ELTUZ
157K subscribers
1.24K photos
441 videos
1.52K links
Бизга мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: @Eltuz_portalibot

Реклама учун мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: https://t.me/eltuzreklama
Download Telegram
САВОДСИЗЛИК ҚАЙ НУҚТАДАН БОШЛАНАДИ?

Зарафшонда фуқаро Зайниддинова Жамила Зайниддин қизи ва Умарова Гулжамол Ахтамовна ўзаро тил бириктириб техникум дипломидаги баҳоларни сохталаштиришга бел боғлади.

Икковлон техникумдаги бошқа шахслар билан тил бириктириб дипломдаги 4 баҳоларни қириб тозалаб 5 га ўзратиришди. Навоий тумани кўп тармоқли техникумининг Архитектура йўналиши талабаларининг баҳолари шу тарзда кўтарилган. Чунки баҳоларнинг 50 фоизи «5» бўлса олий таълимга суҳбат асосида қабул қилиш ҳақида Президент фармони бор.

Жиноятчилар баҳо ўзгартириш учун қанча ҳақ олгани ҳужжатларда эътироф этилмаган.

«Ишкал» фош бўлиб жиноят Зарафшон туман судига оширилди. Бироқ суд ҳар икки журналбузарни жазодан озод қилди. Улар бемалол баҳоларни сохталаштиришда давом этиши мумкин.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
БАНГИГА ЖАЗО БЕРИЛДИ

Муқаддам икки марта судланиб, муддатидан олдин жазодан озод қилинган шахс героин билан қўлга олинди.

Тошкентлик 3 боланинг отаси Абдуллаев Ҳабибулла Ҳайруллаевич уйидан шпииц ва героин моддаси топилди. Ота ўз бисотини болалар хонасидаги тўшак остида сақлаган.

Ички ишлар ходимлари топилмаларни гувоҳлар иштирокида аниқлаб, ишни судга оширди.

Судда у героинни сотишга эмас, шахсий истеъмол учун сақлаётганини билдирган.
Олмазор тумани суди бангини 3 йил озодликдан маҳрум қилди.

Наркоман қамағда.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
БОҒОТ БОҒЧАЛАРИДАГИ ЖИРКАНЧ ЎЙИНЛАР

Хоразм вилояти Боғот туманида мактабгача ва мактаб таълими бўлими фаолиятида жиддий камчиликлар кузатилмоқда. Элтузга шикоят қилган боғотликларга кўра, айниқса, Искандаров Жавлонбек Арслонбоевич бўлим бошлиғи этиб тайинланганидан кейин давлат мактабгача таълим муассасаларидаги тарбияланувчи болалар учун озиқ-овқат маҳсулотлари етиб бориши кескин қийинлашди.

Бу муаммо маҳаллий прокуратура, туман ҳокимияти ва Хоразм вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан ҳам етарли даражада назорат қилинмаяпти.

Болакайлар учун зарур маҳсулотлар етишмаётгани ҳақида бошлиқ Ж.Искандаровга мурожаат қилинганда эса, у, гўёки ўз чўнтагидан маҳсулот бераётгандек муносабат билдиради. Натижада болалар ўз вақтида зарур калорияли овқат билан таъминланмаяпти.

Озиқ-овқат таъминотида жирканч схемалар ишлаётгани айтилади. Масалан, ой бошида фактурасиз 100 килограмм маҳсулот берилади, ой охирида эса расмий ҳужжатларда 560 килограмм деб кўрсатилиши талаб қилинади.

Агар муассаса раҳбарлари бунга рози бўлмаса, сохта камомад уюштирилади, текширувчилар юборилади ва таҳдид билан фактураларга қўл қўйдирилади.

Шу билан бирга, бир ой давомида расмий таомномалар ўзгартирилиб, болалар емаган маҳсулотлар ҳужжатларда "истеъмол қилинди" деб қайд қилинади.

