ELTUZ
152K subscribers
869 photos
338 videos
1.11K links
Бизга мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: @Eltuz_portalibot

Реклама учун мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: https://t.me/eltuzreklama
Download Telegram
ELTUZ pinned a video
САМАРҚАНД ТИББИЙ КОМИССИЯСИ: ЭРТАГА КЕЛИНГ, СИЗНИ ЎЛДИРМАЙМИЗ

Президент яна коррупцияга қарши йиғилиш ўтказди. Умуман ошиб кетдиларинг, эндиям коррупцияга чидаб бўлмай қолди, деган мазмунда гапирди у. Аммо Самарқанд вилоят ИИБ поликлиникаси масъуллари қулоғига қўрғошин қуйиб бу гапларни эшитмади. 

Ички ишлар тизимига кириб келаётган ёшларни Самарқанд вилоят ИИБ поликлиникасида «медкомиссия» деган синов кутади. Биринчи куни 880 минг сўм тўланади. Бу – “сиз энди медкомиссия сайёҳи” эканингизни англатадиган  рамзий тўлов. Кейин бир неча диспансерлар, марказлар, касалхоналар оралаб ҳар уч кунда бир миллион сўмдан соғади.

Навбатда туриш учун эрталаб 4 да келиб, қоғозга исм ёзиш керак. Эшик 8:30 да очилади, лекин терапевт шифокор 10:00 да чиқиб, “иш вақтим тугади, қолганлар эртага келсин” дейди. Қайердан келганинг муҳим эмас. Қўшработданми, Америкаданми – барчага бир хил жавоб “эртага келинг!”

Сўнг сийдик топшириш мусобақаси бошланади. Ким тезроқ чоптирса ўша финалист, дўхтир бир кунда 7-8 нафар боланинг пешобини қабул қилади. Қолган 50 киши қовуғи маҳкамлигидан тез сиёлмасдан яна қайтиб кетади. Шу тариқа бир сийдик анализини топшириш учун тўрт кун вақт кетади – салкам олимпиада.

Кейинги бошоғриқ УЗИ текшируви. Дўхтир тушдан кейин 2 соат ишлайди. Навбат кунига 50 та. Лекин қабул 10 та. Қолганлар қайта келишга мажбур, бунга ҳам ўртача 4 кун кетади. Ух тортиб, нафасингиз қайтмасин, ҳали рентген деганиям бор. Рентгенга 1 ҳафтани атайсиз.

Трамп тағо чатақ чиқди, Америкада трак ҳайдамайман, ИИБда ишлайман деган бир самарқандлик йигит медкомиссияга келди. Ҳар куни 100 км.дан қатнади. Жиян папка орасига 100-200 минг сўмдан қистириб дўхтирга узатган эди иши анча-мунча тез силжиди.

Шундаям февралда бошланган медкомиссия кўригидан апрелга келиб ҳам ўтиб тугатолмади.
Жиян ҳамма ҳужжатини, сийдик, УЗИ ва рентген натижаси, икки ойлик умрини папкага жамлаб, охири “беседа” деган балога етиб борди. У ерда 5-6 нафар раҳбар шифокор уни кўздан кечирган. Гўё давлат сирига аралашмоқчи бўлган жосус сингари, шубҳа билан тажанг қарашган.

Ўтмаганга ҳужжатлар қайтарилмайди — қаерда йиқилганингни билмай ҳам қоласан. Папка бор, лекин ҳужжат йўқ – келажак йўқ.

Йигит охирида, чарчаганидан, “мен медкомиссиясини с*кканим бор” деб отасига қўнғироқ қилди. Дадаси ҳам қаттиқ жавоб берди: “Энасини с*кай барини, уйга қайт!” Қони қайнаган жиян кетишида папкасини отиб, бир врачнинг эшигини тепиб синдириб кетди, пичағи бўлса сўйибам кетарди.

