Qashqadaryo viloyati Ekologiya boshqarmasi
874 subscribers
9.23K photos
779 videos
15 files
4.14K links
Qashqadaryo viloyati Ekologiya, atrof muhitni muhofaza qilish va iqlim o'zgarishi boshqarmasi rasmiy kanali:

www.ecokash.uz
instagram.com/ekoqash
facebook.com/ekoqash
youtube.com/c/ecogovuz
twitter.com/ecogovuz

Telefon: +99875 221-09-59
Download Telegram
Мурожаат ўз вақтида ўрганилди☎️☎️

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг ишонч телифонига келиб тушган мурожаат Қарши шаҳар назорат инспекцияси инспекторлари томонидан ўрганилди. Ўрганиш давомида ҳақиқатдан ҳам Қарши шаҳар 11-сонли умумий ўрта таълим мактаби ҳудудида мактаб қоровули томонидан чиқиндиларни ёққанлиги аниқланди. Ҳолат юзасидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Қашқадарё вилоят экология бошқармаси ахборот хизмати
Каналга уланиш:
Фуқарони гугурт чаққани қимматга тушди♨️♨️♨️

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Нишон туман назорат инспекцияси инспекторлари томонидан ҳудудда навбатдаги экологик назорат рейд тадбири ўтказилди. Назорат тадбири давомида фуқаро Н.М томонидан Нишон туман Қарши Талимаржон катта йўл ёқасида ҳар турдаги чиқиндиларни ёқиб атмосфера ҳавосини ифлослантираётганлиги аниқланди.

👮‍♂️Ҳолат юзасидан фуқарога тушунтириш ишлари олиб борилди. Фуқарога нисбатан бу ҳуқуқбузарлиги учун Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 88 моддаси 1 қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Қашқадарё вилоят экология бошқармаси ахборот хизмати
Forwarded from Ядгорова Карима
Қашқадарё вилоятининг бетакрор табиати

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманининг Самарқанд вилояти билан чегарадош бўлган тоғли қишлоқларига баҳор келди. Оқ ва сариқ бойчечаклар турфа гулу чечаклар қир адирларга зеб берди.

Қашқадарё вилоят экология бошқармаси ахборот хизмати
Forwarded from Ядгорова Карима
Бир туп дарахт 1млн 225 минг сўмга тушди.🌲🌲🌲

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Қарши туман назорат инспекцияси инспекторлари томонидан ҳудудда навбатдаги экологик назорат рейд тадбири ўтказилди. Назорат тадбири давомида фуқаро М.Н томонидан ноқонуний равишда туман марказий шифохонаси ёнидан бир дона сасна дарахтини кесганлиги аниқланди.
Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКсининг 79 моддаси 1 қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб 1млн 225минг сўм жарима қулланилди.

Қашқадарё вилоят экология бошқармаси ахборот хизмати
Forwarded from Ядгорова Карима
Атроф муҳитга эътиборингиз учун сизга ташаккур ✔️✔️✔️

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасига атроф муҳитга, ўзи яшаб турган ҳудуддга бефарқ бўлмаган фуқаро томонидан Қарши шаҳар 6 митти туман яъни ўзи яшаб турган уй атрофига қурилиш чиқиндилари тўпланиб ётганлиги ҳамда аҳоли томонидан маиший чиқиндилар ҳам ташлаб кетилаётганлиги тўғрисида қилган мурожаати Қарши шаҳар назорат инспекцияси инспекторлари томонидан атрофлича ўрганилди ва махсус техниларни жалб этган ҳолда муаммо жойида бартараф этилди.
Унутманг атроф муҳитни асраб авайлаш ҳар бир фуқаронинг фуқаролик бурчидир.
Қашқадарё вилоят экология бошқармаси ахборот хизмати
Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг Қонликўл туман инспекцияси томонидан ўрганиш жараёнида "Арзымбетқум" ОФЙ фуқароси А.Е томонидан шох-шаббаларни очиқ алангада ёққанлиги аниқланди. Ҳолат юзасидан фуқаро А.Ега нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 88-моддаси 3-бўлими билан жарима белгиланди.


Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитасининг матбуот хизмати
Bugun, 16 fevral
☀️ +20°...+5°, Ochiq havo

Hozir: 🌤 +6°, ↙️ 10 m/s

Tong: 🌤 +9°
Kun: ☀️ +19°
Oqshom: ☀️ +16°

Namlik: 36%
Shamol: Sharqiy-shimoli-sharq, 8 m/s
Bosim: 765 mm sim. ust.

Oy: O'sayotgan oy
Quyosh chiqishi: 07:18
Quyosh botishi: 17:59
Forwarded from Ядгорова Карима
Фуқаро табиатга 5млн 635 минг сўм зарар етказди.✍️

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Шахрисабз туман назорат инспекторлари томонидан ҳудудда навбатдаги экологик назорат тадбири ўтказилди. Назорат тадбири давомида фуқаро Н.Ю томонидан ноқонуний равишда 2дона тут дарахтини кесганлиги аниқланди.
👮‍♂️Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди. Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79 моддаси 1-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 6 баробари миқдорида жарима ҳамда табиатга етказган зарари 5млн 635 минг ҳисобланди.

Қашқадарё вилоят экология бошқармаси ахборот хизмати
Forwarded from Ядгорова Карима
Саксовулнинг табиатда ўрни катта 🌳🌳🌳

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Муборак туман назорат инспекцияси инспекторлари томонидан ҳудудда навбатдаги экологик назорат рейд тадбири ўтказилди. Назорат тадбири давомида фуқаро А.Н томонидан ноқонуний равишда саксовул ўсимлигини ноқонуний чопиб олганлиги аниқланди.

👮‍♂️ Ҳолат юзасидан фуқарога тушунтириш ишлари олиб борилди. Афсуски ҳуқуқбузарлик жазосиз қолмайди фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКсининг 79 моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Унутманг Саксовул чўлда ўсувчи дарахт кўринишидаги ўсимлик. Саксовулларнинг асосий хусусияти саҳро тупроғини шамоллардан пана қилиб, эрозия тарқалишини олдини олади. Бу эса ҳудудлар чўллашувини олдини олади ва саҳро экосистемасини сақланиб қолинишини таъминлайди.

Қашқадарё вилоят экология бошқармаси ахборот хизмати
Forwarded from Ядгорова Карима
Атмосфера ҳавосини таркибини бузманг 💨💨💨
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Қарши шаҳар назорат инспекцияси инспекторлари томонидан ҳудудда навбатдаги экологик назорат рейд тадбири ўтказилди. Назорат тадбири давомида фуқаро Х.Д томонидан Қарши шаҳар истиқлол МФЙ ҳудудида очиқ ҳолда битум эритиб турганлик ҳолати аниқланди.

Атмосфера ҳавоси табиий ресурсларнинг таркибий қисми сифатида умуммиллий бойлик ҳисобланади ва давлат томонидан муҳофаза қилинади. Инсон сувсиз бир неча кун чидаши мумкин, овқатсиз ҳатто бир ой яшай олади, ҳавосиз эса бир неча дақиқагина яшайди.
Инсон саломатлигига зарарли таъсир кўрсатиши сабабли атмосфера ҳавосининг ифлосланиши ҳар доим ташвиш уйғотган. Ҳавонинг ифлосланиши инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатиб, аллергия ва нафас олиш тизими касалликларини келтириб чиқарувчи сабаблардан бири ҳисобланади. Айнан шунинг учун биз нафас олаётган ҳавонинг сифатли бўлиши жуда муҳим.
Қашқадарё вилоят экология бошқармаси ахборот хизмати