EKOLOG.UZ| UZ🇺🇿
25.4K subscribers
11.9K photos
2.81K videos
26 files
7.24K links
Ekologiya boʻyicha eng soʻnggi yangiliklar. @ekologuz🇺🇿Последние новости на экологические темы из Узбекистана. @ekologuzru🇷🇺 The latest news on environmental issues from Uzbekistan @ekologuzenglish🇬🇧

Savol va takliflar uchun bot: @eklguz_bot
Download Telegram
​​Мамлакатимизда 60 фоиз ёки йирик шаҳарларимизда 80 фоиздан ортиқ транспорт воситаси атмосфера ҳавосининг ифлосланишига сабаб бўлмоқда. Бу кўрсаткич Тошкент шаҳрида деярли 95 фоизга тўғри келади. Автомобиль ички ёнув двигателларидаги газ қолдиғи ҳавода ис газининг йиғилиб боришига сабаб бўлмоқда. Ҳавода ис гази миқдори ортиши натижасида ёруғлик энергияси иссиқлик энергиясига айланиб, инсон учун ўта хавфли «иссиқхона ¬эффекти» ҳосил бўлади.
1000 та автомобиль ғилдирак резина балонларининг ейилишидан бир йилда ҳавога ўн-ўн икки минг килограммгача олтингугуртли резина чанги чиқарилади. Москва, Ереван, Нью-Йорк, Тошкент, Деҳли, Милан каби шаҳарлар ҳавосидаги ис гази миқдори рухсат этилган нормадан 7-12 баробар зиёд экани аниқланган.
Автомобиль резина шиналаридан ҳавога кўтарилган олтингугурт ангидридлари атмосфера ҳавоси таркибидаги сув томчиларида эриб кетади ва фотокимёвий реакциялар асосида сульфат кислота ҳосил қилади. Бу кислота ҳаводан оғир бўлганлиги учун ер юзасига тушиб, тупроқни ифлослантиради, ўсимликларни зарарлайди. Шунингдек, турли аллергик касалликларнинг кўпайишига сабаб бўлади. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 августдаги “Йўл ҳаракати хавфсизлиги кунини ўтказиш ва йўл транспорт ҳодисалари профилактикасининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борада яна бир эзгу қадам бўлди, деб ўйлагандик. Қарорга мувофиқ, энди ҳар ойнинг учинчи жума кунида “Автомобилсиз кун” акцияси ўтказилиши керак эди? Аммо бу қарор тезда унутилди. Ҳавомиз эса автомобиль ис газларидан ифлосланиши давом этмоқда.
🍀Каналимизга уланинг: http://t.me/ekologuz
2019 йил 28 май куни Президентимиз томонидан имзоланган “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун юқоридаги масалаларнинг олдини олишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.
Жиноят кодексига киритилган ўзгартишга кўра, ов қилиш ва балиқ овлаш ёки ҳайвонот дунёсининг бошқа турларини ушлаш қоидаларини бузиш, камёб ва йўқолиб бораётган ҳайвон турларини тутишнинг ёхуд ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг доривор, озуқавий ва манзарали (декоратив) турларини йиғиш ёки тайёрлашнинг
белгиланган тартибини ёки шартларини, худди шунингдек, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлардаги ҳайвонот ва ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш анча миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлса, энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартишга кўра, Ўзбекистон Республикасининг “Қизил китоби”га киритилган ўсимликларни йиғиш, дарахтлар, буталарни, бошқа ўрмон ўсимликлари ва ниҳолларни ғайриқонуний равишда кесиш, шикастлантириш ёки йўқ қилиш фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш
бараваридан (1 миллион 13 минг 650 сўмдан) 10 бараваригача (2 миллион 27 минг 300 сўмгача), худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, фуқароларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан (2 миллион 27 минг 300 сўмдан) ўн беш бараваригача (3 миллион 40 минг 950 сўмгача) жарима солишга сабаб бўлади.
🍀Каналимизга уланинг: http://t.me/ekologuz
​​Канаданинг East West Market компанияси ўз харидорларини пластик пакетлардан фойдаланишаётгани учун ажойиб тарзда уялтиришга қарор қилди. Компания дўконларидан сотиб олинадиган пакетларга «Порно империяси», «Йўғон ичак ғами», «Сиз ҳожатхона учун харид қилдингиз», «Сўгаллардан даво» ва бошқа сўзлар ёзилган.