Бу жиноий схемалар бўлим раҳбарлари ва молиячилари ўртасида келишилган ҳолда амалга оширилмоқда, дейди Элтуз суҳбатлашган боғотликлар.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ТОШКЕНТДА ТАДБИРКОР ҚЎШМАЧИЛИК УЧУН ЖАЗОЛАНДИ

2025 йил 6 май куни Тошкент шаҳри Яккасарой тумани жиноят ишлари бўйича суди якка тадбиркор Сергей Косарев иши юзасидан ҳукм чиқарди.

Суд уни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 131-моддаси 1-қисми («Қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш») бўйича айбдор деб топди.

Иш материалларига кўра, Косарев пул мукофоти эвазига Юсупов ва унинг дўстларини тўрт нафар қиз билан интим хизматлар учун учраштиришни ташкил этган.

Бу учрашувни уюштиргани учун у 1600 АҚШ доллари олган, шундан 400 долларини "воситачилик хизмати" ҳақи сифатида ўзиники қилиб олишни режалаштирган. Бироқ пул бериш жараёнида Косарев ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан тезкор тадбир доирасида қўлга олинган.

Суд жараёнида айбланувчи ўз айбини тўлиқ тан олди ва жиноятни оғир моддий аҳвол туфайли содир этганини тушунтирди. Суд унинг чин кўнгилдан пушаймон бўлганини, аввал судланмаганини ва унинг боқимонда фарзандлари борлигини инобатга олган ҳолда, унга 25 баробар базавий ҳисоблаш миқдорида (9 375 000 сўм) жарима жазосини тайинлади.


Шунингдек, суд аввал тўланган 8 000 000 сўм миқдоридаги гаров пулларини ва тергов пайтида олинган мобил телефонни Косаревга қайтариш ҳақида қарор чиқарди.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ҒУЗОР ЙЎЛЛАРИ ВА ХАЛҚ ДАРДИ

Ассалому алайкум, ҳурматли Элтуз таҳририяти! Ушбу видеолавҳада Қашқадарё вилояти Ғузор–Халқобод оралиғидаги йўл ҳолати акс этган (агар буни умуман "йўл" деб аташ мумкин бўлса). Ҳақиқатан ҳам аҳвол жуда аянчли.

Ғузор тумани ҳокими Б. Суюнов фақат кўзбўямачилик ва сохта ҳисоботлар билан овуниш ўрнига, кўз ўнгидаги реал ҳолатни кўриб, амалий чора кўрса яхши бўларди.

Савол туғилади: ҳокимлар фақат шаҳар марказларида ишлаш учун тайинланадими? Ёки уларнинг вазифаси ер сотиб, пора олиш ва туманни ботқоқликка ботириб суриб юборишдан иборатми?

Мустақилликдан буён Ғузор туманида бир нечта ҳокимлар алмашди. Афсуски, ҳеч бири туманнинг йўл инфратузилмасини яхшилаш ёки уни ободонлаштириш билан жиддий шуғуллангани йўқ. Аксинча, ҳар келган раҳбар ер сотиш ва пора олиш билан овора бўлиб, кейин карсаклар остида кетган.

Ғузор аҳли орасида энг ёмон ном қолдирган ҳокимлардан бири — собиқ ҳоким Ш. Донаев бўлди. У Каримов даврида 14 йил туманни бошқарган, лекин унинг раҳбарлиги даврида туманда ҳеч қандай ривожланиш кузатилмади. Аксинча, туман коррупция ботқоғига ботди. Шунингдек, у порахўрлик ва кайф-сафо билан машҳур эди.

Афсусланарлиси шундаки, миш-мишларга қараганда, ушбу собиқ ҳокимнинг ўғли ҳам ҳозир Ғузор тумани ҳокимлигида масъул лавозимда ишламоқда ва уни тез орада Б. Суюнов ўрнини эгаллашга тайёрлашаётган экан.