Бу йигит кабилар коррупцияга қарши курашадиган “келажак кадрлари” эмас. Йўқ, улар порахўр тизим қурбонлари. Медкомиссия бир соғиш аппарати – эртага деб қатнаб юрган ёшлар бор экан дўхтирларга обед нақд, левый пул нақд. «Эртага»лар бор бўлсин.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ФАРҒОНАДАГИ ИНСПЕКТОРЛАР ШИКОЯТИ: “БИЗ ҲАМ ИНСОНМИЗ, ДАМ ОЛИШГА ҲАҚҚИМИЗ БОР”

Сўнгги кунларда Фарғона вилоятида профилактика инспекторларига нисбатан жисмоний зўравонлик ҳолатлари кузатилмоқда. 17 апрель куни Марғилон шаҳрида икки нафар фуқаро инспекторни калтаклаган. Орадан бир кун ўтиб, 18 апрель куни Фарғона шаҳрида яна бир профилактика инспектори фуқаролар томонидан калтакланган.

Бу ҳодисалар Ички ишлар тизимидаги профилактика ходимларининг қандай шароитда ишлаётгани, уларнинг хавфсизлиги ва ҳуқуқлари қандай таъминланаётгани юзасидан жиддий саволлар туғдиради.

Фарғона вилоятида фаолият юритаётган инспекторлардан Элтузга келиб тушган мурожаатда таъкидланишича, уларнинг иш вақти расман соат 08:00 дан бошланса-да, амалда 24:00 гача давом этади. Шанба ва якшанба кунлари ҳам дам олиш деган тушунча йўқ. "Результат" чиқармаган ходимлар эса тунги соат 12 да йиғилишга чақирилади. Бу эса ходимларнинг соғлиғи ва руҳий барқарорлигига жиддий таъсир кўрсатмоқда.

Мурожаатда таъкидланишича, Фарғона шаҳар ИИБ бошлиғи вазифасини бажарувчи А. Ашуров айрим ходимларга нисбатан шахсий муносабат асосида жазо чоралари қўлламоқда, шу жумладан, шахсий автомашиналарига жарималар ёзилиши ҳолатлари ҳам қайд этилган.

Инспекторлар қонун доирасида меҳнат қилиш, ҳафтасига камида бир кун дам олиш, иш вақти нормаллаштирилиши ва раҳбарлар фаолияти устидан шаффоф назорат ўрнатилишини талаб қилмоқда.

“Халқ билан ишлаш керак, дейишади, лекин бу иш тартиби билан қандай қилиб халқ билан ишлаб бўлади? Биз ҳам инсонмиз. Биз ҳам ҳаёт кечиряпмиз. Оиламиз бор, соғлигимиз бор. Биз одамдек ишлашни хоҳлаймиз,” — дейилади мурожаатда.

Бу мурожаат Фарғона вилояти ИИБ тизимида ишлаётган юзлаб ходимларнинг умумий кайфияти ва ҳолатини акс эттиради.

Масъул идоралар ва Ички ишлар вазирлиги мазкур ҳолатга расмий муносабат билдиришлари, ходимлар ҳуқуқлари ва меҳнат шароитига доир чоралар кўришлари зарур.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ҚЎРҚОҚ ОЛДИН МУШТ КЎТАРАР

Наманган шаҳар ҳокими Анвар Отаходжаев ИИБга мурожаат қилиб радардарни олиб ташлашни сўраган.

Бу сўровга жавобан вилоят ИИБ ЙҲХБ хат йўллаб Наманган шаҳар ҳокимлигига қарашли мошинлар жами 134 марта қоидабузарлик қилгани, 45 миллион сўмдан ортиқ жарима қарзи борлигини билдирди.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
БОБОМУРОДНИНГ БАЛАЛАЙКАЧИСИ ЎЛДИ

Бобомуродни балалайкачиси Тўлибой Йўлдошев ўлибди. 78 ёшида экан. Манғитли.

Бобомуродни қўшиқларини муҳим оҳанги Тулибой эди.

