This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM

Media is too big

БУЛОҚБОШИДА СУВ ТОШДИ
Булоқбоши тумани Сарвонтепа МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Жанубий Фарғона канали қирғоқларининг бирига шикаст етганлиги натижасида маълум миқдорда сув сизиб чиққан.
Ушбу маълумот олиниши билан вилоят Норин-Қорадарё Ирригация тизимлари бошқармаси томонидан сув буткул тўхтатилган.
Ҳозирда вилоят ҳокими бошчилигидаги мутасадди ташкилотлар иштирокида ишчи гуруҳ ташкил қилиниб, ҳолат бартараф этилмоқда. Барча керакли техника воситалари жалб қилиниб, жараён назоратга олинди.
💬 Telegram |📱 Facebook |
🐦 Twitter |📱 Instagram | ▶️ YouTube

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
“НЕФТЬ СОҲАСИДА ИШЛАЙМИЗ, ЛЕКИН НОН ПУЛИ ТОПОЛМАЯПМИЗ” — ERIELL ИШЧИЛАРИ НОЛАСИ
2024 йилнинг ноябр ойидан бери Eriell компаниясида ишлаб келаётган юзлаб ишчилар ўз меҳнатига яраша ойлик маошларини ололмаяпти. Кўпчиликнинг сабр косаси тўлиб бўлди — орадан олти ой ўтди, аммо ҳали-ҳануз ҳисоб-китоб қилинмади.
Биз оддий ишчилармиз. Иссиқда, совуқда, чўлнинг чанги ва бурғулаш қурилмалари шовқинида ишлаймиз. Юртимиз энергияси, газ ва нефти бизнинг қўлимиздан ўтади. Аммо негадир ўзимиз энергиясиз, ишсиз, пулсиз қолганмиз. Ҳар куни умид билан кутаяпмиз: “Эҳтимол бу ҳафта берилар... балки бу ой ҳал бўлар...” Аммо вақт ўтмоқда, мажбуриятлар эса ортиб бормоқда.
Ижарада яшаб келаётганлар ижара тўлай олмаяпти. Фарзандларининг дарслик пулини, дори-дармон харажатларини қила олмаётганлар бор. Қарзга ботганлар, картаси мусодара қилинганлар, ҳатто судга тортилганлар ҳам йўқ эмас. Меҳнат қилган одам ўз ҳақини ололмаса, бундан оғирроқ муаммо борми?
Компания раҳбарияти вазиятни тушунтиришга ҳаракат қилмоқда, аммо бу тушунтиришлар ишчининг ошқозонини тўлдирмайди. Ишчининг маошини кечиктириш — уни ҳурмат қилмаслик, оиласини хавф остида қолдириш демакдир.
Биз Eriell компаниясидан расмий жавоб ва ҳалол ечим кутаяпмиз. Меҳнат қилган инсон ўз ҳақини ўз вақтида олишга ҳақли!
“Бугун биз жим турсак — эртага бошқалар ҳам жим туради.”

ELTUZ
“КОМАДАГИ ОВОЗ” ЁХУД САҲНАДАГИ САЙЛОВ ТОМОШАСИ Сайловми бу, спектаклми – фарқлаш қийин. Чунки унда иштирок этганлар орасида 10 кундан бери касалхонада, кома ҳолатида ётган Йўлдош бобо ҳам “ғайрат” кўрсатиб, келиб овоз бериб кетганлар! Ҳа, тасодиф деб ўйламанг…
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИНИНГ ЮГУРГАНИ САРАТОВГАЧА
Саратов вилояти прокуратураси 35 ёшли Ўзбекистон Республикаси фуқаросига нисбатан экстрадиция тартибида текширувни якунлади. У жиноий жавобгарликка тортиш мақсадида, фирибгарлик ва ҳужжатларни сохталаштириш айбловлари билан қидирувда эди.