Биз инсофли, пок ва адолатли раҳбар тайинланишини талаб қиламиз! Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентидан ва тегишли масъул идоралардан адолатли қарор қабул қилишларини сўраймиз.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
САРИОСИЁДА САЙЛОВ ДЕГАН МАШМАША

Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани Шоҳжахон маҳалласида 2025 йил 2 май куни ўтказилган маҳалла раиси сайлови қонун талабларига зид ҳолда ўтгани ойдинлашмоқда.

Маҳаллий фаол Бобоназаров Акмалнинг Элтузга маълум қилишича, сайлов жараёнида сохта бюллетенлар тайёрланиб, фуқаролар уйма-уй юриб овоз беришга мажбурланган.

Сайлов куни бир киши бир нечта бюллетен билан қўлга тушган бўлса-да, комиссия раиси ва масъул шахслар сайловни тўхтатмаган.

Видеодалиллар мавжуд бўлишига қарамай, қонунбузарликларга кўз юмиш ҳолати кузатилган.

Шу билан бирга, 499-сонли қарорнинг 17-бобига зид равишда, 4 нафар олий маълумотли номзод четлатилиб, ўрта махсус маълумотли шахс — Раджабов Жалол сайланган.

Бобоназаров Акмал сайлов натижалари адолатли ва қонуний ўтмагани таъкидлаб, масъул органлардан ҳолатни холисона кўриб чиқишга чақирди.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
МЕЛИСАДАН ЧИҚҚАН ҲОКИМНИНГ ДАВЛАТ ИЧИДАГИ ДАВЛАТИ
(3-қисм)


Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Бахтиёр Султонович Олмазор туманига куратор. У ҳар доим эмас, лекин саҳар соат 6.00 да “развод” ўтказади. Разводга масалага оид бўлмаган Олмазор туманида Маҳалла еттилиги (меҳнат таътили, касаллик варақасидагилар ҳам), фаррошми фарқи йўқ, 1000 нафарга яқин одам йиғилади.


Бахтиёр Султонович вақтига қараб соат 9.00, 10.00 да келиб, тик оёқда офтобда турганларга қараб “Мен шунча одамни нима қиламан? Фақат коммунал хизмат ходимлари ёки раислар керак, қолганларга жавоб”, дейди. Шу ҳолат бир неча бор такрорланди.


Тошкент вилоятига Президентимиз ташрифи муносабати билан ҳоким ёрдамчиларига Келес йулидаги икки томонлама кўчалардаги уйларни ташқи фасадлари бўлиб берилди. Ҳоким ёрдамчилари ўз ҳисобларидан краска, эмулься ва ишчилар олиб келиб ишлатишди.


Ободонлаштириш, қурилиш, коммунал соҳа ходимлари Бахтиёр Султоновичнинг хос одамлари (қариндошлари, шогирдлари) бўлгани учун уларнинг ишларини ҳам ҳоким ёрдамчилари бажаради. Бахтиёр Султонович Келес йули ҳудудига келганида ҳоким ёрдамчилари ўз ҳисобларидан бажарган таъмирлаш ишлари у кишига ёқмади.

Бирданига ободонлаштириш, қурилиш, коммунал соҳа вакиллари пайдо бўлиб, ҳоким ёрдамчиларининг таъмир ишларини қайта қилиб чиқишди. Шўрлик, ҳоким ёрдамчилари харажатларига куйиб қолаверишди.

Олмазор туманида коммунал соҳа Бахтиёр Султоновичнинг қариндошлари, шогирдларига тегишли бўлиб, кадастр, коммунал, ободонлаштириш, БСК, РЕС, Газ, ва ҳ.з. кайси тизим тортмаса, ҳоким ёрдамчиларига тегишли бўлмаган топшириқлар берилиб, улар орқали ўша тизимдаги ишлар амалга оширилади.


Куз-қиш мавсумида ҳоким ёрдамчилари тунда РЕСда навбатчи, қор ёғса, тунда 01.00, 03.00 фарқи йўқ, ҳоким ёрдамчилари кўчалар, боғча-мактабларга чиқиб кум сепиш каби барча коммунал ишларини қилади. БСКлар, Ижтимоий объект омбор мудирлари, ишчиларини ишлата олмагани учун дарахт экиш, чиқиндиларни тозалаш, қуриган шохларни кесиш ва бошқа юмушларни ҳоким ёрдамчилари бажаради. ДСИ, ИИБ ходимлари, участка нозирлари, ёшлар етакчилари безовта қилинмайди.


Маҳаллалар уюшмаси Олмазор туман бўлим бошлиғи Ш.Мирзаҳмедов умуман бирор муаммони ҳал қилмайди. Нима десангиз, “ҳоким билади”, дейди. Олмазор туманида ҳоким ўз тижорати мақсадида 10 дан ортиқ (Шодиёна, Пахта, Гуручариқ, Гузарбоши, Мискин ва ҳ.з.) тайёр янги қурилган бир қаватли Маҳалла идораларини 4-5 қават қилиб куриш учун буздириб ташлаган.

80 ёшни қоралаган Гузарбоши МФЙ раиси ҳоким билан келишган ҳолда ишлаб турган Маҳалла идорасини бузиб, шахсий кўп қаватли уй қурмоқда. 10 дан ортиқ маҳалланинг ўз идораси йўқ. Еттилик фаоллари қаерга йиғилишни, аҳоли қаерга боришини билмайди.


Республика Маҳаллалари уюшмаси раиси К.Куронбоев маҳалла идоралар қурилиши, бузилишини назоратга олмайди. Фақат соат 7.00 да мадҳия тинглашни тавсия этишдан бошқа иши йўқ. Идораси бўлмаган маҳаллалар мадҳияни қаерда жаранглатсин?!

Ҳоким доим “маҳалла раиси – бош”, дейди, 10 дан ортиқ маҳалла еттилигида ишлашга шароит йўқ. Дуч келган жойларда фаолиятини амалга оширади. Айрим еттилик ходимларининг компьютер, планшетлари йўқ, амаллаб ишлашяпти. Лекин топшириқлар устма-уст, раисларга котиба керак. Маҳалла еттилигига ёзиб бер, деб ялинамиз.


Маҳалла ҳисоб-рақамига тушадиган 10 фоизлик тушумдан электрга пул тўлолмай, ойлаб чироқсиз ўтирамиз. 10 фоизлик тушумларни маҳалла ўзи мустақил ишлатишга ваколатли. Аммо бу 10 физлик тушумлар қандай ишлатилишини ҳоким ўзи маҳалла уюшмаси орқали мажбурий шартнома асосида тақсим қилади.

Бу 10 фоизлик тушумларни назорат этиши лозим бўлган солиқчилар умуман маҳаллага келишмайди. 10 фоизлик тушумларни ундириш ҳам МФЙ раислари зиммасида.

(Давоми бор)


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
БЕЛАРУСЬ-ЎЗБЕКИСТОН ИНСТИТУТИ БИТИРУВЧИЛАРИ ДИПЛОМСИЗ ҚОЛИШДАН ХАВОТИРДА

Тошкент шаҳридаги Беларусь-Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалиёт-техника квалификациялари институти 4-курс битирувчилари диплом масаласида амалда ёрдам сўрамоқда.

Талабаларнинг таъкидлашича, уларнинг ўқиши якунланишига бир ойдан кам вақт қолган бўлса-да, Беларусь Миллий техника университети дипломи билан боғлиқ аниқ ҳужжатлаштириш ишлари бошланмаган. Бу ҳолат битирувчилар ва уларнинг ота-оналари орасида жиддий хавотир уйғотган.

Талабаларнинг таъкидлашича, институт раҳбарияти, хусусан, ижрочи директор Баҳодиров Азизбек Абдулазизович томонидан ҳеч қандай аниқ амалий ҳаракат қилинмаяпти. Улар Баҳодировни фақат шахсий пиар ишлари билан банд бўлаётганликда, талабаларни бефойда тадбирларга жалб этишда ва ишларни расмий суратга тушириб, телеграм каналда ёйиш билан машғул бўлаётганликда айбламоқда.

Талабаларнинг айтишича, Баҳодиров Беларус томони билан диплом масаласини профессионал ва дипломатик йўл билан ҳал қилиш ўрнига, у ердаги вакиллар билан тортишиш ва болаларча муносабат олиб бориш билан шуғулланмоқда.

Вазирлик томонидан ўтказилган текширувларда молиявий камчиликлар аниқланган бўлса-да, бу ҳолатлар юзага чиқарилмаган ва камчиликлар яширилган. Баҳодиров ўзини "Вазирнинг шогирдиман" деб кўрсатиш орқали текширув натижаларидан омон қолишга эришгани ҳақида иддаолар мавжуд.


Талабалар орасидаги хавотир асосий сабабга боғлиқ: агар диплом масаласи яқин вақтда ҳал этилмаса, улар магистратурага кириш имкониятидан маҳрум бўлишлари мумкин.

Шу сабабли, 4-курс битирувчи талабалари юқори ташкилотлар ва Вазирликдан диплом масаласини ҳал қилишда амалий ёрдам кўрсатишни илтимос қилмоқдалар.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
НОҚОНУНИЙ КУШХОНАНИ КИМ ЁПАДИ?


Фарғона вилояти Риштон тумани М.Топиволдиев кўчаси фуқаролари номидан мурожаат киляпмиз. Маҳалламизнинг 130-хонадонида истиқомат қилувчи


У.Тожибоев яшаш ҳудудида ноқонуний кушхона ташкиллаштирган. Элтузда 2024 йил 12- апрель санасидаги ушбу масала бўйича чоп этган мақоладан сўнг Риштон тумани иқтисодий судининг 2024 йил 8 августдаги 4-1505-2402/2891 сонли ишдаги қарори билан ушбу кушхона фаолияти тўхтатилди.


Минг афсуски, МИБ мажбурий ижро ходимлари кушхона биносини катта кўча томонидаги эшигини мухрлаб орқа тарафидаги эшигини очиқ қолдиришди.


Суд қарори мавжудлигига қарамасдан кушхона ҳалигача фаолиятини давом эттиряпти. Бундан МИБ ва Риштон тумани прокурори хабардор. Лекин ҳеч қандай амалий чора кўрилмаяпти.


Аҳоли зич жойлашган ерда ҳайвон сўйиш нафақат қонуний меъёрларга зид, балки санитария ва гигиена талабларига ҳам жавоб бермайди.

Бу одамлар саломатлигига хавф туғдириши мумкинлигини ҳисобга олишларини ва тегишли чора кўришларини сўраб қолардик.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
НАМАНГАН ВИЛОЯТИ ПЕДАГОГИК МАҲОРАТ МАРКАЗИ РАҲБАРИНИ КИМ НАЗОРАТ ҚИЛАДИ?


Наманган вилояти Педагогик маҳорат маркази ходимлари таълим тизимидаги адолат ва соғлом муҳит тарафдорлари сифатида ушбу мурожаат билан чиқишга мажбур бўлдик.


Сабаби Ш.О.Азибоев раҳбар этиб тайинланган кундан бошлаб “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонунининг 3-модда 3-бандида кўрсатиб ўтилган “Педагогнинг ҳуқуқлари, шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўси давлат ҳимояси остида бўлади” – деган жумлаларни унутган ҳолда, Маҳорат маркази педагог-ходимларини асоссиз коррупцияда, савиясизликда айблаб, педагогларнинг ҳуқуқлари, шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсига путур етказмоқда.


Бундан ташқари 2024-йил 17-октябрда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 336-сонли Адлия томонидан тасдиқланмаган буйруғи асосида ўтказилган суҳбат жараёни ҳам марказ директори Ш.Азибоев томонидан қўпол равишда бузилди.


