EKOLOG.UZ| UZ🇺🇿
24K subscribers
12.7K photos
3.17K videos
27 files
7.65K links
Ekologiya boʻyicha eng soʻnggi yangiliklar. @ekologuz🇺🇿Последние новости на экологические темы из Узбекистана. @ekologuzru🇷🇺 The latest news on environmental issues from Uzbekistan @ekologuzenglish🇬🇧

Savol va takliflar uchun bot: @eklguz_bot
Download Telegram
ҚАЙТА ТИКЛАНУВЧИ ЭНЕРГИЯ МАНБАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚОНУН 10 ЙИЛ ДЕГАНДА МАЪҚУЛЛАНДИ
3 май куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг 19-ялпи мажлисида “Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида”ги қонун маъқулланган эди.
Ҳужжатга кўра, қайта тикланувчи энергия ишлаб чиқарувчилари ва истеъмолчиларига қуйидаги имтиёз ва преференциялар берилади:
• қайта тикланувчи энерния манбаларидан энергия ишлаб чиқариш ускуналари бўйича мол-мулк солиғи, ушбу ускуналар ўрнатилган участкалар бўйича ер солиғи, улар ишлаб чиқараётган энергия, 10 йил муддатга;
• «Ўзбекгидроэнерго» компанияси таркибидаги корхоналар сотаётган энергия қисмида қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади.
Ускуналар ишлаб чиқарувчиси давлат рўйхатидан ўткизилгандан 5 йил муддатга барча турдаги солиқларни тўлашдан озод қилинади.
АТОМ ЭНЕРГИЯСИДАН ТИНЧЛИК МАҚСАДЛАРИДА ФОЙДАЛАНИШ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУН ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ 2019 йил 2 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан «Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси тегишли ўзгартиришлар киритилгандан сўнг қайта кўриб чиқилди ва қабул қилинди.
Мазкур қонуннинг мақсади атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини таъминлаш учун янги ташкил этилаётган давлат ташкилотлари ва тизимларнинг фаолияти учун қонуний асослар яратиш, шунингдек, миллий қонунчиликка атом энергиясидан фойдаланиш бўйича самарали хавфсизлик механизмларини жорий этишга қаратилган.
ҲАЙВОНЛАРГА НИСБАТАН ШАФҚАТСИЗЛИК
"Mehr va оqibat" ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамиятининг статистик маълумотларига кўра, фақат 2014-2018 йилларнинг ўзида фуқаролардан ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш ҳақидаги 3588 та ариза келиб тушган. Бундай ташвишли ҳолатларнинг статистикаси йилдан-йилга ўсиб бормоқда: 2014 йилда 494 тани, 2015 йилда 550 тани, 2016 йилда 720 тани, 2017 йилда 810 тани ва 2018 йилда 1014 тани ташкил қилган. Шу билан биргаликда, "Mehr va оqibat" ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамияти фақат Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ўз фаолиятини амалга ошираётганлигини ва бундай ҳолатларнинг ҳисоби малакатимизнинг бошқа минтақаларидан келаётган айрим холатлар бўйича мурожаатларни ҳисобга олмаганда мамлакат миқиёсида олиб борилмаётганлигини ҳам эътиборга олиш зарур.
ЖУРНАЛИСТЛАР ВА БЛОГЕРЛАР ЎРТАСИДА ТАНЛОВ
Ўзбекистон журналистларни қайта тайёрлаш маркази Марказий Осиё ҳудудий экологик маркази кўмагида томонидан Европа Иттифоқининг “Ўзбекистоннинг қишлоқ жойларида сув ресурсларини барқарор бошқариш” лойиҳасининг бир қисми бўлган “Ўзбекистонда сув ва атроф-муҳит масалалари бўйича саводхонликни ошириш ҳамда ҳамкорликни ривожлантириш (UzWaterAware)” лойиҳаси доирасида “ЎЗБЕКИСТОНДА СУВДАН ФОЙДАЛАНИШ МАСАЛАЛАРИНИНГ ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИДА ЭНГ ЯХШИ ЁРИТИЛИШИ” лойиҳаси доирасида журналистлар ва блогерлар ўртасида танлов эълон қилади.
