бу ҳолатда инсон ўз мустақил фикрини йўқотиб, гуруҳнинг умумий қарашларига эргашади. Бу таъсир турли сабабларга кўра юзага келиши мумкин: инсон нотаниш ёки ноаниқ вазиятда гуруҳнинг фикрига асосланиб, тўғри қарор қабул қилишга ҳаракат қилади; ёки гуруҳда қабул қилинган нормаларга мослашиш орқали ижтимоий эътирофга эришишни истайди.
Психолог Соломон Ашнинг 1950-йиллардаги машҳур тажрибалари гуруҳ таъсирининг кучини намоён қилди. Унинг тадқиқотларида иштирокчилар аниқ жавобни билишса-да, гуруҳнинг нотўғри жавобига мослашиб, ўз фикрларини ўзгартиришган. Бу ҳолат инсонларнинг гуруҳга мослашишга бўлган мойиллигини кўрсатади.
Бу психологик таъсир ҳаётнинг турли жабҳаларида учрайди. Масалан, мода ва трендлар соҳасида кўпчиликнинг маълум бир кийим услубини қабул қилиши бошқаларни ҳам шу услубга эргашишга ундайди.
Интернетдаги "челленж"лар, ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган ҳаракатлар кўпинча гуруҳ таъсири натижасида оммалашади. Шунингдек, пандемия давридаги оммавий маҳсулот сотиб олиш ҳолатлари ҳам бу таъсирнинг яққол мисолидир.
Гуруҳ таъсири баъзи ҳолатларда ижобий натижаларга олиб келиши мумкин, масалан, жамоавий ҳамкорлик ёки ижтимоий нормаларга риоя қилиш. Бироқ, бу таъсир инсонларни нотўғри қарорлар қабул қилишга ёки зарарли хулқ-атворга олиб келиши ҳам мумкин.
Шу боис, инсон танқидий фикрлашни ривожлантириши, ҳар бир қарорни мустақил равишда баҳолаши ва ижтимоий босимга нисбатан онгли муносабатда бўлиши муҳим.
Гуруҳ таъсири инсон хулқ-атворининг ажралмас қисми бўлиб, унинг таъсири турли соҳаларда намоён бўлади. Бу таъсирни тушуниш ва унга нисбатан онгли муносабатда бўлиш инсоннинг мустақил қарорлар қабул қилиш қобилиятини оширади.

КАСБИ ТУМАНИДА ПИЛЛА РЕЖАСИ ВА МАЖБУРИЙ ЙИҒИЛИШЛАР
Элтуз таҳририятига келиб тушган мурожаатга кўра, Касби туманидаги маҳалла ходимлари пилла топшириш режаси билан боғлиқ мажбурий йиғилишлардан норозилик билдирмоқда.
Шикоятга кўра, тумандаги маҳалла еттиликлари кундалик йиғилишларга жалб этилмоқда ва бу йиғилишлар ҳар куни кечки соат 20:00 дан 24:00 гача давом этмоқда.
25 май куни эса йиғилиш эрталаб соат 7:30 да бошланиб, 12:20 гача чўзилган. Бундай мажлислар дам олиш кунларида ҳам ходимларга тинчлик бермаётгани айтиб ўтилган.
Мурожаатда таъкидланишича, иш куни давомида ўз хизмат вазифаларини адо этиб югуриб юрган ходимлар кечқурун ҳам йиғилишларда иштирок этишга мажбур бўлмоқдалар. Бу эса уларнинг шахсий ҳаёти ва оилавий тинчлигига жиддий таъсир кўрсатаётгани қайд этилган.
“Аёл киши бўлсак ҳам, оғзаки таҳдид ва ҳақоратларни эшитишга мажбур бўляпмиз. Ўтган йили ҳам шу ҳолат кузатилган эди, лекин ҳеч қандай чора кўрилмади,” — дейилади мурожаатда.
Шикоятчилар бу каби мажбурий йиғилишларга чек қўйиш, ҳамда маҳалла ходимларининг меҳнат ҳуқуқлари ва шахсий вақтига ҳурмат билан ёндошишни сўрамоқдалар.

⚡️⚡️⚡️СУРХОНДА ЯШИЛ РЕЙДЕРЛИК: ТАБИАТ ҚУРИЯПТИ, СТАТИСТИКА ГУЛЛАЯПТИ
Сурхондарё вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бошқармаси инспекторлари энди табиатни эмас, статистикани қутқариш билан овора.
Сабаби: бошқарма раҳбари Урунов учун энг муҳими — табиий эмас, маъмурий кўрсаткичлар муҳим.
Ўтган йилни эслайсизми? Қум бўронлари, жазирама иссиқлик, сув танқислиги — шуларнинг ҳаммаси “экология муаммоси” деб ҳисобланарди. Аммо Урунов акага кўра, энг катта муаммо — инспектор нечта жарима қилган-қилмаганида!
Биринчи чоракда расмийлаштирилган жарималарнинг камида 40 фоизи — сохта. Инспекторларга кўра, жарима қилишга одам топа олмагач, улар ўз таниш-билишлари номига “муҳитга тажовуз” дея жарима расмийлаштиришмоқда.
Ҳовлидаги молнинг тупуриши, иситгичдан чиққан буғ, уйдаги кактусга сув қўймаслик — ҳаммаси қонунни бузиш ҳисобланади. Экологик “ҳуқуқбузар” топилмаса, ўзингни ўзинг жарима қил!
Мисол учун, экология инспектори И. Эргашев ўз куёвига “ноқонуний дарахт шохини кесиш” айбини қўйган. Келини эса "бегона ўтни ўриб юборгани учун" огоҳлантирилган.
Бу нимани англатади?
Сурхонда табиатнинг эмас, экология статистикасининг муҳофазаси биринчи ўринда эканлигини англатади. Инспектор табиатни кузатмайди — Excel файлни кузатади. Урунов учун энг муҳими — жарималар сони, шундагина у юқори ташкилотга "ҳавонинг ифлосланишига қарши жонбозлик билан курашдик" деб ҳисобот бера олади.
Тан олайлик, бундай «экологик шижоат» дунёда ҳам учрамаса керак. БМТ ҳам ҳайратда: қайси мамлакатда табиатдан ҳам кўра тезроқ қоғозда муваффақиятга эришилади?
Жавоб аниқ — Ўзбекистоннинг Сурхондарёсида.
Қандай қилиб бутун бошли бошқарма “жариматизация” дастурига айланиб қолди? Агар бу тизим шундай давом этса, эртага табиат муаммо табиат номидан расмийлаштирилган қалбаки протоколлар остида кўмилиб кетади.
Сурхондаги “экологик ишбилармонлик” — бу табиатни эмас, чиқиндидан фойда қилишнинг инновацион усули. Бунга «яшил рейдерлик» деб ном бериш мумкин.

⚡️⚡️⚡️Фоҳишалик қилиш учун 22 ёшли қизни Россияга юбораётган аёл Тошкент халқаро аэропортида қўлга олинди.
ДЕНОВ ПОЛИКЛИНИКА ЕРЛАРИ ТАЛОН-ТОРОЖ ҚИЛИНМОҚДА
Денов туман тиббиёт бирлашмаси ҳудудида жойлашган эски туман кўп тармоқли катталар марказий поликлиникаси аҳолига тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда. Мазкур тиббиёт муассасаси аҳоли саломатлигини сақлашда муҳим ўрин эгаллайди.
Aввалроқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг хабардорлиги остида Денов туман Катталар КТМП (Кўп тармоқли марказий поликлиника) учун 15 миллиард сўмлик замонавий янги бино қурилиши режалаштирилган ва лойиҳа асосида тасдиқланганди.
Ушбу янги бино айнан эски поликлиника ёнида бўш турган ер майдонида барпо этилиши кўзда тутилган.
