ELTUZ
152K subscribers
885 photos
340 videos
1.14K links
Бизга мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: @Eltuz_portalibot

Реклама учун мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: https://t.me/eltuzreklama
Download Telegram
НКМК Жанубий кон бошқармаси ишчиларини овқатлантиришда шубҳали схемалар аниқланди

2025 йил март ойидан бошлаб, Навоий кон-металлургия комбинати (НКМК) АЖнинг Жанубий кон бошқармаси ишчиларини овқатлантириш хизмати аутсорсинг орқали "Фортуна" номли хусусий компанияга топширилди. Аммо ушбу келишув атрофида жиддий шубҳалар пайдо бўлди.

Манбаларга кўра, "Фортуна" компанияси раҳбарияти ташкилот юқори лавозимдаги шахсларига катта миқдорда "откат" берган бўлиши мумкин. Натижада, ошхонада овқатланмаган ишчилар ҳам гўёки овқатлангандек қилиб далолатномалар расмийлаштирилмоқда.

Фақатгина март ойининг ўзида 20 000 нафардан ортиқ ишчи "қўшиб ёзилган". Ҳар бир ишчининг овқатланиш нархи ўртача 45 минг сўмни ташкил этади. Бу эса бир ойда тахминан 900 миллион сўм маблағ асоссиз сарфланганини англатади.

Ҳозирча расмий идоралар томонидан бу ҳолат юзасидан изоҳ берилмади. Ишчилар орасида эса ушбу коррупциявий схемадан норозилик кайфияти ортиб бормоқда.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ТАБАҚАЛАШГАН ЎЗБЕКИСТОНИМ ЁХУД "ТОНИРОВКА" ФАҚАТ БОЙЛАР УЧУНМИ?

Ассалому алайкум, ҳурматли Элтуз!

Яна бир бор ҳаётимиздаги табақалашувнинг яққол намунасини сизлар билан баҳам кўрмоқчимиз. Эшитган бўлсангиз, ҳозирда машинага "тонировка" қўйиш учун нарх салкам 3 миллион сўм бўлибди! Ҳа, тўғри эшитдингиз — 3 миллион сўм!

Энди қаранг, ўртаҳол ўзбекистонлик ака-укалар, опа-сингиллар бу пулга ойна қорайтириш ўрнига ўзини қора қилиб юради. Чунки бу "тонировка" нафақат машинанинг ойнасини, балки халқнинг ҳам умидларини қорайтиряпти.

Тўғрисини айтганда, бу нарх бойларнинг махсус комфорт рўзғор солиғига айланиб қолди. Энди шаҳар кўчаларида икки хил одам юради: музлаткичдек муздек машиналарда сайр қилаётган бойлар; ва қозонда қовурилаётган халойиқ.

Жазирама иссиқда тиришиб кетган юзимизга қараб, баъзан "қорайиш бўйича дунё чемпионатида қатнашяпмизми?" деб ўйлаб қоламиз.

Ҳурматли мулозимлар, марҳамат қилиб, биз қора халқни ҳам бироз соябон остига олинг.

Таклифимиз шундай: "Тонировка" тўловини арзонлаштиринг. Ёки, камида, ёз фаслида 3 ойлик "халқона тонировка" жорий қилинг.

Бизга у машинага безак учун эмас, балки қуёш нурларидан сақланиш учун керак.

Ахир, машинада ҳам инсон юради, кондиционер еб қўймайди-ку!


Хулоса ўрнида айтамиз: тонировка — бойларнинг сояси, халқнинг эса орзуси бўлиб қолмасин!

Ҳурмат билан, иссиқда қовурилаётган оддий юртдошларингиз.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ОЛОТДАГИ ҲОЛАТ БУХОРО ШАҲРИ, КЎКСАРОЙ МАҲАЛЛАСИДА ТАКРОРЛАНИШИ МУМКИН

Ассалому алайкум Хурматли Элтуз. Бухоро шаҳри, Кўксарой маҳалла, 5/8 кўп қаватли уй қурувчиси Алишер Нилуфар мчж томонидан икки ойдан ошди лифт ўрнатилаётганларига. Лифт шу даражада очиқ ва хавфли ташлаб кетилганки икки ойдан бери шу аҳволда ётибди. Ҳеч ким, ҳеч қайси масъул умуман хабар олгани йўқ. Қурувчинику умуман айтмаса ҳам бўлади.