Эркакка қўйилган айбга кўра, у Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги “Матонат” маҳалласида ҳоким ёрдамчиси сифатида — тадбиркорлик, аҳоли бандлиги ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ишлаб, хизмат мавқеини суистеъмол қилган. У бошқа шахслар билан олдиндан тил бириктирган ҳолда, ахборот тизимлари ва технологиялардан фойдаланиб, расмий ҳужжатларни сохталаштирган. Бу ҳужжатлар орқали банкларда имтиёзли кредит расмийлаштириш баҳонасида давлат дастури доирасида аҳолига ажратилган маблағларни фирибгарлик йўли билан ўзлаштирган. 2022 ва 2023 йилларда жами 153,3 миллион сўм ўзлаштирилган.
Ўзбекистон Республикасидаги тергов органлари унинг ҳаракатларини Қонунда назарда тутилган жиноятлар сифатида баҳолаган:
Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «в» ва «г» бандлари бўйича (4 та жиноят),
228-моддаси 2-қисми «б» банди,
228-моддаси 2-қисми «а» ва «б» бандлари бўйича (4 та жиноят),
228-моддаси 3-қисми бўйича (5 та жиноят).
Қидирувда бўлган шахс 2024 йил октябрь ойида Саратов вилоятининг Озинский туманида Россия-Қозоғистон чегарасини кесиб ўтаётган пайтда полиция ходимлари томонидан қўлга олинди.
Текширув натижасига кўра, Россия Федерацияси қонунчилиги ва халқаро шартномаларда назарда тутилган хорижий давлатга экстрадицияга тўсқинлик қилувчи ҳолатлар аниқланмади.
Прокуратура томонидан шахсни қамоққа олиш чоралари кўрилди ва уни Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органларига топшириш масаласини кўриб чиқиш учун зарур ҳужжатлар тайёрланди.

Андижон Тиббиёт университетида ҳинд талаба қизлари тадбирларнинг бирида рақсга тушиб, ўйин-кулги қилишибди. Тез-тез ижтимоий тармоқларда ҳинд талабаларининг байрам қилаётгани, қандайдир тадбир ташкиллагани ҳақидаги видеолар чиқса, изоҳлар қандай бўлишини тасаввур қилиш қийин эмас ўзи. Ўзимизнинг қора кўз ўзбеклар вой дод ҳиндлар рақсга тушяпти, шулар бизни даволайдими, йўқол юртингга деб ёзиб ётишади.
Меҳмондўст ўзбек қачон бунчалик разиллашишни бошлади? Ё талаба бўлмаганми булар, тадбирлар уюштирмаганми, ўйин-кулги қилмаганми? Ўзлари тиббиётни кирадиган жойига киргизиб, нечта одамни тиғ тагида жонини олди, ўзбек шу ўзбек духтиридан қочиб, ё Ҳиндистон, ё Изроил қилиб даво топиб юрибди, яна ўша ердан кимдир келса ҳайдаш пайига тушади.
Абдураҳмон деган саводсиз фанат чиқиб хитойликлар кетсин дейди, бу ёғда ёшлар ҳиндлар йўқолсин дейди. Одамлар айниқса ёшлар орасида ўсиб бораётган бу замонавий маданий ксенофобиями ёки миллатлараро бағрикенглик, толерантлик етишмаслигими? Ҳар қандай ҳолатда ҳам бу ёмон сигнал, бу фақатгина бошқа миллат вакилини камситиш эмас, ўзимиз ҳақимизда ҳам бошқа миллатларда салбий тушунча уйғотиш демак.
Қора танли кишини кўрса “негир” деб устидан кулади, хитойликдан нафратланади, ҳиндларга тоқат қила олмайди, русча гапирса Активистдек ҳовлиқиб, бутун дунёни бошига кўтаради. Ўзбекнинг меҳмондўстлиги, бағрикенглиги узоқ ўтмишда қолгандек гўё.

ҲУҚУҚНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ АКАДЕМИЯСИ ДИКТАТОРИ ҚИЛМИШЛАРИДАН ХАБАРДОРМИСИЗ?
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш Aкадемиясида илмий ишлар бўйича диктаторлик қилган, ҳар икки гапнинг бирида ўзини 10 йил ОAКда эксперт бўлиб ишлаганини иддао қиладиган М.Мамасиддиқов докторантурага ўз шогирдларини гарчи улар юридик соҳада бакалавр дипломига эга бўлмаса-да, қабул қилиб, моддий манфаатдорлик эвазига уларни битиришларини таъминлаб берган.
Ваҳоланки, Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йилдаги 304-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 6-бандида ва 2023-йилдаги айнан Ҳуқуқни муҳофаза қилиш Aкадемияси учун чиқарилган 143-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 6-бандида PHD қилишга фақат бакалавр дипломига мос равишда ОAК томонидан қўшимча имтиҳонни топширганидан кейин рухсат этилишига қарамасдан, шогирдини нафақат ўқишга қабул қилишга еришди, балки уларнинг ҳимоясини ҳеч қандай қўшимча имтиҳонларсиз ўтишини таъминлаб берди.
Шогирди бўлмаган докторантларнинг ярмини асоссиз (ишлагани учун) доктарантурадан четлатган бўлса, ярмига 3 йил ичида ҳимоя қилишга ҳам рухсат бермади.
Энг ёмони диктаторимиз ўз ваколатидан фойдаланиб шўрлик докторантларни Aкадемиядаги бакалаврларга дарс ўтишга жалб қилгану, уларга ўтган дарс соати учун ҳеч қандай ойлик маоши ҳам тўлаб берилмаган.
Бундан ҳам ёмони, қонунчилик устидан назоратни амалга оширувчи прокуратура шунча ҳолатни кўра-билиб туриб ҳам жим.

НАМАНГАНДАГИ БОЙБАЧАЛАРНИНГ "БРАТВА" КОРТЕЖИ Жиноят олами мусиқаси, қиммат костюмлар ва мутлақ назоратсизлик Наманганда яна кортеж, яна ўқувчилар, яна жиноят олами "саундтреки" ва, албатта, ҳеч қандай жавобгарлик. Ижтимоий тармоқларда тарқалган навбатдаги…
"БРАТВАЛАР МАКТАБИ" — НАМАНГАНДА НАЗОРАТ ҚАЙГА ҚАРАЁТГАНИ ҲАҚИДА
Наманганда мактаб йили якунланмасиданоқ яна анъанавий "кортеж шоу" бошланди. Жиноят оламига хос мусиқалар, трассада айланган қиммат машинадаги мактаб ўқувчилари ва мутлақ назоратсизлик — булар энди оддий ҳолдек қабул қилинмоқда. Аммо 5 май куни Элтуз нашр қилган видеода кўрилган ҳолат нафақат ахлоқий, балки ҳуқуқий саволларни ҳам ўртага қўймоқда.
Элтузда чоп этилган маълумотга кўра, ушбу кортежда Наманган вилояти прокурорининг ўғли Мадраҳим ҳам қатнашган, у ҳатто тадбирнинг асосий ташкилотчиси сифатида кўрсатилмоқда. Агар ушбу маълумот рост бўлса, бу ҳолатда нафақат ёшлар, балки улар орқасида турган масъуллар ҳам жавобгарликдан холи эмас.
Бу ерда гап фақат битта кортеж ҳақида эмас. Гап — тамомила сустлашган назорат, имтиёзли "болакайлар"нинг қонундан устун тутилишидир.
Наманганда автоҳалокатлар статистикаси мамлакат бўйича биринчи ўринда эканини ҳам унутмаслик керак. Ёшлар орасидаги ҳалокатлар сони ортиб бораётган бир пайтда, бундай "кортежлар" фақат зўравонлик ва қонунсизликни нормаллаштиришга хизмат қилади.
Масъуллардан жавоб талаб қилиш вақти келмадими? Мактаблар ёпилади, аммо ахлоқий ва ҳуқуқий тарбия эшиклари анча илгари ёпилганга ўхшайди. Биз таълим муассасасини тарбия маскани деб билардик. Аммо реаллик шундан далолат бермоқдаки, айрим мактаблар “братва” академиясига айланиб улгурган.

ХАЛҚ БАНКИНИ ЎЗ ХОДИМЛАРИ ТЎНАДИ
Ғарб блокбастер киноларда банкка бир гуруҳ ўғри бостириб кириб қурол ўқталиб пул ўмаради. Собиқ жосуслар ва ақлли инженерлар эса зимдан иш кўриб пухта режа билан банкка ўғриликка тушади – деярли фантастик сюжет бу.
Андижон вилоятидаги Халқ банки Куйган-ёр филиалини ўз ходимлари талон-торож қилди. Буни кино қилиб бўлмайди, чунки ўғрилар маблағни ўзлаштириш учун сийқаси чиққан бюрократик йўлни танлаган.
Филиал бошқарувчиси, бош ҳисобчи, кредит бўлими бошлиғи ва бошқа ходимлар ўзаро тил бириктириб «Илёсбек юксак чорвадор» фермер хўжалигига 1,5 миллиард сўм имтиёзли кредит ажратилади. Бу маблағ қоғозда кўрсатилганидек фермер хўжалигига техника олиш учун ишлатилмас дан, банк ходимлари ўриасида «арра» қилинди.
Ўғрилар худди шу схемада «Green Bridge International» корхонасига 290 миллион азм имтиёзли кредит ажратиб маблағни ўзлаштиришган.
Молиявий махинациялар Халқ банки маъмуриятини шубҳалантирди. Куйган-ёр филиалида тергов, суриштирув олиб борилди.
Натижада Андижон туман суди бюрократ ўғрилар Ғофуров Азизбекни 5 йилга, Аҳмедов Жаҳонгирни 5 йил 3 ойга, Жўрабоев Аброриддинни 5 йилга озодликдан маҳрум қилди. Ишнинг яна уч айбланувчиси бир-бир ярим йил муддат аҳлоқ тузатиш ишлари билан шуғулланади. Ҳукмда жиноятчилар зарарни қоплаши кўзда тутилади.
Асосий айбдорлар қамағда.

НОРИНДА НОҚОНУНИЙ ҚИМОРХОНА ФОШ ЭТИЛДИ – 5,7 МЛН СЎМ ВА 100 ДОЛЛАР ДАВЛАТ ФОЙДАСИГА МУСОДАРА ҚИЛИНДИ
2025 йил 8 феврал куни Наманган вилояти Норин туманида ноқонуний қиморхона ташкил этилган ҳолат аниқланди. Суд томонидан мазкур иш юзасидан жиноят иши қўзғатилди ва иш жиноят ишлари бўйича Чортоқ туман судида кўриб чиқилди. Суд ҳукми 2025 йил 28 апрель куни эълон қилинди.
Жиноят иши доирасида фуқаро Насрулло Саиджамолович Мўйдинов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди. Суд унга 1 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини умумий тартибдаги колонияда ўташни белгилади.
Суд материалларига кўра, Н.Мўйдинов ўз яшаш манзилида қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар ўтказилиши учун шароит яратиб, ушбу фаолиятни ташкил қилган. Рейд тадбири давомида унинг хонадонида 206 дона ўйин картаси, 1 дона нарда доскаси, 30 дона нарда тошлари, 2 дона шошқол, шунингдек 5.737.000 сўм ва 100 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағлари ашёвий далил сифатида олинган.
Суд жазо тайинлашда айбланувчининг аввал судланмаганлиги, вояга етмаган фарзандлари борлиги, қилмишидан пушаймон эканлиги ва ижобий тавсифномаларни инобатга олди. Бироқ жиноятнинг ижтимоий хавфлилиги ҳисобга олиниб, уни жамиятдан ажратмасдан тузатиш мумкин эмас, деган хулосага келди.
Суд қарорида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006, 2014 ва 2018 йиллардаги раҳбарий қарорлари ҳуқуқий асос сифатида кўрсатилган.
Бу ҳолат маҳаллий даражадаги ноқонуний қимор фаолиятини фош этиш билан бирга, фуқаролар ва мутасадди идоралар учун огоҳлантирувчи аҳамиятга эга.
Қонун устуворлигини таъминлаш ва бундай жиноий фаолиятга чек қўйиш давлат органлари ва жамоатчиликнинг биргаликдаги ҳаракатларини талаб этади.

“ТEМУРИЙЛАР” КEЛДИ…
Ҳеч қайси немис ўз ватанида ҳам, чет элда ҳам гуруҳ-гуруҳ бўлиб бир-бирини урмайди, ўлдирмайди. Кўпчилик жирканиб ҳазар қиладиган ўша хитойлар ҳам чет элда “толпа” бўлиб, бир-бирини уриб, пичоқ кўтариб қувиб юргани йўқ.
Бундай вахшийлик одатда қашшоқ жамиятда тамал савод чиқармаган, нарко картеллар қўлида ўсган кимсаларга хос. Мана, Дубайдаги “разборка” сабаб ўзбеклар ҳам шу зўравонлар қаторидан ўрин эгаллади.
Дубайда бири бошқасини муштлаб калтаклаб юрган ўзбек жиноий тўдаларини кўриб даҳшатга тушдингиз. Буни нимаси даҳшат? Ҳар бир пост остида самосудга даъват қилиб изоҳ ёзадиган омма учун Дубайдаги ўзбек жиноятчиларининг муштлашуви оддий ҳол бўлиши керак эмасми?
Бир яҳудий раввинни уч ўзбек ўлдирганида доира чалиб ўйнаганингиз қаерга кетди? Хотин-қизлар мушт остида ўлиб кетса “тилидан топган”, “қарс икки қўлдан чиқади” дейдиган жамият бу. Ёшлардан зўравон разборкадан бошқа нима кутувдингиз?
Бирор мошина катта тезликда ёш болани мажақлаб ўлдириб кетса “ҳеч ким қотил бўламан деб кўчага чиқмас” деб шўпирни оқлайдиган болакуш жамият бу. Ўқитувчи болани урса, ҳақорат қилса уни оқлаб, олқишлайдиганлар ҳам ашинча. Оломон учун калтак ва зулм тарбиянинг ягона усули – ёш болани ё ўласи қилиб уради, ё сўкади, ёки дўзах билан қўрқитади.
Бу думбул жамоат болаларининг терисини ўлдириб, мана шундай қўрқитиб ўстиради. Оналар улуғ дейди-да, бола туғиб берган хотинини уради. Оилавий зўравонликка қарши фаолларни жирканиб “фемка” деб атайди.
Асл муаммо мана шу тош асрида қотган жамоавий онгда. Жабрланганларни қораланг, ожизларни саваланг! Фақат муштумзўр спортчиларга рағбат беринг. Тафаккурни эмас югуриб юрган товонни улуғланг. Таълимдаги ва оиладаги зўравонликни оқлаб ташланг – шу кетиш бўлса ўзбекларни ҳали кўп шармандаликлар кутмоқда.

Депутат Шаҳноза Жолдасова олий таълим тизимида 500 га яқин ўқитувчида сохта — кўчадаги принтердан чиқарилган сертификатлар борлиги хакида ва ана шу “қоғозлар” орқали улар қўшимча устама олгани борасида гадирди.
Ҳаттоки, айрим талабаларга ҳам ноқонуний устамалар тўланган экан.

Улуғ Ватан уруши эмас Иккинчи жаҳон уруши, Ғалаба куни эмас Хотира ва қадрлаш куни.
Умуман урушда иштирок этишга улгурмаганларнинг олдида ўзбекча акцентда ўричча уруш даври ашиллаларини айтиб ирғишлаш мантиқсиз ва маъносиз иш.
Урушда бевосита иштирок этганлар эса қолмади. Қолганиям эсини танимайди.
Отарчиларни ҳаммасини йиғиштириб опчиқиб кўчаларда, метроларда совет солдати кийимида катюшани айттириш каби шармандаликка барҳам бериш вақти келди.
Анави жирканч бўқ рангдаги ўрис лентасини эса тамоман тақиқлаш зарур.
Совет ёлғонлари билан шиширилган, ҳозирда шунчаки “русский мир”нинг агитпроп инструментидан бири ҳисобланган бу “ғалаба” байрамини яна бир авлоддан кейин ит эсламайди шундоғам. Уни мажбурлаб яшаттиришдан ҳеч қандай маъно йўқ.
Бизга Хотира ва қадрлаш куни кифоя.
(Блогер Дилнур Комилов)
💬 Telegram |📱 Facebook |
🐦 Twitter |📱 Instagram | ▶️ YouTube
Умуман урушда иштирок этишга улгурмаганларнинг олдида ўзбекча акцентда ўричча уруш даври ашиллаларини айтиб ирғишлаш мантиқсиз ва маъносиз иш.
Урушда бевосита иштирок этганлар эса қолмади. Қолганиям эсини танимайди.
Отарчиларни ҳаммасини йиғиштириб опчиқиб кўчаларда, метроларда совет солдати кийимида катюшани айттириш каби шармандаликка барҳам бериш вақти келди.
Анави жирканч бўқ рангдаги ўрис лентасини эса тамоман тақиқлаш зарур.
Совет ёлғонлари билан шиширилган, ҳозирда шунчаки “русский мир”нинг агитпроп инструментидан бири ҳисобланган бу “ғалаба” байрамини яна бир авлоддан кейин ит эсламайди шундоғам. Уни мажбурлаб яшаттиришдан ҳеч қандай маъно йўқ.
Бизга Хотира ва қадрлаш куни кифоя.
(Блогер Дилнур Комилов)
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Иккинчи жаҳон уруши ҳақида қисқа ва аниқ маълумотлар
Билмаганлар ва унутиб қўйганлар учун эслатма
1. Иккинчи жаҳон уруши 1939 йил 1 сентябрда бошланган. Германия ва СССР ўзаро келишув асосида Польшага ҳужум қилиб, уни ўз орасида бўлиб олганлар.
2. 1939 йил 3 сентябрда Англия ва Франция Германияга уруш эълон қилган.
3. Польша ишғолидан сўнг, Германия Ғарбий Европага ҳужум бошлаган, СССР эса Финляндияга қарши қўшин киритган (Қишки уруш, 1939–1940).
4. 1941 йил 22 июнь куни Германия, илгариги келишувларга қарамасдан, СССРга ҳужум қилди — бу Совет–Герман уруши (Шарқий фронт) бошланган кун бўлди.
5. Урушнинг дастлабки босқичида Совет раҳбариятининг нотайёрлиги, армиядаги интизомсизлик ва аскарлар ўртасидаги руҳий тушкунлик катта талафотларга сабаб бўлди.
6. АҚШ ва Британиядан келган ленд-лиз ёрдами Совет Иттифоқи учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлди:
18 минг танк,
18 минг самолёт,
400 мингдан ортиқ юк машинаси,
2 миллиард банкаларча тушёнка,
Озиқ-овқат, дори-дармон, хомашё ва бошқа муҳим товарлар етказиб берилган.
7. Ленд-лиз шартига кўра, уруш вақтида йўқ қилинган ёки ишлатилган техника ва моллар учун тўлов талаб қилинмаган. Бу ёрдам кредит асосида расмийлаштирилган ва кейинги ўн йилликларда деярли тўлиқ кечирилган.
8. Фашизмнинг Европадаги таназзули 1943 йилда, иттифоқчилар Италияга чиқишидан олдин бошланган.
9. 1945 йил май ойида иттифоқчилар фақат фашизм эмас, балки Германиядаги миллий-сотсиализм тузумига нуқта қўйган.
10. Совет қўшинлари Берлинга кириб боргач, сиёсий аҳамиятга эга бўлмаган, 1942 йилдан бери ишлатилмаган Рейхстаг биносини рақамли рамз сифатида бир неча кун штурм қилган. Гитлер эса у пайтда Рейхстагдан 100 метр узоқликдаги фюрербункерда бўлган.
11. Германия расмий таслим бўлиш актини 1945 йил 7 май куни соат 02:41 да Франциянинг Реймс шаҳрида имзолаган. Бу қарор 8 май куни кучга кирган ва Ғалаба куни сифатида эътироф этилган.
12. Уруш Япониянинг 1945 йил сентябрида таслим бўлиши билан тугаган. Шу тариқа Иккинчи жаҳон уруши инсоният тарихидаги энг йирик ва қонли низолардан бири сифатида якунланган.

ИККИТА МЎЙЛОВ, БИР ЙЎЛ ЁХУД ДИКТАТОРЛАР ЎХШАШЛИГИ
Гитлерда қизил байроқ бор эди. Ва Сталинда ҳам. Иккаласи ҳам ишчи синфи номидан сўзларди. Гитлер раҳбарлик қилган партия — “Миллий социалистик немис ишчи партияси” деб аталган бўлса, Сталиннинг ҳокимият тизими “пролетариат диктатураси” деб таърифланган. Демократия иккаласининг ҳам душмани эди. Гитлер уни ёмон кўрарди ва очиқдан-очиқ унга қарши курашарди. Сталин ҳам демократияни фақат “буржуа сохта либоси” сифатида кўрарди ва унга қарши диктатурани жорий этган эди.
Иккаласи ҳам “социализм” қурган. Фақат ҳар бири ўзини бу йўлда ягона тўғри раҳбар сифатида кўрган. Гитлер бошқа ҳар қандай йўлни бузуқ деб ҳисоблаган. Сталин учун эса “партия йўлидан оғиш” гуноҳи ўлим билан баробар эди. Бир хил фикрда бўлмаганларни йўқ қилишда ҳам улар ўзаро ўхшаш эди. Гитлер Рём ва унинг тарафдорларини бемаъни шубҳалар билан қатл қилган бўлса, Сталин ҳам ўз ҳамсафдларини шубҳа ва айбловлар остида йўқ қилган — айримларини очиқ, айримларини сирли равишда.
Иқтисодий соҳада ҳам улар бир-бирига ўхшарди. Гитлер тўрт йиллик режалар асосида мамлакат иқтисодини бошқарган. Сталин эса беш йиллик режалар орқали саноатлаштириш ва коллективлаштириш сиёсатини амалга оширган. Ҳар икки раҳбар фақат ўз партиясига йўл очган. Германияда фақат нацистлар ҳокимиятда бўлса, қолган партиялар қамоқ ёки таъқибда бўлган. СССРда ҳам КПССдан бошқа партияга жой йўқ эди. Иккала тизимда ҳам партия давлатдан устун турар, мамлакатни ҳукумат эмас, балки партия раҳбарлари бошқарган.
Сиёсий қурултойлар, намойишлар, байрамлар ҳам айнан ўхшаш тарзда ташкил этилган. Гитлер ҳам, Сталин ҳам халқни улкан маросимлар орқали қайта-қайта “йўлга солиш”ни асосий тарғибот услуби сифатида кўрган. Байрам кунлари ҳам ажабланарли даражада мос тушган: Гитлер империясида 1 май ва 8–9 ноябрь, Сталин даврида эса 1 май ва 7–8 ноябрь асосий сиёсий байрамлар бўлган.
Ёшларга оид сиёсий ҳаракатлар — ҳаммасининг ўз номи бор. Германияда — “Гитлерюгенд”, СССРда — “Комсомол”. Аммо мазмун — бир: ёшлар партияга содиқ бўлиши ва раҳбарни севиши керак. Раҳбарлар ҳам “фюрер” ва “вождь” деб аталган — таржимада бу бир хил. Уларнинг ташқи қиёфаси ҳам бир-бирига ўхшарди: соқолсиз, машҳур мўйловли. Фақат мўйлов шакли фарқ қилган.
Иккаласи ҳам улкан иншоотларни яхши кўрарди. Гитлер Берлинни бузиб, унинг ўрнига гигант бинолардан иборат шаҳар қуришни орзу қилган. Сталин эса Москвани янги қиёфада кўришни хоҳлаган ва Советтер саройи лойиҳасини амалга оширишга уринган. Иккаласи ҳам гўзал табиат қўйнида муҳташам резиденциялар қурдирган — бир қарашда зоҳирий камтарлик, аммо ичкарида лаҳзатли шоҳона ҳаёт.
Гитлер Германия учун “чет эллик” эди — у Австрияда туғилган, фақат кейинчалик Германия фуқаролигига эга бўлган. Сталин ҳам Россия учун бегона — у грузин эди, славян ҳам эмас. Улар севган аёлларининг тақдири ҳам ўхшаш бўлган. Гитлернинг қариндоши Гели Раубал ва Сталиннинг хотини Надежда Аллилуева — ҳар иккаласи ҳам ўз жонига қасд қилган. Иккаласи ҳам тапанча билан. Ва ҳар иккаласининг ўлими сирли бўлиб қолган.
Гитлер жамоатчилик олдида оддийлик намоён этишни хуш кўрарди. Сталин ҳам шундай. Иккаласининг уй жиҳозлари — темир крават, оддий стол ва шкаф. Аммо бу ташқи кўриниш остида нима ётганини бутун жаҳон яхши билган.
Уларнинг шиорлари ҳам тинчлик ҳақида эди. Гитлер “Германия тинчликни хоҳлайди” деган гаплар билан ҳокимиятга келган, кейин эса ярим Европани босиб олган. Сталин “жамоавий хавфсизлик”ни тарғиб қилган, сўнгра Европа ярмида ўз таъсирини ўрнатган.
Гитлерда — Гестапо, Освенцим, Бухенвальд, Бобий Яр. Сталинда — НКВД, ГУЛАГ, Катин. Миллионлаб одамлар қатл этилган. Гитлер инсониятга қарши жиноятларда айбланган. Сталин эса узоқ йиллар давомида тинчлик ва тараққиёт рамзи сифатида кўрсатилган.
Бу икки шахс, икки режим, икки тарих — ўртасидаги фарқ кўзга кўринарли эмас. Улар ўртасидаги энг катта фарқ шундаки: дунё Гитлернинг қилмишларини қатъий қоралаган, уни ҳақли равишда нафрат объектига айлантирган. Сталин эса, айримлар назарида, ҳануз шон-шуҳратга арзийдиган раҳбар сифатида қолмоқда. Аслида фарқ — мўйлов шаклида.
💬 Telegram |📱 Facebook |
🐦 Twitter |📱 Inst

"ХИЗМАТ УЙИМ – БАХТ УЙИМ": ФУРҚАТДА ИШҚ ВА ИШ ЎРТАСИДАГИ ЖАНГДА ИИБ ҒОЛИБ ЧИҚДИ 17 апрель куни Фарғона вилояти Фурқат туманида солиқ инспекциясига қарашли хизмат уйларидан бирида солиқ инспекцияси раҳбари Қурбонали Абдураҳмонов "иш" эмас, “ишқ”ни қиздириб…
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM