EKOLOG.UZ| UZ🇺🇿
18.7K subscribers
13.1K photos
3.33K videos
27 files
7.82K links
Ekologiya boʻyicha eng soʻnggi yangiliklar. @ekologuz🇺🇿Последние новости на экологические темы из Узбекистана. @ekologuzru🇷🇺 The latest news on environmental issues from Uzbekistan @ekologuzenglish🇬🇧

Savol va takliflar uchun bot: @eklguz_bot
Download Telegram
Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Боғибўстон кўчаси (Соломатина). Бир неча йиллар ўртадаги яшил зона, ахлат уюмлари, транспорт воситалари, қуриб қолган шох-шаббалар ва чироқ тасмалари билан ўралган бечора дарахтлар дилни хира қилиб келмоқда.

Афсуски, дарахтларга нисбатан ваҳшиёна муносабат тадбиркорлар ўртасида авж олаётир.. Биз тегишли ташкилотлардан барча дарахтларга ёрдам беришларини сўраймиз.

☘️Каналимизга обуна бўлинг @ekologuz
Саволлар бўлса @eklguz_bot мурожаат қилинг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ғаройиб_қушлар

Бир пайтлар Казуар динозаврларнинг қариндошлари бўлган. Албатта динозаврларга қараганда уларнинг жуссаси анча кичик бўлган бўлсада, йиртқичларни улар ҳануз ғаройиб қичқириғи билан қўрқитади. Видеонинг овози билан бир эшитиб кўринг-а!

☘️Каналимизга обуна бўлинг @ekologuz
Саволлар бўлса @eklguz_bot мурожаат қилинг
Тошкент вилояти, Паркент тумани Краснагорск шаҳарчаси аҳолисидан жамоавий мурожаат келиб тушди.

Айтилишича, аҳоли доимий дам олиб келадиган 30 тубдан ортиқ дарахтлари мавжуд бўлган боғ, қурилиш учун тадбиркорларга сотиб юборилибди. Аҳоли боғни ва боғдаги дарахтларни сақлаб қолишда ёрдам сўрамоқда.

Тегишли ташкилотлардан расмий муносабат кутиб қоламиз. Қачонгача дарахтзорларни қурилишлар учун тадбиркорларга сотаверамиз?

☘️Каналимизга обуна бўлинг @ekologuz
Саволлар бўлса @eklguz_bot мурожаат қилинг
2023 йил 26 апрель, Тошкент, Ўзбекистон – Бугун АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Халқаро қишлоқ хўжалиги университети (ХҚХУ) билан биргаликда “Ер куни – 2023”га бағишланган тадбирни ўтказди.

Шу муносабат билан АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Джонатан Ҳеник ва USAID миссияси директори Микаэла Мередит ХҚХУ кампусига ташриф буюриб, экологик ғоялар бўйича талабалар танлови ғолибларини тақдирлаб, Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Умид Мадаминов ҳамда ХҚХУ ректори Мунира Аминова билан дарахт экиш маросимида иштирок этди.

Батафсил ўқиш!


☘️Каналимизга обуна бўлинг @ekologuz
Саволлар бўлса @eklguz_bot мурожаат қилинг
Olx.uz’да Бойқушлар ноқонуний сотилмоқда. Эълонда қушларнинг икки донаси 100$ деб баҳоланган.

Бойқушнинг деҳқончиликда катта фойдаси тегади. Сабаби у экин зараркунандаларини қиради. Масалан, дала сичқони, каламуш, сичқон, чумчуқлар, чигирткалар, қурбақалар ва ҳоказоларни овлайди. Тахминан бир йилда 5000 та сичқон ейди.

Эълон!

Табиат ресурслари вазирлигидан ушбу эълон орқали шахси аниқ бўлмаган фуқарони топиб, қушларни қутқаришларини сўраймиз.


☘️Каналимизга обуна бўлинг @ekologuz
Саволлар бўлса @eklguz_bot мурожаат қилинг
🚗Тошкентда 28 апрелда “Автомобилсиз кун” тадбири ўтказилади

Бу кун доирасида шахсий автомобилларда ҳаракатланишни камайтириш, аҳоли орасида жамоат транспортидан ва велосипеддан фойдаланишнинг ҳамда пиёда юришнинг афзалликларини тарғиб этишга қаратилган кўплаб тадбирлар ташкил этилади.

☘️Каналимизга обуна бўлинг @ekologuz
Саволлар бўлса @eklguz_bot мурожаат қилинг
Нахшаб маҳалла, Уста-Гузар кўчаси, Саҳоват аптекаси тўғрисидаги дарахтнинг аҳволи.

Саҳоват кўчасидаги дарахтга ёрдам керак. Бўлмасам у қуриб қолади.

☘️Каналимизга обуна бўлинг @ekologuz
Саволлар бўлса @eklguz_bot мурожаат қилинг
Каналимизда номаълум фуқаро Тошкент шаҳри Янгиҳаёт тумани Чоштепа кучаси уй манзили бўйича жойлашган ҳудудда пневматик милтиқни кесиб, обрез шаклига келтириб итларни отгани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур ҳолат юзасидан "Ekolog" жамоат бирлашмасига ўша ҳудудда итларни боқиб юрган фуқародан ариза келиб тушди. Жамоат бирлашмаси Янгиҳаёт тумани ички ишлар бўлимига мурожаатни йўллади. Натижада итларни фуқаро А.Джураев отганлиги маълум бўлди. Мазкур фуқаро маъмурий жавобгарликка тортилди. "Ekolog" жамоат бирлашмаси Янгиҳаёт ички ишлар бўлимига ёрдами учун ўз миннатдорчилигини билдиради. Фуқароларни эса жониворларга нисбатан қилинадиган ҳар қандай ваҳшийликка бефарқ бўлмасликка чақириб қолади. "Ekolog" жамоат бирлашмасининг ишонч телефони +998971885300 ☘️Каналимизга обуна бўлинг @ekologuz
Саволлар бўлса @eklguz_bot мурожаат қилинг
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌳 Атроф-муҳитга эътиборсизлик — келажагимизга эътиборсизлик

Она табиатга эътиборсизлик натижасида турли туман касалликлар келиб чиқиши ва бундан ўзимиз, яқинларимиз азият чекиши ҳақида фикр юритишимиз зарур.

Видеодаги ҳолат барчамизнинг ҳаётимизда учраши мумкин.

Унутманг табиат барчамизники!

☘️Каналимизга обуна бўлинг @ekologuz
Саволлар бўлса @eklguz_bot мурожаат қилинг
Қарши шаҳридаги хонадонда тухумдан оқ қалдирғоч очиб чиқди.

☘️Каналимизга обуна бўлинг @ekologuz
Саволлар бўлса @eklguz_bot мурожаат қилинг