Минг афсуски, ҳозирги вақтда бу лойиҳа ўзбошимчалик билан бекор қилиниб, мазкур ер майдонлари ва бошқа тиббиёт муассасалари ер участкалари тадбиркорларга топширилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳолат аҳолининг кескин норозилигига сабаб бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 41-моддасида белгиланган “ҳар бир фуқаро малакали тиббий хизмат олиш ҳуқуқига эга”, деган нормаларига зид ҳолатни юзага келтирмоқда.
Деновда 428 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади. Туман аҳолисининг зичлиги ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш ҳажми йилдан-йилга ортиб бораётган бир пайтда мавжуд тиббиёт муассасаларини қисқартириш ёки уларни ёпиш оқибатида халқимиз сарсон бўляпти.
“Шаҳар КТМП 163,5 минг кишига хизмат кўрсатмоқда”, деган ҳисоботлар ҳақиқатдан йироқ бўлиб, бунда атайин шаҳар Катталар КТМП ва Болалар КТМПларининг беморлари бирлаштириб нотўғри рақамлар кўрсатилган. Aслида эса ушбу КТМПлар жами 100 133 нафар аҳолига хизмат кўрсатади. Бу эса Денов сингари йирик аҳоли пунктида икки алоҳида КТМП фаолият юритиши шартлигини тасдиқлайди.
Туман КТМПси янги замонавий бино қурилмасдан буткул ёпилиши ва у жойлашган ерларнинг хусусий тадбиркорларга топширилиши давлат сиёсатининг ижтимоий йўналишларига мутлақо зид ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 18-февралдаги ПҚ–121-сонли қарори (тиббиёт муассасаларини модернизация қилиш ва уларни аҳолига қулай тарзда жойлаштириш ҳақида) асосида тиббиёт муассасаларини қуриш ва янгилаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг "Давлат мулки тўғрисида"ги Қонунининг 5-моддасига асосан, давлат муассасаларига ажратилган ерлар давлат манфаатлари йўлида ишлатилиши лозим. Давлат тиббиёт ерларини жамоатчилик розилигисиз, ОAВда эълон қилмасдан, шаффоф тендерларсиз шахсий тадбиркорлик субъектларига берилиши - халқ манфаатларини поймол этиш, жамиятда норозилик кайфиятини кучайтириш, ҳамда коррупсияга йўл очиш бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Президент Aдминстрацияси, Бош Прокуратура, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳамда барча тегишли давлат идоралари ва оммавий ахборот воситаларига мурожаат этган ҳолда қуйидагиларни талаб қиламиз:
1. Денов туман тиббиёт бирлашмаси ҳудудида режалаштирилган ва тасдиқланган янги Катталар КТМП биносини қуриш лойиҳасини тиклаш ва қурилишни зудлик билан бошлаш.
2. Тиббиёт муассасаларининг қисқартирилиши, хусусан, КТМП ва ОП (Оилавий поликлиника)лар ерларининг хусусий тадбиркорларга топширилиши бўйича хизмат текшируви ва тергов-суриштирув ишлари олиб борилиши.
3. Ушбу ҳолат бўйича жамоатчилик фикри инобатга олиниб, ОAВ орқали оммага расмий ахборот тақдим этилиши.
4. Давлатга қарашли тиббиёт инфратузилмалари жойлашган ерларнинг тадбиркорларга берилишини назорат қилиш ва уларни фақат халқ ҳамда давлат эҳтиёжлари учун сақлаб қолиш чоралари кўрилиши.
Ҳурматли раҳбарият, юқорида келтирилган ҳолатлар Денов туман аҳолиси ҳамда тиббиёт ходимларини чуқур ташвишга солмоқда. Бу ҳолатларнинг зудлик билан бартараф этилиши, лойиҳаларнинг қонуний асосда тикланиши ва жамоатчиликка аниқ расмий ахборот берилиши зарур.

ЖДПУ РЕКТОРИ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ЎЗИНИ РЕКЛАМА ҚИЛИШДАН ҚАЧОН БЎШАЙДИ?