Илтимос қиламиз бир чора куриб беринглар бизга. Имкониз бўлса бир келинг куринг аҳволни ҳурматли масъуллар. Олот туманига ўхшаган ҳолат бўлиши шартми? Наҳот масъуллар шу даражадада парда ортидан қарасалар?

Домни қабул қилишда масъулиятни бўйнига олиб қўл қўйган масъуллар ҳисоб беришсин! Ким кафил шу жойга бирор бола тушиб кетмаслигига, ким кафил шу бемалол очиқ турган электр симларни ёш бола ушламаслигига? Қани ИИБ, қани прокуратура ҳаракати?
⚡️Тезкор 26 апрел ҳолати: Enter Engineering трендда, ойлик йўқлигидан ҳиндлар ҳам бунт кўтаришди

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
РАССОМ ТУЗ: ЎЗБЕКИСТОН НУФУСИ ЎТТИЗ БЕШ ЙИЛ ФАҚИР ФУҚАРО БЎЛДИ – ҚАДНИ ТИК ТУТИШ ВАҚТИ КЕЛМАДИМИ?

Анвар Насир шармандали, ҳақоратли фуқаро сўзи ўрнига нормал ўзимизнинг юртдош сўзини ишлатайлик деса, Шерзод Қудратхўжа – бунга катта маблағ кетади деб жавоб берди.

Лекин мисол Тўйтепани форсча Нурафшонга ўзгартиришганида нима, кўп пул кетмадими? Юзлаб қишлоқларнинг, яшаш жойларнинг туркий, ўзбекча номларини ўзгартиришдачи охирги йиллар ичида? Бунга ҳам анча пул кетди. Мантиқ қани? ўзимизнинг тилимиздаги сўзларни чет тилидаги сўзларга алмаштиришга пул бор, чет тилидан олинган қашшоқ маъноли ҳақорат сўзидан қутилишга эса пул йўқми?

Фуқаро сўзини И. Каримовга ичидан ўзбекларни ёмон кўрган, аслида ўзи фуқаро бўлган Пиримқул Қодиров киритган.

Бир вақтлар таниқли олим, археолог Рустам Сулаймонов, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Ориповга таклиф берган эдилар, у замонларда Абдулла Орипов И.Каримовга яқин бўлган. Машҳур археолог шоирдан ҳақоратли фуқаро сўзини йўқ қилишда ёрдам сўраган. Бунга халқ шоири "энди ҳамма бу сўзга ўрганиб кетди, керакмас" деб жавоб берган. Қаҳрамон ва Халқ шоири Абдулла Ориповнинг тилга, элга бўлган ҳурмати шу қадар эди.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Журналист Муҳаббат Назар ёзади: Аҳамият берсангиз, Венс кейинги вақтларда Украина масаласини тилга олмай қўйган.
Буни сабаби бошқа ерда экан.  У Украинага нисбатан қаҳри қаттиқ баёнотлар қилар эди. Бундай чиқишлари ортидан, унинг қиз фарзанди синфдош дўстлари томонидан
"ўриснинг ахлати" дея номлана бошлабди!

Венс ёш болаларнинг совуқ муносабатидан кейин, оммага зорланиб:
Қанча ҳақоратларинг бўлса, мени ҳақоратланг, дея йиғламсирабди.

Эҳ, америкалик ақли расо болажонлар.. Нақадар кучли қалб эгасисиз!
Сиз гўдак бўла туриб, озод ва бахтиёр юрт қадрини хис қилдингиз!
Катталарга мустақил мамлакатда қандай яшаш кераклигини болаларга хос уқтирдингиз!
Бу учун сизларга баракалла!

Аммо, сиздан олисда яшаётган қоракўзлар ичидаги "ўйилган миялар" ҳалиям
ота - бобосининг жаллодини севиб, ачом- ачом ўйинини ўйнаб юрибди.
Шуниси қўрқинчли......

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️Лавровнинг амридан кейин менюлар рус тилига таржима қилинди. 😂
НАМАНГАНДА "СУВОҚАВА"НИНГ СУВДАЙ СИРИ: КАМОМАДЛАР ҚУВУРДАН ЎТИБ КЕТЯПТИ!

Наманганликлар сувдан фақат ювиниш ва ичкилик учун фойдаланади, деб ўйларсиз? Йўқ, ахир бу — Наманган! Бу ерда сув нафaқат ичимлик, балки камомадларни ювишнинг энг самарали воситасига айланган.

"Сувоқава" ташкилоти эса бу борада мўъжиза яратиб қўйган — ҳар қандай камомадни "суф-куф" қилиб қувур орқали юбориш технологиясини ишлаб чиққан кўринади. Мана, мисол учун, Наманган давлат университети ҳудудидаги "илм аҳли"нинг ошхонаси бир неча йил давомида давлат сувини "севимли ошпазлик ингредиенти" сифатида қўллаб келган. Ҳатто "Сув кўринишидаги бюджет маблағини қандай пишириш керак?" деган рецепт ҳам пайдо бўлган.

Текширувчилар бу "пишириқ"ни пайқаб қолишди ва 350 миллион сўмлик жаримани ёзиб кетишди. Аммо, афсуски, ушбу жарима ҳам Наманган шамоли ва прокуратура танишлари ёрдамида буғланиб кетди.

Айтишларича, университет ректори ўзининг қудратли "телефон ҳуқуқи" орқали камомадни "босди-босди" қилиш операциясини амалга оширган. Энди эса ҳамма нарса жойида: сув келяпти, ошхона ишлаяпти, камомад эса... "техникавий носозлик" натижасида йўқолиб қолган".

Кузатувчилар шубҳа билан сўрашмоқда: "Сувоқава" энди нафақат сув, балки бошқа идоралар камомадларини ҳам қувур орқали юбориш хизматига ўтадими?

Хулоса ўрнида: Наманганда сув ечим эмас, балким масалани "эритиш" воситасига айланган.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ҒИЖДУВОНДА ҲИЖОБ ҚАТАҒОН ҚИЛИНМОҚДА: 26-МАКТАБ ДИРЕКТОРИ ҚОНУНДАН УСТУНМИ?

Ассалому алайкум, ҳурматли Элтуз!

Биз, Бухоро вилояти Ғиждувон тумани 26-мактабда ўқувчи қизларнинг ота-оналари, жон-у дилимиздан ранжиб, сизга мурожаат қиляпмиз. Чунки мактабимиз директори Умид Ражабовнинг қилмоқдаги ишлари аслида қонунни поймол қилиш, Конституцияни менсимаслик ва инсон ҳуқуқларини топташдан бошқа нарса эмас.

Мазкур директор, гўёки замонавийлик ва тартиб ниқоби остида, қизларимизнинг виждон эркинлигига тажовуз қилмоқда. Бизнинг қизларимизни 2-3 марта кабинетга чақириб, мажбуран ҳижобини ечтиришга уринибди. Бу камлик қилгандай, мактаб йиғилишида барча ҳижобли қизларнинг ота-оналарини чақиртириб, "қизларингиз мактабга рўмолсиз келсин" деб талаб қилаётган экан.

Бу ҳам етарли бўлмагандай, синф раҳбарларига огоҳлантириш хатларини тарқатиб, бечора устозларни қишлоқма-қишлоқ, уйма-уй юритиб, ота-оналарни қўрқитишга мажбур қиляпти.

Нима бўлди? Энди қизларимиз мактабга бормаслиги керакми? Виждон эркинлиги қаерда қолди?

Ҳурматли мутасаддилар!

Конституциямизнинг 31-моддасида аниқ ёзилган: Ҳар бир инсоннинг виждон эркинлиги кафолатланади.

Энди савол туғилади: 26-мактаб директори Умид Ражабов Ўзбекистон қонунларидан устунми? У киши бу қатағонга қайси ҳуқуқ асосида буюруқ бераётганини изоҳлаб берсин!
Биз ота-оналар бир нарсани талаб қиламиз:

Қизларимизнинг кийиниш тарзига дахл қилиш, диний эркинликларини чеклаш каби хатти-ҳаракатларга зудлик билан чора кўрилсин!

Мактаб — бу таълим маскани, қатағон ва камситиш майдони эмас! Виждон эркинлиги ва инсон қадри ҳар қандай ички тартибдан юқори туради!

Вилоят таълим бўлими, халқ таълими вазирлиги, инсон ҳуқуқлари ташкилотлари — ҳимоя қилинг бизларни! Биз қонунга бўйсунамиз, лекин қонунни менсимайдиган раҳбарларга қарши турамиз!

Шу муносабат билан, биз бу масалани кенг жамоатчилик муҳокамасига олиб чиқишга мажбурмиз. Бизнинг сукутимиз эртага фарзандларимизнинг ҳуқуқсизлигига айланмаслиги керак.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ЧОРТОҚ ТУМАНИ ШИФОКОРЛАРИ МАЖБУРИЙ ЙИҒИМЛАРДАН ШИКОЯТ ҚИЛМОҚДА

Наманган вилояти Чортоқ тумани Тиббиёт бирлашмаси марказий поликлиникаси ходимлари соғлиқни сақлаш тизимида мажбурий пул йиғимлари ва ортиқча харажатлардан норозилик билдиришди. Улар Элтузга мурожаат йўллаб, ҳолат бўйича шикоятларини президентга етказишни сўрашди.

Ходимларнинг айтишича, Вазирлик ахборот хизмати раҳбарининг топшириғига кўра, поликлиника ҳудудида катта ҳажмдаги баннер (пано) ўрнатиш талаб қилинган. Пано учун зарур маблағ эса ходимлардан йиғилган — ҳар бир ходимдан 50 минг сўм.

3x4 метрли пано ясаш учун барчамиздан пул йиғишди. Агар бундай ишлар ҳар ой давом этса, топган маошимиз мана шундай 'ташаббусларга' кетиб боради. Бу ҳақиқатда ҳам коррупция эмасми? — дейилади мурожаатда.

Ходимлар талаб бажарилмаса, уларни ишдан бўшатиш билан таҳдид қилишаётганини ҳам билдирдилар.

Коррупцияга қарши курашинглар дейишади, лекин мана бундай бекорчи харажатларга мажбурлашяпти. 2 миллион сўм маош оламиз, бунинг ярмини мана шундай йиғимларга берсак, бола-чақамизни қандай боқамиз? — деб шикоят қилишган тиббиёт ходимлари.

Мурожаатда таъкидланишича, бундай харажатлар нафақат марказий поликлиника, балки барча шифокорлик пунктларига ҳам юкланмоқда.

Ҳозирча Вазирлик ёки тегишли ташкилотлар томонидан бу ҳолат юзасидан расмий изоҳ берилмаган.

Тиббиёт ходимлари эса мурожаатлари масъул идоралар диққатига етиб боришидан умид қилишмоқда.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ФАРҒОНАДА СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ "ДАЛИЛИ"ГА АСОСЛАНИБ СУД ҲУКМИ ЎҚИЛАДИМИ?

Фарғона вилоятида қўзғатилган жиноят иши ортида қонунбузарликлар, сохта далиллар ва инсон ҳуқуқларининг қўпол тарзда топталиши ётибди. Бу ишда эса сунъий интеллект ёрдамида тайёрланган видеоёзув асосий "исбот" сифатида қўлланилмоқда.

Жиноят иши Фахриддин Матисаевга қарши қўзғатилган бўлиб, у 55 000 АҚШ долларига ер сотиш баҳонасида алдов йўли билан пул ўзлаштиришда айбланмоқда. Аммо иш материаллари ва тергов жараёнини ўрганган ҳар қандай киши бу ерда адолатдан кўра, сценарий асосида олиб борилаётган ишни кўради.

Фахриддин Матисаевга қарши асосий далил сифатида тақдим этилган видеоёзув мутахассислар томонидан таҳлил қилинганда, унда монтаж излари борлиги ва сунъий интеллект орқали тайёрлангани аниқланган. Шунингдек, фонографик экспертизада аудио ёзувда нотабиийлик, сўзларнинг мувофиқ эмаслиги ва ҳатто муҳокама қилинган "55 000 доллар" сўз бирикмаси шартли тарзда қўлланилгани қайд этилган. Шу каби хулосаларга қарамасдан, тергов органлари бу далилларни эътиборсиз қолдирди ва ишни судга топширди.

Суд жараёнида ҳам Фахриддин Матисаевнинг ҳуқуқлари қаттиқ чекланди. Унинг ва адвокатининг барча илтимосномалари рад этилди, мустақил экспертиза ўтказишга йўл қўйилмади, гувоҳларнинг суддаги кўрсатмалари эътиборга олинмади. Судья терговдаги баёнотни ҳукм учун асос қилиб олди. Қолаверса, суд мажлислари ёпиқ ўтказилди ва аудио-видео ёзувларга рухсат берилмади. Фахриддин Матисаев бу жараённи оммавий ахборот воситалари орқали ёритишни сўраган бўлса-да, бу ҳам рад этилди.