Экологик хавфсизликни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 майдаги 3730-сонли “Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилингани ни ёдингизга солмоқчимиз.
Аммо бозорларда ва кичик дўконларимизда бу қарор ишламаяпти. Худди қарор йирик супермаркетлар учун қабул қилингандек. Талаб ҳар биримиз учун баробар эмасми? Нега ўз уйимиз, ҳудудимиз тозалиги учун фақат хукумат қайғуриши керак? Бизчи? Наҳотки чиқиндилар ичида хотиржам яшаётган миллатга айланиб бораяпмиз?
Пластик пакет одатий истеъмолимиздан чиқиб кетиши учун сизу бизнинг фикрлашимиз ҳам ўзгариши шарт. Пластик пакетлар қоғоз пакетларга қараганда қулайроқ бўлса-да, табиатни ифлослантиради, уларни ишлаб чиқариш эса заҳарли моддалар билан боғлиқ. Бир марталик пакетнинг ўртача “умри” 20 дақиқага тенг бўлиб, чириб йўқ бўлиб кетиши учун эса 200 йилдан 800 йилгача вақт кераклини унутмайлик.. Фарзандларимизга улкан чиқиндихонага айланган Ватанни мерос қолдирмайлик! Муаммонинг ечими оддий. Матодан тикилган халталарни ўзингиз билан олиб юришни одат қилсангиз бас! Ҳам иқтисод қиласиз, ҳам атроф-муҳит ифлосланмаслигига ўз ҳиссангизни қўшасиз.
🍀Каналимизга уланинг: http://t.me/ekologuz
​​Дунё океанида Франция ҳудудига тенг чиқинди ороли сузиб юради. Хаттоки 6 км. океан тубиан ҳам пластик идишлар, темир бўлаклар ва маиший чиқиндилар топилди. Аммо вақти вақти билан тўфонлар пайтида уммон одам унга ташлаган чиқиндиларни ўзига қайтаради. Суратда Мумбай шаҳри фирғоқларида муссондан кейинги ҳолат. 🍀Каналимизга уланинг: http://t.me/ekologuz
​​Орол денгизини шу аҳволга келтириб қўйдик
​​Ўз уйимиз, ҳовлимизни тозалаймиз. Аммо кўча “умумий” бўлгани учун виждонимиз қийналмай чиқиндиларни дуч келган жойга улоқтирамиз. Чунки у жой бизга қарашли эмасда.
Шундай ҳолни "Сангзор" дарёсининг Қипчоқ ва Гандумтош маҳалласи бўйлаб кесиб ўтган қисми Қили ирмоғи ва Гандумтош маҳалласидаги кўприк тагида кўриш мумкин. Жиззахлик журналист З.Абдуллаеванинг ёзишича, Гандумтош маҳалласида истиқомат қилувчи аҳоли томонидан маиший ва қурилиш чиқиндиларини дарё ирмоғига ташланмоқда.
Айниқса, ушбу маҳалланинг Қили бўйлаб жойлашган Ёшлик кўчаси ёқаси хам ноқонуний чиқиндихонага айлантирилган. Чиқиндихонадан таралаётган бадбуй ҳид эса атроф муҳит, ва одамларнинг ўзига зарар келтиряпти. Бу ерда яшаётган аҳоли чиқиндиларни махсус чиқинди полигонларига олиб чиқиб ташлаш ўрнига дарё ирмоғини чиқинди полигонига айлантириб улгуришди.
Чиқиндихона ичида тарбияланган авлод эртага ким бўлади?
🍀Каналимизга уланинг: http://t.me/ekologuz
​​Самарқандликларга тасанно. Дарахтларни сақлашнинг йўлини топишибди.
Бўлар эканку. Самарқандлик журналист А.Павленко ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Самарқанд шаҳрининг Жомий кўчасида Ёшлар маркази олдидаги бекат қурилишида дарахтни сақлаб қолинганлигининг ажойиб суратини қўйибди.
Балки барча вилоятларнинг хокимиятлари, қурилиш компаниялари ва ободонлаштириш бўлимлари самарқандлик тадбиркорлардан ўрнак олар?
🍀Каналимизга уланинг: http://t.me/ekologuz
​​Тозаликни сақлашда чиқинди қутилари жуда зарур. Аммо уларни ўрнатиш бизда катта муаммо. Ҳўш, улар қаерда жойлаштирилиши керак?
кўп қаватли уйларнинг подъездига кириш йўлида — 1 та;
ташкилотлар, шунингдек, савдо объектларининг биносига кириш (чиқиш) йўлида — 1-2 та;
метро, ер ости ва ер усти ўтиш жойларининг ҳар бир кириш (чиқиш) йўлида — 2 та;
маданият ва истироҳат боғлари, ўрмон массивлари, боғлар, бульварлар, скверлар, хиёбонлар ва бошқалар — объектнинг ҳар 800 м2 майдонида 1 та ва йўлаклар бўйлаб ўрнатилганда бир-биридан 40 метрдан узоқ бўлмаган масофада;
бозорлар ва савдо объектларида ҳар 250 м2 майдонида 1 та бир-биридан 10 метрдан узоқ бўлмаган масофада;
жамоат йўловчи транспорт бекатларида — 1-2 та;
автотураргоҳлар ва автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш майдончаларига кириш (чиқиш) йўлида — 1-2 та;
даволаш муассасаларининг ҳовли ҳудудида — объектнинг ҳар 700 м2 майдонида 1 та, асосий аллеяларда эса — бир биридан 10 метрдан узоқ бўлмаган масофада;
чекиш учун махсус ажратилган жойларда — 1-2 та;
пляжлар ва сув акваториялари (дарёлар, кўллар, кўрфазлар ёки ҳовузлар)га туташ рекреация зоналарида — сув бўлинишидан 15 м ҳамда яшил экинлардан 3 — 5 м узоқликда жойлаштирган ҳолда, объектнинг ҳар 800 м2 майдонида 1 та;
йўлкаларда ҳамда магистрал кўчаларнинг пиёдалар зонаси бўйлаб, кўприкларда, пиёдалар серқатнов ҳудудда — ҳар 50 метрдан ошмаган масофада;
Кўча чиқинди қутилари ағдариладиган механизмга эга бўлиши лозим.
Вақтинчалик савдо дўконлари, кўчма шохобчаларга туташ ҳудудларда — 5 метр радиусгача кўчма чиқинди қутилари ўрнатилади.
Чиқинди қутилари, улардан белгиланган мақсадда фойдаланилиши ва хизмат кўрсатилиши (тозалаш, бўшатиш в.ҳ.) учун қулай бўлган жойга ўрнатилиши керак.
Юқоридаги талабларнинг бузилиши МЖтКнинг 91-2-моддасига мувофиқ фуқароларга энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
🍀Каналимизга уланинг: http://t.me/ekologuz
Азизларим Қурбон ҳайит айёми муборак бўлсин. Барчамиз Аллоҳимга ҳуш ёқувчи эзгу амаллар соҳиби бўлайлик. Она табиатимиз, кичик дўстларимизни асрайлик. Сизларга ва яқинларингизга соғлиқ, хонадонларингизда тинчлик, дастурхонингиз доимо Хайит дастурхонидек тўкин бўлишини тилаб қоламиз.
Ноқонуний ов ҳолатлари учун қонунбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидагининг 90-моддасига мувофиқ ов қилиш ва балиқ овлаш қоидаларини, шунингдек ҳайвонот дунёсидан фойдаланишнинг бошқа турларини амалга ошириш қоидалари оддий ҳолатда бузилганида — фуқароларга энг кам иш ҳақининг 5 бараваридан 10 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача;
шу ҳуқуқбузарликлар бир йил давомида такрор содир этилганда — шу ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ва ашёларини мусодара қилиб, фуқароларга энг кам иш ҳақининг10 бараваридан 15 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 15бараваридан 20 бараваригача жарима солинади.
Шу ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси икки марта қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилганда —фуқароларга энг кам иш ҳақининг 15 бараваридан 20 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 20 бараваридан 25 бараваригача миқдорда жарима солинади ёхуд уч йилгача муддатга ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум этилади.
Тегишли рухсати бўлмай туриб ёки тақиқланган жойларда ёхуд тақиқланган муддатларда, таиқиқланган қуроллар билан ов қилинганида ёки балиқ ов қуроли ва ашёларини мусодара қилиб, фуқароларга энг кам иш ҳақининг 15 бараваридан 20 бараваригача (3.040.950 сўмдан 4.054.600 сўмгача), мансабдор шахсларга эса — 20 а бараваридан 25 бараваригача (4.054.600 сўмдан 5.068.250 сўмгача) миқдорда жарима солинади ёхуд уч йилгача муддатга ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум этилади.
🍀Каналимизга уланинг: http://t.me/ekologuz
​​Даҳшатли ҳодиса. 8 август куни Хоразм вилояти Янгибозор тумани Бошқир шейх қишлоғи «Жайхун» МФЙда жойлашган «Йўлдош ота Хурсандбек» фермер хўжалигининг дала шийпонидаги молхонасида ёнғин содир [бўлган](https://daryo.uz/k/2019/08/09/xorazmda-15-ta-qoramol-tiriklayin-yonib-ketdi/).
Воқеа жойига етиб борган 2 та ёнғин ўчириш бўлинмасининг ҳаракатлари натижасида ёнғин бартараф этилган. Молхонанинг 80 квадрат метр майдони ва 5 бош қора мол ёнғиндан сақлаб қолинган. Ёнғин оқибатида молхонанинг 40 квадрат метр майдони томи ва у ерда сақланган ҳашак ёниб зарарланган, шунингдек, 15 бош қора мол ва 2 та қўй нобуд бўлган.
Тан жароҳати олган ва ҳалок бўлган фуқаролар йўқ. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Бу суратга қараб, жониворлар нақадар азоб чекканлигини кўриш қийин эмас.
🍀Каналимизга уланинг: http://t.me/ekologuz
​​Фотосуратчи Рональд Онг ҳайвонот дунёсини асраш ва вегитарианликни тарғиб этиш учун сюрреалистик тасвирларни яратади. Яъни у асарларида ҳайвонларни озиқ-овқат ва бошқа кутилмаган нарсалар билан моҳирона бирлаштиради. Рональд ўз ишида ҳақиқий ҳайвонларнинг фотосуратларидан фойдаланади. Бугунги кунда инсоният ёввойи ҳайвонларни кўнгилхушлик учун қирмоқда. TravelAsk тақдим этган суратларга боқиб, яна бир бор бу оламда инсон табиатни йўқ қилиши, истаса уни сақлаб қолиши мумкинлигини ўйлаб қоласан, киши.
🍀Каналимизга уланинг: http://t.me/ekologuz
​​Бу йил самарқандлик асаларичилар баҳорги асал ҳосилини олишмаган. Сабабини улар баҳорнинг ёмғирли келиши билан бирга мева дарахтлар, қишлоқ хўжалиги экинларини заҳарли кимёвий моддалар билан нотўғри ишланишида деб билишмоқда. Худди шундай ҳолат Россия Федерациясида ҳам кузатилган.
Тойлоқ туманидаги “Орзу-Олим-Дилмурод асаллари” фермер хўжалиги раҳбари, 45 йиллик самарқандлик асаларичи, “Дўстлик” ордени соҳиби Ориф Илёсов кйинганича бор. -Албатта қишлоқ хўжалик экинларидан ҳосил олиш учун истаса –исташмаса улар заҳарли кимёвий дорилар билан қайта ишланади. Аммо медалнинг иккинчи томони ҳам бор. Бу кимёвий дорилашнинг табиат, экологияга салбий таъсири нега ўйлаб кўрилмайди? Агарда асаларилар йўқолса, табиатдаги занжирда узилиш бўлади. Биз кўпгина дарахтлар ва ўсимликларни йўқотамиз, уларнинг орқасидан ана шу ўсимликлар билан озиқланаётган жониворлардан айриламиз. Заракунандалардн қутилишнинг муқобил вариантини топиш керак. Масалан, биолабораторияларни ривожлантириш, дейди у.
Ҳақиқатан қишлоқ хўжалигида қўлланиладиган заҳарли кимёвий моддалар муаммосини жиддий равишда кўриб чиқиш керак. Бзлмаса, кеч бўлиб, бармоғимизни тишлаб қолмайлик, яна...
🍀Каналимизга уланинг: http://t.me/ekologuz
​​Бухоро вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси инспекторлари Қизил китобга киритилга саксовулни ноқонуний равишда кесиб, олиб кетаётган шахсларни ушлашган.
Ромитан туманининг “Қизилравот” қишлоғи яқинида 90 H070EA рақамли “КАМАЗ” юк машинаси саксовулга тўла бўлган. Унда 30 м3 саксовул борлиги аниқланган. Қўмита матбуот хизматининг хабарига кўра, ушланган Г.У., С.О., Д.Ж., О.Ф. ва ҳайдовчи Э.Ю. лар табиатга 9 млн. 366 минг. Сўм зарар етказишган. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддасига биноан улар 5 млн. 575 минг. сўм жаримага тортилган.
Мантиқан ўйлаб қаралса, улар табиатга етказилган зарарнинг ярминигина қоплашаяпти? Қолганичи? Яна бир масала, ҳудудларда табиий газ йўқлигидир. Қачонки ўзимиздан чиққан газ билан аҳолини тўлиқ табиий газ билан таъминламас эканмиз. Табиатга миллионлаб, миллиардлаб зарар етказилаверади, чўл яна ўсимликларсиз чўллашиб бораверади.
🍀Каналимизга уланинг: http://t.me/ekologuz
​​Биз ўзимизга душман халқмиз. Айниқса бечора чинорларни "кўргани кўзимиз йўқ". Қанча ёзилмасин, айтилмасин хокимларимиз ўз билганидан қолмайди.
Айни пайтда Янгийўл шаҳри "Мезон" маҳалласи Самарқанд кўчасидаги чинорлар кесилмоқда. “Снос” аллақачон чинорларни қамраб олганидан хабаримиз бор эдику-я, аммо нега ҳамон бу бедодлик давом этмоқда? Тошкент вилояти Экология қўмитасидан ким бор? Тошкент вилояти экоҳаракати, Экопартияданчи?
Ҳурматли янгийўлликлар нега индамай қараб турибсизлар? Шаҳарингизда кислород камайиши сиз ва фарзандларингиз соғлиғига зарарку! Зудлик билан Тошкент вилояти Экология қўмитасининг +998 71-268-33-29 ишонч телефонига мурожат қилинг.
🍀Каналимизга уланинг: http://t.me/ekologuz
​​Тошкент шаҳри Чилонзор тумани “Наққошлик” маҳалласи Дўмробод 4-тор кўчасида дарахтларнинг таги бутунлай бетонлаб ташланган эди. Биохилмахиллик ва табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш масалалари бўйича Бошқарма инспекторлари томонидан муаммо ўрганилди.
Йўлакларни асфальтлаш «SOLIEF» меҳмонхонасининг раҳбари, хусусий тадбиркор буюртмасига асосан қилинганлиги аниқланди. Шу ерда ишлаётган ишчиларга инспекторлар “дарахтларни сўғориш, илдизлари ҳам нафас олиши” учун албатта жой қолдириш кераклигини тушинтиришган.
“Наққошлик” маҳалласининг фаоллари ва инспекторлар ёрдамида дарахт таналари бетон исканжасидан озод этилган. Бу қувонарли ҳол, албатта. Аммо, сўнгги пайтлари бундай ҳолатларнинг кўпайиб бораётгани одамни хавотирга солади. Ўша тадбиркор, ишчилар умрида дарахт экмаган ва уларни ҳам сўғориш кераклигини билмас экан, ҳар қандай йўлак, майдончаларни бетонлаш ва асфальтлашдан олдин албатта Экология ташкилотларидан тегишли кўрсатмалар ва рухсатнома олиши зарурга, ўхшайди.
Зеро, Вазирлар Маҳкамасининг 59-сон 09.03.2009 йилдаги Қарорига асосан ободонлаштириш қоидаларини бузганлик учун жисмоний ва юридик шахслар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 161-моддасига биноан энг кам иш ҳақининг фуқароларга 1 дан 3 баробаригача, мансабдор шахсларга 3 дан 5 баробаригача жарима солинишига асос бўлади.
Кодекснинг 162 -моддасига кўра, шаҳарлардаги дарахт ва буталарга зарар етказиш, уларни ноқонуний кесиш, бир жойдан иккинчи жойга кўчириш, жисмоний ва юридик шахслар тасарруфидаги ўсимликларни муҳофазалаш чораларини кўрмаслик фуқаролар 5 дан 10 баробаргача, мансабдор шахслар 10 дан 20 баробар энг кам иш ҳақи миқдоридаги жаримага тортилади.
🍀Каналимизга уланинг: http://t.me/ekologuz
Ўзбекистонда дарахт кесиш вабоси тарқалмоқда. Айни пайтда Қўқон шаҳри Алишер Навои мавзесида дарахтларни кесишмоқчи бўлишаётган экан. Қўқонликлар зудлик билан бу ҳақида Фарғона вилояти Экология ва атроф муҳит қўмитасининг +998732446200 ишонч телефонига қўнғироқ қилинг. Албатта ўзимизнинг уйимиз, дарахтларимизни ўзимиз асрамасак, кейинги ёзда иссиқда жон сақлашни, енгилроқ нафас олишни ҳам ўйлаб кўринг. Каналимизга уланинг: http//t.me/ekologuz
​​Яна бир ташвишли хабар. Тошкент шаҳри Чилонзор тумани 17-мавзесидаги
38,39,40 уйлар оралиғидаги майдонда,

Парламент кафеси орқа томонидаги ягона яшил ҳудуддаги 50 йиллик чинорлар кесилмоқда. Илтимос, зудлик билан гувоҳлар 712304220 ишонч телефонига қўнғироқ қилинглар. Дарахтларни кесаётганлар жазосиз қолмасин. Зеро, ҳаммамиз бирлашсак экоташкилотлар билан биргаликда шаҳарларимизни чўлга айланиб қолишидан асраб қоламиз. Каналимизга уланинг: http//t.me/ekologuz
​​Чилонзор тумани 17 даҳадаги чинорларни кесиш бўйича Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси вазиятни тезкор ўрганиб, қуйидаги жавобни йўллади:
" 17 даҳада ҳаммаси қонуний, уларда хокимнинг рухсатномаси бор. Ўзбекистон Республикасининг Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонунида, Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерларда дарахтлар ва буталардан фойдаланишни тартибга солиш ва улардан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорида ҳамда 2018 йил 31 мартдаги қарор билан тасдиқланган регламентда ҳам " Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесишга фақат санитария мақсадларида кесиш ҳамда биноларни, иншоотларни ва коммуникацияларни қуриш ҳамда реконструкция қилиш билан боғлиқ ҳолда кесиш тартибида, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари билан келишилган қарорига кўра, йўл қўйилади", дейилган. 17-даҳа бўйича қурилиш остига тушган дарахтларни кесишга хокимнинг рухсати бор. Бугунги кунда дарахтларни сақлаб қолишда нафақат ваколатли давлат органлари балки, шаҳардаги қурилишларнинг бош лойиҳасини лойиҳалаштирувчилар, хокимлар ҳам дарахтларни сақлаб қолишдан, қурилиш ёки бошқа объектнинг лойиҳасини қиладими, бундан қатъий назар дарахтни сақлаб қолишдан барча манфаатдор бўлиши керак". 🍀 Каналимизга қўшилинг: http//t.me/ekologyz
​​Тошкент шаҳри Чилонзор тумани 17 даҳадаги қурилиш учун "қонуний" кесилаётган чинорларнинг тақдири нега хокимиятни қизиқтирмайди. Наҳотки шу уйни бошқа, дарахт йўқ, очиқ жойда қуришни режалаштириш мумкин эмас. Нега ҳоким, ҳоким муовинлари бунчалик табиат душмани, экологик жиҳатдан саводсиз. Табиат тақдири, дарахтларни кесиш орқали кучаяётган салбий таъсирлар уларни ташвишлантирмаса?. Балки ҳар қандай қурилишга рухсат беришдан олдин жаноб ҳокимлар дўппини бошдан олиб, шу томонларини ҳам ўйлаб кўришар?! 🍀Каналимизга қўшилинг: http//t.me/ekologuz