Доирачиси эса бир дунё. Созчиси кулиб турар эди.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"ХИЗМАТ УЙИМ – БАХТ УЙИМ": ФУРҚАТДА ИШҚ ВА ИШ ЎРТАСИДАГИ ЖАНГДА ИИБ ҒОЛИБ ЧИҚДИ

17 апрель куни Фарғона вилояти Фурқат туманида солиқ инспекциясига қарашли хизмат уйларидан бирида солиқ инспекцияси раҳбари Қурбонали Абдураҳмонов "иш" эмас, “ишқ”ни қиздириб юборди. Аммо кутилмаганда "қизиқарли саҳна"нинг чотига Ички ишлар бўлими ходимлари махсус рейд билан тепишди.

Ички ишлар ходимлари хизмат уйига Қурбонали Абдураҳмонов ва тумандаги мактаблардан бирининг директори жимо қилаётган пайтда бостириб киришди.

Уй Қурбонали Абдураҳмоновга хизмат учун берилганди, лекин фойдаланиш концепцияси «махфий ишқий учрашувлар маркази»га айланган кўринади.

Қўшиқда айтишади-ку: "Севиш айб эмас" деб, лекин давлат хизматчиси хизмат уйини "ижодий муҳит" деб қабул қилиши кутилмаган ҳол бўлди. Рейдни ИИБ ходимлари  аввалига драма, кейин комедия, охирида эса репортажга айлантириб юборишди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал ҳам жаноб Абдураҳмонов ушбу хизмат уйини «исловатхона»га айлантиргани ҳақида шубҳали хабарлар тарқалган эди.

Кўпчилик бунга шунчаки гап деб қараганди, лекин бу сафар воқеалар "исботи билан" тасдиқланди.

Белини тия олмаган солиқбоши ишдан тепилди. 

Қиссадан ҳисса шулдир: Хизмат уйи – иш учун. Агар романтика истасангиз, санаторийга ёки театрга боринг. Давлат мулкини хислат учун эмас, масъулият учун ишлатинг.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
“ҚОҒОЗДА БЕПУЛ, АМАЛДА МИНГ ДОЛЛАР”: ОНКОЛОГИЯ БЕМОРЛАРИ ЖАРРОҲЛИККА НЕГА ПУЛ ЙИҒИШГА МАЖБУР?

Ассалому алайкум Элтуз,

Мен бу мурожаатни қаттиқ оғриқ, алам ва норозилик ҳисси билан ёзмоқдаман. Яқинда турмуш ўртоғимнинг бош миясида ўсмаси аниқланиб, Тошкент шаҳридаги Неврохирургия илмий-амалий марказида операция қилишга мажбур бўлдик.

Бу мураккаб жарроҳлик амалиёти нафақат жисмоний, балки молиявий жиҳатдан ҳам биз учун жуда оғир кечди. Марказда амалга оширилаётган операциялар учун ҳар бир шифокор ўз “ставка”сини белгилаб олган, аниқроғи, ҳар бир бемор бошини очиш учун 1000 доллар сўралади.

Бу маблағ давлат клиникасида нима асосда талаб қилинмоқда? Очиғини айтсак, бу ҳолат беморлар учун эмас, шифокорлар “ставка”си учун ишлайдиган тизим пайдо бўлганини кўрсатади.

Қонунга кўра, онкологик беморларга жарроҳлик ва даволаш хизматлари давлат томонидан бепул тақдим этилиши керак.

Бундай вазиятда, одамлар шифохона эшигини умид билан очса, уни “ставка” ва қарздорлик кутиб олаяпти. Шу ҳам инсофданми? Шу инсонпарварликми?

Биз мутасадди идоралардан, айниқса Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Онкология маркази ва Бош прокуратурадан ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқий ва амалий чора кўришларини талаб қиламиз.

Беморларга дарднинг ўзи етарли. Улардан яна минглаб доллар талаб қилиш — ўта пасткашлик.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ЖЕНТРА УСТИДА ҚОТИЛЛИК

УзАМнинг темир тоғораларига ошиқлар ҳалиям ашинча, тармоқларда «нексия 1, 2, 3 –легенда», «қора жентра номер бир» деган кринж изоҳларнинг кўплигидан ҳам билса бўлади буни.

Чирчиқлик апрс Абишев Алихан Нуруллаевич ҳам таниши Т.Приназаровнинг 36 миллион сўмини олиб жентра топиб беришни ваъда қилди. Вақт ўтди, жентра ҳам топилмади. Шунда ваъда жентрадан дамасга ўзгарди, лекин бу ҳам чўзилди.

Пулни берган Пирназаровнинг сабр косаси тўлиб апрсга босим бошлади. Кунлардан бирида Пирназаров апрснинг Дамасига ўтириб аши мошинди беришни талаб қилди. Апрс у деди бу деди, мошинди бермади. Пирназаров билан апрс Абишев орасида гап қочди.

Абишев Алихан мошин салонидан қўлбола ошпичоқни олиб Пирназаровни чавақлаб ўлдирди. 7 та оғир жароҳат – пулга қўшилиб жон ҳам кетди. Қибрай туман суди Абишев Алиханни 17 йилга озодликдан маҳрум қилди. Тошкент вилояти суди эса аппеляция талабини қондирмади.

Мошинпуруш апрс қамағда, мижоз гўрда.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ЎЗБЕКИСТОНДА ЙИЛ БОШИДАН БЕРИ 4 700 ОДАМ ҚАМАЛДИ

Судланган шахслар сони 15 369 нафарни ташкил этиб, шундан 4 764 нафар шахсга озодликдан махрум қилиш ва 10 319 нафарига бошқа турдаги жазолар тайинланган, 286 нафар шахс шартли ҳукм қилинган.

Судланган шахсларнинг 13 611 нафари эркак, 1 708 нафари аёл, 6 066 нафари ёшлар (шу жумладан 702 нафари вояга етмаган) ва 601 нафари 60 ёшдан ошган шахслар.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
СЎЗ ЭРКИНЛИГИНИНГ ЯГОНА КАФОЛАТИ: МИРЗИЁЕВ ЎЗ ТАНЛОВИ ОЛДИДА

Самарқандда бўлиб ўтган халқаро тадбирда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ғарб қадриятлари, хусусан сўз эркинлиги, очиқлик ва либерал ислоҳотларга садоқатини яна бир бор намоён этди.

Саммит доирасида имзоланган Қўшма декларацияда томонларнинг инсон ҳуқуқлари ва фундаментал эркинликларга содиқлиги таъкидланди. Декларациянинг 16-бандида минтақа раҳбарлари ва Евроиттифоқ қонун устуворлиги, мустақил матбуот ва фуқаролик жамиятини дастаклаш ҳамда ҳимоялашнинг муҳимлиги борасида якдил эканликлари айтилади.

Бироқ мамлакат ичида, айниқса ҳокимият аппаратида, бу очиқлик сиёсатига қарши ҳаракатланаётган кучлар бор ва улар шиддат билан фаоллаша бошлади.

Бугун Ўзбекистондаги сўз эркинлиги глобал баҳоларда яхшиланган бўлса-да, унинг барқарорлиги ҳамон жуда нозик. Мирзиёев даврида журналистлар, блогерлар ва мустақил таҳлилчилар учун муайян имкониятлар очилди. Илгари сурилган ислоҳотлар жамиятнинг фаол қатламларига сўз айтиш имконини берди. Лекин бу имкониятлар сўнгги пайтларда жиддий синов остига тушмоқда.

“Фаолларга қарши папка киритиш сиёсати” ва ҳокимият ичидаги кураш


Айрим манбаларга кўра, ҳозирда ҳокимиятдаги маълум бир гуруҳ президент Мирзиёевни ўзгаришлардан қайтариш, уни “мухолиф овозлар”ни бостиришга ундаш мақсадида ҳаракат қилмоқда. Бу гуруҳ Мирзиёев олдига “папкалар” тайёрламоқда — унда танқидий ёзувлар билан танилган мустақил журналист ва таҳлилчилар “давлат душмани” сифатида кўрсатилмоқда.