Тергов жараёнидаги қонунбузарликлар бу ишнинг яна бир қоронғу нуқтаси бўлди. Дастлабки тергов муддати узоққа чўзилди ва ортидан келиб чиққан 39 кунлик кечиктириш "узрли сабаблар" билан ёпилди. Бу жараённинг ўзиданоқ ишда шаффофлик йўқлиги намоён бўлди.

Матисаевга нисбатан қўзғатилган жиноят иши нафақат бир инсон тақдири, балки Ўзбекистонда суд-тергов органларининг қандай ишлашини, сунъий интеллект имкониятларидан қандай қилиб суиистеъмол қилинаётганини кўрсатади. Фуқаролар ва жамоатчилик ушбу иш орқали қонун устуворлиги қанчалик таъминланаётганига гувоҳ бўлмоқда.

29 апрель куни бўлиб ўтадиган суд мажлисида қандай қарор чиқиши ҳозирча номаълум. Аммо бу иш ортидан кўплаб саволлар очиқ қолаётгани аниқ.

Нега сохта видеоязув асосий далилга айланди? Нима учун суд ёпиқ эшиклар ортида ўтказилмоқда? Матисаев ҳақиқатан ҳам айбдорми ёки у шаффоф судловнинг қурбони бўлмоқдами?

Жамоатчилик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотлари бу ишга эътибор қаратиши, қонунбузарликларга қарши қатъий позицияда бўлиши талаб этилади. Чунки бу ерда гап бир инсоннинг ҳаёти эмас, балки бутун тизимдаги адолат мезонлари ҳақида кетмоқда.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
БУХОРО ДАВЛАТ ТЕХНИКА УНИВЕРСИТЕТИ ТАЛАБАСИ ЎЗИНИ ОСДИ

Бухоро давлат техника университети ётоқхонасида нохуш воқеа содир бўлди.

Кимёвий озиқ-овқат факультетининг талабаси Абдужабборов Шаҳзод ўз жонига қасд қилди.

Маълумотларга кўра, у университетнинг янги ётоқхонаси 4-қаватида ўзини осган.

Бу ушбу факультетда биринчи бор рўй бераётган ҳолат эмас.

Бундан аввал ҳам бир қизнинг укус ичиб, ҳаётдан кўз юмгани маълум қилинган эди.

Ҳозирда воқеа юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
АГРОИНСПЕКЦИЯДА ЯШИРИЛГАН БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ — ҚОНУНГА ХИЛОФ ЭМАСМИ?

Навоий вилояти Агроинспекциясида қонун ва тартиб-интизомга риоя этилмаётгани ҳақида жиддий саволлар пайдо бўлмоқда. Вилоят Агроинспекцияси раҳбари Суннат Худойназаров томонидан ташкилотдаги бўш иш ўринларини мунтазам равишда яшириш ҳолатлари кузатилмоқда.

17 март куни Бошқарма техника ҳолатини назорат қилиш шўъба бошлиғи ишдан бўшаган. Бироқ, қонун талабига кўра бу бўш иш ўрни "Аргос" тизими орқали эълон қилиниши шарт бўлса-да, ҳозиргача яшириб келинмоқда.

Бундан ҳам ажабланарлиси, 1 апрель куни Кармана туман бўлими бошлиғи этиб Достон Ахатов тайинланган. Ушбу тайинлов "Аргос" орқали тест ва суҳбат жараёнларисиз амалга оширилгани қонунбузарлик эмасми? Қолаверса, ушбу лавозим бўш иш ўрни сифатида ҳам эълон қилинмаган.

Худди шундай ҳолат 15 апрель куни Хатирчи туманида ҳам кузатилган — ходим ишдан кетган, аммо бўш иш ўрни яна "махфий" сақланмоқда. Нега?

Энг ташвишлиси шундаки, бу ҳолатлар фақат Агроинспекция доирасида эмас, балки вилоят Адлия бўлими ва "Аргос" тизими масъуллари томонидан ҳам назорат қилинмаяпти. Қонун бузилаётганига қарамасдан, тегишли ташкилотлар нима учун сукут сақлаяпти? Улар ҳам манфаатдорми?

Ҳар бир ишдан бўшаган лавозим "Аргос" базасида дарҳол акс этиши шарт. Аммо амалиётда нима учун бу қоидаларга риоя қилинмаяпти?

Суннат Худойназаровнинг бўш иш ўринларини яшириб келишидан мақсад нима?


Тегишли ташкилотлардан жамоатчилик аниқ жавоб кутаяпти. Қонун ҳамма учун баробар бўлиши керак эмасми?

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM