⚡️⚡️⚡️ҚОРОВУЛБОЗОРДА БОҒЧАГА БЕРИЛГАН ГЎШТДАН 20 ХИЛ МИКРОБ ЧИҚДИ
Бугун Элтуз таҳририятига Бухоро вилояти Қоровулбозор туманидан яна бир мурожаат келиб тушди.
Мурожаатда айтилишича, "Алоқа сифат савдо" МЧЖ томонидан Қоровулбозор тумани мактабгача таълим муассасаларига етказиб берилган гўшт истеъмолга яроқсиз бўлган.
Шикоятга кўра, гўшт сасиб кетган, кўкарган ва фойдаланишга мутлақо яроқсиз. Ҳатто махсус лабораторияда ўтказилган текширув натижаларига кўра, бу гўштда 20 хил турдаги микроб аниқланган.
Шунга қарамасдан, муассаса раҳбарияти берган шикоятлар ва лаборатория хулосаларига эътибор берилмаган. Гўштни етказиб берган шахс — Афзал Холиқов эса гўштни олиб кетишдан бош тортган.
Маълумот учун, чириган гўшт 3 ҳафтадан буён мактабгача таълим муассасасининг музлатгичида сақланиб турибди.
Шикоятчиларнинг таъкидлашича, юқори ташкилотлар томонидан зарур чоралар кўрилмагани боис, уларнинг Афзал Холиқовга қарши ҳаракат қилиш имкониятлари чекланган.
Мазкур ҳолат юзасидан жамоатчилик назорати ва давлат ташкилотларининг зудлик билан аралашуви талаб этилмоқда.
💬 Telegram |📱 Facebook |
🐦 Twitter |📱 Instagram | ▶️ YouTube

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ЧОРТОҚЛИК ШИФОКОРЛАР: "МУТАХАССИС ЭМАСМИЗ, ЛЕКИН ПАТРОНАЖГА МАЖБУРЛАШМОҚДА!"
Ассалому алайкум, Элтуз таҳририяти!
Биз — Наманган вилояти Чортоқ тумани тиббиёт бирлашмаси стационар бўлимлари шифокорлари, раҳбариятдан адолат талаб қилиб мурожаат этмоқдамиз.
Маълумки, 2025 йил 7 май куни бўлиб ўтган тиббиёт соҳасига бағишланган селектор йиғилишида Президентимиз бирламчи тиббий хизмат тизимидаги камчиликларни кескин танқид қилди ва аниқ топшириқлар берди. Аммо, афсуски, мазкур топшириқлар Чортоқ туманида умуман тескари йўналишда бажарилмоқда.
Биз, стационар бўлим шифокорлари, асосан режали ва шошилинч ҳолатдаги беморларни қабул қилиб, ётқизиб даволаш билан шуғулланамиз. Меҳнат вазифамизга патронаж, хатлов ва скрининг ишлари кирмайди. Биз 7 йил давомида касалларни ташхис қўйиб, даволаш бўйича ўқиш ва тажриба тўплагандик, патронаж фаолияти учун эмас.
Бирламчи тизимда ишлаш учун махсус йўлланмалар ва алоҳида тайёргарлик талаб қилинади. Бугун эса Наманган вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбарияти томонидан стационар бўлимлардан 90 нафар шифокорни ҳудудларга чиқариб, аҳоли ўртасида хатлов ва скрининг ишларини амалга ошириш талаб қилинмоқда.
Ажабланарлиси, биз — хирург, стоматолог, анестезиолог, травматолог ва бошқа мутахассислар — биринчи тиббий хизмат қоидаларини, хусусан, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 97-, 102-, 210-сонли буйруқларини пухта билмаган ҳолда қандай қилиб тўғри хатлов ўтказишимиз мумкин?
Бошқарма бошлиғи ўз лавозимини асраб қолиш учун шифокорларнинг иш вазифаси ва малака соҳасини эътиборсиз қолдириб, уларни мажбурий патронаж ишларига юборишда давом этмоқда. Бу эса меҳнат қонунчилигига ҳам зид ҳолат ҳисобланади.
Илтимос қиламиз, ушбу адолатсизликка эътибор қаратинг ва мурожаатимизни кенг жамоатчиликка етказишда амалий ёрдам беринг.
Ҳозирги вазият соғлиқни сақлаш тизимида раҳбарлар томонидан қонуний нормалар ва мутахассислик чегараларига етарлича амал қилинмаётганини кўрсатмоқда.
