ФАРҒОНАДАГИ СОЛИҚ ХОДИМЛАРИ: "ХИЗМАТ САФАРИ ПУЛИ ТЎЛАНМАЯПТИ"
Элтуз таҳририятига Фарғона вилояти солиқ бошқармаси ходимлари томонидан келган жамоавий мурожаатни эълон қиламиз. Мактубда ходимларнинг хизмат сафари харажатлари қопланмаётгани ва бу ҳолат бухгалтерия бўлимдаги масъуллар сабаб юзага келаётгани таъкидланади.
Ассалому алайкум, Элтуз ижодий жамоаси.
Аввало сизларга чуқур миннатдорчилик билдирамиз. Элтуз орқали кўплаб адолатсизликларга қарши чиқилмоқда ва бу биз, оддий давлат хизматчилари учун катта маънавий таянч бўлмоқда.
Биз – Фарғона вилояти солиқ бошқармаси ходимлари – бу гал яна бир муаммо билан мурожаат қилмоқдамиз. Бизнинг мурожаатимиз бошқарманинг бухгалтерия бўлимига оид.
Йил бошидан бери хизмат сафари учун сарфланган харажатларимиз қопланмаяпти. Бу хизмат сафари расмий буйруқлар асосида амалга оширилган бўлиб, уларнинг харажатлари қонунан тўлаб берилиши шарт. Аммо бугалтерия бўлими бу маблағларни тўлашни пайсалга солмоқда ёки рад этмоқда.
Айни пайтда умумий қарз миқдори 150 миллион сўмдан ошган. Бу ҳолат ходимларнинг ишга бўлган ишончи ва руҳий ҳолатига салбий таъсир кўрсатмоқда. Бошқарма раҳбарига қарши эмасмиз — у адолатли ва тиниқ инсон, аммо баъзи бўлим бошлиқлари ўз мансабига нолойиқ эканини афсус билан қайд этамиз.
Биз ушбу масала Қўмита Раиси ва тегишли идоралар томонидан назоратга олиниб, хизмат сафари харажатларини адолатли тўлаб беришларини талаб қиламиз.
Бизга бошқаларнинг ҳаққи керак эмас. Фақат ўз чўнтагимиздан қилинган харажатларнинг қопланишини истаймиз.
Эътиборингиз учун ташаккур.
Фарғона вилояти солиқ бошқармаси ходимлари номидан.
💬 Telegram |📱 Facebook |
🐦 Twitter |📱 Instagram | ▶️ YouTube

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
СИРДАРЁДА ҚОНУН ЧЕТДА, ТОПШИРИҚ БИРИНЧИ: МАҲАЛЛА РАИСЛАРИ ВАКОЛАТИ ТУГАМАСДАН САЙЛОВГА МАЖБУРЛАНМОҚДА
Сирдарё вилоятида “Фуқаролар йиғини сайлови тўғрисида”ги Қонун талаблари қўпол равишда бузилаётгани ҳақида маҳалла раислари номидан Элтуз таҳририятига мурожаат келиб тушди.
Мурожаатда таъкидланишича, Ўзбекистон Республикаси Қонунчилиги — хусусан, қонуннинг 10-моддаси — фуқаролар йиғини раиси сайлови сайлов ваколати тугаган тақдирда ва белгиланган муддатларда ўтказилиши лозимлигини қатъий белгилайди. Аммо Сирдарё вилоятидаги ҳолат бундан кескин фарқ қилмоқда.
Вилоятдаги маҳаллалар уюшмаси бошқармаси раҳбари У. Хатамов, мурожаатчиларнинг сўзларига кўра, ҳозирги раисларнинг ваколати тугамаган бўлса-да, уларни сайловда қатнашишга мажбурламоқда. Қонун бузилаётгани ҳақида уқтирилганда эса, у бу ўзининг эмас, "Қаҳрамон Қўчқоровичнинг топшириғи" деб жавоб қайтарган.
Бундан ташқари, мурожаатда яна бир жиддий масала кўтарилган: маҳаллий раҳбарлардан ҳар ой турли "концерт" ва "тадбирлар" учун мажбурий равишда чипталар харид қилиш талаб қилинмоқда. Таъкидланишича, туман ва бўлим раҳбарлари ушбу харажатларни ўз ҳисобларидан тўлашга мажбур бўлмоқда.
Бу ҳолатлар нафақат коррупцион амалиётларга, балки давлат органларининг қонун устида эмас, шахсий буюруқлар асосида иш юритишига ишора қилмоқда.
Мурожаатчилар: «Қонун устувор давлатда яшаяпмиз, деган гап қаерда қолди? Қонун кучлими, ёки бир раҳбарнинг шахсий кўрсатмаси?»
Мазкур ҳолат “Фуқаролар йиғини сайлови тўғрисидаги” Қонуннинг 10-моддасига зид экани шубҳасиз. Мазкур моддага кўра, фақат ваколати тугаган раислар учун ва камида икки ой олдин белгиланган тартибда сайлов ўтказилиши мумкин.
Шунингдек, фуқароларнинг ихтиёрисиз мажбурий чипта хариди ёки молиявий босимлар – бу фуқаролик ҳуқуқларининг поймол этилиши бўлиб, ҳеч қандай “юбормасанг ишдан оламан” ёки “бошқарманинг буйруғи” билан оқланиши мумкин эмас.

ИШ ҚУРОЛИНИ КАЛТАК ҚУРОЛИГА АЙЛАНТИРМАНГ
Тошкентда ёлланма ишчилар низоси жанжалга айланди. Тўғри болани боқаман деб тирикчтликка чиққан Асланова Эътибор тозалаш ичидаги шеригининг бақир-чақир ва дўқидан безиб уни швабра билан уриб ташлади.
Калтакланган шерик баннисага ётволди. Шундан кейин Эътибор Аслановага зўравон тамғаси ёпиштирилиб суд бўлди.
Суд Эътиборнинг 4 боласи борлигини эътиборга олиб уни жазодан озод этди. Провокацияга учганлар шу аснода шантаж қурбони бўлади. Қиссадан ҳисса шул.

ШИКОЯТ ЭТИКАСИ
Кунига 300 дан 500 гача мурожаат, шикоятларни филътрлаб, кўриб чиқувчи Элтуз муҳаррирлари жамоасидан бир неча тавсиялар беришни жоиз деб биламиз.
Шикоят ва мурожаатларда ўша айбдор кимсанинг шахсий дахлсизлигини сақлаш керак. Қайси валломатнинг нечта хотини бор, нима еб-ичади – бу унинг шахсий иши. Киши ўзининг шахсий ҳудудида ва давлат идораси бўлмаган жойда истаганча ҳаракатланиши мумкин. Бунақа «фактлар» шикоят учун асос бўлолмайди. Бунда биз таянадиган асосий демократик тамойил битта: бир кишининг эрки бошқа кишининг эркига соя солмаслиги шарт.
Шикоятлар аудио, видео, фото ёки ҳужжатлар билан далилланиши керак. Элтуз жамоаси мурожаатчининг дахлсизлигини ўйлагани учун ҳам доим бу далилларни оммага тақдим этолмайди. Лекин ички тафтиш ва назорат учун далиллар талаб қиламиз.
Элтуз бировга чоҳ қазиб тахт ўйинлари олиб борувчилар учун «минбар» бўлмайди, тролларнинг бизга қаратилган беўхшов айбловларини ҳам эътиборсиз қолдирамиз. Биз аниқ ва асосли мурожаатларга таянамиз.
Мурожаатчи шахсини сир сақлаш учун далилларни оммага тақдим этмаслигимиз мумкин, бироқ тафтиш ва суриштирув учун инкор этиб бўлмайдиган исбот ва гувоҳлик талаб этилади. Шу аснода медиа манбаларимиз ноқулай ҳақиқатларни фош қилишда давом этади.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АРИПОВ КИМНИ ҲИМОЯ ҚИЛЯПТИ: ХАЛҚНИМИ ЁКИ ОРТИҚХЎЖАЕВНИ?
Ўзбекистонликлар чегарада ҳам, интернет-дўконларда ҳам тийинни тийинга қўшиб яшар экан, Абдулла Арипов ва командаси шундай қарорлар қабул қилмоқдаки, улардан халқ эмас, иқтисодни ўз шахсий ҳамёнига айлантириб олганлар ютяпти.
19 апрель куни Бош вазир Абдулла Арипов томонидан имзоланган Вазирлар Маҳкамаси қарори расман божсиз товар олиб кириш тартибига қаттиқ чекловлар жорий қилди.
Дарров айтамиз, бу қарор ортида очиқ-ойдин лоббистик сиёсат ётибди: Абдулла Арипов ва унинг командаси Жаҳонгир Ортиқхўжаев каби йирик монополистлар манфаатларини ҳимоя қилмоқда.
Оддий фуқаролар учун божхона лимитлари деярли икки баробарга қисқартирилди. Илгари аэропорт орқали 2000 долларлик товар олиб кириш мумкин эди, энди — фақат 1000. Темир йўл орқали — 500. Автомобил ёки пиёдаларга — 300 доллар холос. Курьерлик хизматлари орқали эса 1 майдан бошлаб ҳар ой фақат 200 долларлик товар олиб келишга рухсат берилади.
Бу эса айнан шундай посилкалар орқали ўзини, фарзандини, оиласини кийинтираётган, дори-дармон, маиший техника олаётган юз минглаб оддий оилалар учун жиддий зарба.
Абдулла Арипов ва унга бўйсунвчи матбуот бу қарорни “ички бозорни ҳимоя қилиш мақсадида” деб кўрсатишга ҳаракат қилмоқда.
Лекин анойи бўлмайлик. Бу “ички ишлаб чиқарувчилар” — минглаб ишчилар ёки деҳқонлар эмас. Бу — миллиардлик активларга эга бўлган бир неча олигарх холос.
Бу — Artel, Makro, Akfa ва бозорни эгаллаб олган бошқа ўнлаб бизнесларни ўз ичига олган Ортиқхўжаев кабиларнинг молиявий-сиёсий империяси.
Уларга рақобат керак эмас. Уларнинг истаги битта — фуқаро ўз танловига эга бўлмасин. Чунки Ўзбекистонга киритилган ҳар бир маҳсулоти - ноутбук, смартфон, чангютгич ёки музлаткич – улар кўраётган фойдага зарба.
Энди арзонроқ нарса сотиб олишни истаган ҳар қандай фуқаро — жазога тортилади. Ўғлингиз учун Хитойдан смартфон олмоқчимисиз? Тўланг. Қозоғистондан арзон кир ювиш машинаси олиб келмоқчимисиз? Тўланг. Amazon ёки AliExpress орқали эҳтиёт қисмлар буюртма қилмоқчимисиз? Декларация тўлдириб, тўланг, ва кутиб туринг.
Абдулла Арипов ушбу қарорга имзо қўйиб, уни халқ фаровонлиги, иқтисодий тенглик ёки коррупцияга қарши кураш эмас, балки олигархларнинг барқарор даромади қизиқтиришини намоён қилди.
У мамлакат бош вазири сифатида эмас, ҳукумат ичидаги йирик хусусий бизнеснинг ижрочи директори сифатида иш тутаяпти.
Расман бу ҳақда “божхона тартиби” ва “назоратни яхшилаш” деб гапирилади. Лекин аслида — бу майда тадбиркор, меҳнат муҳожири ва интернет буюртмалари орқали оз-мунча эркинликка эга бўлган миллионлаб фуқароларни иқтисодий жиҳатдан илондай бўғишдир.
Нархи кунора ошиб бораётган бозорда танловсиз, қиммат товарлар олишга мажбурлаш — бу “ислоҳот” эмас, истеъмолчилар эркинлигига қарши ҳужумдир.
Бу қарор давлат манфаатини кўзлаётгани ҳам йўқ. Бу — Ўзбекистонни шахсий бозорига айлантириб олганларга хизмат қиляпти.
Бу — товар танлови пайдо бўлса, халқ уларни танламаслигини аниқ биладиганлар сиёсатидир.
Агар ҳукумат ростдан ҳам тартиб ўрнатмоқчи бўлса — аввало чегаралардаги коррупцияни тўхтатсин. Тендерлардаги схемаларга қарши курашсин.
Халқ эмас, қонунларни ўз фойдасига мослаб юритадиган манфаатдор доиралар чеклансин.
Ишонинг, ушбу мақоладан кейин бизга тушунтиришга уринишади: “Бу ҳаммаси халқ фаровонлиги учун”, деб.
Лекин, унутмайлик, истеъмолчи ҳуқуқи қанча камайса — монополист даромади шунча кўпаяди.
Ариповчилар тутган йўл келажак иқтисоди сари юриш эмас, бу — айфонли феодаллар иқтисодига қайтишдир.

ЮНУС РАЖАБИЙ ИНСТИТУТИДА “КОМАНДА СИЁСАТИ”
Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтида сўнгги бир йил ичида содир бўлган кадрлар алмашинуви, расмий манбаларда эълон қилинмаган кадрлар алмашинуви ва бу ортидан юзага келган жамоа ичидаги кескин келишмовчиликлар кузатувчилар орасида жиддий саволлар туғдирмоқда.
Ҳозирда жамоада энг кўп муҳокама қилинаётган масала — институтга янги раҳбар сифатида тайинланган Элдор Шермановнинг эски иш жойидан қарийб 20 нафар ходимни ҳеч қандай очиқ танловсиз турли лавозимларга олиб келганидир.
Мазкур институтга 2020 йилда асос солинган ва дастлаб унинг биринчи раҳбари сифатида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбеков тайинланганди. 2024 йил 9 июл куни эса интернетда "Тошкентда 4 та ОТМга раҳбар тайинланди" сарлавҳаси остидаги хабарда институтга янги раҳбар тайинлангани қайд этилди. Аммо бу ҳақда расмий ахборот воситаларида аниқ маълумот берилмади. Озодбек Назарбековнинг ректорлик лавозимидан кетгани жамоа аъзолари учун ҳам сюрприз бўлган.
Ўша куни Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан институтнинг ўқув ишлари бўйича проректор Элдор Шерманов вақтинча ректор вазифасини бажарувчи этиб 6 ойлик синов муддати билан тайинланди.
Бу тайинловдан кўп ўтмай, Шермановнинг аввалги иш жойи — Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтидан ўз “команда”сини олиб кела бошлагани кузатилди.
Элтуз ўтказган журналистик суриштирув давомида аниқланган маълумотга кўра, турли масъул лавозимларга, жумладан, кадрлар бўлими, таълим сифатини назорат қилиш, молия, матбуот, ёшлар сиёсати, ҳатто ректор ҳайдовчиси лавозимларига ҳам айнан Шермановнинг аввалги ҳамкасблари ва ишончли инсонлари тайинланган.
Уларнинг аксарияти аввалдан ушбу лавозимда ишлаб келаётган мутахассисларни алмаштирган. Шунингдек, тайинловлар ҳеч қандай очиқ танлов, малакани баҳолаш ёки институт жамоасининг иштирокисиз амалга оширилгани, тажрибасиз ёки ҳаддан ташқари ёш кадрлар ҳам олиб келингани қайд этилди.
Баъзи тайинланган шахслар коррупцион можароларда тилга олингани ҳам қайд этилмоқда.
Маълумотларга кўра, Шерманов ўз “команда”си аъзоларига мунтазам равишда моддий рағбат ажратади. Агар 10 млн сўмдан 16 нафар шахс рағбатлантирилса, бу институт бюджети ҳисобидан камида 160 млн сўмнинг сарфланиши демакдир. Бу фақат ошкора маълум бўлган рақамлардир. Ҳақиқатда бу маблағлар бундан ҳам каттароқ бўлиши эҳтимоли бор.
Юнус Ражабий номидаги институт — маданият, анъана ва мусиқа сингари муқаддас қадриятлар маркази бўлиши керак. Аммо бугун у ерда олиб борилаётган ишлар ўз моҳиятида бундай қадриятлардан тобора узоқлашмоқда. Бу каби тизимли муаммоларга жим қараш эмас, масъулият билан ёндашиш вақти келди.

РАСУЛ КУШЕРБАЕВ ВА “ИТ” МОЖАРОСИ: СЎЗ ЭРКИНЛИГИГА ТАҲДИДМИ ЁКИ ШАХСИЙ ҲАҚОРАТ?
Ўзбекистонда сўз эркинлиги ва давлат идоралари фаолиятини очиқ муҳокама қилиш масаласи яна бир бор жамоатчилик диққат марказида. Бу галги можаро Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг собиқ депутати жорий мулозим Расул Кушербаев ва фуқаро Фурқат Рўзметов ўртасида юзага келди.
Можаро сабаби нима?
Расул Кушербаев instagram саҳифасида “алкашнинг гапига муносабат қилиш мумкин, лекин ҳақиқий итга муносабат қилиш керак эмас” деган изоҳ қолдирган. Фурқат Рўзметов ушбу изоҳдаги “ит” сўзини ўз шахсига нисбатан ҳақорат деб қабул қилиб, Ички ишлар вазирлигига ариза билан мурожаат қилган.
Ички ишлар органларининг ҳаракатлари
19 апрель куни Кушербаев Тошкент вилояти Янгийўл тумани Ички ишлар бўлимига телефон орқали чақирилган. Унинг айтишича, сўроқ жараёнида ходимлар унинг мобил телефонини олиб қўйишган ва буни экспертиза учун деб изоҳлашган. Кушербаев бу ҳаракатни ноқонуний деб баҳолаган ва ўзининг сўз ва ахборот эркинлиги билан боғлиқ фаолиятига босим сифатида қабул қилган.
Кушербаевнинг мурожаати
Кушербаев Ички ишлар вазири Азиз Тошпўлатовга мурожаат қилиб, мазкур ҳолатга муносабат билдиришини сўраган. Унинг таъкидлашича, телефон электрон буюм бўлганлиги учун, янги қонун талабига кўра, уни кўздан кечиришдан тортиб, то олиб қўйгунча шу соҳанинг мутахассиси иштирокида қилишлари керак эди. Лекин у сўраганига қарамай, мутахассис топиб берилиши таъминланмаган.
Жамоатчилик ва ҳуқуқшуносларнинг муносабати
Бу воқеа Ўзбекистонда сўз эркинлиги ва давлат идораларининг танқидга муносабати масаласини яна бир бор кун тартибига олиб чиқди. Давлат идоралари фаолиятини очиқ муҳокама қилиш ва танқид қилиш демократик жамиятнинг ажралмас қисмидир. Шу сабабли, бундай можароларни очиқ ва конструктив мулоқот орқали ҳал қилиш муҳим аҳамиятга эга.

САМАРҚАНД ТИББИЙ КОМИССИЯСИ: ЭРТАГА КЕЛИНГ, СИЗНИ ЎЛДИРМАЙМИЗ
Президент яна коррупцияга қарши йиғилиш ўтказди. Умуман ошиб кетдиларинг, эндиям коррупцияга чидаб бўлмай қолди, деган мазмунда гапирди у. Аммо Самарқанд вилоят ИИБ поликлиникаси масъуллари қулоғига қўрғошин қуйиб бу гапларни эшитмади.
Ички ишлар тизимига кириб келаётган ёшларни Самарқанд вилоят ИИБ поликлиникасида «медкомиссия» деган синов кутади. Биринчи куни 880 минг сўм тўланади. Бу – “сиз энди медкомиссия сайёҳи” эканингизни англатадиган рамзий тўлов. Кейин бир неча диспансерлар, марказлар, касалхоналар оралаб ҳар уч кунда бир миллион сўмдан соғади.
Навбатда туриш учун эрталаб 4 да келиб, қоғозга исм ёзиш керак. Эшик 8:30 да очилади, лекин терапевт шифокор 10:00 да чиқиб, “иш вақтим тугади, қолганлар эртага келсин” дейди. Қайердан келганинг муҳим эмас. Қўшработданми, Америкаданми – барчага бир хил жавоб “эртага келинг!”
Сўнг сийдик топшириш мусобақаси бошланади. Ким тезроқ чоптирса ўша финалист, дўхтир бир кунда 7-8 нафар боланинг пешобини қабул қилади. Қолган 50 киши қовуғи маҳкамлигидан тез сиёлмасдан яна қайтиб кетади. Шу тариқа бир сийдик анализини топшириш учун тўрт кун вақт кетади – салкам олимпиада.
Кейинги бошоғриқ УЗИ текшируви. Дўхтир тушдан кейин 2 соат ишлайди. Навбат кунига 50 та. Лекин қабул 10 та. Қолганлар қайта келишга мажбур, бунга ҳам ўртача 4 кун кетади. Ух тортиб, нафасингиз қайтмасин, ҳали рентген деганиям бор. Рентгенга 1 ҳафтани атайсиз.
Трамп тағо чатақ чиқди, Америкада трак ҳайдамайман, ИИБда ишлайман деган бир самарқандлик йигит медкомиссияга келди. Ҳар куни 100 км.дан қатнади. Жиян папка орасига 100-200 минг сўмдан қистириб дўхтирга узатган эди иши анча-мунча тез силжиди.
Шундаям февралда бошланган медкомиссия кўригидан апрелга келиб ҳам ўтиб тугатолмади.
Жиян ҳамма ҳужжатини, сийдик, УЗИ ва рентген натижаси, икки ойлик умрини папкага жамлаб, охири “беседа” деган балога етиб борди. У ерда 5-6 нафар раҳбар шифокор уни кўздан кечирган. Гўё давлат сирига аралашмоқчи бўлган жосус сингари, шубҳа билан тажанг қарашган.
Ўтмаганга ҳужжатлар қайтарилмайди — қаерда йиқилганингни билмай ҳам қоласан. Папка бор, лекин ҳужжат йўқ – келажак йўқ.
Йигит охирида, чарчаганидан, “мен медкомиссиясини с*кканим бор” деб отасига қўнғироқ қилди. Дадаси ҳам қаттиқ жавоб берди: “Энасини с*кай барини, уйга қайт!” Қони қайнаган жиян кетишида папкасини отиб, бир врачнинг эшигини тепиб синдириб кетди, пичағи бўлса сўйибам кетарди.
Бу йигит кабилар коррупцияга қарши курашадиган “келажак кадрлари” эмас. Йўқ, улар порахўр тизим қурбонлари. Медкомиссия бир соғиш аппарати – эртага деб қатнаб юрган ёшлар бор экан дўхтирларга обед нақд, левый пул нақд. «Эртага»лар бор бўлсин.

ФАРҒОНАДАГИ ИНСПЕКТОРЛАР ШИКОЯТИ: “БИЗ ҲАМ ИНСОНМИЗ, ДАМ ОЛИШГА ҲАҚҚИМИЗ БОР”
Сўнгги кунларда Фарғона вилоятида профилактика инспекторларига нисбатан жисмоний зўравонлик ҳолатлари кузатилмоқда. 17 апрель куни Марғилон шаҳрида икки нафар фуқаро инспекторни калтаклаган. Орадан бир кун ўтиб, 18 апрель куни Фарғона шаҳрида яна бир профилактика инспектори фуқаролар томонидан калтакланган.
Бу ҳодисалар Ички ишлар тизимидаги профилактика ходимларининг қандай шароитда ишлаётгани, уларнинг хавфсизлиги ва ҳуқуқлари қандай таъминланаётгани юзасидан жиддий саволлар туғдиради.
Фарғона вилоятида фаолият юритаётган инспекторлардан Элтузга келиб тушган мурожаатда таъкидланишича, уларнинг иш вақти расман соат 08:00 дан бошланса-да, амалда 24:00 гача давом этади. Шанба ва якшанба кунлари ҳам дам олиш деган тушунча йўқ. "Результат" чиқармаган ходимлар эса тунги соат 12 да йиғилишга чақирилади. Бу эса ходимларнинг соғлиғи ва руҳий барқарорлигига жиддий таъсир кўрсатмоқда.
Мурожаатда таъкидланишича, Фарғона шаҳар ИИБ бошлиғи вазифасини бажарувчи А. Ашуров айрим ходимларга нисбатан шахсий муносабат асосида жазо чоралари қўлламоқда, шу жумладан, шахсий автомашиналарига жарималар ёзилиши ҳолатлари ҳам қайд этилган.
Инспекторлар қонун доирасида меҳнат қилиш, ҳафтасига камида бир кун дам олиш, иш вақти нормаллаштирилиши ва раҳбарлар фаолияти устидан шаффоф назорат ўрнатилишини талаб қилмоқда.
“Халқ билан ишлаш керак, дейишади, лекин бу иш тартиби билан қандай қилиб халқ билан ишлаб бўлади? Биз ҳам инсонмиз. Биз ҳам ҳаёт кечиряпмиз. Оиламиз бор, соғлигимиз бор. Биз одамдек ишлашни хоҳлаймиз,” — дейилади мурожаатда.
Бу мурожаат Фарғона вилояти ИИБ тизимида ишлаётган юзлаб ходимларнинг умумий кайфияти ва ҳолатини акс эттиради.
Масъул идоралар ва Ички ишлар вазирлиги мазкур ҳолатга расмий муносабат билдиришлари, ходимлар ҳуқуқлари ва меҳнат шароитига доир чоралар кўришлари зарур.

ҚЎРҚОҚ ОЛДИН МУШТ КЎТАРАР
Наманган шаҳар ҳокими Анвар Отаходжаев ИИБга мурожаат қилиб радардарни олиб ташлашни сўраган.
Бу сўровга жавобан вилоят ИИБ ЙҲХБ хат йўллаб Наманган шаҳар ҳокимлигига қарашли мошинлар жами 134 марта қоидабузарлик қилгани, 45 миллион сўмдан ортиқ жарима қарзи борлигини билдирди.