Танловда Ўзбекистонда босма электрон ОАВ да фаолият юритаётган журналистлар, блогерлар қатнашишлари мумкин.
Танлов материалларининг тили: ўзбек. рус ва қорақалпоқ тилларидир.
Ариза беришнинг энг охирги муддати: 2019 йил 30 декабрь соат 17:00 (GMT+6) гача.
Танловнинг мукофотлар жамғармаси қуйидагича тақсимланган:
• 1 ўрин –нетбук
• 2 ўрин – планшет
• 3 ўрин –уяли алоқа телефони.
Танловда қатнашиш шартлари:
• Танловда Ўзбекистон ОАВида 2018 йил 30 декабрдан 2019 йил 30 декабргача чоп этилган журналистик материаллар қатнашиши мумкин.
• Битта муаллиф ёки ҳаммуалифликда 5 тагача журналистик материалларини топширишлари мумкин.
• Агарда танловга ҳаммуаллифликда тайёрланган материал топширилса, қолган муаллифлар бу ҳақида ариза топширишдан олдин огоҳлантирилишлари лозим.
Танлов материаллари электрон тарзда онлайн шакл орқали юбрилиши зарур. Барча материаллар ОАВда эълон қилинганлиги ҳақидаги асосномага эга бўлиши лозим (газета/ журнал саҳифасининг нусҳаси, Интернет-ресурс скриншоти, ТВ/радиоэфирда материалнинг кетганлик санаси кўрсатилган ҳолда маълумотнома). Аудио/видео ишлар албатта файл алмашиниш ускуналарига юкланган бўлиб, у ердан материалларни кўчириб олиш ёки эшитиш/кўриш имкони мавжуд бўлиши керак, ҳаволалари эса аризада аниқ кўрсатилган бўлиши лозим.
Материалларни 2019 йил 30 декабрь кунига қадар uzbekmedıa19@gmaıl.com электрон почтасига жўнатиш мумкин. Танловга материаллар қатнашчининг фамилия исм шарифи, ОАВ номи, лавозими, телефон ва электрон почтасини кўрсатган ҳолда қабул қилинади. Қўшимча маълумот www.ekolog.uz сайтида.
СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИГА БЕҒАРАЗ ЁРДАМ
2019 йил 5 июль куни Европа Иттифоқи ҳамда Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) “Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида сув ресурсларини барқарор бошқариш”дастурининг биринчи “Сув хўжалиги ва ресурсларини бошқаришнинг миллий доиравий концепцияси” компоненти доирасида Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлигига махсус техника берилди.
Хусусан, Наманган, Андижон, Фарғона, Қашқадарё, Сурхондарё ва Сирдарё Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларини техник имкониятларини яхшилаш мақсадида 6 дона кичик трактор, 6 дона дизель электрогенератор ва 6 дона насос агрегатор топширилди. Мазкур маросимида Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Ирригация тизимлари хавза бошқармаси рахбарлари ва GIZ Халқаро ҳамкорлик жамияти вакиллари иштирок этишди.
Маълумот ўрнида, 2018 йилнинг октябрь ойида сув хўжалик вазирлигига 6 дона экскватор ва 6 дона самосвал берилган.
https://www.facebook.com/lily.nikolenko/videos/2318257708249793/?t=14 Пушти фламинголар ниҳоят қайтган Судочье кули атрофидаги қамишзорларда ёнғин содир бўлганлиги сабабли, бу ерда уя қурган минглаб қушлар ва уларнинг полапонлари, қамишзорларда истиқомат қилаётган жониворлар хавф остида. Бу ҳақида Лилия Николенко Судочье кули`ёнғин остида қолгани ҳақида Фейсбукдаги ўз постида хабар бермоқда. Судочье орнотологик буюртма қўриқхонасида 230 га яқин қуш турлари баҳор ва ёз ойларида уя қуриб, бола очади. Уларнинг 101 тури сувда сузувчи қушлардир. Агарда зудлик билан ёнғин ўчирилмаса, қуш ва жониворларнинг аҳволи нима бўлиши ўзингизга аён.
Cайёрамизда киши бошига 0,5 гектар ўрмон тўғри келади. Ўзбекистонда эса бу кўрсатгич 0,1 гектарга тўғри келади. Йирик ўрмонларга эга давлатлар, масалан, Канадада бу кўрсаткич — 8,9, Австралияда — 6,7, Россияда — 5,6 гектарга тенг.

Осиёда ўрмон билан қопланганлик даражаси 20 фоиз. Энг кўп ўрмон билан қопланиш эса Жанубий Кореяда – 73 фоиз, шунингдек, бу кўрсаткич Лаосда — 71, Японияда — 67, Бутанда — 64, Мянмада ва Шимолий Кореяда — 63 фоизни ташкил этади.
Ўрмон билан қопланиши энг кам давлатлар эса Яман (0,9 гектар), Баҳрайн (0,7 гектар), Кувайт (0,3 гектар), Афғонистон (0,5 гектар), Миср ва БАА (1 гектар) дир. Ўзбекистон ҳудудининг 7 фоизи ўрмон билан қопланган. Яқин уч-тўрт йилда ўрмонларни яна камида 14 фоизга етказиш бўйича концепция ишлаб чиқилган. Биргина Орол денгизи мисолида айтадиган бўлсак, мазкур денгиз қуриган ҳудудида жорий йилнинг ўзида 461 минг гектар ўрмон барпо қилинди.

Ўрмон билан қопланиш даражаси мамлакат учун жуда муҳим кўрсаткич ҳисобланади. Бу даража қаерда юқори бўлса, тоза ҳаво, кислород кўп дегани, сув ва бошқа табиий ресурслар, ҳайвонот ва ўсимлик дунёси бой дегани. Буларнинг ҳаммаси инсоннинг яхши яшаши ва узоқ ва соғлом ҳаёт кечириши учун муҳим омил.
Ўзбекистон Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси ўринбосари А.Ҳамзаевнинг айтишича, шаҳар ҳудудида барпо этилган бир гектар дарахтзор бир соатда саккиз килограмм заҳарли газлар ва карбонат ангидридни ютади. Бу миқдордаги углекислоталар, карбонат ангидридни бир соатда 200 киши атмосферага чиқаради. Тошкент шаҳри шароитидан келиб чиқадиган бўлсак, ҳар бир инсон нормал шароитда яшаши учун 50 метр квадрат кўкаламзорлаштириш керак. Кейинги йилларда Тошкент, Самарқанд ва бошқа қатор шаҳарларда кўкаламзорлаштириш анча кенгайди. Аммо бу ишларни нафақат давлат идоралари балки ҳар бир хўжалик ташкилоти амалга ошириши лозим»
Энди @EcoControl_bot орқали Тошкент шаҳрида дарахт кесилиши ҳолатлари тўғрисида Тошкент шаҳар экология қумитасига хабар бериш мумкин. Дарахтларнинг ноқонуний кесилишига бефарқ бўлманг!
Чорвоқ сув омбори ёзнинг иссиғида салқинланиш учун энг мақбул жой. Аммо кечга бориб қирғоққа ташланган чиқиндилар наҳотки дам олувчиларга завқ бағишласа? Ўзимиздан қолган чиқиндини ўзимиз билан олиб кетишни ўрганайлик.
Бухорода дарахтларни буташ усули. Икки ой бўлган бўлсада дарахтлар тузук кўкарганича йўқ. Ободонлаштириш бўлимларига биолог ва эколог штати киритилиши зарур. Бундай ваҳшиёна буташдан сўнг бирорта дарахт тирик қолмайди. Иссиқдан эса хафақон ва юрак касалликлари кўпаяверади
ЭПИЗООТИК МОНИТОРИНГХАВФЛИ ВЕТЕРЕНАРИЯ МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ КИРИТИЛИШИНИ ТАҚИҚЛАЙДИ
“Эпизоотик вазиятини ўрганиш мақсадида мутахассисларни хорижий мамлакатларга юбориш заруратини аниқлаш мезонлари ва юбориш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ветеринария жиҳатдан юқори хавфга эга бўлган давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни олиб кирилиши маълум бўлганда, янги савдо йўналишлари очилганда ва хорижий мамлакатларнинг маълум бир ҳудудларидан давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни олиб келишда ҳайвонларнинг ўта хавфли касаллик қўзғатувчилари кириб келиши хавфи мавжуд бўлганда, ёҳуд носоғлом эпизоотик ҳудудда ишлаб чиқарилган давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарлар олиб кирилиши режалаштирилгандагина ушбу товарлар эпизоотик ҳолатини ўрганиш мақсадида мутахассисларни хорижий мамлакатларга юбориш зарурати вужудга келади.
https://kun.uz/news/2019/07/06/epizootik-vaziyatni-organish-maqs
ЕР ОСТИ БОЙЛИКЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ БИЛАН БОҒЛИҚ ХАВФЛИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ОБЪЕКТЛАРИНИ ТУГАТИШ ТАРТИБИ БЕЛГИЛАНАДИ
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ер ости бойликларидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган хавфли ишлаб чиқариш объектларини тугатиш ва консервациялаш ишларини олиб бориш тартиби тўғрисидаги”ги ҳужжат лойиҳаси жойлаштирилди. Ер ости бойликларидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган хавфли ишлаб чиқариш объектларини тугатиш ва консервациялаш ишларини олиб бориш тартиби тўғрисидаги йўриқномага кўра, у саноат хавфсизлиги, табиатни муҳофаза қилиш соҳасида Давлат назоратини амалга оширувчи органлар ва идоралар ишида ҳамда ер ости бойликларидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган хавфли ишлаб чиқариш объектларини тугатиш ва консервациялашда тоғ-кон корхоналарини лойиҳалашни, минерал хом ашё ва углеводородларни қазиб олувчи ва қайта ишлашни амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар назоратини амалга оширувчи идоралар ишида фойдаланишларига мўлжалланган.
ЮНУСОБОДДА ЧИНОРЛАР КЕСИЛДИ, ЗАРАР 163,6 МЛН СЎМГА БАҲОЛАНМОҚДА
Тошкентнинг Юнусобод туманида ноқонуний равишда 5 туп чинор кесилди, яна 11 туп чинор қисман шикастланди. Умумий зарар 163,6 млн сўмга баҳоланмоқда. Тошкент Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси экологик назорат инспекторлари пойтахтнинг Юнусобод тумани 4-мавзесида дарахтларнинг ноқонуний равишда кесилаётгани ҳолатини аниқлади, дея хабар берди Ўзбекистон Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати. Дарахтларнинг кесилаётгани ҳақидаги хабар 4 июль куни @EcoControl_bot Telegram-боти орқали юборилди. Дарахтларни кесиш Metin Kommunal Servis компанияси раҳбари томонидан ташкил этилган, бунинг учун М. Набиев ва Ж. Илтанов ёллангани маълум бўлди. Атроф-муҳит ва ўсимлик дунёсига етказилган умумий зарар 163 млн 663 минг 929 сўмга баҳоланди. Ишга оид материаллар прокуратура органларига тақдим этилди.
https://www.gazeta.uz/uz/2019/07/06/chinorlar/
ЎЗБЕКИСТОН ФЛОРА ВА ФАУНАСИ
Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг хабарига кўра, Ўзбекистоннинг умумий биологик хилма-хиллиги 27000 дан ортиқ турга тўғри келади. Флора- 11 мингдан ортиқ тур, шу жумладан: 2000 дан ортиқ қўзиқорин тури;
Тахминан 400 турдаги эндемик, кам учрайдиган ва қолдиқ бўлган 4300 турдаги ўсимликлар мавжуд. Ўзбекистон Қизил китобида 321 турдаги юқори ўсимликлар ва қўзиқоринларнинг уч тури мавжуд. Ҳайвонот дунёси 15000 дан ортиқ турларни ўз ичига олади, улар орасида 11000 турдаги артропод ва 4000 турдаги моллюскалар, қуртлар ва бактериялар мавжуд. Умуртқали ҳайвонларнинг улуши 688 турга, шу жумладан: балиқ - 76 турдаги; амфибиялар - 3 та; Риптилялар - 63 турдаги; қушлар - 441 турдаги; сут эмизувчилар - 105 турдаги. Ўзбекистоннинг Қизил китобга 184 та ҳайвон тури киради: сут эмизувчилар - 24; қушлар - 48; рептилиялар - 16; балиқ - 18; қуруқ қуртларни - 3; моллюскалар - 14; Артроподлар - 61. Улардан 26 таси Халқаро Қизил китобга киритилган.
ТОШДАН ҚОҒОЗ ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАДИ
Фарғона шаҳридаги “Сайқал” масъулияти чекланган жамияти ва Хитойнинг “Henan GX-Mach environmental Technoloji Co.LTD” компанияси ўртасида 7 млн долларлик тошдан қоғоз ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича “Fergana stone paper company” Хитой –Ўзбекистон қўшма корхонаси таъсис этилди. Қоғоз тайёрлаш жараёнида экологияга ҳеч қандай зарар етмайди, балки оддий тош ёки кальцийдан фойдаланилади. Масалан, одатий қоғоз ишлаб чиқариш жараёнида целлюлозава катта миқдорда сув керак бўлиб, унинг 3/1 қисми заҳарли моддалар ҳисобланади. Янги технологияда сув керак бўлмайди. Маҳсулот сувда эримайди, ёзувлар узоқ муддат давомида ўчиб кетмайди. Аллергик касалликларни келтириб чиқармайди. Тан нархи ва сифат даражаси оддий қоғозга нисбатан бир неча баробар арзон. Тошдан қоғоз ишлаб чиқариш индустрияси саноат даражасида фақатгина Хитой ва Тайван давлатларида йўлга қўйилган.
Экоҳуқуқ
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарик тўғрисидаги Кодексига Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 26.04.2019 киритилган ўзгартиришга кўра (Сенат 3.05.19 й.да маъқуллаган) 111-модда:
"Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш уларнинг ўлимига ёхуд майиб бўлишига олиб келса, худди шунингдек ҳайвонларни қийнаш, - энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";
"Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса ёхуд ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик вояга етмаган шахс ҳозирлигида содир этилган бўлса, -
энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади";
Бу қизиқ
1. Туркиянинг Истамбул шаҳрида уйсиз ҳайвонлар овқатлантирадиган автоматлар мавжуд.
2. 8-август дунё бўйича мушуклар куни саналади.
3. Олмахонлар ҳамиша ота-онасиз қолган ҳайвон болаларини асраб олади.
4. Инсон миясидаги бурмалар сони делфиннинг бош миясига нисбатан 2 баробар кам.
5. Итлар ўз эгаларини кўрганларида уларнинг миясида худди инсон ўз севган кишисини кўрганида юз берадиган ҳолат юзага келади.
6. Бордер-колли итлари дунёдаги энг ақлли ит турига мансуб саналади.
7. Мушуклар 50 тача сўзни ёдда сақлаб қола олишади. Зарур пайтларда бу сўзларга қарши реакция билдиришади.
8. Чумолилар ҳеч қачон ухлашмайди.
9. Австралиядаги қуёнлар сони, Хитой аҳолисидан ҳам кўп.
10. Мушуклар ширин таъмни умуман сезмайди.
Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ тумани ҳудудидаги Судочье кўллар тизимида содир бўлган ёнғин юзасидан маълумот берди. 5 июль куни Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасида ушбу кўллар тизимида содир этилган ёнғинни баратараф этиш чораларини кўриш, мақсадида тезкор гуруҳ тузилиб воқеа жойига юборилди. «Судочье» орнитологик буюртмахонаси ҳудуди ёввойи ҳолда яшовчи ондатра, ўрдак, ғоз, оққуш, бирқозон, қоравой, фламинго ва бошқа ҳайвонот дунёсига зарар етказилган ҳолат учрамаган. Чунки қушлар ва бошқа ҳайвонот турлари яшаш макони ва улар баҳор ойларида тухум қўйиб кўпаядиган ҳудуд ҳисобланади. Ҳайвонот дунёси нобуд бўлган ҳолат қайд этилмаган. Полапонлар катта бўлиб, бемалол сувда сузиб юрадиган даражада ўсиб улғайган. Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ тумани Судочье кўллар тизимидаги қамишзорларга ёнғин туфайли табиатга етказилган зарар жами 225 435 760 сўмни ташкил қилди.