Мутахассисларни нотўғри вазифаларга мажбурий жалб қилиш эса тизимдаги етарли билим ва бошқарув маданияти етишмаслигини яққол намоён этмоқда.
Ҳурмат билан,
Чортоқ тумани тиббиёт бирлашмаси статсионар бўлимлари шифокорлари.

ПОРА ОЛИШ БАРОБАРИДА ПОРА БЕРИШ ҲАМ ЖИНОЯТ
Авторитар тузумнинг энг арзанда ўғли – бу «порахўрлик». Ҳар қандай амал ва мансаб пойгасидан асл мақсад ё йирик ўғрилик, ё порахўрликка йўл очиш. Бунда оппоқ мазлум томоннинг ўзи йўқ, бирор қинғир ишини битириш учун пул узатган ҳам порахўр каби айбдор.
Қумқўрғонлик Улуғова Хуршида Жумаевна тадбиркорлик қилаётган биносини нотурар жойдан турар жойга ўзгартириш пайидан бўлди. Турар жой учун коммунал тўловлар тарифи анча арзон, тадбиркор шуни кўзлаб бинони турар жой сифатида рўйхатдан ўтказишни мақсад қилган.
Бу ишни ҳал қилишга Қумқўрғон тумани қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бошлиғи, шу билан бирга бош архитектори бўлган Исаев Саидали Алисаидович киришди. «Хизмат ҳақи» 1000 доллар бўлиб, мулк эгаси шундан фақат 500 долларини узатган.
Бироқ Исаев мол-мулкнинг мақомини ўзгартиролмади. Ишнинг миси чиқиб ишкал судга ошиб кетди. Қумқўрғон туман суди порахўр бошлиқни 5 йилга озодликдан маҳрум қилди. Жиноят кодексининг 211 моддасига кўра пора берган шахс ҳам жиноятчи ҳисобланади ва 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилинади.
Бироқ Ўзбекистонда пора берувчи шахсларни жазолаш «тренд» эмас. Пора узатганлар жавобгарликка тортилмайди.
Архитектор қамағда, пора узатган қўлларга кишан тақилмади.

ОТАЖОН ХУДОЙШУКУРОВ ҚЎШИҒИ ВА СУКУНАТ СЕҲРИ
Тармоқдаги бақир чақирлардан безиб Матназар Абдулҳакимнинг бир шеърини эсладим.
Шеър тиқилинч автобус ичидаги шовқин-сурон тасвири билан бошланади.
Кимдир ҳамëнини олдиргани боис дод солган. Яна биров тиқилинчда оëғини босиб олган хотинга ўшқирган. Кимдир келини, яна кимдир қайнанасини қарғаган.
Бақир-чақир, сўкиниш ва ҳақоратлар йиғиндиси бўлган ëқимсиз шовқин.
Шунда кимдир магнитофон тугмасини босиб қўшиқ қўяди.
Отажон Худойшукуров куйлаган "Дунëда борлигингдан қувонаман" деган қўшиқ.
Бирдан ҳамма жим бўлади.
Дунëда бошқа бир одамнинг борлигидан қувонадиган яна бир одам мавжудлигидан ҳайратланишади.
Нафрат ўрнини ҳузун ва ҳаловат эгаллайди.
Хазораспдан Урганчгача бўлган 70 км йўлнинг давомини автобус ахли жимгина қўшиқ тинглаган холда узун ўй суриб кетишди.
Энди автобус тиқилинч эмаслиги, дунë кенглиги ва унда шодлигу қувончга ҳам жой борлиги аëн бўлганди...
Ўша автобус ичида мен ҳам бор эдим. Қўшиқни эшитиб энг аввало онам кўз олдимга келди. Онам мени дунëда борлигим учунгина ҳеч бир таъмасиз қувонадиган зот. Мен ҳам онамнинг борлиги ва тириклиги учун қувонаман. Менга таълим берган устозимниг дунëда борлиги учун ҳам қувонаман. Фарзандларим оëғига тикан кирмагани учун ҳам қувонаман.
Дунëда борлигингдан қувонадирман.
Бақир-чақир уруш тўполон муштумзўрлик авжига чиққан бир пайтда кимдир тугмани боссин.
Жимгина ичимизга кўмилиб Отажон оға қўшиғини эшитайлик. Жағимиз бир оз дам олсин. Нафрат, кин ва адоватдан олисда бизни яхши кўрадиганларни ўйлаб ичимиз ëришсин.
Дунëда биз яхши кўрадиган ва бизни яхши кўрадиганлар бор ва улар соғу саломат бўлсин.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона вилояти ИИБ ходимларига 20 та хизмат мошиналари топширилди. Шу муносабат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар иштирокида навбатдаги саф йиғини бўлиб ўтди.
Унда ИИВ вазири ўринбосари Б.Абдуллаев ФВ ИИБ бошлиғи Генерал Маёр Азизбек Исроилович ҳамда Миллий гвардия бошқармаси раҳбари Полковник Шавкат Акбаров иштирок этди.
ИИВ вазири ўринбосари Генерал Маёр Б.Т.Абдуллаев сўзга чиқиб Фарғонада ҲМҚО тизимида амалга оширилган ишлар ҳавас қилса арзигулик эканини таъкидлади.
Тантанали тадбирда харбий хизматчилар иштирокида тантавор саф юриши бўлиб ўтди. Шундан сўнг ИИБ сафида хизмат қилган ҳодимларнинг оила аъзоларига дам олиш масканларига йўлланмалар, хизмат мошиналари ва қимматбаҳо совғлар топширилди.
💬 Telegram |📱 Facebook |
🐦 Twitter |📱 Instagram | ▶️ YouTube
Унда ИИВ вазири ўринбосари Б.Абдуллаев ФВ ИИБ бошлиғи Генерал Маёр Азизбек Исроилович ҳамда Миллий гвардия бошқармаси раҳбари Полковник Шавкат Акбаров иштирок этди.
ИИВ вазири ўринбосари Генерал Маёр Б.Т.Абдуллаев сўзга чиқиб Фарғонада ҲМҚО тизимида амалга оширилган ишлар ҳавас қилса арзигулик эканини таъкидлади.
Тантанали тадбирда харбий хизматчилар иштирокида тантавор саф юриши бўлиб ўтди. Шундан сўнг ИИБ сафида хизмат қилган ҳодимларнинг оила аъзоларига дам олиш масканларига йўлланмалар, хизмат мошиналари ва қимматбаҳо совғлар топширилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
МЕЛИСАДАН ЧИҚҚАН ҲОКИМНИНГ ДАВЛАТ ИЧИДАГИ ДАВЛАТИ
(5-қисм)
Маҳалла раисларининг кўпчилиги компьютерни билмагани учун ҳоким ёрдамчиларини котиб, айримлари ҳайдовчи қилиб, оила азоларига хизмат килишни талаб килишади. "Гузарбоши" раиси ҳоким ёрдамчисига қўйларини боқтирар эди. Айрим раислар анча кекса, идорада куни бўйи ўтиролмайди.
Маҳалла ҳоким ёрдамчиларга “идорада ўтир, ҳеч қаерга кетма”, деб хонага қоровул қилиб қўйишган. Айрим раисларга ҳоким ёрдамчилари сигарет ва ароғини олиб бермаса, раислар ҳокимга “менга бу ёрдамчи керак эмас”, деса тамом. Туман ҳокими ҳоким ёрдамчиларини эшитмайди. Ишдан бўшатворади.
Бунақа ҳолатлар жуда кўп ва турлича. Ҳоким ёрдамчилари 10 фоизлик тушумлар, аҳолининг солиқларни тўлаши бўйича солиқчиларнинг, маҳаллага бириктирилган банклар зиммасидаги ҳамма ишларини бажаришади. Банклар тайёр рақамларни олади холос.
Ҳар бир маҳалла ҳудудида ҳоким ёрдамчилари ноқонуний ишлатилаётгани учун даъво қила олмасликларининг асосий сабаби ўша ишлар учун масъул шахслар маҳалла раислари ва солиқчиларга тегишли. Ҳоким ёрдамчиси ноқонуний ишлаётган тадбиркордан қонуний ишлашни талаб қилса, дархол раислар ҳоким ёрдамчисини ёмонласа, ҳоким ўз ёрдамчисини эшитмайди, ишдан бўшасин дейди, вассалом!
Биринчи ўринбосар Ж.Махмуджонов солиқчиларни “поддержка” қилгани учун, ҳоким ёрдамчиларининг КПИ кўрсаткичлари туманнинг иқтисодий кўрсаткичлари эканлигини ўйламайди. Ҳоким ёрдамчилари РЕСда навбатчилик, қорда қум сепиш, ахлат тозалаш каби ҳар кандай топшириқларни бажаришга мажбур.