Мазкур гуруҳ аслида сўз эркинлиги эмас, ўз позицияларини ва таъсир доирасини сақлаш учун курашмоқда. Улар учун эркин матбуот — хавф, чунки у жамиятда шаффофлик ва жавобгарликни талаб қилади.

Мирзиёев — кафолат ёки муваққат мудофаа?

Журналистлар Жоанна Лиллис ва Агнешка Пикулицка-Вильчевска ўз асарларида (мос равишда “Ипак сароб” ва “Nowy Uzbekistan”) айнан шу вазиятга эътибор қаратишган. Уларнинг таҳлилига кўра, Ўзбекистонда сўз эркинлигининг ягона реал кафолати — ҳозирча айнан Мирзиёевнинг шахсий сиёсий иродаси бўлиб қолмоқда. Лекин шахсга боғлиқ кафолат — барқарор кафолат эмас.

Агар президент танқидий овозларни йўқ қилишга чақирувчи “реакционерлар” босимига мойил бўлса, сўз эркинлигига берилган имкониятлар қисқариши, эркин фикр билдирганлар яна таъқибга учраши мумкин.

Президент олдидаги танлов

Мирзиёев олдида танлов бор: у ё очиқлик сиёсатини изчил давом эттиради ва ислоҳотларни чуқурлаштиради, ёки қўрқувга асосланган, репрессив механизмларга қайтилади. Унинг танлови нафақат сўз эркинлигининг, балки бутун мамлакат ислоҳотларининг келажагини белгилаб беради.

Шу ўринда президентга яқин атрофдаги инсонлар, жумладан, Бош вазирга яқин бўлган айрим таъсирли шахсларнинг позицияси ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Улар орасида “қора ўтмиш” ва цензура даврига қайтишни орзу қилганлар борлиги афсуски, реал воқеликдир.

Борса келмасга қайтилмаса яхши бўларди

Ўзбекистонда сўз эркинлиги ҳали мукаммал эмас. Лекин унинг эришган ютуқлари йўққа чиқмаслиги, айниқса президентнинг сиёсий иродасига боғлиқ. Мирзиёев ўзининг ислоҳотчи имижини сақлаб қолиш ва ҳақиқатан ҳам “Янги Ўзбекистон” қуришни истаса, у “папка сиёсати” эмас, халқ овозига таянишни танлаши лозим. Эркин сўз нафақат танқид, балки тараққиётнинг асосий кафолатидир.Ўзбекистонда мавжуд озгина сўз эркинлигинг ягона гаранти хозирча Шавкат Мирзиëевдир. Бош вазирга яқин қора ўтмишга оид гуруҳлар Мирзиëевни "матбуот эркинлиги душмани" деган мартабага тайëрлашмоқда.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ДУБАЙДА ЎЗБЕК ЖИНОИЙ ГУРУҲЛАРИ ЎРТАСИДА ҚОНЛИ ТЎҚНАШУВ: 40 КИШИ УШЛАНДИ, БИР КИШИ ЎЛДИ

2025 йил март ойида Дубайда ўзбекистонлик икки жиноий гуруҳ ўртасида кескин тўқнашув содир бўлди. Пичоқбозлик билан якунланган можаро натижасида гуруҳ етакчиларидан бири — Музаффар, лақаби "Қора" (суратда), воқеа жойида ҳалок бўлди.

Иккинчи гуруҳ раҳбари Фахриддин эса кўплаб пичоқ зарбалари оқибатида кома ҳолатига тушган. Дубай полицияси томонидан тахминан 40 нафар ўзбекистонлик қўлга олиниб, уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.