Aйни кунларда кўплаб олийгоҳларда бўлаётгани каби Жиззах давлат педагогика университетида ҳам талабалар якуний назорат синовларини топширишмоқда. Aдолатсизликнинг чеки йўқлигидан қайси бирини ёзишини ҳам билмайсан киши.
Талабалар якуний назорат синовларига тайёрланиб қийналиб турганда “кино намойишига қатнашасан”, деб замдекан ва тюторларнинг билет учун пул йиғиши, кераксиз маънавий-маърифий тадбирларга мажбуран жалб қилиниши адолатданми?
“Келасан, келмасанг сен билан якуний назоратда гаплашамиз”, деган пўписалар қачонгача давом этади? Биз ректор ва ёшлар учрашувида иштирок этайликми ёки имтиҳонларга тайёргарлик кўрайликми?
Кошки ректор ва проректор деган валломатлар бизнинг бир муаммомизни ҳал қилиб берса. Илтимос, ҳурматли Шавкат Шарипов, Сарвар Назарқосимов бизни ҳеч бўлмаса назорат синовлари пайтида тинч қўйинг.
Керак нокерак тадбирларингиз ўзингизга сийлов. Тютор шўрликларга ҳам қийин, кўпчилик талабалар билет сотиб олмаймиз дегани учун билет пулларини ойлик маошларидан тўлаб беришади. Билет пулини бир аммалаб қутилган тюторлар учун муаммонинг каттаси кино намойишига талабаларни қандай жалб қилиш?
Дарс жараёнида ўтилмаган, умуман нотаниш мавзулардан ўта мураккаб саволлардан тестлар тузилиб берилиши, бечора талабалар синовларда тестларга жавоб тополмай тутдек тўкилишига нима дейсиз?
Ўқитувчига мурожаат қилсангиз, “Регистратор офисига бор. Саволларни улар тузган”, деб туриши қонингизни қайнатади. Регистратор офиси раҳбари, коррупцион ишлар устаси, айнан шу порахўрлиги сабаб университет сиртқи таълим бўлимини хонавайрон қилган Aъзам Aвазов эканлигини билганимиздан сўнг нега ўтилмаган мавзулардан саволлар тузилганини аҳмоқ одам ҳам тушуниб етади.
Aъзам Aвазов лавозимдан четлатилиши учун вазирлик томонидан бир неча марта тақдимнома киритилишга қарамай бемалол ишламоқда. У сиртқи бўлимдаги пул ишлаш механизмини регистратор офисида давом эттиришига шубҳамиз йўқ. Бунга эса ҳеч ким қаршилик қила олмайди. Қаршилик қилганлар ректор Шавкат Шариповнинг қаҳрига учраши аниқ. “Танкинг ректор бўлса, ошиғинг олчи” деб шунга айтишса керак-да.
“Катталар” эътиборига тушиб, юқори лавозимга эришиш илинжида сохта рекламага зўр бериб, ОАВ ва ижтимоий тармоқлар қаҳрамонига айланиб улгурган, ўзини ва атрофидаги бир-икки сохта таълимга душман проректорларини кўз-кўз қилишдан чарчамайдиган “мега-юлдуз” ректор Шавкат Шариповга ёлғондан чиқиш қилгунча, маърузалар залида иссиқда терлаб-пишиб, қийналиб якуний назорат топшираётган “биттагина кондиционер қўйиб бер” деб ҳар куни худонинг зорини қилаётган талабалар дардига қулоқ тутишини, ва албатта таълим сифатига эътибор қаратишини сўраб қолардик.
Яқинда ўтказилган бир учрашувда ректор жаноблари “Талабалар мендан тез-тез маърузалар залига кондиционер қўйиб беришимни сўрашади. Ўша пайти мен ўзимнинг талабалик йилларимни эслайман.
Ўша пайтлари жуда совуқ эди. Спирал печкада ўтирардик. Қаранглар, ҳозир сизлар учун қандай зўр шароит қилиб берганман”, деб қолди. Гарчи шу жавобни яна кўп эшитишга шубҳа қилмасак-да, умидимизни сўндирмаймиз.
Йиллар ўтиб бирон инсофли раҳбар келиб ёзда қайноққина ҳарортли, қишда муздеккина бўлган маърузалар залига кондиционер ҳам қўяр. Aвазовга ўхшаган устаси фаранг “чўнтак” ходимларининг ҳам думи тугилар.
Театр, кинога борасан, бормасанг мендан кўрасан, обуна бўласан, бир кунда 10 та тадбирга келмасанг кўрасан, деган пўписалар билан жонингни ҳиқилдоғингга келтирадиган замдекан ва тюторлар ҳам йўқ бўлиб кетар. Талаба учун жон куйдирадиганлар ҳам ўз ўрнига келар.

⚡️⚡️⚡️Жиззахлик апрс яна бир жиззахлик лохни айланма йўл билан Мексика орқали АҚШга жўнатаман деб 200 миллион сўм (шу жумладан 11 минг 200 доллар ва 50 миллион сўм) олмоқчи бўлган вақтида қўлга олинган. Апрс қамағда. Лох Жиззахда. Мексикаям, Америкаям жойида турибди.
КОГОН ТУМАНИ МАКТАБГАЧА ВА МАКТАБ ТАЪЛИМИ БЎЛИМИДАГИ МОЛИЯВИЙ ПИРАМИДАЛАР: ҲИСОБЧИЛАРНИНГ ХАТОСИМИ ЁКИ ТИЗИМЛИ КОРРУПЦИЯ?
Когон тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлимида охирги йилларда молиявий беқарорлик ва тизимли адолатсизлик кучаймоқда. Туман бўлимида ишлайдиган оддий ходимлар ҳисобчилар томонидан иш ҳақларининг нотўғри ҳисобланиши ҳолатларини кўп марта бошдан кечиришган. Одамлар ойлик режа қилади, лекин ҳисоб-китоблар нотўғри бўлгани сабабли пул кам тушади. Бу эса нафақат моддий, балки руҳий жиҳатдан ҳам ходимларга таъсир кўрсатмоқда.
Элтуз таҳририятига йўлланган мурожаатда таълим муассасаларида шундай беқарорликка сабаб бўлаётган асосий омиллардан бири сифатида молиявий ҳисоб-китобдаги саводсизлик ва қасддан қилинган манипуляциялар тилга олинган. 2024 йилда эълон қилинган суд ҳужжатларида икки нафар молия ходими — Шерзод Ҳалимов ва Роза Хўжабердиева — давлатга етказилган зарар сабабли маъмурий ва моддий жавобгарликка тортилгани аниқ кўрсатилган. Ҳисобланган зарар миқдори бир неча миллион сўмни ташкил этади, бу эса ички тизимда молиявий назоратнинг йўқлиги ва масъулиятсизликдан далолат беради.
Мурожаатда яна бир жиддий муаммо сифатида қурилиш ва таъмирлаш ишларининг ташқи туманлар — хусусан Шофиркондан келган бригадалар томонидан амалга оширилаётгани тилга олинган. Когон туманида етарлича маҳаллий кадрлар ва тадбиркорлар мавжуд экан, давлат пулининг четга кетиши ва эҳтимол “откатлар” орқали сифатсиз қурилишлар олиб борилиши аҳолида жиддий норозилик уйғотмоқда. Баъзи ҳолатларда чала қурилган мактаб бинолари прокуратура томонидан “битди” деб ёпилгани, амалда эса масала ечимсиз қолгани айтилади.
Когон туманининг мактаб ва боғчалари таълимнинг муқаддас масканлари бўлиши керак. Аммо ушбу ҳолатлар бу даргоҳларда ҳам ноқонуний ишлар, молиявий пирамидага ўхшаш схемалар амал қилиб келаётганини кўрсатмоқда. Шу сабабли мурожаатда Бош прокуратурадан 2024–2025 йилларда ходимларнинг рухсатисиз ушлаб қолинган иш ҳақларини қайтариш, ҳисобчиларга нисбатан қонуний чора кўриш ва туманда қурилган мактаб ҳамда боғчаларни қайта текшириш сўралган.

ЎЗБЕКИСТОНДА ЖУРНАЛИСТНИ “ЖУРНОЖАЛАБ” ДЕЙИШ — ЭНДИЛИКДА ҲАҚОРАТ ЭМАСМИ?
Журналист Илёс Сафаров ёзади: Бугун, 28-май куни ФИБ Шайхонтоҳур туманлараро суди журналист Анора Содиқованинг Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев ПР хизмати вакили Мирсаид Ҳайдаров устидан киритган даъво аризаси бўйича қарорини эълон қилди.
Маълумот учун, Анора Содиқованинг маҳкамага киритган аризасига Мирсаид Ҳайдаровнинг аввалроқ журналистларни “журножалаблар” дея ҳақорат қилиши, шунингдек, Анора Содиқова ва у раҳбарлик қилаётган “Уздипломат” сайтини серияли мақолалар билан молиявий шантажда ҳамда Ғарбга хизмат қилишда айблаб келгани сабаб бўлган.
Шундай қилиб, бугун судя Шоматова Дилноза Жалоловна чиқарган қарорга кўра, Ҳайдаровнинг Анора Содиқова ва унинг раҳбарлигидаги сайтга нисбатан серияли мақолалари ҳақорат эмас, “журножалаблар” сўзи эса ҳақорат-у, лекин Содиқовага қаратилмаган дея топилди. Бу масалада лингвистик экспертизанинг постлар айнан Анора Содиқовага қаратилган ва улар инсон шаъни, қадр-қиммати ҳамда ишчанлик обрўсини камситувчи жиддий ҳақорат ҳисоблаНИШИ ҳақидаги хулосаси инобатга олинмади.
Суд якунида икки томоннинг маҳкама биносидан икки хил кайфиятда чиқиб келганига гувоҳ бўлдим. Мирсаид Ҳайдаровни ҳимоя қилган адвокат Раззоқ Алтиев ўзида йўқ хурсанд, Анора Содиқованинг эса кўзларида ёш. У билан судга келган ёши улуғ қайнота-қайнонаси-да қаттиқ хафа.
Биринчи томон камерага унамагач, Анора Содиқовага микрофон тутдим ва аввало йиғи сабабини сўрадим. Журналистга кўра, у бугунги маҳкамага ўзбек судларидаги адолат ва мамлакатда матбуот ҳимоясига нисбатан сўнгги ишонч билан келган экан. Бугунги қарордан кейин энди ҳақиқатни халқаро судлардан топмоқчи.
Ҳа, матбуотга нисбатан қайсидир кўринишдаги босим, цензурани ҳар қандай мамлакатда учратиш мумкин. Чунки, соҳамизнинг ўзи кураш соҳаси. Лекин исталган киши журналистларни жалаб, матбуотни эса сотқин атар ва суд тизими бунга жим қараб тураркан, Ўзбекистон энди матбуот эркинлиги рейтингидан чиқиб кетавергани ҳам маъқул, назаримда. Ҳар ҳолда матбуот эркинлиги рейтингига кирган энг қуйи ўриндаги мамлакатларда ҳам матбуот ва журналистлар бунчалик оёқости қилинмайди.
“Журножалаблар”ни бемалол ҳазм қилаётган ҳамкасбларимизга эса орқа-олдига бир қараб олишни маслаҳат бераман. Оила тебратаётган, тўнини кийиб юрганимиз – журналистикани ерга қоришмоқда, номимизни жалабга чиқаришмоқда, ўртоқ ҳамкасблар. Шу номга рози бўлмаган бир мард қизнинг судида бугун атиги 3 нафар журналист қатнашди.