Лекин, уларнинг асосий вазифалари иш ўринлари яратиш, кредитлар чиқариш, онлайн бозорларни йўлга қўйиш, 90 кундан ўтган кредит карздорлиги (НПЛ)ларни ундириш, бўш ер майдонларини аукционга чиқариш каби иқтисодий – ижтимоий муаммолар қолиб кетаётгани МФЙ раисларини умуман қизиқтирмайди.
Олмазор туманида Меҳнат кодекси умуман ишламайди. Туман ҳокимининг ўз қонунлари бор. Арзимаган майда-чуйда гапларга ҳам аралашиб, ҳамманинг олдида ўзини кўрсатиб муҳокама қилади. Битта танбеҳ берган ходимга шахсий адоватини очиқ намоён қилиб, турли уйдирмалар билан ишдан бўшатмагунча тинчимайди.
Давлат хизматлари агентлиги Тошкент шаҳар филиали "Аргос"га ҳам исмини тўғри ёза олмайдиган, соҳадан хабарсиз ортида ҳоким ёки бошқа зўри бор саводсиз кимсалар балини 56 дан ошириб ишга олиш тартиби йўлга қўйилган. Туман ҳокими ўринбосарларидан бирортаси ўз йўналишидаги бирор ходим билан ишламайди.
Туман ҳокими барча ходимлар билан шахсан ўзи суҳбатлашиб ишга олса-да, мабодо бирор ходимнинг кўйлаги ёқмаса ҳам яна ўзи ишдан бўшатади. Барча маҳалла еттилиги, боғча, мактабларга оид барча масалаларни ходимлар билан ўзи гаплашиб иш юритса, ҳоким ўринбосари деган лавозимнинг нима кераги бор деган мантиқий саволга жавоб йўқ?!

МИЛЛИЙ ГВАРДИЯЧИЛАР ҚЎМОНДОН ИСТЕЪФОСИНИ ТАЛАБ ҚИЛДИ
Сўнгги йилларда Миллий гвардия тизимида тўпланган муаммолар сабаб шахсий таркиб орасида раҳбариятга нисбатан кучли норозилик кайфияти юзага келган.
Элтузга Миллий гвардиячилар юборган мурожаатда билдирилишича, гвардияда ойлик маошларнинг пастлиги, бюджет маблағларининг самарасиз сарфланиши ва раҳбариятнинг тартибсиз бошқаруви ходимлар ўртасида чуқур тушкунлик ва ишончсизлик уйғотган.
“Президентимиз янги иш бошлаган пайтда Миллий гвардияни ислоҳ қилиш, уни турли вазирликлар орасида сарсон бўлишдан қутқариш лозимлиги ҳақида таъкидлаган эдилар. Аммо бугунги кунда гвардиядаги қўриқлаш бўлинмалари яна турли идоралар ўртасида сарсон бўлиб қолмоқда,” дея таъкидланади мурожаатда.
Унда яна қайд этилишича, президент атрофидаги маслаҳатчилар ва амалдорлар унинг олиб бораётган сиёсатини тўғри етказмаяпти ва ҳақиқий аҳволни яширмоқда.
Шахсий таркиб Миллий гвардия қўмондони Рустам Жўраевни тизимни издан чиқаришда айбламоқда.
Мурожаатда таъкидланганидек, бюджет маблағларига қимматбаҳо автомашиналар харид қилинган, аммо замонавий қурол-аслаҳа сотиб олиш ёки ҳарбий тайёргарликка етарли даражада эътибор берилмаган.
Ойлик маошларнинг бошқа куч тузилмаларига нисбатан икки ёки уч баробар кам экани сабабли ходимлар асосий иш вазифаларидан четлашиб, қўшимча даромад излашга мажбур бўлмоқда. Бундай шароитда шахсий таркиб ўртасида тартиб-интизом пасайгани, ўзаро ҳурмат ва ишончнинг йўқолгани таъкидланмоқда.
Мурожаатда шунингдек, Миллий гвардияда сўнгги беш йил давомида 12 дан ортиқ ҳарбий хизматчи ва муддатли аскар турли ҳолатларда ҳалок бўлгани айтилган.
Мурожаат муаллифлари бу ҳолатлар учун шахсан Миллий гвардия қўмондони Рустам Жўраевни шахсан масъул деб ҳисоблашмоқда. Улар қўмондоннинг самарали иш олиб бормаслиги, шахсий таркиб манфаатини ҳимоя қилмаслигидан норозилик билдиришган.
Шунингдек, кадрлар масаласида ҳам танқидлар билдирилган: баъзи лавозимларга ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимидаги аёллар ва турли таниш-билишлик йўли билан тайинланган шахслар келаётганидан шикоят қилинган. Мурожаатда қайд этилишича, адолатсизликдан чарчаган шахсий таркибга уларнинг манфаатларини ҳимоя қиладиган, уларнинг дардини эшитадиган ва ҳақиқий раҳбарликни амалга оширадиган қўмондон керак.
Элтуздан изоҳ: Элтуз таҳририятига келиб тушган ушбу мурожаат Миллий гвардия шахсий таркибининг оғриқли муаммоларини ва норозилик кайфиятини ёрқин акс эттиради. Мазкур ҳолат бўйича Миллий гвардия раҳбариятининг расмий муносабати ҳамда масъул идораларнинг расмий баёнотлари бўлса, Элтуз уларни эълон қилишга тайёр. Шунингдек, таҳририят ҳар икки томоннинг нуқтаи назарини ёритишга, холисликни сақлашга интилади.

ҲОКИМ БИЛАН “ЎЧАКИШГАН” ПОДПОЛКОВНИК БИР АЙЛАНИБ ЯНА КАТТА ЛАВОЗИМГА ТАЙИНЛАНДИ
Наманган шаҳар ҳокими билан радарлар масаласида «ўчакишган» подполковник янги ишга ўтказилди.
Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ бошлиғи лавозимида ишлаб келган Мансур Газиев Андижон вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари – жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди.
У Наманган шаҳар ҳокими Анвар Отахўжаевнинг ноқонуний радарларни олиб ташлаш ҳақидаги хатига унинг хизмат машинаси 47 та қоидабузарлик содир этгани билан жавоб қайтариб, ОАВ эътиборига тушганди. Бунга ҳоким жавобан халқ қийналаётганини айтиб ўтган.
ОАВга ҳам Наманган шаҳрида радарга тушмаган машина қолмагани, шаҳар бўйлаб кўплаб радарлар қонунчиликка мувофиқ жойлаштирилмаганини айтиб ўтган. Лекин шунда ҳам шаҳар ҳокими шаҳарликлар тарафини ҳимоя қилолмаган.
Подполковник ҳоким сўзини бир тийинга олмаган. Ҳоким бу масалани кўп бора кўтарган. Ҳуқуқ тартибот вакиллари ҳокимнинг сўзлари ҳақиқат эканлигини, Наманган шаҳри марказида 50 дан ортиқ радарлар ва шунга ўхшаш қурилмалар ноқонуний ўрнатилганини тасдиқлашган.
Аммо бунга ечим тариқасида шаҳардаги бирорта радарлар олиб ташланмаган. Бунга жавобан баҳсларда енгилган подполковник бошқа вилоятга, масьулиятли лавозимга кўтарилди. Ҳоким курашда давом этмоқда. Яраланган қуш ҳамон учмоқда.
Маълумот учун, уятсиз суратлари тарқаб кетган Андижон шаҳар ҳокими Андижон вилоят ободонлаштириш бошқармасига раҳбар қилиб тайинланган эди. Жамоатчилик орасида бунга ошкора қаршилик бўлгани учун вилоят ҳокими уни ими-жимида янги лавозимидан ҳам озод қилганди.

ТОКИОДА ТАЛОНЧИЛИК ВА ЙЎЛТЎСАРЛИК БИЛАН ШУҒУЛЛАНГАН БЕШ НАФАР ЎЗБЕК УШЛАНДИ
Токио полицияси Токио шаҳрининг марказий туманларидан бири Шибуяда 2024 йил декабрь ойида содир этилган талончилик ва ҳужумда гумон қилинаётган 20 ёшлар атрофидаги беш нафар ўзбекистонлик эркакни қўлга олди.
Полиция маълумотига кўра, ушбу беш киши ўтган йилнинг 30 декабрь куни соат 5:30 ларда Шибуя туманидаги Марусияма-чо кўчасида уч нафар хорижлик эркак ва аёл билан атайин жанжал чиқариб, уларнинг ҳамёнлари ва сумкаларини талон-тарож қилган. Улар умумий 210,000 иена (тахминан 1,350 доллар) қийматидаги буюмларни ўғирлашган. Гумонланувчилардан бири жабрланувчи эркакни юзига тепиб, жароҳат етказгани айтилмоқда.
Полиция билдиришича, тўрт нафари Японияда ноқонуний равишда яшаб келаётган бу гуруҳ камида 10та ҳолатда Шибуя ва Шинжукудаги кўнгилочар ҳудудларда маст одамларнинг кредит карталарини ўғирлаб, улар орқали смартфонлар сотиб олиб, қайта сотиш орқали тахминан 8 миллион иена (тахминан 51,600 доллар) ишлаб топган бўлиши мумкин.
Гуруҳ етакчиси деб ҳисобланаётган 21 ёшли эркак ҳозирча адвокати билан учрашмагунча ҳеч нарса демаслигини айтган. Қолган тўрт гумонланувчи эса барча айбловларни рад этган, деди полиция.

ҚЎРИҚЛАШ БОШҚАРМАСИ 150 НАФАР ОПЕРАТОР АЁЛНИ ИШДАН БЎШАТДИ
2025 йил 14 май куни Тошкент вилояти Кўриклаш бошқармасида 150 нафардан ортиқ аёл оператор ишдан бўшатилди.
Маълумотларга кўра, бошқарма бошлиғи Нортожев Дилшоднинг буйруғи асосида қисқартириш амалга оширилган.
Ишдан бўшатилган аёлларнинг кўпчилиги оила боқувчи ҳисобланади ва уларнинг орасида ёлғиз оналар ҳам бор.
Улар ишсиз қолганидан кейин оилаларини таъминлашда жиддий қийинчиликларга дуч келишлари мумкинлигидан хавотир билдирмоқдалар.
Мурожаат қилган аёллар бу масалага давлат идоралари ва мутасадди ташкилотлар эътибор қаратишни сўрашди.

ХОРАЗМДА ЎҚИТУВЧИЛАРДАН ПРЕЗИДЕНТ ПОРТРЕТИ УЧУН ПУЛ ЙИҒИЛМОҚДА
Хоразм вилояти, Хонқа тумани 6-сон мактаб ўқитувчилари навбатдаги мажбурий тўловдан шикоят қилмоқдалар. Улардан ҳар бир синфга президент портретини осиш учун 250 минг сўмдан пул йиғиш талаб қилинди.
Ўқитувчиларнинг маълум қилишича, мактаб маъмурияти бу талабни "сиёсат шундай" дея асослаган. Аммо ўқитувчилар бундай харажатлар давлат томонидан таъминланиши лозимлигини таъкидлаб, ўз ҳисобига портрет харид қилиш адолатсизлик эканини билдиришмоқда.
— Биз президент расмига қарши эмасмиз. Лекин нега уни сотиб олиш харажати ҳам ўқитувчининг маошидан қопланиши керак? Бундай мажбурий йиғимлар қонуний эмас, — дея эътироз билдиради мактаб ўқитувчиларидан бири.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ, таълим муассасаларида ўқитувчилар ва ота-оналардан ҳар қандай мажбурий пул йиғиш қатъиян тақиқланган.
Ўқитувчилар бу ҳолатни "эски советча" усулларнинг янги кўриниши сифатида баҳолашмоқда. Улар масъул ташкилотлардан бу каби ноқонуний амалиётларга чек қўйишни сўрашмоқда.

СУРХОН МАКТАБЛАРИДА ПРЕЗИДЕНТ ПОРТРЕТИ 450 000 СЎМГА СОТИЛМОҚДА
Сурхондарё вилояти Узун тумани 27-мактаб маънавий-маърифий ишлари бўйича директор ўринбосари С. Райимова куни кеча тумандаги маънавиятчиларнинг “катта”сидан тезкор топшириқ олди.
Унга кўра, Президент портретини ҳар бир синфхонага “Менинг Президентим” деб ёзиб, илиб қўйиш талаб қилинган.
С. Райимова, шунингдек, ҳар бир портрет учун тўловни синф раҳбарлари ўз чўнтагидан амалга ошириши кераклигини айтмоқда.
Ҳозир ўқув йили охири бўлса, бу дабдаба кимга керак экан?
Жами 450 минг ойлик оладиган синф раҳбарлари бор ойлик маошини уйига оборсинми ёки топшириқни бажариш керакми?
Аслида Президент портрети бепул тарқатилиши керакмасми?

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
СИНФХОНАЛАР ТАЪМИРИ УЧУН ПУЛ ЙИҒИШ МАН ҚИЛИНДИ... ЛЕКИН ҲАЛИ ҲАМ ЎША АҲВОЛ!
Сурхондарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси раҳбари Хусниддин Мамадиев томонидан тарқатилган овозли хабарда синфхоналарни таъмирлаш учун пул йиғиш қатъиян ман этилиши айтилди. Бу, албатта, қонун талабларига мувофиқ тўғри қадам.
Бироқ, афсуски, амалда бундан бошқа манзарани кўряпмиз. Ҳақиқат шундаки, раҳбарият "ота-оналарнинг ихтиёрий ҳомийлиги" билан пул йиғишни "қонунийлаштириш" ҳаракатида. Бу айёрликдан бошқа нарса эмас.
Таълим тизимидаги муаммоларни ёпиш учун жамоатчилик эътиборини шов-шувли овозли хабарлар билан чалғитиш — бу муаммони ҳал қилиш эмас, фақат уни хаспўшлашга уринишдир.
Мактаблар ва таълим муассасалари давлат маблағи ҳисобидан таъминланиши керак.
💬 Telegram |📱 Facebook |
🐦 Twitter |📱 Instagram | ▶️ YouTube
Сурхондарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси раҳбари Хусниддин Мамадиев томонидан тарқатилган овозли хабарда синфхоналарни таъмирлаш учун пул йиғиш қатъиян ман этилиши айтилди. Бу, албатта, қонун талабларига мувофиқ тўғри қадам.
Бироқ, афсуски, амалда бундан бошқа манзарани кўряпмиз. Ҳақиқат шундаки, раҳбарият "ота-оналарнинг ихтиёрий ҳомийлиги" билан пул йиғишни "қонунийлаштириш" ҳаракатида. Бу айёрликдан бошқа нарса эмас.
Таълим тизимидаги муаммоларни ёпиш учун жамоатчилик эътиборини шов-шувли овозли хабарлар билан чалғитиш — бу муаммони ҳал қилиш эмас, фақат уни хаспўшлашга уринишдир.
Мактаблар ва таълим муассасалари давлат маблағи ҳисобидан таъминланиши керак.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
КАРМАНАДА НАВРЎЗ ПУЛЛАРИ ҲИСОБИДАН ХАРИД ҚИЛИНГАН ЧОРВА МОЛЛАРИ ҒОЙИБ БЎЛДИ!
Ассалому алайкум, Элтуз таҳририяти!
Биз, Навоий вилояти Кармана тумани "Сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси ходимлари, ушбу мурожаат орқали сизга муаммомизни етказишни истардик.
Шу бугунга қадар кўплаб ноҳақликларга кўз юмиб ишлаб келдик. Бироқ, эндиликда вазиятнинг чегарадан чиққани боис сизга мурожаат қилишга қарор қилдик.
Сув хўжалиги вазирлигининг топшириғига асосан барча тизим ташкилотларида "Ёрдамчи хўжалик" ташкил этилиши белгилаб қўйилди ва бу жараён мунтазам назорат қилиб борилмоқда. Мазкур ёрдамчи хўжаликда чорва моллари, қўй-қўзи, товуқ, ўрдек, ғоз ҳамда сабзавот ва турли томорқа экинлари етиштириш назарда тутилган.
Шу топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида ташкилотимизга 8 бош чорва моллари олиб келинди. Ачинарлиси шундаки, бу моллар ташкилотимизда ишловчи 60 нафар ходимнинг Наврўз байрами муносабати билан ажратилган рағбатлантириш пуллари ҳисобидан харид қилинди.
Пулнинг 50% қисми ходимларнинг пластик карталарига ўтказилди, қолган 50% қисми эса нақд пул сифатида ушлаб қолиниб, кўплаб ходимларнинг норозилигига сабаб бўлди. Аммо, "Ёрдамчи хўжалик ташкил этилмаса, ишдан бўшатиш" таҳдиди остида барчамиз мажбурий равишда бу ҳолатга розилик билдириб, варақаларга имзо чекдик.
Бундан ташқари, Наврўз байрами муносабати билан ходимларни озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича вазирлик топшириғи берилган эди. Расмий тарзда ёрдамчи хўжалик маблағлари ҳисобидан деб кўрсатилган бу маҳсулотлар реалда ходимлардан маошдан пул ундириш орқали қопланди.
Харид қилинган моллар ташкилотда озуқа етишмаслиги баҳонаси билан бошқа ерларга жўнатилди. Шу кунгача моллар ташкилотимизга қайтарилмади. Ҳатто айтишларича, уларнинг икки боши нобуд бўлган экан.
Наврўз байрами учун мўлжалланган шахсий рағбатлантириш пулларимиз ҳисобидан харид қилинган молларнинг тақдири ва уларни ташкилотимизга қайтариш масаласи барча ходимларни жиддий ташвишга солмоқда.
Шу муносабат билан, мазкур ҳолатни кенг жамоатчиликка етказишингизни ва Вазирлигимиз ҳам бу ҳақда хабардор бўлишини сўраймиз.
Илтимос, шахсий маълумотларимизни махфий сақлашингизни сўраймиз.
Ҳурмат билан,
Навоий вилояти Кармана тумани "Сув етказиб бериш хизмати" ДМ ходимлари.

Миллий Гвардия: Янги давр, кучли тизим – Қўмондон етакчилигидаги юксалиш
Элтуз МИЛЛИЙ ГВАРДИЯЧИЛАР ҚЎМОНДОН ИСТЕЪФОСИНИ ТАЛАБ ҚИЛДИ номли постни нашр қилгани ортидан ўзини Миллий Гвардияда ходими дея таништирган шахсдан жавоб мақоласи келди Қуйида ушбу мақолани таҳрирсиз нашр қилмоқдамиз. Хулосани Элтуз обуначиларининг ўзлари билдирсин.
Бугун Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси мамлакат хавфсизлиги, жамоат тартиби ва фуқароларнинг осойишталигини таъминлашда ишончли таянчга айланган. Бу тизимнинг бугунги кучли, замонавий ва профессионал даражага кўтарилиши бевосита Гвардия Қўмондони — генерал-маёр Рустам Джураевнинг донишмандона раҳбарлиги ва қатъиятли ислоҳотлари билан чамбарчас боғлиқдир.
👉 МАҚОЛАНИ ТЎЛИҚ ЎҚИШ УЧУН (БОСИНГ) 👈

Telegram
ELTUZ
МИЛЛИЙ ГВАРДИЯЧИЛАР ҚЎМОНДОН ИСТЕЪФОСИНИ ТАЛАБ ҚИЛДИ
Сўнгги йилларда Миллий гвардия тизимида тўпланган муаммолар сабаб шахсий таркиб орасида раҳбариятга нисбатан кучли норозилик кайфияти юзага келган.
Элтузга Миллий гвардиячилар юборган мурожаатда билдирилишича…

НЕГА БОШЛИҚҚА “ТЕРПИЛАЛАР” ЁҚАДИ?
Битта ақлли гап айтай. Лекин хапаўлма. Сен билан бирга ишлайдиганлар сенинг яқин дўстинг эмас. Тоғанг ëки амманг ҳам эмас. Ишга ҳамма пул топайин деб боради. Пул берилмаса итам бормийди у ерга.
Ўртага пул тушганида кишилар бир бировини сотади. Бири бирини устидан бошлиққа шикоят қилади. Олдин форс жамоасида ишлаган бир ëшулли давр тақозоси билан фақат ўзбеклардан иборат конторага бошлиқ бўлди.
Мана унинг айтган гапи: "Олдинги иш жойимда ҳамма бир-бирини айбини бекитарди. Палончи кўринмайди, десам, ҳозир сийгани кетди деб, ишга кечикаëтган кишини ўзларича ҳимоя қилишарди.
Кимдир ишини уддалай олмаса кўпчилик бўлиб қарашиб ëрдам бериб аммалаворишарди. Шунча йил ишлаб биттаси биттасини устидан менга шикоят қилмади.
Янги жамоада эса бунинг том терсини кўрдим. Ҳар биттаси алоҳида қабулимга кириб, бошқа биттасининг бутун қилмиш қидирмишларини эринмай айтиб берди.
Кимдир икки минут ишга кеч қолса "палончи ишда йўқ" деган ўнлаб мужда оламан.
Кимдир ишини салгина ишкал қилса бутун конторани онтариб ташлади деган малява ëзишади.
Бошлиқ сифатида бу терпилалар тўдаси маъқул. Менга ëқди бу тутум"
Сен нима деб ўйлайсан. Нега ашнақа?

⚡️⚡️⚡️ҚЎҚОНДА ФАВҚУЛОДДА ҲОЛАТ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ
Қўқон СФЗ атрофидаги "Индорама" корхонасига тегишли бўлган омборларнинг бирида техник авария содир бўлгани айтилмоқда.
Атрофдаги аҳоли аммиак ҳиди тарқалгани, ва ҳид чидаб бўлмас даражада эканлиги ва Химик атрофида ҳам ҳаво ёмонлиги маълум қилинмоқда.
Ҳудудларга тез тиббий ёрдам машиналари тинмай қатнаётгани айтилмоқда.