Ш.Азибоев Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланмаган 336-сонли буйруқни асос қилиб, ЎзР МКнинг бирор бир моддасида суҳбат натижасида ходимни ишдан бўшатилиши назарда тутилмаган бўлса-да, улар билан меҳнат шартномаларини бекор қилди.


Марказ директорининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб киритган аризамиз Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси, касаба уюшмаси, Наманган вилоят прокуратураси томонидан ўрганиб чиқилди.

Мазкур ташкилотлар томонидан марказда ўтказилган суҳбат асосида берилган шартномани бекор қилиш ҳақидаги огоҳлантириш хатлари қонунга ҳилоф тарзда чиқарилгани тасдиқланди. Бу ҳақда марказга алоқа хатлари юборилди.


Аммо Ш.Азибоев буларни писанд этмай ноқонуний хатти-ҳаракатларини давом эттирмоқда. У 2024-йил 30-сентябр куни Абдулла Авлоний номидаги Педагогик маҳорат миллий институтида бўлиб ўтган кенгайтирилган йиғилишда Президентга “Жанубий Кореяда 6 йил ўқитувчилик қилганман” деб қўрқмасдан ёлғон маълумот берган.


Ш.Азибоев Президент билан икки оғиз суҳбатлашганини ва йиғилишдан сўнг яна алоҳида суҳбатлашганини рўкач қилиб “менга қарши чиққан ходимни таълим тизимида кўкартирмайман”, деб босим ўтказяпти.


Ушбу ҳолатлар ҳақида биз аввал ҳам юқори ташкилотларга ёзма ва оғзаки мурожаатлар қилганмиз. Афсуски, бу мурожаатлар таниш-билишчилик асосида бефарқлик билан кўриб чиқилган ёки эътиборсиз қолдирилган.


Бундан ташқари, Ш.Азибоев ташкилотлардан келган текширувчиларга А.Авлоний миллий институтининг очилиш маъросимида Президент билан бўлган суҳбат жараёни видеосини кўрсатиб “мени Президент қўйган. Унинг талабини бажаряпман, менга қарши чиқолмайсанлар”, деб таҳдид қиляпти.


Эндиликда биз бевосита Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигидан ташқари (Ш.Азибоев вазирнинг одами) масъул органлар ва халқаро ташкилотлар (бу ҳолат республикадаги барча 13 та маҳорат марказларида бўляпти) ушбу ҳолатга аралашишингизни, адолатли текширув ўтказилиши ва бу нохолис раҳбарларнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилишини сўраймиз.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ОИЛАВИЙ ЗЎРАВОНЛИККА ЖАРИМА ЖАЗОСИ

Кўчада ҳар қандай муаммони мушт билан ҳал қиладиган ғор одамлари кўп орамизда, улар оилада ҳам айни шундай мушт сиёсатини юритади.

Тайинли касб-ҳунари йўқ, 5 боланинг отаси бўлган мавсумий ишчи шаръий хотинини ўласи қилиб урди. Мушт ва тепки еган хотиннинг соғлиги ёмонлашди.

Тошкент шаҳрининг хотинпарвар суди "хотиннинг ўзи айбдор, тилидан топган" демади, оилавий зўравонга 18 миллион 750 минг сўм жарима жазосини тайинлади.

Муҳими хотин тирик. Жанжал нимадан чиқди ўзи, хотинам бирор қилмиши учун калтак егандир дегичлар учун изоҳ: жанжал эрнинг дангаса танбаллигидан келиб чиққан.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
⚡️⚡️⚡️Тошкентдаги туристик фирманинг 4 ходими 3 кишини ишчи визаси орқали “Ҳаж” га юбораман дея 7 минг АҚШ долларидан ҳамда 1 кишини тур виза билан юбориш 5 минг АҚШ доллари, жами 26 минг АҚШ доллари талаб қилишиб, олдиндан 20 минг АҚШ доллари олган вақтларида ушланди..