Маълумотларга кўра, бу можаро анча вақтдан бери давом этаётган шахсий ва жиноий манфаатлар тўқнашувининг қонли якуни эди. Фахриддин ва Қосим бошчилигидаги гуруҳ Мирсадор, Улуғбек ва Музаффар "Қора" етакчилик қилаётган иккинчи жиноий тузилма билан бир неча ойдан бери рақобатлашиб келаётганди. Манбаларга кўра, Музаффар Тошкентнинг эски шаҳридан бўлиб, "Қора" лақаби билан жиноий муҳитда танилган.

Фахриддин эса Ўзбекистонда таниқли жиноий авторитетлардан бири саналган Аҳмад Башарскийнинг куёви бўлиб, у "воровская идея" тарафдори сифатида танилганди. Шунингдек, маълум вақт Туркияда "вор в законе" Адҳам Самаркандский билан яқин муносабатда бўлгани айтилаяпти.

2023 йил декабрида Ўзбекистонда бошланган "Долзарб 40 кунлик" жиноятчиликка қарши кенг қамровли тадбир фонида минглаб ёшлар мамлакатни тарк этган эди. Уларнинг аксари жиноий тузилмаларга алоқадор бўлган ёшлар эди. Россия орқали чиқиб кетиш хавфли бўлган — муҳожирларни Украинадаги урушга жалб қилиш эҳтимоли юқори баҳолангани сабаб, Туркия ва Бирлашган Араб Амирликлари қочувдаги ўзбек ёшлари қўним топган мамлакатлар бўлди.

Туркия ва айниқса Дубай ўзбек жиноий гуруҳлари учун янги "иш майдони"га айланди. Айрим ёшлар одам ўғирлаш, контрабанда билан шуғулланувчи тадбиркорлардан пул талаб қилиш каби фаолиятга киришди. Кўплаб ўзбек ёшлари халқаро жиноий тузилмаларга қўшилгани ҳақида маълумотлар бор.

Ўзбекистондаги "Долзарб 40 кунлик" натижасида ички хавфсизлик вақтинча таъминланган бўлиши мумкин, аммо кузатувчилар таъкидлашича, жиноятчилар фаолияти чегарадан ташқарига кўчди. Дубайда содир бўлган тўқнашув бунга яққол далил бўла олади.

Бундай воқеалар нафақат Ўзбекистоннинг ташқи имижига ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

БАА расмийлари томонидан қўлга олинган ўзбек фуқароларининг тақдири ҳозирча ноаниқ. Ўзбекистон ҳукуматидан эса ҳозирча расмий баёнот йўқ.

Жиноятчиликка қарши ички босим халқаро муаммога айланмаслиги учун қандай чоралар кўрилади? Бу савол жавобсиз қолмоқда.

Элтузга келган маълумотларга кўра, дунё бўйлаб ўнлаб ўзбек жиноий гуруҳлари фаолият юритмоқда ва улар ҳар бири 30-40 нафар, айрим ҳолларда ундан ҳам кўп ёшларни бирлаштирган.

Яқинда Дубай шаҳрида содир бўлган мудҳиш қотиллик — яҳудий раввинининг ўлдирилиши ҳам Туркиядан келган икки нафар ўзбек жиноятчилари томонидан амалга оширилгани айтилмоқда. Бу эса ўзбек жиноий олами вакиллари ўртасида халқаро алоқалар тобора мустаҳкамланаётганини кўрсатади.

Энг ачинарлиси, бу гуруҳлар таркибини асосан мустақилликдан кейин туғилган ёшлар ташкил қилмоқда. Яъни, эркинлик ва имкониятлар даври фарзандлари қонуний ҳаёт йўлини эмас, жиноят олами қоидаларини танламоқда.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қирғизистонда босқинчи Россия учун агрессор жангчиларни ёллаш иши бўйича тўрт киши қўлга олинди.

Қўлга олинганлардан бири — Ош шаҳридаги Рус уйи (Россотрудничество ваколатхонаси) ходими Наталья Секерина.

Иккинчиси — Ош шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати ходими Сергей Лапушкин.

Қолган икки қўлга олинган шахснинг шахсияти ҳозирча номаълум.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM